#Нобулсий_тафсиридан_иқтибос
#Масад_сураси #Биласизми?
Умму Жамил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мусулмонларга нисбатан кўп азиятлар етказгани сабаб Аллоҳ таоло ояти каримада уни ўтин ташувчи деб сифатлади.
Оятдаги ўтиндан унинг қилган гуноҳлари назарда тутилган.
Бу гуноҳлари сабаб Умму Жамил жаҳаннамда азобланади. Инсон ҳар қачон бирорта гуноҳ амал қилса, масалан, бировнинг молини зўравонлик билан олиб қўйса, бировнинг уйи ёки оиласи бузилиши ёхуд ота-бола, эр-хотин, ака-ука ўртасидаги алоқаларнинг бузилишига сабаб бўлса, бировнинг молу дунёсини алдов йўли билан ўзлаштирса, кимнидир мушкул аҳволга солиб қўйса ёки кимгадир зулм етказиши натижасида унинг оғир касалликка чалинишига сабаб бўлса, хуллас, бунга ўхшаш амалларнинг барчаси инсоннинг елкасига ортиб олган ўтинга ўхшайди.
Шу ўтинлар унинг жаҳаннамда ёнишига сабаб бўлади.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
"Кофир бўлганлар иймон келтирганларга: «Сизлар бизнинг йўлимизга эргашинг, гуноҳларингизни биз кўтарурмиз»,– дейдилар. Ҳолбуки, уларнинг гуноҳларидан бирор нарсани кўтара олувчи эмасдирлар. Албатта, улар ёлғончидирлар!" (Анкабут сураси, 12-13-оятлар).
“Тафсири Нобулсий” китоби 14-том, 30-жуздан
Фаррух Абдулкарим, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.
Манба:
https://t.me/c/1317191732/579
Дўстларингизга улашинг:
https://t.me/diyonatli/16
Каналимизни кузатиб боринг!
https://t.me/diyonatli

Telegram
Diyonat
#Нобулсий_тафсиридан_иқтибос
#Масад_сураси #Биласизми?
Умму Жамил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мусулмонларга нисбатан кўп азиятлар етказгани сабаб Аллоҳ таоло ояти каримада уни ўтин ташувчи деб сифатлади.
Оятдаги ўтиндан унинг қилган гуноҳлари…

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Аллоҳ таоло кунларимизни хайрли, ишларимизни баракали этсин!
Кун хайрлиси - Аллоҳнинг зикри ва ибодати ила ўтган кундир.
Ишларнинг хайрлиси - холис Аллоҳ ризоси учун қилинган ишдир.

Тошкент вилояти вакиллигида шаҳар ва туман имом хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
Батафсил
http://fitrat.uz/sha-ar-va-tuman-imom-hatiblari-ji-ilish/
Каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Fitrat.uz
Тошкент вилояти вакиллигида шаҳар ва туман имом хатиблари...
Бугун 23 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллигида шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга Ўзбекистон мусулмонлари идораси...
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «إِذَا مَاتَ الْإِنْسَانُ انْقَطَعَ عَمَلُهُ إِلَّا مِنْ ثَلَاثٍ: صَدَقَةٍ جَارِيَةٍ، أَوْ عِلْمٍ يُنْتَفَعُ بِهِ، أَوْ وَلَدٍ صَالِحٍ يَدْعُو لَهُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, фойдали илмдан ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди».
Термизий ривоят қилган.
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/diyonatli/23
Каналимизни кузатиб боринг!
https://t.me/diyonatli
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, фойдали илмдан ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди».
Термизий ривоят қилган.
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/diyonatli/23
Каналимизни кузатиб боринг!
https://t.me/diyonatli
ПEШОБ ҚИЛИШ ҲАМ НEЪМАТДИР
Ҳурматли дўстларимдан бири Аллоҳ таоло амри ила буйрак етишмовчилигидан вафот қилди.
У ҳар ҳафта қонини ювиш (диалез) учун шифохонага борар эди. Бир кун ҳамшира унга:
– Бу ҳафта ҳеч нарса ичманг, қон тозаловчи жиҳоз ўчиқ, оз муддат ишламайди, деб айтибди.
Буни эшитиб зеҳнимга бир ўй келди. Инсон чанқаганида ичади ва ича олиши неъмат. Бу неъматни фақатгина ича олмай қолса билади.
Аммо бу кимса эса ўзи ича олгани билан, қон тозаловчи жиҳоз ишламаётгани боис ичишдан мосуво бўлган.
Ушбу инсон танасида жойлашган муштумдек ҳажмли аъзо буйрак бўлиб, унинг на товуши, на кўтариш оғир бўлган вазни йўқ.
Диалез жиҳози эса буйракдан анча катта. Бемор қонини заҳарлардан тозалаш учун олти соат ёки кўпроқ вақт шу жиҳозга уланиб ётиши лозим. Ва бунга жуда кўп маблағ ҳам керак.
Бизларни едирган, ичирган, танамиздан сийдикдаги заҳарли моддаларни, жисмимиздаги танимиз учун ўта хавфли моддаларни чиқариб юборилиши буюк Аллоҳнинг улкан неъматларидир!
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий.
Бундан бир мунча муддат олдин бир танишимиз орқали ўртасаройлик бир йигит ёрдам сўраб чиқди. 20 ёшлар атрофидаги йигит худди 13 яшар боладек бўлиб қолган. Икки буйраги қуриб қолган. Ҳар ҳафта диалез (қон тозаловчи жиҳозда даволаниш)га боради.
Бадан кичкина бўлиб қолган, бўйни ёнидан кичик уловчи жиҳозча қўйилган.
Хуллас, таниш-билишлар, ёр биродарларни ўртага солиб ўн бир миллион сўм йиғиб бердик.
Икки уч ойга етар экан.
Буйрак операцияси учун эса 60 миллион сўм керак бўларкан.
Айтмоқчи бўлганим, уч тўрт бор шифохонага бордик, кўрдик.
Аллоҳ, Аллоҳ! Нақадар ношукрмиз.
Биз чиқараётган, ўзимиз жирканадиган (сийдик) пешобимиз аслида буюк неъмат. Пешоб қила олиш ҳам улуғ неъмат. Буни диалезга қатнайдиганлардан сўранг. Ишонмасангиз ўша ерга бориб аҳволни бир кўринг.
Аллоҳ таоло бизга ўзимиз билмайдиган, ақлимиз етмайдиган, фаҳмимиз ожиз бўлган жуда кўплаб неъматлар бериб қўйганки, агар буни аслий ҳолатини билиб қолсак юрагимиз дош беролмай қолармиди ёки йўқми билмайман.
«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир».
(Наҳл, 18).
Инсоннинг барча аъзолари мўъжиза. Кўздек гўшт парчасининг кўриши, қулоқнинг эшита олиши, буруннинг хид билиши, қўл оёқлар ҳаракатланиши, юрак, буйрак, ўпка, жигар ва ҳоказо аъзолар ишлаётганинг ўзи биз учун шукр қилишимиз лозим бўлган, аммо адо эта олмайдиган неъматлардир.
Билсанг агар, тупурганинг неъматдир.
Кўриш, сўзлаш, югурганинг неъматдир.
Неъмат қадрин йўқотганлар билурлар.
Жирканиб қилганинг пешоб неъматдир!
Суннатуллоҳ Абдулбосит
azon.uz дан олинди.
Улашинг:
https://t.me/diyonatli/24

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
ПEШОБ ҚИЛИШ ҲАМ НEЪМАТДИР
Ҳурматли дўстларимдан бири Аллоҳ таоло амри ила буйрак етишмовчилигидан вафот қилди.
У ҳар ҳафта қонини ювиш (диалез) учун шифохонага борар эди. Бир кун ҳамшира унга:
– Бу ҳафта ҳеч нарса ичманг, қон тозаловчи жиҳоз ўчиқ, оз муддат…

Қабрдаги ёлғизлик
Абу Яҳё Аҳмад ибн Зирор Ажлийдан ривоят қилинади:
«Довуд Тоийнинг олдига бордим. У кенг ҳовлида, эшиги ҳам йўқ бир хароба уйда яшарди.
Баъзилар унга: «Ҳеч ким йўқ ҳовлида бир ўзингиз турасиз. Уйингизга эшик ўрнатиб олсангиз бўлмайдими? Ўзингизни ёлғиз ҳис қилмайсизми?» дейишди.
У: «Қабрдаги ёлғизлик мен билан дунё ёлғизлиги орасига тўсиқ бўлди», деди».
Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж (Таржимон: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ)
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Улашинг:👇
https://t.me/diyonatli/26

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи барокатуҳ, азиз дўстлар!
“Диёнат” канали Сизларга буюк бобомиз, авлиёлардан бўлган Сўфи Оллоёр раҳимаҳуллоҳнинг “Саботул ожизин” асарининг шарҳини тақдим этишни бошлайди. Шарҳ матнлари бевосита таниқли олим Рашид Зоҳиднинг “Равойиҳур райҳон” асаридан олинади.
Биз бу асар орқали диннинг пойдевори бўлган соф ақийда ҳақида ўрганамиз. Аллоҳни, унинг Расулини, фаришталари ва китобларини таниймиз.
Аллоҳим, мутолаамизни хайрли, икки дунёмизга манфаатли қилсин! Амийн!
Ҳурмат ила,
“Диёнат” канали муҳарририяти.
Улашинг:
https://t.me/diyonatli/27
#ақийда #саботуложизин #кириш

«РАВОЙИҲУР РАЙҲОН»
(«Саботул ожизин»нинг янги тўла шарҳи)
1-қисм
Ҳамд бўлими
• Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
• Қадимда ҳар қандай ёзма манбада, у илмий бўладими, адабийми, биринчи жумладаноқ, Яратувчи Зот зикр қилинган.
• «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», яъни – меҳрибон ва раҳмли Оллоҳ номи билан бошлайман, деган маънодаги бу лафз ҳар бир иш Оллоҳ таолонинг номи билан бошланишига ишора.
• Устозимиз Шайх Алоуддин Мансур Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларига таяниб, бу калима маъносини шундай изоҳлайди:
• «Ҳар бир муҳим, аҳамиятли иш Оллоҳнинг номини зикр қилмасдан бошланар экан, у иш охирига етмайди, балки чала бўлиб, кесилиб қолади.
Мана шунинг учун ҳам биз Ислом шариати буюрган, ижозат берган ҳар бир ишни Оллоҳ номи билан бошлаймиз, биз мусулмонлар шундай шарафга эгамиз.
Демак, ҳар бир ишни «бисмиллаҳ» деб бошлаш эътиқодида бўлган инсон фақат «бисмиллаҳ» деб бошлайдиган ишларни қилиши керак»
1-қисм тугади
Улашинг:
https://t.me/diyonatli/28
#ақийда #саботуложизин #ҳамд

👍1
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Азиз дўстлар!
• Фиқҳ – шариат ҳукмлари мажмуасидир. Фиқҳ илми бизга қандай ибодат қилишни, динимизга қандай амал этмоқни ўргатади.
• Бизнинг диёрларимизда асрлар давомида буюк аллома, фақиҳ Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳидоя” китоблари асосида шариатга амаллари адо этилган. У зотнинг издошларидан бўлган Мақсудхўжа ибн Мансурхўжа раҳимаҳуллоҳнинг “Мажмаъ ул-мақсуд” китоби “Ҳидоя”нинг соддалаштирилган, тушунарли услубда ва туркий (ўзбек) тилдаги шарҳидир.
• “Диёнат” канали ўз мухлисларининг фиқҳий билимларини ошириш мақсадида яна бир лойиҳани бошлашни ният қилди. Тез орада “Мажмаъ ул-мақсуд” асосида исломий амалларнинг ҳанафий мазҳабига мувофиқ ечимлари, йўл-йўриқларини тақдим этамиз.
• Таҳорат, намоз, закот, талоқ, савдо ва бошқа масалалар ҳақида босқичма-босқич, ўта тушунарли йўлда “Мажмаъ ул-мақсуд” мутолааси асосида илмимизни бойитиб борамиз.
• Аллоҳим, Сенга суяндик! Ишимизни хайрли ва манфаатли эт! Амийн!
Ҳурмат ила,
“Диёнат” канали муҳарририяти
#фиқҳ

ТАҲОРАТНИНГ ФАРЗЛАРИ
Таҳоратнинг биринчи фарзи – юзни ювишдир.
Таҳоратда юз қандай ювилади?
• пешонанинг сочидан бошлаб иякнинг остигача, биринчи қулоқдан иккинчи қулоққача бўлган оралиқ – юз ювилади
Юзни ювиш билан боғлиқ баъзи масалалар
• мўйлаб ва икки қош ораси ювилади
• таҳорат қилувчининг соқол-мўйлаби узун бўлса, таҳорат пайти тагига сув етмаса, жоиз, шундай фатво берилган, лекин бу ғуслга хилоф, ғуслда бутун баданга сув етиши шарт, акс ҳолда, жунубликдан пок бўлмайди
• пешона, икки қулоқ ва иякнинг ораси таҳоратда ювилиши шарт
• кўзнинг ичига сув киритиш вожиб ҳам, суннат ҳам эмас
• юзни ювишда кўзни очиш ва юмишда машаққат тортилмайди, ўз ҳолига қўйилади, киприкларга ҳам сув етсин
• оғриган кўзнинг четига йиғилган чирклар ҳам ювилиши керак
#ҳанафийфиқҳи #таҳорат #фарз #мажмаъулмақсуд
Улашинг:
https://t.me/diyonatli/30

Audio
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар (аудио)
Исломий хулқ нима?
——————
• Мусулмоннинг қўли ва тилидан озор етадими?...
• Спортда исломий ахлоқ...
• Дзюдо устаси Муҳаммад Али Рашван ибрати...
Улашинг:
https://t.me/diyonatli/31

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2020/1442 Ҳ. ЙИЛ, 25 СЕНТЯБР ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 04:56
⏰ ҚУЁШ - 06:13
⏰ ПЕШИН - 12:19
⏰ АСР - 16:28
⏰ ШОМ - 18:17
⏰ ХУФТОН -19:30
Улашинг:
https://t.me/diyonatli/33

⏰ ШОМ…

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Мискинларнинг ҳажи бўлган кун жума муборак!
Аллоҳ таоло оиламизга хотиржам, ишларимиз барокат ато этсин!
Кўнгилларимиз Аллоҳнинг зикри ила тўлсин!
Аллоҳ таоло Раъд сурасида марҳамат қилди:
«Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (28-оят).
Роббимиз қалбларимизни Ўзининг зикри ила ором топадиган қалблардан этсин!
Амийн!
—————-
Улашинг: 👇
https://t.me/diyonatli/34
Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/diyonatli
Мискинларнинг ҳажи бўлган кун жума муборак!
Аллоҳ таоло оиламизга хотиржам, ишларимиз барокат ато этсин!
Кўнгилларимиз Аллоҳнинг зикри ила тўлсин!
Аллоҳ таоло Раъд сурасида марҳамат қилди:
«Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (28-оят).
Роббимиз қалбларимизни Ўзининг зикри ила ором топадиган қалблардан этсин!
Амийн!
—————-
Улашинг: 👇
https://t.me/diyonatli/34
Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/diyonatli
Audio
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар (аудио)
Короновирус офати қаердан келди?
Поклик ҳикмати...
Ислом - сиҳҳат ва саломатлик ҳимоячиси...
Улашинг:
https://t.me/diyonatli/36
Обуна бўлинг:

Ота-онага оқ бўлиш ҳалокати...
Жаннат ҳидидан ким бебаҳра?..
Ота-онани унутиб, бошқаларга яхшилик қилиш...
Улашинг:
https://t.me/diyonatli37

