Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ҚАДАРНИНГ БАРИ ХАЙР!

"Кеча кечқурун дўстим Мустафо Маҳмуднинг таржимаи ҳолини ўқидим. Дўстим деганимдан ажабланма. Дўст бўлиш учун албатта учрашиш шарт эмас. Дунёда шунақа кишилар борки, агар улар билан учрашсанг албатта дўст бўлган бўлар эдинг.
Мустафо Маҳмуд тиббиёт университетида ўқиб юрган пайтларда инсонни ёриб кўришга қизиқиши зўр бўлган. У яримта жасад сотиб олиб уни айнимаслиги учун формальдегид билан каравати остига қўяди. У формальдегиднинг ҳидидан узоқ нафас олиш ўпкага катта зарар етказишини билмас эди.
Уч йилдан сўнг унинг ўпкалари зарарланди. Сўнгра уч йил кичкина бир хонада бемор ўлароқ ётди. Бу орада университетга бора олмади. Тенгдошлари университетни битириб чиқиб кетишди. У хонасида қамалиб қолаверди. Университетни битирмагани учун у ўзини бахтсиз ҳисоблар эди. Унга ўқишдан бошқа ҳамма иш ман қилинган эди.
У бемор бўлиб ётган муддатда тўрт мингта китоб ўқиди. Мусибатлар ариганидан сўнг аён бўлдики, мана шу беморликда ўтган вақти унинг энг гўзал вақти бўлган экан. Бу Аллоҳнинг амри билан бўлган эди.
Аллоҳ таоло бизга лутфини гоҳида мусибат ўлароқ юборар экан. Агар мана шу мусибат бўлмаганида эҳтимол Мустафо Маҳмуд оддий шифокор бўлармиди?! Уни ҳеч ким танимасдан ўлиб кетармиди балки?!
Аммо илм ва иймон дастурининг соҳиби бўлмиш Аллоҳ таоло уни Ўзи тарбия қилишни ирода қилди.
Агар қамоқ бўлмаганида Юсуф алайҳис салом Мисрга бош бўла олмас эдилар.
Агар фарзандини сўйиш имтиҳони бўлмаганида Иброҳим алайҳис салом Ҳалилуллоҳ бўла олмас эдилар.
Агар эрсиз фарзанд туғиш имтиҳони бўлмаганида сиддиқа Марям онамизнинг номлари қуръонда абадий тиловат қилинмас эди.
Бандаларини кўтариш учун балолантирган Аллоҳ покдир!
Мусо алайҳис салом ва Хизр алайҳис салом қиссаларидаги ёш болани Хизр алайҳис салом қатл қилишлари Аллоҳнинг лутфи эди. Зеро У катта мусибатдан қутқариш учун кичкина мусибатга дучор қилади.
Эҳтимол сен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккани ташлаб юрак-бағирлари эзилиб чиқиб кетаётганларини кўрганингда қалбинг парча-парча бўлар эди. Аммо ҳижрат бўлмаганида Мадинада ислом давлати барпо бўлмас эди.
Фироқ кўз ёшлари бўлмагани фатҳнинг иззати бўлмас эди!".

Адҳам Шарқовий

Манба

👉@diyonatli
Бир киши: — "Аёл киши туғмасликка ва қоматини сақлашга ҳақли!" — дебди.

Бошқа киши бундай жавоб қайтарибди: — "Онангиз қоматини сақлаганида яхши бўларди".

Жамолиддин МУҲАММАДЖОН

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбарлар ҳавас қиладиган мақомдамиз | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАЖЛИС ВА МАРОСИМЛАРДА ҚАНДАЙ ТИЛОВАТ ҚИЛИШ КЕРАК? | Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👉@diyonatli
ТОВАР НАРХИГА УСТАМА НАРХ ҚЎЙИШ

Шу ўринда ҳалқ орасида оммавий тарқалиб кетган бир муомалага эътибор қаратишимиз лозим. Унинг суврати қуйидагичадир:

Сотувчи харидорга машинани пулини бир йил давомида тўлашга сотади. Агар харидор бир йилда машина пулини тўлай олмаса, сотувчи харидорга "Неча ойда тўласанг ҳар бир ойга устига юз мингдан ёки шунча фоиздан қўшиб берасан", дейди. Шу жоизми?

Ушбу муомаладаги машина нархига кейинчалик қўшилган фоиз ёки қийматга араб тилида “манфаъа (фойда)” дейилади ва уни рибо эканлигига эса, ҳеч ким шубҳа қилмаган ва у очиқ-ойдин судхўрликдир. Чунки, машинанинг ўн миллион деб тайин қилинган қиймати, савдодан кейин харидор зиммасига қарз бўлади ва қарзнинг устига фоиз қўйиш ёки устама талаб қилиш очиқ-ойдин судхўрлик ҳисобланади.
Бу савдо билан тақсит савдосини орасидаги фарқ шуки, тақсит савдосида сотувчи турли нарх айтиб, савдо қилинаётган пайтда томонлар айтилган нарх ва муддатлардан бирига ўзаро келишиб оладилар. Савдо тугатилгандан кейин белгиланган нархни харидор келишилган муддатдан олдин ёки кейин берса ҳам унинг устига ҳеч қандай фоиз ёки устама қўйилмайди. Масалан, бир киши икки ойда пулини беришга беш юз мингга компьютер сотиб олса ва қандайдир сабабли учинчи ойга ўтиб кетса, бундай вазиятда тақсит савдосида келишилган қийматга ҳеч қандай устама қўйилмайди.
Оммалашиб кетган иккинчи сувратда эса, савдо вақтида келишилган қийматни белгиланган муддатгача адо қилмай кейинги ойга ўтиб кетса, қарз устига устама қўшилиб боради ва бу жараён қарзни то адо қилгунгача давом этади. Масалан, бир киши ўн ойга олти юз мингга телефон олса ва белгиланган вақтда айрим сабабларга кўра тўлай олмай ўн биринчи ойга ўтиб кетса, сотувчи савдо вақтида келишилган ёки келишилмаган фоизда то қарзни тўлагунича устама қўшиб боради. Бундай қилиш эса, шаръан ножоиз ва рибо ҳисобланади.
Шунинг учун тақсит савдосига амал қилинса, шаръан жоиз ва ҳалол иш қилинган бўлади, аксинча бўлса, шаръан рухсат берилмаган ва ҳаром ишга қўл урилган бўлади.
Агар тақсит савдосида “Ойлик тўлов шунчадан” деб келишиб олиб, “Кечиктирсанг, ҳар кечиктирган кунинг эвазига ўша ойлик тўловга фалончадан қўшиб берасан” дейиши судхўрлик ҳисобланади.


👉@diyonatli
Ҳар бир ихтилофда ғолиб бўлишга интилаверманг. Гоҳида бир нарсага эришгандан кўра қалбларни улфат қилган яхшироқ. Ўзингиз қурган, ўзингиз ўтиб юрган кўприкни бузманг. Эҳтимол, бир кун келиб, қайтиш керак бўлиб қолар? Хатокорни эмас, хатонинг ўзини ёмон кўринг. Гуноҳдан бор вужудингиз билан нафратланинг, майли, лекин гуноҳкорга раҳм қилинг, афв этинг. Сўзни танқид қилинг, лекин yни айтган одамга ҳурматда бўлинг. Бизнинг вазифамиз беморни эмас, касалликни кетказишдир.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ.

👉@diyonatli
Тарихда қолган сут сотувчининг ҳайкали

Усмонли империяси қулаб, французлар усмонийлар ерларига кирган бир пайтлар эди.
Туркиянинг жанубидаги «Каҳраманмараш/ قهرمان مرعش » шаҳрида барча аёллар рўмол òрар эдилар, ҳукмрон француз генерали уларнинг баъзиларининг кетаётганини кўриб:
Сизнинг мамлакатингиз йўқ бўлиб кетди ва сиз ҳозир Ғарб ҳукмронлигидасиз, шунинг учун рўмолингизни ечинг, дея буйруқ беради. Улар эса рад этишади, Рад жавобидан ғазабланган генерал рўмолларини юлиб ташлаш учун бошлари томон қўл узатади.
Унинг ёнида сут сотадиган бир турк эркак ( унинг исми Имом Сотжо/إمام سوتجو) бу ҳолатни кўриб унинг эркаклик ҳамийяти, мусулмонлик ғурури жунбушга келиб генералнинг камарига осиģлиқ турган тòппончани олиб унинг отиб ташлайди.

Бу воқеадан сўнг, французларни қувиб чиқаришга олиб келган инқилоб бошланади.
1923 йилда Каҳраманмараш шаҳри озод қилиниб , унинг номига ҳайкал ва университет қурилди. Унинг ҳикояси шу кунгача мактабларда ўқитилмоқда.

Араб тилидан эркин таржима асосида Халилуллоҳ тайёрлади
#мақола #исломда_ёшлар_тарбияси

Саҳобалар Ислом динини қабул қилишганида неча ёшда бўлишганини биласизми?

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Исломга кирган-ларида 37 ёш;

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу 26 ёш;

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу 20 ёш;

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ҳали 10 ёшга етмаган;

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу 17 ёш;

Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу 19 ёш;

Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу 20 ёш;

Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу 27 ёш;

Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу 30 ёш;

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу вафот этаётган-ларида 33 ёш;

Фотима онамиз розияллоҳу анҳо эса ҳаётларининг сўнгида 29 ёш бўлганлар.

Сийратга оид бир асарда шундай дейилади: «Илк саҳобалардан қай бирини олманг, уларнинг ёшлар эканини кўрасиз. Улар ичида айримларигина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёш жиҳатдан каттароқ бўлган, холос».

👉@diyonatli
ДАРД
Университетлардан бирида дарс берадиган устозлардан бири доимо аёллар соатини тақар эди. Талабалар турли мажлисларда ўзаро уни ҳар-хил илмоқли сўзлар билан масхара қилишар эди. Охири улардан бири сўрашга журъат қилди:
- Устоз! Нега аёллар соатини тақасиз?
Устоз деди:
- Бу соат вафот этган қизимнинг соати!

Ҳар-биримизнинг оғриғимиз бор. Агар уни инсонларга ошкор қилганимизда улар йиғлаган бўлишар эди. Аммо биз ичимизга ютамиз, сабр қиламиз. Чунки инсонларнинг сизга шафқат нигоҳи билан боқишлари ундан ҳам оғриқли.
Бу ҳаёт шафқатсиз курашдан иборатдир. Ҳар қанақанги табассумли юз ортида у инсонлардан яшириб юрадиган катта ғусса бўлади.
Кўпгина кулгилар ортида кўз ёшлари бўлади. Агар унинг кўзёшларини кўрганингда: "Кўз ёшлари қуриб қолар даражада йиғлаган бу инсон қандай қилиб кулиб юрган экан-а", деб ҳайратда қолган бўлар эдинг.
Инсонлар тоққа ўхшашади. Салобатда эмас, кўпгина қисми яширинлигида. Айтишларича, тоғларнинг тўртдан уч қисми ер остида бўлар экан. Биз инсонларнинг ҳам ошкор қилганимиздан яширганларимиз кўпроқ. Касалликлар биз ейдиган нарса эмас, бизни ейдиган нарсадир!
Қанчалик инкор қилмасин, ҳар-бир инсонда оғриқ бор. Қанчалар яширмасин, ҳар-бир қалбда ғам-ғусса бор. Ташқи кўринишлар сени алдамасин.
Кишиларнинг сокин ва мувозанатда турганини кўриб ҳасадинг келмасин. Гоҳида улар қалбида фақатгина Аллоҳ биладиган олов бўлади.
Тутун чиқмагани унинг ёнмаётганини англатмайди. Осий инсон гуноҳидан мазза қилаётгани йўқ. Итоаткор инсон осонликча собит тургани йўқ.
Суюкли инсонини йўқотишдан қўрқиб уни тишлари билан қаттиқ тишлаб олган киши роҳатда эмас. Яқинини йўқотиб қўйиб қалбида ёриқ пайдо бўлган киши роҳатда эмас.

Кунлардан бир кун шифокорнинг ҳузурига бир киши кирди. У жисмидаги оғриқ аа руҳидаги ўчиқликдан шикоят қилди. Узоқ текширувдан сўнг аён бўлдики, унинг танасида ҳеч қандай дард йўқ экан. Дард унинг руҳида экан. Шифокор унга деди:
- Сизнинг муаммойингиз руҳийдир. Сиз кўпроқ дам олинг. Китоб ўқинг, сафар қилинг, янги дўстлар орттиринг. Сизга бир маслаҳатим бор. Шаҳримизда бир масхарабоз бор. Исми Карлина. У инсонларни кулдиравериб дардларини унуттириб юборади. Унинг томошаларига боришни тавсия қиламан сизга!
Шунда бемор йиғлаб туриб деди:
- Доктор! Ўша масхарабоз Карлина менман!

@Abdulqodir_Polvonov

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўлим тортиб турибди ёй била ўқ...

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ота-онамиздан кўра меҳрибонроқдирлар | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ихтилофлар ҳақида | Абдул Ҳамид домла

👉@diyontli
Оқшом шукуҳи | Пискент жомеси

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз.

Муъминун сураси, 18-оят

👉@diyonatli
Бир киши Али розияллоҳу анҳудан сўради:

- Абу Бакр ва Умар даврида бўлмаган ихтилоф ва тафриқалар нега сизнинг даврингизда юзага чиқди?

Али розияллоҳу анҳу у кишига шундай жавоб бердилар:

- Улар менга ўхшаган инсонларни бошқаришган. Мен эса сизга ўхшаганларни бошқаряпман.

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз учун шафоат сўрайдилар | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
ВАСВАСА


Ёмон хаёлларнинг келиши қалбда иймон борлигининг аломатидир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан васваса ҳақида сўралди.

عن عبدالله، قال: سئل النبي - صلى الله عليه وسلم - عن الوسوسة، قال : تلك محض الإيمان

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан васваса ҳақида сўралди. Шунда у зот:

“Бу иймоннинг айни ўзидир”, дедилар.

Яъни инсон қалбига васвасанинг келиши унда холис иймон борлигининг аломатидир. Қалбга васваса келганлиги боис инсон тушкунликка тушмаслиги керак. Бошқа бир ҳадисда.

عن أبي هريرة - رضي الله عنه - قال: جاء ناس من أصحاب النبي - صلى الله عليه وسلم

فسألوه: إنا نجد في أنفسنا ما يتعاظم أحدنا أن يتكلم به! قال : وقد وجدتموه؟-، قالوا: نعم،:قال ذاك صريح الإيمان

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир неча кишилар келиб: “Қалбимизда айтишни улкан(гуноҳ) деб биладиган нарсаларни топамиз” дейишди. “Уни улкан гуноҳ дейишни топасизларми?” дедилар. Улар: “Ҳа” дейишди. “Ўша айни иймондир” дедилар.

Шайтон иймон ўғрисидир

Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий юқоридаги ҳадисни шарҳ қилиб, :

“Инсон қалбига васваса қилиш шайтоннинг ишидир. Шайтон иймон ўғрисидир. Ўғри ва қароқчилар бойлик бор уйга қароқчиликка тушгани каби, шайтон ҳам инсон қалбидаги иймонга ўғриликка тушади. Унинг ўғрилик қилиши васваса қилиш орқали бўлади. Қалбга келган васваса эса ўша қалбда иймон давлати борлигининг аломатидир. Киши қалбига келган васвасани изҳор қилишдан кўра куйиб кул бўлишни афзал кўриши иймон айтаётган сўзлардир. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бу иймоннинг айни ўзидир” дедилар.

Васвасага жавобгарлик йўқ

عن أبي هريرة - رضي الله عنه - أن رسول الله - صلى الله عليه وسلم - قال إن الله تجاوز عن أمتي ما حدثت به نفسها، ما لم تعمل به أو تتكلم متفق عليه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло умматимдан нафслари айтган нарса(васваса)ни кечириб юборди. Модомики уни сўзлаб ёки унга амал қилмасалар” дедилар”.

Васвасанинг турлари

Одатда васваса тўрт қисмга бўлинади.

Биринчиси, ақийдага тегишли бўлиб, шайтон Аллоҳ таолонинг зоти , охират , қазои-қадар борасида турли васвасаларни қилади. Ушбу васваса ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “ Қачонки эътиқодингизни тўғри қилар экансиз бундай васваса ва хаёлларни қалбингизга келишига иншааллоҳ жавобгарлик бўлмайди ва бу хаёллар сабаб инсон кофирга ҳам айланмайди. “ дедилар. Баъзи кишилар қалбига шундай хаёллар келганида ўзини шайтон ёки кофир бўлиб қолдиммикан, деб ўйлайди. Ундай эмас . Модомики инсон эътиқод қилиш керак нарсаларга эътиқод қилар экан, тили ва амали орқали мўъмин киши бажариши керак бўлган амалларни қилар экан қалбга келган васваса туфайли тушкунликка тушмаслиги керак.

Иккинчиси, фисқи-фужур гуноҳ ишларни қилиш васвасаси ва хаёли. Инсон қалбига бирор гуноҳ ишни қилиш хаёли келса табиати унга моил бўлиб ўша ишни қилишга ундаса , модомики унга амал қилиб қўймас экан, иншааллоҳ жавобгарликка тортилмайди. Шу ўринда бир гуноҳ ишни қилишни ирода қилиш деган нарсани шарҳлаб ўтсак. Ирода қилиш беш босқичда бўлади.

1.Бир бор хаёлга келдию кетди. Бундай васваса “ ҳожиз” деб номланади.

2.Бир хаёл қайта-қайта келавериши.Уни “ҳотир “ дейилади.

3.Хаёлга келди , уни қандай бажаришни тасаввур ҳам қилди, буни “ҳадисуннафс” дейилади.

4.Тасаввурдан олдинга силжиб , уни қилишга ирода қилди. Лекин уни бажаришга азму қарор қилгани йўқ. Уни “ҳамм” дейилади. Бу ҳамм гуноҳ эмаслигига Аллоҳ таоло Қуръони каримда Юсуф сураси 24 оятда ..... деган.

5.Ўша гуноҳ ишни қилишга юз фоиз азму қарор қилди. Уни “азм” дейилади.
Фуқаҳолар ушбу беш босқичдан тўрт босқичга жавобгарлик йўқ. Шунчалик даражага борган кишини гуноҳкор дейилмайди. Бешинчи босқичга ўтган киши гуноҳкор ҳисобланади. Лекин ўша гуноҳга қўл урган кишича гуноҳкор бўлмайди” деганлар. Аллома Шаббир Аҳмад Усмоний :” Менинг таҳқиқотимга мувофиқ васвасанинг азм даражаси ҳам афув қилингандир. Гуноҳ даражасида бўлган гуноҳни қилишни ирода қилиш азму қарордан ҳам юқори босқичга кўтарилиб, ўша гуноҳни қилишга ҳарис бўлиш даражасидир. Бугунги кун тили билан айтилганда гуноҳни қилишга ҳарис бўлиш ўша гуноҳни қилиш режасини тузиб, ишга киришганликка айтилади.

Ёмон хаёллар келган вақтда Аллоҳга юзланинг

Қачон бирор гуноҳ қилиш хаёли ё васвасаси келганда тезда : “ Аллоҳим қалбимга шу гуноҳни қилиш хаёли келмоқда. Мени бу гуноҳни қилиб қўйишдан ўзинг сақла” дейиш керак . Аллоҳ таоло ҳаргиз банданинг илтижосини ижобатсиз қолдирмайди. Қуръони каримда Юсуф алайҳиссаломнинг воқеаси зикр қилиниб, у зот Зулайҳо орқали имтиҳон қилинганлиги, инсон бўлганлиги туфайли қалбига васваса тушгани лекин ўша ондаёқ Аллоҳ таолога илтижо қилгани баён қилинган ...............(Юсуф сураси) Аллоҳ таоло ушбу воқеани зикр қилиб бандалари қалбига гуноҳ қилиш васвасаси келганда Ўзига қайтиб ундан паноҳ сўраб, ўз фазли карами билан гуноҳ қилишдан сақлашини сўрашларини таълим берган. Агар бандалар шундай қилсалар иншааллоҳ Юсуф алайҳиссаломдек омонда бўлишларини айтган.

Учинчиси, намоз ўқилаётганда келган хаёллар. Бу васвасанинг учинчи қисми бўлиб гарчи мубоҳ саналсада, лекин инсонни ибодатдан чалғитгучидир. Масалан, бир киши намозга қулоқ қоққач тили қироатда бўлсада хаёли турли тарафларга кетиб қолади. Еб ичиш хаёли , бола-чақа , тижорат хаёлга келади. Буларнинг барчаси беихтиёр келсада, кишини ибодатдан чалғитади. Бундай ўринда санони бошлаганда санонинг маъноларига , фотиҳани бошлаганда фотиҳанинг маъноларига , руку сажда қилганда кимга муножат қилаётганига эътибор қаратиш керак. Шундан кейин ҳам хаёллар ҳужуми тўхтамаса, бундай хаёлларга киши жавобгар бўлмайди.

Намозни беқадр қилманг

Кўплаб кишилар намозда келган турли васваса хаёллар туфайли ўзларини ўқиётган намозларини руҳсиз, жонсиз намоз бўлди деб қадрламайдилар. Бундай қилиш хато. Аллоҳ таоло бир бандасига намоз ўқиб пешонасини саждага қўйишни муваффақ қилган экан бу Аллоҳ таолонинг бандага берган улкан неъматидир. Бунга шукр қилиш керак. Чунки ризқ моддий ва маънавийга бўлинади. Моддий ризқ борасида кофиру мусулмон баробар. Балки бугунги кунга келиб мўъмин бўлмаганлар бу борада устунроқ ҳамдир. Лекин маънавий ризқ эса фақат мўъминларга хосдир. Намоз эса ўша ризқнинг энг олий даражадагисидир. Уни қадрлаш керак.

Қилинаётган сажда фақат Аллоҳ учун

20 аср тариқат машойихларидан доктор Абдулҳай роҳимаҳуллоҳ ҳузурига бир киши келиб :” Мен жуда ёмон тушкунликка тушиб қолдим. Қачон бошимни саждага қўйсам миямга шаҳвоний ва нафсоний хаёллар ҳужум қилмоқда. Қилган саждам нима бўлар экан деган хаёлга бораяпман. Бундан қандай қутулишим мумкин” деди. Абдулҳай роҳимаҳуллоҳ: ” Сенингча бу сажданг қандай сажда деб ўйламоқдасан ?” деди. У киши:” Менинг қилган саждам шаҳвоний хаёллар туфайли нопок сажда бўлса керак” деди. Шунда Ҳазрат : ” Аллоҳ таоло улуғ ва пок зот. Унинг учун аъло даражадаги сажда қилиниши керак бўлса нопок саждангни мен учун қилган бўлармидинг?” деди. Шунда у киши тавба тавба мен ҳаргиз сиз учун сажда қилмайман деди. Ҳазрат:” Шундай экан сен қилаётган сажда Аллоҳ таоло учун қилинаётган сажда экан ундаги беихтиёр шахвоний ва нафсоний хаёлларга парво қилмагин. Сен бу қилинаётган сажда Аллоҳ таоло учун қилинаётганига қарагин.” дедилар.

Васвасаларда ҳам ҳикмат бор
Биз каби кишилар ўқиётган намозларимизда васваса ва ёмон хаёлларнинг келиши ҳам бир ҳикматдир. Чунки ундай васвасаларсиз ҳушуъ, ҳузуъ билан намоз ўқишни бошласак хаёлимизга биз улуғ мақомларга етишиб қолдик деган фикрлар келиб, қалбимизда ужб ва мутакаббирлик каби хислатлар пайдо бўла бошлайди. Бизнинг мисолимиз араб шоирларидан бири айтган “тўқувчи икки ракат ўқиб, ваҳий кутишни бошлади” деган шеъридаги тўқувчига ўхшайди. Бизга ҳам хушуъ хузули намоз ўқиш ҳосил бўлса Аллоҳ таоло паноҳ берсин Маҳдийликни даъво қилиб қолармидик. Шунинг учун бу васваса хаёлларни ҳам Аллоҳ таолонинг ҳикмати ва раҳмати деб қабул қилиш керак.

Ўз-ўзидан хаёл ва васвасаларнинг келиши гуноҳ эмас

Инсон миясига ўз-ўзидан васваса ва хаёлларнинг келиши гуноҳ эмас, балки уларни қасддан хаёлга келтириш гуноҳ саналади. Ашраф Али Таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳга муридларидан бири мактуб йўллаб, намозида турли хил хаёллар келаётгани ва улар туфайли тушкинликка тушганини ёзди. Ҳазрат унинг жавобида: “васваса ва хаёллар келиши гуноҳ эмас, балки уларни келтириш гуноҳдир”, яъни қасддан ўшандай хаёлларга бориш гуноҳдир деб ёздилар.

Васвасанинг мисоли

Гуноҳдан сақланиш шарт. Лекин беихтиёр турли хил васваса ва хаёлларнинг мияга келиши гуноҳ эмас. Улар туфайли ишдан тўхтаб қолмаслик керак. Уларнинг мисоли шундайки, бир кишини подшоҳ ҳузурига чорлади. У киши шошилиб мулоқотга кетаётганида йўлда одамлар этагидан тутиб ҳар хил ишларга чалғитишди. Бири бир муаммони айтса, бошқаси бошқа бир муаммони айтди. Айтингчи шунда у уларнинг муаммоларига парво қиладими. Агар парво қилса подшоҳ ҳузурига етиб борадими. Шу каби инсон ибодат вақтида мияга келган васвасаларга парво қилмаслик керак.

Васвасанинг давоси ҳам шу. Уларга эътибор бермаслик керак. Бора-бора улар камайиб, зеҳн ибодатга холи қолади. Ашраф Али Таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳ нозик бир нуқтани баён қилиб: “Намоз талаб қилинган амалдир. Унда турли васвасаларга эътибор бермаслик керак. Кўпчилик намозда мазза қила олмаётганларини ёки аввалдаги маззани хис қилишмаётганларини айтишади. Азизлар намоз мазза қилиш учун фарз қилинмаган. Балки у Аллоҳ таолонинг фарз қилган амалидир. Намозда роҳатни ҳис қилиш Аллоҳ таолонинг неъматидир. Агар ҳис қилинмаса, заррача баробар намознинг фазилати камайиб қолмайди. Намознинг шарт, рукн ва одобларига амал қилиниб, уни суннатга мувофиқ адо қилинар экан, умр бўйи маззани ҳис қилмаса ҳам намознинг ажри камайиб қолмайди” дер эди.

Намоз ўқишга қийналиш

Намоз ўқишда роҳатни ҳис қилинадими, йўқми барибир намоз фарздир. Нафс саркашлик қилиб, қалб роҳатни ҳис қилолмай намоз ўқишда савоб кўпроқдир. Чунки, нафсга қарши чиқиб, Аллоҳ таолонинг розилигини ўйлаб ибодат қилиш қийин иш ҳисобланади. Рашид Аҳмад Гангўҳий роҳматуллоҳи алайҳ : “Умр бўйи намоздан маза тополмаган бўлсада, уларни қолдирмай ўз вақтида адо қилишга уринган кишига иккита қувончли хабар бордир. Биринчиси қийналсада намозни қолдирмаса унинг савоби инша Аллоҳ кўпроқ бўлади. Иккинчиси агар намозда маззани ҳис қилса, мазза қилиш учун намоз ўқиганлигининг шубҳаси бўлар эди. Маззани ҳис қилмаганидан унинг намози фақат Аллоҳ таоло учун эканлиги маълум бўлади. Чунки намозда роҳатни ҳис қилувчилар роҳатланиш учун намоз ўқиган бўлишлари мумкин. Бунда нафснинг насибаси кўзда тутилган бўлиши мумкин. Шунинг учун намозда маза қиладими, йўқми, васваса хаёлга келадими, йўқми унга эътибор қаратмаслик керак.

Инсон амал қилишга мукаллафдир

Баъзи бир кишилар бир вақтлар дунёдан узилиб, мазза қилиб, ажойиб бир кайфиятда намоз ўқишганлари ҳозирда эса, ўша кайфиятни топа олмаётганларини айтишади. Яхши билиб олиш керакки, бундай кайфият ихтиёрий нарса эмас, балки у беихтиёр содир бўладиган нарсадир ва инсон уни ҳосил қилишга ҳам мукаллаф эмас. Амални қабул бўлиши ҳам унга боғлиқ эмас. Нажот топиш ҳам унга мавқуф эмас. Инсон амал қилишга мукаллафдир. Уни суннатга мувофиқ адо қилиш қилмаслигига мукаллафдир. Модомики, Аллоҳ таоло Ўз фазли карами ила амалга муваффақ қилган экан, унга шукр қилиш керак.
Кайфият мақсад ҳам эмас, ихтиёрий ҳам эмас

Кишилар ҳажга борсалар одатда Каъбани кўрганларида ажойиб бир кайфиятга тушиб қоладилар. Гоҳо йиғлагиси, гоҳо хурсандлигидан кулгиси келади. Бундай ҳолатни топа олмаганлар эса, шундай жойларга келиб ҳам қалбим эримади, йиғи келмади, шайтон устимдан ғолиб бўлиб олган экан ва бошқача кайфитни ҳис қила олмадим деб ўзларини ўзлари маломат қилишади. Аслида гап бундай кайфиятни пайдо бўлишида эмас. Бундай кайфиятни содир бўлмагани учун инсон Аллоҳ таоло ҳузурида паст мақомда бўлиб ҳам қолмайди. Башартики амал суннатга мувофиқ бўлар экан, у мақбул ва ажрга эгадир. Аллоҳ таолога олиб борувчи йўл битта сироти мустақимдир. Сироти мустақим Аллоҳ таолонинг Қуръони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари кўрсатган йўлдир. Амал шу иккисига мувофиқ бўлса, манзилга олиб боради. Йўлда кетилаётганда турли хаёллар ва васвасалар келадими, йиғлаш каби кайфият содир бўладими, бўлмайдими мазза бўладими, бўлмайдими унинг фарқи йўқ.

Икки ҳолатдаги кишинг намози

Доктор Абдулҳай роҳимаҳуллоҳ бир кун шогирдларига насиҳат қилиб, икки ҳолатдаги кишининг намози ҳақидаги нуқтани баён қилиб берди. Бири ўзига тўқ бўлиб, унинг тирикчиликдан ҳеч ғами йўқ, азон айтилиши билан масжидга боради, хотиржам таҳорат олади ва хушуъ, хузуъ билан намозини адо қилади. Сўнг жамоатга мунтазир бўлиб ўтиради. Такбир айтилгач фикрини жам қилиб, намоздан бошқасини ўйламай намоз ўқийди. Намоз тугагач уйга боради ва кейинги намозга мунтазир бўлади. Иккинчиси эса, бола чақали, кўпчиликнинг ҳуқуқлари зиммасида, тижорат ёки бирор касбга машғул. Жамоат вақти бўлса, таҳоратга шошилади ва имом ортидан жамоатга эргашади. Эндигина ишдан қўли тўхтагани учун хаёлида ишнинг фикри миясида давом этади. Шундай бўлсада, жамоатдан қолмай намозларини тўлиқ ўқийди ва суннатини ўқигач яна ўз ишига шошилади.

Қай бирининг намозида рувҳоният зиёда

Сўнг шогирдларига юзланиб : “Айтингларчи қай бирининг намозида рувҳоният зиёда?” деб: “Аслини олиб қаралганда аввалги кишининг намозида рувҳоният зиёда кўринади. Чунки, азон вақти масжидга келди, хотиржамлик билан таҳорат олди ва хаёли сочилмай намоз ўқиди. Лекин Аллоҳ таоло наздида кейинги кишининг намозида рувҳоният зиёдадир. Чунки, биринчи кишининг зиммасида ҳеч қандай маъсулият йўқ. Уни ибодатдан чалғитадиган монелик йўқ. Намоз ўқишида лаззат бор. Иккинчи киши эса, тирикчик билан овора, бир қанча нарсаларнинг масъулияти бўйнида, фикри сочилган. Шундай бўлсада уни бу нарсалар Аллоҳ таолонинг ибодатидан тўсиб қўймади. Аллоҳ таоло ( валаа байъун ан зикр) деган. Гарчи унинг намозида ғариб кайфият ҳосил бўлмасада ажрда аввалги кишидан кам бўлмайди. инша Аллоҳ”, деди.

Тўртинчиси, таҳорат ва намозда шакланиш васвасаси. Жуда кўпчилик шу васваса туфайли қийланадилар. Баъзилар таҳоратим кетиб қолдими ёки йўқми деса, баъзилари ювиладиган аъзоларга сув етдими ёки йўқми ўйланиб қоладилар. Баъзилар имом намозни биринчи ракатини тугатишга келганида энди таҳримага қулоқ қоқаётган бўлади.

Ашраф Али Таҳонавий ҳикояси

Бир киши мендан васвасага дучор бўлган киши ҳақида сўраб: “У уч бор сувга шўнғиса ҳам ғуслим тўлиқ бўлдимакан деб ўйланиб қолади?” деди. Мен ундай кишидан намоз соқит бўлади дедим. Чунки ундай одамнинг ақли жойида эмас. Ақли жойида бўлмаган кишиларга намоз фарз бўлмайди” дедим.

Бундай кишилар ҳақида Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмалар берганлар.

عَبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ عَنْ عَمِّهِ أَنَّهُ شَكَا إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلُ الَّذِي يُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ يَجِدُ الشَّيْءَ فِي الصَّلَاةِ ، فَقَالَ : ( لَا يَنْصَرِفْ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا ، وروى مسلم

Аббод ибн Тамим розияллоҳу анҳу амакисидан ривоят қилади.

“Амакиси Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга намозида бир нарсани топкандай бўладиган кишининг шикоятини етказди. Шунда у зот: “То овозни эшитмагунича ёки ҳидни топмагунича намоздан чиқмасин!” дедилар”.
Фуқаҳолар ушбу ҳадисдан “Аниқ нарса шубҳа ила кетмайди” деган қоидани олганлар.

👉@diyonatli