Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Инсонларга тўғри йўл кўрсатиб ўзингни унутма. Устингдан жаннатга ўтиладиган, кейин дўзахга ташланадиган кўприқ бўлишдан Аллоҳдан паноҳ сўра.

© Фузайл ибн Иёз
МЕН ДОКТОР ФОТИМА БЎЛАМАН

Тиббиёт факултети. Йилнинг бошида янги ўқитувчи аудиторияга салом бериб кирди ва деди:
“Бу йилги ўқишларингга омад тилайман. Доимо соғ-саломат бўлинглар. Бугун менинг биринчи дарсим. Ўзимни таништиришдан олдин шуни айтишни истар эдимки, қайси талабанинг шароити оғир бўлиб менинг дарсимга оид китобларни сотиб олишга қурби етмаса дарсдан сўнг менга ёзма равишда мурожаат қилсин. Иншааллоҳ ёрдам бераман!”.
Шунда талабалардан бири деди:
“ Устоз! Сиздан олдинги ўқитувчилар бундай қилмас эди-ку! Бу қанақаси бўлди?!”.
Ўқитувчи деди:
“ Мен бошқаларни билмайман. Мен ўзимнинг китобларим ҳақида гапираяпман”.
Талабалардан бири кулиб деди:
“Унда барча талабалар шароити оғирлигини айтиб китобни бепул олишади. Китобни сотишга ҳеч кимни топа олмайсиз!”.
Ўқитувчи деди:
“Муаммо йўқ. Мен сизга рухсат бераман. Бугун биринчи дарсимиз муносабати билан сизга бир ширин ҳикояни айтиб бермоқчиман. Бундан йигирма йиллар олдин. Яъни, сиз туғилишингиздан илгари бир ҳайдовчи бор эди. Унинг исми Аҳмад Абдуттаввоб эди. Унинг бир қизи бўлиб, у қиз тиббиёт факултетининг биринчи курсида таълим олар эди. Айнан сизнинг ёшингизда эди у. У қизнинг исми Фотима эди. Аҳмад амаки қизини университетга келтириб қўйганидан сўнг қизидан сўради:
-Қизим! Қайси соатда қайтасан? Мен сени олиб кетиш учун келаман.
Фотима деди:
-Ҳозирча қанақа дарсларим борлигини, қачон чиқишимни билмайман. Факултетдан чиқсам ҳар кунги жойда тураман. Келмасангиз кутиб туравераман.
Аҳмад амаки эски машинасини таксилар турадиган жойга қўйди. Дарслар тугагач Фотима факултетдан чиқди. Отаси уни олиб уйга йўл олди. Йўлда у отасига эртага унга 500 жунайҳ керак бўлишини, унга китоб, оқ халат ва қон босимини ўлчайдиган асбоб сотиб олишини айтди. Отаси:
-Қизим! Эртага зарурми?-деб сўради.
Фотима:
-Ҳа отажон, катта устозлар шуни талаб қилишаяпти.
Аҳмад амаки пулни қаердан олишини билмай боши қотди. Аммо у қизига:
-Эй қизим, Роббимиз ишимизни енгил қилади. Сени уйга ташлайман ва саҳаргача ишлайман, деди.
Фотима хавф билан деди:
-Бугун эмас эй ота! Бугун ҳаво ёмон, совуқ.
Аҳмад амаки деди:
-Қизим, Аллоҳ Ҳофиз!
Отаси Фотимани манзилга етказди. Яна қайтиб ишга кетди. Машиналар тураргоҳи тамоман машиналардан холий, аммо йўловчилар кўп эди. аҳмад амаки машинани тўлдириб бошқа шаҳарга қараб йўл олди. Ҳаво ёмонлиги туфайли у ердаги тураргоҳ ҳам бўш экан. Аҳмад амаки саҳар соат иккигача йўловчи ташиди. Тураргоҳ бўшаб қолганидан сўнг Аҳмад амаки уйига қайтди. У йўлда ишлаган пулини санади. Пул 300 жунайҳ бўлибди. Шунда бир қора костюм кийган киши уни тўхтатди. У киши Аҳмад амакига: “Мени уйимга элтиб қўйинг, истаган пулингизни бераман”, деди. У киши машинага мингач: “Менда ҳозир пул йўқ. Уйга етиб борсак ҳисоб-китоб қиламиз”, деди. Аҳмад амаки: “Пулни ўйламанг”, деб машинани ҳайдади. У киши: “Йўлда келаётганимда шантажчилар пулимни олиб қўйишди. Машинамни ҳам олиб кетишди”, деди. Аҳмад амаки: “Муҳими жонингиз соғ қолибди. Пул келиб кетаверади”, деди. Аҳмад амаки уни уйига элтиб қўйди. У киши уйига кириб кетар экан: “Жаноб , мени кутиб туринг. Кийимларимни алмаштириб чиқаман. Биргаликда ички ишларга бориб машинамнинг ўғирлангани ҳақида хабар берамиз”.
