Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
САЙЛОВЛАРДА ИШТИРОК ЭТИШ ЖОИЗМИ?

❓803-САВОЛ: Сизлардан битта нарсани сўрамоқчиман. TikTok ижтимоий тармоғида битта видео кўриб қолдим. Унда сайловда қатнашиш овоз беришни куфр амал деган. Шу қанчалик асосли? Шу сайловларда иштирок этишга динимизда қандай қаралади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сайловда иштирок этиш куфр ёки ширк, деган гаплар мутлақо асоссиз. Бундай гап-сўзларни асосан диний илмлардан узоқ, шаръий ҳукмларга бир томонлама қарайдиган кишилар кўтариб юришади. Аслида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи Ақаба байъатида етмиш кишидан иборат ансорлар жамоасига ўз ичларидан гуруҳ раиси тайинлашни буюрганлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам гуруҳ раисларини ўзлари танламай, буни сайловчиларга қолдирганлар. Бу билан одамлар ўзларининг маълум ишларини амалга ошириш, раҳбариятга етказиш учун масъул шахсларни ўзлари танлашлари кераклигини ўргатганлар. У зот алайҳиссалом бу услубни кейинчалик ҳам қўллаганлар. Бу ҳақда имом Бухорий ўз “Саҳиҳ”ларида алоҳида боб очиб, “Одамларга бошлиқ бўлганлар ҳақида” деб номлайдилар ва унда одамлар маълум ишларда юқори раҳбарга кичик бошлиқлар орқали ўз сўзларини етказишлари тавсиясига доир ҳадисни келтирадилар (“Олтин Силсила”, 8-жуз, 7176-ҳадис).

Шунингдек, тарихда “Хулафойи рошидинлар”нинг тўрттаси ҳам ўзига хос услубда сайланган. Абу Бакр разияллоҳу анҳуни бир гуруҳ мусулмонлар сайлаган, сўнг қолганлари унга байъат қилишган. Умар разияллоҳу анҳуни Ҳазрати Абу Бакр мусулмонларнинг розилиги билан тайинлаган бўлсалар, Усмон разиллоҳу анҳуни Умар разияллоҳу анҳу тайин қилган ўнта саҳоба сайлаган, сўнг мусулмонлар у кишига байъат қилишган. Али разияллоҳу анҳу Мадина аҳлининг талабига кўра халифа бўлганлар. У зот қабул қилдилар ва бошқалар эса у кишига байъат қилишган.

Демак, мусулмон инсон жамият манфаати кўзланган, адолат ва яхшилик йўлида бутун инсоният билан ҳамкорлик қилиши мумкин экан. Бу ҳақда Шайх Юсуф Қарзовий ҳафизаҳуллоҳ ўзларининг “Ал-Ислам вад- демоқратийя” номли мақолаларида шундай дейдилар: “Исломда сайловларга гувоҳлик сифатида қаралади. Яъни, раҳбарликка сайланаётган одамнинг салоҳиятига гувоҳлик беришдир. Салоҳияти йўқ одамга салоҳиятли, деб гувоҳлик берилмайди. Агар салоҳиятли кишига ўз ўрнида гувоҳлик берилмаса, бу гувоҳликни яшириш бўлиб қолади”.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

مَنْ يَشْفَعْ شَفَاعَةً حَسَنَةً يَكُنْ لَهُ نَصِيبٌ مِنْهَا وَمَنْ يَشْفَعْ شَفَاعَةً سَيِّئَةً يَكُنْ لَهُ كِفْلٌ مِنْهَا وَكَانَ اللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ مُقِيتًا

яъни: “Ҳақни ҳимоя қилган ўз насибасини олади. Ноҳақликни ҳимоя қилган ҳам ўз улушини олади. Аллоҳ ҳамма ишга баҳо берувчи зотдир” (Нисо сураси, 85-оят).

Демак, номзодлар ичида энг лойиғига, жамиятда адолатни ўрнатадиган кишига овоз берса, албатта бу яхши ишининг ажрини олади. Аксинча бўлса, маломатга қолади.

Бошқача айтганда, агар мусулмон киши ҳар жиҳатдан лойиқ номзодга овоз берса, элу юртни тараққиётига катта ҳисса қўшган бўлади. Энг асосийси охиратда улкан ажрга эга бўлади. Аксинча, эътиборсизлик, лоқайдлик ёки турли қинғир йўллар билан нолойиқ номзодга овоз берса, охиратда бундан масъул бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
​🤲 ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН ⏰ ВАҚТ ВА ✅ ҲОЛАТЛАР

✅ 1. Саҳарда дуо қилиш.
Аллоҳ таоло: “Саҳарларда улар (Аллоҳдан) мағфират сўрар эдилар”, деб марҳамат қилган (Зориёт сураси, 18-оят).

