***************************************
Менга энг таъсир этадиган, инсоннинг яралиш ғоясини очиб берадиган бир дарс:
Кунда камида 32 марта Аллоҳдан сўрайдиганимиз «Сироти мустақим»нинг изоҳини кўринг.
«Сироти мустақим, шижоат, иффат, ҳикматнинг қоришмасидан ва хулосасидан ҳосил бўлган адлу адолатга ишоратдир.
Яъни:
Тағайюр, инқилоб ва фалокатларги нишон ва муҳтож бўлган шу инсоннинг жасадида ўрнатилган Руҳнинг яшай билиши учун, уч қувват берилгандир.
Бу қувватларнинг биринчиси:
Манфаатларни жалб ва жазб этиш учун берилган Қувваи Шаҳавиййа.
Иккинчиси:
Зарарли нарсаларни даф этиш учун ўрнатилган Қувваи Ғазабиййа.
Учинчиси:
Фойда ва зарарни, яхши ва ёмонни бир-биридан ажратиш учун эҳсон этилган Қувваи ақлиййадир.
Инсондаги бу қувватларга шариатча бир ҳад ва бир ниҳоя тайин этилган бўлса-да, фитратан тайин этилмагандир. Шунинг учун бу қувватларнинг ҳар бири Тафрит, Васат, Ифрот номи билан аталувчи уч мартабага айрилади.
Масалан, Қувваи Шаҳавиййанинг Тафрит мартабаси «Ҳумуд»дирки, на ҳалолга ва на ҳаромга шаҳвати, иштаҳаси йўқдир.
Ифрот мартабаси - «Фужур»дирки, номусларни ва ирзларни поймол этишлик мартабасида бўлади.
Васат мартабаси эса, «Иффат»дирки, ҳалолга иштаҳаси бор, ҳаромга йўқдир.
Ихтор: Қувваи Шаҳавиййанинг емоқ, ичмоқ, ухламоқ ва сўзлашмоқ каби, фуруотларида ҳам бу уч мартаба мавжуддир.
Шунингдек, Қувваи Ғазабиййанинг тафрит мартабаси жабонат, қўрқоқликдирки, қўрқилмайдиган нарсалардан ҳам қўрқади.
Ифрот мартабаси «Таҳаввур»дирки, на моддий, на маънавий ҳеч бир нарсадан қўрқмайди.
Барча истибдодлар, таҳаккумлар, зулмлар мана шу мартабанинг маҳсулидир.
«Васат» мартабаси эса, шижоатдирки, диний ва дунёвий ҳуқуқлари учун жонини фидо этади. Шаръий бўлмаган нарсаларга аралашмайди.
Ихтор: Бу Қувваи ғазабиййанинг фуруотларида ҳам мана шу уч мартабанинг ўрни бордир.
Худди шунингдек, Қувваи ақлиййанинг «Тафрит» мартабаси «ғабоват»дирки, ҳеч бир нарсадан хабари бўлмайди.
«Ифрот» мартабаси «жарбаза»дирки, ҳақни ботил, ботилни ҳақ суратида кўрсатадиган даражада алдовчи закога молик бўлади.
«Васат» мартабаси эса, «Ҳикмат»дирки, ҳақни ҳақ деб билади, эргашади. Ботилни ботил деб билади, ижтиноб этади.
Ихтор: Бу қувватнинг ҳам шу уч мартабага бўлингани каби, фуруоти ҳам шу уч мартабага инқисом этади.
Масалан: Халқи афъол масаласида Жабр мазҳаби ифротдирки, бутунлай инсонни маҳрум этади. Эътизол мазҳаби эса, тафритдирки, таъсирни инсонга беради.
Аҳли сунна мазҳаби васатдир. Чунки, бу мазҳаб феълларнинг бошланишини жузъи иродага беради, ниҳоятини куллий иродага беради.
Шунингдек, эътиқодда ҳам таътил ифротдир, ташбеҳ тафритдир, тавҳид васатдир.
Хулоса:
Мана шу тўққиз мартабанинг олтитаси зулмдир, учтаси эса адлу адолатдир. Сироти мустақимдан мурод шу уч мартабадир.»
Усмон КЎКЧАЛИК
👉@diyonatli

ҚАСОС МАНАМАН ДЕГАН КУЧЛИ ИНСОН-У МИЛЛАТЛАРНИ ҲАМ ЙЎҚ ҚИЛГАН
“Президент бўлгач, қўриқчиларимга шаҳар бўйлаб айланиб, одамлар ҳаёти билан танишмоқчилигимни айтдим. Кечга яқин тамаддихонага кирдик. Марказроқда ўтирганимиз туфайли ён-атрофдагиларни кузатиш қулай эди. Официантдан менюни олар эканман, қаршимиздаги столда ўтирган эркак диққатимни тортди. Йигитлардан уни столимизга таклиф қилишларини сўрадим. Таклиф ҳақида эшитган эркак идишларини олиб биз томонга юрди. Кўз кўзга тушгач, унинг нигоҳида сергаклик пайдо бўлганини пайқадим.
Овқатланар эканмиз, биз жамоа билан хушчақчақ суҳбатлашар эдик, бироқ даврага қўшилган эркак бошини кўтармай шошиб овқатланар, юзида хавотир акс этган, қўллари титрар эди. Столдан турар эканман, ҳарчанд уринмай, унинг нигоҳини тута олмадим. Аммо унинг мен томонга миннатдорчилик учун чўзилган кафтини сиқиб қўйдим ва узоқлашдим.
“Мадиба*, менимча у бечора касал - қўллари қалтирашдан тўхтамади”, - деди қўриқчилардан бири.
“Бунинг бошқа сабаби бор”, - дедим тамаддихонадан чиқаётиб. Йигитлар жавобимдан сўнг менга саволомуз қарашди.
“У мен ўтирган қамоқхонада қўриқчи бўлиб ишлаган. Ҳар кеч мени қийноққа солиб камерамга ташлаб кетишар, мадорим қуриб, оғриқдан инграб сув сўраганимда, ҳар гал у менинг тепамга келиб масхара қилар ва устимга чоптирар эди”.
Бу гапимдан сўнг йигитлар тамаддихона томонга хезланиб қарадилар.
“У касал эмас, қўрқувдан шу ҳолга тушди. Эҳтимол, мен энди Жанубий Африка Республикаси президенти бўлганим туфайли уни қамоққа тиқишим, менга қилган ишини унга ҳам раво кўришимдан қўрққандир. Лекин бу ишни қилиш - менинг феъл-атворимга зид. Қасос манаман деган кучли инсон-у миллатларни ҳам йўқ қилган, кечиримлилик эса доим кучлиларнинг туғилишига ёрдам берган”.
*Мадиба — Жанубий Африкаликлар Нельсон Манделани миллат отаси сифатида улуғлашган ва мадиба, яъни “ота” деб мурожаат қилишган. Нельсон Мандела 1994 йилдан 1999 йилгача ЖАР президенти бўлган. Мамлакатдаги ирқчилик ва зўравонликларга қарши курашгани боис, у 1962-йилдан 1990 йилгача қамоқда сақланган.
©️Echeveria Martinez нинг “Чикали девори” асаридан.
ШУҲРАТ САТТОРОВ таржимаси.

ҚАЗО НАМОЗ ҲАҚИДА
Намоз ўқимасликнинг турлари ва уларга тегишли шаръий ҳукмлар ҳақидаги рисола
БИРИНЧИ МАҚОЛА
Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва У Зотнинг Ҳабибига салавоту саломлар бўлсин! Намознинг ўта даражада муҳимлиги ва фарзлигидан қайси мусулмон бехабар экан? Унинг фазилати, азамати ва улуғлигига ким инкор қилар экан? Уни адо этувчи киши ҳақида эълон қилинган ваъдалар (хушхабарлар) ва уни тарк этувчилар учун келган ваъидларни (қўрқитувчи хабарларни) ким билмас экан? Бу нарсалар деярли ҳар бир мусулмонга ёруғ кундай равшандир.
Лекин шундай бўлсада, баъзи кишилар гоҳо эсдан чиқариб, гоҳо бирор узр билан, яна баъзилар эса бепарволик ва ғафлат сабабидан уни тарк қиладилар.
Савол шуки, фавт бўлган (тарк этилган) бу намозларнинг қазоси лозимми ёки лозим эмасми? Қуйида биз мана шу ҳақда баҳс юритмоқчимиз.
