«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифда эр учун энг яхши хотиннинг баъзи сифатлари ҳақида сўз кетмоқда:
1. «Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани».
Демак, эр назар солса, кўнглини хурсанд қиладиган аёл энг яхши аёллар-да бўладиган сифатларга эга бўлар экан.
Бу таъриф аёлнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, ўзини тутиши ва ахлоқ-одоби каби нарсаларни ўз ичига олади. Энг яхши аёл бўлиш умидидаги қизларимиз, аёлларимиз ушбу нарсага алоҳида эътибор беришлари керак. Куёв ва эрларининг кўзига доимо хурсанд қиладиган равишда кўринишга ҳаракат қилишлари лозим.
2. «Қачон амр қилса, итоат қиладигани».
Эрга итоаткор бўлиш аёлларнинг энг гўзал, энг яхши сифатларидан би-ридир.
Албатта, бу ерда шаръий рухсат берилган ишлар доирасидаги итоаткор-лик ҳақида сўз кетмоқда. Гуноҳ ишларда итоат қилиш мумкин эмас. Чунки Холиққа маъсият бўладиган ишларда махлуққа итоат қилинмайди.
Эр оила бошлиғи бўлганидан кейин, оила аъзолари, жумладан, аёл киши унга итоат қилиши керак. Эрига итоаткор аёл энг яхши сифатлардан бирига эга бўлган аёлдир.
Эрига итоат қилмайдиган аёлни яхши аёллар қаторига мутлақо қўшиб бўлмайди.
3. «Эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани».
Бошқача қилиб айтганда, энг яхши аёл сифатига соҳиба бўлишни истаган аёл эрига ёқмайдиган ишларни қилмаслиги керак. Чунки шу хилоф туфайли оилада уруш-жанжал чиқиши, эр‑хотиннинг ҳаловати йўқолиши, ҳатто оила бузилиб кетиши ҳам мумкин.
Яна, аёл киши ўз молини эри ёмон кўрадиган нарсаларга сарфламаслиги керак. Ана шунда энг яхши аёлларнинг яна бир сифатига эга бўлади.
Ушбу ҳадисда зикр қилинган уч сифатни ўзида мужассам қилган аёл энг яхши аёллардан бўлишига шубҳа йўқ.
Мўмина-муслима аёл-қизларимиз ушбу ҳадиси набавийда зикр этилган олиймақом сифатларни ўзларида мужассам қилишга ҳаракат этишлари лозим. Шу билан бирга, жажжи қизчаларимизни ёшликларидан ана шундай гўзал сифат соҳибалари этиб тарбия қилмоғимиз зарур.
Уламоларимиз барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб ҳамда бошқа омилларни ҳисобга олиб, муносиб келин танлашда қуйидаги нарсаларга эътибор бериш кераклигини таъкидлаганлар:
1. Диндорлик.
2. Серфарзандлик. Бу сифат қариндош-уруғ аёлларга қараб билинади.
3. Аввал турмуш қурмаган бўлиши.
4. Диндор ва қаноатли оиладан бўлиши.
5. Насаби яхши бўлиши.
6. Ҳуснли бўлиши. Шунда эрнинг кўнгли тўқ бўлади, муҳаббат қўяди, бошқаларга қарамайди.
7. Қариндошлардан бўлмаслиги. Қариндошга уйланса, болалари заифҳол бўлиш эҳтимоли кучли. Яна, Аллоҳ кўрсатмасин, келишмовчилик бўлиб қолса, қариндошлик алоқаларига зарар етиши ҳам мумкин. Бегонадан бўлса, болалар заифҳол бўлмайди. Куёв-келиннинг баҳонаси билан уларнинг қариндош-уруғлари ҳам қуда-анда бўладилар, ижтимоий алоқалар ривожланади.
8. Бир хотиндан зиёда қилмаслик. Чунки кўпхотинлиликнинг машмашаси ҳам кўп бўлади, шартларини бажо қилиш ҳам осон эмас.
Шайх Муҳаммад Содиқ МУҲАММАД ЮСУФ
"Бахтиёр оила" китобидандан олинди.