Аҳмад амаки уни кутиб турди. Ҳалиги киши уйига кириб кетди. Бир неча дақиқадан сўнг ичкаридан бақирган овоз келди: “Амаки тез келинг, тез келинг! Газ трубасидан газ сизиб чиқибди, хотиним ва фарзандларим беҳуш ётишибди. Илтимос, уларни машинангизга олиб борайлик!”.
Аҳмад амаки болаларни олиб машинага миндирди. У киши хотинини машинага миндирди. Уларни шифохонага олиб келишди. Уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Ҳалиги киши Аллоҳга ҳамд айтиб чиқди ва Аҳмад амакига деди:
“Мен сизнинг одингизда қарздорман!”.
Сўнгра чўнтагидан пул чиқариб Аҳмад амакига узатди. Амаки пулларни олишдан бош тортиб у кишига деди:
“Йигирма йил олдин хотиним раҳматлик билан маслаҳатлашиб охирги мижоздан Аллоҳнинг ризоси учун пул олмаймиз деб келишган эдик. Шояд бизни Аллоҳ ифлос инсонлардан сақласа!”.
У киши деди:
“Сизга ва хотинингизга Аллоҳ барака берсин. Исмингизни айтсангиз ва мени ўз биродарингиз деб ҳисобласангиз”.
Аҳмад амаки деди:
“Исмим Аҳмад Абдуттаввоб. Сиз билан танишиш менга шараф!”.
У киши деди:
“Мана бу осиғлиқ турган сурат қизингизнинг суратими?”.
Аҳмад амаки деди:
“Ҳа, бу қизим Фотима. Университетда тиббиёт факултетида биринчи курс талабаси”.
Аҳмад амаки уйга бориб бўлган воқеани қизи Фотимага айтиб берди. Фотима деди:
“Эй ота! 300 жунайҳ ишлаганингизга ақлим етмаяпти. Аллоҳ сизни иш билан насибалантирибди. Ундан мол олмабсиз”.
Аҳмад амаки деди:
-Қизим! Сени тиббиёт факултетига етказиб қўйган, сени мен учун муҳофаза қилган, нарса аввало Аллоҳ бўлса қолаверса биз Аллоҳ учун ҳақини олишдан воз кечган охирги мижоздир. Аллоҳ менга унинг ўрнини тўлдиради.
Фотима эртаси куни факултетга борди. Биринчи дарс орасида аудиторияга бир ишчи кириб: “Фотима Аҳмад Абдуттаввоб ким?”, деб сўради. Фотима қўрқиб: “Мен”, деди. У киши: “Сизни факултет декани сўраяпти”, деди. Фотима у билан деканнинг хонасига борди. Деканнинг нега чақирганини билмасдан унинг оёқлари титрар эди. Декан ундан сўради:
-Сиз Фотима Аҳмад Абдуттаввобмисиз?
-Ҳа.
-Отангиз такси ҳайдайдилар. Шундайми?
-Ҳа. Отамга бирор нарса бўлдими?
-Йўқ, отангизга ҳеч нарса бўлгани йўқ. Агар кеча отангизга учрамаганимда хотиним ва фарзандларимга бирор корҳол бўлар эди.
Фотима ажабланиб сўради:
-Сизнинг олдингизга кеча отамнинг машиналарига минган киши бордими?
Декан кулиб деди:
-Ўша мен эдим. Биз отангиздан бир умр қарздормиз.
Декан Фотимага миннатдорчилик билдирганидан сўнг деди:
-Мана бу бир йиллик ўқув дарсликлари. Мана бу оқ халат, бу эса қон босимини ўлачайдиган асбоб. Буларни олинг. Агар бирор нарсага эҳтиёж сезсангиз мени отангиз деб билинг. Тортинмасдан айтаверинг.
Фотима хижолат бўлиб у нарсаларни олишдан бош тортди. Аммо декан қаттиқ туриб олди.

