Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар ўртасидаги суҳбат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар бир куни жам бўлиб ўтиришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу бакр родияллоҳу анҳудан бошлаб сўрадилар:
– Дунёда нимани яхши кўрасиз?
Абу Бакр родияллоҳу анҳу айтдилар:
– Дунёда уч нарсани яхши кўраман:
1. Сизнинг олдингизда ўтириш;
2. Сизнинг юзингизга боқиш;
3. Сизга бор-будимни бериш.
– Сизчи эй Умар?
Умар родияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам уч нарсани яхши кўраман:
1. Махфий бўлса ҳам, яхшиликка буюриш;
2. Жаҳрий бўлса ҳам, ёмонликдан қайтариш;
3. Аччиқ бўлса ҳам тўғри сўзлаш.
– Сизчи эй Усмон?
Усмон родияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам уч нарсани яхши кўраман:
1. Таомлантириш;
2. Саломни кенг ёйиш;
3. Инсонлар ухлаган пайтда, тунда намоз ўқиш.
– Сизчи эй Али?
Али родияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам уч нарсани яхши кўраман:
1. Меҳмонни икром қилиш;
2. Ёзда рўза тутиш;
3. Душманни бошига қилич тортиш.
Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Зар розияллоҳу анҳуга юзланиб:
– Эй Абу Зар! Сизчи? Сиз дунёда нимани яхши кўрасиз?
Абу Зар родияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам дунёда уч нарсани яхши кўраман:
1. Очлик;
2. Касаллик;
3. Ўлим.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
– Нима учун?
– Очликни қалбим покланиши учун, касалликни гуноҳларим енгиллашиши учун ва ўлимни Роббимга йўлиқишим учун яхши кўраман.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
– Менга дунёнгизда уч нарса суюкли қилинди:
1. Хушбўйлик;
2. Аёллар;
3. Кўз-қорачиғим намозда бўлиши.
Шу пайтда Жаброил алайҳиссалом тушдилар. Уларнинг барчаларига салом бердилар ва айтдилар:
– Менга ҳам дунёнгизда уч нарса суюклидир:
1. Рисолатни етказишлик;
2. Омонатни адо қилишлик;
3. Мискинларни яхши кўришлик.
Сўнг Жаброил алайҳиссалом осмонга кўтарилиб кетдилар. Бир оздан сўнг қайтиб тушдилар ва айтдилар:
– Аллоҳ таоло сизларга салом айтиб юборди. У зот ҳам дунёнгизда уч нарсани яхши кўрар экан:
1. Зикр қилувчи тил;
2. Хушуъ қилувчи қалб;
3. Балоларга сабр қилувчи жасад.
Аллоҳим бизларни барчамизни доимо Аллоҳни зикр қилувчи, қалби хушуъда юрувчи ва балоларга доимо сабр қилувчи бандаларинг қаторидан қилгин! Ҳамда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳобаларига эргашишлигимизни насиб айлагин!
Амийн
👉@diyonatli

#Шошилинч
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни карикатура қилиб чизган швециялик Ларс Вилкс куни кеча автоҳалокат натижасида ёниб ўлди.

МЕҲМОННИ ИКРОМ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Абу Шурайҳ Хузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтаётганларини икки қулоғим эшитган ва икки кўзим кўрган: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин, мукофотини берсин», дедилар. «Мукофоти нима, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Бир кечаю бир кундуз. Зиёфат уч кун. Ундан кейини садақадир. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

НАФЛ НАМОЗЛАРИ ҲАҚИДА
«Нафл намози» деб киши ўз ихтиёри билан фарзга қўшимча тарзда ўқийдиган намозга айтилади. Бу намозни Аллоҳ таоло мўминлар зиммасига фарз каби мажбурий қилмаган, балки ихтиёрий суратда адо этилса, савоб бўлади.
Нафл намозлари икки хил бўлади:
1. Беш вақт фарз намозларига тобе бўлган нафллар. Булар фарзлардан олдин ёки кейин ўқиладиган намозлар бўлиб, улар «суннати равотиблар» дейилади.
2. Беш вақт намозлардан ташқари мустақил ўқиладиган намозлар. Булар жумласига зуҳо, таҳажжуд, ҳожат сўраш ва бошқа намозлар киради.