Саҳар вақтида қалб соф, ихлосли ва чалғитадиган нарсалардан холи бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳ таоло ҳар кеча, кечанинг охирги учдан бири қолганида “Ким менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилай, ким Мендан сўрайди, Мен унга (сўраган нарсасини) берай, ким Мендан кечирим сўрайди, Мен уни кечирай”, дейди» (Имом Буҳорий, Имом Муслим ривояти).

✅ 2. Азон ва иқоматдан кейин дуо қилиш. Набий (алайҳиссалом): “Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмайди”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти)

✅ 3. Ифторлик ва саҳарликда дуо қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рўзадорнинг дуоси қайтарилмайди” (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти), деганлар.

✅ 4. Қалблар “эриган” вақтда дуо қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қалблар юмшаган вақтда дуо қилиб қолинглар, чунки у раҳматдир!” дедилар.

✅ 5. Фақат мусибат етганидагина эмас, балки, тинч-осуда вақтда ҳам дуо қилиш.
Агар Банда кенгчилик вақтида Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ уни торчилик вақтида зикр қилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни шиддатлар пайтида Аллоҳ уни истижобат қилиши масрур қилса, оройиш пайтида дуони кўпайтирсин”, дедилар.

✅ 6. Саждада дуо қилиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини ривоят қилади: “Банда Роббисига энг яқин бўладиган ҳолати сажда қилган вақтидир. Бас, шу вақтда дуони кўпайтиринг” (Имом Муслим ривояти).

✅ 7. Ҳар намоздан сўнг дуо қилиш.
Абу Умома розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ, қайси дуо эшитилувчироқ (кўпроқ қабул бўлади)?”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг охиридаги ва фарз намозлар ортидаги лаҳзаларда”, дея жавоб бердилар деди (Имом Термизий ривояти).

Мужоҳид (раҳматуллоҳи алайҳи) айтади: “Намоз энг яхши вақтга белгиланган. Шунинг учун намозлардан сўнг дуо қилишни қўйманг”.

✅ 8. Ёмғир ёққанда дуо қилиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Сафлар Аллоҳ йўлида жипслашганида, ёмғир ёққанда, фарз намозлари адо этиладиган вақтларда осмон эшиклари очилади. Бу пайтларда дуо қилишни ғанимат билинг”.

✅ 9. Жума туни ва кундузи дуо қилиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни ҳақида бундай дедилар: “Унда бир соат борки, унга тик туриб намоз ўқиётган мусулмон банда Аллоҳдан бирон нарсани тилаб тўғри келиб қолса, Аллоҳ унга бу тилагини беради” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

✅ 10. Сафарда дуо қилиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта дуо, шубҳасиз, ижобатдир: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва отанинг боласига қилган дуоси”, дедилар
(Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).

@muslimuzportal |@vaqfuz | @diniysavollar |@mp3muslim |
Аёлингизнинг таомини мақтаб туринг

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Менинг ҳазратим Доктор Абдулҳай раҳматуллоҳи алайҳ бир куни бир ажойиб воқеани сўзлаб бердилар: Менга тааллуқли кишилар ичида бир жаноб бор эди. Аёли иккиси менинг мажлисимга келиб турар эди ва бироз ислоҳий алоқа ҳам ўрнатилган эди. Бир куни икковлари мени уйларига таклиф қилдилар. Шундай қилиб, мен уларнинг уйларига бордим. Бориб таом едим ва таом жудаям яхши тайёрланган эди.
Ҳазратимизнинг доимий одатлари шу эдики, қачонки, таом есалар, таомдан кейин, руҳланиши ва қалби севиниши учун, сиз жуда яхши таом пиширибсиз деб таом пиширган аёлни мақтаб қўяр эдилар.
Шундай қилиб, Ҳазрат таомни еб бўлдилар. Ўша аёл парда ортига келди ва Ҳазратга салом берди. Шунда, Ҳазрат, сиз жудаям лаззатли ва яхши таом пиширибсиз, таомни еб маза қилдим дедилар.
Ҳазрат айтадиларки, мен шу гапни айтганимда, парда ортидан ўша аёлнинг пиқир-пиқирлаб йиғлаган овози эшитилди. Мен эса ҳайрон бўлиб қолдим. Қайси гапим унга оғир ботгани ва қалбини парчалаганини билмай қолдим. Шунда, мен: "Нима гап? Нега йиғлаяпсиз"? деб сўрадим. У йиғисини зўрға тўхтатганча: "Ҳазрат! Бугун мен эрим билан бирга яшаётганимга қирқ йил бўлди. Лекин шунча муддат ичида хечам мен унинг тилидан “бугун таом яхши бўлибди” деган гапни эшитмадим. Ҳозир сиздан бу гапни эшитиб, менга йиғи келиб кетди" деди.
Ўқиб ҳайратда қолдим...