Ўқитувчи талабаларига бу ҳикояни айтиб бергач уларга деди:
-Энди танишиб олайлик. Менинг исмим доктор Фотима Аҳмад Абдуттаввоб!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉@diyonatli
Мот

Рашид Аҳмад Гангуҳий роҳматуллоҳи алайҳ ҳузурига бир бемазҳаб келиб, деди:
— Ҳазрат, сизга ҳайронман, шунча илму маърифатга эга бўла туриб, яна мазҳабга эргашасиз.
Ҳазрат айтди: — Мен ҳам шунга ҳайронман, илминг, айтарли саводинг йўқ, аммо мужтаҳидликка даъво қиласан.

Абдулқодир Самарқандийнинг "Қалблардан сўранг" китоби 7- саҳифасидан.

👉@diyonatli
#мақтов

УЧ ПАРДА

Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
— Одам ўғли уч пардани кўнглидан кўтармагунча унга давлат эшиги очилмас:
Биринчиси шуки, бу дунёни бошдан-оёқ унга таслим этсалар, у севинмагай! Агар севар бўлса ҳам унга ҳирс қўймасин! Агар ҳирс қўйса, албатта маҳрум бўлади.
Иккинчиси шуки, бу дунёни буткул унга бериб, яна қайтиб олсалар, унга ҳеч қайғу бўлмагай! Қачонким, халойиқнинг кўнглидан бу иш чиқса, у вақтда жами пардалар кўнгиллардан кўтарилгай. Ва Аллоҳга лойиқ бўлади.
Учинчиси шуки, мақтов ва олқишларга учмагай, улардан ҳаволаниб кетмагай! Кимки мақтовларга алданиб қолса, ҳимматининг пастлигидир. Паст ҳимматлик эса ҳақиқий пардадир. Инсон олийҳиммат бўлмоғи даркор!

👉@diyonatli

👉@yaxshilar_suhbati
ЖАҲАННАМДА ОЛОВ ЙЎҚ ЭКАН!

Бир куни халифа Ҳорун Ар-Рашид тахтда ўтирар экан, унинг ҳузурига, устибоши тупроққа беланган ҳолда Баҳлул Доно кириб келди. Унинг бу ҳолини кўрган Ҳорун Ар-Рашид: “Эй Баҳлул! Сен қаердан келаяпсан? Бу ҳолинг нима?” деди. Баҳлул Доно: “Эй халифа ҳазратлари! Мен жаҳннамдан келаяпман” деди. Унинг бу жавобидан бир сесканиб тушган Ҳорун Ар-Рашид шошиб қолганидан: “Сен жаҳаннамга нега борган эдинг” деди. Баҳлул Доно: “Менга олов керак бўлдида, у ердан ўт ёқиш учун олов олишга борган эдим” деди. Ҳорун Ар-Рашид ҳайрон ҳолда кулиб: “Ундан олов келтирдингми?” деди. Баҳлул Доно: “Йўқ! Ундан олов келтира олмадим. Чунки, мен жаҳаннамнинг посбонлари билан кўришдим ва уларга: "Менга олов беринглар" десам, улар менга: “Эй Баҳлул! сен бу ердан олов тополмайсан. Чунки оловни ҳар ким дунёдан ўзи олиб келади” дея мени қайтариб юборди” деди. Бу жавобнинг қаршисида Халифа Ҳорун Ар-Рашиднинг тили гапга айланмай қолди. Халифа узоқ вақт кўз ёши тўкканидан сўнг: “Эй Баҳлул! Сен ҳақ гапни айтдинг” деди.

