Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Quran #Qiroat

Kahf surasi (to'liq)
Shayx
Alijon qori

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
Telegram|Facebook|Youtube|Instagram
Audio
Муносиб келин ва куёвнинг сифатлари | Абдул Ҳамид домла

Куёв ва келин бойлиги, насаби ёки дини – қайси сифати учун танланади?

Қандай қизнинг совчиси кўп бўлади?

Қандай йигитлардан яхши куёв ҳисобланади?

👉@diyonatli
АМАЛЛАР ҚАБУЛ БЎЛИШИДА ГЎЗАЛ ХУЛҚНИНГ АҲАМИЯТИ

Амаллар қабул бўлиши учун имон, ният, ихлос, шариатга мувофиқлик муҳим. Шу билан бирга гўзал хулқ ҳам амалдан кўзланган натижага эришишда катта аҳамиятга эга. Бу ҳақида Қуръон каримда, ҳадиси шарифларда жуда кўп таъкидланган. Жумладан, Аллоҳ таоло узоқ ўтмишда содир бўлган ибратли бир қиссани Ўз Каломида бундай келтирган: “Уларга Одамнинг икки ўғли (Қобил ва Ҳобил) ҳақидаги хабарни ҳақиқати билан ўқиб беринг! Иккиси қурбонлик қилганларида биридан қабул қилинди, унисидан эса қабул қилинмади. (Қурбонлиги қабул бўлмаган Қобил укаси Ҳобилга): “Сени, албатта, ўлдираман!” деди. (Ҳобил) эса: “(Қурбонликни) Аллоҳ фақат тақволилардан қабул қилади”, деди” (Моида сураси, 27-оят).
Тақводор, деб ихлосли, нияти пок, хулқи гўзал, ёмон иллатлардан йироқ инсонга айтилади.
Яъни, эй Муҳаммад, инсонлар насиҳат олишлари учун Одамнинг икки ўғли Қобил ва Ҳобил қиссасини тиловат қилинг. Улардан ҳар бири Аллоҳ таолога қурбат (яқинлик) ҳосил қилиш учун садақа қилдилар. Содиқ ва ихлосли бўлганлиги учун Аллоҳ Ҳобилнинг садақасини қабул қилди. Нияти ёмонлиги, тақвоси йўқлиги сабаб Қобилнинг садақаси рад этилди. Шунда у биродари Ҳобилга ҳасад ва зулм билан: “Сенинг садақанг қабул қилиниб, меники рад этилганлиги учун сени аниқ ўлдираман”, деди.
Бунга жавобан Ҳобил Қобилга бундай жавоб берди: “Аллоҳ фақат тақводорлардангина қабул қилади”.
Яъни, тоат-ибодатларни Аллоҳ таоло фақат Ўзидан қўрқадиган тақводор бандаларидан қабул қилади. Аллоҳ берган неъматга ҳасад қилгувчи золимлардан қабул қилмайди. Сен ҳам Аллоҳ таоло садақангни қабул қилиши учун тақводорлардан бўл!
Аллоҳ таоло айтади: “Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг! Зеро, (риёкорнинг) мисоли худди устини чанг-тўзон қоплаб олган силлиқ тошга ўхшайди. Унга шаррос ёмғир текканда (устидаги ғуборни ювиб тушириб,) силлиқ тошлигича қолдирган. Улар топган дунёларида ҳеч нарсага эга бўлмайдилар. Аллоҳ кофирларни ҳидоят қилмайди” (Бақара сураси, 264-оят).
Хўжакўрсинга амал қилаётганларнинг асл қиёфасини кўпчилик билмаслиги, амалини холис ибодат деб ўйлаши мумкин. Улар одамларни алдаб, сохта обрў орттирар. Лекин Аллоҳ ҳаммасини кўриб-билиб туради.
Агар тошнинг устини чанг қоплаб олса, одамлар кўзига серҳосил тупроқдек кўринади. Бироқ ёмғир ёғиши билан унинг асл қиёфаси маълум бўлади. Силлиқ тош устида гиёҳ ўсмаслиги ҳаммага аён. Худди шунга ўхшаб риёкорнинг бир қарашда чиройли кўринган амали (холисаллиллоҳ бўлмагани учун) қиёмат куни ҳеч қандай самара бермайди. У қилган амалига ажр-савоб олмайди .
Қилган яхшилигини миннат қилиш ҳам шунга киради. Кибр, ғурур, манманлик саналгани, эҳсонни қабул қилиб олган киш дилига озор бергани учун ҳам миннатдан қайтарилган.
Хуллас, солиҳ амаллар гуноҳларни ўчириб юборганидек катта гуноҳлар солиҳ амаллар савобини кетказади. Зийрак мўмин савобли ишлар қилиш билан бирга уларнинг савобини сақлашни ҳам билади. Бу ғийбатдан, ҳасаддан, риё ва шу каби ҳаром ишлардан тийилиш билан бўлади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ الزُّورِ وَالعَمَلَ بِهِ، فَلَيْسَ لِلَّهِ حَاجَةٌ فِي أَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким ёлғон сўз ва унга амал қилишни ташламаса, унинг таоми ва ичимлигини тарк этишига Аллоҳ муҳтож эмас” (Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривояти).
Демак, ким рўза тутсаю, аммо тилини ёлғондан, ғийбатдан, фаҳш сўзлардан тиймаса, бузуқлик саналган ишлардан ҳайиқмаса, унинг оч-наҳор юришидан ҳеч қандай наф йўқ. Аллоҳ унга рўза тутгани учун савоб бермайди. Унинг кундузлари туз тотмай, бир қултум сув ичмай юргани қолади. Чунки у рўзанинг моддий тарафига қаради, аммо асосий жиҳатига – маънавий-руҳий томонга эътибор бермади.
Мулла Али Қорига кўра, “Аллоҳ муҳтож эмас” дегани Аллоҳ унинг ишига эътибор бермаслигини, амалини қабул қилмаслигини англатади .
Аслида рўзадан кўзланган асосий мақсад ҳакалак отган нафс истакларини синдириш, ёмонликка буюрувчи нафсни бўйсундиришдир. Агар рўза тутиб, мана шу мақсадга эришилмаса, бундай рўзанинг аҳамияти йўқ.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керак: Тилини ғийбатдан, ёлғондан тиймаган одамнинг рўзаси тутилган ҳисобланиши мумкин, аммо мукаммал, савоби тугал бўлмайди. Амали тўкис бажарилишини истаган банда хулқини чиройли қилади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ حَجَّ لِلَّهِ فَلَمْ يَرْفُثْ، وَلَمْ يَفْسُقْ، رَجَعَ كَيَوْمَ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, беҳаё гапларни гапирмаса, ахлоқсизлик қилмаса, онаси уни туққан кундагидек (гуноҳлардан пок ҳолида) қайтиб келади”, деганларини эшитганман” (Бухорий, Аҳмад, Байҳақий ривояти).
Бу ҳадисда айтилишича, ким ҳаж қилса, Ёлғиз Аллоҳ розилигини истайди, ҳаж вақтида тилини фаҳш сўзлардан тияди, бузуқ ишларни қилмайди, исломий одобга риоя этади. Мана шунда ҳажни бажариб, янги туғилган чақалоқдек гуноҳлардан пок ҳолида уйига қайтиб келади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، إِنَّ فُلَانَةَ يُذْكَرُ مِنْ كَثْرَةِ صَلَاتِهَا، وَصِيَامِهَا، وَصَدَقَتِهَا، غَيْرَ أَنَّهَا تُؤْذِي جِيرَانَهَا بِلِسَانِهَا، قَالَ: هِيَ فِي النَّارِ، قَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، فَإِنَّ فُلَانَةَ يُذْكَرُ مِنْ قِلَّةِ صِيَامِهَا، وَصَدَقَتِهَا، وَصَلَاتِهَا، وَإِنَّهَا تَصَدَّقُ بِالْأَثْوَارِ مِنَ الْأَقِطِ، وَلَا تُؤْذِي جِيرَانَهَا بِلِسَانِهَا، قَالَ: هِيَ فِي الْجَنَّةِ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши: “Эй Расулуллоҳ, фалончи аёл намози, рўзаси, садақаси кўплиги билан эсланади. Бироқ у қўшниларига тили билан озор беради”, деди. Шунда у зот: “У жаҳаннамдадир”, дедилар. Ҳалиги киши: “Эй Расулуллоҳ, фалончи аёл эса рўзаси, садақаси, намози камлиги билан эсланади. Лекин бир бўлак пишлоқ садақа қилади, қўшниларига тили билан озор бермайди”, деди. Шунда ҳазрат: “У жаннатдадир”, деб марҳамат қилдилар” (Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти. Ривоят санади ҳасан).
Биз учун биринчи навбатда фарз ибодатларни бажариш ва гуноҳлардан сақланиш муҳим. Аслларни зоеъ қилиб, қўшимча ибодатларни бажаришдан ҳеч қандай фойда йўқ. Ривоятда айтилаётган аёл ҳам кўп нафл иболардан қиларди, бироқ тилини азиятдан тиймасди. Шунинг учун унинг борар жойи жаҳаннам, дейиляпти. Иккинчи аёл эса фақат фарз ибодатлар билан чекланарди, топган пулидан озроқ садақа қиларди, тилини озордан тиярди. Шу сабаб унинг борар жойи жаннат, дейиляпти. Тушунган одам бу ривоятдан ўзи учун кўп фойда олади, ибодатларнинг сонига эмас, сифатига эътибор беради, хулқини гўзал қилади, маънавий иллатлардан тозаланади. Руҳий тарбияда аввал тахлия (маънавий камчликлардан қутулиш), кейин таҳлия (юксак фазилатлар билан безаниш) келади. Бу бежизга эмас.

