Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Зиёд ибн Ҳасандан ривоят қилинади:

«Мен Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўғли Абдулмаликни кўмаётганини кўрганман. Умар ўғлининг устига тупроқ тортди. Одамлар унинг қабрини ер билан текис қилиб, устига иккита зайтун шохини суқиб қўйишди. Уларнинг бири бош тарафида, бири оёқ тарафда эди. Кейин ўғлининг қабри олдида қиблага қараб турди. Одамлар уни ўраб олишган эди.

«Ўғлим, Аллоҳга қасам, сен отангга яхшилик қилар эдинг. Аллоҳ менга сени бергандан бери сендан хурсанд бўлганман. Менда бундан ортиқ хурсандчилик бўлмаган. Аллоҳ сенга раҳм қилсин, гуноҳларингни кечирсин. Амалларинг учун энг яхши мукофот берсин. Аллоҳ сенга яхшилик билан раҳм қилсин. Аллоҳнинг қазосига рози бўлдик, ишига таслим бўлдик. Оламларнинг Парвардигори Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», деди-да, жўнаб кетди.

«Cолиҳлар гулшани» китобидан

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамиятдаги муаммоларнинг сабаби | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
ЭЪТИКОФНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА ҲУКМЛАРИ

“Эътикоф” луғатда “ушлаб қолиш”, “туриб қолиш” ва “лозим тутиш” деган маъноларни билдиради. Шариатда эса, пок шахснинг масжидда эътикоф нияти билан турганича айтилади. Эътикоф ўтиришни назр қилган кишига эътикоф ўтириш-вожиб амалдир.

Рамазондаги эътикоф – суннати муаккададир. Рамазондан бошқа пайтда эътикоф ўтириш эса – мустаҳабдир. Аллоҳ Ҳаж сураси 26–оятида шундай марҳамат қилган:

و طهر بيتى للطائفين و القائمين و الركع السجود

“Иккингиз байтимни тавоф қилувчилар, эътикоф ўтирувчилар ва рукуъ, сужуд қилувчилар учун покланг.”
Ушбу оятда Аллоҳ Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломларга берган амри ҳақида хабар беряпти. Байтуллоҳни бир неча тоифа ибодат қилувчилар учун поклаш лозимлигини айтиб, ўша ибодат қилувчи тоифалар ичида эътикоф ўтирувчиларни ҳам зикр қилмоқда. Демак, эътикоф Қуръонда зикр қилинган ибодат бўлиб, у Иброҳим (а.с) даврларидан буён бор.

عن عائشة رضى الله عنها قالت كان النبىّ ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ يعتكف العشر الاواخر
من رمضان حتى توفّاه الله ثم اعتكف ازواجه من بعده

Оиша (р.а).дан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в) то Аллоҳ у кишини вафот эттиргунича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар. Сўнгра у зотдан кейин завжалари ўтиришди.”

عن ابى هريرة رضى الله عنه قال كان النبىّ ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ يعتكف فى كل رمضان
عشرة ايام فلما كان العام الذى قبض فيه اعتكف عشرين يوما

Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в) ҳар Рамазонда ўн кун эътикоф ўтирар эдилар. Вафот этган йиллари йигирма кун эътикоф ўтирдилар.”
Чунки у зот (с.а.в.) умри охирлаб қолганини сезиб, солиҳ амалларни кўпроқ қилишга ўтган эдилар. Жумладан, Расулуллоҳ (с.а.в) ҳар Рамазонда Қуръони Каримни Жаброил (а.с) дан бир марта ўтказар эдилар. Вафот этадиган йиллари эса икки марта ўтказиб олганлар.

Энди эътикофни фазли ҳақида сўз юритамиз:

عن بن عباس رضى الله عنه أن رسول الله ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ قال فى المعتكف
هو يعكف الذنوب و يجرى له من الحسانات كعامل الحسنات كلها

Ибн Аббос (р.а) дан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в) эътикоф ўтирувчи ҳақида: “У гуноҳларни ушлайди ва эътикоф ўтирувчи учун яхшиликларни барча яхшиликларни қилувчига ўхшатиб жорий қилади” дедилар.” Демак, эътикоф ўтирувчи учун ҳамма яхшиликларни қилаётганларга ёзилаётган (с.а.в)обга ўхшаш савоб ёзилади.

