Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Ўзидан каттани сенсираса, нима бўлади?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Савол:

Аёллар сочини чирой учун эмас, узунлиги сабабли кесса бўладими?
-------------------------------------------

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Эрининг рухсати билан эркакларникига ўхшаб қолмайдиган қилиб кесса бўлади. Эр рухсат бермаса кесмайди.

Манба
: https://savollar.islom.uz/s/8501
Савол:

Кинна солиш ҳақида: бу нарса мумкинми ёки аксинча?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Кинна солиш бошни уқалаш маъносида бўлса, тиббий ҳаракат ҳисобланиши мумкин. Оят ва ҳадислардаги дуолардан ўқиб дам солиш ҳам жоиз.

Аммо тушуниб бўлмайдиган ва эътиқодга зид гапларни айтиб дам солиш, турли нарсаларни суртиш каби ишлар бўлса, мумкин эмас.

Валлоҳу аълам.

Манба:
https://islom.uz/maqola/13403
Хазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:

"Инсонларга гўзал муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир бўлиши эса, (бахтиёр) яшашнинг ярмидир".
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий муносабати

Бутун дунёда Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи бошланди. Жоме масжидларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари тараннум этилмоқда, қориларнинг Қуръон тиловатлари-ю нашидалари янграмоқда ва мавлиди шарифлар ўқилмоқда. Бундай файзиёб кунлар мусулмон умматига катта қувонч бағишламоқда...

Айни шу кунларда aйрим босма нашрларда, турли интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ сафиҳаларида Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан номуносиб, ҳақоратомуз карикатура чоп этилиши ва унинг ортидан келиб чиққан турли кўнгилсиз ҳолатлар айрим баҳс-мунозаралар, ихтилоф ва тушунмовчиликлар ҳамда нотўғри хатти-ҳаракатларга сабаб бўлмоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мўмин-мусулмонларнинг ҳиссиётини қўзғаш, фитна чиқариш ва диний қадриятлар, муқаддасотларга нисбатан ҳақоратни ифодаловчи ҳар қандай ҳолатни жиддий қоралашини ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаънлари мўмин-мусулмонлар учун энг олий қадрият эканини қатъий таъкидлайди.

Шунингдек, бу каби муносабатлар халқлар ўртасидаги ўзаро тотувликни бузишга қаратилган фитна ҳамда одамларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш, миллатлараро ва динлараро адоват уйғотиш, деб баҳолайди.

Таъкидлаш керакки, ким бўлишидан қатъи назар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар қанча камситишга уринмасин ёки мусулмонлар ё Ислом динига тош отмасин бу билан динимизга ёки мусулмонларга заррача ҳам зиён етказа олмайди.

Батафсил: 👇
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23357-munosabat-issijot-bilan-emas-tafakkur-ila-ish-tutajlik
​БАҚАРА СУРАСИ ТАФСИРИ

(Давоми)

إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ سَوَآءٌ عَلَيۡهِمۡ ءَأَنذَرۡتَهُمۡ أَمۡ لَمۡ تُنذِرۡهُمۡ لَا يُؤۡمِنُونَ

“Куфр йўлини тутган кимсалар эса хоҳ уларни (Аллоҳнинг азобидан) қўрқитинг, хоҳ қўрқитманг, уларга баробардир — иймон келтирмайдилар”.

Куфр келтирганлар залолату гап уқмаслигида давом этаверадилар. Уларни огоҳлантирасизми, йўқми, фарқ қилмайди.

خَتَمَ ٱللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ وَعَلَىٰ سَمۡعِهِمۡۖ وَعَلَىٰٓ أَبۡصَٰرِهِمۡ غِشَٰوَةٞۖ وَلَهُمۡ عَذَابٌ عَظِيمٞ

“Аллоҳ уларнинг қалблари ва қулоқларини муҳрлаб қўйган, кўзларида эса парда бор. Уларга улкан азоб бордир”.

Чунки Аллоҳ уларнинг ноҳақликка ошён бўлган дилларини муҳрлаб, қулфлаб, беркитиб қўйган. Қулоқларини ҳам муҳрлаган. Энди улар ҳақиқатга қулоқ солишга, эргашишга, уни қабул қилишга яроқли бўлмай қолган. Кўзларига эса парда тортилган. Энди улар ҳақиқат ҳар қанча равшан бўлмасин, уни кўрмайдилар. Ва оқибатда уларга охиратда улкан азоб бордир.