Таҳорат ҳукмларида ҳам мўъжизалар бор...
Аллоҳнинг бетадбир яратган мўъжизаси йўқ... Исломда беҳикмат ҳеч бир амалга тарғиб этилмайди. Ҳар бир нарса ўта мукаммал низом ва тенгсиз тафаккур билан ишлаб чиқилиб, Одам қавмига тақдим этилганки, дақиқа нуқталаригача ўрганган саринг жуда катта ганжи Ҳақнинг синоатини очаверасан...
Қуйидаги воқеани анча йиллар илгари бошқа давлатда истиқомат қиладиган бир яқиним ибрат учун сўзлаб берган эдилар, бугун ўшани сизларга илиндим:
«...бой деган биродарим бор. Ўзиям кўҳна бойлардан. Бизнинг юртимизда Америка, Европа, Россия-ю, Хитой билан ҳамкорликда тижорат қилишни шу биродарим бошлаб берган. Ниҳоятда давлатманд одам, ҳеч бир нарсага танқислик кўрмаган. Ўша биродаримнинг биттагина ўғил фарзанди бор эди. Вояга етиб, мўйлаблари сабза уриб қолган вақтда ҳасталаниб қолди. Йигитчанинг бошида оғриқ пайдо бўлиб, шу даражада безовталанар эдики, унча-мунча дори наф қилмас эди. Отаси шифокорман деганнинг ҳаммасига ўғлини кўрсатди. Пулдан муаммоси йўқ эди, шу сабабли дунёнинг исталган нуқтасидаги тиббий муолажаларни олдирди, бироқ фойдаси бўлмади. Таассуфлиси эса, ҳеч бир давлатда ҳеч бир шифокор аниқ ташхис қўёлмас эди. Текширув аппаратлари мияда ножўя ҳеч нарсани топиб беролмас эди. Йигитчанинг бошида нима сабабдан оғриқ туриб безовталаниши мавҳумлигича қолаверарди. Хуллас, биродаримнинг миллиардлаб йиққан бойлиги яккаю- ягона ўғлининг жонига оро кирмади. Йигитча омонатини топширди... У вафот этгач, хорижлик шифокорлар отасидан касаллик сабабини аниқлаш мақсадида бошни ёриб кўришга рухсат олишди.

Амалиёт бажарилди... Касаллик сабаби аниқланди... Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида жуда шаффоф қурт бор экан. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун, текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган.

Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди: «Ниҳоят, фарзандингга азоб берган дарднинг ечимини топдик, афсуски, жуда кеч. Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА, эшитаяпсанми, ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман, бироқ сен мусулмон бўла туриб фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби, сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга мажбурсан. Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўларди...»

Ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади. Уч бор оғизда сувни ғарғара қилиш, қулоқларни ювиш, бошга масҳ тортишнинг ҳам ўзига яраша ҳикматлари борлиги шубҳасиздир, Аллоҳ бетадбир бу амалларни орқама- кейин бажаришни фарз этмади, амаллар ададида ҳам пинҳона сиру-асрорлар борки,вақти- соати билан бу мўъжизалар ҳам ойдинлашишига ишонаман...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизларнинг энг яхшиларингиз... | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Оила бошлиғининг мажбуриятларидан

Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: Ҳар бир оила бошлиғининг уйида битта бўлса ҳам Пайғамбар сийратига алоқадор китоблардан бўлиши керак. Уни доим ўзи ўқиб юриши, аҳлига ва болаларига ҳам ўқиб бериши керак. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларидан бохабар бўлиб ўсиб-улғайишлари учун кунда бир соатини шунга ажратсин.

👉@diyonatli
ЧАП ҚЎЛ БИЛАН ЕМАНГ ВА ИЧМАНГ!

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Бирортангиз чап қўли билан емасин ва чап қўли билан ичмасин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади».

Муслим ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Барака таомнинг ўртасидан нозил бўлади. Демак, уни атрофидан енг, ўртасидан еманг».

Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отамга меҳмон бўлдилар. Биз у зотга таом ва ҳийс қўйдик. Шунда ундан едилар. Сўнг хурмо келтирилди. У зот (хурмодан) ер ва данакни кўрсаткич ва ўрта бармоқларини жамлаб, икки бармоқлари билан ташлар эдилар. Кейин ичимлик келтирилди. Уни ичдилар. Кейин уни ўнг тарафларидагига узатдилар. Отам у зотнинг уловлари юганидан ушлаганча: «Бизни дуо қилинг», деди. Шунда у зот: «Аллоҳим, уларга берган ризқингни баракали қилгин ва уларни мағфират қилгин, (уларга) раҳм қилгин», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

👉@diyonatli
БАХТМИ ЁКИ БАХТСИЗЛИКМИ?

Қадим замонда хитойлик қария фермерлардан бири ўз фермасида от боқарди.
Бир куни унинг отларидан бири қочиб кетди. Фермернинг ён қўшниси эса унга тасалли бериб, бу ҳолга бахтсизлик деб таъриф берди. Қария фермер унга:
– Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз? – дея жавоб берди.

Бир ҳафтадан сўнг, қочиб кетган от орқасидан бир қанча отларни эргаштириб келди. Ён қўшниси бу сафар "Бахтингиз бор экан, қўшни” деса қария унга яна
– Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз? – дея жавоб берди.

Кейин фермернинг ўғли ёввойи отлардан бирини минмоқчи бўлганида йиқилиб тушиб, оёғи синиб қолди. Энди бу ҳолга маҳалла аҳли "бахтсизлик” деб баҳо беришди. Қариянинг жавоби эса одатдагидай бўлди:
– Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз?”

Бир неча ҳафтадан сўнг, ҳарбий кучлар қишлоққа келиб, хизматга яроқли барча ёшларни тўплаб, урушга олиб кета бошлашди. Улар фермернинг ўғлини кўргач: "Буни оёғи чўлоқ экан, бу бизга ярамайди” – деб қолдириб кетишди.
Маҳалладагилар фермернинг ўғлини чўлоқ ҳолда кўришгач, ўзлари ҳам бу нарса бахтми ёки бахтсизликми деб ўйлаб қолишди.

Яна ким билади? Ҳаётдаги воқеалар асл кўринишидан бошқача ҳам бўлиши мумкин.
Биз яхши деб ўйлаган нарсаларимизнинг орқасидан ёмонлик келиши ёки жуда ёмон бўлди деб ўйлаган нарсаларимизнинг орқасидан ҳаётимиз учун жуда фойдали нарсалар келиши ҳам мумкин!

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимнинг қалбида адовати бўлса... | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жума маърузаси: Буюк хулқ соҳиби | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Ҳашр, яъни қайта тирилишга ишониш, иймоннинг муҳим бир рукнидир. Аммо, бу масала аксар олимларга кўра, ақл билан эмас, нақлга кўра ишониладиган масаладир. Эскида инсонларда нақлга кўра иймон келтиришда муаммо бўлмаган. Асримизнинг асосий ҳасталикларидан бири, кўз билан кўрмаган нарсага ишонмасликдир. Илм фан ривож топган бу замон одамларига ғайб масалаларини ақли кўтарадиган даражадаги далиллар билан исбот этмасангиз, ишонмайдилар...

Иймоннинг «вал баъсу баъдал мавт» қисмига ишонмаган инсонда иймон чала ҳисобланмайди. Балки, бундай инсон умуман иймонсиз ҳисобланади. Чунки, иймон рукнлари бир-бирисиз бўлмайди.

Ё бутун бўлади.
Ё умуман бўлмайди.

Маълумки, иймон масаласи тўлиқ ҳал бўлмаса, инсон учун қилган бошқа амалларнинг заррача фойдаси йўқ. Инсон учун дунёда иймондан каттароқ, муҳимроқ масала бўлиши мумкин эмас!

Иймон - жаннатнинг калитидир...

Хуллас, хулоса шуки, ҳашр масаласи ҳозирги инсонларнинг энг муҳим масаласи. Соғлом иймонга эга бўлинмас экан, бошқа масалалар ҳал бўлмайди. Ҳашрга, яъни қайта тирилиб, яратувчининг олдида барча қилмишлари учун жавоб бериши ҳақида эътиқоди бўлмаган инсон, энг хатарли инсон. Барча зулмлар, жиноятларнинг илдизи мана шу ердадир.