عن الحسين بن على رضى الله عنه عن النبىّ ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ قال من اعتكف
عشرا فى رمضان كان كحجتين و عمرتين

Ҳусайн ибн Али (р.а) дан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в): “Ким Рамазонда ўн кун эътикоф ўтирса, худди икки ҳаждек ёки икки умрадек бўлади” дедилар.
Эътикофда ўтириш учун ният қилиш фарз амал, дедик. Бунинг далили Расулуллоҳ (с.а.в) нинг:

إنما الاعمال بالنيات

“Амаллар ният билан эътиборлидир” деган сўзларидир.
Албатта холис ибодатларда ният шарт бўлади. Эътикофнинг энг ози бир кундир. Фақат кундузининг ўзини ният қилиб ўтириш дурустдир. Эътикоф ўтириш учун рўзадор бўлиш Абу Ҳанифа (р.а) наздида шартдир. Усиз эътикоф бўлмайди, дейдилар. Бунинг далили ушбу ҳадисдир:
Оиша(р.а) дан ривоят қилинади: “Эътикоф ўтирувчи учун бемор кўргани бормаслик, аёл кишига қўл тегизмаслик ёки қучоқламаслик, зарур бўлмаган ҳожат учун чиқмаслик суннатдир. Рўзасиз эътикоф йўқ. Жомеъ масжиддан бошқа жойда эътикоф йўқ.” Эътикоф ўтиришда рўза шарт, жомеъ масжид бўлиши шарт деганларнинг далили ушбу ҳадисдир.
Рўза шарт эмас деганларнинг далили ушбу ҳадисдир:

عن عمر بن الختاب رضى الله عنه قال يا رسول الله ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ إنى نذرت فى الجاهلية أن أعتكف ليلة فى المسجد الحرام فقال له النبىّ ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ أوف نذرك فاعتكف ليلة

Умар ибн Хаттоб (р.а) дан ривоят қилинади. У киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен жоҳилият даврида Масжидул Ҳаромда бир кеча эътикоф ўтиришни назр қилган эдим”, дедилар. Бас, Расулуллоҳ (с.а.в) у кишига: “Назрингга вафо қил. Бир кеча эътикоф ўтир” дедилар.
Жумҳур уламолар ҳам Абу Ҳанифа (р.а) нинг сўзларига қўшилиб, рўзасиз эътикоф йўқ, дедилар.


Энди эътикоф ўтирувчига мумкин бўлган ишлар ҳақида сўз юритамиз.

عن عائشة رضى الله عنها قالت كانت رسول الله ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ اذا اعتكف

يدنى الىّ رأسه فأرجله و كان لا يدخل البيت الا لحاجة الإنسان
Оиша (р.а)дан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в) қачон эътикоф ўтирсалар, бошларини менга тутар эдилар, мен уни тараб қўяр эдим. Уйга инсон ҳожатидан бошқа нарса учун кирмас эдилар”. Расулуллоҳ (с.а.в) завжаларининг ҳужралари масжидга ёпишган эди. Оиша онамизнинг ҳужралари ҳам масжидга ҳамдевор бўлиб, эшигидан масжид ичига чиқилар эди. Пайғамбаримиз (с.а.в) эътикоф ўтирганларида ҳужра эшигидан туриб, муборак бошларини ичкарига киритар эдилар. Оиша (р.а) онамиз эса у зотнинг сочларига қараб, мой ва хушбўй суртиб қўяр эдилар. Уйга инсон ҳожати учун кирар эди, деганлари, таҳорат ушатгани, таҳорат ёки ғусл қилгани, деганларидир.

قالت صفية رضى الله عنها قالت كان رسول الله ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ معتكفا فأتيته ازوره ليلا فحدثته
ثم قمت الى بيتى فقام معى النبىّ ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ ليقلبنى و كان مسكنها فى دار أسامة بن زيد

София (р.а) айтдилар: “Набий (с.а.в) масжидда эътикоф ўтирган эдилар. Мен кечаси у кишининг зиёратларига келдим, бироз гаплашдим, сўнг уйим томон турдим. У киши мени кузатгани мен билан турдилар.” (У кишининг уйи Усома ибн Зайднинг масканида эди).
Ушбу ҳадисдан: Эътикоф масжидда бўлиши; Эътикоф ўтирган кишини хотини зиёрат қилса жоизлиги. Эътикоф ўтирган киши ўз зиёратчиси билан гаплашиши мумкинлиги, Эътикофдаги киши ўз олдига келган кишини кузатиши жоизлиги келиб чиқади.