Аллоҳ зоҳири ҳам, ботини ҳам бузилган кофирларнинг сифатларини айтиб ўтганидан кейин ботини бузилган, зоҳирида эса ўзини солиҳ қилиб кўрсатадиган мунофиқларнинг сифатларини баён қилади.

وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَقُولُ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَبِٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ وَمَا هُم بِمُؤۡمِنِينَ

“Ва одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар”.

Бир тоифа одамлар ўзларини мўмин қилиб кўрсатадилар. Тили мўмин, дили кофир бу кимсалар моллари ва жонларини асраб қолиш учун шундай қиладилар.

يُخادِعُونَ ٱللَّهَ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَمَا يَخۡدَعُونَ إِلَّآ أَنفُسَهُمۡ وَمَا يَشۡعُرُونَ

“Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўларлар. (Аслида эса) сезмаганлари ҳолда ўзларини ўзлари алдайдилар”.

Нодонликлари туфайли куфрларини дилида яшириб, зоҳирда эса ўзларини мўмин кўрсатиш билан ўзларича Аллоҳни ва мўминларни алдаяпмиз, деб ўйлайдилар. Аслида эса улар ўзларини ўзлари алдайдилар, холос. Лекин буни сезмайдилар. Чунки зоҳиру ботиндан огоҳ бўлган Аллоҳ мўминларни уларнинг сифатлари ва аҳволидан хабардор этди.

فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ فَزَادَهُمُ ٱللَّهُ مَرَضٗاۖ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمُۢ بِمَا كَانُواْ يَكۡذِبُونَ

"Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Ёлғон гапирганлари учун уларга аламли азоб бордир".

Негаки, уларнинг қалбларида шубҳа бор эди. Бас, Аллоҳ уларнинг шубҳаларига шубҳа қўшди. Ҳа, ҳар ким экканини ўради. Аллоҳга ва одамларга ёлғон гапирганлари ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган ваҳийни ёлғонга чиқарганлари учун энди уларга дўзахнинг тубида аламли азоб бордир.

Манба: https://azon.uz/content/views/baqara-surasi-tafsirisdsd
Луқмони Ҳаким ўғлига: " Эй ўғилчам, агар одамлар чиройли сўзлари билан фахрланишса, сен гўзал сукутинг билан фахрлан", деди.
Эй бемор, истиғфор айт.
Эй ғамбода, истиғфор айт.
Эй (бошига) ташвиш тушган, истиғфор айт.
Эй қарздор, истиғфор айт.
Зеро истиғфор барча муаммоларнинг калитидир!

" Астағфируллоҳал ъазийм "
​Сулаймон Рожиҳий: пули йўқ миллиардер.

Саудия Арабистонидаги Ал-Қосим шаҳридаги хурмо боғида 200 мингдан ошиқ хурмо дарахтлари бор ва Аллоҳ йўлида сарфланади. Ушбу боғда 45 хил хурмо мавжуд бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш 10000 тонна хурмони ташкил этади.

Бу боғ ер юзидаги энг катта вақфдир. Ушбу боғдан тушган маблағ бутун дунё бўйлаб масжидлар қуриш, хайрия ишлари ва иккита муқаддас масжидда (Макка ва Мадина) ифторлик қилишга сарфланади.

Ушбу боғни Саудия Арабистонининг энг бой одами Сулаймон Рожиҳий Аллоҳ йўлига бағишлаган.

Сулаймон Рожиҳий қашшоқликда ўсган. У мактабда ўқиб юрганида бир куни мактаб маъмурияти кўнгилочар саёҳат ташкил этиб, ким боришни истаса бир риёлдан пул олиб келишларини сўради.

У уйига бориб ота-онасидан пул сўради. Аммо уларнинг бир риёл ҳам пули йўқ эди. Саёҳат куни яқинлашган сари унинг хафалиги ҳам ортиб борарди. Шу орада чораклик имтиҳонлар натижаси чиқиб, у ўз синфида биринчи ўринни эгаллади ва фаластинлик ўқитувчиси унга 1 риёл мукофот берди. Ўша пайтда унинг қувончини кўрсангиз эди!

Вақт ўтиши билан у таълим олди ва ишлай бошлади. Жидда шаҳрида бир хонани ижарага олиб, исломий банк очди ва ҳаётини ҳалоллик, содиқлик ва меҳнатсеварлик билан бошлади. Аллоҳ ҳам унинг ишини баракали қилди.