Баъзи нодон, тўғрироғи мазҳабсиз кишилар, "Исломда қазо намоз йўқ, бу муллаларнинг тўқиб чиқарган нарсаси холос" деган гаплари билан оммани, хусусан ҳанафий мазҳабидаги кишиларни паришон қилдилар ва натижада кишиларда бу ҳақда саволлар тўғилди. Оммани хато тушинчалардан сақлаш мақсадида бу мавзуда қалам тебратишга зарурат сездик. Шуни ҳам арз қилмоқчимизки, биз бу баҳсимизда бемазҳабларнинг фикр ва маслакига дахл қилмаймиз, балки жумҳур уламо ва имомларнинг маслакларини ёритиш билан улар келтирган далилларнинг ўзига кифояланамиз, токи бу рисоламиз ҳақни изловчи кишига тўғри йўлни топишида ёрдамчи бўлсин.
Намозни тарк этишнинг тўрт кўриниши
Намозни тарк этишнинг ҳаммаси бўлиб тўрт кўриниши мавжуд. Улар қуйидагича:
1) Баъзи кишилар намознинг фарз эканлигини билмагани боис уни ўқимайди.
2) Баъзи кишилар намознинг фарз эканлигини билади-ю, лекин эсидан чиқиб қолгани боис уни ўқимайди.
3) Баъзи кишилар намознинг фарз эканлигини ҳам билади, уни ўқиш кераклигини ҳам билади, лекин бирор узр сабабли уни ўқий олмайди.
4) Баъзи кишилар намознинг фарз эканлигини ҳам билади, уни ўқиш кераклигини ҳам билади, шу билан бирга унинг (намоз ўқимасликка) ҳеч қандай узри ҳам бўлмайди, шундай бўлсада қасддан, билиб туриб уни ўқимайди.
Энди бу тўрт кўринишнинг шаръий аҳкомини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бу билан "исломда қазо намоз масаласи йўқ" деган нодонларнинг сўзлари ботил эканлигини билиб оласиз.
(Давоми бор)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки қуёш мағрибдан чиқишидан олдин тавба қилса, Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул этади”, дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Чаёндек чақсалар, урсалар нишин,
Тилингни тийгин-у, чиқармагин сас.
Яхши ҳам, ёмон ҳам қилар ўз ишин,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Ваҳшийдек ташланиб, итдек қопсалар,
Сенда йўқ иллатни кавлаб топсалар,
Устингга туҳматлар тўнин ёпсалар,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Устингдан кулсалар, мазах қилсалар,
Ва буни бир вожиб иш, деб билсалар,
Малҳам кутганларинг яранг шилсалар,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Пичоқсиз сўйсалар, бағринг ўйсалар,
Ортидан салом ҳам бериб қўйсалар,
Ва бундан бир ҳузур, лаззат туйсалар,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Кел, эй дўст, фикр қил, кўзларингни оч,
Гулларга бурканиб, гўнг жойидан қоч,
Гўнгларга гулларнинг уруғларин соч,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Муқим Маҳмуд
👉@diyonatli
Тилингни тийгин-у, чиқармагин сас.
Яхши ҳам, ёмон ҳам қилар ўз ишин,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Ваҳшийдек ташланиб, итдек қопсалар,
Сенда йўқ иллатни кавлаб топсалар,
Устингга туҳматлар тўнин ёпсалар,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Устингдан кулсалар, мазах қилсалар,
Ва буни бир вожиб иш, деб билсалар,
Малҳам кутганларинг яранг шилсалар,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Пичоқсиз сўйсалар, бағринг ўйсалар,
Ортидан салом ҳам бериб қўйсалар,
Ва бундан бир ҳузур, лаззат туйсалар,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Кел, эй дўст, фикр қил, кўзларингни оч,
Гулларга бурканиб, гўнг жойидан қоч,
Гўнгларга гулларнинг уруғларин соч,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Муқим Маҳмуд
👉@diyonatli
ҚАЗО НАМОЗ ҲАҚИДА
Намоз ўқимасликнинг турлари ва уларга тегишли шаръий ҳукмлар ҳақидаги рисола
Биринчи мақола бу 👉ерда👈
ИККИНЧИ МАҚОЛА
Намозни тарк этишнинг биринчи кўриниши ҳақида шаръий ҳукм
Биринчи кўринишдаги киши намознинг фарзлигини билмагани боис уни ўқимади. Бундай кишига адо этилмаган намозларнинг (унинг фарзлигидан хабардор бўлганидан сўнг) қазосини ўқиш лозим бўладими ёки йўқми?
Аллома Ибн Таймийя бу кишининг ҳукми ҳақида уч хил фикр борлигини зикр қилади. Уларнинг тафсилоти қуйидагича:
а) бундай киши адо этилмаган намозларнинг мутлақо (ҳеч қандай тафсилотсиз) қазосини ўқиши лозим. Бу фикр Имом Шофеъийга тегишлидир. Имом Аҳмаднинг бир қавллари ҳам шундай.
б) мазкур кишига қолдирилган намозларни адо қилиш лозим эмас. Бу Имом Аҳмаднинг иккинчи қавлларидир.
в) намозни тарк этишнинг мазкур кўриниши, яъни уни фарз эканини билмаслик сабабидан ўқимаслик, дорул ҳарбда (куфр диёрида) содир этилган бўлса, унинг қазоси лозим эмас. Аксинча, Ислом диёрида бўлса, қазоси лозимдир. Бу фикр Абу Ҳанифага тегишлидир.
Бунинг мазмуни шуки, агар бирор киши куфр диёрида Исломни қабул қилса ва у ерда туғилиб ўсгани боис, Исломда буюрилган фарзлардан (шу жумладан намоздан) хабари бўлмаса ва намозни ҳам шу сабабли адо этмаган бўлса, фарзлардан хабар топганидан сўнг аввалги адо этилмаган намозларнинг қазосини ўқимайди. Чунончи, Аллома Ибн Нужаймнинг иборалари бу борада жуда равшандир: "Куфр диёрида мусулмон бўлиб, намознинг фарзлигини билмагани сабабли бир муддатгача уни адо қилмаган мусулмонга қазо лозим эмас".
“Бадоеус саноеъ”нинг муаллифи шундай ёзадилар: "Ҳаттоки, дорул ҳарбнинг кофири дорул ҳарбдаёқ мусулмон бўлса ва бир йилгача ўша ерда турса ва намознинг фарзлигини билмагани боис уни адо қилмаса, Имом Абу Ҳанифа, Имом Абу Юсуф ҳамда Имом Муҳаммадларнинг наздида унга мазкур намозларнинг қазоси вожиб бўлмайди. Имом Зуфар унга қазо лозим дейдилар".
Бу тафсилотлардан шу нарса маълум бўлдики, намозни тарк этишнинг биринчи кўриниши, яъни уни фарз эканлигини билмагани боис ўқимаган кишига ҳам баъзи имомлар наздида қазо лозим экан.
Фақат Имом Аҳмаддан келтирилган бир қавлга кўра юқоридаги зикр қилинган кишига қазо вожиб эмас. Имом Шофеъий наздларида мутлақо, яъни дорул ҳарбда ёки дорул исломда бўлишидан қатъий назар қазо вожиб. Имом Абу Ҳанифа наздларида эса мазкур ҳолат дорул исломда бўлса, қазо вожибдир.
Шу ўринда мулоҳаза қилиб кўрадиган икки нарса бор: "қазо вожиб" деб айтган мазкур имомлар ҳақида, "улар бу гапни ўзлари томонидан ўйлаб чиқарганлар" дейиш мумкинми? Аниқки, бирор инсофли ва ақлли киши у зотлар ҳақида бу беодобона гапни айтмайди.
Яна бир гап шуки, юқорида келтирилган кўриниш фаразий холос. Чунки, одамлар умуман олганимизда намознинг фарзлигидан воқифдирлар.
Шунинг учун бу кўриниш ҳақида баҳс қилиб ўтирмаймиз.

Вафот этган инсонни барча сизлаб, ҳурмат билан тилга олади. "Ундай қилардилар, бундай кулардилар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида шунчалик хурмат қилинмайди.
Маййитни қабрга қўяётганда, "Бошларини эхтиёт қилинглар, оёқларини қаттиқ тортманглар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида унга зулмлар қилинган бўлади.
Аёл кишини қабрга қўйиш чоғида, "Тобутлари устидаги ёпинчиқни яна ҳам пастроқ ушлаб туринглар, устларини ёпиб туринглар, номаҳрамлар ўтириб олаверсин. Махрамлари қолинглар" дейилади. Аммо ўша аёлнинг хаётлик чоғида махрамлари у кишини шунчалик эхтиёт қилиб, номахрамлардан яширишмайди.
Қабристон зиёратига борганда, қабрларни босиб юбормасликка, ўликларга озор бермасликка, қабристондаги ўсимликларни юлмасликка қаттиқ эътибор берилади. Аммо тирик юрганларга зулм қилинади, хақорат этилиб, хўрланади.
Вафот этган хонадондаги аёллар ва эркакларнинг либоси Шариат кўрсатмасига мувофиқ хамма жойни тўсиб турадиган, қалин матодан тикилган бўлади. Агар аёл киши келаётган бўлса, эркаклар юзларини тескари ўгириб, бир томонга ўтиб туришади. Қолаверса, ўша ховлида аёллар ўтирган тараф мато билан тўсиб қўйилади. Эркаклар билан аралаш холда ўтириш хам, бақир-чақир, сўкиниш хам бўлмайди.
Аммо орадан бир неча кунлар ўтгач, бундай мухит ўрнини хамма билган мухит эгаллайди. Аёлларнинг сатри авратда бўлиши, эркакларнинг тескари қараб туриши тезда эсдан чиқарилади.
Бозорда сотувчи билан савдолашаётган пайтингизда, у "Фақат сизга нархидан ўтиб бераман" дейди. Бу каби гапларнинг аксари ёлғон бўлиб, савдонинг баракаси йўқ бўлишига, пулнинг халоллигига футур етишига сабаб бўлади.
Ишхонадагиларга, кўчадагиларга хушмуомала бўлиб, кўпинча уйга келганда оила аъзоларга қовоқ уйиб, бақириб, қўпол гапирилади.
Кўчада бирор танишни учратиб қолинса, шошиб турган бўлинса хам "Уйга ўтинг, чой тайёр эди" дейилади. Бу гап кўпинча носамимий тарзда, одат бўлиб қолгани учун айтилади.
Уйда баъзан онамиз билан гаплашаётганимизда, "Сиз ундай дедингиз, бундай қилмаслигингиз керак эди" каби қўпол, кесатиқли, маломат оҳангида гапирамиз. Ўша аёл биз чақалоқлигимизда, йўргакда ётиб, ўзимиз еёлмайдиган, туролмайдиган, хожатга боролмай, йўргагимизга иш бажариб қўйганимизда, сут берган, жирканмасдан тагимизни тозалаган, ярим кечаси йиғлаб қолсак, ўрнидан туриб бизга қарашга эринмаган онаизоримиз эканини унутиб қўямиз.
Баъзилар эса она деганда оппоқ кўйлак ва рўмолдаги, нуроний аёлни кўз олдига келтиришар экан.
Дўстим, сизни туққан, боққан, энг яхши таом, ичимлик ва либосни сизга илинган, хали хам ишдан кеч келсангиз, ухламай, хавотирда кутиб ўтирадиган аёл онангиз эканини, у инсонга оғайниларингизга қиладиган қўпол муомалани қилиб бўлмаслигини, у сизнинг ширин сўзингизга, хушмуомалангизга муштоқ эканларини унутманг!
Нозимжон ҲОШИМЖОН

Миллатни йўқ қилмоқчимисан? Унинг аёллари тарбиясини буз!
Ушбу жумлалар Қадимги Юнон файласуфи Суқротга тегишли.
Бир пайтлар Европада қудратли кучга эга бўлган ва ҳатто Юнонистонни ишғол қилган Спарта давлати абадий енгиб бўлмас мамлакат сифатида кўриларди. Бу қудратли давлатни ҳар бир эр ўғлони бор эдики жанг майдонида охирги қони қолгунча арслон каби олишарди. Уларни гўё жанг майдонида енгиш имконсиз эди. Ҳатто бошқа давлатга юришга кетаётган қўшин ҳам Спарта чегарасини айланиб ўтган. Қадимдан маккорлиги билан кўп давлатларни қулатган Римликлар ана шу енгиб бўлмас салтанатни қулатиш учун кўп йиллар ҳаракат қилишди ва охирида Юнон файласуфи Суқротнинг миллатни йўқ қилмоқчимисан унинг аёлларини тарбиясини буз иборасидан пухталик билан фойдаланишди.
Дастлаб Римликлар Спарта билан дўстлик алоқаларини яхшилашди ва уларга ўзларининг савдо карвонларини жўнатишди. Бу пайтда Спарта аҳолиси деҳқончилик билан шуғулланар, эркаклари доимий жангларда бўлгани сабабли, одатда аёллар деҳқончилик ишлари билан банд бўлар эди. Аста-секин Спарта ичкарисига кириб келган Рим савдогарлари қишлоқ аёлларини қимматбаҳо буюмлар, газламалар билан қизиқтиришни бошлашди. Албатта бу чиройли буюмларни сотиб олиш учун уларга олтин керак эди. Бора-бора жанглардан уйига қайтаётган эрлардан аёллар жангдан олтин билан қайтишни талаб қила бошлашди. Илгари ватани, ҳалқи, ор-номуси учун сўнгги қони қолгунча олишган миллатнинг эр йигитлари энди жангга олтин учун кирадиган бўлди. Улар жангдан олтинсиз уйларига қайтишни исташмас, қайтганларини уйда минг маломатлар кутиб турарди.
Биринчи босқич амалга ошгач Римликлар энди иккинчи босқичга ўтишди. Улар савдо карвонлари орқали энди қулларни ҳам олиб келиб Спартада сотишни йўлга қўйишди. Йил ўн икки ой далада ишлайдиган аёлларга бу ишларни қулларга қилдиришлари мумкинлиги, ўзлари уйда маишатда яшашлари аста-секинлик билан сингдирилди. Вақт ўтиб аёллар ҳамма ишларини қулларига қилдирадиган ва ҳар бир Спарталикнинг уйида қул бўлиши урфга айланди. Шундан кейин эркаклари доимий жангларда юрган Спарта аёлларига қуллари билан яширинча ишқий муносабатлар қуриш каби ёд ғоялар фаол феминисткалар томонидан сингдирила бошланди. Бу ишлар бошида эрлардан яширинча тутиларди токи Спарта Маликасининг ўз қули билан ишқий муносабати маълум бўлмагунча. Ўшанда ҳукмдор ўша қулни қатл қилдириб Маликани жазосиз қолдирганди. Шу воқеадан кейин бошқа аёллар ҳам энди эрларидан қўрқмайдиган ва бу ишларини сир тутмайдиган одат чиқаришди.
Ғурури синган эркаклар энди илгаригидек жанг майдонида ўлишни исташмас, улар ҳимоя қиладиган орқаларида қадрлироқ ҳеч нарса қолмаганди.
Охирги бор Рим қўшинлари Спартага бостириб кирганда қаршиларида ғурури синган бир ҳовуч қўрқоқлар турарди. Илгари жанг майдонида шердек олишган Спарталиклар бу сафар жангнинг биринчи қисмидан жанг майдонини ташлаб қочишди.
Шу билан бу қудратли давлат ер юзидан батамом йўқ бўлиб кетди. Эрка-тайлоқ Спарта аёллари эса Рим бозорларида қул қилиб олиб кетилди.
Бу ғоялар қўлланила бошланганига мана минг йиллардан ошди. Тарих чархпалаги такрорланиб бораверар экан янги-янги ғоялар вужудга келаверади. Инсоният яралибдики ҳаёт учун кураш давом этади ва унутманг минг йиллар олдинги бу ғоялар ҳозир ҳам қўлланиляпди, фақат янгича кўринишларда, классик усулларда....
Фейсбукдан олинди.

Агар Аллоҳ бир бандани ёмон кўриб қолса, доимий қоқилиб, урилиб-сурилиб юрадиган қилиб қўяди. Унда улуғ ишларга ҳиммат яратмайди. Фазилатлар қолиб, разолатлар билан машғул бўлади.
Имом Абдураҳмон ибн Жавзий роҳимаҳулоҳ
Имом Абдураҳмон ибн Жавзий роҳимаҳулоҳ
ҚАЗО НАМОЗ ҲАҚИДА
Намоз ўқимасликнинг турлари ва уларга тегишли шаръий ҳукмлар ҳақидаги рисола
Биринчи мақола бу 👉ерда👈
Иккинчи мақола бу 👉ерда👈
УЧИНЧИ МАҚОЛА
Намозни тарк этишнинг иккинчи кўриниши ҳақида шаръий ҳукми
Иккинчи кўриниш айтиб ўтканимиздек, намознинг фарз эканлиги билатуриб, эсдан чиқиб қолгани сабабли ўқимаслик. Бундай ҳолатга тушган киши тарк этган намозининг қазосини ўқиши лозимлигига барча уламо ва имомлар иттифоқ қилганлар. Чунончи Аллома Ибн Рушд Моликий "Бидоятул мужтаҳид" номли машҳур китобларида айтадилар:
"Эсдан чиқарган ҳамда ухлаб қолган кишига намознинг қазоси вожиб эканлигига мусулмонлар иттифоқ қилганлар".
Аллома Қуртубий ҳам: "Бу жумҳур уламонинг мазҳабидир" деб айтганлар.
Бунинг далили Анас розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васалламдан ривоят қилган ушбу ҳадисларидир:
عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ نَسِيَ صَلَاةً فَلْيُصَلِّ إِذَا ذَكَرَهَا، لَا كَفَّارَةَ لَهَا إِلَّا ذَلِكَ أَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلِمُسْلِمٍ: إِذَا رَقَدَ أَحَدُكُمْ عَنِ الصَّلَاةِ أَوْ غَفَلَ عَنْهَا فَلْيُصَلِّهَا إِذَا ذَكَرَهَا فَإِنَّ اللهَ يَقُولُ - وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффороти йўқдир. «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Муслимнинг ривоятида:
«Бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, бас, уни эслаганда ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», деди», дейилган.
Ушбу ҳадисдан, эсидан чиқиб қолгани туфайли намозни адо этмаган киши, ёдига тушганидан сўнг уни ўқиши лозим ва зарурийлиги очиқ ойдин кўриниб турибди.

Таом иссиқ бўлса, унинг совушини кутиб туриш таомланиш одобларидандир.
Таом иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда ейилмайди, унга пуфланмайди, ҳидлаб кўрилмайди, хўриллатиб ёки чапиллатиб истеъмол қилинмайди.
Асмо бинту Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У кишига сарийд (таом) келтирилса, ҳовури босилгунча устини ёпиб қўйишга буюрар ва:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Шунда катта барака бор», деяётганларини эшитганман», дер эди».
Доримий ривоят қилган.
Таомни пуфламаслик юксак исломий одобдандир.
Таом устида нафас олинмайди, агар у иссиқ бўлса, пуфлаб совутилмайди. Луқмани олиб бораётганда оғиз катта очилмайди. Таом ейилаётган қўл коса ёки товоққа, дастурхонга силкитилмайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таом ва шаробга пуфлашдан қайтардилар».
Аҳмад ривоят қилган.
Манба:
"Ижтимоий одоблар"
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Гуноҳларни тарк этиш йўлини изладик ва уни зуҳо намозини ўқишда топдик.
Қабрларни ёруғ қилиш йўлини изладик ва уни Қуръон қироатида топдик.
Сиротдан ўтиш йўлини изладик ва уни рўзада, садақада топдик.
Арш соясида туриш йўлини изладик ва уни солиҳларни яхши кўришда топдик".

Сулаймон ибн Солим айтади:
"Менга Абу Синон шундай деди:
"Эй Сулаймон! Агар илм толиби диндаги бир нарсани ўрганишдан олдин инсонларни ғийбат қилишни, уларни ортидан гапиришни ўрганса қачон нажот топади?"
Унинг ўзи мажлисида ғийбат қилмас эди. Агар бошқа биров ғийбат қилмоқчи бўлса уни жим қилиб қўяр эди".
"Риёзун нуфус" китобидан.

Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ALLOHGA OLIB BORUVCHI YO'L
#tarbiya_javhari
"Bizning yoshlarimizga Qur'onni, Payg'ambar alayhisalomni tanitishlik yoki shariatda haq ekanligi haqida gapirishlik uyatli narsa.
Nima uchun?
Chunki biz shu shariatni bayrog'ini ko'targanlarning farzandlarimiz!
Shu darajaga tushib qoldik-ki, biz o'zimizni tanimiydigan darajadamiz, o'zligimizni unuttirildik, o'zligimizni yo'qotdik biz.
Shu uchun bu narsalarni aytishga majburmiz.
Musulmonning o'rnagi bor...
Payg'ambarimiz alayhisalom haqlarida o'ylab ko'ringlar, tarixlarini o'rganinglar. U zotga qanday qilib ergashish kerakligini o'rganinglar!
Bu Allohga olib boruvchi yo'l!"
Ustoz Ulug'bek Buxoriy
Ko'rsatuvni to'liq qismi tez kunda Youtube kanalimizda!
👉 IRFON TV ilmiy-ma'rifiy onlayn telekanali
Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram |YouTube | Instagram | Facebook | TikTok