عن بن عمر رضى الله عنه كان النبىّ ﺼلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ اذا اعتكف طرح له
فراشه او يوضع له سريره و راء اسطوانة التوبة

Ибн Умар (р.а) дан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в) қачон эътикоф ўтирсалар, у кишига тавба устуни ортига тўшак солиб ёки сўри қўйиб берилар эди.”

Пайғамбаримиз (с.а.в) масжидларининг устунларидан бирига “тавба устуни” деб ном берилишига сабаб, Табук урушига бормагани учун гуноҳкор бўлган саҳобий Каъб ибн Молик (р.а )ўзларини боғлаб қўйиб, гуноҳим кечирилмагунича туравераман, деб ётганларида Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилган учун эди. Ушбу ҳадисдан эътикоф ўтириш учун маълум жой таъйин қилиш жоизлиги, тўшак, сўри қўйиш мумкинлиги келиб чиқади.
Эътикофни ният билан бошлаган киши уни бузиб қўйса, бир кунига бир кун қазо қилади. Эътикоф ўтирган киши масжиддан бир соат беузр чиқса эътикофи бузилади. Эътикоф ўтирувчи масжид ичида еяверади, ичаверади, ухлайверади, сотаверади ва сотиб олаверади, лекин сотилган нарсани ҳозир қилмасдан. Эътикоф ўтирувчи жим ўтиравермайди, чунки сукут қилиб ўтириш бизнинг шариатимизда ибодат ҳисобланмайди. Лекин гуноҳлардан сукут қилиб, тилни тийиш ибодат ҳисобланади. Эътикоф ўтирувчи гапирса ҳам фақат яхши нарсаларни гапиради. Эътикофни ватий ботил қилади, агарчи кечаси ё эсдан чиқиб бўлса ҳам. Аёллар ўз уйларида эътикоф ўтиришади. Улар ўз эрларининг рухсати билан эътикоф ўтиришади, чунки Расулуллоҳ (с.а.в) нинг завжалари Оиша онамиз ўзлари ва бошқа бир неча Расулуллоҳ (с.а.в) нинг завжалари учун эътикоф ўтиришга Расулуллоҳ (с.а.в) дан изн сўраганлари ҳадисларда келган.

👉@diyonatli
ҚАДАРНИНГ БАРИ ХАЙР!

"Кеча кечқурун дўстим Мустафо Маҳмуднинг таржимаи ҳолини ўқидим. Дўстим деганимдан ажабланма. Дўст бўлиш учун албатта учрашиш шарт эмас. Дунёда шунақа кишилар борки, агар улар билан учрашсанг албатта дўст бўлган бўлар эдинг.
Мустафо Маҳмуд тиббиёт университетида ўқиб юрган пайтларда инсонни ёриб кўришга қизиқиши зўр бўлган. У яримта жасад сотиб олиб уни айнимаслиги учун формальдегид билан каравати остига қўяди. У формальдегиднинг ҳидидан узоқ нафас олиш ўпкага катта зарар етказишини билмас эди.
Уч йилдан сўнг унинг ўпкалари зарарланди. Сўнгра уч йил кичкина бир хонада бемор ўлароқ ётди. Бу орада университетга бора олмади. Тенгдошлари университетни битириб чиқиб кетишди. У хонасида қамалиб қолаверди. Университетни битирмагани учун у ўзини бахтсиз ҳисоблар эди. Унга ўқишдан бошқа ҳамма иш ман қилинган эди.
У бемор бўлиб ётган муддатда тўрт мингта китоб ўқиди. Мусибатлар ариганидан сўнг аён бўлдики, мана шу беморликда ўтган вақти унинг энг гўзал вақти бўлган экан. Бу Аллоҳнинг амри билан бўлган эди.
Аллоҳ таоло бизга лутфини гоҳида мусибат ўлароқ юборар экан. Агар мана шу мусибат бўлмаганида эҳтимол Мустафо Маҳмуд оддий шифокор бўлармиди?! Уни ҳеч ким танимасдан ўлиб кетармиди балки?!
Аммо илм ва иймон дастурининг соҳиби бўлмиш Аллоҳ таоло уни Ўзи тарбия қилишни ирода қилди.
Агар қамоқ бўлмаганида Юсуф алайҳис салом Мисрга бош бўла олмас эдилар.
Агар фарзандини сўйиш имтиҳони бўлмаганида Иброҳим алайҳис салом Ҳалилуллоҳ бўла олмас эдилар.
Агар эрсиз фарзанд туғиш имтиҳони бўлмаганида сиддиқа Марям онамизнинг номлари қуръонда абадий тиловат қилинмас эди.
Бандаларини кўтариш учун балолантирган Аллоҳ покдир!
Мусо алайҳис салом ва Хизр алайҳис салом қиссаларидаги ёш болани Хизр алайҳис салом қатл қилишлари Аллоҳнинг лутфи эди. Зеро У катта мусибатдан қутқариш учун кичкина мусибатга дучор қилади.
Эҳтимол сен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккани ташлаб юрак-бағирлари эзилиб чиқиб кетаётганларини кўрганингда қалбинг парча-парча бўлар эди. Аммо ҳижрат бўлмаганида Мадинада ислом давлати барпо бўлмас эди.
Фироқ кўз ёшлари бўлмагани фатҳнинг иззати бўлмас эди!".

