Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ ﷺ Жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида:
«Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради», дедилар.
© Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.

👍1
Audio
Абдул Ҳамид домла | Кифоя китоби| Жамоат ва имомат баёни | 2-дарс
Аёллар жамоат қилиб намоз ўқиши мумкинми?
Кимлар имомликка қила олади?
👉@diyonatli

Ҳасан Басрий айтади:
"Бечора одам боласи! Нақадар нотавон!
Қачон касал бўлиши ноаниқ. Ўлиши эса аниқ.
Унга бир бит ҳам озор бера олади. Бир ҳўплам сувга тиқилиб ўлиши ҳам ҳеч гап эмас.
Ҳар куни охиратга яқинлашиб, дунёдан узоқлашиб бораверади.
У эса мудом ғафлатда.
Ўзича катта кетади, керилади, зулму зўравонлик қилади".
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

— Намоз ўқинг! - дедик.
— Қалбимиз тоза, дединглар.
— Судхўрликдан, рибодан тийилинг! - дедик.
— Бошқа йўл (чора) йўқ, дединглар.
— Бечора-камбағалларга ёрдам беринг! - дедик.
— Мажбурмизми? - дединглар.
— Ҳаворанглик қилиш, бир жинслиларнинг никоҳи ҳаром! - дедик.
— Бировнинг шахсий ҳаётига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, дединглар.
— Ичкилик ичманг, зинога яқинлашманг! - дедик.
— Қайси асрда яшаяпмиз? - дединглар.
— Аллоҳга дуо қилинг, Ўзидан сўранг! - дедик.
— Дуога эмас, билимга ишониш керак, дединглар.
— Аллоҳдан ўзгага қуллик қилманг, Ўзигагина суянинг, дедик.
— Орқангда танканг бўлмаса бўлмайди, дединглар.
— Бир-бирингизнинг гўштингизни еманг, ғийбат қилманг! - дедик.
— Биз суҳбатлашяпмиз, дединглар.
— Ризқни Аллоҳ беради! - дедик.
— Дипломи йўққа нон йўқ, дединглар.
— Ҳалолидан енг, ҳаром аралаштирманг! - дедик.
— Бойлар давридамиз. Бой бўлишга мажбурмиз, дединглар.
— Тўй-ҳашамларингизни Исломга мувофиқ қилинг, дедик.
— Эркак-аёл аралаш тўй бўлмаса, ҳеч ким келмайди, дединглар.
— Маҳрамларингизни (хотинингизни, қизингизни) интернетда реклама қилманг, дедик.
— Биз муҳаббатимизни, уларни қанчалар яхши кўришимизни изҳор қиляпмиз, кўрсатяпмиз, дединглар.
— Миллатчилик, маҳаллийчилик қилманглар, дедик.
— Биз фалон миллатдан, фалон шаҳардан устунмиз, дединглар.
Абдуллоҳ РАҲИМ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким нидо қилувчи, яъни муаззинни эшитса-ю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан (намозга келмаса) ўқиган намози қабул бўлмайди», дедилар».
«Узр нимадир?» дейилди.
«Хавф ва беморлик», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
Шарҳ:
Бу ҳадисда узрсиз масжидга бориб, жамоат билан намоз ўқимаслик гуноҳ ҳисобланиши, ундай одамнинг ўзи ўқиган намози қабул бўлмаслиги ҳақида сўз бормоқда.
1. Хавф.
Агар инсон душман, йиртқич ҳайвон, ёнғин ёки шунга ўхшаш нарсалардан хавфу хатарда бўлса, жамоат намозига бормаса, узри мақбул.
2. Беморлик.
Бемор киши ҳам маъзур ҳисобланади. Чунки у жамоат намозига боришга машаққат чекади. Ислом дини одамларга машаққат бўлишини хоҳламайди. Мазкур узрлари йўқ инсонлар, албатта жамоат намозига боришлари керак. Бормасликлари мутлақо мумкин эмас.
«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
Мисрлик уламоларнинг ўзбек халқи ҳақидаги эътирофлари
Мисрлик уламолар «Юсуф» сурасидаги бир оят талқинини улуғ ватандошларимизга ўхшатма қилиб тафсир қилишгани ҳақида.

Овози ниҳоятда ёқимсиз бир муаззин ғайри муслим ўлкада бир масжидда азон айта бошлади.
Мусулмонлар эндиён-атрофдагилар қарши чиқмаса, деб андиша қилиб туришганида, бир киши қимматбаҳо совға кўтариб келди.
-Азон айтган одам қаерда? Уни менга кўрсатинг, унинг овози мени хотиржам қилди, унга қарзимни тўлашим, бу ҳадяларни беришим керак,-дер эди у.
Мусулмонлар ҳайрон қолишди:
-Ажабо, қандай қилиб бу чийиллаган овоз уни хотиржам қилади?
Ғайримуслим тшунтирди:
-Менинг жуда чиройли қизим бор, анчадан бери мусулмон бўлиш орзусида эди. Уни бу ниятдан ҳеч қайтара олмадим.
Бир куни қизим бу одамнинг овозини эшитгач, мендан сўради:
-Бу нима? Умрим бино бўлиб бунақа ёқимсиз овозни эшитмаганман.
-Бу азон, мусулмонларни ибодатга чақиряпти,-дедим мен.
Менга ишонмай бошқалардан ҳам сўради, ҳамма айни жавобни бергач, мусулмон бўлишдан воз кечди.
Мен хотиржам бўлдим. Шунинг учун унга ҳадялар келтирдим.
Жалолиддин Румийнинг
"Маснавий" китобидан.

• Қадарга иймони бор инсон йўқотганига ачинмайди.
• Ризққа ишонган инсон очликдан қўрқмайди.
• Ҳисоб-китобга иймон келтирган инсон ғофил бўлмайди.
• Ўлимни унутмаган инсон умрини кўнгилхушлик билан исроф қилмайди.
• Қўлдан-қўлга ўтадиган мол-давлатни кўрган инсон қўлга киритгани билан ғурурланмайди.
• Мансаб-мартаба вақтинча эканлигини билган инсон Аллоҳнинг қонун-қоидаларига риоя этади.
© Иҳсан Шеножак

Бир киши аёлини талоқ қилмоқчи экан. Ундан «нега талоқ қилмоқчисан?» деб сўрашганида:
- «Ақлли одам аёлининг сирини фош қилмайди», деб жавоб берибди.
Киши аёлини талоқ қилганидан кейин «нега талоқ бердинг?» деб сўрашганида шундай жавоб берибди:
-«Бировнинг маҳрами ҳақида гапиришим жоиз эмас».
© Имом Ғаззолий, «Иҳёу улумид-дийн»

МЕРОС
Саййидимиз Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу жон бераётган бир саҳобанинг уйида ўтирган эдилар. Ҳалиги саҳобанинг жони узилганидан сўнг Умар розиёллоҳу анҳу ёниб турган чироқни ўчирдилар. Атрофдагилар: "Эй мўъминлар амири! Бизни қоронғуда қолдирдингиз-ку!", дейишди. Шунда Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу уларга шундай дедилар:
"Энди бу чироқнинг мойида меросхўрлар ҳаққи бор. Қиёматда бизга дўзах ўтидан едиришларини истайсизми?".
---------------
Ўликхонага бориб мерос тақсим қилинмасдан илгари таомланишга парво қилмай қўйдик. У ош маййитнинг пулига пишганми, ворисларнингми, бизга қизиғи йўқ. Бизга ош бўлса бўлди. Охират билан ишимиз йўқ. Аллоҳ сақласин!
Аллоҳнинг раҳмати ва саломлари бўлсин сизга эй мўъминлар амири!
Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

ТОБЕЛАРНИ КЎПАЙТИРИШ ҒАМИ
Асосий ташвишимиз нафсимиздан ажабланиш ва тобеларимизни кўпайтириш бўлмасин.
Бишр ибн Ҳорис роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Машҳурликни севадиган киши Аллоҳдан қўрқмайди!".
Имом Заҳабий.
"Сияру аъломин нубало" китобидан.

Толиби илмнинг одобларидан:
- Қуръони Карим китобининг устига тафсир ҳам қўйиш жоиз эмас. Тафсир китобининг устига эса, бошқа (ҳадис, фиқҳ каби) китобларни қўйиш жоиз эмас.
- Ўқиб турилган китобнинг устига телефон, бир бурчагига ручка-қалам ҳам қўйиб бўлмайди.
- Устоз ёхуд домлага «Менга у-бу ишингиз борми?» деб эмас, «Менга бирор нарса буюрасизми?» деб мурожаат қилинади.