Қисқа вақт ичида “Ар-Рожиҳий” деб номланган банклар тармоғи Саудия Арабистонига тарқалди.

Бироқ Сулаймон Рожиҳий фаластинлик ўқитувчисини унутмаган эди. Излаб-излаб уни топди. Устози нафақага чиққан, иқтисодий аҳволи ҳам унчалик яхши эмас экан.

Рожиҳий устозини машинасига ўтқизиб унга: "Мен сизнинг олдингизда қарздорман", деди. Устози унинг сўзларига ҳайрон бўлди.

Рожиҳий устозига кўплаб йиллар олдин унинг 1 риёл мукофот берганини эслатиб қўйди. Ўқитувчи кулиб юборди, “энди сен ўша риёлни менга қайтаришни хоҳлайсанми?” деди. Рожиҳий айланиб-айланиб бир данғиллама уй олдида машинасини тўхтатиб, уй ва машинасини устозига ҳадя қилганини айтганида кекса устознинг кўзларидан севинч ёшлари тўкилди. Яна барча харажатларни ҳам Рожиҳий ўз бўйнига олди.

Фаластинлик ўқитувчининг кўзларида ёш билан уй ва машинанинг жуда қимматлигини айтганида, Рожиҳий “сиз ўша куни менга берган 1 риёл мукофот берганингизда менинг бахтим сизнинг севинчингиздан неча баробар катта эди”, деди.

Ҳозирги вақтда Сулаймон ар-Рожиҳий вақфининг нархи 60 миллиард риёлдан ортиқ.

У Саудия компанияси ва “Ар-Рожиҳий” банкининг соҳиби. Яқинда у коронавирусига қарши курашиш учун 170 миллион риёллик хайрия ва Маккадаги иккита меҳмонхонани Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳадя қилган.

Forbes журнали уни дунёдаги 20 энг буюк сахий одамлардан бири деб атаган.

Дунёдаги энг катта исломий банкини барпо этиш билан бир қаторда, Яқин Шарқдаги энг йирик паррандачилик фабрикаси бўлган Al-Watania Poultry компаниясига асос солган.

Саудия Арабистонида Рожиҳий оиласи томонидан масжид қурилмаган шаҳарни топа олмайсиз.

Энг муҳими, улар 1,5 миллион кишини иш билан таъминлаган.

У шундай дейди: «Мен саксондан ошдим! Менга энди нима керак? Жамғарма менинг тўловларимни тўлайди, мени турар жой, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва транспорт билан таъминлайди, мен буни минимал даражада сақлашга ҳаракат қиламан. Мен яхши таъминланганман!"

Ундан сўрашди: “Пулсиз миллиардер ҳам бўладими?! Ўзингизни қандай ҳис қиласиз?" деб сўрашганда у яна табассум қилди, кўзлари чақнаб кетди ва деди: “Мен енгилман! Мен ўзимни эркин ҳис қиламан! Мен ўзимни қуш каби ҳис қиляпман... ва Аллоҳ мени чақирганда, Унинг ҳузурига енгил юк билан бораман!"

Ёқуб Умар тайёрлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Билол розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримизга муҳаббатлари

Устоз Исҳоқжон Муҳаммад
​“Ислом ёлғон ва Муҳаммад тўқима ва ёлғончи бўлган деган айбловни тинглаш ҳар ким учун катта шармандаликдир. Унинг принтсипларига қатъий ва қатъият билан содиқ қолганини кўрдик; меҳрибон ва саховатли, раҳмдил, тақводор, фазилатли, ҳақиқий эркаклик билан, меҳнатсевар ва самимий. Бу фазилатлардан ташқари, у бошқаларга нисбатан юмшоқ, бағрикенг, хушмуомала, қувноқ ва мақтовга лойиқ эди, эҳтимол у ҳазиллашиб, шерикларини масхара қилар эди. У адолатли, ростгўй, ақлли, пок, улуғвор ва замонавий фикрловчи эди; унинг юзи худди энг қоронғи тунларни ёритадиган чироқлари бор каби нур сочиб турарди; у табиатан буюк инсон эди, у мактабда ўқимаган ва ўқитувчи томонидан тарбияланмаган, чунки буларнинг ҳеч бирига муҳтож эмас эди".