Бу ҳашр муаммосини ҳал қилишда менга фойда берган бир услубни айтаман.
Агар одамлар «Шоолим ака янги авлод самолётларини ишлаб чиқарувчи завод қурар экан», деган миш-миш тарқатсалар, мени таниганлар бу сўзга асло ишонмайдилар, куладилар. Ва тўғри қиладилар. Танимаганлар эса, шахсимни ва қилган ишларимни ўрганиб чиқиб, кейин бу гап амалга ошмайдиган сафсата эканига иқрор бўладилар. Агар бу гап «Boeing» компаниясига нисбатан айтилса-чи, шубҳасиз, ҳамма бирдек ишонади. Ишонмаган одам бирон сабаб келтира олмайди. Ҳеч бир сабаб кўрсатмай, компаниянинг шунча қилган ишларига кўз юмиш, аҳмоқликдан бошқа нарса эмасдир!

Ҳудди шунингдек, ҳар қандай инсон, «қиёматда инсонни қайта тирилтираман» деган даъвони эшитганда, аввало бу сўзни айтаётган Зот ким эканини билиши, таниши лозим. Бу Зотнинг бу дунёдаги яратган, бажарган ишларига назар ташлаши лозим. Бу Зотнинг инсонни ва бутун борлиқни йўқдан бор қилгани, қишда тамоман «ўлган» миллионларча наботот ва ҳашоратларни ҳар баҳорда кўз ўнгида осонлик билан қайта тирилтираётгани, тирноқдек келадиган бир данакдан тоғдек дарахтларни яратаётгани ҳақида озгина фикр қилган одамда, у Зотнинг қиёматда, инсонни иккинчи марта ярата олишига доир заррача шак-шубҳаси қоладими?

* * *

Ё Исломла юксалар,
Ё инкорла чирурсан.
Бу йўл мозорда битмас,
Борганингда кўрурсан!

Нажиб Фозил

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарз берганга садақанинг ажри ҳам берилади | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
ИСТИҚОМАТ

Бу дунё ҳаётида энг бахтиёр одам шуки:

Дунёга келишини, гўё вақтинчалик хизмат учун ҳарбий қисмга келган бир аскар каби қабул қилади. Мана шундай эътиқод қилади. Шунга кўра ҳаракат этади. Мана шу эътиқод, энг юксак мартаба бўлган --- «Ризо мартабаси»ни тезда қўлга киритишлик учун энг тўғри йўлдир. У одам салга синадиган арзимас бир шишани, доимий порлаб турадиган ОЛМОС баҳосига сотиб олмайди. Истиқомат ва лаззат билан ҳаётини ўтказади.

Ҳа, дунёга оид бўлган ишлар, синишликка маҳкум шишалар ҳукмидадир.

Боқий бўлган ухровий амаллар эса, ғоят соғлом бўлган бриллиант қийматидадир.

Инсоннинг фитратига ўрнатилган
*шиддатли қизиқиш,
*ҳароратли муҳаббат,
*даҳшатли ҳирс ва
*қайсарона бир нарсани талаб қилишлик ваҳакозо шадид ҳиссиётлар, УХРОВИЙ МАҚСАДЛАРни қўлга киритишлик учун берилгандир!
Бу ҳиссиётларни шиддатли бир суратда ўткинчи дунёвий ишлар учун сарф қилишлик, аҳамиятсиз ва синувчан шишаларга, муҳим олмослар қийматини беришлик демакдир!

Усмон КЎКЧАЛИК

👉@diyonatli
Ибрат

2014 йил кузида ўғлимни уйлантирадиган бўлдик. Ўғлим оғайнилари орасида биринчилардан уйланган, 20 ёш эди. Расм-русумлар бўлди, тўй куни белгиланди.

Бизда 20-25 та бўлиб машинада келинни олгани борадиган аҳмоқ одатлар авж олган вақт эди. Ўша вақтда суриштирсам ЗАГСда юрадиган битта Ласетти (албатта қора рангда) арендаси 70-80 минг сўм, Каптива 120-125 минг сўм экан.

Бизни давримизда бўлмагани учун ўғлимдан сўрадим, буни ҳаммасини куёв амалга оширадими десам. Йўқ дада, куёвни оғайнилари 2-3 таси пул йиғишиб битта машинани гаплашади, кундузи ЗАГСга, кечаси куёвнавкарга борилади деди.

Тўйдан бир хафта олдин ўғлимга оғайниларингни йиғиб кел, бир ош қилиб бераман, эслаб юради дедим. Тўйга тайёргарлик авжида, бир томонда хотин: «Нима кераги бор тўйдан олдин ноғара чалиб, нима қиласиз уларни чақириб?!», деб жаврайди.

15-16 чоғли йигитчалар йиғилди. Дастурхон қилдик, еб-ичишди. Кейин муддаога ўтдим. «Нечта машина ташкил қилмоқчисизлар?», деб сўрадим. Бир фаолроғи камида 12 та, йўқса 14-15 та машина қиламиз, ҳаммаси қора рангда бўлади деди, ғурурланиб.

«Ҳа яхши. Ҳўп, шу машина неча пул олади?» Ўғлимдан эшитган жавобни олдим. «Энди ўйлаб кўринглар, шу ўтириш яхши бўлдими, мазза қилиб гаплашиб ўтирдингларми, мактабни эсладинглар тўғрими?!» десам ҳаммаси ҳа деб жавоб берди.

«Шу машинада айланиб, беҳуда вақт ўтказгандан кўра, тўйдан кейин битта шунақа ўтириш ташкил қилиб берсам ёқадими?» десам, ярми ҳа, албатта дейишди, ярми сал гангиди.

«Унда бир шарт бор. Ўша машинага йиғадиган пулга ким уйланса уйига керак бўладиган рўзғор буюми олишни ташкил қиламиз, йиғадиган пулинглар 1 миллиондан ўтаркан, мана янги оила учун телевизор айтайлик зарур, шуни олинса ҳар кўрганда сизларни дуо қилади. Ёки айтайлик пул зарур бўлиши мумкин, ё бошқа зарур буюмми олинса яхши эмасми. Ўзинглар ақл билан ҳал қилинглар, катта йигит бўлиб қолдинглар, бир кун келиб рахмат айтасизлар, бир соат ярим соат ўйин кулгу билан шох чиқмайди», деб даврани тарк этдим.

Хуллас мени хурсанд қиладиган қарорга келишибди.Ўғлим тоғалари билан 2 та машинада ЗАГС деб айланиб, расмга тушиб келди. Осмон узилиб ерга тушгани йўқ. Биров нега шунча машина қилмадинг деб иддао қилгани ҳам йўқ.

Қайтанга катталар роса хурсанд бўлишди. Тўйдан бир кун аввал болалар каттагина телевизор кўтариб келишди (шунга келишишган экан). Ўзини уйига қўйиб бердик. Ёшлар ҳам хурсанд.

Мана ундан кейин 7-8 таси уйланди, ҳаммаси хурсанд, айниқса ота-оналари.

Оқилжон Нажмиддинов

👉@diyonatli
САМОҲАТ

Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир ароқ ичган кишини олиб келишди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дарра уришни буюрдилар. Саҳобалар ароқ ичган кишига жазо ўлароқ уни дарралашди. У кетгач саҳобалардан бири унинг ортидан "Аллоҳ сени хор қилсин", деди. Буни эшитган Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Ундай деманглар. Биродарингизнинг зарарига шайтонга ёрдамчи бўлманглар. Аксинча, "Аллоҳим уни мағфират қилгин, унга раҳм қилгин"денглар", дедилар.

Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳунинг гўзал хулқли бир дўстлари бор эди. Шом фатҳ қилинганидан сўнг у Шомга борди. Сўнгра унинг аҳволи ўзгариб ароқхўр бўлиб қолди. Шайтон унга амалларини чиройли кўрсатди. У ароқхўрлик билан танилди.
Иттифоқо Мадинага Шомдан бир киши Умар розиёллоҳу анҳунинг ҳузурларига келди. Умар розиёллоҳу анҳу ундан Шомдаги аҳвол, ишларнинг кетиши ва кишиларнинг аҳволи ҳақида сўрадилар. Шу жумладан ҳалиги дўстлари ҳақида ҳам сўрадилар. Келган киши: "У шайтоннинг биродари-ку! Катта гуноҳлар қилиб юрибди. Ароқхўр бўлиб қолган", деди.
Умар розиёллоҳу анҳу дарров унга мактуб ёздилар:
"Умар ибн Хаттобдан фалончига. Аллоҳга ҳамд айтаман. У гуноҳларни мағфират қилувчидир, тавбаларни қабул қилувчидир, Унинг азоби қаттиқдир, У қудратли Зотдир, Ундан ўзга илоҳ йўқ, қайтиш Унгадир".
Сўнгра асҳобларига қараб:
"Биродарингиз ҳаққида дуода бўлинг. Қалби билан қабул қилсин. Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилсин!", дедилар.
Умар розиёллоҳу анҳунинг мактублари унга етиб боргач мактубни такрор-такрор ўқиди:
"У гуноҳларни мағфират қилувчидир, тавбаларни қабул қилувчидир, Унинг азоби қаттиқдир! Умар мени Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирибди, Унинг мағфиратли эканини айтибди".
У бу гапни йиғлаб-йиғлаб кўп такрорлади. Сўнгра тавба қилди. Унинг тавбаси чиройли бўлди.

Бу гап Умар розиёллоҳу анҳуга етиб борганида асҳобларига дедилар:
"Сизлар ҳана шундай қилинглар. Биродарингизнинг тойилганини кўрсангиз уни тўғирлаб қўйинг. Аллоҳдан унинг тавбасини қабул қилишини сўранг. Биродарингизнинг зиддига шайтонга ёрдамчи бўлманг".

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ана шундай бағрикенг шариатни олиб келганлар. Унда шафқат, юмшоқлик, раҳмат бор. Унда кишиларнинг қўлидан тутиш бор. Кишилар билан Аллоҳнинг ўртасига тушиб олиш шариатда йўқ!

Аллоҳ таоло пайғамбарларини осий бандаларига жўнатди. Агар улар иймонли бўлиб исён қилмасдан юришганда асло пайғамбар юбормас эди. Аллоҳ пайғамбарларининг қалбини халққа нисбатан раҳматга тўлдириб юборди. Улар бирор киши Ҳаққа қайтса унинг ҳидоятидан ниҳоятда хурсанд бўлишар, агар бирор киши залолатга кетса ва шу залолатида вафот қилса унга ниҳоятда ачинишар эди.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудийни зиёрат қилгани бордилар. Унинг ўғли бемор эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг ўғлига исломни арз қилдилар. Отаси ўғлига қараб: 'Абул Қосимга итоат қил", деди. Унинг ўғли мусулмон бўлди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб кетаётиб : "Буни дўзахдан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин!", дедилар.
Дўстимиз адашганда унинг қўлидан тутиб: " Бу "сен" эмассан. Мен билган "сен" Аллоҳга итоат қилади. Унинг йўлидан юради", дейлик. Агар Аллоҳга қайтса ҳамд айтайлик. Агар ҳидоят топмаса дўстимизга нисбатан вазифамизни адо қилган бўламиз. Ана шунда биз маъзур бўламиз.
Таҳажжудга турганимизда "Аллоҳим! Фалончи менинг дўстим. У адашти. Уни Ўзингга қайтар!", деб дуолар қилайлик!

Абдулқодир САМАРҚАНДИЙ

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улуғлар қарз берса... | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сайлов ҳақида | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
МУФТИЙ САЙЛАНДИ

2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар.

Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилганлар. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаганлар.

Иш фаолиятлари давомида Асака шаҳридаги “Аҳмадали Махдум” масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби, пойтахтдаги “Кўкалдош”, Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасалари ўқитувчиси, Андижон вилояти бош имом-хатиби ва 2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.

Аллоҳ таолодан Нуриддин домла Холиқназаровга ушбу шарафли ва масъулиятли вазифада улкан муваффақият тилаймиз.

https://www.facebook.com/muslimuzportal
ИРИМНИНГ ТЎҒРИ ЭЪТИҚОДДАН ЧАЛҒИТИШИ
#ақида

❓792-САВОЛ: Қайнонам исириқ тутатганда бир чўпни етти марта синдиришимни айтадилар. Ёки супургини тикка тургазиб қўйиш, кеч бўлганда уй супуриш фалокат олиб келиши ҳақида ҳам кўп гапирадилар. Бу ҳаммаси ўринли бўлган ҳақиқатларми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимиздаги ҳар бир буйруқ, қайтариқ, гуноҳ ё савоб ишнинг асоси бўлади. Асоссиз, одамлар томонидан тўқиб олинган, динда бор деб тақдим қилинаётган гаплар ва амаллар эътиборга олинмайди. Ирим-сиримларга ишониш инсонлар ўртасида ўзаро низо ва фитналарни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Аслида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам турли нарсалардан ирим қилиш, шумланишдан қайтарганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида: “Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар: ҳасад, бадгумонлик, иримдир. Шу нарсалардан қутулиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз зулмга ўтмаслиги. Гумон-у шубҳа қилсангиз, уни ҳақиқат ҳисоб қилиб унга асосан иш тутмаслик. Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллоҳга таваккул қилиб, йўлингизда ва ишингизда давом этаверинг”, деганлар (Абу Яъло ривояти).