👉@diyonatli

АМАЛЛАРНИ ЁЗУВЧИ, БАНДАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ФАРИШТАЛАР
Фаришталар ичида энг ҳурматлиси котиб (ёзувчи) фаришталардир. Улар ҳар бир одамнинг икки томонида бўлади. Ўнг томондаги фаришта яхши амалларни, чап томондагиси ёмон амалларни ёзиб боради. Қуръонда шундай дейилган: “Зотан, ўнг ва чап (томон)да ўтирган икки қабул қилувчи (яъни, ёзиб турувчи фаришта инсон айтган барча яхши-ёмон сўзларини, қилган амалларини) қабул қилиб-ёзиб туради. (Инсон) бирон сўзни талаффуз қилмайди, магар (талаффуз қилса,) унинг олдида ҳозиру нозир бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олади)” (“Қоф” сураси, 17-18-оятлар).
Ҳеч бир иш фаришталар назаридан четда қолмайди. Бирон сўз уларнинг дафтаридан тушиб қолмайди. Бу икки фаришта ҳамма ҳаракатимизни, ҳар битта гапимизни, ҳатто “Едим”, “Ичдим”, “Бордим”, “Келдим”, деган сўзларимизни ҳам ёзиб олади. Бу, бандага катта масъулият юклайди. Бунга имон келтирган инсон кўпроқ яхшилик қилишга, гуноҳлардан четланишга интилади.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги оятни ўқиб туриб: “Эй, одам боласи! Сенинг саҳифанг очилди. Икки ҳурматли фаришта сенга вакил қилинди. Биттаси ўнг тарафингда. У яхшиликларингни ёзади. Иккинчиси чап тарафингда. Униси ёмонликларингни ёзади. Озми, кўпми, нима хоҳласанг қилавер. Вафот этганингда саҳифанг беркитилади, қабрда бўйнингга осиб қўйилади. Қиёмат куни шундай ҳолда қабрингдан чиқасан”, деб айтган экан.
Ривоят қилинишича, Аҳмад ибн Ҳанбал ўлим тўшагида ётганида Товус раҳматуллоҳи алайҳдан: “Фаришта ҳар бир нарсани, ҳатто инграшни ҳам ёзади”, деган ривоятни эшитганидан кейин ўша заҳоти инграшни тўхтатиб, жон таслим қилгунича инграмаган экан.
Бировни ғийбат қилсангиз, беҳуда гаплар гапирсангиз, гуноҳ ёзилади. Зикр-тасбеҳ, салавот, истиғфор айтсангиз, жуда кўп ажр-мукофот битилади. Айнан кўп истиғфор айтган одам охиратда хурсанд бўлади.
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Номаи аъмолида кўп истиғфорни кўрган бандага қандай яхши!” (Ибн Можа ва Байҳақий ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Аллоҳ таоло шундай деган: “Ҳолбуки, сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб, ёзиб турувчи улуғ (фаришта)лар бор. Улар қилаётган ишларингизни билади” (“Инфитор” сураси, 10-12-оятлар).
Аллоҳ ҳар бир бандага амалларни ёзиб турувчи икки фариштани бириктирган. Биз қаерга бормайлик, икки ёзувчи фаришта биз билан бирга боради. У ерда нима иш қилсак ёзиб олади. Аммо ким гуноҳ ишдан кейин тавба қилса, “Астағфируллоҳ”, “Астағфируллоҳ”, деб Аллоҳга чин дилдан истиғфор айтса, фаришталар унинг гуноҳини ўчиради.
Бундан ташқари, ҳар бир банданинг олд ва орқа тарафида турли шикаст-балолардан сақлайдиган яна икки фаришта бор. Аллоҳ таоло шундай деган: “(Ҳар бир инсон) олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилувчи (фаришталар) бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни сақлаб-муҳофаза қиладилар” (“Раъд” сураси, 11-оят).
Фаришталар ҳар хил вазифаларни адо этишади. Айримлари бизнинг атрофимизни ўраб, кўриқлаб туради, Аллоҳнинг буйруғи билан бизни балолардан, зарарлардан сақлайди, шайтонлардан ҳимоя килади. Бу фаришталар “ҳафаза” дейилади. Улар ҳар куни осмондан ерга навбат билан келиб-кетади. Кундузи учун алоҳида, кечаси учун алоҳида фаришталар бўлади. Кундузи тушган фаришталар кечқурун яна осмонга чиқиб кетади. Кечаси келган фаришталар тонг отганда осмонга кўтарилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Орангизда кечаси бир хил фаришталар, кундузи бир хил фаришталар алмашиб туради. Улар бомдод ва аср намозида жамланади. Кейин орангизда тунаганлар кўтарилади. Парвардигорлари (яъни, Аллоҳ) – Ўзи билиб турса ҳам – улардан: “Бандаларимни қай ҳолда тарк этдингиз?” деб сўрайди. (Фаришталар): “Уларни намоз ўқиётган ҳолларида тарк этдик. Ҳузурларига борганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди”, дейишади” (Бухорий, Муслим, Насоий ривояти).