Томас Карлейл (1795 - 1891)
Британиялик тарихчи, сатирик ёзувчи, эссеист, таржимон, файласуф, математик ва ўқитувчи.


“It is a great shame for anyone to listen to the accusation that Islam is a lie and that Muhammad was a fabricator and a deceiver. We saw that he remained steadfast upon his principles, with firm determination; kind and generous, compassionate, pious, virtuous, with real manhood, hardworking and sincere. Besides all these qualities, he was lenient with others, tolerant, kind, cheerful and praiseworthy and perhaps he would joke and tease his companions. He was just, truthful, smart, pure, magnanimous and present-minded; his face was radiant as if he had lights within him to illuminate the darkest of nights; he was a great man by nature who was not educated in a school nor nurtured by a teacher as he was not in need of any of this.”

― Thomas Carlyle, On Heroes, Hero Worship and the Heroic in History
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
Савол:

Тоғамнинг қизи билан намоз ўқисам, бўладими? Севги борми ё йўқми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг!


Маърузади кўтарилган мавзулар:

✅тўйдан аввалги севгингиз қаерга кетяпти?

✅бобо ва бувиларимиз севги изҳор қилишганми?

✅севгининг маъноси нима?
Савол:

❓Эртага дугонамнинг туғилган куни. Уни табриклаб, совға берсам бўладими? Исломда туғилган кун нишонлаш ҳақида нима дейилган?

-------------------------------------------

Ушбу саволга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ жавоб берганлар:

✏️Бу гап бизда йўқ. Уламоларимизниннг бу ҳақда чиқарган фатволари йўқ. Чунки, бу масала аввалда умуман бўлмаган.

📖Манба
:
https://savollar.islom.uz/smf/arxiv/17752.0
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар 🎧

Савол:

❓Ногирон қизим икки боласи билан бошқа шаҳарда яшайди. Касал бўлгач, эри ташлаб кетди. Қизим ишлай олмайди. Лекин алимент ва ногиронлик нафақасини олади. Шу қизимга ушр ва закотларимни берсам бўладими? Шариатга зид эмасми?
-------------------------------------------
❗️Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Ибодатдаги камчилик қанчаликка етмасин, гўзал хулққа эътиборсиз бўлманг. Балки у олий жаннатларга киришингиз учун калит вазифасини ўтар.

Нима, солиҳларни бегуноҳ деб ўйлайсизми? Улар фақат гуноҳларини ошкор этмайдилар, (агар гуноҳ қилиб қўйсалар) одамлардан яширадилар.

Гуноҳда туриб олмай, (уни дарҳол тарк этиб) истиғфор айтадилар. Уни оқламайдилар, балки хатоларини эътироф этадилар. Гуноҳ иш ортидан, тезликда савоб амални эргаштирадилар.

Айтилишича, яхшиликнинг аввали очиқ юзлик, кейингиси муҳаббат кўрсатиш ва учинчиси одамларнинг ҳожатини чиқаришдир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

☪https://t.me/MubashshirAhmad
Савол:

❓Улоқ ўйини ҳалолми?

❗️Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоби:

❓Савол:

Ассалому алайкум..саволим шундан иборатки хар хил от ойинларига жумладан Купкари ойинига пул тикса ва ютса халол хисобланадими.

Жавоб:

❗️ Йўқ, бўлмайди. Бу қимор ҳисобланади. Қимор эса шариатимизда ҳаромдир

📖Манба:
http://savollar.muslim.uz/arxiv/index.php?start=2400
​Али розияллоху анҳу, одатда, Абу Бакр розияллоху анҳу билан кўришганда аввал салом берар эдилар. Бир куни ҳазрат Али розияллоҳу анҳу одатга хилоф тарзда биринчи бўлиб салом бермадилар.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу салом берганларидан сўнг у киши алик олдилар. Бир одам бу ҳолатни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам етказиб: “Али розияллоҳу анҳудан доим Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан кўришганда салом берардилар, бугун эса Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан кўришганда салом бермадилар, балки Абу Бакр садом бергач, алик олдилар”, – деди.
Бу шикоятни эшитган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али розияллоҳу анҳуни чақириб, нимага аввал салом бермаганини сўрадилар. У киши: “Мен ҳамиша ҳазрат Абу Бакрга салом берар эдим. Бу кеча тушимда бир боғ кўрди. Одамлардан: “Бу боғ кимники?” – деб сўрадим, улар: “Бу боғ дўстига биринчи бўлиб салом берган кишига насиб қилади”, – дейишди. Мен бугун Абу Бакр биринчи бўлиб салом бериб, ўша боққа ҳақдор бўлсинлар, деб у кишига салом бермай турдим”, – деб жавоб бердилар.

📖 Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг “Улуғлар шундай яшашган” китобидан олинди.
​​🕋УМРА ТАДБИРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ХАБАРНОМА

✅Сўнгги йилларда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш, зиёратчиларга қулай шарт-шароит ва енгилликлар яратиш борасидаги ишлар, шубҳасиз янги босқичга кўтарилди. Буни ташкилий ишлар ҳамда Макка ва Мадина шаҳарларида юртдошларимиз учун яратилган янгилик ва қулайликлар мисолида яққол кўриш мумкин.

📍Мазкур сафарларни ташкил этиш дунёда кечаётган мураккаб эпидемиологик вазият, қолаверса Саудия Арабистонидаги коронавирус касаллиги билан боғлиқ жиддий ҳолатдан келиб чиқиб, вақтинчалик тўхтатилган эди. Шундан буён “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия томони билан мазкур тадбирлар билан боғлиқ янгилик ва жараёнлар борасида мунтазам мулоқот қилиб келмоқда.

❇️Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўзининг расмий интернет нашрлари орқали тақдим этган маълумотларга кўра, Умра зиёрати тўрт босқичда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф ва тавсиялари асосида қайта ташкил этиши баён этилган. Бугунга қадар умра тадбирлари 2 та босқичда қайта йўлга қўйилди. Шу йилнинг
4 октябрдан биринчи ва 18 октябрдан иккинчи босқичлар бошланди. Ҳозирга келиб кунлик зиёратчилар сони 15 мингтани ташкил этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу икки босқичда Умра ибодатини адо этувчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинмоқда ва зиёратчиларнинг Масжидул Ҳарам ҳудудига киришлари ташкилий равишда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ҳаж ва умра вазирлигининг баёнотида жорий йил 1 ноябридан эътиборан, Умра ибодатини адо этиш учун хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш назарда тутилган эди. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилиши алоҳида таъкидланган.

❗️Шу ўринда, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан эътиборан, хорижий зиёратчиларга умра қилиши учун рухсат берилмоқда, мазмунида тарқалган хабарга ойдинлик киритиб ўтиш лозим. 1 ноябрь кунидан хорижий фуқароларга рухсат бериш юзасидан билдирилган Ҳаж ва умра вазирлиги баёнотида Умра ибодатига келувчилар учун бир қанча шарт ва талаблар белгилаб қўйилган.

Жумладан, унда умра зиёратчисининг ёши 18 дан 50 ёшгача бўлиши (Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифига кўра), коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижали ПЦР анализни тақдим этиши, ушбу анализ 72 соат ичида олинган бўлиши ва ишончли лабораторияда амалга оширилиши зарурлиги, "Умра қилдик" программаси орқали (Икки Ҳарамга кириш учун онлайн навбат) рўйхатдан ўтиб, ўз онлайн тартибига кўра умра ибодатини адо этиш, Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш, Масжидун Набавийни зиёрат қилиш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш билан боғлиқ режали ишлар учун олдиндан буюртма бериш, Саудия Арабистонига етиб келгандан сўнг белгиланган меҳмонхонада 3 кун карантинда бўлиши ва бошқа шу каби талаблар белгиланган.

Шунингдек, Саудия мутасадди идоралари томонидан эпидемиологик ҳолат бўйича Умра зиёратини ташкил этиш учун рухсат этилган давлатлар рўйхати алоҳида эълон қилиниши қайд қилинган.

✅Ўз навбатида, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони расмийлари билан мазкур масалалар бўйича белгиланган карантин талаблари асосида Умра зиёратини ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказмоқда.
Шунингдек, ушбу тадбирларни ташкил этишга ваколатли ташкилот – Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртдошларимизнинг тўлиқ тиббий хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, расмий, ишончли, хавфсиз ва қулай Умра хизматларини тақдим этиш устида ҳамкорлар билан жадал иш олиб бормоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, Умра сафари билан боғлиқ якуний қарорлар юзасидан тез кунларда расмий баёнот берилади.

Дин ишлари бўйича қўмита ва
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar