Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.51K photos
4.4K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
614. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
«Туфайл ибн Амр Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Сизга бир қўрғон ва ҳимоя керакми? Давснинг қўрғони?»
деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ ансорийларга сақлаб қўйган нарса сабабидан кўнмадилар. Шунда Туфайл ҳижрат қилди.
У билан қавмидан бир киши ҳам ҳижрат қилди. Ўша киши касал бўлди. У чидамай, судралиб бориб, ўқдондан бир ўқни олиб, икки томирини кесиб, ўлди.
Сўнг Туфайл уни тушида кўриб:
«Сенга нима бўлди?» деди.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қилган ҳижратим учун мағфират қилиндим», деди.
«Қўлларингга нима қилди?» деди.
«Менга: «Қўлингдан ўзинг бузганингни биз тузатмаймиз», дейилди», деди.
Туфайл уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берди. Ул зот қўлларини кўтариб:
«Аллоҳим! Унинг икки қўлини ҳам мағфират қил!» дедилар».
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қилинган ҳижрат шу қадар улуғ амал эканки, унинг ҳурмати учун ҳатто ўз жонига қасд қилганнинг гуноҳи ҳам кечирилибди. Лекин унинг қўли кесилгани бўйича, шол бўлиб қолаверибди.
Бўлмаса, ўз жонига қасд қилишнинг азоб-уқубатлари ҳаммамизга маълум. Уларнинг энг енгили – киши ўз жонига қандай қасд қилган бўлса, охиратда ҳам абадул-абад қайта-қайта ўзини шундай йўсинда ўлдириб туравериш бўлади.
Бу муҳожир айнан ҳижрати туфайли гуноҳи кечирилиб, ана шундай оғир азобдан қутулиб қолибди. Лекин икки қўли кесилган ҳолича қолган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан ўша қўлини ҳам мағфират қилишини сўрабдилар. Икки қўлларини кўтариб, дуо қилибдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таолога қилган бирорта дуолари ижобатсиз қолмаган. Иншааллоҳ, бу дуолари ҳам ижобат бўлган, деб умид қиламиз.

615. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ тилаб:

«Аллоҳим! Сендан дангасаликдан паноҳ сўрайман, қўрқоқликдан паноҳ сўрайман, жуда қариб кетишдан паноҳ сўрайман ва бахилликдан паноҳ сўрайман!» дер эдилар».
Шарҳ: Демак, Аллоҳ таолодан ушбу тўрт нарсадан паноҳ сўраб юриш керак экан.
Дангасалик – жуда катта офат. Бундай офатдан доимий равишда паноҳ сўраб туриш керак. Дангасалик мунофиқларнинг сифатларидан бири ҳисобланади.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
«Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам зикр қиладилар», деган (142-оят).
Қўрқоқлик ҳам энг ёмон сифатлардан биридир. Қўрқоқ одам ҳар қандай пасткашликка, ҳатто шариатга, динга хилоф иш қилишгача бориши мумкин. Шунинг учун қўрқоқликдан ҳам Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш керак.
Ўта қариб, бошқаларга оғирлиги тушиб қолиш ҳам шундай. Айниқса жисмонан бажариладиган ибодатлардан ожиз бўлиб қолиш инсон учун катта мусибатдир. Аллоҳ таоло бундан ҳам Ўзи сақласин.
Бахиллик ҳам жуда ёмон хислат, одамнинг бошига кўп бало-офатларни, фалокатларни олиб келадиган сифат. Бахил кишини қариндош-уруғлари ҳам, аҳли аёли ҳам ёмон кўради. Ўзининг охиратдаги сифати ҳам ёмон бўлади. Аллоҳ таоло булардан Ўзи сақласин.


616. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Бандам Мен ҳақимда нима гумон қилса, ўшандоқман. У Менга дуо қилса, Мен у билан биргаман», деди», дедилар».
Шарҳ:
Биз «гумон» деб таржима қилган сўз арабчада «зонн» дейилади ва бўлиши мумкин икки ишдан бирини устин қилувчи сабаб ила устин қўйишни англатади. Агар ўша зонн ғолиб қилувчи сабабдан холи бўлса, зонн бўлмайди. Балки эътиборсизлик ва имкони йўқ нарсани орзу қилиш бўлади.
«Бандам Мен ҳақимда нима гумон қилса, Мен унга ўшандай муомала қиламан. Бу кўзлаганини юзага чиқаришми ёки мақсадларини пучга чиқаришми, ёхуд беморлигига шифо беришми, ёки бермасликми – барибир».
Банда Аллоҳ таоло ҳақида қандай гумон қилса, Аллоҳ таоло унга ана шу гумонга мос муомала қилади. Шунинг учун мўмин банда доимо Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлиши керак.
Аллоҳ таолога истиғфор айтаётган одам У Зотнинг мағфират қилишини яхши гумон қилса, мағфират қилинади.
Аллоҳ таолога дуо қилаётган одам У Зотнинг қабул қилишини яхши гумон қилса, дуоси қабул бўлади.
Аллоҳ таолога ибодат қилаётган одам У Зотнинг ўша ибодатни қабул қилишини яхши гумон қилса, ибодати қабул бўлади.
Аллоҳ таолони зикр қилаётган одам У Зотнинг қурбат қилишини яхши гумон қилса, унда Аллоҳ таолога муқарраблик ҳосил бўлади.
Банда нимани гумон қилса, Аллоҳ таоло унга ўшани беради. Ҳамма нарса ниятга қараб бўлади. Шунинг учун банда ўз зиммасига юкланган вазифани Аллоҳ таоло қабул қилишига қаттиқ ишонган ҳолда бажариши лозим.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга ижобатга аниқ ишонган ҳолингизда дуо қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ ғофил ва лоқайд қалбдан дуони қабул қилмас», дедилар».
Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.
Шунинг учун доимо Аллоҳ таоло билан бирга бўлиш, дуони фақат Аллоҳ таолога қилиш керак экан. Демак, дуо қилдингизми, Аллоҳ таоло мен билан, ёнимда эшитиб туради, ҳозир дуоларимни қабул қилади, дуоларим ижобат бўлади, деган ишонч билан туришингиз керак экан.
Ушбу ҳадисдан банда хавфдан кўра ражо – умидни устин қўйиши лозимлиги тушунилади.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан бирортангиз Аллоҳ азза ва жалла ҳақида яхши гумонда бўлмай туриб ўлмасин!» дедилар».
Абул Аббос Қуртубий айтади:
«Дуо пайтида ижобатни гумон қилсин. Тавба пайтида қабулни гумон қилсин. Истиғфор пайтида мағфиратни гумон қилсин. Ибодатни шартлари билан адо этаётиб, мукофотни гумон қилсин».
Аммо, шу билан бирга, хавфни унутмаслик керак. Банда хавф билан ражонинг орасида туриши матлубдир. Хавф умидсизликка, ражо бепарволикка олиб бормасин. Яъни ҳар бир банда ўртача ҳолда бўлиши керак. Ушбу ўртачаликнинг аломати кишининг доимий равишда яхшиликларни қилиб, ёмонликлардан четланишидир.

"Ал-Адаб ал-Муфрад" китобидандан олинди.

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Малъун қайнота | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
АМАЛЛАРНИ ЯШИРИШНИНГ АЖРУ САВОБИ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир одам:

«Эй Аллоҳнинг Расули, бир одам қилган амалини яширади. Агар у билиниб қолса, хурсанд бўлади» деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Унга икки ажр бор. Яширганлик ажри ва ошкор бўлганлик ажри», дедилар».

Иккала ҳадисни Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ:

Бу ҳадисни ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилмоқдалар. Саҳобаи киромларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан керакли нарсаларни сўраб, ўрганиш одатлари бор эди.

Саҳобаларнинг бирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Эй Аллоҳнинг Расули, бир одам қилган амалини яширади. Агар у билиниб қолса, хурсанд бўлади» деди.