Таҳиятул масжид намози
Намозхон масжидга кирганида агар фарз намозлари адо этилмаётган бўлса, масжид билан саломлашиш ниятида ўқийдиган намози «таҳийятул масжид» дейилади. Бу намозни икки ёки тўрт ракат ўқиса бўлади. Афзали тўрт ракат ўқишдир. Агар масжидга кирган киши жамоатнинг равотиб суннатларни ёки фарзни ўқиётганини кўрса, таҳийятул масжид намозини шу суннат ёки фарзларга қўшиб ният қилади. Шу билан у суннат ва ёки фарзга қўшиб таҳийятул масжидни ўқиганлик савобини олади. Аммо ниятни қилмай, суннат ёки фарзнинг ўзини ўқиса, ундан таҳийятул масжид намозини ўқиганлик савобига эришмайди. Таҳийятул масжид намозини масжидга кирган киши ўтирмасдан олдин ўқиши суннат ҳисобланади.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин», деганлар» (Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилган). Бу икки ракатли намоз «таҳийятул масжид» (масжид саломи) намози дейилади.
Шофеъий ва ҳанбалий мазҳабида таҳийятул масжидни қай вақтда бўлса ҳам: намоз ўқиш макруҳ ёки имом хутба ўқиётган пайтда ҳам ўқиш керак, дейилади.
Моликий ва ҳанафий мазҳабларида эса, имом хутба қилаётган бўлса, таҳийяти масжид ўқилмайди. Шунингдек, ҳанафий мазҳабида намоз ўқиш макруҳ пайтларда ҳам таҳийятул масжид ўқилмайди.
Намозхон масжидга кириши билан фарз намозни ёки бошқа бир намозни ўқисаю, таҳийятул масжидни ўқишни ният қилса, таҳийяти масжид ўрнига кифоя қилади. Борди-ю масжидга бир кунда бир неча бор кирадиган бўлса, бир марта ўқиса кифоя қилади.
Бу намознинг ҳукмидан Масжидул ҳаром истисно қилинган. Бу масжиднинг таҳийяти тавоф билан бўлади.
Масжидга кирганда бирор узр билан таҳийятул масжид намозини ўқий олмаса, «Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни айтса кифоя қилади.
Шуруқ (ишроқ) намози
Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади», деганлар»
Абу Довуд, Термизий ривоят қилган. Термизийнинг лафзида:
«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.
Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз «Салотуш-шуруқ» (Ишроқ намози) дейилади. «Шуруқ» дегани эса қуёш чиқишини билдиради. Шуруқ чошгоҳ намозининг энг аввалги вақтидаги намоздир.
Зуҳо (чошгоҳ) намози
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким чошгоҳ намозини бардавом ўқиса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади», дедилар»
Имом Термизий ривоят қилган.
Бу намознинг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганда кириб (яъни қуёш чиққандан тақрибан ярим соат кейин), заволга бир соат қолгунча давом этади. Бу «даҳватул кубро», яъни катта тонг, дейилади. Зуҳо намози икки ракатдан саккиз ракатгача ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ тўрт ракатдан ўқиганлар. Унинг энг афзал вақти наҳорнинг тўртдан бири ўтгандан кейиндир.

Шукри вузуъ намози
Одатда таҳорат қилиб бўлгандан сўнг ўқиладиган намоз «Шукри вузуъ» (таҳоратнинг шукри) дейилади.
Уқба ибн Омир ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир одам яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби ва юзи ила иқбол қилган ҳолда икки ракат намоз ўқиса, албатта унга жаннат вожиб бўлади», дедилар»
Имом Абу Довуд ривоят қилган.
Истихора намози
«Истихора» сўзи луғатда «хайр, яъни яхшиликни талаб қилиш» деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида хайрлисини танлаш учун икки ракат истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сурани ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот: «Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракат намоз ўқисин. Сўнг «Аллоҳим, албатта, Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи зотсан. Аллоҳим! Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида яхши эканини билсанг (ёки ҳозирги ишимдаю, келгусида) уни менга тақдир қилгин, менга осон эт, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил, сўнгра мени унга рози қил» десин ва ҳожатини айтсин», дедилар»
Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилган.
Истихора намозидан сўнг ушбу дуо ўқилади:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ، وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ، فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلَا أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلَا أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، - عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي، ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، - فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ، وَاقْدُرْ لِيَ الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ، ثُمَّ أَرْضِنِي بِهِ.
«Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика ва астақдирука биқудротика ва ас’алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи, фақдурҳу лий ва яссирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлил хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ» деб, ҳожати айтилади.
Маъноси: «Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Аллоҳим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга барокотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт».