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَا يَغُرَّنَّكُمْ صَلَاةُ امْرِئٍ وَلَا صِيَامُهُ، وَلَكِنِ انْظُرُوا مَنْ إِذَا حَدَّثَ صَدَقَ، وَإِذَا ائْتُمِنَ أَدَّى، وَإِذَا أَشْفَى وَرَعَ. رَوَاهُ ابْنُ الْمُبَارَكِ وَنُعَيْمُ بْنُ حَمَّادٍ فِي الزُّهْدِ.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Сизларни бирон кишининг намози ҳам, рўзаси ҳам алдаб қўймасин. Балки гапирганида ростгўйлигига, омонат қўйилганида уни адо этишига, (дунёга) яқинлашганида тақво қилишига қаранглар” (Ибн Муборак ва Нуайм ибн Ҳаммод иккиси “Зуҳд” китобида ривоят қилган).
Кўп намоз ўқиши, кўп рўза тутиши билан киши исломи, дин-диёнати қандайлигини билиб бўлмайди. Балки одамлар билан муомалада, рост гапиришида, омонатни адо этишида, қўлига уч-тўрт сўм тушганида ўзини қандай тутишида кўринади.
Ҳеч ким қуруқ намоз ўқиш ёки рўза тутиш билан солиҳ, авлиё, тақводор бўла олмайди. Балки хулқини гўзал қилиши, қалбини поклаши лозим. Шунинг учун айтамиз, ким намоз ўқиса, рўза тутса, ҳаж қилса, доим масжидларга қатнаса, аммо қўпол, тошағир, тили ва қўли билан одамларга озор берувчи бўлса, ҳаром ишларга эътибор бермаса, бу мусулмон деган номга муносиб эмас. Бундай кимсалар мусулмон шаънини ерга уришади, дин ҳақида одамларда ёмон таассурот қолдиришади. Ҳақиқий мўмин бундай бўлмайди. Ҳақиқий мўминнинг юриши ислом, туриши ислом, сўзи ислом, амали исломдир. У бир оғиз гапирмаслиги мумкин, аммо чиройли хулқидан унинг дини комил эканини, ҳақ йўлдалигини билиб, беихтиёр унга эргашилади. Аждодларимиз мана шунинг учун дунёга устозлик қилишган, ҳар бир соҳада катта ютуқларни қўлга киритишган.
Гўзал хулқ Ислом дини мақсади бўлгани учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзда, амалда ҳаддини билмайдиган беҳаё ишлар қиладиган, тили бузуқ кимсалар Исломга дахли йўқлигини айтганлар.

عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ فِي مَجْلِسٍ فِيهِ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: وَأَبِي سَمُرَةُ جَالِسٌ أَمَامِي، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ الْفُحْشَ وَالتَّفَحُّشَ لَيْسَا مِنَ الْإِسْلَامِ، وَإِنَّ أَحْسَنَ النَّاسِ إِسْلَامًا أَحْسَنُهُمْ خُلُقًا. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ لِغَيْرِهِ.
Жобир ибн Самур розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам иштирок этаётган мажлисда эдим. Отам Самура олдимда ўтирганди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта фаҳш (яъни, жуда хунук гап айтиш, одобсизлик қилиш) ва тафаҳҳуш (яъни, табиатида бўлмаса ҳам атайлаб хунук гапларни айтиш, ахлоқсизлик қилиш) Исломдан эмас. Албатта одамлар ичида исломи энг гўзал хулқи гўзалроғидир”, дедилар” (Аҳмад ва Табароний ривояти. Ривоят санади саҳиҳ лиғайриҳ).
Яъни, беҳаё сўзларни айтиш, ахлоқсизлик қилиш, ўзини мажбурлаб шундай бўлишга уриниш мусулмон одамга бегона. Исломда йўқ бундай нарсалар. Мусулмон кишининг хулқи гўзал бўлади.
Ана энди қуйидаги ривоятга эътиборингизни қаратамиз. Қизиғи шундаки, ҳатто гуноҳларимиз кечирилиши учун ҳам хулқимиз гўзал бўлиши: дилдаги кек-адоват чиқариб ташланиши керак экан.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تُفْتَحُ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ يَوْمَ الْإِثْنَيْنِ وَيَوْمَ الْخَمِيسِ، فَيُغْفَرُ لِكُلِّ عَبْدٍ لَا يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا، إِلَّا رَجُلًا كَانَتْ بَيْنَهُ وَبَيْنَ أَخِيهِ شَحْنَاءُ، فَيُقَالُ: أَنْظِرُوا هَذَيْنِ حَتَّى يَصْطَلِحَا، أَنْظِرُوا هَذَيْنِ حَتَّى يَصْطَلِحَا، أَنْظِرُوا هَذَيْنِ حَتَّى يَصْطَلِحَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Кейин Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда (гуноҳлари) мағфират этилади. Фақат ўзи билан биродари орасида кек-адоват бор киши бундан мустано. Шунда (Аллоҳ хатоларни ўчиришга тайинланган фаришталарга): “Бу иккиси ўзаро келишиб олгунларича кутиб туринглар. Бу иккиси ўзаро келишиб олгунларича кутиб туринглар. Бу иккиси ўзаро келишиб олгунларича кутиб туринглар. (Ярашиб олганларидан кейин гуноҳлари кечирилади)”, дейилади” (Муслим, Абу Довуд, Аҳмад ривояти).
Демак, нафақат амаллар қабул бўлиши, балки гуноҳлар кечирилиши учун ҳам гўзал хулқ керак экан. Аллоҳнинг раҳматини қаранг: Ҳар душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Ўша куни Аллоҳга ширк келтирмаган ҳар банда гуноҳидан ўтилади. Фақат дўсти билан орасида нафрат, душманлик, гина-кудурат бор кимсалар гуноҳи мағфират қилинмай туради. Қачон ярашиб олишса, шундагина мағфиратга лойиқ кўриладилар. Бундан чиқди, қалбида биродарига нисбатан кек сақлаш гуноҳлар кечирилишига тўсқинлик қилади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَتَدْرُونَ مَا الْمُفْلِسُ؟ قَالُوا: الْمُفْلِسُ فِينَا مَنْ لاَ دِرْهَمَ لَهُ وَلاَ مَتَاعَ: فَقَالَ: إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصَلاَةٍ وَصِيَامٍ وَزَكَاةٍ، وَيَأْتِي قَدْ شَتَمَ هَذَا وَقَذَفَ هَذَا وَأَكَلَ مَالَ هَذَا وَسَفَكَ دَمَ هَذَا وَضَرَبَ هَذَا، فَيُعْطَى هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يُقْضَى مَا عَلَيْهِ أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ، فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ، ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّارِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Муфлис кимлигини биласизларми?” деб сўрадилар. Улар: “Бизнингча, муфлис дирҳами, ҳеч вақоси йўқ кишидир”, дейишди. Шунда у зот: “Умматимдан (бўлган) муфлис қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келади. Шу билан бирга буни сўккан, бунга туҳмат-бўҳтон қилган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган ҳолида келади. Шунинг учун бунга ҳам, унга ҳам унинг савобларидан (олиб) берилади. Агар (зулм қилган киши) зиммасидаги (қарзлари) тўланишидан аввал савоблари тугаб қолса, (даъвогарлар) гуноҳи унга юкланади. Кейин жаҳаннамга ташланади”, дедилар (Муслим, Термизий, Аҳмад ривоят қилган).
“Муфлис” деганда мол-мулкидан айрилган, касодга учраган одам тушунилади. Бундай киши бор будидан айрилгани ёки иқтисодий инқироз туфайли жудаям танг аҳволда қолади.
Демак, қуруқ намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш ёки ҳажга бориб-келиш билан иш битмайди. Солиҳ амалларни бажаришдан ташқари гуноҳлардан, айниқса, ўзгалар ҳақи билан боғлиқ оғир гуноҳлардан: ғийбат, туҳмат, ҳақорат, уриб-сўкиш, ўғрилик, одам ўлдириш ва ҳоказолардан тийилиш ҳам зарур. Зеро, тириклигида қилган жиноятлари сони ҳаддан зиёд кўпайиб кетса, намоз ҳам, рўза ҳам, закот ҳам фойда бермай қолар экан. Чунки қинғир ишлар гуноҳини ювиш учун эгзу амаллар савоби камлик қилиб қолиши хавфи бор.