Бу гапнинг замирида шу ҳам риёкорликка кирадими, маъносидаги савол бор. Аслида ўша одам қилган амалини одамларга билдирмай, Аллоҳ учун бажарган эди. Аммо одамлар билиб қолиб, уни мақташди. У эса одамларнинг мақтовидан хурсанд бўлди. Ушбу нарса риёкорликка кирадими? Бунга жавобан:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга икки ажр бор. Яширганлик ажри ва ошкор бўлганлик ажри», дедилар.

Яъни, бу ерда асл ният эътиборли. У сир тутишни ният қилган эди, шунинг учун бир ажр олади. Лекин одамлар бошқа томондан билиб қолиб, уни мақташди. Бундан бошқалар ўрнак оладилар. Бунинг учун яна бир ажр олади. Одамларнинг мақтовидан хурсанд бўлгани эса зарар қилмайди. Чунки у аслида одамлар мақташларини ният қилмаган эди.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдаларимиз:

1. Иштибоҳли масалаларни биладиган кишилардан сўраб, аниқлаб олиш зарурлиги.

2. Амални сир тутиб қилишнинг афзаллиги.

3. Одамлар бошқа томондан билиб қолиб, мақтасалар, ундан хурсанд бўлишнинг зарари йўқлиги.

4. Амалини сир сақлаган одам икки марта ажр олиши мумкинлиги.

Демак, биз ҳам бу ҳадиси шарифни ҳаётимизга татбиқ қилиб, амалларимизни сир сақлашга уринишимиз, риёкорликдан қочишимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маст қилувчи ичимликлар ёмонликлар онасидир | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
БАДБАХТЛИК

Шайх Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ дедилар:

Беш нарса бадбахтликнинг онасидир:
Аввали, кўнгил қаттиқлиги;
Иккинчиси – кўздан ёш келмаслиги;
учинчиси — ҳаёсизлик;
тўртинчиси — дунёга рағбат қилмоқ;
бешинчиси — дунё учун узун ҳаёллар суриш.

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ихлос | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

👉@diyonatli
Илм олиб, уни тарқатиш учун ҳар қанча машаққатларга чидаган, таълим бериш ила кўзлари чақнаб, диллари яйраган барча устозларга Аллоҳ таоло раҳматини ёғдириб, Ўзи рози бўлсин!

Ўтган устозлар ҳақларига дуо қилиб, ҳаётларининг умрларига, ризқларига барака тилаймиз.
__
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ернинг аҳли, ҳаттоки уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига саловот айтадилар», – дедилар.

Термизий ривоят қилган.

Қамариддин БEКМУҲАММАД

👉@diyonatli
ШАЙХ АЛОУДДИН МАНСУР ҲАЗРАТЛАРИНИ ЭСЛАБ

Устоз шайх Алоуддин Мансур китобларга, илм аҳлларига муҳаббатли, уларнинг ҳурмат қилувчи инсон эдилар. Бир мажлисга китоб билан боргандим. Қўлимдаги тафсирни кўриб: “Сиз китоб билан келибсиз. Бу ерга келинг”, деб ёнларидан жой берганлар. Шайхнинг ўнг томонларида Абдусалом домла, чап тарафларида мен ўтирганман. Китобдан бироз мутолаа қилганмиз, китоблар, ижод, баён услуби ҳақида суҳбат қурилган.

* * * * *

Йиғинларнинг бирига бора олмадим. Қори акалардан бирининг айтишича, Алоуддин Мансур домла мени йўқлатибдилар... Бу, фақир учун хурсандчиликдан ўзга нарса эмасди.

* * * * *

Алоуддин Косонийнинг “Бадоеус саноеъ” китобининг таҳорат ва намоз боблари устоз томонидан таржима ва шарҳ қилиниб, нашр этилган. Мазкур китобни “Алоуддинлар китоби” деса ҳам бўлади. Зеро, Алоуддин Самарқандийнинг “Туҳфатул фуқаҳо” номли китобига шогирди ва куёви Алоуддин Косоний “Бадоеус саноеъ” номли шарҳ ёзган. Мана вақт ўтиб, шайх Алоуддин Мансур домла мазкур китобни таржима ва шарҳ қилдилар. Аллоҳ барчаларини улуғ ажрлар билан сийласин.

* * * * *

Шайх Алоуддин Мансур ортиқча гаплар, кераксиз жумлалар кўп бирон китобни ўқиб қолсалар: “Китобнинг суви кўпайиб кетибди”, деб қўярдилар.

* * * * *

Домладан айрим иқтибослар:
1. “Ёзувчиларга, шоирларга, ҳаммамизга, ўзимизга тавсиямиз: рост нарсани айтайлик. Агар сўзнинг моҳиятида ростлик бўлмаса, қанча чиройли сўз бўлсаям бир кун очилиб, фош бўлади”.
2. “Ҳақиқат содда ифодаланиши керак. Ҳақиқатга безак керак эмас. Ҳақиқат зийнатларга муҳтож эмас... Сўзнинг соддалиги, ўша содда сўзда мураккаб фикрни жойлаб, етказиб бериш бу олимликдир”.
3. “Навоийни тушунишимиз учун биз, албатта, Қуръон ва ҳадисдан хабардор бўлишимиз керак”.
4. “Бошқа қийинчилик тушганида енгиллик яқин келиб қолган бўлади. Кечанинг энг қоронғи вақти тонг отишидан аввал бўлади. Қоронғи бўлиб кетди, деб ғам ема, эрталаб келиб қоляпти, тонг отяпти...”

Аллоҳ таоло дунёдан ўтган барча устозларимизни раҳматига олсин, қолганларини саломат қилсин.

Зиёуддин РАҲИМ

👉@diyonatli
#фиқҳ

ТАЯММУМ ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?

Сувнинг бир мил узоқда бўлиши, беморлик, совуқ, душман, чанқоқ, асбоб йўқлиги, аввалбошдан ёки давом эттириш ила ийд намози ёки валийдан бошқага жаноза намози каби ўринбосари йўқ нарсанинг ўтиб кетиши хавфи туфайли сув ишлатишдан ожиз бўлганда таяммум таҳорат ва ғуслга ўринбосар бўлади.

Демак, таҳорат ва ғуслнинг ўрнига таяммум қилишга шариат рухсат берадиган сабаблар асосан сув ишлатишга ожизлик ориз бўладиган қуйидаги ҳолатлардан иборат экан:

1. Сувнинг бир мил узоқда бўлиши.

Мусофирми, мусофир эмасми, шаҳарнинг ичидами, ташқарисидами – барибир, бир милгача масофада сув топа олмаса, таяммум қилишга рухсат. Бир мил 1848 метр ёки тўрт минг қадамга тенг бўлади.

Аллоҳ таоло ояти каримада:

فَلَمْ تَجِدُواْ مَاء فَتَيَمَّمُواْ صَعِيدًا طَيِّبًا

«Сув топа олмасангиз, покиза тупроқ ила таяммум қилинг», деган (Моида сураси, 6-оят).

2. Беморлик.

Таяммум қилишга рухсат берувчи оятда «Агар бемор бўлсангиз» дейилган.

Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.

Бунда одатга ёки билимдон мусулмон табибнинг кўрсатмасига эътибор қилинади. Таҳоратдаги ювилиши фарз бўлган аъзоларнинг учтаси соғ бўлиб, биттасини ювиш зарар етказадиган бўлса, учта соғ бўлган аъзоларни ювиб, биттасига масҳ тортилади. Агар унинг акси бўлса, яъни юқоридаги уч аъзо касал бўлиб, биттаси соғ бўлса, таяммум жоиздир. Шунингдек, икки аъзо саломат бўлиб, икки аъзо жароҳатли бўлса, иккисини ювиб, иккисига масҳ тортилади.

3. Совуқ.

Қаттиқ совуқ туфайли жонига ёки бирор аъзосига зарар етишидан ёхуд бемор бўлиб қолишидан қўрққан одам сувни иситиш имконини топмаса, таяммум қилиши жоиз.

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Зотус Салосил ғазотида совуқ кечада эҳтилом бўлиб қолдим.
Fусл қилсам ҳалок бўламан, деб қўрқиб таяммум қилдим. Сўнгра шерикларимга бомдод намозини ўқиб бердим. Улар буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдилар. Ул зот:

«Эй Амр, жунуб бўлиб туриб шерикларингга намозга ўтдингми?» дедилар.

Мен ўзимни ғусл қилишдан ман қилган нарсанинг хабарини у зотга айтдим ва:

«Аллоҳнинг «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга ўта меҳрибондир», деганини эшитганман», дедим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар ва бирор нарса демадилар».

Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилишган.

4. Душман хавфи.

Таҳорат ёки ғусл қилиши лозим бўлган одам сув олишга борганда душман унга зарар етказиши хавфи бўлса, таяммум қилади. «Душман»га йиртқич ҳайвонлар ҳам қўшилади.

5. Чанқоқ хавфи.

Агар ўзида бор сувга таҳорат ёки ғусл қилса, кейинчалик ўзи ёки шериклари чанқоққа қолиш хавфи бўлса ҳам, таяммум қилиш жоиз.

6. Асбоб йўқлиги.

Таҳорат ёки ғусл қилиши лозим бўлган одамнинг яқинида сув бор. Аммо ўша сувни олиш учун асбоб йўқ. У ҳам суви йўқ одамнинг ҳукмига киради ва таяммум қилиши жоиз бўлади.

7. Аввалбошдан ёки давом эттириш ила ийд намози ёки валийдан бошқага жаноза намози каби ўринбосари йўқ нарсанинг ўтиб кетиши хавфи туфайли сув ишлатишдан ожиз бўлганда.

Ийд намози ўтиб кетса, уни қазо қилиб ўқиб бўлмайди. Ёки унинг ўрнига бошқа бирор ибодат жорий қилинмаган. Шунинг учун таҳоратсиз одам таҳорат қилгунича намоз тугаб қолишидан қўрқса, таяммум қилиб, ийд намозига қўшилади.

Агар ўликнинг валийси (эгаси) жаноза намозига кеч қолса, у таҳорат қилгунича кутиб турилади. Аммо ўлганга валий бўлмаган одам кеч қолса, уни кутилмайди. Шунингдек, жаноза намозини қазо қилиб ҳам бўлмайди. Бинобарин, валий бўлмаган одам сув топиб, таҳорат қилгунича жаноза намози ўтиб кетишидан қўрқса, таяммум қилиб, намозга тураверади.

Ибн Абу Шайба, Таҳовий ва Насоий қилган ривоятда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

«Қачонки жаноза ўтиб кетишидан қўрқсанг ва таҳоратинг бўлмаса, таяммум қил».

Имом Байҳақий қилган ривоятда:

«Ибн Умарга бир жаноза келтирилди. Унинг таҳорати йўқ эди. Шунда таяммум қилиб, жаноза ўқиди», дейилган.

Имом Дора Қутний мазкур икки саҳобийнинг ийд намозида ҳам худди шундай қилганларини ривоят қилган.
Энди таяммумни қандай қилишни ўрганайлик.

У икки зарбадан
иборат бўлиб, бир зарба юзга масҳ тортиш учун, яна бир зарба эса икки қўлга чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортиш учун.

Таяммум қилмоқчи бўлган одам енгини тирсакларидан юқоригача шимаради. Икки қўлини тупроққа ёки ер жинсидан бўлган нарсага уриб, юзига суртади. Икки қўлини иккинчи марта уриб, аввал чап қўлининг кафти ила ўнг қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ қилади. Кейин ўнг қўлининг кафти ила чап қўлига чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортади.


Таяммумнинг шартлари:

1. Ният қилиш.

Яъни таяммум қилишни қалбига тугиш. Ниятнинг вақти қўлини таяммум қиладиган нарсага уриш пайтидир. Ният тўғри бўлиши учун Исломда бўлиш, оқ-қорани ажратиш ва ният қилаётган нарсаси нималигини билиш шарт. Бир киши ўзи таяммум қилиши дуруст бўлгани каби, бошқани ҳам таяммум қилдириб қўйиши жоиз. Лекин таяммум қилдиришдан олдин ўзи ҳам ният қилиши лозим.

2. Таяммумга сабаб бўла оладиган узр бўлиши.

Улар: сувдан бир мил ва ундан узоқда бўлиш, беморлик ёки бемор одамнинг яқинида сув бўла туриб, таҳорат қилдирадиган кишининг йўқ бўлиши, қаттиқ совуқ, душман ёки йиртқич ҳайвонлар хавфи, чанқоқ хавфи, сув кам бўлиб, уни таомга ишлатиш эҳтиёжи, сув олиш асбоби йўқлиги, жаноза ва ийд намозининг ўтиб кетиш хавфи кабилар.

3. Ер жинсидан бўлган пок нарсага таяммум қилиш.

4. Таяммумда масҳ қилиниши лозим бўлган жойларнинг ҳаммасига масҳни етказиш.

5. Масҳни қўлнинг ҳаммаси ёки кўп қисми ила қилиш.
Агар икки бармоқ билан масҳ қилинса, таяммум тўғри бўлмайди.

6. Қўлни таяммум учун урганда кафтларнинг ичи билан уриш.

7. Шам ва унга ўхшаш терини масҳдан тўсадиган бошқа нарсаларнинг бўлмаслиги.

Таяммумнинг суннатлари:

1. Бошлашда «Бисмиллаҳ»ни айтиш.

2. Икки қўлни ерга уриш.

3. Чанг кириши учун бармоқларнинг орасини кенг очиш.

4. Сўнг қўлларни бир-бирига уриб, чангини қоқиш.

5. Ўнг қўлни чап қўлнинг кафтига қўйиб, кафтдан бошлаб чиғаноққача қўлнинг устига масҳ тортиш,
сўнг чиғаноқдан кафтга қараб қўлнинг пастига масҳ тортиш. Чап қўл учун ҳам шундай тартибда масҳ тортиш.

6. Тартиб билан қилиш.

7. Таяммумдаги амалларни кетма-кет, бир-бирига улаб қилиш.

Таяммумнинг макруҳлари:

1. Унинг суннатларидан бирортасини тарк қилиш.

2. Масҳни такрорлаш.

Таяммумни синдирадиган ва ботил қиладиган нарсалар:

1. Аввал ҳам айтилганидек, таҳоратни синдирадиган нарсаларнинг барчаси таяммумни ҳам синдиради.

Жунубликдан покланиш учун таяммум қилган бўл­са-ю, кейин таҳорати кетса, кичик нопоклик етади.

2. Таяммум қилишга омил бўлган узрнинг завол бўлиши. Мисол учун, душманнинг қайтиб кетиши, беморнинг тузалиши, совуқнинг йўқолиши кабилар. Гарчи узрларнинг бири кетиб, бошқаси пайдо бўлса ҳам.

3. Сув кўриниб қолиши ёки уни ишлатишга имкон топилиши. Агар таяммум билан намоз ўқиётган шахс сувни кўриб қолса, таяммуми синади.

Таҳорат қилиш учун сув, таяммум қилиш учун тупроқ ёки бошқа ер жинслари топа олмаган киши намозхонга ўхшаб рукуъ ва сажда қилади, лекин ният ва қироат қилмайди. Сув ёки тупроққа қодир бўлганида намозни қайта ўқийди.

Икки қўл ва оёғи қирқилган кишининг юзида яраси бўлса, таҳорат ҳам, таяммум ҳам қилмай намоз ўқийверади.

"Кифоя" китобидандан олинди.

👉@diyonatli
Диёнатли элнинг саодати бор

👉@diyonatli
ТОПИЛАЁТГАН ЛУҚМАНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ ҲАҚИДА

✳️Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ҳеч ким ҳеч қачон ўз қўли билан топган таомдан яхшироқ таом еган эмас. Аллоҳнинг набийи Довуд алайҳиссалом ўз қўли билан топганидан ер эди».

Бухорий ривоят қилган.
—————————————————
✳️Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Одамларга бир замон келадики, унда киши олган нарсасининг ҳалолданми ёки ҳаромданлигига парво қилмайди».

Бухорий ривоят қилган.
——————————————————
✳️Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Албатта, еган нарсангизнинг энг покизаси касбингиздандир. Авлодларингиз ҳам касбингиздандир».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.
——————————————————
✳️ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Ҳинд бинт Утба сўради:

«Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён хасис одам, менга ва боламга кифоя қиладиган нарсани бермайди. Фақат унга билдирмай олсамгина бўладими?»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ўзингга ва болаларингга кифоя қиладиганини маъруф ила олавер»,

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан олинди

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исломда Устоз биринчи шахсдир | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

👉@diyonatli
Пискент жомесида бомдод намози соат 05-45 да ўқилади.

👉@diyonatli
Бани Умайялик бир донишманддан Умавийлар давлатининг қулаши сабабини сўрадилар.
Донишманд шундай жавоб берди: «Майда ишларни катталарга, каттасини майда инсонларга топширдик. Натижада катталарнинг ошириб юборишию майдаларнинг чала иш қилишлари орасида қолиб кетдик.
Душманни дўст бўлиб қолар деган умид билан ўзимизга яқин олдик, дўстнинг дўстлигига суяниб ўзимиздан узоқлатдик. Оқибат, душмандан хиёнат кўрдик, дўстнинг дўстлигидан маҳрум бўлдик!»

Тарихда нақадар кўп ибратлар бор!

Икром ШАРИФ

👉@diyonatli
Ғам, мусибат муаммо эмас. Нега келганлиги муаммо. Чўкаётган кемада сув кираётган тешик беркитилиши керак. Ёриқ бир тарқафда қолиб бор кучни сувни чиқариб ташлашга сарфлаб ян шуни сабр қиляпман деб номлаб олиш бетавфиқликдир.
*
Ўтган ишларга ғам бўлса истиғфор билан кетказиш керак. Ғам фақатгина гуноҳлар сабабидан бўлади. Агар ғам гуноҳлар учун бўлса солиҳ амаллардан кўп-кўп қилиб Аллоҳга чиройли гумонда бўлиш керак.
*
Келажакдаги ишларга хавф бўлса Аллоҳга кўп-кўп дуо қилиб сабабларни маҳкам ушлаш керак. Қалбни сабаблар томонга оғиб кетмаслигидан эҳтиёт бўлган холда Аллоҳга чиройли гумонда бўлиш керак. Сабаблар шунчаки «Аллоҳим қўлимдан нима келса шуни қилдим. Қадарингга рози қил» дея олиш учун керак холос.
***
Барча холатларда Аллоҳга ружу қилиб гумонни чиройли қилиш ҳамма нарсага даъводир. Йилларча яшаб шиддат вақтида Аллоҳга ружу қилишни ўргана олмаслик энг оғир ишлардан. Буни зиёни ўлим вақтида кўринади. Жон халқумга тиқилганда Аллоҳга талпина олмаслик келиб чиқади.

👉@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жума мавъизаси: Исломда илм ва муаллимга эҳтиром | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балиқлар кимга истиғфор айтади? | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
ЗАКОТИ БЕРИЛАДИГАН ВА БЕРИЛМАЙДИГАН ҲАЙВОНЛАР

Фақат далада ўтлайдиган, яъни йилнинг кўп қисмида яйловда боқиладиган ҳайвондангина закот бериш фарз бўлади. Кичикларидан ҳам берилмайди. Илло, катталарга тобе бўлсалар, берилади. Иш ҳайвонларида ҳам закот йўқ.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, агар ҳайвонлар фақат қўзи, улоқ, бузоқ ёки бўталоқдан иборат бўлса, улардан закот олинмайди. Чунки қирқта сут эмадиган қўзиси ёки бешта сут эмадиган бўталоғи бор одам бой ҳисобланмайди. Аммо оналарига қўшиб болаларидан ҳам закот олинади.

Чорва ҳайвонларидан закот олишда бир сон билан иккинчисининг орасида кўп сон қўйиш, масалан,

қўйда 40тадан 120тагача битта,

120тадан 200тагача иккита қўй закот олиш ўша кичик болалари эътиборидан бўлган.

Ҳанафий мазҳабининг бу қавли кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланган.

Чорва ҳайвонларининг ишчисидан, яъни аравага, омочга қўшиладиган, юк ташишга ишлатиладиган, миниладиган, обжувозда, сув чиқаришда ёки шунга ўхшаш ишларда фойдаланиб туриладиганидан закот олинмайди. Чунки бундай ҳайвонлар ҳожати аслия ва иш воситаси ҳисобланади, ўсувчи мол эмас.

Қолаверса, уларни ишга солиб топилган нарсалардан закот чиқарилади. Ана ўша закот йўлида хизмат қилганлари учун ҳам уларнинг ўзларидан закот олинмайди.

Бунга далиллар қуйидагилар:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ишчи қорамолларда садақа йўқ»,
Дорақутний ривоят қилган.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Ул зот алайҳиссолату вассалом дедилар:

«Ер ҳайдовчи ҳайвондан садақа йўқ».

Дорақутний ривоят қилган.

Амр ибн Шуъайб отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ишчи(ҳайвон)лардан садақа йўқ».
Дорақутний ривоят қилган.

ЗАКОТГА ОЛИНАДИГАН ҲАЙВОНЛАР

Ўртачасини олиш вожибдир.

Агар топилмаса, закотчи кичигини олиб, устига қўшимча олади ёки каттасини олиб, ортиғини қайтаради.

Демак, закотга маълум бир ёшдаги ҳайвоннигина олиш кераклиги аён бўлди.

Яна закотчи ўша ёшдаги ҳайвоннинг энг яхшисини ёки энг пастини эмас, ўртачасини олиши лозим. Агар бундай сифатдаги ҳайвон топилмаса, пастроғини олиб, қолганига қиймат қўшиб олади ёки яхшисини олиб, ортган қийматни закот берувчига қайтаради.

Закот олиш пайтида туялар сонига биноан маълум ёшдаги ва сифатдаги туяни закотга олиш керак бўлиб қолди, дейлик.

Лекин ўша ёшдаги ва сифатдаги туя мазкур туялар ичида йўқ. Нима қилинади? Лозим бўлган туядан кўра кичикроқ ёшдаги туя олинади-да, камига ўртачасини нархлаб, пул шаклида олинади. Агар лозим бўлган туядан катта ёшдаги туя бўлса, буни ҳам қабул қилса бўлади. Аммо ортиғини садақачи – закот омили (ишчиси) закот берувчига ўртачасини нархлаб, ундан ортганини пул шаклида қайтариб беради. Ушбу қоида бошқа ҳайвонларда ҳам ўзига мос равишда ишлатилади. Агар кичик ёшдаги урғочи ҳайвон ўрнига катта ёшдаги эркак ҳайвон олинса, ҳеч нарса олинмайди. Мулоҳаза қиладиган бўлсак, закотга олинадиган ҳайвонларда урғочиси устун кўрилади. Бунда урғочи ҳайвоннинг камбағаллар қўлига тушиб, кўпайиши назарда тутилган.

Бунга далил сифатида саҳиҳ ҳадис бор.

"Кифоя" китобидандан олинди

👉@diyonatli