👉@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари:

Расул алайҳиссаломнинг уммат ҳаққига қилган беш маҳал дуолари.


👉@diyonatli
БУГУННИНГ ГАПИ

Ҳатто гул сотувчига гул совға қилсанг у хурсанд бўлиб кетади. Демак, бир нарсага молик бўлиш ундаги шодликка ҳам молик бўлиш дегани эмас!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл харакати қоидаларига амал қилайлик | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Audio
Поклик китоби | Абдул Ҳамид домла

"Кифоя" китобига шарҳ

Сувлар ҳукм
Қандай сувларга таҳорат олиш мумкин?
Сувлар қандай ҳолда покланиш учун яроқсиз ҳолга келади?

👉@diyonatli
"Тобеинлар саҳобаларнинг даражаларига ета оладиларми?" деган саволга бир олим шундай жавоб берибди:

"Саҳобалар бу умматнинг энг афзал вакиллари бўлиб, тобеинлар уларнинг даражаларига ета олмайдилар. Чунки, саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб иймон келтирган, у зот билан ҳар куни бирга юрган, Қуръонни, ҳадисни, илмни у зотнинг ўзларидан таълим олган зотлардир. Саҳобаларнинг бурунларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак шиппакларидан кўтарилган чанг кириб турган".

-------
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир нечта шиппаклари бўлган. Суратда Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оёқларига теккан, оёқларини кўрган бахтли шиппаклардан бири. Валлоҳу аълам.

Айримлар "Бунақа нарсалар охири ширкка олиб боради" дейишади. Ўшаларга айтамизки, биз бу шиппакка сиғинаётганимиз йўқ! Балки биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли нарсаларни табаррук қиляпмиз, шиппак соҳибига бўлган соғинчимизни изҳор қиляпмиз. Зеро, саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли ҳамма нарсани, жумладан, сочларини, либосларини, тупукларини табаррук қилишарди. Биз ҳам уларга эргашиб, Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли нарсани табаррук санаймиз. Бу шиппак Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу кўтариб юрган шиппак бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Нозимжон ҲОШИМЖОН

👉@diyonatli
Audio
Кимларни вақтинча никоҳга олиш мумкин эмас? | Абдул Ҳамид домла

"Бахтиёр оила" китоби шарҳи

Қандай аёлларга уйланиш мумкин эмас?

Россияга йиллаб кетиб, аёлидан хабар олмайдиган номардлар бор. Уларнинг аёллари нима қилсин?

👉@diyonatli
ҲАҚИҚИЙ ҲУРРИЯТ

Биринчи бўлиб ҳурриятни ўзининг "Рисолатул Қушайрийя" асарида бўлимларга ажратган киши сўфий имомлардан Абул Қосим Абдулкарим Қушайрий роҳимаҳуллоҳдир. Қушайрий тамоман ҳақ тушунчаси билан инсонларни саодатманд қиладиган ҳақиқий ҳуррият ҳақида шундай ёзади:
"Ҳурриятнинг ҳақиқати қулчиликнинг мукаммаллигидадир. Банданинг Аллоҳ таолога бўлган қуллиги ўз ҳақиқатини топса, унинг ҳуррияти бошқалар қуллигидан озод бўлади!".

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉@diyonatli
Audio
Гуноҳкор инсон ва унинг иймони Абдул Ҳамид домла

Иймоннинг учта асли нимадир?

Гуноҳкор инсон кофир бўладими?