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا شَيْءٌ أَثْقَلُ فِي مِيزَانِ الْمُؤْمِنِ يَوْمَ القِيَامَةِ مِنْ خُلُقٍ حَسَنٍ، وَإِنَّ اللَّهَ لَيُبْغِضُ الفَاحِشَ البَذِيءَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ فِي السُّنَنِ وَالْبُخَارِيُّ فِي الأَدَبِ الْمُفْرَدِ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Қиёмат куни мўмин (банда) мезонида чиройли хулқдан оғирроқ нарса йўқ. Албатта, Аллоҳ беадаб, тили бузуқ кимсани жуда ёмон кўради” (Термизий “Сунан”да, Бухорий “Ал-Адабул муфрад”да ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).
Мўмин банда хулқи чиройли бўлади. Ана шу сабаб қиёматда унинг солиҳ амаллари тарозиси оғир келади. Аллоҳ таоло тилидан фаҳш, ёлғон, ғийбат чиқадиган, ахлоқсиз кимсани жуда ёмон кўради: малакут оламида унга мақтов айтмайди ёки уни мукофотламайди ё бўлмаса, унга тавфиқ бермайди. Аллоҳга маҳбуб бўламан, амалим қабул этилсин, қиёматда мезоним оғир келсин, деган инсон хулқини тузатади, тилига, муомаласига эътиборли бўлади.
Билган одам учун бу ҳадис огоҳликдир. Чунки ўйлаб кўрайлик, Аллоҳ Ўзи ёқтирмаган банданинг амалини қабул қиладими? Аллоҳ Ўзи ёқтирмаган банда гуноҳини кечирадими, устига раҳматларини туширадими?..

وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ سُوءَ الْخُلُقِ لَيُفْسِدُ الْعَمَلَ كَمَا يُفْسِدُ الْخَلُّ الْعَسَلَ. رَوَاهُ عَبْدُ بْنُ حُمَيْدٍ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Албатта ёмон хулқ сирка асални бузганидек амални бузади” (Абд ибн Ҳумайд ривояти. Ҳадис санади заиф).
Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир хутбаларида гўзал хулқ ўта муҳим эканини алоҳида таъкидлардилар.
عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَا خَطَبَنَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَّا قَالَ: لَا إِيمَانَ لِمَنْ لَا أَمَانَةَ لَهُ، وَلَا دِينَ لِمَنْ لَا عَهْدَ لَهُ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَالطَّبَرَانِيُّ وَهْوُ حَدِيثٌ حَسَنٌ.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон бизга хутба қилсалар: “Омонати йўқнинг имони йўқ. Аҳди йўқнинг дини йўқ”, деб айтардилар” (Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Табароний ривояти. Бу – ҳасан ҳадис).
Яъни, омонатга хиёнат қиладиганнинг имони йўқ ёки имони комил эмас. Аҳдга вафо қилмайдиганнинг дини йўқ ёки дини комил эмас. Мана шу маъно мўминлар қалбига сингиб кетиши учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳар сафар хутба қилганларида эслатардилар.
Хулоса қилиб айтганда, солиҳ амал қилувчининг хулқи ёмон бўлса, ажр-мукофотдан маҳрум бўлади. Бадхулқ одамнинг тоат-ибодати нуқсонли бўлиб қолади. Ҳатто бутунлай ҳабата бўлиши ҳам мумкин. Чунки муфлис ҳақидаги ривоят шундай дейишимизга асос бўлади. Аллоҳ таоло ҳар биримизга инсоф-тавфиқ берсин, доим ҳақ йўлда бўлишимизни насиб этсин.

Руҳий тарбия мавзусида ёзилаётган китобдан.

Муаллиф: Зиёуддин РАҲИМ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исломда ирқчилик, миллатчилик йўқ | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Ҳорун Рашиднинг насроний бир табиби бўлган. Халифанинг табиби насроний эди. Унга мусулмонларнинг раҳбари ўз соғлигини ишонган бир давр эди. У табиб: «Мусулмон уламоларнинг ҳеч бирида тиб ҳақида тушунча, билим йўқ-ку», – деди. Шунда Ҳорун Рашид айтди:
“Аллоҳнинг китоби Қуръони каримда тиб ярим оятга жо қилинган: 
يَابَنِي آدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ وَكُلُوا وَاشْرَبُوا وَلَا تُسْرِفُوا إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ
«Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас» (Аъроф сураси 31-оят).
Тўқ қоринга овқат ейиш ҳам исрофдир. Инсон ўз ҳаётини, соғлиғини ўйламаслиги исрофдир. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ўғиллари Ҳасан розияллоҳу анҳуга насиҳат қилганлар: «Эй ўғлим Ҳасан, мен сенга насиҳат қиламан. Агар шу насиҳатларимга амал қилсанг, сенга шифокорнинг кераги йўқдир:
1) қорнинг очмагунча овқатланма;
2)  қорнинг тўймасидан аввал дастурходан  тур;
3) таомни яхшилаб чайна ва уйқудан олдин ҳожатга бориб кел.
Мана шу нарсаларга амал қилсанг, соғлом бўласан».
Эътибор берганмисиз, бугун бизнинг ишимиз шу даражада кўплигидан овқатни мўътадил ея олмаяпмиз. Овқатни тез-тез чайнайдиган бўлиб қолганмиз. Баъзилар луқмани ҳатто чайнамасдан ҳам ютиб юборади. Агар таомни шошмасдан, бемалол тановул қилсангиз, унинг таъмини, лаззатини ҳис қиласиз. Аллоҳ таоло бандаси учун берган ҳар бир неъматнинг лаззати бордир.
Аллоҳ таоло тиббиётни ярим оятга жо айлади. Али розияллоҳу анҳунинг мазкур тавсияларига амал қилсак, Аллоҳ таоло омонат қилиб берган жонимиз саломат бўлади, тиббиётга эҳтиёжимиз тушмайди.
Барчамизга Аллоҳ таоло тан саломатлиги ва тановулдаги лаззатни ҳис қилиб, уларга шукрлар айтишимизни насиб айласин!

