Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл харакати қоидаларига амал қилайлик | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Audio
Поклик китоби | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китобига шарҳ

Сувлар ҳукм
Қандай сувларга таҳорат олиш мумкин?
Сувлар қандай ҳолда покланиш учун яроқсиз ҳолга келади?

👉@diyonatli
"Тобеинлар саҳобаларнинг даражаларига ета оладиларми?" деган саволга бир олим шундай жавоб берибди:

"Саҳобалар бу умматнинг энг афзал вакиллари бўлиб, тобеинлар уларнинг даражаларига ета олмайдилар. Чунки, саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб иймон келтирган, у зот билан ҳар куни бирга юрган, Қуръонни, ҳадисни, илмни у зотнинг ўзларидан таълим олган зотлардир. Саҳобаларнинг бурунларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак шиппакларидан кўтарилган чанг кириб турган".

-------
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир нечта шиппаклари бўлган. Суратда Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оёқларига теккан, оёқларини кўрган бахтли шиппаклардан бири. Валлоҳу аълам.

Айримлар "Бунақа нарсалар охири ширкка олиб боради" дейишади. Ўшаларга айтамизки, биз бу шиппакка сиғинаётганимиз йўқ! Балки биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли нарсаларни табаррук қиляпмиз, шиппак соҳибига бўлган соғинчимизни изҳор қиляпмиз. Зеро, саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли ҳамма нарсани, жумладан, сочларини, либосларини, тупукларини табаррук қилишарди. Биз ҳам уларга эргашиб, Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли нарсани табаррук санаймиз. Бу шиппак Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу кўтариб юрган шиппак бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Нозимжон ҲОШИМЖОН

👉@diyonatli
Audio
Кимларни вақтинча никоҳга олиш мумкин эмас? | Абдул Ҳамид домла

"Бахтиёр оила" китоби шарҳи

Қандай аёлларга уйланиш мумкин эмас?

Россияга йиллаб кетиб, аёлидан хабар олмайдиган номардлар бор. Уларнинг аёллари нима қилсин?

👉@diyonatli
ҲАҚИҚИЙ ҲУРРИЯТ

Биринчи бўлиб ҳурриятни ўзининг "Рисолатул Қушайрийя" асарида бўлимларга ажратган киши сўфий имомлардан Абул Қосим Абдулкарим Қушайрий роҳимаҳуллоҳдир. Қушайрий тамоман ҳақ тушунчаси билан инсонларни саодатманд қиладиган ҳақиқий ҳуррият ҳақида шундай ёзади:
"Ҳурриятнинг ҳақиқати қулчиликнинг мукаммаллигидадир. Банданинг Аллоҳ таолога бўлган қуллиги ўз ҳақиқатини топса, унинг ҳуррияти бошқалар қуллигидан озод бўлади!".

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉@diyonatli
Audio
Гуноҳкор инсон ва унинг иймони Абдул Ҳамид домла

Иймоннинг учта асли нимадир?

Гуноҳкор инсон кофир бўладими?

Мусулмоннинг қонини тўкиш ҳақида нима дейилган?

