Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ЎЛИМ

Нафаслар тугайди. Вақт тугайди. Умр битади. Сен учун қиёмат қойим бўлади. Дунё учун кўзларинг мангуга ёпилади. Энг севганинг ҳам сени бир сонияга бўлсин олиб қолишга қодир эмас.
Сен энди йўқсан. Ернинг юзида худди бўлмагандек ғойиб бўлдинг.
Жасадингни мурда дея атаб ювадилар. Кафанлайдилар.
Тобутга соладилар. Кимлардир сен учун мотам қилади. Аммо ҳузунлар тезда арийди. Жанозангга келганлар кулиб гаплашаверадилар. Ачиниб қўядилар эҳтимол. Улар учун сенинг борлигинг қизиқ бўлмагани йўқлигинг ҳам зарра қадар ташвиш келтирмайди. Жонинг борлиги чоғида тириклигинг учун сени тинглардилар, сен билан учрашардилар, энди эса аҳамиятинг қолмайди. Чунки сен майит. Агар узоқроқ вақт кўмилмаса, сасиб қуртлайдиган танасан.
Тупроққа ичига ташлайдилар. Сени севганлар эҳтиётлаб қўядилар. Қалбларини бир муддат қайғу қоплайди. Пешонангдан ўпадилар балки. Сен қоронғу қабрда ёлғиз қоласан.
Ё Аллоҳ!
Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуни бир марта сиққан қабр сени кулиб қарши олармиди? Жисминг тупроқ ичида чирийди. Қурт ва қумурсқалар учун тўкин дастурхонга айланасан.
Роббинг билан юзланажагинг аниқдир.
Сенга ўзга бирор нажот йўқ. Умрнинг сўнги шу. Ҳаётнинг интиҳоси шу. Дунёнинг эшиклари ёпилади. Охират эшиклари очилади. Бу йўлдан қайтиш йўқ. Келиш йўқ.
Ўлим бу. Ажал бу... Дунёни чирик хазон қийматига ҳам олмайдиган Мавт бу.

Акром МАЛИК

👉@diyonatli
Орифи биллоҳдан сўрадилар:
---Тариқатлар, ҳақиқатларнинг йўлларидир. Тариқатларнинг ичида энг машҳур, энг юксак ва «жаддаи кубро» деб даъво қилинадиган Нақшбандий тариқати ҳақида, у тариқатнинг қахрамонларидан ва имомларидан баъзилари асосини шундай таъриф қилганлар:
«Дар ториқи Нақшибандий
лозим омад чор тарк.
Тарки дунё, тарки уқбо,
тарки ҳасти, тарки тарк.»
Яъни, тариқи Нақшийда тўрт нарсадан воз кечмоқ лозим:
1. Тарки дунё.
2. Ҳам нафс учун охиратни ҳақиқий мақсад қилиб олмаслик.
3. Вужудини унутмоқ.
4. Ужб, фахрга кириб қолмаслик учун бу таркларни ҳам тарк қилиш.

Демак ҳақиқий маърифатуллоҳ ва инсоний камолотга эришиш масивани (Аллоҳдан бошқа ҳар нарса)ни тарк қилиш билан бўлар эканда?

Ориф шундай жавоб берди:
«Агар инсон фақат қалбдан иборат бўлганда эди, барча масивани тарк қилишлик, ҳатто асмо ва сифатни ҳам тарк қилишлик, фақатгина Аллоҳ таъолонинг Зотига қалбни боғлашлик лозим бўлар эди. Аммо, инсоннинг ақл, руҳ, сир, нафс каби жуда кўп вазифали туйғулари ва хоссалари бордир.

КОМИЛ ИНСОН удирки, бутун у туйғуларини ўзларига хос бўлган ибодатдарга, ҳақиқат тарафига йўллашлик ила худди саҳобалардек, кенг бир доирада, бой бир суратда, қалб бир қўмондон бўлиб, туйғулардан аскарлардек фойдаланиб, мақсадлари сари қахрамонона юрсин. Йўқса қалб, фақатгина ўзини қутқариш учун аскарларни ташлаб, ёлғиз ўзи ҳаракат қилишлиги ифтихор қиладиган иш эмасдир. Балки натижаси оғир, қийинчиликли ҳолатга тушишдир.»