Мазкур фаришталар доим банда билан бирга бўлади, унинг амалларини ёзиб боради, ўзини зиёнлардан асрайди, ҳаққига дуо қилади, истиғфор айтади. Фақат ҳожатхонага кирганда, эр-хотин жинсий муомала қилганда инсонни тарк этади.
Демак, банда доим тўрт томондан тўртта фаришта ўртасида бўлади. Улар кундузи ва кечаси алмашиб туради. Инсон бир лаҳзаям кузатувдан четда қолмайди. Буни чуқур англаб етганлар ёмон ишлардан узоқ юради.
Зиёвуддин Раҳимнинг “Ислом ақидаси” китобидан

Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Мен илмни Аллоҳга ҳамд айтиш ва шукр қилиш орқали топдим. Ҳар гал фиқҳда ва ҳикматни англашда бироз қийналиб, тўхтаб қолсам, Аллоҳ таолога ҳамд айтардим. Шу билан илмим яна зиёда бўлар, (масалаларни англашим, фаҳмлашим осонлашар) эди.
«Таълимул мутаъаллим» китобидан.
@diyonatli

Мен ҳам атеист бўлардим
Синфга янги ўқитувчи кириб келди ва ўқувчиларга мурожаат қилди:
— Салом болалар! Менинг исмим Георгий ва мен атеистман. Энди сизлар ҳам менга ўхшаб ўзингизни таништиринг.
Биринчи ўқувчи:
"Менинг исмим Настя ва мен атеистман", - деди.
Кейинги ўқувчи:
"Менинг исмим Илья ва мен атеистман", - деди.
Кейин бошқа ўқувчи турди ва деди:
"Исмим Умар, мен Худога ишонаман ва мен мусулмонман".
Ўқитувчи уни саволга тутди:
— Умар, сен нега мусулмонсан?
Умар:
— Менинг ота-онам мусулмон, дўстларим ҳам мусулмонлар.
Ўқитувчи:
— Умар, яхшилаб ўйлаб кўр, агар сенинг ота-онанг ва дўстларинг аҳмоқ бўлишганида нима бўларди?
Умар ажойиб ҳозиржавоблик билан:
— Унда мен ҳам атеист бўлардим, - деди.
© Facebookдан олинди

Маккаи мукаррамадаги Масжидул Ҳаром ҳақида айрим маълумотлар
1. Масжиднинг умумий майдони 1 миллион кв.метрни ташкил этади.
2. Масжид ҳудуди 2 миллион кишини сиғдиради
3. Йилига 20 миллион зиёратчини қабул қилади.
4. Тунукун 24 соат давомида очиқ бўлади.
5. Ҳеч қачон қулфланмайди.
6. 1800 та фаррош, тозалик ходимлари ишлайди.
7. 40 та электр токида ишлайдиган тозалаш машиналари ишлайди.
8. 60 та ташқи саҳнни тозалаш ускунаси бор.
9. 2000та чиқиндилар учун контейнерлар бор.
10. Масжиди Ҳарам ичида 40.000 та жойнамоз солинган бўлиб, уларнинг узунлиги жамланса, Макка ва Жидда шаҳарлари ўртасидаги масофадан 89 километрга узунроқдир.
11. 13.000 сув ҳовузчаси бўлиб, кунига тўрт маротаба тозаланади.
14. 25.000та сув сақланадиган (ёмкость) катта ҳавзалар бўлиб, улар дунёдаги энг катталаридан ҳисобланади.
15. Сув таркибини текшириб туриш учун 1000та кичик таҳлил жўмраклари ўрнатилган.
16. Масжид ҳудудида 1.700.000 дона 10 литрлик замзам сувлари қўйилган сув бурчаклари ўрнатилган.
17. Ҳарамайн китоб бурчакларида 24 соат давомида мутолаа қилиш мумкин ва улар бепул хизматдир.