Адҳам Шарқовий

Манба

👉@diyonatli
Бир киши: — "Аёл киши туғмасликка ва қоматини сақлашга ҳақли!" — дебди.

Бошқа киши бундай жавоб қайтарибди: — "Онангиз қоматини сақлаганида яхши бўларди".

Жамолиддин МУҲАММАДЖОН

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбарлар ҳавас қиладиган мақомдамиз | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАЖЛИС ВА МАРОСИМЛАРДА ҚАНДАЙ ТИЛОВАТ ҚИЛИШ КЕРАК? | Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👉@diyonatli
ТОВАР НАРХИГА УСТАМА НАРХ ҚЎЙИШ

Шу ўринда ҳалқ орасида оммавий тарқалиб кетган бир муомалага эътибор қаратишимиз лозим. Унинг суврати қуйидагичадир:

Сотувчи харидорга машинани пулини бир йил давомида тўлашга сотади. Агар харидор бир йилда машина пулини тўлай олмаса, сотувчи харидорга "Неча ойда тўласанг ҳар бир ойга устига юз мингдан ёки шунча фоиздан қўшиб берасан", дейди. Шу жоизми?

Ушбу муомаладаги машина нархига кейинчалик қўшилган фоиз ёки қийматга араб тилида “манфаъа (фойда)” дейилади ва уни рибо эканлигига эса, ҳеч ким шубҳа қилмаган ва у очиқ-ойдин судхўрликдир. Чунки, машинанинг ўн миллион деб тайин қилинган қиймати, савдодан кейин харидор зиммасига қарз бўлади ва қарзнинг устига фоиз қўйиш ёки устама талаб қилиш очиқ-ойдин судхўрлик ҳисобланади.
Бу савдо билан тақсит савдосини орасидаги фарқ шуки, тақсит савдосида сотувчи турли нарх айтиб, савдо қилинаётган пайтда томонлар айтилган нарх ва муддатлардан бирига ўзаро келишиб оладилар. Савдо тугатилгандан кейин белгиланган нархни харидор келишилган муддатдан олдин ёки кейин берса ҳам унинг устига ҳеч қандай фоиз ёки устама қўйилмайди. Масалан, бир киши икки ойда пулини беришга беш юз мингга компьютер сотиб олса ва қандайдир сабабли учинчи ойга ўтиб кетса, бундай вазиятда тақсит савдосида келишилган қийматга ҳеч қандай устама қўйилмайди.
Оммалашиб кетган иккинчи сувратда эса, савдо вақтида келишилган қийматни белгиланган муддатгача адо қилмай кейинги ойга ўтиб кетса, қарз устига устама қўшилиб боради ва бу жараён қарзни то адо қилгунгача давом этади. Масалан, бир киши ўн ойга олти юз мингга телефон олса ва белгиланган вақтда айрим сабабларга кўра тўлай олмай ўн биринчи ойга ўтиб кетса, сотувчи савдо вақтида келишилган ёки келишилмаган фоизда то қарзни тўлагунича устама қўшиб боради. Бундай қилиш эса, шаръан ножоиз ва рибо ҳисобланади.
Шунинг учун тақсит савдосига амал қилинса, шаръан жоиз ва ҳалол иш қилинган бўлади, аксинча бўлса, шаръан рухсат берилмаган ва ҳаром ишга қўл урилган бўлади.
Агар тақсит савдосида “Ойлик тўлов шунчадан” деб келишиб олиб, “Кечиктирсанг, ҳар кечиктирган кунинг эвазига ўша ойлик тўловга фалончадан қўшиб берасан” дейиши судхўрлик ҳисобланади.


