— Намоз ўқинг! - дедик.
— Қалбимиз тоза, дединглар.
— Судхўрликдан, рибодан тийилинг! - дедик.
— Бошқа йўл (чора) йўқ, дединглар.
— Бечора-камбағалларга ёрдам беринг! - дедик.
— Мажбурмизми? - дединглар.
— Ҳаворанглик қилиш, бир жинслиларнинг никоҳи ҳаром! - дедик.
— Бировнинг шахсий ҳаётига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, дединглар.
— Ичкилик ичманг, зинога яқинлашманг! - дедик.
— Қайси асрда яшаяпмиз? - дединглар.
— Аллоҳга дуо қилинг, Ўзидан сўранг! - дедик.
— Дуога эмас, билимга ишониш керак, дединглар.
— Аллоҳдан ўзгага қуллик қилманг, Ўзигагина суянинг, дедик.
— Орқангда танканг бўлмаса бўлмайди, дединглар.
— Бир-бирингизнинг гўштингизни еманг, ғийбат қилманг! - дедик.
— Биз суҳбатлашяпмиз, дединглар.
— Ризқни Аллоҳ беради! - дедик.
— Дипломи йўққа нон йўқ, дединглар.
— Ҳалолидан енг, ҳаром аралаштирманг! - дедик.
— Бойлар давридамиз. Бой бўлишга мажбурмиз, дединглар.
— Тўй-ҳашамларингизни Исломга мувофиқ қилинг, дедик.
— Эркак-аёл аралаш тўй бўлмаса, ҳеч ким келмайди, дединглар.
— Маҳрамларингизни (хотинингизни, қизингизни) интернетда реклама қилманг, дедик.
— Биз муҳаббатимизни, уларни қанчалар яхши кўришимизни изҳор қиляпмиз, кўрсатяпмиз, дединглар.
— Миллатчилик, маҳаллийчилик қилманглар, дедик.
— Биз фалон миллатдан, фалон шаҳардан устунмиз, дединглар.
Абдуллоҳ РАҲИМ
👉@diyonatli

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким нидо қилувчи, яъни муаззинни эшитса-ю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан (намозга келмаса) ўқиган намози қабул бўлмайди», дедилар».
«Узр нимадир?» дейилди.
«Хавф ва беморлик», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
Шарҳ:
Бу ҳадисда узрсиз масжидга бориб, жамоат билан намоз ўқимаслик гуноҳ ҳисобланиши, ундай одамнинг ўзи ўқиган намози қабул бўлмаслиги ҳақида сўз бормоқда.
1. Хавф.
Агар инсон душман, йиртқич ҳайвон, ёнғин ёки шунга ўхшаш нарсалардан хавфу хатарда бўлса, жамоат намозига бормаса, узри мақбул.
2. Беморлик.
Бемор киши ҳам маъзур ҳисобланади. Чунки у жамоат намозига боришга машаққат чекади. Ислом дини одамларга машаққат бўлишини хоҳламайди. Мазкур узрлари йўқ инсонлар, албатта жамоат намозига боришлари керак. Бормасликлари мутлақо мумкин эмас.
«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
Мисрлик уламоларнинг ўзбек халқи ҳақидаги эътирофлари
Мисрлик уламолар «Юсуф» сурасидаги бир оят талқинини улуғ ватандошларимизга ўхшатма қилиб тафсир қилишгани ҳақида.

Овози ниҳоятда ёқимсиз бир муаззин ғайри муслим ўлкада бир масжидда азон айта бошлади.
Мусулмонлар эндиён-атрофдагилар қарши чиқмаса, деб андиша қилиб туришганида, бир киши қимматбаҳо совға кўтариб келди.
-Азон айтган одам қаерда? Уни менга кўрсатинг, унинг овози мени хотиржам қилди, унга қарзимни тўлашим, бу ҳадяларни беришим керак,-дер эди у.
Мусулмонлар ҳайрон қолишди:
-Ажабо, қандай қилиб бу чийиллаган овоз уни хотиржам қилади?
Ғайримуслим тшунтирди:
-Менинг жуда чиройли қизим бор, анчадан бери мусулмон бўлиш орзусида эди. Уни бу ниятдан ҳеч қайтара олмадим.
Бир куни қизим бу одамнинг овозини эшитгач, мендан сўради:
-Бу нима? Умрим бино бўлиб бунақа ёқимсиз овозни эшитмаганман.
-Бу азон, мусулмонларни ибодатга чақиряпти,-дедим мен.
Менга ишонмай бошқалардан ҳам сўради, ҳамма айни жавобни бергач, мусулмон бўлишдан воз кечди.
Мен хотиржам бўлдим. Шунинг учун унга ҳадялар келтирдим.
Жалолиддин Румийнинг
"Маснавий" китобидан.

