Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ: “Савобни йўллашда савобни тақсимланиши ёки тақсимланмаслиги борасида бирор қатъий нас йўқ ва унда ихтилоф мавжуд. Лекин, биз қанча одамларга бир амалнинг савобини юборсак барчасига баробар, тўлиқ юборамиз деб умид қиламиз. Уларни кам, кўп қилиш Аллоҳ таоло изнидадир.
МОЛИЯВИЙ ИБОДАТНИНГ САВОБИ АФЗАЛДИР
Молиявий ибодат савобини йўллаш аҳли сунна вал жамоа наздида муттафақун алайҳ бўлган масалалардандир. Шунинг учун ҳам молиявий ибодат савобини бағишлаш афзалдир. Иккинчидан, молиявий эҳсондан эҳсон олган одам хоҳлаганича фойдаланиши мумкин. Учинчидан, молиявий ибодат инсон нафсига оғир ботади ва бунда нафсга қарши курашиш бор. Баданий ибодатдан ҳосил бўлган савобни бағишлашга Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ хилоф қилганлар. Бизнинг мазҳабда, яъни Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабида иккисидан, яъни молиявий, баданий ибодатлардан ҳосил бўлган савобни бошқаларга бағишлаш мумкиндир. Юқорида кўрсатилган хусусиятларга асосан молиявий ибодат савобини бағишлаш афзал ҳисобланади.
САВОБ ЙЎЛЛАШНИНГ БИР ОДОБИ
Савоб йўллаш борасидаги одоб шуки озгина бўлса ҳам тиловат қилиб, алоҳида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам руҳи муборакларига бағишлайди. Масалан, жуда ҳиммати бўлмаса уч марта ихлос сурасини ўқиб, савобини бағишлаш каби.
САВОБ ЙЎЛЛАШ БОРАСИДА АШРАФ АЛИ ТАҲОНАВИЙ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ОДАТЛАРИ
Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ кун давомида қанча тиловат қилиш насиб бўлса, ундан ҳосил бўлган савобни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, барча Пайғамбар алайҳис саломлар, ўтиб кетган, яшаб турган ва туғиладиган барча мўмину мўминаларга савобини бағишлар эдилар. Бирор хос кишига бағишлаш керак бўлиб қолса, унга алоҳида бағишлар эдилар (Камолоту ашрафия).
УЛУҒЛАР РУҲЛАРИГА САВОБ ЙЎЛЛАШДАГИ НИЯТ
Бирор кун ёки ойни тайин қилмай ғарб, мискинларга таом бериш ёки нақд пул бериб, савобини улуғларга йўллаш савобли, ажрли ишлардандир. Лекин, бу қилган амалим туфайли уларнинг руҳларидан менга мадад бўлади деган ниятда бўлмаслик лозим.
ҚАБР УСТИГА БОРИБ САВОБ ЙЎЛЛАШ БОРАСИДАГИ МАСЛАҲАТЛАР
Қабр устига бориб савоб йўллаш борасида учта манфаат мавжуд. Улар қуйидагилар:
1. Қабрга боришнинг ўзи инсонга ўлимни эслатади ва ҳис қилдиради;
2. Ботиний манфаат шуки, вафот этган киши ўқилган тиловат билан унс улфат бўлади, яъни Аллоҳ таоло маййитга ўқилган тиловат овозини хоҳ у паст бўлсин ёки баланд бўлсин етказади. Бу гап фақат авлиёуллоҳларга хос эмас. Балки, барча мусулмон маййитлар тиловат овозини эшитишади. Чунки, вафот этгандан кейин ҳам руҳни маълум бир миқдор жасадга алоқадорлиги бўладида. Бу нарса омматан мусулмонларда заифроқ, шаҳидларда кучлироқ, Пайғамбар алайҳиссаломларда мукаммал бўлади Лекин, бирор киши уларни ҳозиру нозир деб тушунадиган даражада эмас;
3. Зикри тиловатдан тарқалган нурдан уларга роҳат етади.
ҚАБРГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ САВОБ ЙЎЛЛАШ ЛОЗИМ?
Қибла томонга орқа қилиб “Фотиҳа” сурасини ўқийди. Шунда тиловат қилгувчи мурдага юзма юз бўлади (Фиюзур раҳмон. Б. 123).
Қабр тарафга юзланиб, қўл кўтариб дуо қилишдан фақиҳлар қайтарганлар. Чунки, бунда қабрдан сўрашга ўхшашлик бор. Лекин, қабрга орқа қилиб дуо қилиши мумкин. Ислом эътиқодни қаттиқа ҳимоя қилади. Агар инсонларни ўз холига ташлаб қўйилса, ҳаммаёқни шуваб, қабрни олдида туриб қўл кўтариб дуо қилишдан ҳам бидъат чиқариб оладилар.
