Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.68K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Аҳмад Ийсо Миъсаровий:

«Баъзилар бандман деган баҳона билан Қуръон каримни ўқиш учун озгина вақт ҳам ажратишмайди. Лекин ейиш, ухлаш, турли кўнгилхушликлар билан банд бўлиш, ижтимоий тармоқларда соатлаб ўтириш уларни асло чалғитмайди. Балки улар ушбу нарсаларга энг муҳим вақтларини сарф қилишади. Шубҳасиз, бу улкан маҳрумликдир.

Аллоҳга қасамки, бахт-саодат Қуръони карим билан бирга ҳамнафас бўлишдадир».

islom.uz сайтидан олинди
АЁЛ КИШИНИНГ ОВОЗИ АВРАТМИ?

Савол:

Монолог ўқирдим. Ҳозир иккиланиб қолдим. Ўранганимдан бери монолог айтмаяпман. “Аёл кишининг овози аврат”, – деб эшитдим. Шу ростми? Монолог ўқишим гуноҳми? Овозимни ўзгалар эшитиши мумкин эмасми?

Ушбу саволга машҳур дин олимаси Одинахон Муҳаммад Юсуф жавоб берадилар:

– Аёл кишининг овози аврат эмас. Фақат уни майин қилиш ва чўзиб, эркаланиб гапириш жоиз бўлмайди. Бу ҳолатда овоз авратга айланади. Оддий гапирганида аврат бўлмайди. Қуръон тиловати ҳақида уламоларимиз аёл овозини аврат бўлмаслигини айтишган. Шу сабаб катта қироат уламолари мусобақаларда ҳакамлик қилишади. Ибодат пайтида эса, жумладан намозда аёл кишига махфий ўқишга амр қилинган. Тақво маъносида овозни эшиттирмаслик яхши албатта. Илм учун, манфаатли ишлар учун овоздан фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Манба: https://savollar.muslimaat.uz/savol/8368
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Халқимиз орасида иссиқ совуқ, қайтарма каби ишлар бор. Бу ишлар ҳақида динимиз нима дейди?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Эр аёли билан таҳажжуд намозини жамоат бўлиб ўқиса бўладими ?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Салла кийиб, намоз ўқиса, намознинг савоби 30 баробар кўп бўладими?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Томоқдан зиён олдириш шариатда борми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳрат Қаюмов:

"Асл миллий тарбияга қайтишимиз керак..."

"Бухорийлар қачон туғилади?"
"Дунёни ўз ҳолига қўй! Ҳоҳлаганини қилсин, барибир Аллоҳ таоло сенга битган нарсадан ортиғини устингга келтира олмайди".

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаръовий
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Таҳорат қилаётганимда, кўпинча, бурнимнинг ўнг тарафи битиб қолади. Шу ҳолатда таҳорат қилсам, бўладими?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Ўзидан каттани сенсираса, нима бўлади?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Савол:

Аёллар сочини чирой учун эмас, узунлиги сабабли кесса бўладими?
-------------------------------------------

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Эрининг рухсати билан эркакларникига ўхшаб қолмайдиган қилиб кесса бўлади. Эр рухсат бермаса кесмайди.

Манба
: https://savollar.islom.uz/s/8501
Савол:

Кинна солиш ҳақида: бу нарса мумкинми ёки аксинча?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Кинна солиш бошни уқалаш маъносида бўлса, тиббий ҳаракат ҳисобланиши мумкин. Оят ва ҳадислардаги дуолардан ўқиб дам солиш ҳам жоиз.

Аммо тушуниб бўлмайдиган ва эътиқодга зид гапларни айтиб дам солиш, турли нарсаларни суртиш каби ишлар бўлса, мумкин эмас.

Валлоҳу аълам.

Манба:
https://islom.uz/maqola/13403
Хазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:

"Инсонларга гўзал муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир бўлиши эса, (бахтиёр) яшашнинг ярмидир".
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий муносабати

Бутун дунёда Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи бошланди. Жоме масжидларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари тараннум этилмоқда, қориларнинг Қуръон тиловатлари-ю нашидалари янграмоқда ва мавлиди шарифлар ўқилмоқда. Бундай файзиёб кунлар мусулмон умматига катта қувонч бағишламоқда...

Айни шу кунларда aйрим босма нашрларда, турли интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ сафиҳаларида Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан номуносиб, ҳақоратомуз карикатура чоп этилиши ва унинг ортидан келиб чиққан турли кўнгилсиз ҳолатлар айрим баҳс-мунозаралар, ихтилоф ва тушунмовчиликлар ҳамда нотўғри хатти-ҳаракатларга сабаб бўлмоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мўмин-мусулмонларнинг ҳиссиётини қўзғаш, фитна чиқариш ва диний қадриятлар, муқаддасотларга нисбатан ҳақоратни ифодаловчи ҳар қандай ҳолатни жиддий қоралашини ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаънлари мўмин-мусулмонлар учун энг олий қадрият эканини қатъий таъкидлайди.

Шунингдек, бу каби муносабатлар халқлар ўртасидаги ўзаро тотувликни бузишга қаратилган фитна ҳамда одамларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш, миллатлараро ва динлараро адоват уйғотиш, деб баҳолайди.

Таъкидлаш керакки, ким бўлишидан қатъи назар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар қанча камситишга уринмасин ёки мусулмонлар ё Ислом динига тош отмасин бу билан динимизга ёки мусулмонларга заррача ҳам зиён етказа олмайди.

Батафсил: 👇
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23357-munosabat-issijot-bilan-emas-tafakkur-ila-ish-tutajlik
​БАҚАРА СУРАСИ ТАФСИРИ

(Давоми)

إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ سَوَآءٌ عَلَيۡهِمۡ ءَأَنذَرۡتَهُمۡ أَمۡ لَمۡ تُنذِرۡهُمۡ لَا يُؤۡمِنُونَ

“Куфр йўлини тутган кимсалар эса хоҳ уларни (Аллоҳнинг азобидан) қўрқитинг, хоҳ қўрқитманг, уларга баробардир — иймон келтирмайдилар”.

Куфр келтирганлар залолату гап уқмаслигида давом этаверадилар. Уларни огоҳлантирасизми, йўқми, фарқ қилмайди.

خَتَمَ ٱللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ وَعَلَىٰ سَمۡعِهِمۡۖ وَعَلَىٰٓ أَبۡصَٰرِهِمۡ غِشَٰوَةٞۖ وَلَهُمۡ عَذَابٌ عَظِيمٞ

“Аллоҳ уларнинг қалблари ва қулоқларини муҳрлаб қўйган, кўзларида эса парда бор. Уларга улкан азоб бордир”.

Чунки Аллоҳ уларнинг ноҳақликка ошён бўлган дилларини муҳрлаб, қулфлаб, беркитиб қўйган. Қулоқларини ҳам муҳрлаган. Энди улар ҳақиқатга қулоқ солишга, эргашишга, уни қабул қилишга яроқли бўлмай қолган. Кўзларига эса парда тортилган. Энди улар ҳақиқат ҳар қанча равшан бўлмасин, уни кўрмайдилар. Ва оқибатда уларга охиратда улкан азоб бордир.

Аллоҳ зоҳири ҳам, ботини ҳам бузилган кофирларнинг сифатларини айтиб ўтганидан кейин ботини бузилган, зоҳирида эса ўзини солиҳ қилиб кўрсатадиган мунофиқларнинг сифатларини баён қилади.

وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَقُولُ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَبِٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ وَمَا هُم بِمُؤۡمِنِينَ

“Ва одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар”.

Бир тоифа одамлар ўзларини мўмин қилиб кўрсатадилар. Тили мўмин, дили кофир бу кимсалар моллари ва жонларини асраб қолиш учун шундай қиладилар.

يُخادِعُونَ ٱللَّهَ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَمَا يَخۡدَعُونَ إِلَّآ أَنفُسَهُمۡ وَمَا يَشۡعُرُونَ

“Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўларлар. (Аслида эса) сезмаганлари ҳолда ўзларини ўзлари алдайдилар”.

Нодонликлари туфайли куфрларини дилида яшириб, зоҳирда эса ўзларини мўмин кўрсатиш билан ўзларича Аллоҳни ва мўминларни алдаяпмиз, деб ўйлайдилар. Аслида эса улар ўзларини ўзлари алдайдилар, холос. Лекин буни сезмайдилар. Чунки зоҳиру ботиндан огоҳ бўлган Аллоҳ мўминларни уларнинг сифатлари ва аҳволидан хабардор этди.

فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ فَزَادَهُمُ ٱللَّهُ مَرَضٗاۖ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمُۢ بِمَا كَانُواْ يَكۡذِبُونَ

"Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Ёлғон гапирганлари учун уларга аламли азоб бордир".

Негаки, уларнинг қалбларида шубҳа бор эди. Бас, Аллоҳ уларнинг шубҳаларига шубҳа қўшди. Ҳа, ҳар ким экканини ўради. Аллоҳга ва одамларга ёлғон гапирганлари ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган ваҳийни ёлғонга чиқарганлари учун энди уларга дўзахнинг тубида аламли азоб бордир.

Манба: https://azon.uz/content/views/baqara-surasi-tafsirisdsd
Луқмони Ҳаким ўғлига: " Эй ўғилчам, агар одамлар чиройли сўзлари билан фахрланишса, сен гўзал сукутинг билан фахрлан", деди.
Эй бемор, истиғфор айт.
Эй ғамбода, истиғфор айт.
Эй (бошига) ташвиш тушган, истиғфор айт.
Эй қарздор, истиғфор айт.
Зеро истиғфор барча муаммоларнинг калитидир!

" Астағфируллоҳал ъазийм "
​Сулаймон Рожиҳий: пули йўқ миллиардер.

Саудия Арабистонидаги Ал-Қосим шаҳридаги хурмо боғида 200 мингдан ошиқ хурмо дарахтлари бор ва Аллоҳ йўлида сарфланади. Ушбу боғда 45 хил хурмо мавжуд бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш 10000 тонна хурмони ташкил этади.

Бу боғ ер юзидаги энг катта вақфдир. Ушбу боғдан тушган маблағ бутун дунё бўйлаб масжидлар қуриш, хайрия ишлари ва иккита муқаддас масжидда (Макка ва Мадина) ифторлик қилишга сарфланади.

Ушбу боғни Саудия Арабистонининг энг бой одами Сулаймон Рожиҳий Аллоҳ йўлига бағишлаган.

Сулаймон Рожиҳий қашшоқликда ўсган. У мактабда ўқиб юрганида бир куни мактаб маъмурияти кўнгилочар саёҳат ташкил этиб, ким боришни истаса бир риёлдан пул олиб келишларини сўради.

У уйига бориб ота-онасидан пул сўради. Аммо уларнинг бир риёл ҳам пули йўқ эди. Саёҳат куни яқинлашган сари унинг хафалиги ҳам ортиб борарди. Шу орада чораклик имтиҳонлар натижаси чиқиб, у ўз синфида биринчи ўринни эгаллади ва фаластинлик ўқитувчиси унга 1 риёл мукофот берди. Ўша пайтда унинг қувончини кўрсангиз эди!

Вақт ўтиши билан у таълим олди ва ишлай бошлади. Жидда шаҳрида бир хонани ижарага олиб, исломий банк очди ва ҳаётини ҳалоллик, содиқлик ва меҳнатсеварлик билан бошлади. Аллоҳ ҳам унинг ишини баракали қилди.

Қисқа вақт ичида “Ар-Рожиҳий” деб номланган банклар тармоғи Саудия Арабистонига тарқалди.

Бироқ Сулаймон Рожиҳий фаластинлик ўқитувчисини унутмаган эди. Излаб-излаб уни топди. Устози нафақага чиққан, иқтисодий аҳволи ҳам унчалик яхши эмас экан.

Рожиҳий устозини машинасига ўтқизиб унга: "Мен сизнинг олдингизда қарздорман", деди. Устози унинг сўзларига ҳайрон бўлди.

Рожиҳий устозига кўплаб йиллар олдин унинг 1 риёл мукофот берганини эслатиб қўйди. Ўқитувчи кулиб юборди, “энди сен ўша риёлни менга қайтаришни хоҳлайсанми?” деди. Рожиҳий айланиб-айланиб бир данғиллама уй олдида машинасини тўхтатиб, уй ва машинасини устозига ҳадя қилганини айтганида кекса устознинг кўзларидан севинч ёшлари тўкилди. Яна барча харажатларни ҳам Рожиҳий ўз бўйнига олди.

Фаластинлик ўқитувчининг кўзларида ёш билан уй ва машинанинг жуда қимматлигини айтганида, Рожиҳий “сиз ўша куни менга берган 1 риёл мукофот берганингизда менинг бахтим сизнинг севинчингиздан неча баробар катта эди”, деди.

Ҳозирги вақтда Сулаймон ар-Рожиҳий вақфининг нархи 60 миллиард риёлдан ортиқ.

У Саудия компанияси ва “Ар-Рожиҳий” банкининг соҳиби. Яқинда у коронавирусига қарши курашиш учун 170 миллион риёллик хайрия ва Маккадаги иккита меҳмонхонани Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳадя қилган.

Forbes журнали уни дунёдаги 20 энг буюк сахий одамлардан бири деб атаган.

Дунёдаги энг катта исломий банкини барпо этиш билан бир қаторда, Яқин Шарқдаги энг йирик паррандачилик фабрикаси бўлган Al-Watania Poultry компаниясига асос солган.

Саудия Арабистонида Рожиҳий оиласи томонидан масжид қурилмаган шаҳарни топа олмайсиз.

Энг муҳими, улар 1,5 миллион кишини иш билан таъминлаган.

У шундай дейди: «Мен саксондан ошдим! Менга энди нима керак? Жамғарма менинг тўловларимни тўлайди, мени турар жой, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва транспорт билан таъминлайди, мен буни минимал даражада сақлашга ҳаракат қиламан. Мен яхши таъминланганман!"

Ундан сўрашди: “Пулсиз миллиардер ҳам бўладими?! Ўзингизни қандай ҳис қиласиз?" деб сўрашганда у яна табассум қилди, кўзлари чақнаб кетди ва деди: “Мен енгилман! Мен ўзимни эркин ҳис қиламан! Мен ўзимни қуш каби ҳис қиляпман... ва Аллоҳ мени чақирганда, Унинг ҳузурига енгил юк билан бораман!"

Ёқуб Умар тайёрлади.