👉@diyonatli
Ҳар бир ихтилофда ғолиб бўлишга интилаверманг. Гоҳида бир нарсага эришгандан кўра қалбларни улфат қилган яхшироқ. Ўзингиз қурган, ўзингиз ўтиб юрган кўприкни бузманг. Эҳтимол, бир кун келиб, қайтиш керак бўлиб қолар? Хатокорни эмас, хатонинг ўзини ёмон кўринг. Гуноҳдан бор вужудингиз билан нафратланинг, майли, лекин гуноҳкорга раҳм қилинг, афв этинг. Сўзни танқид қилинг, лекин yни айтган одамга ҳурматда бўлинг. Бизнинг вазифамиз беморни эмас, касалликни кетказишдир.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ.

👉@diyonatli
Тарихда қолган сут сотувчининг ҳайкали

Усмонли империяси қулаб, французлар усмонийлар ерларига кирган бир пайтлар эди.
Туркиянинг жанубидаги «Каҳраманмараш/ قهرمان مرعش » шаҳрида барча аёллар рўмол òрар эдилар, ҳукмрон француз генерали уларнинг баъзиларининг кетаётганини кўриб:
Сизнинг мамлакатингиз йўқ бўлиб кетди ва сиз ҳозир Ғарб ҳукмронлигидасиз, шунинг учун рўмолингизни ечинг, дея буйруқ беради. Улар эса рад этишади, Рад жавобидан ғазабланган генерал рўмолларини юлиб ташлаш учун бошлари томон қўл узатади.
Унинг ёнида сут сотадиган бир турк эркак ( унинг исми Имом Сотжо/إمام سوتجو) бу ҳолатни кўриб унинг эркаклик ҳамийяти, мусулмонлик ғурури жунбушга келиб генералнинг камарига осиģлиқ турган тòппончани олиб унинг отиб ташлайди.

Бу воқеадан сўнг, французларни қувиб чиқаришга олиб келган инқилоб бошланади.
1923 йилда Каҳраманмараш шаҳри озод қилиниб , унинг номига ҳайкал ва университет қурилди. Унинг ҳикояси шу кунгача мактабларда ўқитилмоқда.

Араб тилидан эркин таржима асосида Халилуллоҳ тайёрлади
#мақола #исломда_ёшлар_тарбияси

Саҳобалар Ислом динини қабул қилишганида неча ёшда бўлишганини биласизми?

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Исломга кирган-ларида 37 ёш;

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу 26 ёш;

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу 20 ёш;

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ҳали 10 ёшга етмаган;

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу 17 ёш;

Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу 19 ёш;

Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу 20 ёш;

Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу 27 ёш;

Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу 30 ёш;

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу вафот этаётган-ларида 33 ёш;

Фотима онамиз розияллоҳу анҳо эса ҳаётларининг сўнгида 29 ёш бўлганлар.

Сийратга оид бир асарда шундай дейилади: «Илк саҳобалардан қай бирини олманг, уларнинг ёшлар эканини кўрасиз. Улар ичида айримларигина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёш жиҳатдан каттароқ бўлган, холос».

👉@diyonatli
ДАРД
Университетлардан бирида дарс берадиган устозлардан бири доимо аёллар соатини тақар эди. Талабалар турли мажлисларда ўзаро уни ҳар-хил илмоқли сўзлар билан масхара қилишар эди. Охири улардан бири сўрашга журъат қилди:
- Устоз! Нега аёллар соатини тақасиз?
Устоз деди:
- Бу соат вафот этган қизимнинг соати!

Ҳар-биримизнинг оғриғимиз бор. Агар уни инсонларга ошкор қилганимизда улар йиғлаган бўлишар эди. Аммо биз ичимизга ютамиз, сабр қиламиз. Чунки инсонларнинг сизга шафқат нигоҳи билан боқишлари ундан ҳам оғриқли.
Бу ҳаёт шафқатсиз курашдан иборатдир. Ҳар қанақанги табассумли юз ортида у инсонлардан яшириб юрадиган катта ғусса бўлади.
Кўпгина кулгилар ортида кўз ёшлари бўлади. Агар унинг кўзёшларини кўрганингда: "Кўз ёшлари қуриб қолар даражада йиғлаган бу инсон қандай қилиб кулиб юрган экан-а", деб ҳайратда қолган бўлар эдинг.
Инсонлар тоққа ўхшашади. Салобатда эмас, кўпгина қисми яширинлигида. Айтишларича, тоғларнинг тўртдан уч қисми ер остида бўлар экан. Биз инсонларнинг ҳам ошкор қилганимиздан яширганларимиз кўпроқ. Касалликлар биз ейдиган нарса эмас, бизни ейдиган нарсадир!
Қанчалик инкор қилмасин, ҳар-бир инсонда оғриқ бор. Қанчалар яширмасин, ҳар-бир қалбда ғам-ғусса бор. Ташқи кўринишлар сени алдамасин.
Кишиларнинг сокин ва мувозанатда турганини кўриб ҳасадинг келмасин. Гоҳида улар қалбида фақатгина Аллоҳ биладиган олов бўлади.
Тутун чиқмагани унинг ёнмаётганини англатмайди. Осий инсон гуноҳидан мазза қилаётгани йўқ. Итоаткор инсон осонликча собит тургани йўқ.
Суюкли инсонини йўқотишдан қўрқиб уни тишлари билан қаттиқ тишлаб олган киши роҳатда эмас. Яқинини йўқотиб қўйиб қалбида ёриқ пайдо бўлган киши роҳатда эмас.

Кунлардан бир кун шифокорнинг ҳузурига бир киши кирди. У жисмидаги оғриқ аа руҳидаги ўчиқликдан шикоят қилди. Узоқ текширувдан сўнг аён бўлдики, унинг танасида ҳеч қандай дард йўқ экан. Дард унинг руҳида экан. Шифокор унга деди:
- Сизнинг муаммойингиз руҳийдир. Сиз кўпроқ дам олинг. Китоб ўқинг, сафар қилинг, янги дўстлар орттиринг. Сизга бир маслаҳатим бор. Шаҳримизда бир масхарабоз бор. Исми Карлина. У инсонларни кулдиравериб дардларини унуттириб юборади. Унинг томошаларига боришни тавсия қиламан сизга!
Шунда бемор йиғлаб туриб деди:
- Доктор! Ўша масхарабоз Карлина менман!

@Abdulqodir_Polvonov

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўлим тортиб турибди ёй била ўқ...

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ота-онамиздан кўра меҳрибонроқдирлар | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ихтилофлар ҳақида | Абдул Ҳамид домла

👉@diyontli
Оқшом шукуҳи | Пискент жомеси

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз.

Муъминун сураси, 18-оят

👉@diyonatli
Бир киши Али розияллоҳу анҳудан сўради:

- Абу Бакр ва Умар даврида бўлмаган ихтилоф ва тафриқалар нега сизнинг даврингизда юзага чиқди?

Али розияллоҳу анҳу у кишига шундай жавоб бердилар:

- Улар менга ўхшаган инсонларни бошқаришган. Мен эса сизга ўхшаганларни бошқаряпман.

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз учун шафоат сўрайдилар | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
ВАСВАСА


Ёмон хаёлларнинг келиши қалбда иймон борлигининг аломатидир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан васваса ҳақида сўралди.

عن عبدالله، قال: سئل النبي - صلى الله عليه وسلم - عن الوسوسة، قال : تلك محض الإيمان

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан васваса ҳақида сўралди. Шунда у зот:

“Бу иймоннинг айни ўзидир”, дедилар.

Яъни инсон қалбига васвасанинг келиши унда холис иймон борлигининг аломатидир. Қалбга васваса келганлиги боис инсон тушкунликка тушмаслиги керак. Бошқа бир ҳадисда.

عن أبي هريرة - رضي الله عنه - قال: جاء ناس من أصحاب النبي - صلى الله عليه وسلم

فسألوه: إنا نجد في أنفسنا ما يتعاظم أحدنا أن يتكلم به! قال : وقد وجدتموه؟-، قالوا: نعم،:قال ذاك صريح الإيمان

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир неча кишилар келиб: “Қалбимизда айтишни улкан(гуноҳ) деб биладиган нарсаларни топамиз” дейишди. “Уни улкан гуноҳ дейишни топасизларми?” дедилар. Улар: “Ҳа” дейишди. “Ўша айни иймондир” дедилар.

Шайтон иймон ўғрисидир

Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий юқоридаги ҳадисни шарҳ қилиб, :

“Инсон қалбига васваса қилиш шайтоннинг ишидир. Шайтон иймон ўғрисидир. Ўғри ва қароқчилар бойлик бор уйга қароқчиликка тушгани каби, шайтон ҳам инсон қалбидаги иймонга ўғриликка тушади. Унинг ўғрилик қилиши васваса қилиш орқали бўлади. Қалбга келган васваса эса ўша қалбда иймон давлати борлигининг аломатидир. Киши қалбига келган васвасани изҳор қилишдан кўра куйиб кул бўлишни афзал кўриши иймон айтаётган сўзлардир. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бу иймоннинг айни ўзидир” дедилар.

Васвасага жавобгарлик йўқ

عن أبي هريرة - رضي الله عنه - أن رسول الله - صلى الله عليه وسلم - قال إن الله تجاوز عن أمتي ما حدثت به نفسها، ما لم تعمل به أو تتكلم متفق عليه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло умматимдан нафслари айтган нарса(васваса)ни кечириб юборди. Модомики уни сўзлаб ёки унга амал қилмасалар” дедилар”.

Васвасанинг турлари

Одатда васваса тўрт қисмга бўлинади.

Биринчиси, ақийдага тегишли бўлиб, шайтон Аллоҳ таолонинг зоти , охират , қазои-қадар борасида турли васвасаларни қилади. Ушбу васваса ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “ Қачонки эътиқодингизни тўғри қилар экансиз бундай васваса ва хаёлларни қалбингизга келишига иншааллоҳ жавобгарлик бўлмайди ва бу хаёллар сабаб инсон кофирга ҳам айланмайди. “ дедилар. Баъзи кишилар қалбига шундай хаёллар келганида ўзини шайтон ёки кофир бўлиб қолдиммикан, деб ўйлайди. Ундай эмас . Модомики инсон эътиқод қилиш керак нарсаларга эътиқод қилар экан, тили ва амали орқали мўъмин киши бажариши керак бўлган амалларни қилар экан қалбга келган васваса туфайли тушкунликка тушмаслиги керак.

Иккинчиси, фисқи-фужур гуноҳ ишларни қилиш васвасаси ва хаёли. Инсон қалбига бирор гуноҳ ишни қилиш хаёли келса табиати унга моил бўлиб ўша ишни қилишга ундаса , модомики унга амал қилиб қўймас экан, иншааллоҳ жавобгарликка тортилмайди. Шу ўринда бир гуноҳ ишни қилишни ирода қилиш деган нарсани шарҳлаб ўтсак. Ирода қилиш беш босқичда бўлади.

1.Бир бор хаёлга келдию кетди. Бундай васваса “ ҳожиз” деб номланади.

2.Бир хаёл қайта-қайта келавериши.Уни “ҳотир “ дейилади.

3.Хаёлга келди , уни қандай бажаришни тасаввур ҳам қилди, буни “ҳадисуннафс” дейилади.

4.Тасаввурдан олдинга силжиб , уни қилишга ирода қилди. Лекин уни бажаришга азму қарор қилгани йўқ. Уни “ҳамм” дейилади. Бу ҳамм гуноҳ эмаслигига Аллоҳ таоло Қуръони каримда Юсуф сураси 24 оятда ..... деган.

5.Ўша гуноҳ ишни қилишга юз фоиз азму қарор қилди. Уни “азм” дейилади.