“ВОҚЕА” СУРАСИ ФАЗИЛАТИ
Воқеа – қиёмат номларидан бири. “Воқеа” сурасида қиёмат қоим бўлганда рўй берадиган ҳодисалар баён этилган, охиратда бандалар оладиган мукофотлари, жаннат неъматлари, дўзах аҳлининг азоб-уқубатлари тафсилоти келтирилган.
Ибн Асокир нақл қилишича, Абдуллоҳ ибн Масъуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳумо уни кўргани бориб, ҳол-аҳвол сўради:
– Нимадан шикоятинг бор?
– Гуноҳларимдан.
– Нимани хоҳлайсан?
– Парвардигорим раҳматини.
– Сенга табиб буюрайми?
– Табиб (яъни, Аллоҳ) мени бетоб қилди.
– У ҳолда сенга совға-салом буюртирайми?
– Ҳожати йўқ.
– Сенга керак бўлмаса, қизларингга қолади.
Ибн Масъуд бунга жавобан шундай деди:
–Қизларим камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кеча “Воқеа” сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ҳар кеча “Воқеа” сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди”, деганларини эшитганман . Тунда “Воқеа” сурасини бошидан-охиригача ихлос билан ўқиган одам қашшоқлик кўрмайди: ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради. Тажрибада синаб кўрганлар бунинг ҳақиқат эканини таъкидлашган. “Воқеа” сураси кенг ризққа сабаб бўлиши ҳақида бундан бошқа ривоятлар ҳам бор. Жумладан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: ““Воқеа” бойлик сурасидир. Уни (ўзингиз) ўқинг, фарзандларингизга ҳам ўргатинг”, деганлар .
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Аёлларингизга “Воқеа” сурасини ўргатинг! Зеро, у бойлик сурасидир ”.
Ривоят қилинишича, Оиша розияллоҳу анҳо онамиз аёлларга: “Биронтангиз “Воқеа” сурасини ўқишдан ожиз қолмасин!” деб тайинлаганлар .
Хуллас, кечаси “Воқеа” сурасини ўқиган кишининг ризқи Аллоҳнинг изни билан кенгаяди, топганига барака киради, бошига тушган мушкуллар арийди.
Зиёвуддин Раҳимнинг "Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
👉@diyonatli

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР
Аввал режада, бугун амалда
Куни кеча Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида янги «Қуръон ва тажвид» ўқув курси очилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Ўзбекитон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли иштирок этди.

#фиқҳ
ИСТИНЖО
«Истинжо» сўзи луғатда «ахлатни кетказиш» деган маънони англатади.
Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва шунга ўхшаш нарса ёрдамида кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса билан артишга «истинжо» дейилади.
Уйқу ва елдан бошқа таҳоратни кетказувчи ҳар бир нарсадан тошга ўхшаш нарса ила истинжо қилиш суннатдир. Суяк, тезак ва ўнг қўл билан эмас. Сўнг уни ювиш одобдир. Агар у махраждан бир дирҳамдан кўпроқ тарқалган бўлса, ундан истинжо қилиш вожибдир.
Қўлини ювгандан кейин махражини муболаға ила бўшаштирган ҳолда, бармоқларининг ич тарафи билан уни ювади.
Кейин қўлни ювади. Халода қиблага қараш ёки унга орқасини қилиш макруҳдир.
Бу сарлавҳа остида келган маълумотларни «хало одоблари» десак ҳам хато қилмаган бўламиз. Ҳар бир кишининг кундалик ҳаётида бир неча бор такрорланиб турадиган бу муҳим амалга шариатда катта эътибор берилган. Бугунги кунда «шахсий озодалик» деб номланаётган ишни Ислом қадимдан қатъий тартиб ила йўлга қўйгандир. Келинг, ўша маълумотларни ўрганишга киришайлик.
Уйқу ва елдан бошқа таҳоратни кетказувчи ҳар бир нарсадан тошга ўхшаш нарса ила истинжо қилиш суннатдир.
Уйқу ва елдан бошқа – ҳушидан кетиш, жиннилик, мастлик каби таҳоратни кетказувчи нарсалардан ҳам истинжо қилинмайди. Қолганларидан, агар нажас бир дирҳам миқдоридан кам бўлса, истинжо қилиш суннатдир. Кўпчилик уламолар истинжо қилиш эркагу аёлга суннати муаккададир, деганлар.