Аксарият оми халқлар авлиёуллоҳлар ҳожатларимизни раво, мушкулларимизни осон қиладилар деб тушуниб, шу ниятда уларга савоб бағишлайдилар ва назри ниёз атайдилар. Уларни фикрича шу билан уларнинг ишлари юришиб, ризқлари мўл-кўл бўлиб, фарзандларининг умри узоқ, бахти очилган бўлади деб ўйлайдилар. Ҳар бир мусулмон бундай эътиқод ширк эканлигини билиши зарурдир.

Бир таомни ёки кунни тайин қилиб, масалан, Бароат куни ширинлик, Ашуро ва Муҳаррамда хурмо, учи, ўни, йигирмаси, қирқи, йили каби хос тарзда тайин қилиб олинган расм-русмларни тарк қилиш вожибдир. Бундай маросимлар риё, кеккайиш, ужуб каби шариат қайтарган амалларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, улар аслсиз ва қайтарилган амаллардандир. Бу ишларнинг рио эканига одамларнинг: “Бундай ишларни қилмасам бўлмайди. Одамлар олдида нима деган одам бўламан. Мен ҳам уларнинг эҳсонини еб юрганман” дейишлари далилдир
Ҳозирги кунда ўтган мусулмонлар ҳақларига савоб йўллашга жуда камчилик эътибор қаратади. Гўё вафот этгандан кейин маййит унитилиб кетилаётгандай! Шариат буюрган тарзда савоб йўллашга эътибор бериш ва бунда бардавом бўлиш лозим ва лобуддир. Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам баъзи-баъзида барча мусулмонлар қабрига бориб савоб йўллаб турар эдилар.
Имом Раббоний раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Мактубот”ларида шундай деганлар:
“Барзах олами шаксиз мўминлар ҳаққида улкан неъматдир. Вафот этганларидан кейин ўз амаллари тугайди. Лекин, яқинларининг дуолари ва йўллаган савоблари уларга етиб бориб туради. Ҳа албатта кофирларга йўлланган савобдан заррачаси ҳам уларга етиб бормайди. Бу мусулмонлар учун хосдир”.
Аллоҳим бизларни Ўзинг яхши кўрган ва рози бўлган нарсанга муваффақ қилгин. Амин!
👉@diyonatli

РАСУЛУЛЛОҲГА БЎЛГАН МУҲАББАТ
Асли Битлислик бўлган бир олим ўзининг ҳаж сафари асносида Мадинада кўрган бир воқеани ҳикоя қилади.
Масжиди Набавийдан унча узоқ бўлмаган ердаги таҳоратхоналарнинг олдидан ўтиб кетаётган эдим. Қарасам, таҳоратхонанинг эшиги олдида тўртта полис бир ишга ҳозирлик кўргандек шай бўлиб ичкаридан чиқаётган одамларни кузатиб туришибди. Шу пайт ичкаридан бир йигит чиқиб келди. Полислар шу заҳоти у йигитни ушлаб олдилар. Йигит ёлбориб бақира бошлади:
–Мен тиланчи эмасман, мен ўғри эмасман. Мен жиноятчи эмасман....
Яқинроқ бориб йигитга қарадим. Мен уни танидим. Уни Равзанинг рўпарасида доим йиғлаб дуо қилаётганини кўрардим. Оқ сариқдан келган. сийрак соқолли 30-35 ёшлардаги Албаниялик йигит эди. Полисларга дедим:
–Бу йигит нима гуноҳ қилди?
–Сени ишинг бўлмасин. Йўлингдан қолма, Турк.
–Лекин, мен билишим керак, бу одам ўғрими?
–Йўқ! Ўғри эмас. Бу йигит қочоқлардан. Мадинада ноқонуний юрибди. Биз уни олти йилдан буён қувамиз. Ушлолмаймиз. Энди тутамиз деганимизда, Равзага Расулуллоҳнинг ҳузурларига қочиб кириб олади. У ердан чиқаролмаймиз.
–Энди уни нима қиласизлар?
–Биз уни учоққа ўтқазиб Албаниясига жўнатамиз.
Бу сўзларни эшитиб, йигитнинг эси чиқиб кетди. Бақира бошлади:
–Ундай қилманг! Мен ўғри эмасман... Мен жиноятчи эмасман... Мен Расулуллоҳни (с.а.в.) яхши кўраман. Шунинг учун бу ердаман. Мени кетказманг!...
Полислар эса унинг ёлборишларига парво қилмас эдилар. Унинг қўлларини қайириб судрай бошладилар. Ёлборишлари фойда бермаган йигит полисларга деди:
–Илтимос, менинг юзимни Расулуллоҳ тарафга қаратинг. У зотга айтадиган гапим бор.
Полислар истар-истамас йигитнинг юзини яшил гумбаз тарафга қаратдилар. Айтақол, нима гапинг бор Расулуллоҳга.
Йигит яшил гумбазга қараб бир оз тикилиб турди. Кейин қўлларини кўтариб илтижокорона ёлборди:
–Эй Расулуллоҳ!