Мусулмоннинг қонини тўкиш ҳақида нима дейилган?

👉@diyonatli
ИШОНЧ

Исҳоқ ибн Ибод Басрий айтади:
"Бир куни туш кўрдим. Тушимда бир киши менга: "Қийналган кишига ёрдам бер!", деди. Туриб уйдагиларга: "Қарангларчи, қўшнилар ичида муҳтожи борми?", дедим. Улар: "Йўқ", дейишди. Мен эртаси ҳам шунақа туш кўрдим. Тушимда бир овоз: "Қийналганга ёрдам бермасдан ётаверасанми?!", деди. Туриб хизматкоримга: "Отни эгарла!", дедим. Ўзим билан 300 дирҳам олдим. Сўнгра отни миниб жиловини қўйиб юбордим. От мени бир масжидга олиб борди. У ерда жаноза намози ўқилаётган экан. Отим ўша ерда тўхтади.
Масжидда бир кишининг намоз ўқиётганини кўриб қолдим. Намоз вақти эмас эди. У мени кўриб олдимга келди. Мен ундан сўрадим:
- Бу пайтда, бу жойга сени чиқишга нима мажбур қилди?
У деди:
- Мен сават тўқийдиган ҳунармандман. 100 дирҳам сармоям бор эди. У қўлимдан кетиб яна 200 дирҳам қарз бўлиб қолдим.
Мен чўнтагимдан 300 дирҳамни чиқариб унга бердим ва сўрадим:
- Мени танийсанми?
У:
- Йўқ, деди.
Мен дедим:
- Мен Исҳоқ ибн Ибод бўламан. Муҳтож бўлиб қолсанг менинг олдимга бор. Сенга ёрдам бераман. Уйим фалон жойда.
У деди:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Бошимга кулфат тушса сизни шу пайтда уйингиздан чиқариб менинг олдимга олиб келган Зотга мурожаат қиламан!

Мен ўзимга "Аллоҳга бўлган ишонч қандай гўзал!", дедим".

Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳнинг "Шуъабул иймон" китобидан.

👉@diyonatli
Шер чуқурга йиқилиб тушиб кетганини кўрган маймун:
— Ажаб бўлибди, баттар бўлгин, лаънати мушук. Энди сени чангалингдан тумор, тишларингдан эса сувенир ясаб, пўстингни эса бўйра қилишади, - деб масхара қилаётган экан, бирдан сакраётган шохи синиб, маймун шерни олдига йиқилиб тушибди:
— Подшохим, айтсам, ишонмайсиз, сиздан кечирим сўраш учун олдингизга тушдим...

Одам бошига мусибат тушганида қувонадиган шунақа маймун бўлманг!