18. 2000 дан ортиқ буюмларни сақлаш қутилари (камера хранения) мавжуд.
19. Ҳарам ичида юзлаб махсус музлатгич ускуналари ўрнатилган.
20. Маълумотлар бўлимидан масжиднинг қайси еридан бўлсада маълумот олиш имкони яратилган.
21. 6000 та овоз кучайтиргич ўрнатилган.
22. 4 та катта овоз ускуналари бор.
23. 50 та овоз ускуналари мутахассиси ишлайди.
24. Ҳарамда Мусҳафи шарифнинг дунёнинг 25 тилидаги таржималари мавжуд.
25. Жума хутбаси 5 турли тилларга тўғридан -тўғри таржима қилиб узатилади.
26. Ёрдамга муҳтожларга алоҳида хизмат бўлимлари бор.
27. 10.000та оддий аравачалар бепул фойдаланишга қўйилган.
28. 400та электр аравачалар мавжуд.
29. Рамазон ойида рўзадорлар учун 4.000.000 ифторлик тайёрланади.
30. Масжидул Ҳаром ичида 50.000 та, ташқарисида 50.000 та хурмо бепул тарқатилади.
31. Ифтордан сўнг дастурхонлар бир неча дақиқалар ичида йиғиштириб олинади.
Аллоҳим, Байтул Ҳаром - муқаддас уйингни асрагин, Уйингни ҳожилар ва умра зиёратчилари қаторида зиёрат қилишни бизга осон айла, муяссар эт!
Аллоҳим, масжиди Набавийда бўлиб, ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни қабрларини зиёрат этишни ҳам насиб эт!
👉 @arabic.uz дан олинди.

#фиқҳ
ДУОДА ҚЎЛНИ КЎТАРИШ
Имом Бухорий бу мавзуга бутун бир боб очиб, унга бир неча ҳадисларни киритганлар. Лекин ҳозир «дуода қўл кўтармаслик керак» дейдиган одамлар ҳам учраб туради. Шу билан бирга, улар ўзларини «ҳадисга амал қилувчилармиз», дея жар ҳам соладилар.
609. Абу Нуъаймдан – у Ваҳбдир – ривоят қилинади:
«Ибн Умар ва Ибн Зубайрнинг дуо қилаётганларини, икки кафтларини юзларига суртаётганларини кўрдим».
Шарҳ:
Абдуллоҳ ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо энг улуғ саҳобалардан. Икковлари ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин бўлган зотлардан.
Айниқса Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир қилган ишларини – у ҳамма учун суннат бўлса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос амал бўлса ҳам – ҳаммасини ипидан игнасигача аниқ бажариб, амал қилиб юрган зотдир. Амал қилганда ҳам, у зотга ўхшатиб, қилча ўзгартирмай амал қилиб юрганлар. Шу зот дуо қилганларида икки кафтларини юзларига суртар эканлар.
610. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қўлларини кўтариб:
«Аллоҳим! Албатта, мен башарман. Мени жазоламагин. Мўминлардан қай бир кишига озор берган бўлсам ёки сўккан бўлсам, унинг учун мени жазоламагин!» дея дуо қилаётганларини кўрганман».
Шарҳ:
Оиша онамиз Набий алайҳиссаломнинг икки қўлларни кўтариб дуо қилаётганларини кўрганларини таъкидлаб айтмоқдалар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг оддий инсон эканликларини таъкидлаш билан бирга, Аллоҳ таолодан ўзларини жазодан сақлашини ҳам сўрамоқдалар. Мўминларни урган ёки сўккан бўлсалар, бунинг учун жазолашдан сақлашини сўрамоқдалар.
Ул зот бировни урмаганлари ёки сўкмаганлари ҳаммага маълум ва машҳур, аммо ўша ишни қилиш қанчалар ёмон эканини билдириш учун шу ишларни зикр қилмоқдалар.
611. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Туфайл ибн Амр Давсий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Давс исён ва саркашлик қилди. Унинг зиддига дуо қилинг», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиблага қараб, қўлларини кўтардилар. Одамлар уларни дуоибад қилсалар керак, деб ўйлашди. Шунда у зот:
«Аллоҳим! Давсни ҳидоят қилгин ва уларни келтиргин!» дедилар».
Шарҳ: Яъни дуоибад қилмадилар, балки Аллоҳдан уларга ҳидоят сўрадилар, уларнинг Исломга келишини сўрадилар. Ҳолбуки, бу қабила исён этиб, саркашлик қилган эди.