Сиз билан келишганимиз шундай эдими? Сиз билан келишган эдик-ку ахир!
Сизни деб, отамдан, онамдан кечиб, дўконларимни ёпиб бу ерга келдим ахир! Эй Расулуллоҳ!
Сизга қўшни бўламан деб, сўз бердим, ахир.
Энди қаранг буларни, эй Расулуллоҳ! Менга монелик қилмоқчилар.
Сиз аралашмайсизми, эй Расулуллоҳ!?
Шу сўзларни айтар экан, йигит ерга шилқ этиб йиқилди. Полислар уни турғазмоқчи бўлишди. Йигит қимирламасди. Полислар уни қутулиб қолишлик учун номер кўрсатяпти, деб бир икки туртдилар. Кейин ичкаридан идишда сув олиб чиқиб юзига сепишди. Фойдаси бўлмади. Йигит қимирламасди. Атрофдагилардан бири: Ўлиб қолмадимикин? –деди. Полислар, "биз унга ўладиган бир иш қилмадик-ку", дейишди.
Кейин "тез ёрдам" чақиришга мажбур бўлишди. Бир оздан сўнг мана шу 7-чи рақамли эшикдан "Ambulance" машинаси келди. Докторлардан бири тушиб йигитнинг бўйин томирини ушлаб кўрди:
–У ўн беш дақиқа олдин ўлган, деди.
Полисларнинг аҳволини кўрсангиз эди... Ерга ўтириб ҳўнграб йиғлай бошладилар... Тиззаларига уриб йиғлардилар:
–Бу одамни ушлаган қўлларимиз синса бўлмасмиди?! Оёқларимиз синса бўлмасмиди?! Биз бу муборак инсоннинг пайғамбар афандимизни бунчалик севишини кошки билганимизда эди... Қўлларимиз синса бўлмасмиди?!...
Кейин машинада маййитни ҳув анави ерга, Бақиъ қабристони тарафга олиб бордилар. Мен орқаларидан бордим. Улар маййитни ювдилар. Мен уларни кузатиб турдим. Тобутини кўтаришаман, дея ҳаракат қилдим. Лекин, полислар йиғлаб шундай дедилар:
–Ҳеч ким тегмасин. Бу қилган гуноҳимиз бизга етарли. Уни бизга қўйиб беринг. Балки, у дунёда бизни кечирар бу муборак йигит....
Кўряпсизларми? Йигит мана шу ерда, одамларнинг кўз ўнгида Расулуллоҳга: "Нега аралашмайсиз, эй Расулуллоҳ?" деди. Шу заҳоти Азроил унинг жонини олди...
Аллоҳ барчамизга мана шу Албан йигити каби Расулуллоҳга нисбатан муҳаббатли бўлишимизни насиб айласин!
Унинг руҳига ва бошқа кимсасизларнинг руҳи учун бир "Фотиҳа" ўқишингизни сўрайман.
Интернетдан олинди.

ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИНИНГ НОЗИК ҚОИДАЛАРИ
Бугун академияга автобус ва метро орқали бордим. Ижарада турган уйимдан «Чилонзор» бекатигача автобусда, у ердан «Пахтакор» бекатигача метрода кетдим.
Ҳамма ўқишга ва ишга кетадиган вақт бўлганлиги сабабли автобус ва метро шунчалик тиқилинчки, эшигидан кириб қолсанг ҳисоб, қимирлагани жой йўқ. Одамлар ўзлари итариб олиб кириб қўйиб ўзлари итариб тушириб қўйишади.
Ҳозир мен йўналишлар бўйича автобуслар қатновни кўпайтириш керак, метрода поездларни қатновини тезлаштириш керак, яна қўшимча поездлар қўшиш керак деган ва шу каби гапларни ёзмоқчи эмасман. Умуман, тиқилинч ҳақида эмас, у ердаги ҳолат ҳақида ва унинг ислоҳи ҳақида ёзмоқчиман.
Бугун метрода кетарканман, вагондаги ҳолатни кузатдим, нафақат кузатдим балки, ўзим ҳам шу ҳолатни ичида бўлдим. Эркак-аёл, ўғил-қиз аралаш ҳолда бир-бирига ёпишиб кетяпти. Лекин уларда бошқа илож йўқ, чунки жамоат транспортларидан таксида юришга имконияти йўқлар фойдаланади.
Хўш, нима қилиш керак? Шу аҳволга рози бўлиб, бу ҳолатда ҳукуматни айблаб юраверишимиз керакми? Ахир, ўша метро ёки автобусда кетаётган, у аёл бўлсин, қиз бўлсин, қайсидир биримизнинг онамиз, опамиз, синглимиз ёки жуфти ҳалолимиз-ку!
