Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
Савол:
Таҳорат қилаётганимда, кўпинча, бурнимнинг ўнг тарафи битиб қолади. Шу ҳолатда таҳорат қилсам, бўладими?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️

Ўзидан каттани сенсираса, нима бўлади?

Аёллар сочини чирой учун эмас, узунлиги сабабли кесса бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Эрининг рухсати билан эркакларникига ўхшаб қолмайдиган қилиб кесса бўлади. Эр рухсат бермаса кесмайди.
Манба: https://savollar.islom.uz/s/8501

savollar.islom.uz
Аёл киши соч кесиши гуноҳми? — savollar.islom.uz
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари. Мен интернет саҳифаларидан Аёл киши соч кесиши гуноҳ деб ўқиган эдим, бир ўртоғим эса кесса бўлади, фақат елкадан баланд ҳолда кесиш гуноҳ деяпти. Айтингчи уни гапи…
Савол:
Кинна солиш ҳақида: бу нарса мумкинми ёки аксинча?
Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Кинна солиш бошни уқалаш маъносида бўлса, тиббий ҳаракат ҳисобланиши мумкин. Оят ва ҳадислардаги дуолардан ўқиб дам солиш ҳам жоиз.
Аммо тушуниб бўлмайдиган ва эътиқодга зид гапларни айтиб дам солиш, турли нарсаларни суртиш каби ишлар бўлса, мумкин эмас.
Валлоҳу аълам.
Манба:
https://islom.uz/maqola/13403

Islom.uz
Кинна солиш ҳақида | Islom.uz
Савол: Кинна солиш ҳақида: бу нарса мумкинми ёки аксинча? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймКинна солиш бошни уқалаш маъносида бўлса, тиббий ҳаракат ҳисобланиши мумкин. Оят ва ҳадислардаги дуолардан ў
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий муносабати
Бутун дунёда Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи бошланди. Жоме масжидларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари тараннум этилмоқда, қориларнинг Қуръон тиловатлари-ю нашидалари янграмоқда ва мавлиди шарифлар ўқилмоқда. Бундай файзиёб кунлар мусулмон умматига катта қувонч бағишламоқда...
Айни шу кунларда aйрим босма нашрларда, турли интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ сафиҳаларида Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан номуносиб, ҳақоратомуз карикатура чоп этилиши ва унинг ортидан келиб чиққан турли кўнгилсиз ҳолатлар айрим баҳс-мунозаралар, ихтилоф ва тушунмовчиликлар ҳамда нотўғри хатти-ҳаракатларга сабаб бўлмоқда.
Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мўмин-мусулмонларнинг ҳиссиётини қўзғаш, фитна чиқариш ва диний қадриятлар, муқаддасотларга нисбатан ҳақоратни ифодаловчи ҳар қандай ҳолатни жиддий қоралашини ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаънлари мўмин-мусулмонлар учун энг олий қадрият эканини қатъий таъкидлайди.
Шунингдек, бу каби муносабатлар халқлар ўртасидаги ўзаро тотувликни бузишга қаратилган фитна ҳамда одамларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш, миллатлараро ва динлараро адоват уйғотиш, деб баҳолайди.
Таъкидлаш керакки, ким бўлишидан қатъи назар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар қанча камситишга уринмасин ёки мусулмонлар ё Ислом динига тош отмасин бу билан динимизга ёки мусулмонларга заррача ҳам зиён етказа олмайди.
Батафсил: 👇
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23357-munosabat-issijot-bilan-emas-tafakkur-ila-ish-tutajlik

muslim.uz
МУНОСАБАТ: ҲИССИЁТ БИЛАН ЭМАС, ТАФАККУР ИЛА ИШ ТУТАЙЛИК!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин. Бутун д...
БАҚАРА СУРАСИ ТАФСИРИ
(Давоми)
إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ سَوَآءٌ عَلَيۡهِمۡ ءَأَنذَرۡتَهُمۡ أَمۡ لَمۡ تُنذِرۡهُمۡ لَا يُؤۡمِنُونَ
“Куфр йўлини тутган кимсалар эса хоҳ уларни (Аллоҳнинг азобидан) қўрқитинг, хоҳ қўрқитманг, уларга баробардир — иймон келтирмайдилар”.
Куфр келтирганлар залолату гап уқмаслигида давом этаверадилар. Уларни огоҳлантирасизми, йўқми, фарқ қилмайди.
خَتَمَ ٱللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ وَعَلَىٰ سَمۡعِهِمۡۖ وَعَلَىٰٓ أَبۡصَٰرِهِمۡ غِشَٰوَةٞۖ وَلَهُمۡ عَذَابٌ عَظِيمٞ
“Аллоҳ уларнинг қалблари ва қулоқларини муҳрлаб қўйган, кўзларида эса парда бор. Уларга улкан азоб бордир”.
Чунки Аллоҳ уларнинг ноҳақликка ошён бўлган дилларини муҳрлаб, қулфлаб, беркитиб қўйган. Қулоқларини ҳам муҳрлаган. Энди улар ҳақиқатга қулоқ солишга, эргашишга, уни қабул қилишга яроқли бўлмай қолган. Кўзларига эса парда тортилган. Энди улар ҳақиқат ҳар қанча равшан бўлмасин, уни кўрмайдилар. Ва оқибатда уларга охиратда улкан азоб бордир.
Аллоҳ зоҳири ҳам, ботини ҳам бузилган кофирларнинг сифатларини айтиб ўтганидан кейин ботини бузилган, зоҳирида эса ўзини солиҳ қилиб кўрсатадиган мунофиқларнинг сифатларини баён қилади.
وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَقُولُ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَبِٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ وَمَا هُم بِمُؤۡمِنِينَ
“Ва одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар”.
Бир тоифа одамлар ўзларини мўмин қилиб кўрсатадилар. Тили мўмин, дили кофир бу кимсалар моллари ва жонларини асраб қолиш учун шундай қиладилар.
يُخادِعُونَ ٱللَّهَ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَمَا يَخۡدَعُونَ إِلَّآ أَنفُسَهُمۡ وَمَا يَشۡعُرُونَ
“Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўларлар. (Аслида эса) сезмаганлари ҳолда ўзларини ўзлари алдайдилар”.
Нодонликлари туфайли куфрларини дилида яшириб, зоҳирда эса ўзларини мўмин кўрсатиш билан ўзларича Аллоҳни ва мўминларни алдаяпмиз, деб ўйлайдилар. Аслида эса улар ўзларини ўзлари алдайдилар, холос. Лекин буни сезмайдилар. Чунки зоҳиру ботиндан огоҳ бўлган Аллоҳ мўминларни уларнинг сифатлари ва аҳволидан хабардор этди.
فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ فَزَادَهُمُ ٱللَّهُ مَرَضٗاۖ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمُۢ بِمَا كَانُواْ يَكۡذِبُونَ
"Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Ёлғон гапирганлари учун уларга аламли азоб бордир".
Негаки, уларнинг қалбларида шубҳа бор эди. Бас, Аллоҳ уларнинг шубҳаларига шубҳа қўшди. Ҳа, ҳар ким экканини ўради. Аллоҳга ва одамларга ёлғон гапирганлари ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган ваҳийни ёлғонга чиқарганлари учун энди уларга дўзахнинг тубида аламли азоб бордир.
Манба: https://azon.uz/content/views/baqara-surasi-tafsirisdsd

Сулаймон Рожиҳий: пули йўқ миллиардер.
Саудия Арабистонидаги Ал-Қосим шаҳридаги хурмо боғида 200 мингдан ошиқ хурмо дарахтлари бор ва Аллоҳ йўлида сарфланади. Ушбу боғда 45 хил хурмо мавжуд бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш 10000 тонна хурмони ташкил этади.
Бу боғ ер юзидаги энг катта вақфдир. Ушбу боғдан тушган маблағ бутун дунё бўйлаб масжидлар қуриш, хайрия ишлари ва иккита муқаддас масжидда (Макка ва Мадина) ифторлик қилишга сарфланади.
Ушбу боғни Саудия Арабистонининг энг бой одами Сулаймон Рожиҳий Аллоҳ йўлига бағишлаган.
Сулаймон Рожиҳий қашшоқликда ўсган. У мактабда ўқиб юрганида бир куни мактаб маъмурияти кўнгилочар саёҳат ташкил этиб, ким боришни истаса бир риёлдан пул олиб келишларини сўради.
У уйига бориб ота-онасидан пул сўради. Аммо уларнинг бир риёл ҳам пули йўқ эди. Саёҳат куни яқинлашган сари унинг хафалиги ҳам ортиб борарди. Шу орада чораклик имтиҳонлар натижаси чиқиб, у ўз синфида биринчи ўринни эгаллади ва фаластинлик ўқитувчиси унга 1 риёл мукофот берди. Ўша пайтда унинг қувончини кўрсангиз эди!
Вақт ўтиши билан у таълим олди ва ишлай бошлади. Жидда шаҳрида бир хонани ижарага олиб, исломий банк очди ва ҳаётини ҳалоллик, содиқлик ва меҳнатсеварлик билан бошлади. Аллоҳ ҳам унинг ишини баракали қилди.
Қисқа вақт ичида “Ар-Рожиҳий” деб номланган банклар тармоғи Саудия Арабистонига тарқалди.
Бироқ Сулаймон Рожиҳий фаластинлик ўқитувчисини унутмаган эди. Излаб-излаб уни топди. Устози нафақага чиққан, иқтисодий аҳволи ҳам унчалик яхши эмас экан.
Рожиҳий устозини машинасига ўтқизиб унга: "Мен сизнинг олдингизда қарздорман", деди. Устози унинг сўзларига ҳайрон бўлди.
Рожиҳий устозига кўплаб йиллар олдин унинг 1 риёл мукофот берганини эслатиб қўйди. Ўқитувчи кулиб юборди, “энди сен ўша риёлни менга қайтаришни хоҳлайсанми?” деди. Рожиҳий айланиб-айланиб бир данғиллама уй олдида машинасини тўхтатиб, уй ва машинасини устозига ҳадя қилганини айтганида кекса устознинг кўзларидан севинч ёшлари тўкилди. Яна барча харажатларни ҳам Рожиҳий ўз бўйнига олди.
Фаластинлик ўқитувчининг кўзларида ёш билан уй ва машинанинг жуда қимматлигини айтганида, Рожиҳий “сиз ўша куни менга берган 1 риёл мукофот берганингизда менинг бахтим сизнинг севинчингиздан неча баробар катта эди”, деди.
Ҳозирги вақтда Сулаймон ар-Рожиҳий вақфининг нархи 60 миллиард риёлдан ортиқ.
У Саудия компанияси ва “Ар-Рожиҳий” банкининг соҳиби. Яқинда у коронавирусига қарши курашиш учун 170 миллион риёллик хайрия ва Маккадаги иккита меҳмонхонани Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳадя қилган.
Forbes журнали уни дунёдаги 20 энг буюк сахий одамлардан бири деб атаган.
Дунёдаги энг катта исломий банкини барпо этиш билан бир қаторда, Яқин Шарқдаги энг йирик паррандачилик фабрикаси бўлган Al-Watania Poultry компаниясига асос солган.
Саудия Арабистонида Рожиҳий оиласи томонидан масжид қурилмаган шаҳарни топа олмайсиз.
Энг муҳими, улар 1,5 миллион кишини иш билан таъминлаган.
У шундай дейди: «Мен саксондан ошдим! Менга энди нима керак? Жамғарма менинг тўловларимни тўлайди, мени турар жой, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва транспорт билан таъминлайди, мен буни минимал даражада сақлашга ҳаракат қиламан. Мен яхши таъминланганман!"
Ундан сўрашди: “Пулсиз миллиардер ҳам бўладими?! Ўзингизни қандай ҳис қиласиз?" деб сўрашганда у яна табассум қилди, кўзлари чақнаб кетди ва деди: “Мен енгилман! Мен ўзимни эркин ҳис қиламан! Мен ўзимни қуш каби ҳис қиляпман... ва Аллоҳ мени чақирганда, Унинг ҳузурига енгил юк билан бораман!"
Ёқуб Умар тайёрлади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Билол розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримизга муҳаббатлари
Устоз Исҳоқжон Муҳаммад
Устоз Исҳоқжон Муҳаммад
“Ислом ёлғон ва Муҳаммад тўқима ва ёлғончи бўлган деган айбловни тинглаш ҳар ким учун катта шармандаликдир. Унинг принтсипларига қатъий ва қатъият билан содиқ қолганини кўрдик; меҳрибон ва саховатли, раҳмдил, тақводор, фазилатли, ҳақиқий эркаклик билан, меҳнатсевар ва самимий. Бу фазилатлардан ташқари, у бошқаларга нисбатан юмшоқ, бағрикенг, хушмуомала, қувноқ ва мақтовга лойиқ эди, эҳтимол у ҳазиллашиб, шерикларини масхара қилар эди. У адолатли, ростгўй, ақлли, пок, улуғвор ва замонавий фикрловчи эди; унинг юзи худди энг қоронғи тунларни ёритадиган чироқлари бор каби нур сочиб турарди; у табиатан буюк инсон эди, у мактабда ўқимаган ва ўқитувчи томонидан тарбияланмаган, чунки буларнинг ҳеч бирига муҳтож эмас эди".
Томас Карлейл (1795 - 1891)
Британиялик тарихчи, сатирик ёзувчи, эссеист, таржимон, файласуф, математик ва ўқитувчи.
“It is a great shame for anyone to listen to the accusation that Islam is a lie and that Muhammad was a fabricator and a deceiver. We saw that he remained steadfast upon his principles, with firm determination; kind and generous, compassionate, pious, virtuous, with real manhood, hardworking and sincere. Besides all these qualities, he was lenient with others, tolerant, kind, cheerful and praiseworthy and perhaps he would joke and tease his companions. He was just, truthful, smart, pure, magnanimous and present-minded; his face was radiant as if he had lights within him to illuminate the darkest of nights; he was a great man by nature who was not educated in a school nor nurtured by a teacher as he was not in need of any of this.”
― Thomas Carlyle, On Heroes, Hero Worship and the Heroic in History

Тоғамнинг қизи билан намоз ўқисам, бўладими? Севги борми ё йўқми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг!
Маърузади кўтарилган мавзулар:
✅тўйдан аввалги севгингиз қаерга кетяпти?
✅бобо ва бувиларимиз севги изҳор қилишганми?
✅севгининг маъноси нима?

❓Эртага дугонамнинг туғилган куни. Уни табриклаб, совға берсам бўладими? Исломда туғилган кун нишонлаш ҳақида нима дейилган?

Ушбу саволга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ жавоб берганлар:
✏️Бу гап бизда йўқ. Уламоларимизниннг бу ҳақда чиқарган фатволари йўқ. Чунки, бу масала аввалда умуман бўлмаган.
📖Манба:
https://savollar.islom.uz/smf/arxiv/17752.0

Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар 🎧
Савол:
❓Ногирон қизим икки боласи билан бошқа шаҳарда яшайди. Касал бўлгач, эри ташлаб кетди. Қизим ишлай олмайди. Лекин алимент ва ногиронлик нафақасини олади. Шу қизимга ушр ва закотларимни берсам бўладими? Шариатга зид эмасми?
-------------------------------------------
❗️Жавобни аудиода тингланг! ☝️

Ибодатдаги камчилик қанчаликка етмасин, гўзал хулққа эътиборсиз бўлманг. Балки у олий жаннатларга киришингиз учун калит вазифасини ўтар.
Нима, солиҳларни бегуноҳ деб ўйлайсизми? Улар фақат гуноҳларини ошкор этмайдилар, (агар гуноҳ қилиб қўйсалар) одамлардан яширадилар.
Гуноҳда туриб олмай, (уни дарҳол тарк этиб) истиғфор айтадилар. Уни оқламайдилар, балки хатоларини эътироф этадилар. Гуноҳ иш ортидан, тезликда савоб амални эргаштирадилар.
Айтилишича, яхшиликнинг аввали очиқ юзлик, кейингиси муҳаббат кўрсатиш ва учинчиси одамларнинг ҳожатини чиқаришдир.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
☪https://t.me/MubashshirAhmad

❓Улоқ ўйини ҳалолми?
❗️Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоби:
❓Савол:
Ассалому алайкум..саволим шундан иборатки хар хил от ойинларига жумладан Купкари ойинига пул тикса ва ютса халол хисобланадими.
Жавоб:
❗️ Йўқ, бўлмайди. Бу қимор ҳисобланади. Қимор эса шариатимизда ҳаромдир
📖Манба:
http://savollar.muslim.uz/arxiv/index.php?start=2400

Али розияллоху анҳу, одатда, Абу Бакр розияллоху анҳу билан кўришганда аввал салом берар эдилар. Бир куни ҳазрат Али розияллоҳу анҳу одатга хилоф тарзда биринчи бўлиб салом бермадилар.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу салом берганларидан сўнг у киши алик олдилар. Бир одам бу ҳолатни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам етказиб: “Али розияллоҳу анҳудан доим Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан кўришганда салом берардилар, бугун эса Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан кўришганда салом бермадилар, балки Абу Бакр садом бергач, алик олдилар”, – деди.
Бу шикоятни эшитган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али розияллоҳу анҳуни чақириб, нимага аввал салом бермаганини сўрадилар. У киши: “Мен ҳамиша ҳазрат Абу Бакрга салом берар эдим. Бу кеча тушимда бир боғ кўрди. Одамлардан: “Бу боғ кимники?” – деб сўрадим, улар: “Бу боғ дўстига биринчи бўлиб салом берган кишига насиб қилади”, – дейишди. Мен бугун Абу Бакр биринчи бўлиб салом бериб, ўша боққа ҳақдор бўлсинлар, деб у кишига салом бермай турдим”, – деб жавоб бердилар.
📖 Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг “Улуғлар шундай яшашган” китобидан олинди.