Дуодаги «мана шу иш», деган ерига келганда ўз ҳожатини зикр қилади, сўнгра ўша ишни қилиш ёки қилмаслик тўғрисида кўнгли мойил бўлган томонга ҳаракат қилади. Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб, қилгиси келиб қолса амалга оширади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга ўтмай туриб қолса истихора намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлади. Истихора намозида хоҳлаган сурасини ўқийди. Лекин биринчи ракатида Фотиҳа сурасидан кейин Кофирун сурасини, иккинчи ракатда Ихлос сурасини ўқиса яхши.
Ҳожат намози
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг Аллоҳга ва Бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтсин. Сўнгра: «Ҳалийму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳи маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Роббиси Аллоҳ покдир. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш эт, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта чиқаргин. Эй Арҳамар Роҳимийн», десин», дедилар»
Имом Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган.
Намоздан фориғ бўлгач ушбу дуони ўқийди:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، الْحَمْدُ لِلَّه رَبِّ الْعَالَمِينَ: أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَالْغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ، وَالسَّلَامَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ، لَا تَدَعْ لِي ذَنْبًا إِلَّا غَفَرْتَهُ، وَلَا هَمًّا إِلَّا فَرَّجْتَهُ، وَلَا حَاجَةً هِيَ لَكَ رِضًا إِلَّا قَضَيْتَهَا يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ.
«Лаа илааҳа иллаллоҳул ҳалиймул карийм. Субҳааналлоҳи роббил ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллааҳи роббил ъааламийн. Асъалука мужибаати роҳматика ва ъазоима мағфиротика вал ғониймата мин кулли биррин, вас-салаамата мин кулли исмин, лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳу, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳу, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳа, йаа арҳамар роҳимийн!».
Термизий ривоят қилган.
Маъноси: «Ҳалим ва Карим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Улуғ арш Робби Аллоҳни поклаб ёд этаман. Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин. Раҳматингга мустаҳиқ қилувчиларни, мағфиратингни вожиб этувчиларни, ҳар бир яхшиликда ғаниматни ва ҳар бир гуноҳдан саломат бўлишни сўрайман. Менда бирор гуноҳ қолдирмасдан мағфират қилишингни, бирор ғам қолдирмасдан очиб юборишингни ва Ўзинг рози бўладиган бирор ҳожат қолдирмасдан раво қилишингни сўрайман, эй раҳм қилгувчиларнинг Раҳмлиси».
Қуйидаги дуо ҳам ҳожат намозининг дуоларидандир:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّكَ مُحَمَّدٍ نَبِيِّ الرَّحْمَةِ، يَا مُحَمَّدُ، إِنِّي تَوَجَّهْتُ بِكَ إِلَى رَبِّي فِي حَاجَتِي هَذِهِ فَتَقْضِي لِي، اللَّهُمَّ شَفِّعْهُ فِيَّ
«Аллоҳумма инний асалука ва атаважжаҳу илайка бинабиййика Муҳаммадин набиййир роҳмати, йаа Муҳаммаду, инний таважжаҳту бика илаа роббий фий ҳаажатий ҳаазиҳи фатақзи лий. Аллоҳумма, шаффиъҳу фиййа»
Имом Аҳмад ривоят қилган.
Маъноси: «Аллоҳим, мен Сенга юзланиб, Сендан пайғамбаринг, раҳмат набийси Муҳаммад алайҳиссалом билан васийла қилиб сўрайман. Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мен бу ҳожатим раво бўлиши учун сиз билан Роббимга юзландим Аллоҳим, у кишини менга шафоатчи қил».
Имом Ибн Ҳажар бу намозни шанба куни саҳар ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати равон бўлишига мен кафилман, деб марҳамат қилганлар, деган. Албатта, дуонинг арабча матнини ёдлаб олган яхши.

Тавба намози
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис эшитсам, Аллоҳ менга ундан Ўзи хоҳлаганича нафъ берадиган одам эдим. У зотнинг саҳобаларидан бири менга ҳадис айтса, мен ундан (гапи тўғрилигига) қасам ичишни талаб қилар эдим. Агар у қасам ичса (гапини) тасдиқ қилар эдим. Ҳолат шу бўлдики, менга Абу Бакр бир ҳадис айтди. Зотан у содиқдир: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: қайси бир одам гуноҳ қилиб қўйиб, сўнгра туриб, таҳорат қилиб намоз ўқиса, кейин Аллоҳга истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни мағфират қилади», деганларини эшитдим. Сўнгра у зот: «Улар қачон фаҳш иш қилсалар ёки ўзларига зулм қилсалар, Аллоҳни эсларлар ва гуноҳларига истиғфор айтурлар» оятини қироат қилдилар», деди»
Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.
Аслида тавба намозсиз ҳам хоҳлаган пайтда бўлиши матлуб. Лекин намоз ила бўлгани кучли ва қабули осондир. Намоз мўминнинг силоҳи, дейилгани ҳам шундан. Мўмин киши намоз ёрдамида ҳар қандай қийин нарсага ҳам осонлик билан эриша олади. Ожиз банда гуноҳ иш қилиб қўйса, иймони уни дарҳол тавбага чорлаши зарур. Қилиб қўйган гуноҳининг афсусида қолган мўмин инсон дарҳол таҳорат қилиб тавба намози нияти ила икки ракат намоз ўқиб олишга ўтмоғи лозим. У гуноҳига надомат қилиб, намозида чин қалбдан тавба қилиб, Аллоҳга роз айтиб, иккинчи бу гуноҳни қайта қилмасликка қатъий аҳд қилса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини мағфират қилади.
Аввобийн намози
Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракат ёки икки ракатдан қилиб ўқилади. Аллоҳ таоло Исро сурасида «Албатта, У зот аввобийнларни мағфират қилувчидир», деган (25-оят).
Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким шомдан кейин олти ракат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган.
Таҳажжуд намози
Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракатдир. Аллоҳ таоло: «Кечасида таҳажжуд (намози) қил, сенга нофила бўлур. Шоядки, Роббинг сени Мақоми маҳмудда тирилтирса», деган (Исро сураси, 79-оят).
Ушбу оят ила таҳажжуд намозига тарғиб қилиш Қуръонда келгани эслатилмоқда. Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намоз «таҳажжуд намози» деб аталади. Шунингдек, бу намоз «қиём намози» деб ҳам аталади. Аввал бошида бу намоз вожиб бўлган эди, бир йилчадан кейин вожиблиги насх қилинган.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир, ёмонликларга каффоротдир, гуноҳларни қайтарувчидир», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «У жисмдан дардни қувувчидир» ҳам дейилган
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган.
Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилгани учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади.
Изоҳ: таҳажжуд хуфтондан сўнг ухлаб, кечанинг иккинчи ярмида бедор бўлишдир. Уйғонишига ишончи бўлмаса, хуфтон намозидан кейин ўқиб олса ҳам жоиз. Раддул муҳтор соҳиблари таҳажжуд намозига: «Ҳар бир хуфтондан кейин ўқилган намоз» деб таъриф берган. Афзали эса бир ухлаб туриб ўқишдир.

Тасбеҳ намози
Икриманинг Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббосга қарата: «Эй амаки! Сизга бермайми? Сизга ўргатмайми?» деган сўзларни зикр қилиб, сўнг бундай дедилар: «Тўрт ракат намоз ўқийсиз. Ҳар ракатда Фотиҳани ва бошқа бир сурани ўқийсиз. Биринчи ракатда қироатдан сўнг қиёмда «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» тасбеҳларини ўн беш марта айтасиз. Сўнгра рукуъга борасиз ва рукуъда турганингизда мазкур тасбеҳларни ўн бор айтасиз. Кейин бошингизни рукуъдан кўтарган вақтда ҳам яна тасбеҳларни ўн марта айтасиз. Сўнг саждага борасиз. Саждада турганингизда яна мазкур тасбеҳларни ўн бор қайтарасиз. Сўнг бошингизни саждадан кўтариб, яна мазкур тасбеҳларни ўн бор айтасиз, сўнг яна сажда қиласиз ва унда яна ўн бор тасбеҳ айтасиз, сўнг бошингизни саждадан кўтариб, тик бўлишингиздан олдин яна ўн марта тасбеҳ айтасиз. Бу айтилган тасбеҳларнинг умумий адади етмиш бешта бўлади. Тўрт ракатни шу тахлитда адо этасиз. Агар бу намозни бир кунда бир марта адо этишга қодир бўлсангиз, уни адо этинг. Агар бир кунда адо этишга қодир бўлмасангиз, жума куни бир марта ўқинг. Агар жума кунида адо этишга қодир бўлмасангиз, уни бир ойда бир ўқинг. Агар бунга қодир бўлмасангиз, уни бир йилда бир бор адо этинг. Бунга ҳам имкон бўлмаса, умрингиз давомида бир бор «тасбеҳ» намози ўқиб қўйинг».
Нафл намозларини ўқиш тартиби
Кундузги нафл намозларини тўрт ракатдан, кечқурунги нафлларни эса икки ракатдан ўқиш суннат амаллардандир. Қиём туришга қодир бўлатуриб ўтирган ҳолда нафл намозлари ўқиш жо-из, лекин савобнинг ярмига эришади. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай ҳам намоз ўқиганлар деб ўқиса, ҳам намознинг ҳам суннатга амал қилганнинг савобига эришади. Аммо тик туриб ўқишга қодир бўлмаган кишининг ажри тик туриб ўқи-ган кишининг ажри билан баробар бўлади. Ўтириб ўқийдиган ки-ши агар узри бўлмаса, бошқа намозлардаги ташаҳҳуд ўқиётган ки-шидек чап оёғи устига ўтириб, ўнг оёғини тик қилади. Нафл ўқиш-га киришган кишининг намози агар икки ракатни тўлиқ тугатмай туриб бузилса, унинг қазосини ўқиб қўйиши вожиб бўлади.
Шундай вақтлар борки, унда нафл намозларини ўқиш макруҳи таҳримий, яъни ҳаромга яқин макруҳ ҳисобланади. Қуйидаги ҳол-ларда нафл намозларини ўқиш макруҳ саналади:
1. Субҳ вақти киргандан то бомдод ўқилгунга қадар нафл намозларини ўқиш мутлақ макруҳи таҳримийдир. Фақат субҳнинг икки ракат суннатини ўқишга рухсат бор, холос.
2. Бомдод ўқилгандан то қуёш чиққунга қадар нафл намозлари-ни ўқиш ҳам макруҳдир. Бу фурсатда умуман нафл намозлари ўқилмайди, гарчи намозхон бомдоднинг ёлғиз суннатини қазо қилган бўлса ҳам. Чунки субҳ суннатининг ёлғиз ўзини ўқий олма-ган киши кейин қазосини ўқимайди. Агар фарзини қўшиб қазо қилганида эди, қуёш найза бўйи кўтарилгач, иккисининг қазосини ўқиган бўлар эди. Бунинг масаласи юқорида ўтди.
3. Қуёш чиқиб то бир найза миқдори кўтарилгунча ҳам нафл намозларини ўқиш макруҳдир. Қуёш тақрибан ярим соат чамасида бир найза миқдорида кўтарилади.
4. Қуёш тиккага келгандан то заволга оққунча вақт оралиғида ҳам намоз ўқиш мутлақ жоиз эмас.
5. Аср намозидан то шом намозини ўқиб бўлгунга қадар ҳам нафл намозларини ўқиш макруҳдир.
6. Имом хутба ўқиш учун минбарга чиққан вақтда ҳам намоз ўқиш жоиз эмас. Имом хоҳ жума хутбасига чиққан бўлсин, хоҳ ёмғир талаб қилинаётгандаги хутба бўлсин, хоҳ бошқаси бўлсин, барибир ўша фурсатда намоз ўқиш дуруст эмас. (Изоҳ: бизнинг диёрларда имом жума кунлари аввал ваъз қилади ва сўнг жума намозидан олдин хутба ўқиш учун минбарга чиқади. Намоз ўқиш жоиз бўлмаган вақт шу имом минбарга кўтарилган фурсатдир. Аммо имом хутбадан олдин маъруза қилаётган бўлса, масжидга келган намозхон имом турган хонадан бошқа ўринда таҳийятул масжид намозини ўқиб олиши дуруст бўлади. Умуман, имом хутба қилаётганида намоз ўқиш тортишувли масала, чунки бу ҳақда ҳар хил ривоятлар бор. Ҳанафий мазҳабида имом минбарга чиққанидан кейин намоз ўқиш ҳаром. У хутбани бошлаганда эса, саломга алик олиш, акса урганга яхши тилак айтиш, Қуръон ўқиш ва шунга ўх-шаган нарсалар ҳам мутлақо мумкин бўлмайди).

7. Муаззин фарз намозига такбир айтаётганда ҳам нафл намози ўқиш макруҳдир. Фақат бомдод намозида суннатни ўқиб, фарзга етиб олишига ишонса, шу суннатни такбир айтилаётган вақтда ҳам ўқиш жоиз бўлади. Шунда суннатни имомдан узоқроқ ерда ёки бошқа хонада ўқиб олади. Муҳими, суннатни ўқиб олиб, фарзга етиб олса бўлди.
8. Масжидда ҳайит намозидан олдин ҳам, кейин ҳам нафл намо-зи ўқиш макруҳ.
9. Ҳожилар Арафотда пешин билан асрни пешин вақтида жамлаб ўқишади, бу жамъи тақдим, дейилади. Шу пайтда икки жам қилинаётган намоз ўртасида ҳам нафл намозларни, ҳатто пешин-нинг суннатларини ҳам ўқиш макруҳдир. Муздалифада эса шом билан хуфтонни ҳожилар хуфтон вақтида жамлаб ўқишади. Бу жамъи таъхир, дейилади. Шу икки жам қилинаётган намознинг ўртасида ҳам, гарчи шомнинг суннатини бўлса-да, ўқиш макру-ҳдир.
10. Фарз намозларидан бирортасининг вақти тор бўлиб қолса ҳам, нафлларни ўқиш макруҳ ҳисобланади.
11. Хоҳ олди, хоҳ орқа ҳожатларини мажбуран ушлаб туриб намоз ўқиш макруҳдир. Шунингдек, қорин дам бўлганда ҳам елни мажбуран ушлаб ўқилган намоз макруҳ ҳисобланади.
12. Худди шунингдек, яна хушуъни кетказадиган ҳар қандай муҳим иш ҳозир бўлгандаги ўқилган намозлар макруҳ бўлади. Ниҳоятда оч қолган ёки чанқаган кишига овқат ёки сув олиб ке-линса, ўз нафсини қондириб олиб, кейин намозга туриши керак. Яна қаттиқ чарчаган киши ҳам бироз дам олиб, сўнг намоз ўқиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Агар шу юқорида эслаб ўтилган вақтларда нафл намозлар ўқил-са, макруҳи таҳрима билан адо топади. Ким ушбу пайтларда намоз-ни бошлаб қўйса, уни бузиб намоз ўқиш макруҳ ёки ҳаром бўлма-ган бошқа вақтларда ўқиши маъқулдир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг
"Мўминнинг меърожи" китобидан.

Салафис солиҳийнлар даври. Мадина мунавварада бир аёл вафот этди. Ювиш учун ғассол аёл келди. Ёрдамчилар билан ювишни бошлади. Устидан сув қуйилаётган жасадни юваётган ғассол аёл:
-Шу бадани билан неча бор зино қилган экин!? деди ва шу зоҳоти қўли жасад танасига ёпишиб қолди. Ҳарчанд ҳаракат қилса ҳам қўлини қимирлата олмади. Жаноза ўқиш вақти яқинлашди. Ташқаридан тайёр бўлдими, вақт бўлиб қолди деб мўралай бошлашди. Ғассол аёл минг ҳижолатта қўли ёпишиб қолганини, ишни якунлай олмаганини айтишга мажбур бўлди. Бу гап дарров йиғилганларга етиб борди. Йиғилганларнинг баъзилари:
-Марҳумани кўмиш бизга вожиб, тезроқ дафн этишимиз лозим, керак бўлса ғассол аёлнинг қўлини кесамиз дейишди. Бошқалари:
-Йўқ тирик одам яшашга ҳақли шунинг учун жасад танасидан кесамиз дейишди. Баъзилари эса:
-Йўқ ҳар иееисини ҳам қилмаймиз, яхшиси Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳдан сўраймиз, жавобни у киши берсин, ўшанга амал қилайлик дейишди.
Бу гап ҳаммага маъқул келди. Молик ибн Анас (мазҳаббоши) раҳимаҳуллоҳни келтиришди. Хазрат эшик олдига келдилар ва ғассол аёлга:
-Сен нималар деган эдинг? деб сўрадилар. Ғассол аёл бу зинокор аёл эди дегандим деди. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ айтдиларки:
Ҳа, тушунарлик. Аллоҳ таъоло Нур сурасида шундай деган:
"وَٱلَّذِينَ يَرْمُونَ ٱلْمُحْصَنَٰتِ ثُمَّ لَمْ يَأْتُوا۟ بِأَرْبَعَةِ شُهَدَآءَ فَٱجْلِدُوهُمْ ثَمَٰنِينَ جَلْدَةً وَلَا تَقْبَلُوا۟ لَهُمْ شَهَٰدَةً أَبَدًا وَأُو۟لَٰئِكَ هُمُ ٱلْفَٰسِقُونَ."
"Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабул қилманглар. Ана ўшалар фосиқлардир."
Ғассол аёл марҳумага тухмат қилган. Иккита аёл кириб ғассол аёлни саксон дарра урсин, тухматчининг жазоси шу дедилар.
Ғассол аёл саксон дарра урилгач ёпишган қўл марҳума танасидан ажради.
Бундан хисса шуки.
Бировга тухмат қилиш гуноҳ, айниқса зинода, бузуқликда айблаш гуноҳи кабирадир. Кимдир эркак ёки аёл кишини зинода айблаб сўнг айтган гапи учун тўртта гувоҳ келтира олмаса дарра урилади ва жамиятда уни
"Бу тухматчи, бундан буён унинг гувоҳлиги қабул қилинмайгай!" дея эълон қилинади.
Абдулатиф Абдулғани Атаханов

ЎЛИМ
Нафаслар тугайди. Вақт тугайди. Умр битади. Сен учун қиёмат қойим бўлади. Дунё учун кўзларинг мангуга ёпилади. Энг севганинг ҳам сени бир сонияга бўлсин олиб қолишга қодир эмас.
Сен энди йўқсан. Ернинг юзида худди бўлмагандек ғойиб бўлдинг.
Жасадингни мурда дея атаб ювадилар. Кафанлайдилар.
Тобутга соладилар. Кимлардир сен учун мотам қилади. Аммо ҳузунлар тезда арийди. Жанозангга келганлар кулиб гаплашаверадилар. Ачиниб қўядилар эҳтимол. Улар учун сенинг борлигинг қизиқ бўлмагани йўқлигинг ҳам зарра қадар ташвиш келтирмайди. Жонинг борлиги чоғида тириклигинг учун сени тинглардилар, сен билан учрашардилар, энди эса аҳамиятинг қолмайди. Чунки сен майит. Агар узоқроқ вақт кўмилмаса, сасиб қуртлайдиган танасан.
Тупроққа ичига ташлайдилар. Сени севганлар эҳтиётлаб қўядилар. Қалбларини бир муддат қайғу қоплайди. Пешонангдан ўпадилар балки. Сен қоронғу қабрда ёлғиз қоласан.
Ё Аллоҳ!
Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуни бир марта сиққан қабр сени кулиб қарши олармиди? Жисминг тупроқ ичида чирийди. Қурт ва қумурсқалар учун тўкин дастурхонга айланасан.
Роббинг билан юзланажагинг аниқдир.
Сенга ўзга бирор нажот йўқ. Умрнинг сўнги шу. Ҳаётнинг интиҳоси шу. Дунёнинг эшиклари ёпилади. Охират эшиклари очилади. Бу йўлдан қайтиш йўқ. Келиш йўқ.
Ўлим бу. Ажал бу... Дунёни чирик хазон қийматига ҳам олмайдиган Мавт бу.
Акром МАЛИК

Орифи биллоҳдан сўрадилар:
---Тариқатлар, ҳақиқатларнинг йўлларидир. Тариқатларнинг ичида энг машҳур, энг юксак ва «жаддаи кубро» деб даъво қилинадиган Нақшбандий тариқати ҳақида, у тариқатнинг қахрамонларидан ва имомларидан баъзилари асосини шундай таъриф қилганлар:
«Дар ториқи Нақшибандий
лозим омад чор тарк.
Тарки дунё, тарки уқбо,
тарки ҳасти, тарки тарк.»
Яъни, тариқи Нақшийда тўрт нарсадан воз кечмоқ лозим:
1. Тарки дунё.
2. Ҳам нафс учун охиратни ҳақиқий мақсад қилиб олмаслик.
3. Вужудини унутмоқ.
4. Ужб, фахрга кириб қолмаслик учун бу таркларни ҳам тарк қилиш.
Демак ҳақиқий маърифатуллоҳ ва инсоний камолотга эришиш масивани (Аллоҳдан бошқа ҳар нарса)ни тарк қилиш билан бўлар эканда?
Ориф шундай жавоб берди:
«Агар инсон фақат қалбдан иборат бўлганда эди, барча масивани тарк қилишлик, ҳатто асмо ва сифатни ҳам тарк қилишлик, фақатгина Аллоҳ таъолонинг Зотига қалбни боғлашлик лозим бўлар эди. Аммо, инсоннинг ақл, руҳ, сир, нафс каби жуда кўп вазифали туйғулари ва хоссалари бордир.
КОМИЛ ИНСОН удирки, бутун у туйғуларини ўзларига хос бўлган ибодатдарга, ҳақиқат тарафига йўллашлик ила худди саҳобалардек, кенг бир доирада, бой бир суратда, қалб бир қўмондон бўлиб, туйғулардан аскарлардек фойдаланиб, мақсадлари сари қахрамонона юрсин. Йўқса қалб, фақатгина ўзини қутқариш учун аскарларни ташлаб, ёлғиз ўзи ҳаракат қилишлиги ифтихор қиладиган иш эмасдир. Балки натижаси оғир, қийинчиликли ҳолатга тушишдир.»
Шоолим ШОМАНСУР

#ИБРАТ
Кунлардан бирида Абу Бакрнинг қорни жуда очди. Уйидан ейишга бирор нарса тополмади. Қорин очлигига сабр қилиб бўлмасди. Унинг қули озгина таом келтирди. Абу Бакр шу таомдан бир луқма олиб еди. Қули айтди: « Илгари бир егулик олиб келсам,қаердан олдинг деб сўрар эдингиз. Аммо бу сафар суриштирмадингиз».
Абу Бакр Сиддиқ : « Очликнинг зўридан таом тўғрисида сўрашни унутибман»,деди. Сўнг таомдан қўлини тортди ва сўради: Айтчи,сен бу таомни қаердан келтирдинг?
У айтди: « Бир куни жоҳилият вақтида бир қавм олдидан ўтиб қолдим. У пайтлар сеҳр-жоду қилиб юрардим. Шу қавмга ҳам сеҳр-жоду қилиб берган эдим. Бугун ўша жойдан ўтиб кетаётсам,тўй бўлаётган экан. Менга ўша сеҳрнинг ҳақига мана шу таомни беришди».
Абу Бакр Сиддиқ айтди: «Мени ҳалок қилмоқчи бўлдингми?
Кейин қўлини ҳалқумига тиқиб,қайт қила бошлади. Лекин ютган луқма осонликча чиқмади» Ичингга ютган луқма сув ичсанг чиқиши мумкин«,дейишди. Абу Бакр Сиддиқ идишда сув олиб келишни буюрди. Сув келтирилди. У ўзини мажбурлаб сувни ича бошлади,сўнг қайт қилганда луқма сув билан бирга қориндан чиқиб кетди. Кўришсаки,у луқма қарғанинг бошидек экан. Шунда олдидагилар бу ишига ҳайрон бўлиб айтдиларки: » Аллоҳ сенга раҳм қилсин,шу луқмани деб жонингни шунча қийнадингми!«
Абу Бакр Сиддиқ деди : »Агар мана шу нарса чиқмаса,уни жоним билан чиқарган бўлардим. Батаҳқиқ Расулуллоҳ (с.а.в.) дан эшитган эдимки : « Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасад дўзахга ҳақлидир».
Абу Бакр Сиддиқ кўз ёшларини артиб шундай деди:
« БУ ЛУҚМАНИ ЕБ ТАНАМГА ҲАРОМ КИРИШИДАН ҚЎРҚДИМ.»
«Расулуллоҳнинг издошлари» китобидан

Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу Мадинада яшаб турганларида ҳузурларига бир киши келиб шундай деди:
- Эй имом! Бу ерга сизга бир савол бериш учун то Хуросондан келдим.
- Сўра, дедилар Аҳмад ибн Ҳанбал.
- Банда қачон роҳат-фароғат топади? - деб сўради.
- Жаннатга биринчи қадамини босганида, дедилар.
© «Табақотул Ҳанабила», 1-жилд, 293-саҳифа.
‘ﻻ راحة في الدنيا’
«Дунёда роҳат-фароғат йўқ».
© Аҳмад ибн Ҳанбал, «Зуҳд».
👉@diyonatli
- Эй имом! Бу ерга сизга бир савол бериш учун то Хуросондан келдим.
- Сўра, дедилар Аҳмад ибн Ҳанбал.
- Банда қачон роҳат-фароғат топади? - деб сўради.
- Жаннатга биринчи қадамини босганида, дедилар.
© «Табақотул Ҳанабила», 1-жилд, 293-саҳифа.
‘ﻻ راحة في الدنيا’
«Дунёда роҳат-фароғат йўқ».
© Аҳмад ибн Ҳанбал, «Зуҳд».
👉@diyonatli
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ibrat vaqti
Stiv Jobs haqida
Stiv Jobs haqida