Бу ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк ахлоқларидан намунадир. Ул зот доимо фақат яхшиликка интилганлар, фақат яхшиликни ирода қилганлар.
Ҳақиқатан ҳам, Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа дуолари каби, бу дуоларини ҳам ижобат қилди.
Туфайл ибн Амр Давсий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидан ўз қавмига ёмғир ёғиб турган зулматли кечада қайтиб борди. Давснинг катта қишлоғи Сарваққа тушди. Қоронғида қаёққа юришини билмай, туриб қолди. Шунда унинг қамчисининг учида нур пайдо бўлди. Одамлар ўша нурни кўрдилар. «Келишингда Сарваққа ўчмайдиган олов олиб келдингми?» дейишди.
У ўз аҳлига қамчисининг учидаги нур билан келганида хотини унинг ёнига келди. Шунда Туфайл унга:
«Мендан нари тур! Мен сендан эмасман, сен мендан эмассан», деди.
«Ота-онам сенга фидо бўлсин! Нима учун?» деди.
«Ислом сен билан менинг орамизни ажратди», деди.
«Диним динингдир!» деди.
«Ҳино Зул Широ деган сув манбаига бориб, покланиб кел», деди.
Зул Широ – Давснинг санами эди.
«Ота-онам сенга фидо бўлсин! Зул Широдан болаларга бирор ёмонлик етмасмикан деб қўрқаман», деди.
«Сенга мен кафилман», деди.
У бориб, ғусл қилиб келди. Шунда Туфайл унга Исломни арз қилди. У Исломга кирди. Сўнг Туфайл ўз қавмини Исломга чақирди. Унга саксонга яқин киши ижобат қилди. Сўнг уларни олиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди...

612. Анасдан ривоят қилинади:
«Бир йили ёмғир ёғмай, қурғоқчилик бўлди. Шунда мусулмонлардан бири жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ёмғир ёғмай қўйди. Ерлар қуриб кетди. Мол-мулк ҳалок бўлди», деди.
Шунда у зот икки қўлларини кўтардилар. Осмонда бир парча ҳам булут йўқ эди. Ул зот қўлларини баланд кўтардилар. Ҳатто қўлтиқларининг оқини кўрдим. Ул зот Аллоҳдан ёмғир сўрадилар.
Биз жумани ўқиб бўлмасимиздан (ёмғирнинг зўридан) уйи яқин бўлган ёш йигит ҳам «Энди аҳлимга қандай қайтаман», деган ташвишга тушиб қолди. Ёмғир бир ҳафта давом этди. Кейинги жума (ҳалиги одам):
«Эй Аллоҳнинг Расули, уйлар бузилиб кетди. Уловлилар юра олмай қолди», деди.
Ул зот одам боласининг тез малолланишидан табассум қилдилар ва қўллари билан ишора қилиб:
«Аллоҳим! Атрофимизга! Устимизга эмас!» дедилар. Шунда булутлар Мадинадан тарқади».
Шарҳ:
Бошқа ривоятларда «Булутлар Мадинаи Мунавварани худди гулчамбар каби ўраб турди», дейилган. Шаррос қуйиб турган ёмғир Мадинага ёғмас, фақат шаҳар атрофигагина ёғар эди.
Бу ҳадисдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қўлларини кўтариб дуо қилганлари, илтижо қилганлари ва Аллоҳ таоло у зотнинг дуоларини қабул қилганини билиб оламиз.
Бу ҳодисага бутун халойиқ, дўст-душман – ҳамма бирдек гувоҳ бўлиб турган.
613. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қўлларини кўтариб:
«Аллоҳим! Албатта, мен башарман. Мени жазоламагин. Мўминлардан қай бир кишига озор берган бўлсам ёки сўккан бўлсам, унинг учун мени жазоламагин!» дея дуо қилаётганларини кўрганман».
Шарҳ: Ушбу ривоят сал юқорироқда ўтди.

614. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
«Туфайл ибн Амр Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Сизга бир қўрғон ва ҳимоя керакми? Давснинг қўрғони?» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ ансорийларга сақлаб қўйган нарса сабабидан кўнмадилар. Шунда Туфайл ҳижрат қилди.
У билан қавмидан бир киши ҳам ҳижрат қилди. Ўша киши касал бўлди. У чидамай, судралиб бориб, ўқдондан бир ўқни олиб, икки томирини кесиб, ўлди.
Сўнг Туфайл уни тушида кўриб:
«Сенга нима бўлди?» деди.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қилган ҳижратим учун мағфират қилиндим», деди.
«Қўлларингга нима қилди?» деди.
«Менга: «Қўлингдан ўзинг бузганингни биз тузатмаймиз», дейилди», деди.
Туфайл уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берди. Ул зот қўлларини кўтариб:
«Аллоҳим! Унинг икки қўлини ҳам мағфират қил!» дедилар».
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қилинган ҳижрат шу қадар улуғ амал эканки, унинг ҳурмати учун ҳатто ўз жонига қасд қилганнинг гуноҳи ҳам кечирилибди. Лекин унинг қўли кесилгани бўйича, шол бўлиб қолаверибди.
Бўлмаса, ўз жонига қасд қилишнинг азоб-уқубатлари ҳаммамизга маълум. Уларнинг энг енгили – киши ўз жонига қандай қасд қилган бўлса, охиратда ҳам абадул-абад қайта-қайта ўзини шундай йўсинда ўлдириб туравериш бўлади.
Бу муҳожир айнан ҳижрати туфайли гуноҳи кечирилиб, ана шундай оғир азобдан қутулиб қолибди. Лекин икки қўли кесилган ҳолича қолган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан ўша қўлини ҳам мағфират қилишини сўрабдилар. Икки қўлларини кўтариб, дуо қилибдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таолога қилган бирорта дуолари ижобатсиз қолмаган. Иншааллоҳ, бу дуолари ҳам ижобат бўлган, деб умид қиламиз.
615. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ тилаб:
«Аллоҳим! Сендан дангасаликдан паноҳ сўрайман, қўрқоқликдан паноҳ сўрайман, жуда қариб кетишдан паноҳ сўрайман ва бахилликдан паноҳ сўрайман!» дер эдилар».
Шарҳ: Демак, Аллоҳ таолодан ушбу тўрт нарсадан паноҳ сўраб юриш керак экан.
Дангасалик – жуда катта офат. Бундай офатдан доимий равишда паноҳ сўраб туриш керак. Дангасалик мунофиқларнинг сифатларидан бири ҳисобланади.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
«Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам зикр қиладилар», деган (142-оят).
Қўрқоқлик ҳам энг ёмон сифатлардан биридир. Қўрқоқ одам ҳар қандай пасткашликка, ҳатто шариатга, динга хилоф иш қилишгача бориши мумкин. Шунинг учун қўрқоқликдан ҳам Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш керак.
Ўта қариб, бошқаларга оғирлиги тушиб қолиш ҳам шундай. Айниқса жисмонан бажариладиган ибодатлардан ожиз бўлиб қолиш инсон учун катта мусибатдир. Аллоҳ таоло бундан ҳам Ўзи сақласин.
Бахиллик ҳам жуда ёмон хислат, одамнинг бошига кўп бало-офатларни, фалокатларни олиб келадиган сифат. Бахил кишини қариндош-уруғлари ҳам, аҳли аёли ҳам ёмон кўради. Ўзининг охиратдаги сифати ҳам ёмон бўлади. Аллоҳ таоло булардан Ўзи сақласин.
616. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ азза ва жалла: «Бандам Мен ҳақимда нима гумон қилса, ўшандоқман. У Менга дуо қилса, Мен у билан биргаман», деди», дедилар».
Шарҳ: Биз «гумон» деб таржима қилган сўз арабчада «зонн» дейилади ва бўлиши мумкин икки ишдан бирини устин қилувчи сабаб ила устин қўйишни англатади. Агар ўша зонн ғолиб қилувчи сабабдан холи бўлса, зонн бўлмайди. Балки эътиборсизлик ва имкони йўқ нарсани орзу қилиш бўлади.
«Бандам Мен ҳақимда нима гумон қилса, Мен унга ўшандай муомала қиламан. Бу кўзлаганини юзага чиқаришми ёки мақсадларини пучга чиқаришми, ёхуд беморлигига шифо беришми, ёки бермасликми – барибир».
Банда Аллоҳ таоло ҳақида қандай гумон қилса, Аллоҳ таоло унга ана шу гумонга мос муомала қилади. Шунинг учун мўмин банда доимо Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлиши керак.