👉@diyonatli
МАҲОРАТ
Кеча кечқурун Мамдуҳ Удвон арабчага таржима қилган Гомернинг “Илиада” асарини ўқиётган эдим. Бир бўлим менинг эътиборимни тортди. Шуни улашмоқчиман. Гомер “Илиада” асарида шундай ёзади:
“Ўғлим! Мукофотларни қўлдан чиқармаслик учун ақлинг доимо маҳорат ва усталик манбаси ила тўйинган ҳолда турсин. Ўз ишида моҳир бўлган дарахт кесувчи айни шу кучга эга бўлган, аммо тажрибаси йўқ бўлган инсондан анча моҳирдир. Кема капитани ўз маҳорати билан тез кетаётган улкан кемага қаттиқ шамол эсаётган пайтда ҳам ҳукмронлик қила олади. Маҳорати туфайли баъзи ҳайдовчилар бошқасидан ўзиб кетади. Ўзининг отига, аравасига ҳукмрон бўлмасдан туриб уларга ишонса ҳукмронликни йўқотиб йўл ҳодисасига учраши мумкин. Аммо фурсатни ғанимат биладиган киши гарчи суст юрадиган отга минсада охири манзилига етиб олади!”.
Эҳтимол тушунгандирсиз. Инсонлар қадимдан тажрибага аҳамият қаратишган. Демак, кучга эга бўлиш бошқа нарса, уни ишлата билиш бошқа нарса экан. Бир ишни қилиш учун қувватнинг ўзи етарли эмас экан. Кучнинг ёнида албатта тажриба ва маҳорат ҳам бўлиши лозим экан. Баъзи нарсаларни қилишда унчалик катта куч талаб қилинмайди. Марварид ишлаб чиқариш учун молюска боқадиганлар молюскани тўғнағичнинг учи билан маҳоратни ишга солиб тешишади. Ўша тешикдан бир дона қум донасидан ташлашади. Молюска у қум донасини ўрай бошлайди. Марварид пайдо бўлади. Молюскани бир ёш бола ҳам тешиши мумкин. Аммо гап тешишда эмас. Гап қаерни, қандай ва қанча тешишдадир. Ана шунинг номи тажрибадир!
Бир ҳикоя бор. Нефть ташийдиган катта танкер денгизнинг ўртасида бузилиб қолади. Кеманинг эгалари энг моҳир муҳандисларни олиб келишади. Аммо фойда бермайди. Кема қимирламас эди. Шунда бир киши бир қари, тажрибали муҳандис борлигини айтади. Унинг бунақа кемаларни тузатишда тажрибаси катта экан. Кема соҳиблари у билан алоқага чиқишади. Қари муҳандис дарров етиб келади. Муҳандис кеманинг мотори олдига бориб уёқ-буёғини ушлаб кўра бошлайди. Кейин асбоблари турадиган саватдан битта болғачани олади. Болғача билан моторнинг бир жойига бир марта уради. Кейин кеманинг моторини ишга туришларини айтади. Танкернинг мотори соат каби ишлай бошлайди. Кемадагилар ҳайратда қолишади. Қари муҳандисдан меҳнат ҳаққи қанча бўлишини сўрашганда уста 10000 доллар сўрайди. Шунда кема соҳиблари қари муҳандисга: 10000 доллар кўп пул-ку! Битта тақиллатганга ҳам шунча пул оласизми?!, дейишади. Ундан бунча маблағни нима учун сўраётганини қоғозга ёзиб беришини талаб қилишади. Қари муҳандис қоғозга шундай деб ёзади:
“Тақиллатишнинг нархи 1 доллар. Қаерни тақиллатишни билишнинг баҳоси 9999 доллар!”.

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉@diyonatli
Audio
Аллоҳнинг сифатлари | Абдул Ҳамид домла

Ҳар кеча қандай қилиб хатми Қуръон қилиш мумкин?

Аллоҳнинг сифатлари қандай?

"Фиқҳул акбар" китоби шарҳи


👉@diyonatli
ДЎСТ
Абу Ҳафс Аббор деган зот ибн Шубрума роҳимаҳуллоҳ билан дўст эди. Абу Ҳафс Абборнинг бир куни ибн Шубрумага эҳтиёжи тушиб қолди. Ибн Шубрума унинг эҳтиёжини қоплади. Кейинроқ Абу Ҳафс раҳмат айтгани келди. Ибн Шубрума сўради:
- Нима нарса учун раҳмат айтмоқчисан?
- Менинг эҳтиёжимни қоплаган эдингиз.
- Раҳматга ҳожат йўқ. Кетавер. Агар бир дўстингдан ҳожатингни сўрасанг, у эса қодир бўлатуриб сенга моли ва жони билан ёрдам бермаса, намозга таҳорат қилгандек таҳорат қил, унга тўрт такбир жаноза намозини ўқи ва уни ўликлар сафига қўшиб қўявер!

Дўст дегани руҳнинг эгизаги, қалбнинг бир бўлагидир. Агар бундай бўлмаса дўстликни даъво қилинмаса ҳам бўлади. У оддий таниш холос.
Ҳамма эътиборсиз бўлсада, дўст эътиборсиз бўлмайди.
Абу Бакр розиёллоҳу анҳу билан Умар розиёллоҳу анҳу бир нарсада келиша олмай қолишди. Улуғлар ўртасида ҳам келишмовчиликлар бўлиб туради. Аммо улар ўртадаги бўшлиқни дарров тўлдиришади.
Абу Бакр розиёллоҳу анҳу хато қилган эдилар. У зот дарров Умар розиёллоҳу анҳудан узр сўрадилар. Умар розиёллоҳу анҳунинг қаттиқ табиатлари сабаб ҳали нафслари софланиб улгурмаган эди. У зот Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг узрларини қабул қилмадилар. Абу Бакр розиёллоҳу анҳуга дунё тор бўлди. Бундай ҳолларда одатда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб дардларини айтар эдилар. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу Умар розиёллоҳу анҳунинг узрни қабул қилмаганларини айтдилар.
Аммо бунгача Умар розиёллоҳу анҳу ўзларига келиб бўлган эдилар. Масжидга келиб Абу Бакр розиёллоҳу анҳуни қидира бошладилар. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам жондан азиз дўстларини ҳимоя қилишни минбардан туриб бошлаб юборган эдилар:
"Эй инсонлар! Аллоҳ таоло мени сизларга пайғамбар қилиб жўнатди. Мени ёлғончи деганингизда Абу Бакр тасдиқлади. У менга жони билан, моли билан ҳамдард бўлди. Дўстимни тинч қўясизларми йўқми...?!".

Абу Бакр розиёллоҳу анҳу ҳам дўстга эътиборсиз эмас эдилар. У зот ҳам Умар розиёллоҳу анҳунинг ҳақ эканликларини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга айта бошладилар...

Дўстим! Замон айланди. Дўстлик камайди. Дўстлар нуқсонли бўла бошлашди. Суяниш учун лойиқ елкалар топилмай қолди. Оғриқларингни бўлишадиган қалблар озайиб кетди. Дардингга малҳам бўла олмасада, сен билан қўшилиб йиғлайдиган кўзлар камайиб кетди.

Аъмаш роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Олдингилар бир-бирига бир ойда ёки икки ойда бир йўлиқса ҳам унчалик қуюқ сўрашмас, "қандайсан?"дан нарига ўтишмас эди. Аммо молининг ярмини сўраса бир-бирига бера олар эди. Вақт ўтиб шунақа инсонларни кўрдимки, ҳар куни кўришганда сўрашади. Сўрашганда ҳатто уйидаги товуқлари ҳақида ҳам сўрайди. Аммо бир дирҳам сўрашса бир-бирларига бера олишмас эди".

Биз энди Аъмаш роҳимаҳуллоҳнинг замонидан 13 аср кейиндамиз. Бу замонда содиқ дўстлар қора ҳўкиз танасидаги бир дона оқ мўй каби нодир. Агар мабодо шунақа дўст топсангиз этагини маҳкам тутинг. Кимда бунақа дўст бўлмаса, демак ўлимдан олдин ўлиб бўлибди!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉@diyonatli
Билганларингни англат, аммо ақл ўргатишга киришма!

Англатилганларни яхшилаб эшит, аммо ҳаммасини тўғри ҳисоблама!

Сукут сақлаш, бир нарса билмаслигинг дегани эмас,
Кўп гапиришлик ҳам, кўп нарса билишингни кўрсатмас.

Ҳар кимни қадрли бил,
Ким бўлса бўлсин, бир инсонни менсимаслик ақлсизлик,
жуда катта деб билишлик эса, қўрқоқликдир.

Жасорат ақлдан келса, ЖАСОРАТдир,
Билимсизликдан келса, жаҳолатдир.

Мавлоно Жалолидин РУМИЙ

👉@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло маконга муҳтож эмас | Абдул Ҳамид домла

Куни кеча Пискент бош имом хатиби Абдул Ҳамид домла Саид ота жоме масжидида "Аллоҳ таоло маконга муҳтож эмас" мавзусида маъруза қилдилар.

👉@diyonatli