Саволда сўралгани каби ирим-сиримлар ҳам кишини тўғри эътиқоддан чалғитиб, ҳар-хил асоси бўлмаган нарсалар билан ўралашиб қолишга олиб келади. Шунинг учун динимиз бундай одатлардан қайтарган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарз олишда ниятни тўғирланг | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
ЁМОН ИСМЛАРНИ ЯХШИСИГА АЛМАШТИРИШ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хунук исмларни ўзгартирардилар (Термизий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Биз ҳадис таржимасида “хунук исм” деб ифодалаган сўз аслиятда “Ал-исмул қабиҳ”, яъни “қабиҳ исм” деб келтирилган. “Қабиҳ” сўзи луғатда “хунук”, “нафратга лойиқ” маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда ёмон кўриладиган, урфда инкор қилинадиган нарсадир. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хунук, ёмон, салбий маъноларни ифодаловчи исмларни яхшисига ўзгартирардилар.
Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хунук исмни эшитсалар, уни чиройлироғига ўзгартирардилар” (Ибн Абу Шайба ва Ибн Саъд ривояти. Ривоят санади ҳасан).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам воқеа-ҳодиса ва исмларни яхшиликка йўяр, асло шумланмасдилар. У зотга гўзал исмлар ёқарди, хунук номларни хушламасдилар. Шунинг учун инсон ёки жой номларидан бирон ёқимсизини кўрсалар, дарров яхшисига алмаштирардилар.
Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмон исмларни эшитсалар, уларни алмаштирардилар. У зот “Афира” деб аталадиган қишлоқ олдидан ўтдилар, уни “Хазира” деб (қайта) номладилар” (Ҳоким, Байҳақий, Табароний ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Ривоятда келтирилган икки сўз маъноси қуйидагича:
1. Афира – ўсимлиги еб битирилган (жой).
2. Хазира – ям-яшил, кўм-кўк.
Саид ибн Мусайяб отасидан ривоят қилишича, унинг бобоси Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига борганида ҳазрат ундан: “Исминг нима?” деб сўраганлар. У: “Ҳазн”, деган. У зот: “Йўқ, сен Саҳлсан”, деганлар. У бўлса: “Йўқ, мен отам қўйган исмни ўзгартирмайман!” деган. Саид айтади: “Шундан сўнг бизни маҳзунлик тарк этмади” (Бухорий ва Абу Довуд ривояти).
Ушбу ҳадис машҳур тобеин Саид ибн Мусайяб раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинмоқда. У отаси Мусайяб ибн Ҳазн ибн Абу Ваҳб ибн Амр ибн Оиз Абу Саид Қурашийдан ривоят қилишича, Саиднинг бобоси – Мусайябнинг отаси (Мусайяб ва Ҳазн саҳоба бўлишган) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига борганида у зот ундан исмини сўраганлар. “Исмим Ҳазн”, деган жавоб бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, сен Саҳлсан”, деганлар. Яъни, сенинг исмим “Ҳазн” эмас. Чунки бу исм ножоиз, балки исминг “Саҳл” бўлсин.
“Ҳазн” исми “қайғу”, “алам”, “маҳзунлик”, “Саҳл” исми “енгиллик” маъноларини билдиради.
Исми “Ҳазн”дан “Саҳл”га ўзгартирилаётганига рози бўлмаган Саиднинг бобоси: “Йўқ, мен отам қўйган исмни ўзгартирмайман!” деди.
Абу Довуднинг “Сунан” китобида ривоят қилинишича, у: “Йўқ, мен (одамлар томонидан) хўрланадиган, оёқ ости қилинадиган “Саҳл” бўлмайман”, деб айтган.
Одатда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кимнинг исмини ўзгартирсалар, у рози бўлиб, қабул қиларди. Лекин Ҳазн ибн Абу Ваҳб: “Отам қўйган “Ҳазн” исмини “Саҳл”га ўзгартирмайман”, деб туриб олди. Бу кутилганидек, унинг зарарига ишлади. Саид ибн Мусайяб айтади: “Шундан сўнг бизни маҳзунлик тарк этмади”.
Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бобомнинг исмини ўзгартирмоқчи бўлганларида у қаршилик кўрсатганидан бери бизни ғам, ташвиш, хафалик тарк этмади.
Уламолар айтишича, бу ердаги “маҳзунлик” улар оиласидаги машаққат, Ҳазн авлодлари ахлоқидаги баъзи салбий жиҳатлардир.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларини икки қилиш, гапларига кирмаслик оқибатида Саид ибн Мусайяблар оиласида хафалик, маҳзунлик аломати сезилиб турган экан. Агар бобоси гапга кириб, исмини ўзгартиришга рози бўлганида, балки, хайр-баракага, яхшиликка, хурсандчиликка эришарди. Бу ривоят ножоиз исмни яхшисига ўзгартириш борасида ҳам, улуғлар гапини икки қилмаслик лозимлиги борасида ҳам бизга ибратдир.

Зиёуддин РАҲИМ

👉@diyonatli