Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Ёлғиз намоз ўқиётган овоз баландлиги қандай бўлиши керак?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Таъзияга борганда қайси сурани ўқиган афзал? Қайсининг савоби кўпроқ бўлади?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
​АДОЛАТ МУҲИМ

Оиланинг бир аъзоси яна бир аъзосига адолатсизлик қилса, адолатсизлик қилган жазосини олиши ўта-ўта муҳим. Акс ҳолда, унинг зарарлари жуда катта бўлиши мумкин. Фойда ва зарарларидан айримларини айтиб ўтаман.

Фойдалари:

1. Оиладаги ҳар бир аъзо адолатсизлик қилишнинг ёмон оқибатини ҳис этиб туради.

2. Адолатсизликка учраган аъзонинг дилида адолатсизлик қилган аъзога нисбатан эндигина туғилаётган нафрат туғилмасидан олдин ўлади, барҳам топади.

3. Аъзолар ўртасида ўзаро нафрат, ҳасад каби иллатлар урчимайди.

4. Ўзаро тенгликни ҳис этиш иноқлик сари етаклайди.

5. Майда ташвишларга ўралашиб қолиш барҳам топиб, асосий эътибор, куч оила тараққиётига сафарбар қилинади.

6. Ҳамжиҳатлик, ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватлаш янги-янги ижобий ютуқлар эшигини очади. Ва ҳоказо...

Зарарлари:

1. Аъзолар ўртасида нафрат, ҳасад каби иллатлар пайдо бўлади, урчийди.

2. Бориб-бориб адолатсизлик қилиш оддий ишга айланиб қолади.

3. Муҳим ишлар қолиб, майда ишларга ўралашиб қолиш эҳтимоли катта бўлади.

4. Ҳамма ўзини ўйлайдиган худбинга айланиб, ўзаро ҳамжиҳатликка путур етади.

5. Тарқоқлик, уюшмаслик, бир-бирини қўллаб қувватламаслик, бир-бирини чалиш, бир-бирига панд бериш ҳоллари кўпаяди. Ва ҳоказо...

Жамоа иши, жамият иши - оила ишининг каттароқ кўриниши, холос.

Муқим Маҳмуд
2020-10-24
Audio
Бақара сурасининг 1 - 7- оятларини тингланг!

Маъно таржима ва тафсирини ўқинг!

"Сура умматни заминни обод этиш ва Аллоҳнинг динини барпо қилишга тайёрлайди. Одамларнинг турларини баён қилади. Айни пайтда иймон асослари ва шариат тамалларини ҳам ўзида мужассам этади..."

Сура "Бақара" (сигир) деб номланди. Чунки унда Бани Исроил сигири ҳақидаги қисса баён қилинди. Қиссада Аллоҳнинг шариатини зудлик билан татбиқ этиш ва яҳудлар каби уни пайсалга солмасликка ишора бор.

Батафсил: 👇
https://telegra.ph/Ba%D2%9Bara-surasi-tafsiri-10-25
​ҚУДУҚ СУВЛАРИ МАСАЛАЛАРИ | 3

• Одамнинг, отнинг сарқити (егани ё ичганидан қолгани сарқит дейилади) ва гўшти ҳалол бўлган ҳайвонларнинг ҳам сарқити ҳалол
• Тўрт оёқли йиртқичларнинг сарқити ҳаром
• Паррандаларнинг – қушларнинг сарқити ҳалол, улардан қолган сувга таҳорат қилиш дуруст
• Йиртқичнинг сарқити ҳаромлиги учун ундан қолган сувга таҳорат қилиб бўлмайди
• Хонаки мушукнинг, хонаки товуқнинг, йиртқич қушларнинг, уй ичидаги ҳашаротнинг, яъни ерни кавлаб ўзига уй қиладиган жониворларнинг сарқити макруҳдир. Мушук ҳаром нарса еган пайт унинг сарқути ҳам ҳаром
• Эшак ва хачирнинг сарқити макруҳ ёки ҳалоллигига шубҳа қилинган. Тўғри сўз ушбуки, эшак ва хачирдан қолган қолган сувларнинг ҳалол эканлигига шак йўқ, бироқ бу сув поклашига шубҳа бор. Агар бошқа сув топилмаса, эшак ва хачир ичганидан сўнг қолган сувга таҳорат қилинади ва таяммум ҳам қилинади