👉@diyonatli
ИШОНЧ

Исҳоқ ибн Ибод Басрий айтади:
"Бир куни туш кўрдим. Тушимда бир киши менга: "Қийналган кишига ёрдам бер!", деди. Туриб уйдагиларга: "Қарангларчи, қўшнилар ичида муҳтожи борми?", дедим. Улар: "Йўқ", дейишди. Мен эртаси ҳам шунақа туш кўрдим. Тушимда бир овоз: "Қийналганга ёрдам бермасдан ётаверасанми?!", деди. Туриб хизматкоримга: "Отни эгарла!", дедим. Ўзим билан 300 дирҳам олдим. Сўнгра отни миниб жиловини қўйиб юбордим. От мени бир масжидга олиб борди. У ерда жаноза намози ўқилаётган экан. Отим ўша ерда тўхтади.
Масжидда бир кишининг намоз ўқиётганини кўриб қолдим. Намоз вақти эмас эди. У мени кўриб олдимга келди. Мен ундан сўрадим:
- Бу пайтда, бу жойга сени чиқишга нима мажбур қилди?
У деди:
- Мен сават тўқийдиган ҳунармандман. 100 дирҳам сармоям бор эди. У қўлимдан кетиб яна 200 дирҳам қарз бўлиб қолдим.
Мен чўнтагимдан 300 дирҳамни чиқариб унга бердим ва сўрадим:
- Мени танийсанми?
У:
- Йўқ, деди.
Мен дедим:
- Мен Исҳоқ ибн Ибод бўламан. Муҳтож бўлиб қолсанг менинг олдимга бор. Сенга ёрдам бераман. Уйим фалон жойда.
У деди:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Бошимга кулфат тушса сизни шу пайтда уйингиздан чиқариб менинг олдимга олиб келган Зотга мурожаат қиламан!

Мен ўзимга "Аллоҳга бўлган ишонч қандай гўзал!", дедим".

Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳнинг "Шуъабул иймон" китобидан.

👉@diyonatli
Шер чуқурга йиқилиб тушиб кетганини кўрган маймун:
— Ажаб бўлибди, баттар бўлгин, лаънати мушук. Энди сени чангалингдан тумор, тишларингдан эса сувенир ясаб, пўстингни эса бўйра қилишади, - деб масхара қилаётган экан, бирдан сакраётган шохи синиб, маймун шерни олдига йиқилиб тушибди:
— Подшохим, айтсам, ишонмайсиз, сиздан кечирим сўраш учун олдингизга тушдим...

Одам бошига мусибат тушганида қувонадиган шунақа маймун бўлманг!

👉@diyonatli
МАҲОРАТ
Кеча кечқурун Мамдуҳ Удвон арабчага таржима қилган Гомернинг “Илиада” асарини ўқиётган эдим. Бир бўлим менинг эътиборимни тортди. Шуни улашмоқчиман. Гомер “Илиада” асарида шундай ёзади:
“Ўғлим! Мукофотларни қўлдан чиқармаслик учун ақлинг доимо маҳорат ва усталик манбаси ила тўйинган ҳолда турсин. Ўз ишида моҳир бўлган дарахт кесувчи айни шу кучга эга бўлган, аммо тажрибаси йўқ бўлган инсондан анча моҳирдир. Кема капитани ўз маҳорати билан тез кетаётган улкан кемага қаттиқ шамол эсаётган пайтда ҳам ҳукмронлик қила олади. Маҳорати туфайли баъзи ҳайдовчилар бошқасидан ўзиб кетади. Ўзининг отига, аравасига ҳукмрон бўлмасдан туриб уларга ишонса ҳукмронликни йўқотиб йўл ҳодисасига учраши мумкин. Аммо фурсатни ғанимат биладиган киши гарчи суст юрадиган отга минсада охири манзилига етиб олади!”.
Эҳтимол тушунгандирсиз. Инсонлар қадимдан тажрибага аҳамият қаратишган. Демак, кучга эга бўлиш бошқа нарса, уни ишлата билиш бошқа нарса экан. Бир ишни қилиш учун қувватнинг ўзи етарли эмас экан. Кучнинг ёнида албатта тажриба ва маҳорат ҳам бўлиши лозим экан. Баъзи нарсаларни қилишда унчалик катта куч талаб қилинмайди. Марварид ишлаб чиқариш учун молюска боқадиганлар молюскани тўғнағичнинг учи билан маҳоратни ишга солиб тешишади. Ўша тешикдан бир дона қум донасидан ташлашади. Молюска у қум донасини ўрай бошлайди. Марварид пайдо бўлади. Молюскани бир ёш бола ҳам тешиши мумкин. Аммо гап тешишда эмас. Гап қаерни, қандай ва қанча тешишдадир. Ана шунинг номи тажрибадир!
Бир ҳикоя бор. Нефть ташийдиган катта танкер денгизнинг ўртасида бузилиб қолади. Кеманинг эгалари энг моҳир муҳандисларни олиб келишади. Аммо фойда бермайди. Кема қимирламас эди. Шунда бир киши бир қари, тажрибали муҳандис борлигини айтади. Унинг бунақа кемаларни тузатишда тажрибаси катта экан. Кема соҳиблари у билан алоқага чиқишади. Қари муҳандис дарров етиб келади. Муҳандис кеманинг мотори олдига бориб уёқ-буёғини ушлаб кўра бошлайди. Кейин асбоблари турадиган саватдан битта болғачани олади. Болғача билан моторнинг бир жойига бир марта уради. Кейин кеманинг моторини ишга туришларини айтади. Танкернинг мотори соат каби ишлай бошлайди. Кемадагилар ҳайратда қолишади. Қари муҳандисдан меҳнат ҳаққи қанча бўлишини сўрашганда уста 10000 доллар сўрайди. Шунда кема соҳиблари қари муҳандисга: 10000 доллар кўп пул-ку! Битта тақиллатганга ҳам шунча пул оласизми?!, дейишади. Ундан бунча маблағни нима учун сўраётганини қоғозга ёзиб беришини талаб қилишади. Қари муҳандис қоғозга шундай деб ёзади:
“Тақиллатишнинг нархи 1 доллар. Қаерни тақиллатишни билишнинг баҳоси 9999 доллар!”.