Таҳоратнинг иккинчи фарзи – қўлни ювишдир.
—————
Таҳоратда қўл қандай ювилади?
• таҳоратда қўллар тирсаклар билан ювилади
Қўлни ювиш билан боғлиқ баъзи масалалар
• қўлдаги ортиқ панжа, бармоқлар ювилиши вожиб
• агар бармоқдаги узук кенг бўлса, уни қимирлатиш суннат
• агар бармоқдаги узук тагига сув етмас даражада тор бўлса, уни қимирлатиб, тагига сув етказиш фарз
• таҳорат қилган одамнинг тирноқларида хамир, лой қолса ёки аёл кишининг қўлига хина қўйилган бўлса, таҳорат дуруст ҳисобланади, шундай фатво берилган
• новвойнинг тирноғи ўсиб, орасига хамир кириб қолса, у шундан кейин таҳорат қилса, таҳорати дуруст, шундай фатво берилган
#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат
—————-
Улашинг:
https://t.me/diyonatli/38

“САБОТУЛ ОЖИЗИН” КИТОБИНИНГ ШАРҲИ
2-қисм
(Давоми)
Ушбу «Саботул ожизин» китоби ҳам бисмиллаҳ билан бошланган ишлардан биридир.
Шунинг учун ҳам китобнинг аввалги байти еру осмонларни яратган Зотга сано айтиш билан бошланади:
Сано лил холиқи ғаброу афлок,
Яратти қатраедин гавҳари пок.
Сўзни арабий жумла билан бошлаш мумтоз адабиётимизда кузатилган анъана.
#саботуложизин #равойиҳуррайҳон #шарҳ #ақийда #иккинчиқисм

Бу муаллифнинг Қуръон тилига бўлган ҳурматини ва айни пайтда маҳоратини намоён қилади.
Ибн Жарир Табарий раҳимаҳуллоҳ «Фотиҳа» сураси тафсирида айтади:
«Алҳамдулиллаҳ, яъни Оллоҳга ҳамд бўлсин, дегани сано бўлиб, бу билан Оллоҳ ўз Зотига сано айтяпти. Бунинг зимнида Оллоҳ таоло бандаларини Ўзига сано айтишга буюряпти».
Демак, «Саботул ожизин» муаллифи Сўфи Оллоёр шу амрга бўйсуниб, биринчи сўзини осмонлару ёрни яратган Зотга сано – мақтов айтиш билан бошлади ва байт давомида Оллоҳ таолонинг «бир қатра сув»(маний)дан «пок гавҳар» – Одам фарзандларини яратганига ишора этади.
«Саботул ожизин»га ёзилган «Иршодул оъизин» шарҳида «гавҳари пок»дан мурод Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдир, дейилади.
«Саботул ожизин»нинг Теҳрон нусхасида ҳам «гавҳари пок» сўзи «Пайғамбаримиз алайҳиссалоту ва саллам» деган сўзлар билан изоҳланган ва бу қараш наът бўлимидаги «Эмас мавжуд анингдек гавҳари пок» мисраси билан далилланган.
Демак юқоридаги изоҳларга кўра «гавҳари пок» сўзидан икки хил маъно мурод қилиняпти: биринчиси – Одам фарзандлари; иккинчиси – Муҳаммад алайҳиссалом.
Мисра аввалида коинот оламидаги улуғ жисмлар осмонлару Енинг яратилиши ҳақида гап кетар экан, кейинги мисрада, умуман инсон зотининг яралиши хусусида сўз бориши мантиқийроқ.
Лекин бу мантиқ «гавҳари пок» деганда Пайғамбар алайҳиссалом назарда тутилган, деган тушунчага зид эмас.
Негаки, Муҳаммад алайҳиссалом ҳам барча пайғамбарлар каби башар наслидан. Демак «гавҳари пок»дан мурод инсон экан, бу силсиланинг чўққисида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом туриши шубҳасиздир.
Шунингдек, мазкур мисра марказида инсон тушунчаси турар экан, инсонга нисбатан «гавҳари пок» дейилганида, иймон маъноси ҳам англаниши мумкин, худди Навоийнинг ушбу байтларида айтилганидек:
Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур,
Билки, нишони анга иймон эрур.

2-қисм тугади
(Давоми бор)
———————
Улашинг:
https://t.me/diyonatli/40

«Алҳамдулиллаҳ, яъни Оллоҳга ҳамд бўлсин, дегани сано бўлиб, бу билан Оллоҳ ўз Зотига сано айтяпти.…

👍2