Раҳматуллоҳ қори
mp3
<unknown>
Кимлар билан никоҳланиш мумкин? Кимларнинг никоҳи ҳаром? | Абдул Ҳамид домла

Бахтиёр оила

👉@diyonatli
Э Н Г Ф О Й Д А Л И С А Р М О Я

Куннинг охирги дарси ниҳоясига етай деб қолган. Ўқувчилар ташқарига чиқиш учун нарсаларини тайёрлаб ўтиришибди. Дафтар ва китоблар попкаларига солинган. Қўнғироқ чалинар-чалинмас, ташқари отилишга шай бўлиб ўтиришибди.
Фақат Алигина ташқарига чиқишга шошилмаётган эди. Бир оз кечроқ қолиш учун қўлидан келган ишни қилиб ўтирар эди. Ниҳоят, қўнғироқ чалинди. Болаларнинг ҳаммаси баробар эшикка йўналдилар. Али эса жойидан турмади. Шошмасдан нарсаларини йиғиштира бошлади. Кўз қири билан ўқитувчисини кузатар эди. Бир тарафдан ўртоқлари синфни бўшатишларини кутар эди. Алининг ҳаракатлари ўқитувчининг эътиборини тортди.
-- Ҳа, Али. Уйингга кетмайсанми?
Али охирги ўқувчи синфдан чиққаннини кўргандан сўнг деди:
-- Устоз, сизга айтадиган гапим бор эди.
-- Хўш Али. Гапир, нима гапинг бор?
-- Синфдошимиз Аҳмад бор-ку, устоз.
-- Ҳа. Аҳмадга нима бўпти?
-- Уйда аҳволлари яхши эмас шекилли. Онаси унинг попкасига унчалик яхши нарсалар солиб бермайди.
-- Хўўш?
-- Унга ёрдам бермоқчи эдим. Лекин, мени ёрдам берганимни билса, ҳафа бўлади. Ҳар куни битта симитга етадиган пулни ҳар ҳафтада сизга берсам, сиз унга бериб турасиз, майлими?
Али чўнтагидан бир ҳовуч танга чиқариб столга қўйди. Нурхон пулларга тегмади. Курсига ўтириб ўйлади. Али ҳақидаги билгиларини ҳаёлидан ўтказди. Билишича, Алининг оиласи у қадар ўзига тўқ оилалардан эмасди. Бу ҳаракатчан ва ёқимтой ўқувчиси нақадар гўзал ниятли ва гўзал тушунчага эга экан. Ўзи бой хонадон фарзанди бўлмаса ҳам... Оиласи ўзи ҳалиги аҳволда бўлса ҳам... Шунга қарамай, ўртоғига ёрдам бермоқчи. Унинг устига ёрдам этаётганини ундан яширмоқчи бўлади.
-- Шошма Али. Билишимча, сизларнинг оилавий аҳволингиз ҳам у қадар кенг эмас. Тўғрими?
-- Тўғри, устоз. Отам кундалик ишда ишлайди. Кўпинча иш топилмайди. Аммо, мен ҳам ишлаб пул топяпман.
-- Қаерда ишлаяпсан?
-- Симит сотяпман.
Устоз Нурхон яна ўтириб ўйлади. Бу қадар яхшилик режаси учун нима дея оларди, ҳозир. Алининг ниятини амалга ошириш қийин эди. Аммо, Алининг ниятидан қайтариш учун чора топиш керак эди. Лекин, буни шундай қилиш керакки, севимли ўқувчисининг кўнгли ранжимасин. Бир гаплашсам, чора топилар, деди.
Устоз Нурхон Алига қаради.
-- Катта бўлсанг ким бўлмоқчисан?
-- Жуда катта бой тадбиркор бўламан....
-- Нима учун?
-- Одамларга кўп ёрдам бериш учун.
-- Жуда яхши...
Али, тўғри ҳозир Аҳмаднинг оилавий шароитлари яхши эмас. Аммо, сизники ҳам уларникидан фарқи йўқ. Менимча, бу ишга ҳозирча шошмаганинг маъқул. Бой бўлганингдан кейин ёрдам бераверасан. Бўладими?
-- Бўлмайди, - деди Али. Ҳозир қилишим керак.
-- Нима учун бўлмас экан?
-- Уч сабабга кўра бўлмайди. Биринчидан, бу пуллар зотан меники эмас. Яхшилик қилганим учун Аллоҳ мени одамларга ёқимли қилиб кўрсатиб қўйган. Шунинг учун одамлар таъсирланиб, мендан кўпроқ симит оладилар. Шунинг учун кун бўйи ишлаганлардан кўра кўпроқ симит сотаман. Анави маҳаллада Ҳасан амаки бор. Ҳар куни мендан иккита симит олиб, кабутарларга тарқатадилар.

Иккинчидан, «новда ёшлигида яхшироқ эгилади» деган гап бор. Агар ҳозирдан яхшилик қилишга ўрганмасам, катта бўлганимда ҳеч қилолмайман. Ҳозир «бу ишни бой бўлганимда қиламан» десам, бой бўлганимда ҳам, «янада бойроқ бўлганимда қиламан», деб ўзимни овутаман.

Учинчидан, энг муҳими: Мен катта бўлганимда бой тадбиркор бўлмоқчиман. Вақтида тижоратга сармоя тикмаганлар ҳеч қачон катта ишбилармон бўла олмайдилар.

Устоз Нурхон Алини зўр ҳаяжон билан тинглар, ўзини буюк одамнинг рўбарўсида тургандек ҳис қила бошлади.
-- Шу охиргисини унчалик тушунолмадим, Али?
-- Тушунтираман, устоз. Ҳозир у қадар бой бўлмаганим учун, бир кунда битта симит эҳсон қила оламан, холос. Бундан ортиғини қилолмайман. Аллоҳ эса, жаннатни кучи етганича яхшилик қилганларга беради. Ҳозир кучим шунчалик эканини ҳисобга олсак, жаннатнинг нарҳи мен учун бир неча симитнинг нарҳичаликдир. Агар бой бўлмасдан олдин ўлсам, бир неча симитнинг нарҳи билан жаннатга кириб олган бўламан. Бундан ҳам фойдалироқ ишга сармоя киритиш мумкинми?
Устоз Нурхоннинг кўзлари ёшга тўлди. Билдирмаслик учун ерга қараганча, Алига кетишга руҳсат берди. Уни ташқаригача кузатиб қўйди. Мактаб ўқувчилардан бўшаб қолган эди. Синфга қайтиб кирганида, столнинг устида Али қўйиб кетган тангалар турар эди. Нурхон устоз беихтиёр курсига ўтирди. Тангаларни қўлига олди.
Ҳеч қачон қўлига шу қадар қийматли пул тушмаган эди. Қўлида гўё дунёнинг энг нозик гавҳарларини, ёқуту олмосларини тутиб турар эди. Бу пуллар ҳатто улардан ҳам қийматли эди. Бу майда тангалар, бу майда симитнинг пуллари, жаннатни сотиб олса бўладиган пуллар эди.
Ҳудди ҳеч қўйиб юборишни истамайдиган бир туйғу билан, бу симитнинг майда пулларини кафтида сиқиб олган эди.
Устоз Нурхон ўтирган еридан туролмади. Ичи тўлганини ҳис қилди. Англаб бўлмас бир туйғулар билан бўғила бошлади. Бирдан, қуюқ булутдан ёмғир ёғгандек йиғлай бошлади...

Йиғлади...
Йиғлади...
Йиғлади...

Ўзига келганида шом бўлган эди.
Аста қадамлар билан мактабдан чиқар экан, Содиқ қоровул Нурхоннинг: «Симитнинг майда пуллари билан жаннатни сотиб олиш..., симитнинг майда пуллари билан жаннатни сотиб олиш», дея такрорлаб кетаётганини эшитди...
Қоровулнинг ҳайратланиб: «Нима дедингиз, домла?» деганини ҳам эшитмаган Нурхон домла, қоровулнинг ҳайрон боққан нигоҳлари остида, шомнинг ғира-шира қоронғулигида узоқлашиб борар эди...

Унутманг:
Нон улашишлик, нон ейишдан лаззатлироқдир!

Туркчадан Шоолим Шомансуров таржимаси
СЕН ҚОДИРСАН

1977 йилда Америкалик Лора Шолтз исмли 63 ёшли кампир набирасининг қўлини босиб қолган машинанинг орқа томонини ёлғиз ўзи кўтариб уни чиқариб олишга муваффақ бўлади.
Лора оғир атлетикачи эмас эди. Бирор марта спорт залига кирмаган эди. Аксинча, оддий бува эди. Суяклари оғришидан шикоят қилар, бўғимлари зирқирашидан зорланар эди. Аммо набирасининг қўли машина ғилдираги остида эканлигини кўргач қаердандир унда куч пайдо бўлди.
Журналист Чарлз Горфильд у билан учрашди. Кампир хафа эди. У билан гаплашишни истамас эди. Журналист унинг хафалиги сабабини билиш учун ялиниб туриб олгач кампир рози бўлди. Зеро кампир мўъжизага ўхшаш ишни бажарган эди. Агар бу ҳолат тасвирга олинмаганида қари кампирнинг машинани кўтарганига ҳеч ким ишонмас эди.
Кампир деди:
“Мен хафаман. Чунки ҳаётим ниҳоясига етиб тугай деб турганида ҳаётнинг сирини кашф қилдим. Агар биз ўз кучимизга ишонсак, ўзимизда раҳбат бўлса мўъжизалар яратишга қодир эканмиз. Набирамнинг қўли машина ғилдираги остида турганини кўрган пайтимда уни кўтаришимга ҳеч шубҳа қилганим йўқ. Мен буни машқ қилмаган эдим. Аммо мен мана шу лаҳзада машинани кўтаришимга тамоман ишонган эдим. Ўтган икки кун мобайнида олдинги ҳаётимни кўз олдимга келтирдим. Кўп ишлардан мени муваффақиятсизликдан қўрққаним қайтарган экан. Энди аниқ бўлдики, мен уларга қодир эканман. Аммо ўша пайтда ўзимга ишонмас эдим. Муваффақиятнинг сири кишининг ўзига ишонишидадир!”.
Бу воқеадан оладиган хулосамиз қуйидагича:
Муваффақиятнинг сири кишининг ўзига ишонишида экан. Ўзинг ёрдам бермасанг ҳеч ким сени ерга қулата олмайди. Аксинча, ўзингга ишонмасанг ҳеч ким сени муваффақият сари етаклай олмайди. Ҳаётдаги йўлимизни ўзимизга бўлган қарашимиз белгилайди!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉@diyonatli
Инсонларга тўғри йўл кўрсатиб ўзингни унутма. Устингдан жаннатга ўтиладиган, кейин дўзахга ташланадиган кўприқ бўлишдан Аллоҳдан паноҳ сўра.

© Фузайл ибн Иёз
МЕН ДОКТОР ФОТИМА БЎЛАМАН

Тиббиёт факултети. Йилнинг бошида янги ўқитувчи аудиторияга салом бериб кирди ва деди:
“Бу йилги ўқишларингга омад тилайман. Доимо соғ-саломат бўлинглар. Бугун менинг биринчи дарсим. Ўзимни таништиришдан олдин шуни айтишни истар эдимки, қайси талабанинг шароити оғир бўлиб менинг дарсимга оид китобларни сотиб олишга қурби етмаса дарсдан сўнг менга ёзма равишда мурожаат қилсин. Иншааллоҳ ёрдам бераман!”.
Шунда талабалардан бири деди:
“ Устоз! Сиздан олдинги ўқитувчилар бундай қилмас эди-ку! Бу қанақаси бўлди?!”.
Ўқитувчи деди:
“ Мен бошқаларни билмайман. Мен ўзимнинг китобларим ҳақида гапираяпман”.
Талабалардан бири кулиб деди:
“Унда барча талабалар шароити оғирлигини айтиб китобни бепул олишади. Китобни сотишга ҳеч кимни топа олмайсиз!”.
Ўқитувчи деди:
“Муаммо йўқ. Мен сизга рухсат бераман. Бугун биринчи дарсимиз муносабати билан сизга бир ширин ҳикояни айтиб бермоқчиман. Бундан йигирма йиллар олдин. Яъни, сиз туғилишингиздан илгари бир ҳайдовчи бор эди. Унинг исми Аҳмад Абдуттаввоб эди. Унинг бир қизи бўлиб, у қиз тиббиёт факултетининг биринчи курсида таълим олар эди. Айнан сизнинг ёшингизда эди у. У қизнинг исми Фотима эди. Аҳмад амаки қизини университетга келтириб қўйганидан сўнг қизидан сўради:
-Қизим! Қайси соатда қайтасан? Мен сени олиб кетиш учун келаман.
Фотима деди:
-Ҳозирча қанақа дарсларим борлигини, қачон чиқишимни билмайман. Факултетдан чиқсам ҳар кунги жойда тураман. Келмасангиз кутиб туравераман.
Аҳмад амаки эски машинасини таксилар турадиган жойга қўйди. Дарслар тугагач Фотима факултетдан чиқди. Отаси уни олиб уйга йўл олди. Йўлда у отасига эртага унга 500 жунайҳ керак бўлишини, унга китоб, оқ халат ва қон босимини ўлчайдиган асбоб сотиб олишини айтди. Отаси:
-Қизим! Эртага зарурми?-деб сўради.
Фотима:
-Ҳа отажон, катта устозлар шуни талаб қилишаяпти.
Аҳмад амаки пулни қаердан олишини билмай боши қотди. Аммо у қизига:
-Эй қизим, Роббимиз ишимизни енгил қилади. Сени уйга ташлайман ва саҳаргача ишлайман, деди.
Фотима хавф билан деди:
-Бугун эмас эй ота! Бугун ҳаво ёмон, совуқ.
Аҳмад амаки деди:
-Қизим, Аллоҳ Ҳофиз!
Отаси Фотимани манзилга етказди. Яна қайтиб ишга кетди. Машиналар тураргоҳи тамоман машиналардан холий, аммо йўловчилар кўп эди. аҳмад амаки машинани тўлдириб бошқа шаҳарга қараб йўл олди. Ҳаво ёмонлиги туфайли у ердаги тураргоҳ ҳам бўш экан. Аҳмад амаки саҳар соат иккигача йўловчи ташиди. Тураргоҳ бўшаб қолганидан сўнг Аҳмад амаки уйига қайтди. У йўлда ишлаган пулини санади. Пул 300 жунайҳ бўлибди. Шунда бир қора костюм кийган киши уни тўхтатди. У киши Аҳмад амакига: “Мени уйимга элтиб қўйинг, истаган пулингизни бераман”, деди. У киши машинага мингач: “Менда ҳозир пул йўқ. Уйга етиб борсак ҳисоб-китоб қиламиз”, деди. Аҳмад амаки: “Пулни ўйламанг”, деб машинани ҳайдади. У киши: “Йўлда келаётганимда шантажчилар пулимни олиб қўйишди. Машинамни ҳам олиб кетишди”, деди. Аҳмад амаки: “Муҳими жонингиз соғ қолибди. Пул келиб кетаверади”, деди. Аҳмад амаки уни уйига элтиб қўйди. У киши уйига кириб кетар экан: “Жаноб , мени кутиб туринг. Кийимларимни алмаштириб чиқаман. Биргаликда ички ишларга бориб машинамнинг ўғирлангани ҳақида хабар берамиз”.
Аҳмад амаки уни кутиб турди. Ҳалиги киши уйига кириб кетди. Бир неча дақиқадан сўнг ичкаридан бақирган овоз келди: “Амаки тез келинг, тез келинг! Газ трубасидан газ сизиб чиқибди, хотиним ва фарзандларим беҳуш ётишибди. Илтимос, уларни машинангизга олиб борайлик!”.
Аҳмад амаки болаларни олиб машинага миндирди. У киши хотинини машинага миндирди. Уларни шифохонага олиб келишди. Уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Ҳалиги киши Аллоҳга ҳамд айтиб чиқди ва Аҳмад амакига деди:
“Мен сизнинг одингизда қарздорман!”.
Сўнгра чўнтагидан пул чиқариб Аҳмад амакига узатди. Амаки пулларни олишдан бош тортиб у кишига деди:
“Йигирма йил олдин хотиним раҳматлик билан маслаҳатлашиб охирги мижоздан Аллоҳнинг ризоси учун пул олмаймиз деб келишган эдик. Шояд бизни Аллоҳ ифлос инсонлардан сақласа!”.
У киши деди:
“Сизга ва хотинингизга Аллоҳ барака берсин. Исмингизни айтсангиз ва мени ўз биродарингиз деб ҳисобласангиз”.
Аҳмад амаки деди:
“Исмим Аҳмад Абдуттаввоб. Сиз билан танишиш менга шараф!”.
У киши деди:
“Мана бу осиғлиқ турган сурат қизингизнинг суратими?”.
Аҳмад амаки деди:
“Ҳа, бу қизим Фотима. Университетда тиббиёт факултетида биринчи курс талабаси”.
Аҳмад амаки уйга бориб бўлган воқеани қизи Фотимага айтиб берди. Фотима деди:
“Эй ота! 300 жунайҳ ишлаганингизга ақлим етмаяпти. Аллоҳ сизни иш билан насибалантирибди. Ундан мол олмабсиз”.
Аҳмад амаки деди:
-Қизим! Сени тиббиёт факултетига етказиб қўйган, сени мен учун муҳофаза қилган, нарса аввало Аллоҳ бўлса қолаверса биз Аллоҳ учун ҳақини олишдан воз кечган охирги мижоздир. Аллоҳ менга унинг ўрнини тўлдиради.
Фотима эртаси куни факултетга борди. Биринчи дарс орасида аудиторияга бир ишчи кириб: “Фотима Аҳмад Абдуттаввоб ким?”, деб сўради. Фотима қўрқиб: “Мен”, деди. У киши: “Сизни факултет декани сўраяпти”, деди. Фотима у билан деканнинг хонасига борди. Деканнинг нега чақирганини билмасдан унинг оёқлари титрар эди. Декан ундан сўради:
-Сиз Фотима Аҳмад Абдуттаввобмисиз?
-Ҳа.
-Отангиз такси ҳайдайдилар. Шундайми?
-Ҳа. Отамга бирор нарса бўлдими?
-Йўқ, отангизга ҳеч нарса бўлгани йўқ. Агар кеча отангизга учрамаганимда хотиним ва фарзандларимга бирор корҳол бўлар эди.
Фотима ажабланиб сўради:
-Сизнинг олдингизга кеча отамнинг машиналарига минган киши бордими?
Декан кулиб деди:
-Ўша мен эдим. Биз отангиздан бир умр қарздормиз.
Декан Фотимага миннатдорчилик билдирганидан сўнг деди:
-Мана бу бир йиллик ўқув дарсликлари. Мана бу оқ халат, бу эса қон босимини ўлачайдиган асбоб. Буларни олинг. Агар бирор нарсага эҳтиёж сезсангиз мени отангиз деб билинг. Тортинмасдан айтаверинг.
Фотима хижолат бўлиб у нарсаларни олишдан бош тортди. Аммо декан қаттиқ туриб олди.

Ўқитувчи талабаларига бу ҳикояни айтиб бергач уларга деди:
-Энди танишиб олайлик. Менинг исмим доктор Фотима Аҳмад Абдуттаввоб!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉@diyonatli
Мот

Рашид Аҳмад Гангуҳий роҳматуллоҳи алайҳ ҳузурига бир бемазҳаб келиб, деди:
— Ҳазрат, сизга ҳайронман, шунча илму маърифатга эга бўла туриб, яна мазҳабга эргашасиз.
Ҳазрат айтди: — Мен ҳам шунга ҳайронман, илминг, айтарли саводинг йўқ, аммо мужтаҳидликка даъво қиласан.

Абдулқодир Самарқандийнинг "Қалблардан сўранг" китоби 7- саҳифасидан.

👉@diyonatli
#мақтов

УЧ ПАРДА

Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
— Одам ўғли уч пардани кўнглидан кўтармагунча унга давлат эшиги очилмас:
Биринчиси шуки, бу дунёни бошдан-оёқ унга таслим этсалар, у севинмагай! Агар севар бўлса ҳам унга ҳирс қўймасин! Агар ҳирс қўйса, албатта маҳрум бўлади.
Иккинчиси шуки, бу дунёни буткул унга бериб, яна қайтиб олсалар, унга ҳеч қайғу бўлмагай! Қачонким, халойиқнинг кўнглидан бу иш чиқса, у вақтда жами пардалар кўнгиллардан кўтарилгай. Ва Аллоҳга лойиқ бўлади.
Учинчиси шуки, мақтов ва олқишларга учмагай, улардан ҳаволаниб кетмагай! Кимки мақтовларга алданиб қолса, ҳимматининг пастлигидир. Паст ҳимматлик эса ҳақиқий пардадир. Инсон олийҳиммат бўлмоғи даркор!

👉@diyonatli

👉@yaxshilar_suhbati
ЖАҲАННАМДА ОЛОВ ЙЎҚ ЭКАН!

Бир куни халифа Ҳорун Ар-Рашид тахтда ўтирар экан, унинг ҳузурига, устибоши тупроққа беланган ҳолда Баҳлул Доно кириб келди. Унинг бу ҳолини кўрган Ҳорун Ар-Рашид: “Эй Баҳлул! Сен қаердан келаяпсан? Бу ҳолинг нима?” деди. Баҳлул Доно: “Эй халифа ҳазратлари! Мен жаҳннамдан келаяпман” деди. Унинг бу жавобидан бир сесканиб тушган Ҳорун Ар-Рашид шошиб қолганидан: “Сен жаҳаннамга нега борган эдинг” деди. Баҳлул Доно: “Менга олов керак бўлдида, у ердан ўт ёқиш учун олов олишга борган эдим” деди. Ҳорун Ар-Рашид ҳайрон ҳолда кулиб: “Ундан олов келтирдингми?” деди. Баҳлул Доно: “Йўқ! Ундан олов келтира олмадим. Чунки, мен жаҳаннамнинг посбонлари билан кўришдим ва уларга: "Менга олов беринглар" десам, улар менга: “Эй Баҳлул! сен бу ердан олов тополмайсан. Чунки оловни ҳар ким дунёдан ўзи олиб келади” дея мени қайтариб юборди” деди. Бу жавобнинг қаршисида Халифа Ҳорун Ар-Рашиднинг тили гапга айланмай қолди. Халифа узоқ вақт кўз ёши тўкканидан сўнг: “Эй Баҳлул! Сен ҳақ гапни айтдинг” деди.

👉@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари:

Расул алайҳиссаломнинг уммат ҳаққига қилган беш маҳал дуолари.


👉@diyonatli
БУГУННИНГ ГАПИ

Ҳатто гул сотувчига гул совға қилсанг у хурсанд бўлиб кетади. Демак, бир нарсага молик бўлиш ундаги шодликка ҳам молик бўлиш дегани эмас!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

@diyonatli