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉@diyonatli
Audio
Аллоҳнинг сифатлари | Абдул Ҳамид домла

Ҳар кеча қандай қилиб хатми Қуръон қилиш мумкин?

Аллоҳнинг сифатлари қандай?

"Фиқҳул акбар" китоби шарҳи


👉@diyonatli
ДЎСТ
Абу Ҳафс Аббор деган зот ибн Шубрума роҳимаҳуллоҳ билан дўст эди. Абу Ҳафс Абборнинг бир куни ибн Шубрумага эҳтиёжи тушиб қолди. Ибн Шубрума унинг эҳтиёжини қоплади. Кейинроқ Абу Ҳафс раҳмат айтгани келди. Ибн Шубрума сўради:
- Нима нарса учун раҳмат айтмоқчисан?
- Менинг эҳтиёжимни қоплаган эдингиз.
- Раҳматга ҳожат йўқ. Кетавер. Агар бир дўстингдан ҳожатингни сўрасанг, у эса қодир бўлатуриб сенга моли ва жони билан ёрдам бермаса, намозга таҳорат қилгандек таҳорат қил, унга тўрт такбир жаноза намозини ўқи ва уни ўликлар сафига қўшиб қўявер!

Дўст дегани руҳнинг эгизаги, қалбнинг бир бўлагидир. Агар бундай бўлмаса дўстликни даъво қилинмаса ҳам бўлади. У оддий таниш холос.
Ҳамма эътиборсиз бўлсада, дўст эътиборсиз бўлмайди.
Абу Бакр розиёллоҳу анҳу билан Умар розиёллоҳу анҳу бир нарсада келиша олмай қолишди. Улуғлар ўртасида ҳам келишмовчиликлар бўлиб туради. Аммо улар ўртадаги бўшлиқни дарров тўлдиришади.
Абу Бакр розиёллоҳу анҳу хато қилган эдилар. У зот дарров Умар розиёллоҳу анҳудан узр сўрадилар. Умар розиёллоҳу анҳунинг қаттиқ табиатлари сабаб ҳали нафслари софланиб улгурмаган эди. У зот Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг узрларини қабул қилмадилар. Абу Бакр розиёллоҳу анҳуга дунё тор бўлди. Бундай ҳолларда одатда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб дардларини айтар эдилар. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу Умар розиёллоҳу анҳунинг узрни қабул қилмаганларини айтдилар.
Аммо бунгача Умар розиёллоҳу анҳу ўзларига келиб бўлган эдилар. Масжидга келиб Абу Бакр розиёллоҳу анҳуни қидира бошладилар. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам жондан азиз дўстларини ҳимоя қилишни минбардан туриб бошлаб юборган эдилар:
"Эй инсонлар! Аллоҳ таоло мени сизларга пайғамбар қилиб жўнатди. Мени ёлғончи деганингизда Абу Бакр тасдиқлади. У менга жони билан, моли билан ҳамдард бўлди. Дўстимни тинч қўясизларми йўқми...?!".

Абу Бакр розиёллоҳу анҳу ҳам дўстга эътиборсиз эмас эдилар. У зот ҳам Умар розиёллоҳу анҳунинг ҳақ эканликларини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга айта бошладилар...

Дўстим! Замон айланди. Дўстлик камайди. Дўстлар нуқсонли бўла бошлашди. Суяниш учун лойиқ елкалар топилмай қолди. Оғриқларингни бўлишадиган қалблар озайиб кетди. Дардингга малҳам бўла олмасада, сен билан қўшилиб йиғлайдиган кўзлар камайиб кетди.

Аъмаш роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Олдингилар бир-бирига бир ойда ёки икки ойда бир йўлиқса ҳам унчалик қуюқ сўрашмас, "қандайсан?"дан нарига ўтишмас эди. Аммо молининг ярмини сўраса бир-бирига бера олар эди. Вақт ўтиб шунақа инсонларни кўрдимки, ҳар куни кўришганда сўрашади. Сўрашганда ҳатто уйидаги товуқлари ҳақида ҳам сўрайди. Аммо бир дирҳам сўрашса бир-бирларига бера олишмас эди".

Биз энди Аъмаш роҳимаҳуллоҳнинг замонидан 13 аср кейиндамиз. Бу замонда содиқ дўстлар қора ҳўкиз танасидаги бир дона оқ мўй каби нодир. Агар мабодо шунақа дўст топсангиз этагини маҳкам тутинг. Кимда бунақа дўст бўлмаса, демак ўлимдан олдин ўлиб бўлибди!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉@diyonatli
Билганларингни англат, аммо ақл ўргатишга киришма!

Англатилганларни яхшилаб эшит, аммо ҳаммасини тўғри ҳисоблама!

Сукут сақлаш, бир нарса билмаслигинг дегани эмас,
Кўп гапиришлик ҳам, кўп нарса билишингни кўрсатмас.

Ҳар кимни қадрли бил,
Ким бўлса бўлсин, бир инсонни менсимаслик ақлсизлик,
жуда катта деб билишлик эса, қўрқоқликдир.

Жасорат ақлдан келса, ЖАСОРАТдир,
Билимсизликдан келса, жаҳолатдир.

Мавлоно Жалолидин РУМИЙ

👉@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло маконга муҳтож эмас | Абдул Ҳамид домла

Куни кеча Пискент бош имом хатиби Абдул Ҳамид домла Саид ота жоме масжидида "Аллоҳ таоло маконга муҳтож эмас" мавзусида маъруза қилдилар.

👉@diyonatli
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Кейин Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда (гуноҳлари) мағфират этилади. Фақат ўзи билан биродари орасида кек-адоват бор киши бундан мустано. Шунда (Аллоҳ тарафидан хатоларни ўчиришга тайинланган фаришталарга): “Бу иккиси ўзаро келишиб олгунларича кутиб туринглар. Бу иккиси ўзаро келишиб олгунларича кутиб туринглар. Бу иккиси ўзаро келишиб олгунларича кутиб туринглар. (Ярашиб олганларидан кейин гуноҳлари кечирилади)”, дейилади” (Муслим, Абу Довуд, Аҳмад ривояти).
Аллоҳнинг раҳмати кенглигини қаранг: Ҳар душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Ўша куни Аллоҳга ширк келтирмаган ҳар банда гуноҳидан ўтилади. Фақат дўсти билан орасида нафрат, душманлик, гина-кудурат бор кимсалар гуноҳи мағфират қилинмай туради. Қачон ярашиб олишса, шундагина мағфиратга лойиқ кўриладилар. Бундан чиқди, қалбида биродарига нисбатан кек сақлаш гуноҳлар кечирилишига тўсқинлик қилади.

Зиёуддин РАҲИМ

👉@diyonatli
Audio
Таҳоратнинг фарзлари | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китобининг шарҳи

👉@diyonatli
Мазлумни дуоси

Бир талабанинг ҳикоя қилишича тирикчилик сабабидан хизматга чиқиб турар экан, мардикор бозор деган жайга. Одатдагидек харидор кутиб турганларида бир башанг кийинган киши кибру ҳаво билан солланиб келди-да:
– Гул экиш керак, – деб қолди.
Унинг калондўмоғлиги малол келса ҳам, ишсиз қолишдан қўрқиб нархни келишиб олиб, ночор рози бўлишди. Машинага чиқиб унинг ҳовлисига боришди. Гул экиладиган майдон анча бор эди. Бойвачча ишни бошлаш пайтида қўшиб қўйди:
– Ҳақларингни гулни вақтида экиб улгура олсангиз оласиз! Бўлмаса бир сўм ҳам бермайман!
Йигитлар ишга қаттиқ киршди. Иш оғир, ер анча қаттиқ. Иш қуроллари ҳам жуда боп эмас. Унинг устига бу пўрим йигит бир оз дам олишга ҳам қўймай уларнинг тепасида турди. Ўлгудек ишлашиб, ниҳоят шом пайтида зўрға тугатишди. Айниқса уларнинг орасида ёши каттароғи бор эди, ўша киши сиртдан билдирмас ҳам, анча ҳориб қолди. Ниҳоят иш якунланиб, юз-қўлларини ювиб, кийимларини алмаштиришди. Ҳалиги бойвачча уйига кириб кетди. Булар энди пулни олиб чиқар, деб анча кутишди, ҳеч гап йўқ. Охири одобдан бўлмаса ҳам ичкари уйининг эшигига бориб чақиришди. У сўрида ястаниб ётганча телевизор томоша қиларди. Уларга беписандлик билан қараб:
– Эээ...сенлар ҳалиям шу ердамисанлар? Ҳа, айтмоқчи ҳақларингни эртага оласанлар.
– Ўйлаб гапиряпсизми? Эртага яна келамизми?
– Э, бошимни оғритмаларинг! Асабимга текканларинг учун бир сўм ҳам бермайман! Қани, уйни бўшатиб қўйларинг!
Унинг бу гапидан ҳангу-манг бўлиб қолишди. Ўзларича босиқлик билан инсофга чақирмоқчи ҳам бўлишди. Бироқ истеҳзо қилишдан нарига ўтмади. Шунда уларнинг ёши каттаси тасалли бериб, бойваччани Худога солиб ортига қайтишаётган эди, ёшроғи чидай олмай:
– Илоҳим, бизнинг ҳақимиз жанозага буюрсин! – деб юборди. Бу гапни эшитган хотини қўрқиб кетди:
– Оғзингизга қараб гапиринг!
Вақт алламаҳал бўлиб қолгани сабабли автобус, йўналишли таксилар ҳаракати тўхтаган. Чўнтакларида таксига етарли пули йўқ хизматкорлар пиёда кетишга мажбур бўлишди. Анча юришганидан кейин бир енгил машина келиб тўхтади.
- Чиқинглар, акалар. Обориб қўяман.
Бир-бирига қараб қолишди. Ноилож баҳона қилишди:
- Йўқ, раҳмат пиёда кетаверамиз.
- Шу ярим кечада-я? Қаёққа борасизлар ўзи?
Манзилни эшитиб:
- Вой бўўй! Қачон етиб борасизлар. Чиқинглар, мен киракаш эмасман, бекорга обориб қўяман, -деб илтифот қилди.
Улар машинага чиқишгач, нима қилиб юрганларини сўради. Бўлган гапни эшитиб, анча жаҳли чиқди ва тасалли берди. Сўнг давом этди:
– Бугун ҳаётимда энг қувончли кун. Фарзандли бўлдим. Шу туғилган фарзандим учун эҳсоним бор эди. Сизларни Худо етказди, - деб анча пул узатди.
Йўқ дейишганига қулоқ солмай мажбур қўлларига тутқазиб қўйди. Пул анча эди. Ҳатто бугунги келишилган пулдан ҳам ортиқроқ эди. Тақдир тақозосига кўра орадан бир хафта ўтиб ўша кўчага бориб қолишди. Ҳалиги бойваччанинг уйи томон қарагилари ҳам келмас эди. Лекин унинг дарвозаси олди негадир гавжум эди.
– Тўй бўляпти, шекилли, – деди уларнинг бири.
– Э, тўй қаёқда, – деди уларни олиб келаётган ҳайдовчи. – Кеча бу ҳовли эгасининг еттига тўлган ўғли автоҳалокат туфайли оламдан ўтди. Ўшанинг жанозаси...

Эй инсонлар, ҳушёр бўлинглар! Хатти-ҳаракатларимиз яраша бир кунмас бир кун жавоб оламиз.

“Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳнинг орасида парда-тўсик йўкдир” (Муттафақун алайҳ)..

Амиров Тўлқин тайёрлади.

👉@diyonatli
Audio
Муносиб аёлни жуфти ҳалол сифатида танлаш шартлари | Абдул Ҳамид домла

Энг яхши аёл қандай бўлади?

Аёл ўз эрига сурур бағишлаши шартми?

Кўчага чиққанда зийнатланди ган аёллар

Аёл ўз мулкидан эрига ёрдамлашмоғи ҳақида


👉@diyonatli
Байроқ қадимдан ҳар бир халқ ва давлатнинг энг муҳим рамзларидандир. Байроқ озодлик рамзи, давлат рамзидир. Байроқ борлиги давлатнинг борлигидан далолат.
Байроқда халқ ва миллатнинг мақсад ва қудратини акс этади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бадр жангида учта байроқ тайёрлатганлар. У байроқларни Мусъаб ибн Умайр, Али ибн Абу Толиб ва Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳумлар кўтарганлар. Байроқ одамларни жамлаш, улар манзил сари бошлаб бориш, руҳиятини кўтариш учун хизмат қилган. Қайси юртга қайси давлат байроғи қадалса, бу шу ҳудудга эгалик маъносини ҳам ифодалаган.
Бугун 18 ноябр Мустақил Ўзбекистон республикасининг байроғи қабул қилинган кун. Юқорида байроқнинг нақадар муҳимлиги ҳақида сўз юритдик. Аҳамияти улкан экан, унга эътибор қаратиш, байроқда акс этган маъноларни билиш ҳам керакли амаллардандир.
Аллоҳ таоло Давлатимиз байроғини ҳамиша сарбаланд қилсин. Миллат байроғини кўтарганларни икки дунё саодати билан шарафлантирсин!

Абдул Ҳамид домла МАЛИКОВ,
Пискент туман бош имом хатиби

👉@diyonatli
Forwarded from Fitrat.uz
Қирғизистон уламоларининг
Тошкент вилоятига ташрифи бошланди

Аввал Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда хабар берилганидек, айни кунларда Қирғизистон уламолари юртимизда бўлиб турибди.

Бугун, 18 ноябрь куни Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев бошчилигидаги бир гуруҳ уламоларни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Оҳангарон туманидаги “Ислом нури” жоме масжидида кутиб олди.

Бизни кузатиб боринг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA