Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.68K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ҚАЗО НАМОЗ ҲАҚИДА

Намоз ўқимасликнинг турлари ва уларга тегишли шаръий ҳукмлар ҳақидаги рисола

Биринчи мақола бу 👉
ерда👈

Иккинчи мақола бу 👉ерда👈

УЧИНЧИ МАҚОЛА

Намозни тарк этишнинг иккинчи кўриниши ҳақида шаръий ҳукми

Иккинчи кўриниш айтиб ўтканимиздек, намознинг фарз эканлиги билатуриб, эсдан чиқиб қолгани сабабли ўқимаслик. Бундай ҳолатга тушган киши тарк этган намозининг қазосини ўқиши лозимлигига барча уламо ва имомлар иттифоқ қилганлар. Чунончи Аллома Ибн Рушд Моликий "Бидоятул мужтаҳид" номли машҳур китобларида айтадилар:
"Эсдан чиқарган ҳамда ухлаб қолган кишига намознинг қазоси вожиб эканлигига мусулмонлар иттифоқ қилганлар".

Аллома Қуртубий ҳам: "Бу жумҳур уламонинг мазҳабидир" деб айтганлар.
Бунинг далили Анас розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васалламдан ривоят қилган ушбу ҳадисларидир:
عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ نَسِيَ صَلَاةً فَلْيُصَلِّ إِذَا ذَكَرَهَا، لَا كَفَّارَةَ لَهَا إِلَّا ذَلِكَ أَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلِمُسْلِمٍ: إِذَا رَقَدَ أَحَدُكُمْ عَنِ الصَّلَاةِ أَوْ غَفَلَ عَنْهَا فَلْيُصَلِّهَا إِذَا ذَكَرَهَا فَإِنَّ اللهَ يَقُولُ - وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффороти йўқдир. «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Муслимнинг ривоятида:
«Бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, бас, уни эслаганда ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», деди», дейилган.
Ушбу ҳадисдан, эсидан чиқиб қолгани туфайли намозни адо этмаган киши, ёдига тушганидан сўнг уни ўқиши лозим ва зарурийлиги очиқ ойдин кўриниб турибди.

👉@diyonatli
Таом иссиқ бўлса, унинг совушини кутиб туриш таомланиш одобларидандир.

Таом иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда ейилмайди, унга пуфланмайди, ҳидлаб кўрилмайди, хўриллатиб ёки чапиллатиб истеъмол қилинмайди.

Асмо бинту Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
«У кишига сарийд (таом) келтирилса, ҳовури босилгунча устини ёпиб қўйишга буюрар ва: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Шунда катта барака бор», деяётганларини эшитганман», дер эди». 
Доримий ривоят қилган.

Таомни пуфламаслик юксак исломий одобдандир.
Таом устида нафас олинмайди, агар у иссиқ бўлса, пуфлаб совутилмайди. Луқмани олиб бораётганда оғиз катта очилмайди. Таом ейилаётган қўл коса ёки товоққа, дастурхонга силкитилмайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таом ва шаробга пуфлашдан қайтардилар».
Аҳмад ривоят қилган.

Манба:
"Ижтимоий одоблар"
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

👉@diyonatli
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ дедилар:

"Гуноҳларни тарк этиш йўлини изладик ва уни зуҳо намозини ўқишда топдик.
Қабрларни ёруғ қилиш йўлини изладик ва уни Қуръон қироатида топдик.
Сиротдан ўтиш йўлини изладик ва уни рўзада, садақада топдик.
Арш соясида туриш йўлини изладик ва уни солиҳларни яхши кўришда топдик".

👉@diyonatli
Сулаймон ибн Солим айтади:
"Менга Абу Синон шундай деди:

"Эй Сулаймон! Агар илм толиби диндаги бир нарсани ўрганишдан олдин инсонларни ғийбат қилишни, уларни ортидан гапиришни ўрганса қачон нажот топади?"

Унинг ўзи мажлисида ғийбат қилмас эди. Агар бошқа биров ғийбат қилмоқчи бўлса уни жим қилиб қўяр эди".

"Риёзун нуфус" китобидан.

👉@diyonatli
Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ALLOHGA OLIB BORUVCHI YO'L
#tarbiya_javhari

"Bizning yoshlarimizga Qur'onni, Payg'ambar alayhisalomni tanitishlik yoki shariatda haq ekanligi haqida gapirishlik uyatli narsa.

Nima uchun?
Chunki biz shu shariatni bayrog'ini ko'targanlarning farzandlarimiz!

Shu darajaga tushib qoldik-ki, biz o'zimizni tanimiydigan darajadamiz, o'zligimizni unuttirildik, o'zligimizni yo'qotdik biz.

Shu uchun bu narsalarni aytishga majburmiz.

Musulmonning o'rnagi bor...
Payg'ambarimiz alayhisalom haqlarida o'ylab ko'ringlar, tarixlarini o'rganinglar. U zotga qanday qilib ergashish kerakligini o'rganinglar!

Bu Allohga olib boruvchi yo'l!"

Ustoz Ulug'bek Buxoriy

Ko'rsatuvni to'liq qismi tez kunda Youtube kanalimizda!

👉 IRFON TV ilmiy-ma'rifiy onlayn telekanali

Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram |YouTube | Instagram | Facebook | TikTok
Э С Л А Т М А

«Инсонларнинг назарига тушиш, истаниладиган бир нарса эмас. У нарса берилади. Берилганда эса, унга ҳурсанд бўлинмайди. Агар ҳурсанд бўлса, ихлосни йўқотади. Риёга киради. Шону-шараф орзуси билан эришилган машҳурлик эса, ажр ва мукофот эмас, балки ихлоссизлиги туфайли келган бир жазодир.

Ҳа, солиҳ амалнинг ҳаёти бўлган - ИХЛОСнинг зарарига қозонилган машҳурлик ва шону-шараф, қабр эшигига қадар вақтинча, озгина лаззат бериши мумкин. Унинг эвазига қабрнинг нариги тарафида, қабр азоби каби нохуш бир шакл олганидан, мўмин одам одамлар орасида машҳурликни орзу қилиш эмас, балки ундан ҳуркишлик ва қочишлик лозим бўлади.

Шуҳратпарастлик ва шону-шарафнинг орқасидан югураётганлар! Ҳушёр бўлинг!...»

Усмон КЎКЧАЛИК

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир одамнинг яхши иш қилишига сабабчи бўлсангиз | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
БИР АЁЛ АЙТАДИ:

Намоз ўқиётган эдим. Кичик ўғлим олдимга келиб, бир неча марта мени чақирди. Шу вақт икки ёш катта акаси келиб, уни койиб берди: «Икки киши гаплашаётганида орага гап қўшиш – уят! Кўрмаяпсанми, онам Аллоҳ билан гаплаш аябдилар ахир!»
Бу гапдан бутун вужудим титраб кетди. Буюк Зотнинг қаршисида турган ожизу нотавон банда эканимни ҳис қилдим.
Шундан сўнг қачон намозга «Аллоҳу акбар» деб такбир айтсам, ўғлимнинг гапи қулоғим остида жаранглаб, қалбимдаги ғафлатни аритади.

Араб тилидан Икром Шариф таржимаси.

👉@diyonatli
#Туя_мўъжизаси

#Расмда:
Она туя сув охурига ўтирганини кўрдим, сўнгра туриб тезда тўғри боласини эмизишга борди. Нега бунақа ҳаракат қилганига ҳайрон қолиб, бадавий туя боқувчидан сўрадим.
У: - “Она туя иссиқ кунларда боласини совуқ сут билан эмизиш учун сувли охурга ўтиради” - деб жавоб берди...

Аллоҳ таоло айтади:
“Улар назар солмасми: Туянинг қандай яратилганига?”

Ғошия сураси, 17-оят

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўст танлашда ҳушёр бўлинг | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Кофирларга муҳаббатнинг маззаммати

Аллоҳ таолонинг имонга нисбатан зотий муҳаббати ва куфрга нисбатан зотий адовати бор. Шунинг учун бирор киши кофирларнинг одатини ихтиёр қилса, у ҳақда бундай ҳадис ворид бўлган:

عَنْ اِبْنِ عُمَرَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهِ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир”, дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

Яъни, ким кофирларнинг урф-одатларига, кийиниш ёки бирон маданиятга муҳаббат қўйса, у Аллоҳ таолонинг муҳаббатидан маҳрум бўлади.

Шайх Зулфиқор Аҳмад НАҚШБАНДИЙ
"ИЛОҲИЙ ИШҚ" китобидан
БЕЛБОҒ БОҒЛАШ ШАРИАТДА БОРМИ?

CАВОЛ:


Азадор одамлар белларида белбоғ боғлаши шариатда борми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу асосан бизнинг урфимизда шаклланган ҳолат. Бу борада бирор кўрсатма берилган ёки қайтарилган ҳадис йўқ. Урфимизда таъзия билдириладиган шахс чакмон кийиши ёки белига белбоғ боғлаб туриши, бошқалардан ажралиб туриши бу – таъзия билдирмоқчи бўлган кишиларга ҳам хонадон эгасини ажратиб олишларига қулайлик туғдиради. Бунда шариатимизда монеълик жойи йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

👉
@diyonatli
Қишлоқлардан бирига янги имом тайинланади. Ақидавий ва фиқхий масалаларда билими етарли бўлган бу имомни ўзига тўқ оилалардан бири ифторликка таклиф қилади.
Имом кетгач уй бекаси хонада турган пулни йўқолганини сезади. Ҳеч қаерда пул йўқ. Хонада эр, хотин ва имомдан бошқа одам бўлмаган. Эр ҳам имомдан бориб пул ҳақида сўрашга истиҳола қилади.
Орадан бир йил ўтиб Рамазон ойи уни яна ифторликка чақирадилар.
Шунда эр имомдан сўрайди:

- Тақсир сўнгги пайтларда сизга бўлган муносабатим ўзгарганини сезмаяпсизми?

- Нега ундай деяпсиз?

- Ўтган йили кетганингиздан кейин хонадан пул йўқолган?!

Буни эшитган имом йиғлаб юборади.

- Нега йиғлайсиз, сиздан шубҳаланганимгами?

Имом кўзида ёш билан туриб жавонда турган Қуръон тагидаги пулни олиб кўрсатади:

-Ўшанда шамол туриб пулларни учириб юборди. Уларни йиғиб Қуръон тагига бостириб қўйдим. Мен сизнинг шубҳаланганингиз учун эмас, бир йил давомида қўлингизга Қуръон олмаганингиздан йиғлаяпман, биродар...

👉@diyonatli
Исломни яхшилаб ўрганиб чиққан роҳиб Исломни қабул қилганидан кейин шундай дейди:

- Таббат (яъни Масад) сурасида жуда ғаройиб мўъжизага гувоҳ бўлдим. Аллоҳ таоло бу сурада Абу Лаҳабнинг иймон келтирмаслигини билдирган эди. Бу сура нозил бўлганидан кейин яна 8 йил яшади. Агар Абу Лаҳаб хоҳлаганида ёлғондан бўлса ҳам иймон келтириб, бу сурани ёлғонга чиқариши мумкин эди. Лекин шунда ҳам Абу Лаҳаб иймонсиз ўлиб кетди. Агар Қуръони Каримни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўйлаб топганида эди, бундай катта хавфга (Абу Лаҳабга туҳмат қилиш хавфига) яқинлашмаган бўларди.
Бу шуни англатадики, Аллоҳ таоло қадимни ҳам, келажакни ҳам камчиликсиз, мукаммал тарзда билади. Мана шунинг учун ҳам мен Исломни қабул қилдим.

© Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Ибн Жавзий айтади:

"Билгинки, ҳаёт бир маромда давом этавермайди. Бир камбағал бўлсанг, бир бой бўласан. Бир азиз бўлсанг, бир хор бўласан. Шундай бўлгач, ҳар қандай ҳолатда ягона асосни маҳкам тутган одам бахтлидир. Ягона асос Аллоҳдан тақво қилмоқдир".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АРШНИ ҚАНДАЙ ТУШУНИШИМИЗ КЕРАК?

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👉@diyonatli
ТИЖОРАТ

Макка мусулмонларга тор бўлиб бормоқда эди. Улар Абу Қубайс тоғини худди кўксилари устида тургандек ҳис қилишар эди.

Мадинада эса иймон учун жой кенг. У ерда иймонни севадиган ошиқ қалблар бор эди. Авс ва Ҳазраж қабилалари ислом даъватининг қиличига айланишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам улар орасида яхши бир жамоа пайдо бўлганини эълон қилдилар. Бу жамоа тоабад ер юзини ўзгартиришга ҳаракат қилажак. Ислом энди Мадинада давлатга айланган эди.
Аммо Маккада қолганларга дунё қоронғу эди. Улар гўё нина тешигидан нафас олишар эди. Улар бирин-кетин Мадина томон чиқишни бошлашди. Юлдуз кетидан юлдуз...
Зеро Ой Мадинада ўз пардасини ташлаган эди. Осмондаги ой қуёшдан олган нури билан самони ёритса ердаги Ой қуръондан олган зиёси ила оламни нурафшон қилар эди.
Суҳайб ҳозир Макка тепалигида турибди. У ўзига Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни кўришни эсалатиб ўзини-ўзи умидлантиради. Аммо пайғамбарига раҳм қилмаган қурайш Суҳайбни ўз ҳолига қўярмиди?!
Қурайш Суҳайбни йўлидан қайтариш учун унинг ортидан одамларини жўнатди. Улар Суҳайбга яқинлашишгач Суҳайб деди:
- Мени қандай камон отишимни биласиз. Агар менга яқинлашсангиз ўқим тугагунича отаман, ундан сўнг то ўлгунимча қиличим билан курашаман!
Улар дейишди:
- Бизнинг олдимизга ҳеч нарсасиз, қуруқ қўл билан келган эдинг. Сўнг бойликка эга бўлдинг. Энди ўзингни ҳам, молингни ҳам олиб кетмоқчимисан?! Аллоҳга қасамки, бундай бўлмайди!
Суҳайб деди:
- Агар молимни сизга қолдирсам мени тинч қўясизми?
Улар: "Ҳа", дейишди.
Суҳайб уларга моли қаерда эканлигини айтди. Улар қайтиб кетишди. Суҳайб Мадина томон йўлга тушди.
Жаброил алайҳис салом бутун воқеани Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтиб берди. Суҳайб Мадинага етиб келгач, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни гўзал табассум билан кутиб олдилар:
- Савдо фойда қилди, эй Абу Яҳё!

Савдо фойда қилди. Чунки у савдо Аллоҳ учун бўлган эди. Аллоҳ учун бўлган ҳар қандай савдо фойда қилади.
Фақирнинг қўлига қўйган садақангдан савдо фойда қилганини ҳис қилавер.
Ота-онангдан бирини шифокорга кўрсатиш учун олиб борган бўлсанг савдо фойда қилганини ҳис қилавер.
Қодир бўлатуриб Аллоҳ ризоси учун интиқом олмаган бўлсанг савдо фойда қилганини ҳис қилавер.
Аллоҳ билан тижорат қил. Бу тижорат касод бўлмайдиган тижоратдир!
Abdulloh domla- Ustoz va shogird
<unknown>
Абдуллоҳ домла | Устоз ва шогирд

👉@diyonatli
Б И Р У М Р Л И К Д А Р С

( т а р ж и м а )

Йўналишли таксида Василевский тарафга кетяпман. Ёнимдаги ўриндиқда олти ёшли бола хархаша қилиб шовқиллар эди. Унинг онаси болага эътибор бермас, уни эшитмагандек ойнадан ташқарини тамоша қилиб кетарди. Бола эса, унинг енгидан тортиб-тортиб қўярди.

Ташқарида, ойнадан дарахтлар гўёки сузиб ўтишар, ёмғир шивалар эди. Ленинград эмасми, доимгидек рутубатли ҳаво эди.
Бола ниманидир талаб қилар ёки ниманидир тасдиқлар эди. Она бирдан зарда билан ойнадан ўгирилиб боласига қаради. Болани қўлидан тутиб ўзига тортди. Қулоғига шивирлаб деди:

- Мендан нима истайсан?!

Бола довдираб қолди.

- Нима хоҳлайсан, сендан сўраяпман?! Биласанми, сен кимсан? Сен ҳеч кимсан! Тушундингми? Сен ҳеч ким-саан! - У ичидаги бу аччиқ гапларни гўё чуқур нафас олиб, кейин боланинг юзига отиб чиқаргандек бўлди.

Болакай онасига қаради. Назаримда, унинг боши қалтираётгандек туюлди менга. Ёки мен қалтираётган эдим. Орқамни тер босганини ҳис қилдим.

Миямга илк келган фикрни эслайман: - Наҳотки бу гапни унга айтди? Шу онда у ким ҳақида ўйлаётган экан?

- Мен сени кўргани кўзим йўқ, - пичирлади аёл.

- Сен уни ҳалок қилдинг-ку! - дедим. Лекин, менинг гапимни ҳеч ким эшитмади.

Автобусдаги одамлар, ҳеч нарса бўлмагандек, мудраб кетар эдилар.

Мен ўз жойимда қимир этмай ўтирар эдим. Бола энди йиғламас эди.

Аёл боланинг қўлини ўзидан силтаб туширди ва яна ойна тарафга ўгирилди. Бола энди тўполонини тўхтатган, бирдан жимиб қолган эди.
Ўриндиқнинг йиртиқ ғилофига тикилганча сукут сақларди. Менда эса, ҳозир ҳамманинг олдида бу аёлни бурдалаб ташлашга хоҳиш уйғонган эди!

Унга қараб: - Сен ўзинг ҳеч кимсан! Сен ўни ўлдирдинг-ку, ахир!..

Қасам ичаман, шундай қилмоқчи эдим!...
Боланинг ҳолати мени тутиб турарди. Мен ўзимни босиш учун, кўзимни юмдим. Чуқур-чуқур нафас олдим.

Кўзларимни очганимда эса, конфетга назарим тушди. Эгнида жинси костюм кийган ёшгина, талаба бўлса керак, оппоққина, жингалак сочли йигитча конфетни болага узатиб турар эди.

У яна қўлини силкиб, деди:
- Ол буни! Сенга бу.

Бола конфетни олди. Йигит шу заҳоти иккинчи конфетни узатди.

Бола секинлик билан иккинчисини ҳам олди. Кейин нима бўлганини эсласам, ҳозир ҳам кўз ёшларимни аранг тутаман. Бу шундай болаларча донишмандлик эдики, буни мен ҳеч қачон унутмайман.
Бола конфетни емади. У онасининг қўлини аста туртди. Аёл дарров болага юзини бурмади. Лекин, барибир қаради. Важоҳатидан, бояги оҳангда яна жеркимоқчи бўлгани аниқ эди. Аммо, шу пайт бола унга конфет узатди. Аёл бир болага, бир конфетга қаради. Бир он нима бўлаётганини тушунмай қолди. Шунда бола конфетларни онасининг кафтига қўйди.
Она гўё қўли куйгандек, конфетларни тезда болага қайтариб берди.

- Истамайман, - деди.
Иккита конфет унинг кафтида турар эди. Бола қўлини олмас эди.

- Ўзинг е, - деди аёл ва секин қўшиб қўйди: - мен хоҳламайман... рост айтяпман.

Шунда бола конфетни онасининг тиззасига қўйди. Мана шу ҳаракатсиз лаҳзани ҳеч қачон унутмайман. Ана шу етукликни ҳам...

Олдимда ўтган мана шу бир неча дақиқалар ичида бола улғайган эди. У ёввойи, шаллақи хотин эса, гўзал ва ёш аёлга айланган эди. Ҳар ҳолда, менга шундай туюлди.

Она жим эди. Узоқ вақт сукутда қолди. Болага шундай тикилдики, гўё уни энди кўраётган эди. Кейин уни қучоқлади. Бола ҳам уни қучоқлади. Кейин конфетни қўлига олиб, қоғозини очди. Онасига берди. Онаси конфетни оғзига солмагунча, ўзи емай турди. Тасаввур қиляпсизми? Бу яна бир ҳайратли ҳол эди. Лекин умуман бошқа...

Мен ўйладим: - Мана сен ўтирибсан. Ўзингча ҳақгўйсан. Сен туриб уни айблаб, тилкалаб ташламоқчи эдинг. Тузатмоқчи эдинг, гўё. Шундай қилганингда нимага эришардинг? Ҳеч нарсага! Фақат тўполон чиқарганинг қоларди. Бу болачи? Қара, у қандай донишманд, қандай буюк бу бола. У бутунлай бошқача йўл тутди.

Бу жасадчада қандай кучли болаларча донишмандлик мужассам экан-а! Бу ҳаракати билан жигарларга, юракларга, кўз ёшларга таъсир эта олди!...

Мана бу иккита конфет берган йигитчи?! - ўйладим мен. - У ҳам бекорга конфетни иккита қилиб бермади, ахир!
Мен ўгирилиб қарадим... Автобуснинг орқа ойнасидан у ёш йигитни кўрдим. Ёмғирли кўчадан кетиб борар эди...

Она-бола эса, бир-бирларига бошларини теккизганча ажиб ҳолда ўтирар эдилар. Ҳудо ҳаққи, улар ёш севишганлардек эдилар!
Шу вақт ҳайдовчи менинг бекатимни эълон қилди.

Автобусдан тушар эканман, боланинг қўлидан ушлаб қўйдим. Бу билан мен унга, «Раҳмат!» демоқчи бўлдим. Менимча, у буни англамади. Лекин, бу энди муҳим эмас эди.

Мен бу дарсни доимийга эслаб қолдим. Эслашга-ку эслаб қолдим. Лекин, бу ишнинг ҳақиқий тарбия эканини идрок этишим учун йиллар ўтиши керак эди. Бу намуна бўлиб тарбия этиш усулини ҳамма катталар ҳам тушунмайдилар.
Тарбияни фақат ибрат билан берилади.

Бақириш билан эмас, айблаш билан эмас, уриб ҳам эмас, йўқ! Фақат ибрат бўлишлик иш беради. Бошқа ҳеч нарса! Ва бу ибратни бола кўрсатган эди. Онасига ҳам, менга ҳам...

У бизни ўзгартирган эди...

Шоолим ШОМАНСУР таржимаси

👉@diyonatli