Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Мен ўгирилиб қарадим... Автобуснинг орқа ойнасидан у ёш йигитни кўрдим. Ёмғирли кўчадан кетиб борар эди...

Она-бола эса, бир-бирларига бошларини теккизганча ажиб ҳолда ўтирар эдилар. Ҳудо ҳаққи, улар ёш севишганлардек эдилар!
Шу вақт ҳайдовчи менинг бекатимни эълон қилди.

Автобусдан тушар эканман, боланинг қўлидан ушлаб қўйдим. Бу билан мен унга, «Раҳмат!» демоқчи бўлдим. Менимча, у буни англамади. Лекин, бу энди муҳим эмас эди.

Мен бу дарсни доимийга эслаб қолдим. Эслашга-ку эслаб қолдим. Лекин, бу ишнинг ҳақиқий тарбия эканини идрок этишим учун йиллар ўтиши керак эди. Бу намуна бўлиб тарбия этиш усулини ҳамма катталар ҳам тушунмайдилар.
Тарбияни фақат ибрат билан берилади.

Бақириш билан эмас, айблаш билан эмас, уриб ҳам эмас, йўқ! Фақат ибрат бўлишлик иш беради. Бошқа ҳеч нарса! Ва бу ибратни бола кўрсатган эди. Онасига ҳам, менга ҳам...

У бизни ўзгартирган эди...

Шоолим ШОМАНСУР таржимаси

👉@diyonatli
Audio
Абдул Ҳамид домла |
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Бахтли оила" китобидан.
Муқаддима

👉@diyonatli
Ёлғоннинг оқибати

Тўрт талаба ўзаро келишиб математика фанидан бўлиб ўтадиган имтиҳонни кечиктириш учун бир ёлғон, баҳона ўйлаб топишибди. Ва ўқитувчига қўнғироқ қилишиб: биз фалон-узоқ жойда эдик, машинамизнинг бир балони ёрилиб, йўлда қолдик, имтиҳонга етишолмасак керак, деб узр сўраб, баҳона қилишгандай бўлишибди. Ўқитувчи эса: хўп, майли, сизларнинг имтиҳонингизни фалон кунга кечиктирамиз, деб телефонни ўчирибди. Тўртовлон эса устозни эплаб алдашганидан кўп хурсанд бўлишибди. Маълум кун келгач, ўқитувчи тўрт талабани синфнинг тўрт бурчагига ўтқазиб, имтиҳон варағини тарқатибди. Талабалар саволлар охирги ўтган дарслардан келса керак ва осон бўлади, деб ўйлашган эди. Кутилмаганда, варақда ғаройиб, хаёлларига ҳам келмаган саволлар ёзилганини кўришиб хушидан кетаёзишди. Саволлар қуйидагича эди:

1. Машинанинг қайси балони ёрилди?
2. Ўша пайт машинани ким бошқараётган эди?
3. Ўша пайт машинадаги ўтириш тартибингиз қандай эди?
4. Ўша пайт соат неча эди?
5. Дўстларинг ҳам сен билан бир хил жавоб беришади, деб ўйлайсанми?

Варақнинг охирида эса: Агар ҳаммангиз бир хил жавоб берсангиз, юз балл олиб, имтиҳондан ўтасизлар, акс ҳолда, имтиҳондан йиқилиб ноль баҳо оласизлар, дея катта (0) рақамини чизиб қўйибди.

👉@diyonatli
ҲУЖРАИ САОДАТГА КИРГАН ОХИРГИ ИНСОН
ЁХУД МУҲАББАТНИНГ МУКОФОТИ


Тарихдан маълумки, 91 ҳижрий санада Умар ибн Абдулазиз тарафидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳужралари, қабри шарифлари эшик‑туйнуксиз девор билан ўралган. Ўшандан кейин бу муборак ҳужрага ҳеч ким кирмаган эди. Аммо орадан 7 аср ўтиб ҳужранинг шарқий‑шимолий девори ёрилиб, нураб тушиши натижасида ҳужра очилиб қолган. Ана шунда ҳужрага кириш бир кишигагина насиб этади. У ҳам бўлса, Мадинаи Мунаввара тарихига оид энг муҳим, бетакрор асар «Вафаул‑вафа фи ахбари дарул‑Мустофа» асари муаллифи, 911 ҳижрий санада вафот этган Нуриддин Самҳудийдир. У киши мазкур нодир асарида ҳужранинг тавсифини шундай келтиради: «Ери тоза қизил қум экан, ҳеч қандай ғубор йўқ. Ҳужраи набавиянинг ери масжид еридан бир зироъ, яъни 60 см чамаси паст. Қабрларнинг дўнглиги кўринмай кетай деган».
Ана ўшанда ҳужранинг мавжуд шифтини олиб, сож ёғочидан катак‑катак шаклида янги шифт қилинган ва устига 8 метр баландликда гумбаз қурилган. Бу гумбаз ҳозирги яшил гумбазнинг қоқ остидадир. Ўшанда қабраларни ўраб турган учинчи девор қурилган. Ушбу сана, яъни ҳижрий 881 йили 5 шаввол, милодий 1447 йил 1 январ кунидан кейин бугунгача ҳужраи ширифага ҳеч ким киргани йўқ.
Аллома Самҳудийнинг Мадинаи Мунаввара тарихи ва тавсифида битган мазкур китобида муаллифнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга чексиз муҳаббати барқ уриб туради. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тааллуқли бўлган барча катта‑кичик нарсани ўта юксак эҳтимом билан ўрганган ва ёритиб ўтган. Эҳтимолки, ана ўша муҳаббат у кишининг асрлар мобайнида ушбу ҳужраи шарифага кириш бахтига мушарраф бўлган ва бугунги кунгача ҳужраи саодатга қадам босган охирги инсон ўлароқ тарихда қолишига сабаб бўлгандир.

Муҳаббатда гап кўп. Аммо ҳақиқий муҳаббат ҳам илм ва тақвони талаб қилар экан. Кўр кўрона, жоҳилона муҳаббатда самара йўқ.
Аллоҳ барчаларимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан чин муҳаббат насиб этсин ва бу фоний дунёда у зотнинг равзалари зиёратига муваффақ этганидек, охиратда у зотнинг суҳбатларига мушарраф айласин.

Ҳасан қори Яҳё АБДУЛМАЖИД

👉@diyonatli
Н И Г О Ҳ

Бир куни эр-хотин айвонда нонушта қилишар экан, рўпарадаги қўшнининг дорга ёйилган ётоқ чойшабларини кўриб эрига деди:
- Чойшабларнинг кирлигини қара. Бу хотин умуман кир ювишни билмайди. Инсон шунчалик ҳам фаросатсиз бўладими? Кир ювиш кукунини яхшисини олса бўлмайдими?
- Эр ойнага қаради. Лекин хотинига индамади.

Шундай қилиб, қўшниси қачон дорга кир ёйса, хотин ўша гапини такрорлайверарди. Эр эса ҳеч индамасди.

Бир куни хотин не кўз билан кўрсинки, қўшнисининг чойшаблари дорда оппоқ бўлиб ҳилпирар эди.
- Қаранг, ахийри бу хотин кир ювишни ўрганибди. Қизиқ, буни ким ўргатди экан унга? - ҳайратини яширмади хотин.
Эр деди:
- Бунинг жавоби оддий. Шунчаки, мен бугун саҳар туриб ойнамизни артиб қўйдим.

Ҳаётда ҳам шундай. Одамларнинг кўриниши, кўпинча биз қараётган «деразамиз»га боғлиқ бўлади.

Т а р ж и м а

👉@diyonatli
ҚАЗО НАМОЗ ҲАҚИДА

Намоз ўқимасликнинг турлари ва уларга тегишли шаръий ҳукмлар ҳақидаги рисола

Биринчи мақола бу 👉
ерда👈

Иккинчи мақола бу 👉ерда👈

Учинчи мақола бу 👉ерда👈

ТЎРТИНЧИ МАҚОЛА

УЙҚУ САБАБЛИ НАМОЗ ТАРК БЎЛИШИНИНГ ҲУКМИ


Уйқу сабабли намоз ўқий олмаган кишининг ҳукми ҳам, эсидан чиқиб ўқимаган кишининг ҳукми кабидир. Яъни унга ҳам намознинг қазоси лозимдир. Чунончи юқорида зикр этилган ҳадиснинг баъзи ривоятларида ушбу лафзлар бор:

"Намозни унутган ёки ухлаб қолиб тарк этган киши учун каффорат уни эслагандан сўнг адо этишдир”.

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رضي الله عنه قَالَ: ذَكَرُوا لِلنَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم نَوْمَهُمْ عَنِ الصَّلَاةِ فَقَالَ: إِنَّهُ لَيْسَ فِي النَّوْمِ تَفْرِيطٌ إِنَّمَا التَّفْرِيطُ فيِ الْيَقْظَةِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ухлаб қолишларини зикр қилдилар. Бас, у зот:
«Албатта, уйқуда (қасддан) нуқсонга йўл қўйиш йўқ. (Қасддан) нуқсонга йўл қўйиш фақат уйғоқликда бўлур», дедилар».

Термизий, Муслим ва Абу Довудлар ривоят қилганлар.

Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича: "Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васаллам ҳузурларида ухлаб қолгани туфайли намозни ўқиёлмаган бир саҳобий зикр қилинди, шунда У Зот: "Ухлаш (туфайли намозни тарк этиш)да бирор қусур (нуқсон) йўқ. Қусур уйғоқлик ҳолатидадир. Шунинг учун сизнинг бирортангиз намозни унутса ёки ухлаб қолиб тарк этса, уни эслаган захоти ўқисин".

Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: Баъзи кишилар тонг вақтида ухлаб қолиб қуёш чиққунича ҳам уйғонмадилар, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васаллам уларга:
"Сизлар ўлик эдиларингиз. Бас Аллоҳ руҳларингизни сизларга қайтарди. Шунинг учун кимда ким намоздан ухлаб қолган ёки намозни эсдан чиқарган бўлса, уни эслаганида ва уйғонганида ўқиб олсин".

Бундан ташқари бу иш Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васалламнинг ўзлари ҳамда саҳобаи киромларнинг ҳамалларидан ҳам собит бўлган.
عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم كَانَ فِي مَسِيرٍ لَهُ فَنَامُوا عَنْ صَلَاةِ الْفَجْرِ فَاسْتَيْقَظُوا بِحَرِّ الشَّمْسِ، فَقَالَ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ: تَنَحَّوْا عَنْ هَذَا الْمَكَانِ، ثُمَّ أَمَرَ بِلَالًا فَأَذَّنَ ثُمَّ تَوَضَّئُوا وَصَلَّوْا رَكْعَتَيِ الْفَجْرِ، ثُمَّ أَمَرَ بِلَالًا فَأَقَامَ الصَّلَاةَ فَصَلَّى بِهِمْ صَلَاةَ الصُّبْحِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالشَّيْخَانِ

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарларидан бирида (ҳамма) Бомдод намозида ухлаб қолиб, қуёшнинг иссиғидан уйғондилар.
У зот алайҳиссалоту вассалом: «Бу жойдан бошқа жойга ўтинглар», дедилар.
Сўнгра Билолга амр қилиб, азон айттирдилар. Сўнгра таҳорат қилиб, икки ракъат фажр (Бомдод)ни (суннатини) ўқидилар. Сўнгра Билолга амр этиб, такбир айттирдилар ва уларга Бомдод намозини ўқиб бердилар».
Абу Довуд ва икки Шайх ривоят қилганлар.

Фойда. Намознинг қазо бўлиш воқеаси бир маротаба бўлгани ёки бир неча бор такрорлангани ҳақида муҳаддислар орасида баҳс мавжуд. Кўпроқ олимлар бундай воқеа бир неча маротаба такрорланганига мойил бўлганлар. Ҳадисларнинг зоҳири ҳам шунга ишора қилади.
Имом Нававий Саҳиҳи Муслимнинг шарҳида: "Ухлаб қолиш ҳодисаси бир марта ёки икки марта бўлганлинги ҳақида уламолар ихтилоф қилганлар. Ҳадисларнинг зоҳирига қараганда икки маротаба бўлган" деб ёзганлар. Имом Айний ва Ибн Ҳажар Асқалонийларнинг фикрлари ҳам шундай. Баъзилар, мисол учун Аллома Асилий бу бир қисса эканлигини ихтиёр қилган бўлсалар-да, лекин айтиб ўтканимиздек кўпчилик олимлар айтган гап зоҳирроқдир. Валлоҳу аълам.

👉@diyonatli
✅ СУННАТИЛЛА ДОМЛА ЭРНАЗАРОВ “ЙИЛ ИМОМИ – 2021” ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ!

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми – 2021” кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар республика босқичида беллашди.

Республика босқичидаги иштирокчиларнинг беллашувини Ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Унга кўра қуйидаги имом-хатиблар танлов ғолиблари деб топилди:

1-ўрин – Тошкент вилояти Пискент тумани “Собирхон ота” жоме масжиди имом-хатиби Суннатилла домла Эрназаров

2-ўрин –
Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Раваллиқ” жоме масжиди имом-хатиби Бекмуҳаммад домла Алибоев,

3-ўрин
– Фарғона вилояти Марғилон шаҳри “Худоёр ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби Турсунов Икромжон Хуснитдинович.

🤲 Барча ғолибларни муборакбод этамиз!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

👉@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳақида | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Audio
Абдул Ҳамид домла | Кифоя китоби| Жамоат ва имомат баёни | 1-дарс

Жамоат суннати муаккададир

Кимлар имомликка ўтиши жоиз?

Кимлар имомликка ўтса макруҳ бўлади?

👉@diyonatli
Жамоат намозига маҳкам бўл. Хусусан бомдод намозини жамоат билан ўқи. Чунки намозни жамоат билан ўқиш ёлғиз ўқишдан кўра 27 баробар фазилатлидир (савоблидир). Агар сен бу фойдада сусткашлик қилсанг, илм талаб қилишингни сенга қандай фойдаси бор?

Илмнинг самараси унга амал қилишдир.

© Имом Ғаззолий розияллоҳу анҳу

👉@diyonatli
Audio
Абдул Ҳамид домла | Бахтиёр оила | Инсон яралишининг ҳикмати

👉@diyonatli
Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.
Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз. Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.
Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.

Аллоҳнинг Сиздан рози бўлиши етарли.
Одамларни рози қилиш етиб бўлмас орзу, Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмайдиган мақсаддир.
Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.

Алий Тантовий роҳимаҳумуллоҳ

👉@diyonatli
Audio
Абдул Ҳамид домла | Иймон шартлари | Фиқҳул акбар асосида | 1-дарс

👉@diyonatli
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ ﷺ Жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида:

«Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради», дедилар.

© Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.
👍1
Audio
Абдул Ҳамид домла | Кифоя китоби| Жамоат ва имомат баёни | 2-дарс

Аёллар жамоат қилиб намоз ўқиши мумкинми?

Кимлар имомликка қила олади?


👉@diyonatli
Ҳасан Басрий айтади:

"Бечора одам боласи! Нақадар нотавон!

Қачон касал бўлиши ноаниқ. Ўлиши эса аниқ.

Унга бир бит ҳам озор бера олади. Бир ҳўплам сувга тиқилиб ўлиши ҳам ҳеч гап эмас.

Ҳар куни охиратга яқинлашиб, дунёдан узоқлашиб бораверади.

У эса мудом ғафлатда.

Ўзича катта кетади, керилади, зулму зўравонлик қилади".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

👉@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла | Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўнгги васиятлари

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид | домла Қотилга айланманг!

👉@diyonatli
— Намоз ўқинг! - дедик.
— Қалбимиз тоза, дединглар.
— Судхўрликдан, рибодан тийилинг! - дедик.
— Бошқа йўл (чора) йўқ, дединглар.
— Бечора-камбағалларга ёрдам беринг! - дедик.
— Мажбурмизми? - дединглар.
— Ҳаворанглик қилиш, бир жинслиларнинг никоҳи ҳаром! - дедик.
— Бировнинг шахсий ҳаётига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, дединглар.
— Ичкилик ичманг, зинога яқинлашманг! - дедик.
— Қайси асрда яшаяпмиз? - дединглар.
— Аллоҳга дуо қилинг, Ўзидан сўранг! - дедик.
— Дуога эмас, билимга ишониш керак, дединглар.
— Аллоҳдан ўзгага қуллик қилманг, Ўзигагина суянинг, дедик.
— Орқангда танканг бўлмаса бўлмайди, дединглар.
— Бир-бирингизнинг гўштингизни еманг, ғийбат қилманг! - дедик.
— Биз суҳбатлашяпмиз, дединглар.
— Ризқни Аллоҳ беради! - дедик.
— Дипломи йўққа нон йўқ, дединглар.
— Ҳалолидан енг, ҳаром аралаштирманг! - дедик.
— Бойлар давридамиз. Бой бўлишга мажбурмиз, дединглар.
— Тўй-ҳашамларингизни Исломга мувофиқ қилинг, дедик.
— Эркак-аёл аралаш тўй бўлмаса, ҳеч ким келмайди, дединглар.
— Маҳрамларингизни (хотинингизни, қизингизни) интернетда реклама қилманг, дедик.
— Биз муҳаббатимизни, уларни қанчалар яхши кўришимизни изҳор қиляпмиз, кўрсатяпмиз, дединглар.
— Миллатчилик, маҳаллийчилик қилманглар, дедик.
— Биз фалон миллатдан, фалон шаҳардан устунмиз, дединглар.

Абдуллоҳ РАҲИМ

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла | Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳақида

👉@diyonatli
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким нидо қилувчи, яъни муаззинни эшитса-ю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан (намозга келмаса) ўқиган намози қабул бўлмайди», дедилар».

«Узр нимадир?» дейилди.

«Хавф ва беморлик», дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.

Шарҳ:
Бу ҳадисда узрсиз масжидга бориб, жамоат билан намоз ўқимаслик гуноҳ ҳисобланиши, ундай одамнинг ўзи ўқиган намози қабул бўлмаслиги ҳақида сўз бормоқда.

1. Хавф.

Агар инсон душман, йиртқич ҳайвон, ёнғин ёки шунга ўхшаш нарсалардан хавфу хатарда бўлса, жамоат намозига бормаса, узри мақбул.

2. Беморлик.

Бемор киши ҳам маъзур ҳисобланади. Чунки у жамоат намозига боришга машаққат чекади. Ислом дини одамларга машаққат бўлишини хоҳламайди. Мазкур узрлари йўқ инсонлар, албатта жамоат намозига боришлари керак. Бормасликлари мутлақо мумкин эмас.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

👉@diyonatli
👍1