• Қадарга иймони бор инсон йўқотганига ачинмайди.
• Ризққа ишонган инсон очликдан қўрқмайди.
• Ҳисоб-китобга иймон келтирган инсон ғофил бўлмайди.
• Ўлимни унутмаган инсон умрини кўнгилхушлик билан исроф қилмайди.
• Қўлдан-қўлга ўтадиган мол-давлатни кўрган инсон қўлга киритгани билан ғурурланмайди.
• Мансаб-мартаба вақтинча эканлигини билган инсон Аллоҳнинг қонун-қоидаларига риоя этади.
© Иҳсан Шеножак

Бир киши аёлини талоқ қилмоқчи экан. Ундан «нега талоқ қилмоқчисан?» деб сўрашганида:
- «Ақлли одам аёлининг сирини фош қилмайди», деб жавоб берибди.
Киши аёлини талоқ қилганидан кейин «нега талоқ бердинг?» деб сўрашганида шундай жавоб берибди:
-«Бировнинг маҳрами ҳақида гапиришим жоиз эмас».
© Имом Ғаззолий, «Иҳёу улумид-дийн»

МЕРОС
Саййидимиз Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу жон бераётган бир саҳобанинг уйида ўтирган эдилар. Ҳалиги саҳобанинг жони узилганидан сўнг Умар розиёллоҳу анҳу ёниб турган чироқни ўчирдилар. Атрофдагилар: "Эй мўъминлар амири! Бизни қоронғуда қолдирдингиз-ку!", дейишди. Шунда Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу уларга шундай дедилар:
"Энди бу чироқнинг мойида меросхўрлар ҳаққи бор. Қиёматда бизга дўзах ўтидан едиришларини истайсизми?".
---------------
Ўликхонага бориб мерос тақсим қилинмасдан илгари таомланишга парво қилмай қўйдик. У ош маййитнинг пулига пишганми, ворисларнингми, бизга қизиғи йўқ. Бизга ош бўлса бўлди. Охират билан ишимиз йўқ. Аллоҳ сақласин!
Аллоҳнинг раҳмати ва саломлари бўлсин сизга эй мўъминлар амири!
Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

ТОБЕЛАРНИ КЎПАЙТИРИШ ҒАМИ
Асосий ташвишимиз нафсимиздан ажабланиш ва тобеларимизни кўпайтириш бўлмасин.
Бишр ибн Ҳорис роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Машҳурликни севадиган киши Аллоҳдан қўрқмайди!".
Имом Заҳабий.
"Сияру аъломин нубало" китобидан.

Толиби илмнинг одобларидан:
- Қуръони Карим китобининг устига тафсир ҳам қўйиш жоиз эмас. Тафсир китобининг устига эса, бошқа (ҳадис, фиқҳ каби) китобларни қўйиш жоиз эмас.
- Ўқиб турилган китобнинг устига телефон, бир бурчагига ручка-қалам ҳам қўйиб бўлмайди.
- Устоз ёхуд домлага «Менга у-бу ишингиз борми?» деб эмас, «Менга бирор нарса буюрасизми?» деб мурожаат қилинади.

УЯЛМАСАНГ ИСТАГАН ИШИНГНИ ҚИЛАВЕР!
Қаънабий ёшлигида жуда бебош, ароқхўр киши бўлган эди. Бир куни ароқхонага бориб ароқ ичиш учун улфатларини кутиб ўтирганида эшак миниб олган бир кишини кўриб қолади. Унинг атрофида жуда кўп инсонлар бўлиб, атрофидагилар унга "имом" деб мурожаат қилаётган эди.
Бу ҳолат Қаънабийнинг эътиборини тортди. У одамларни ёриб ўтиб эшак минган кишининг олдига етиб борди. Қаънабий эшакнинг жиловидан ушлаб уни миниб олган кишига деди:
- Сен кимсан?
- Шуъба ибн Ҳажжожман.
Шуъба ибн Ҳажжож роҳимаҳуллоҳ ҳадис илмида "амирул мўъминин" деган лақаб олган эди.
Қаънабий яна сўради:
- Шуъба деганинг ким?
- Муҳаддис.
- Муҳаддис нима иш қилади?
- Кишиларга Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини айтади.
- Унда менга ҳадис айтиб бер!
Шунда Шуъба ибн Ҳажжож деди:
- Мансур ибн Муътамир менга Рибъий ибн Хирошдан, у Абу Масъуд Бадрийдан ривоят қилишича, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
" Инсонларга аввалги пайғамбарлардан етиб келган гап "Агар уялмасанг истаган ишингни қилавер" деган гапдир".
Бу ҳадис Қаънабийга гўё илоҳий рисолат бўлди. У уйига келиб ибодатга берилди. Кейин Мадинага бориб имом Моликдан дарс олди. Имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг "Муватто" номли ҳадис тўпламларини бутунлай ёд олди. Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ у ҳақда шундай дейди:
"Қаънабий "Муватто"ни ривоят қилганларнинг энг ишончлисидир.
У имом Молик роҳимаҳуллоҳдан илм олиб бўлгач Басрага қайтиб Шуъба ибн Ҳажжож роҳимаҳуллоҳдан дарс олишни ирода қилди. Зеро Шуъба ибн Ҳажжож роҳимаҳуллоҳнинг айтган ҳадиси унинг ёдидан чиқмаган эди.
Қаънабий Басрага келганида Шуъба ибн Ҳажжож роҳимаҳуллоҳ вафот қилган экан. Қаънабий ундан фақатгина юқорида зикри келган биттагина ҳадисни ривоят қилди. Бу ҳадис унинг тавбасига сабаб бўлган эди:
"Инсонларга аввалги пайғамбарлардан етиб келган гап "Агар уялмасанг истаган ишингни қилавер" деган гапдир".
Безори, ароқхўр бир йигитнинг куни келиб "Муватто"нинг энг ишончли ровийси бўлиши, имом Бухорий ва имом Муслимларга устоз бўлиши кимнинг хаёлига келибди дейсиз?!
Жоҳилият даврида қаҳри қаттиқ бўлган Умар розиёллоҳу анҳу исломда Форуқ ва ер юзининг энг одил ҳукмдори бўлишлари кимнинг хаёлига келибди дейсиз?!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўлимга ҳукм қилган Икрима ибн Аби Жаҳлнинг Ярмук жангида мусулмонлар қўшинининг ўнг қанотига қўмондон бўлиши ва шу жангда ибрат намунасини кўрсатиб шаҳид бўлиши кимнинг хаёлига келибди дейсиз?!
Тили билан исломга азият бериб юрган, Ҳудайбийя сулҳида "Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад..." деган ёзувга кўнмаган, "Аллоҳнинг элчиси" деган жойини ўчиринглар, мен Муҳаммаднинг Аллоҳнинг элчиси эканлигига ишонганимда у билан уришмас эдим", деган Суҳайл ибн Амр кейинчалик мусулмон бўлиб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг Каъбанинг олдида туриб: "Аллоҳга қасамки, бу киши пайғамбардир. Сизлар исломга кирганларнинг охиргиси ва муртад бўлганларнинг аввалгиси бўлманглар", дейиши ва Шом ўлкасининг фатҳида шаҳид бўлиши кимнинг хаёлига келибди дейсиз?!
Ҳидоят Аллоҳники! Кишиларга бўлган ишончимизни йўқотмаслигимиз лозим. Олдин исломга қарши курашиб юрган кўпчилик инсонлар исломни ўз қонлари билан кейингиларга ривоят қилишган!

Инсонлар тўрт хил бўлади:
1. Билади, билишини ҳам билади. Бу олимдир, унга эргашинг.
2. Билади, лекин билишини билмайди. Бу ухлаяпти, уни уйғотинг.
3. Билмайди, билмаслигини ҳам билади. Бунга ўргатса бўлади, ўргатинг.
4. Билмайди, билмаслигини ҳам билмайди. Бу жоҳил, ундан узоқ бўлинг.
© Холид ибн Аҳмад
Манба: Имом Ғаззолий, «Иҳё улумид-дийн»