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Ойижоним масжиддан азон овози эшитилмай туриб намоз ўқиб оладилар. Намозни вақтидан олдин ўқиш мумкинми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар (Аудио)

Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг туғилишлари ҳақида ибратли ривоят.☝️
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Аҳмад Ийсо Миъсаровий:

«Баъзилар бандман деган баҳона билан Қуръон каримни ўқиш учун озгина вақт ҳам ажратишмайди. Лекин ейиш, ухлаш, турли кўнгилхушликлар билан банд бўлиш, ижтимоий тармоқларда соатлаб ўтириш уларни асло чалғитмайди. Балки улар ушбу нарсаларга энг муҳим вақтларини сарф қилишади. Шубҳасиз, бу улкан маҳрумликдир.

Аллоҳга қасамки, бахт-саодат Қуръони карим билан бирга ҳамнафас бўлишдадир».

islom.uz сайтидан олинди
АЁЛ КИШИНИНГ ОВОЗИ АВРАТМИ?

Савол:

Монолог ўқирдим. Ҳозир иккиланиб қолдим. Ўранганимдан бери монолог айтмаяпман. “Аёл кишининг овози аврат”, – деб эшитдим. Шу ростми? Монолог ўқишим гуноҳми? Овозимни ўзгалар эшитиши мумкин эмасми?

Ушбу саволга машҳур дин олимаси Одинахон Муҳаммад Юсуф жавоб берадилар:

– Аёл кишининг овози аврат эмас. Фақат уни майин қилиш ва чўзиб, эркаланиб гапириш жоиз бўлмайди. Бу ҳолатда овоз авратга айланади. Оддий гапирганида аврат бўлмайди. Қуръон тиловати ҳақида уламоларимиз аёл овозини аврат бўлмаслигини айтишган. Шу сабаб катта қироат уламолари мусобақаларда ҳакамлик қилишади. Ибодат пайтида эса, жумладан намозда аёл кишига махфий ўқишга амр қилинган. Тақво маъносида овозни эшиттирмаслик яхши албатта. Илм учун, манфаатли ишлар учун овоздан фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Манба: https://savollar.muslimaat.uz/savol/8368
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Халқимиз орасида иссиқ совуқ, қайтарма каби ишлар бор. Бу ишлар ҳақида динимиз нима дейди?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Эр аёли билан таҳажжуд намозини жамоат бўлиб ўқиса бўладими ?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Салла кийиб, намоз ўқиса, намознинг савоби 30 баробар кўп бўладими?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Томоқдан зиён олдириш шариатда борми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳрат Қаюмов:

"Асл миллий тарбияга қайтишимиз керак..."

"Бухорийлар қачон туғилади?"
"Дунёни ўз ҳолига қўй! Ҳоҳлаганини қилсин, барибир Аллоҳ таоло сенга битган нарсадан ортиғини устингга келтира олмайди".

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаръовий
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Таҳорат қилаётганимда, кўпинча, бурнимнинг ўнг тарафи битиб қолади. Шу ҳолатда таҳорат қилсам, бўладими?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Ўзидан каттани сенсираса, нима бўлади?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Савол:

Аёллар сочини чирой учун эмас, узунлиги сабабли кесса бўладими?
-------------------------------------------

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Эрининг рухсати билан эркакларникига ўхшаб қолмайдиган қилиб кесса бўлади. Эр рухсат бермаса кесмайди.

Манба
: https://savollar.islom.uz/s/8501