Шоолим ШОМАНСУР

👉@diyonatli
#ИБРАТ
Кунлардан бирида Абу Бакрнинг қорни жуда очди. Уйидан ейишга бирор нарса тополмади. Қорин очлигига сабр қилиб бўлмасди. Унинг қули озгина таом келтирди. Абу Бакр шу таомдан бир луқма олиб еди. Қули айтди: « Илгари бир егулик олиб келсам,қаердан олдинг деб сўрар эдингиз. Аммо бу сафар суриштирмадингиз».

Абу Бакр Сиддиқ : « Очликнинг зўридан таом тўғрисида сўрашни унутибман»,деди. Сўнг таомдан қўлини тортди ва сўради: Айтчи,сен бу таомни қаердан келтирдинг?

У айтди: « Бир куни жоҳилият вақтида бир қавм олдидан ўтиб қолдим. У пайтлар сеҳр-жоду қилиб юрардим. Шу қавмга ҳам сеҳр-жоду қилиб берган эдим. Бугун ўша жойдан ўтиб кетаётсам,тўй бўлаётган экан. Менга ўша сеҳрнинг ҳақига мана шу таомни беришди».

Абу Бакр Сиддиқ айтди: «Мени ҳалок қилмоқчи бўлдингми?
Кейин қўлини ҳалқумига тиқиб,қайт қила бошлади. Лекин ютган луқма осонликча чиқмади» Ичингга ютган луқма сув ичсанг чиқиши мумкин«,дейишди. Абу Бакр Сиддиқ идишда сув олиб келишни буюрди. Сув келтирилди. У ўзини мажбурлаб сувни ича бошлади,сўнг қайт қилганда луқма сув билан бирга қориндан чиқиб кетди. Кўришсаки,у луқма қарғанинг бошидек экан. Шунда олдидагилар бу ишига ҳайрон бўлиб айтдиларки: » Аллоҳ сенга раҳм қилсин,шу луқмани деб жонингни шунча қийнадингми!«

Абу Бакр Сиддиқ деди : »Агар мана шу нарса чиқмаса,уни жоним билан чиқарган бўлардим. Батаҳқиқ Расулуллоҳ (с.а.в.) дан эшитган эдимки : « Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасад дўзахга ҳақлидир».

Абу Бакр Сиддиқ кўз ёшларини артиб шундай деди:
« БУ ЛУҚМАНИ ЕБ ТАНАМГА ҲАРОМ КИРИШИДАН ҚЎРҚДИМ.»

«Расулуллоҳнинг издошлари» китобидан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚИСҚА СУРАЛАР ҚИРОАТИДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИШ ҲАҚИДА | | Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👉@diyonatli
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Малъун қайнота

Абдулҳамид домла Маликов
Пискент тумани бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу Мадинада яшаб турганларида ҳузурларига бир киши келиб шундай деди:

- Эй имом! Бу ерга сизга бир савол бериш учун то Хуросондан келдим.

- Сўра, дедилар Аҳмад ибн Ҳанбал.

- Банда қачон роҳат-фароғат топади? - деб сўради.

- Жаннатга биринчи қадамини босганида, дедилар.

© «Табақотул Ҳанабила», 1-жилд, 293-саҳифа.

‘ﻻ راحة في الدنيا’
«Дунёда роҳат-фароғат йўқ».

© Аҳмад ибн Ҳанбал, «Зуҳд».

👉@diyonatli
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ТАЛОҚ ҲАҚИДА

Абдулҳамид домла Маликов
Пискент тумани бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳам Аллоҳнинг бандаларига берган неъматларидандир...
Аллоҳ таолонинг одати шундайки, қайси нарса инсон учун қанчалик кўпроқ зарурий бўлса, уни шунчалик арзон ва етишиш осон қилиб қўяди!
Энг кўп зарурат тушадиган нарса ҳаводир. У ҳар жойда, ҳамма вақт текин топилади. Иккинчи даражада эса сув туради. У ҳам умуман олганда текин! Бирор жойда пуллик бўлиб қолсада барибир арзон.

Энг манфаати кам нарсалар жавоҳир, олмос ва тошлар ҳоказо тошлар бўлиб, булар энг қиммат нарсалардир.

Аллоҳ таолога етишиш ҳам нарсаларнинг энг кераклисидир. Демакки бу ҳам Меҳрибон Роббимизнинг одатига кўра Унга етишиш ҳам осон бўлмоғи лозим.
Бунинг учун ортиқча амалга ҳожат йўқ. Фарзларни (ундаги суннат, мустаҳаб ва одобларига амал қилган ҳолда) мукаммал қилишнинг ўзи кифоя.
Ҳуддики Ўн хил бемаза таомдан битта мазали таом яхши бўлганидек...

ФАРЗЛАРНИ МУКАММАЛ ҚИЛИШ, НАФЛНИ КЎПАЙТИРИШДАН АФЗАЛДИР!

Мажолиси ҳакимул-умма

Таржимон Ёрқинжон қори Ҳўқандий
САМОВИЙ ЖИСМЛАРНИНГ ҲАРАКАТИ

Коинотда 200 миллиарддан ортиқ галактика мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида ҳам 200 миллиарддан ортиқ юлдузлар бор. Уларнинг кўпчилиги ўз сайёраларига эга бўлиб, ўз навбатида уларнинг ҳам ўз йўлдошлари бор. Бу сайёраларнинг ҳар бири жуда аниқ ҳисоблаб қўйилган, ўз орбиталари бўйлаб ҳаракатланади. Миллион йиллардан бери уларнинг ҳар бири ўз ҳаракатини коинотдаги бошқа жисмларнинг ҳаракати билан ғоятда аниқ ва бенуқсон тартибда мувофиқлаштирган ҳолда ўз орбитасида учиб юради. Улардан ташқари самода кометалар ҳам бор, улар ҳам ўзлари учун аниқ белгиланган муайян орбиталар бўйлаб ҳаракатланади. Юлдузлар, сайёралар ва уларнинг йўлдошлари ўз ўқлари атрофида ҳам, ўзлари мансуб бўлган космик системалар таркибида ҳам мунтазам учиб юрадилар. Улар гўё улкан бир заводнинг механизмлари каби, бир-бири билан ажиб бир уйғунликда ва тартибда ишлаб келади. Мана шу бутун оламдаги улкан ҳаракат жараёнида миллиардлаб самовий жисмларнинг бирортаси бир-бири билан тўқнашиб кетмайди. Уларнинг йўли ҳеч қачон ўзаро кесишмайди.

Самовий жисмларнинг ҳаракат орбиталари ғоятда аниқ, ўта барқарор мувозанатга асосланади. Бу орбиталардан бирортаси 1 миллиметрга ўзгарса ҳам бутун коинтдаги ҳаракат, мувозанат бузилиб кетиши, космик тизим ҳалокатга учраши мумкин. Астрономик тадқиқотлардан бирида ер курраси орбитасининг ўз йўлидан 3 миллиметрга силжиши қандай оқибатларга олиб келиши, унинг натижасида қандай ҳодисалар юз бериши қайидагича фараз қилиб кўрилган эди:
Ер Қуёш атрофида айланиб, шундай орбитани чизиб борадики, ҳар 25 километрда ўзининг тўғри чизиқли йўналишидан 2.8 миллиметрга четлашиб боради. Ер куррасининг траекторияси, яъни ҳаракат чизиғи соч толасичалик ҳам ўзгармайди. Чунки орбита ўз йўналишидан атиги 3 миллиметрга четлашса ҳам дахшатли табиий офатларни вужудга келтириши мумкин. Агар орбита 2.8 миллиметрга эмас, 2.5 миллиметрга оғиб кетган тақдирда эса у ҳаддан ташқари кенгайиб кетиб, ер курраси музлаб қолган бўлар эди. Ер сайёраси 3 миллиметрга силжиса ердаги барча мавжудот чидаб бўлмас жазирама иссиқдан қирилиб кетган бўлар эди. Бу далиллар фақат ХХ асрга келиб фанга маълум бўлган. Аммо самовий жисмларнинг коинотда қатъий орбиталар бўйлаб ҳаракат қилиши инсонларга бундан 14 аср муқаддам Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинган:

وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلْحُبُكِ

«Самодаги юлдузлар ҳаракат қиладиган йўллар эгаси бўлган осмонга қасамки…». (Аз-Зориёт сураси 7-оят)

وَهُوَ ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلَّيْلَ وَٱلنَّهَارَ وَٱلشَّمْسَ وَٱلْقَمَرَ كُلٌّ فِى فَلَكٍ يَسْبَحُونَ

«Кеча ва кундузни, қуёш ва ойни яратган Зот ҳам ёлғиз Аллоҳдир. Буларнинг барчаси ўз фалак-фазосида сузиб юрурлар». (Анбиё сураси 33-оят)

Астрономларнинг ҳисоб-китобига кўра, «Солар Атрокс» деб аталадиган орбитаси бўйлаб, Вега юлдузи томон шиддат билан соатига 720000 минг тезли билан учиб боради. Қуръондаги машҳур Ясин сурасида бу ҳақида шундай ояти карима нозил бўлган:

وَٱلشَّمْسُ تَجْرِى لِمُسْتَقَرٍّ لَّهَا ذَٰلِكَ تَقْدِيرُ ٱلْعَزِيزِ ٱلْعَلِيمِ

«Қуёш бирон сония тўхтамай ўз қароргоҳи сари жорий бўлур. Бу Қудратли ва Билгувчи Зотнинг тақдири-ўлчовидир». (Ясин сураси 38-оят)

Албатта, Аллоҳ таоло Қуръони Каримни ерга нозил қилган ўша узоқ ўтмишдаги инсонларнинг тасарруфида ердан миллион-миллион километрларга узанган коинот бўшлиғини кузатишга имкон берадиган, ривожланган астрономик телескоплар ва бошқа ускуналар бўлмаган. Бошқача қилиб айтганда, у даврда инсоният осмон гумбази ва ундаги самовий жисмлар тузулишини илмий жиҳатдан аниқлашдан, сайёраларнинг ҳаракат йўли, яъни орбитаси борлигини илмий асослашга ожиз эди. Шунга қарамай, Қуръонда бу ҳақиқат очиқ ойдин баён қилинди. Зеро, Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг инсониятни илм-маърифатга ва ҳақиқатга ҳидоят қилувчи ҳақ каломидир.
👍1
Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

Шайх Набил Авдий ҳикояларидан.

👉@diyonatli
Илоҳий мўжиза
Ҳавво онамиз қандай яралган?

Ҳавво – башарият онаси, Одам алайҳиссаломнинг жуфти ҳалоли, ер юзидаги биринчи аёл. Аллоҳ таоло Ҳаввони Одам алайҳиссаломни узоқ вақт ухлатиб қўйиб унга ҳамроҳ бўлиши учун яратди. Аллоҳ таоло у иккисини жаннатда яратди ва улар у ерда муайян вақт яшаганларидан сўнг ризқларини ўз меҳнатлари билан топиб яшашлари учун ерга туширди.
Аллоҳ таоло Ҳаввони Одам алайҳиссаломнинг қовурғасидан, у ухлаётган вақтда пайдо қилди. Бунинг сабаби, агар Одам алайҳиссалом уйғоқ бўлганида, Ҳаввони яратилиш вақтида у озор чеккан бўлар эди ва натижада Ҳаввони яхши кўриш ўрнига, уни ёмон кўриб қолиши мумкин эди. Аёл киши эса, аксинча, озор чекса яхши кўради. Шунинг учун, аёл киши тўлғоқ вақтида кўз ўнгига ўлим келиб турса-да, оғриқ кучайган сари ўзи дунёга келтираётган фарзандига нисбатан меҳру муҳаббати жўшиб боради. Оғриқ билан дунёга келтирган фарзандига жонини ҳам фидо қилишга доим тайёр туради. Ваҳоланки, у эркак киши кўтара олмайдиган оғриқ азобини тортган бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло аёл кишини энг юқори даражадаги оғриқларни ҳам кўтара олишга қодир қилиб яратди. Аёл оғриққа эркакка қараганда уч баробар ортиқроқ бардошли экан. Чунки у ҳаёти давомида уч турли оғриқни бошидан ўтказиши бор. Улар: ҳайз, тўлғоқ ва нифос вақтидир.
Ҳавво онамиз Одам алайҳиссаломнинг қовурғасидан яралган. Маълумки, қовурға инсоннинг юрагини ташқи таъсирдан муҳофаза қилиб турувчи муҳим аъзодир. Шунинг учун ҳам у қийшиқ қилиб яратилган. Агар ўша қийшиқ қовурға бўлмаганида эди, инсоннинг юрагига берилган озгина зарба ёки туртиниш унинг ҳаётига катта хавф туғдирган бўлар эди. Ҳозирги замонавий технологияларга асосланган илм буни тасдиқлаб турибди.
Аллоҳ таоло Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамизнинг ҳар бирини ҳаётлари давомида бевосита унга муҳтож бўлган нарсалардан яратди. Масалан, Одамни тупроқдан яратди. Шунинг учун у деҳқон бўладими, темирчи бўладими, қурувчи бўладими, дурадгор бўладими – ер билан муомала қилади. Ҳаввони эса юракни муҳофаза қилиб турувчи қийшиқ қовурғадан яратгани учун у ҳаёти давомида қалбдан ҳосил бўладиган меҳр-муҳаббат билан муомалада бўлади. Натижада у меҳрибон она, севикли ёр, дуогўй опа-сингил ва куюнчак қиз бўлиб ўз меҳридан баҳраманд этади.
Шунинг учун ҳар бир аёл Одамнинг қийшиқ қовурғасидан яратилган Ҳаввонинг зурриёти эканидан фахрланиши ва ҳар бир эркак қийшиқ қовурғани текислашга беҳуда уринмаслиги, акс ҳолда уни синдириб қўйиши мумкинлигини англамоғи лозим. Зеро, ундаги қийшиқлик эркакдаги меҳрга нисбатан бир неча баробар ортиқ бўлган меҳру муҳаббат манбаидир.

Ҳомидбек ИШМАТБЕКОВ

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сидқ ва ихлоснинг фарқи | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

👉@diyonatli
Имом шайх Рамазон Бутий «Отам ана шундай эдилар» номли китобларида бир ибратли ҳикояни кeлтирадилар. У зот ўғиллари ёш пайтида шундай насиҳат қилган эканлар: «Ўғлим, агар Аллоҳга етишишнинг йўли супуриб-сидириш, чиқиндиларни тозалаш орқали бўлганида, мен сeни ўша ишга қўйган бўлардим. Лeкин кўрдимки, Аллоҳ таолога илм орқали етиш энг осон йўл экан. Бинобарин, сен шу йўлда маҳкам турасан, бу йўлдаги синовларга собит турасан». Имом Бутий отанинг ушбу насиҳатларига кириб, Аллоҳнинг илмини ўрганяпман дeб, ҳеч нарсага чалғимаган эканлар. Қўшимча тирикчилик қиламиз, бу йўлни дeб, ризқимизни ташлаб қўя олмаймиз, дeган ўртоқлари эса йўлдан тойилиб, ўша ўзлари қўрққан нарсаларга дучор бўлишган экан.
Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barakotuh!

Aziz kanalimiz obunachilari!

Xabaringiz bor, kanalimizda ustoz Muhammadjon tomonidan "Sakinat maskani" silsilaviy darslarini e'tiboringizga havola qilib borilmoqda. Siz, azizlarga qulaylik bo‘lishi uchun mazkur darsliklarning mundarijasini e’lon qilmoqdamiz. InshaaAlloh, video darslarimiz davom etadi.

1-qism | Muqaddima

2-qism | "Baxtiyor yashash sirlari"

3-qism | "Oila qurishning xususiyati"

4-qism | "Er-xotin o'rtasidagi muammolarni isloh qiladigan amal bormi?"

5-qism | "Insonni inson buzadi"

6-qism | "Rahbar degani zolim degani emas..."

👉 IRFON TV ilmiy-ma'rifiy onlayn telekanali

Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram |YouTube | Instagram | Facebook | TikTok
Тилга зикрнинг оғир келиши мунофиқлик аломатидир. Тез Аллоҳга тавба қилинг, зикр қилиш шунда тилингизга осонлашади.

Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ

👉@diyonatli
ҲУКМ

Бир киши бозордан от сотиб олибди. Аммо ҳеч бир қусури йўқ, деб сотилган от уйга келтирилгач, хасталиги билинибди. Сабрсизлик билан тонг отишини кутган киши саҳарда отни олиб қозининг олдига жўнабди. Бироқ қози хизмат жойида йўқ экан.
“Майли, бугун бўлмаса, эрта ҳам бор” дебди от сотиб олган харидор. Аммо эртаси куни сахарда қозиникига бораман деб отхонага кирса, от ўлиб ётганмиш. Ночор қолган от соҳиби шу алфозда қозиникига югурибди. Воқеани баён қилиб, от сотган одамни чақиришни, масалани одиллик билан ҳал этишни сўрабди.
– Ҳеч кимни чақириш керак эмас, – дебди қози, – Сиз биринчи бор келганингизда мен иш жойимда бўлсам эди, балки ишни сизнинг фойдангизга ҳал қилардим. Сиз отни эгасига топшириб, пулингизни қайтариб олардингиз. Ҳодисанинг бу шаклда якун топишига фақат мен айбдорман. Демак, зарарни мен тўлашим керак.
Шу гапни айтиб, қози ичкарига кириб кетибди ва отнинг пулини олиб чиқиб, даъвогарга тутқазибди.

Таржимон: Рустам Зоир

👉@diyonatli
ДУО

Эй инсон! Дуоларинг билан айни истаган мақсадинг ҳосил бўлмаса, дуоларим қабул бўлмади деб ўйлама. Чунки, дуо бир ибодатдир. Ибодатнинг самараси эса, охиратда кўринади. Дунёвий мақсадлар эса, намоз вақтлари каби, дуолар ибодатининг вақтларидир. Дуоларнинг самараси эмасдир. Масалан: Қуёшнинг тутилиши, Кусуф намозининг вақтидир. Аммо, бу намоз, Қуёшнинг очилиши учун эмас. Ёмғирсизлик эса, «Ёмғир намози»нинг вақтидир.

Шунингдек, бало ва мусибатларнинг келиши ҳам, баъзи хусусий дуоларнинг вақтидир. Бу мусибат бор экан, у дуолар қилинаверади. Агар дунёвий мақсадлар ҳосил бўлса, нур устига аъло нурдир. Агар ҳосил бўлмаса, дуо ижобат бўлмади, деёлмайсан. Балки, «Ҳали бу дуонинг вақти битмади» дейишинг мумкин. Чунки у мусибатлар дуоларнинг муқаддимасидир. Натижаси эмас.

Аллоҳнинг, «Дуо қилинг, ижобат қиламан», деган ваъдаси эса, айни сиз истаган мақсадни ҳосил қиламан, дегани эмасдир. Яъни, «ижобат қиламан», дегани, «қабул қиламан», дегани эмас. Дуо доим ижобат қилинади. Жавобсиз қолмайди. Айни талаб қилинган нарсани бериши эса, Унинг ҳикматига боғлиқдир. Масалан, сен бир докторни чақирсанг, ҳар ҳолда, «нима хоҳлайсан?» дейди. Аммо, «фалон таомни ва ёки фалон дорини менга бер» десанг, баъзан беради, баъзан ҳасталигингга тўғри келмагани учун, бермайди.

Дуоларнинг қабул бўлмаслигининг сабабларидан бири ҳам, дуони ибодат нияти билан қилмай, бир нарсани талаб қилган ҳолда қилганингдан тескари натижа беради. Бундай дуо ибодатида ихлос бўлмайди, мақбул бўлмайди.

Шоолим ШОМАНСУР

👉@diyonatli
Форс ва Рум саркардалари саҳобалар давридаги ғалабалардан лол қолишар эди. Улар жосусларни юборишганида саҳобаларни қуйидагича васф қилишган эди:
"Биз бир қавмни кўрдик. Уларга ҳаётдан кўра ўлим яхшироқ эди. Тавозуълик кеккайишдан яхши эди. Уларнинг бирортасида дунёга рағбат ва очкўзлик йўқ эди. Ўтирадиган нарсалари тупроқ, ейишлари уловда бўлар эди. Бошлиқлари уларнинг бирлари эди, яъни, ҳамма қатори оддий эди. Уларнинг юқори табақасини паст табақасидан, ҳожасини хизматкоридан ажратиб бўлмас эди. Агар намоз вақти бўлиб қолса, улардан бирортаси ортда қолмас эди. Ён атрофларини сув билан ювишар эди. Намоз ўқиганда қўрқув ва хушуъ билан ўқишар эди".

@arabicuz дан олинди.

👉@diyonatli
НАМОЗДАГИ САНО

Фарз, суннат, витр ва нафл намозларининг аввалги ракъатларида сано ўқиш суннат ҳисобланади.

Бу ҳукмнинг далили қуйидагича:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رضي الله عنه قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه و سلم إِذَا قَامَ إِلَى الصَّلَاةِ بِاللَّيْلِ كَبَّرَ ثُمَّ يَقُولُ: «سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعَالَى جَدُّكَ، وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон кечаси намозга турсалар, такбир айтар эдилар ва сўнгра:

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табаарока исмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрук», дер эдилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Имом Термизий: «Ушбу ҳадис бу бобдаги энг машҳур ҳадисдир», деганлар.

Ҳанафий ва ҳанбалий мазҳаблари санога ушбу дуони ўқишни ихтиёр қилганлар. Дуонинг маъноси:

«Аллоҳим! Сенинг Ўзингни поклаб ёд этаман ва Сенга ҳамду сано айтаман. Исминг муборак бўлди. Шаънинг олий бўлди. Сендан бошқа илоҳу маъбуд йўқ».

Санони имом ҳам, муқтадий ҳам, якка намозхон ҳам айтади.(“Баҳрур роъиқ” Намоз китоби).

Имом рукъуда турганида ёки жаҳрий қироат қилаётганида келиб қўшилган одам, такбири таҳримани айтади, лекин санони ўқимайди.

Имом саждада турганида ёки қаъдада ўтирганида келиб қўшилган одам, такбир ҳам айтади, санони ҳам ўқийди.

Қиёмда имомни топган киши, такбирни айтиб сано ўқийди. Агар имом жаҳрий қироат қилаётган бўлса, сано ўқимайди. Махфий ўқиётган бўлса, санони ўқийди. Агар имомни рукъу ёки саждада топиб, имомга етиб олшни имкони бўлса, санони ўқиб, имомга қўшилади. Етиб олмайдиган бўлса, тик турган ҳолатда такбирни айтади, сўнг иккинчи такбирни айтиб рукъу ёки саждага кетади. (Минҳатул холиқ алал баҳрир роъиқ).

Биринчи ёки иккинчи ракъатга ета олмаган киши санони ўқимаган бўлса, қолдирган ракъатларни адо қилишга турганида сано, тааввуз ва басмалани ўқиб, давом эттиради.

👉@diyonatli