Уларни номаҳрам эркаклар билан ўзлари хоҳламаган ҳолда бўлса ҳам, ёпишиб, тегиб кетишини қандай қилиб ҳамиятимиз кўтаради?! Ахир инсонмиз, ҳаммамизнинг фитратимизда ор-номус, ҳамият, ҳаё деган нарсалар бор. Ўша тиқилинчда кетаётган қизлар, аёллар ўзларини ноқулай ҳис қилмайдими? Ҳатто, кўчада калта юпка китиб сочларини ёйиб юрган қиз ҳам, эътибор берсангиз, ўша кийиб олгани калта юпкасини пастга тортиб-тортиб юради, ўзи билмаган ҳолда. Чунки буни ўзи ҳис қилмаса ҳам, унинг фитратида ҳаё бор, шунинг учун ўзи билиб-билмай шу ишни қилади.
Бу ҳолда қандай чора кўриш лозим? Аёл-қизларимизни жамоат транспортларидан фойдалантирмаслигимиз керакми? Ёки улар учун алоҳида жамоат транспотрларини йўлга қўйишни талаб қилайликми?
Йўқ. Чунки бунинг деярли иложи йўқ.
Шундай экан, бу ҳолатга бошқа ечим ўйлаб топиш керак.
Шу нарсалар ҳақида ўйлаб, метрода борар эканман, ёшлигимда қишлоқда автобусга чиққаним эсимга тушиб кетди. Йўл четида турганимда туман марказига олиб борадиган автобус ёнимга келиб тўхтади. Автобуснинг эшиги очилди. Қарасам, автобуснинг олд томонда аёллар, орқа томонида эркаклар кетяпти. Буни кўриб мен ҳам автобуснинг орқа эшигидан чиқдим. Айтмоқчиманки, у ерда автобусни аёллар олдиндан тўлдирсин, эркаклар орқадан тўлдириб келсин деган қоида йўқ эди. Ва ҳеч ким ҳеч кимга сен аёл кишисан олддан чиқ, сен эркак кишисан орқадан чиқ деб ҳам айтмас эди. Одамлар бу ишни ўзлари фитратидан келиб чиқиб қилар эди. Мен ҳам ёш бола бўлишимга қарамасдан шу ишни қилдим, демак, қандайдир ҳис мени орқа томондан чиқишга мажбур қилган. Бу ҳолат ҳозирги кунга келиб қишлоқларда ҳам секин-секин йўқоляпти, шаҳардаги ҳолат ҳақида эса юқорида ёздик.
Энди мен бермоқчи бўлган таклифга келсак, мен ҳудди шу ёшлигимда чиқган автобусдаги ҳолатни жорий қилиш таклифини бермоқчиман.
Бунинг учун сенат қонун ишлаб чиқиши ёки президент фармон бериши шарт эмас. Шунчаки, ҳаммамиз опа-синглимиз, онамиз, турмуш ўртоғимиз борлигини, улар ҳам бир кун шундай ҳолатга тушиб қолишини ўйлаб ҳаракат қилсак кифоя.
Айтмоқчиманки, эркак кишилар метрода поезд вагонининг олд тарафидан тўлдириб келсин, аёлларимиз эса орқа тарафидан тўлдириб келишсин. Автобусда ҳам шу каби бўлсин.
ИншааАллоҳ, ҳаммаси ўз-ўзидан ечим топиб кетади. Ва ҳар куни бўладиган, юқорида тасвирлаб ўтганим – инсоннинг кўнглини хира қиладиган ҳолатларга барҳам берилади.
Мен шу ҳақда ёзиш орқали сизларга етказяпман, яқинларимга мулоқот орқали етказаман.
Сиз ҳам шу ишни қилинг, яқинларингизга шуни уқтиринг.
Дўстингиз бўлса, дўстингизга кел, автобусга олд томондан чиқайлик деб айтинг ва бунинг сабабини тушунтиринг.
Яқинларингизга, улар аёл киши бўлса, автобус ва метронинг орқа томонидан чиқинг деб айтинг.
Қанча танишингиз бўлса ҳаммасига айтинг ва унга ҳам, ўз яқинлари танишларига буни етказишини қаттиқ тайинланг.

Балки бу иш тезда ўз самарасини бермас лекин, ойлар балки йиллар ўтиб, албатта, жамоат транспортига чиқганингизда аёллар бир томонда эркаклар бир томонда эканлигини кўрасиз иншаааАллоҳ.
Мен бунга ишонаман.
Бу ёзганларимга «гендер тенглиги», «аёллар ҳуқуқи» деб жар солаётган баъзилар қарши чиқиши, эътирозлар билдириши мумкин лекин, билиб қўйишсинки, бу ҳеч қандай гендер нотенглиги ёки бошқа нарса эмас балки, аксинча бу аёлларга ҳурмат, эҳтиром белгисидир.
Алибек АБДУЛ МАННОН

БЕБАҲО ҲАДЯ
Яхшилик улашгувчилардан
бўлинг!
Бир олим киши шогирди билан дала ёнидан ўтаётиб,
эски пояфзални кўриб қолдилар. У пояфзал далада ишлаётган бир камбағал деҳқонники эди. Шогирд устозига қараб :
- Устоз, келинг, пояфзални беркитиб қўямизда, дарахт
орқасига ўтиб, пояфзали йўқолган деҳқоннинг
ҳайратдан даҳшатга тушаётганини томоша қиламиз, -
деди.
Устози унга шундай жавоб берди:
- "Ўғлим, камбағалларга ёрдам бериш, ҳар биримизнинг бурчимиздир. Бой кишилар пули билан, бошқалар ширин сўзи билан тасалли беришлари
лозим. Ундан кўра деҳқонга хурсандчилик улашамиз.
Унинг пояфзали ичига пул солиб қўямизда, дарахт орқасида бу иш деҳқонга қандай таъсир қилганини кузатамиз".
Шогирд устозининг таклифидан ажабланиб, у айтгандак пояфзалнинг ичига пул солиб қўйди. Ва икковлари дарахт ортидан кузата бошладилар.
Бир оздан сўнг кийимлари тўзиган деҳқон келди. У далада ишини тугатиб, пояфзалини кийиб, уйга қайтмоқчи эди. Деҳқон пояфзалини кийганда оёғи нимагадир текканини ҳис қилди. Олиб қараса пуллар экан. Деҳқон ҳайратдан кўзларига ишонмас :
" Тушимми ё ўнгимми?" дея қайта -қайта пулга назар солар эди. Атрофга назар солар, лекин ҳечкимни топа олмади. Хурсандлигидан йиғлаб юборди. Қўлларини дуога кўтариб:
" Аёли бетоб, болалари оч-наҳор
қолган мен бир фақирнинг ҳолатини билгувчи Роббимга шукурлар бўлсин.
Эй Меҳрибоним, мени ва
оиламни мусибатдан халос қилдинг" дея Аллоҳнинг инъомидан мамнун бўлиб, узоқ йиғлади.
Шогирд деҳқоннинг ҳолатидан таъсирланиб, кўзлари
ёшга тўлди.
Устоз шогирдига қараб:
" Биринчи таклифингдан кўра, ҳозир қилган ишингдан мамнунмисан?", -деди.
Шогирд:
" Устоз, мен бу ҳолатдан жуда яхши сабоқ олдим.
Токи тирик эканман, уни асло унутмайман.
Ҳаётим давомида англамаган бу сўзларнинг маъносини энди англадим. Инсон табиатан
бошқалардан бирор нарса олгандан кўра, улар билан баҳам кўриб улашганда кўпроқ хурсанд бўлар экан", деди.

"Изланган тақво дарвешнинг тасбиҳи, "шайх"ларнинг салласи ёки обидларнинг такяси эмас. Тақво бу илм, дин, дунё, руҳ, модда, режа, тартиб, тараққиёт, ишлаб чиқариш, ишни пухта қилиш ва эҳсондир!".
Абул Ҳасан Надвий роҳимаҳуллоҳ
Абдулқодир САМАРҚАНДИЙ саҳифасидан.
👉@diyonatli
Абул Ҳасан Надвий роҳимаҳуллоҳ
Абдулқодир САМАРҚАНДИЙ саҳифасидан.
👉@diyonatli
***************************************
Менга энг таъсир этадиган, инсоннинг яралиш ғоясини очиб берадиган бир дарс:
Кунда камида 32 марта Аллоҳдан сўрайдиганимиз «Сироти мустақим»нинг изоҳини кўринг.
«Сироти мустақим, шижоат, иффат, ҳикматнинг қоришмасидан ва хулосасидан ҳосил бўлган адлу адолатга ишоратдир.
Яъни:
Тағайюр, инқилоб ва фалокатларги нишон ва муҳтож бўлган шу инсоннинг жасадида ўрнатилган Руҳнинг яшай билиши учун, уч қувват берилгандир.
Бу қувватларнинг биринчиси:
Манфаатларни жалб ва жазб этиш учун берилган Қувваи Шаҳавиййа.
Иккинчиси:
Зарарли нарсаларни даф этиш учун ўрнатилган Қувваи Ғазабиййа.
Учинчиси:
Фойда ва зарарни, яхши ва ёмонни бир-биридан ажратиш учун эҳсон этилган Қувваи ақлиййадир.
Инсондаги бу қувватларга шариатча бир ҳад ва бир ниҳоя тайин этилган бўлса-да, фитратан тайин этилмагандир. Шунинг учун бу қувватларнинг ҳар бири Тафрит, Васат, Ифрот номи билан аталувчи уч мартабага айрилади.
Масалан, Қувваи Шаҳавиййанинг Тафрит мартабаси «Ҳумуд»дирки, на ҳалолга ва на ҳаромга шаҳвати, иштаҳаси йўқдир.
Ифрот мартабаси - «Фужур»дирки, номусларни ва ирзларни поймол этишлик мартабасида бўлади.
Васат мартабаси эса, «Иффат»дирки, ҳалолга иштаҳаси бор, ҳаромга йўқдир.
Ихтор: Қувваи Шаҳавиййанинг емоқ, ичмоқ, ухламоқ ва сўзлашмоқ каби, фуруотларида ҳам бу уч мартаба мавжуддир.
Шунингдек, Қувваи Ғазабиййанинг тафрит мартабаси жабонат, қўрқоқликдирки, қўрқилмайдиган нарсалардан ҳам қўрқади.
Ифрот мартабаси «Таҳаввур»дирки, на моддий, на маънавий ҳеч бир нарсадан қўрқмайди.
Барча истибдодлар, таҳаккумлар, зулмлар мана шу мартабанинг маҳсулидир.
«Васат» мартабаси эса, шижоатдирки, диний ва дунёвий ҳуқуқлари учун жонини фидо этади. Шаръий бўлмаган нарсаларга аралашмайди.
Ихтор: Бу Қувваи ғазабиййанинг фуруотларида ҳам мана шу уч мартабанинг ўрни бордир.
Худди шунингдек, Қувваи ақлиййанинг «Тафрит» мартабаси «ғабоват»дирки, ҳеч бир нарсадан хабари бўлмайди.
«Ифрот» мартабаси «жарбаза»дирки, ҳақни ботил, ботилни ҳақ суратида кўрсатадиган даражада алдовчи закога молик бўлади.
«Васат» мартабаси эса, «Ҳикмат»дирки, ҳақни ҳақ деб билади, эргашади. Ботилни ботил деб билади, ижтиноб этади.
Ихтор: Бу қувватнинг ҳам шу уч мартабага бўлингани каби, фуруоти ҳам шу уч мартабага инқисом этади.
Масалан: Халқи афъол масаласида Жабр мазҳаби ифротдирки, бутунлай инсонни маҳрум этади. Эътизол мазҳаби эса, тафритдирки, таъсирни инсонга беради.
Аҳли сунна мазҳаби васатдир. Чунки, бу мазҳаб феълларнинг бошланишини жузъи иродага беради, ниҳоятини куллий иродага беради.
Шунингдек, эътиқодда ҳам таътил ифротдир, ташбеҳ тафритдир, тавҳид васатдир.
Хулоса:
Мана шу тўққиз мартабанинг олтитаси зулмдир, учтаси эса адлу адолатдир. Сироти мустақимдан мурод шу уч мартабадир.»
Усмон КЎКЧАЛИК

ҚАСОС МАНАМАН ДЕГАН КУЧЛИ ИНСОН-У МИЛЛАТЛАРНИ ҲАМ ЙЎҚ ҚИЛГАН
“Президент бўлгач, қўриқчиларимга шаҳар бўйлаб айланиб, одамлар ҳаёти билан танишмоқчилигимни айтдим. Кечга яқин тамаддихонага кирдик. Марказроқда ўтирганимиз туфайли ён-атрофдагиларни кузатиш қулай эди. Официантдан менюни олар эканман, қаршимиздаги столда ўтирган эркак диққатимни тортди. Йигитлардан уни столимизга таклиф қилишларини сўрадим. Таклиф ҳақида эшитган эркак идишларини олиб биз томонга юрди. Кўз кўзга тушгач, унинг нигоҳида сергаклик пайдо бўлганини пайқадим.
Овқатланар эканмиз, биз жамоа билан хушчақчақ суҳбатлашар эдик, бироқ даврага қўшилган эркак бошини кўтармай шошиб овқатланар, юзида хавотир акс этган, қўллари титрар эди. Столдан турар эканман, ҳарчанд уринмай, унинг нигоҳини тута олмадим. Аммо унинг мен томонга миннатдорчилик учун чўзилган кафтини сиқиб қўйдим ва узоқлашдим.
“Мадиба*, менимча у бечора касал - қўллари қалтирашдан тўхтамади”, - деди қўриқчилардан бири.
“Бунинг бошқа сабаби бор”, - дедим тамаддихонадан чиқаётиб. Йигитлар жавобимдан сўнг менга саволомуз қарашди.
“У мен ўтирган қамоқхонада қўриқчи бўлиб ишлаган. Ҳар кеч мени қийноққа солиб камерамга ташлаб кетишар, мадорим қуриб, оғриқдан инграб сув сўраганимда, ҳар гал у менинг тепамга келиб масхара қилар ва устимга чоптирар эди”.
Бу гапимдан сўнг йигитлар тамаддихона томонга хезланиб қарадилар.
“У касал эмас, қўрқувдан шу ҳолга тушди. Эҳтимол, мен энди Жанубий Африка Республикаси президенти бўлганим туфайли уни қамоққа тиқишим, менга қилган ишини унга ҳам раво кўришимдан қўрққандир. Лекин бу ишни қилиш - менинг феъл-атворимга зид. Қасос манаман деган кучли инсон-у миллатларни ҳам йўқ қилган, кечиримлилик эса доим кучлиларнинг туғилишига ёрдам берган”.
*Мадиба — Жанубий Африкаликлар Нельсон Манделани миллат отаси сифатида улуғлашган ва мадиба, яъни “ота” деб мурожаат қилишган. Нельсон Мандела 1994 йилдан 1999 йилгача ЖАР президенти бўлган. Мамлакатдаги ирқчилик ва зўравонликларга қарши курашгани боис, у 1962-йилдан 1990 йилгача қамоқда сақланган.
©️Echeveria Martinez нинг “Чикали девори” асаридан.
ШУҲРАТ САТТОРОВ таржимаси.

ҚАЗО НАМОЗ ҲАҚИДА
Намоз ўқимасликнинг турлари ва уларга тегишли шаръий ҳукмлар ҳақидаги рисола
БИРИНЧИ МАҚОЛА
Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва У Зотнинг Ҳабибига салавоту саломлар бўлсин! Намознинг ўта даражада муҳимлиги ва фарзлигидан қайси мусулмон бехабар экан? Унинг фазилати, азамати ва улуғлигига ким инкор қилар экан? Уни адо этувчи киши ҳақида эълон қилинган ваъдалар (хушхабарлар) ва уни тарк этувчилар учун келган ваъидларни (қўрқитувчи хабарларни) ким билмас экан? Бу нарсалар деярли ҳар бир мусулмонга ёруғ кундай равшандир.
Лекин шундай бўлсада, баъзи кишилар гоҳо эсдан чиқариб, гоҳо бирор узр билан, яна баъзилар эса бепарволик ва ғафлат сабабидан уни тарк қиладилар.
Савол шуки, фавт бўлган (тарк этилган) бу намозларнинг қазоси лозимми ёки лозим эмасми? Қуйида биз мана шу ҳақда баҳс юритмоқчимиз.
Баъзи нодон, тўғрироғи мазҳабсиз кишилар, "Исломда қазо намоз йўқ, бу муллаларнинг тўқиб чиқарган нарсаси холос" деган гаплари билан оммани, хусусан ҳанафий мазҳабидаги кишиларни паришон қилдилар ва натижада кишиларда бу ҳақда саволлар тўғилди. Оммани хато тушинчалардан сақлаш мақсадида бу мавзуда қалам тебратишга зарурат сездик. Шуни ҳам арз қилмоқчимизки, биз бу баҳсимизда бемазҳабларнинг фикр ва маслакига дахл қилмаймиз, балки жумҳур уламо ва имомларнинг маслакларини ёритиш билан улар келтирган далилларнинг ўзига кифояланамиз, токи бу рисоламиз ҳақни изловчи кишига тўғри йўлни топишида ёрдамчи бўлсин.
Намозни тарк этишнинг тўрт кўриниши
Намозни тарк этишнинг ҳаммаси бўлиб тўрт кўриниши мавжуд. Улар қуйидагича:
1) Баъзи кишилар намознинг фарз эканлигини билмагани боис уни ўқимайди.
2) Баъзи кишилар намознинг фарз эканлигини билади-ю, лекин эсидан чиқиб қолгани боис уни ўқимайди.
3) Баъзи кишилар намознинг фарз эканлигини ҳам билади, уни ўқиш кераклигини ҳам билади, лекин бирор узр сабабли уни ўқий олмайди.
4) Баъзи кишилар намознинг фарз эканлигини ҳам билади, уни ўқиш кераклигини ҳам билади, шу билан бирга унинг (намоз ўқимасликка) ҳеч қандай узри ҳам бўлмайди, шундай бўлсада қасддан, билиб туриб уни ўқимайди.
Энди бу тўрт кўринишнинг шаръий аҳкомини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бу билан "исломда қазо намоз масаласи йўқ" деган нодонларнинг сўзлари ботил эканлигини билиб оласиз.
(Давоми бор)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки қуёш мағрибдан чиқишидан олдин тавба қилса, Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул этади”, дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Чаёндек чақсалар, урсалар нишин,
Тилингни тийгин-у, чиқармагин сас.
Яхши ҳам, ёмон ҳам қилар ўз ишин,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Ваҳшийдек ташланиб, итдек қопсалар,
Сенда йўқ иллатни кавлаб топсалар,
Устингга туҳматлар тўнин ёпсалар,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Устингдан кулсалар, мазах қилсалар,
Ва буни бир вожиб иш, деб билсалар,
Малҳам кутганларинг яранг шилсалар,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Пичоқсиз сўйсалар, бағринг ўйсалар,
Ортидан салом ҳам бериб қўйсалар,
Ва бундан бир ҳузур, лаззат туйсалар,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Кел, эй дўст, фикр қил, кўзларингни оч,
Гулларга бурканиб, гўнг жойидан қоч,
Гўнгларга гулларнинг уруғларин соч,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Муқим Маҳмуд
👉@diyonatli
Тилингни тийгин-у, чиқармагин сас.
Яхши ҳам, ёмон ҳам қилар ўз ишин,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Ваҳшийдек ташланиб, итдек қопсалар,
Сенда йўқ иллатни кавлаб топсалар,
Устингга туҳматлар тўнин ёпсалар,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Устингдан кулсалар, мазах қилсалар,
Ва буни бир вожиб иш, деб билсалар,
Малҳам кутганларинг яранг шилсалар,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Пичоқсиз сўйсалар, бағринг ўйсалар,
Ортидан салом ҳам бериб қўйсалар,
Ва бундан бир ҳузур, лаззат туйсалар,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Кел, эй дўст, фикр қил, кўзларингни оч,
Гулларга бурканиб, гўнг жойидан қоч,
Гўнгларга гулларнинг уруғларин соч,
Гўнгдан гул бўйини кутмоғинг абас.
Муқим Маҳмуд
👉@diyonatli
ҚАЗО НАМОЗ ҲАҚИДА
Намоз ўқимасликнинг турлари ва уларга тегишли шаръий ҳукмлар ҳақидаги рисола
Биринчи мақола бу 👉ерда👈
ИККИНЧИ МАҚОЛА
Намозни тарк этишнинг биринчи кўриниши ҳақида шаръий ҳукм
Биринчи кўринишдаги киши намознинг фарзлигини билмагани боис уни ўқимади. Бундай кишига адо этилмаган намозларнинг (унинг фарзлигидан хабардор бўлганидан сўнг) қазосини ўқиш лозим бўладими ёки йўқми?
Аллома Ибн Таймийя бу кишининг ҳукми ҳақида уч хил фикр борлигини зикр қилади. Уларнинг тафсилоти қуйидагича:
а) бундай киши адо этилмаган намозларнинг мутлақо (ҳеч қандай тафсилотсиз) қазосини ўқиши лозим. Бу фикр Имом Шофеъийга тегишлидир. Имом Аҳмаднинг бир қавллари ҳам шундай.
б) мазкур кишига қолдирилган намозларни адо қилиш лозим эмас. Бу Имом Аҳмаднинг иккинчи қавлларидир.
в) намозни тарк этишнинг мазкур кўриниши, яъни уни фарз эканини билмаслик сабабидан ўқимаслик, дорул ҳарбда (куфр диёрида) содир этилган бўлса, унинг қазоси лозим эмас. Аксинча, Ислом диёрида бўлса, қазоси лозимдир. Бу фикр Абу Ҳанифага тегишлидир.
Бунинг мазмуни шуки, агар бирор киши куфр диёрида Исломни қабул қилса ва у ерда туғилиб ўсгани боис, Исломда буюрилган фарзлардан (шу жумладан намоздан) хабари бўлмаса ва намозни ҳам шу сабабли адо этмаган бўлса, фарзлардан хабар топганидан сўнг аввалги адо этилмаган намозларнинг қазосини ўқимайди. Чунончи, Аллома Ибн Нужаймнинг иборалари бу борада жуда равшандир: "Куфр диёрида мусулмон бўлиб, намознинг фарзлигини билмагани сабабли бир муддатгача уни адо қилмаган мусулмонга қазо лозим эмас".
“Бадоеус саноеъ”нинг муаллифи шундай ёзадилар: "Ҳаттоки, дорул ҳарбнинг кофири дорул ҳарбдаёқ мусулмон бўлса ва бир йилгача ўша ерда турса ва намознинг фарзлигини билмагани боис уни адо қилмаса, Имом Абу Ҳанифа, Имом Абу Юсуф ҳамда Имом Муҳаммадларнинг наздида унга мазкур намозларнинг қазоси вожиб бўлмайди. Имом Зуфар унга қазо лозим дейдилар".
Бу тафсилотлардан шу нарса маълум бўлдики, намозни тарк этишнинг биринчи кўриниши, яъни уни фарз эканлигини билмагани боис ўқимаган кишига ҳам баъзи имомлар наздида қазо лозим экан.
Фақат Имом Аҳмаддан келтирилган бир қавлга кўра юқоридаги зикр қилинган кишига қазо вожиб эмас. Имом Шофеъий наздларида мутлақо, яъни дорул ҳарбда ёки дорул исломда бўлишидан қатъий назар қазо вожиб. Имом Абу Ҳанифа наздларида эса мазкур ҳолат дорул исломда бўлса, қазо вожибдир.
Шу ўринда мулоҳаза қилиб кўрадиган икки нарса бор: "қазо вожиб" деб айтган мазкур имомлар ҳақида, "улар бу гапни ўзлари томонидан ўйлаб чиқарганлар" дейиш мумкинми? Аниқки, бирор инсофли ва ақлли киши у зотлар ҳақида бу беодобона гапни айтмайди.
Яна бир гап шуки, юқорида келтирилган кўриниш фаразий холос. Чунки, одамлар умуман олганимизда намознинг фарзлигидан воқифдирлар.
Шунинг учун бу кўриниш ҳақида баҳс қилиб ўтирмаймиз.