Аллоҳ таолога истиғфор айтаётган одам У Зотнинг мағфират қилишини яхши гумон қилса, мағфират қилинади.
Аллоҳ таолога дуо қилаётган одам У Зотнинг қабул қилишини яхши гумон қилса, дуоси қабул бўлади.
Аллоҳ таолога ибодат қилаётган одам У Зотнинг ўша ибодатни қабул қилишини яхши гумон қилса, ибодати қабул бўлади.
Аллоҳ таолони зикр қилаётган одам У Зотнинг қурбат қилишини яхши гумон қилса, унда Аллоҳ таолога муқарраблик ҳосил бўлади.
Банда нимани гумон қилса, Аллоҳ таоло унга ўшани беради. Ҳамма нарса ниятга қараб бўлади. Шунинг учун банда ўз зиммасига юкланган вазифани Аллоҳ таоло қабул қилишига қаттиқ ишонган ҳолда бажариши лозим.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга ижобатга аниқ ишонган ҳолингизда дуо қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ ғофил ва лоқайд қалбдан дуони қабул қилмас», дедилар».
Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.
Шунинг учун доимо Аллоҳ таоло билан бирга бўлиш, дуони фақат Аллоҳ таолога қилиш керак экан. Демак, дуо қилдингизми, Аллоҳ таоло мен билан, ёнимда эшитиб туради, ҳозир дуоларимни қабул қилади, дуоларим ижобат бўлади, деган ишонч билан туришингиз керак экан.
Ушбу ҳадисдан банда хавфдан кўра ражо – умидни устин қўйиши лозимлиги тушунилади.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан бирортангиз Аллоҳ азза ва жалла ҳақида яхши гумонда бўлмай туриб ўлмасин!» дедилар».
Абул Аббос Қуртубий айтади:
«Дуо пайтида ижобатни гумон қилсин. Тавба пайтида қабулни гумон қилсин. Истиғфор пайтида мағфиратни гумон қилсин. Ибодатни шартлари билан адо этаётиб, мукофотни гумон қилсин».
Аммо, шу билан бирга, хавфни унутмаслик керак. Банда хавф билан ражонинг орасида туриши матлубдир. Хавф умидсизликка, ражо бепарволикка олиб бормасин. Яъни ҳар бир банда ўртача ҳолда бўлиши керак. Ушбу ўртачаликнинг аломати кишининг доимий равишда яхшиликларни қилиб, ёмонликлардан четланишидир.
"Ал-Адаб ал-Муфрад" китобидандан олинди.

АМАЛЛАРНИ ЯШИРИШНИНГ АЖРУ САВОБИ ҲАҚИДА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир одам:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бир одам қилган амалини яширади. Агар у билиниб қолса, хурсанд бўлади» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Унга икки ажр бор. Яширганлик ажри ва ошкор бўлганлик ажри», дедилар».
Иккала ҳадисни Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ:
Бу ҳадисни ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилмоқдалар. Саҳобаи киромларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан керакли нарсаларни сўраб, ўрганиш одатлари бор эди.
Саҳобаларнинг бирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

Бу гапнинг замирида шу ҳам риёкорликка кирадими, маъносидаги савол бор. Аслида ўша одам қилган амалини одамларга билдирмай, Аллоҳ учун бажарган эди. Аммо одамлар билиб қолиб, уни мақташди. У эса одамларнинг мақтовидан хурсанд бўлди. Ушбу нарса риёкорликка кирадими? Бунга жавобан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга икки ажр бор. Яширганлик ажри ва ошкор бўлганлик ажри», дедилар.
Яъни, бу ерда асл ният эътиборли. У сир тутишни ният қилган эди, шунинг учун бир ажр олади. Лекин одамлар бошқа томондан билиб қолиб, уни мақташди. Бундан бошқалар ўрнак оладилар. Бунинг учун яна бир ажр олади. Одамларнинг мақтовидан хурсанд бўлгани эса зарар қилмайди. Чунки у аслида одамлар мақташларини ният қилмаган эди.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдаларимиз:
1. Иштибоҳли масалаларни биладиган кишилардан сўраб, аниқлаб олиш зарурлиги.
2. Амални сир тутиб қилишнинг афзаллиги.
3. Одамлар бошқа томондан билиб қолиб, мақтасалар, ундан хурсанд бўлишнинг зарари йўқлиги.
4. Амалини сир сақлаган одам икки марта ажр олиши мумкинлиги.
Демак, биз ҳам бу ҳадиси шарифни ҳаётимизга татбиқ қилиб, амалларимизни сир сақлашга уринишимиз, риёкорликдан қочишимиз лозим.
«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

БАДБАХТЛИК
Шайх Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ дедилар:
Беш нарса бадбахтликнинг онасидир:
Аввали, кўнгил қаттиқлиги;
Иккинчиси – кўздан ёш келмаслиги;
учинчиси — ҳаёсизлик;
тўртинчиси — дунёга рағбат қилмоқ;
бешинчиси — дунё учун узун ҳаёллар суриш.

Илм олиб, уни тарқатиш учун ҳар қанча машаққатларга чидаган, таълим бериш ила кўзлари чақнаб, диллари яйраган барча устозларга Аллоҳ таоло раҳматини ёғдириб, Ўзи рози бўлсин!
Ўтган устозлар ҳақларига дуо қилиб, ҳаётларининг умрларига, ризқларига барака тилаймиз.
__
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ернинг аҳли, ҳаттоки уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига саловот айтадилар», – дедилар.
Термизий ривоят қилган.
Қамариддин БEКМУҲАММАД

ШАЙХ АЛОУДДИН МАНСУР ҲАЗРАТЛАРИНИ ЭСЛАБ
Устоз шайх Алоуддин Мансур китобларга, илм аҳлларига муҳаббатли, уларнинг ҳурмат қилувчи инсон эдилар. Бир мажлисга китоб билан боргандим. Қўлимдаги тафсирни кўриб: “Сиз китоб билан келибсиз. Бу ерга келинг”, деб ёнларидан жой берганлар. Шайхнинг ўнг томонларида Абдусалом домла, чап тарафларида мен ўтирганман. Китобдан бироз мутолаа қилганмиз, китоблар, ижод, баён услуби ҳақида суҳбат қурилган.
* * * * *
Йиғинларнинг бирига бора олмадим. Қори акалардан бирининг айтишича, Алоуддин Мансур домла мени йўқлатибдилар... Бу, фақир учун хурсандчиликдан ўзга нарса эмасди.
* * * * *
Алоуддин Косонийнинг “Бадоеус саноеъ” китобининг таҳорат ва намоз боблари устоз томонидан таржима ва шарҳ қилиниб, нашр этилган. Мазкур китобни “Алоуддинлар китоби” деса ҳам бўлади. Зеро, Алоуддин Самарқандийнинг “Туҳфатул фуқаҳо” номли китобига шогирди ва куёви Алоуддин Косоний “Бадоеус саноеъ” номли шарҳ ёзган. Мана вақт ўтиб, шайх Алоуддин Мансур домла мазкур китобни таржима ва шарҳ қилдилар. Аллоҳ барчаларини улуғ ажрлар билан сийласин.
* * * * *
Шайх Алоуддин Мансур ортиқча гаплар, кераксиз жумлалар кўп бирон китобни ўқиб қолсалар: “Китобнинг суви кўпайиб кетибди”, деб қўярдилар.
* * * * *
Домладан айрим иқтибослар:
1. “Ёзувчиларга, шоирларга, ҳаммамизга, ўзимизга тавсиямиз: рост нарсани айтайлик. Агар сўзнинг моҳиятида ростлик бўлмаса, қанча чиройли сўз бўлсаям бир кун очилиб, фош бўлади”.
2. “Ҳақиқат содда ифодаланиши керак. Ҳақиқатга безак керак эмас. Ҳақиқат зийнатларга муҳтож эмас... Сўзнинг соддалиги, ўша содда сўзда мураккаб фикрни жойлаб, етказиб бериш бу олимликдир”.
3. “Навоийни тушунишимиз учун биз, албатта, Қуръон ва ҳадисдан хабардор бўлишимиз керак”.
4. “Бошқа қийинчилик тушганида енгиллик яқин келиб қолган бўлади. Кечанинг энг қоронғи вақти тонг отишидан аввал бўлади. Қоронғи бўлиб кетди, деб ғам ема, эрталаб келиб қоляпти, тонг отяпти...”
Аллоҳ таоло дунёдан ўтган барча устозларимизни раҳматига олсин, қолганларини саломат қилсин.
Зиёуддин РАҲИМ