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни доимо қилганлар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَنِ اسْتَجْمَرَ فَلْيُوتِرْ، مَنْ فَعَلَ ذَلِكَ فَقَدْ أَحْسَنَ، وَمَنْ لَا فَلَا حَرَجَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тош ила истинжо қилса, тоқ қилсин. Ким шундай қилса, яхши. Ким қилмаса, танглик (гуноҳ) йўқ», дедилар».
Имом Абу Довуд, Ибн Можа ва имом Аҳмад ривоят қилишган.
Суяк, тезак ва ўнг қўл билан эмас.
Бу ҳукмни фуқаҳолар қуйидаги шаръий далиллардан олганлар:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: اتَّبَعْتُ النَّبِيَّ ﷺ وَخَرَجَ لِحَاجَتِهِ، فَكَانَ لَا يَلْتَفِتُ، فَدَنَوْتُ مِنْهُ، فَقَالَ: «ابْغِ لِي أَحْجَارًا أَسْتَنْفِضْ بِهَا أَوْ نَحْوَهُ، وَلَا تَأْتِنِي بِعَظْمٍ وَلَا رَوْثٍ». فَأَتَيْتُهُ بِأَحْجَارٍ بِطَرَفِ ثِيَابِي، فَوَضَعْتُهَا إِلَى جَنْبِهِ وَأَعْرَضْتُ عَنْهُ، فَلَمَّا قَضَى أَتْبَعَهُ بِهِنَّ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатларига чиққан эдилар, ортларидан бордим. Одатда у зот ортларига қарамас эдилар. У зотга яқинлашган эдим:
«Менга тошлардан олиб кел, улар билан истинжо қиламан (ёки шунга ўхшашроқ гап айтдилар), суяк ёки тезак олиб келма», дедилар.
Кийимимнинг этагига тош солиб келтириб, ёнларига қўйдим ва ўгирилиб кетдим. У зот қазои ҳожат қилиб бўлиб, уларни ишлатдилар».
Бухорий ривоят қилган.
Шунингдек, бу икки нарсанинг хусусиятларига эга бўлган нарсалар билан ҳам истинжо қилиб бўлмайди. Суяк – таом чиқиндиси, тезак – ҳайвон чиқиндиси ҳисобланиши эътиборидан шу гап айтилган. Шунингдек, таом, кўмир, шиша, латта, дарахт баргига ўхшаш нарсалар билан ҳам истинжо қилиш макруҳдир.
Шундай бўлганидан кейин, фойдали нарсалар билан истинжо қилиб бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум бўлади.
Баъзи қадимги уламоларимиз қоғоз билан истинжо қилишни макруҳ деганлар. Чунки уларнинг вақтида қоғоз камёб бўлган. Ҳозир ҳам фойдаланадиган қоғоз билан, хусусан, ёзуви бор қоғоз билан истинжо қилишга рухсат берилмайди. Аммо истинжо учун алоҳида тайёрланган қоғоз билан истинжо қилишга ҳамма уламолар рухсат берганлар. Чунки бундай қоғозлар айнан мана шу мақсад учун тайёрланган нарсадир.
عَنْ سَلْمَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قِيلَ لَهُ: قَدْ عَلَّمَكُمْ نَبِيُّكُمْ ﷺ كُلَّ شَيْءٍ حَتَّى الْخِرَاءَةَ، فَقَالَ: أَجَلْ، لَقَدْ نَهَانَا أَنْ نَسْتَقْبِلَ الْقِبْلَةَ لِغَائِطٍ أَوْ بَوْلٍ، أَوْ أَنْ نَسْتَنْجِيَ بِالْيَمِينِ، أَوْ أَنْ نَسْتَنْجِيَ بِأَقَلَّ مِنْ ثَلَاثَةِ أَحْجَارٍ، أَوْ أَنْ نَسْتَنْجِيَ بِرَجِيعٍ أَوْ بِعَظْمٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У кишига: «Набийингиз сизларга ҳамма нарсани, ҳатто қандай қазои ҳожат қилишни ҳам ўргатди», дейишди.
У киши:
«Тўғри. Батаҳқиқ, у зот бизни қазои ҳожат қилганимизда ёки бавл қилганимизда қиблага қарашимиздан, ўнг қўл билан истинжо қилишимиздан ёки учтадан кам тош билан истинжо қилишимиздан ёки чиқинди ва суяк билан истинжо қилишимиздан наҳий қилганлар», деди».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Сўнг уни ювиш одобдир.
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَنَّ هَذِهِ الْآيَةَ نَزَلَتْ ﮋ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮊ، قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ: «يَا مَعْشَرَ الْأَنْصَارِ، إِنَّ اللهَ قَدْ أَثْنَى عَلَيْكُمْ فِي الطُّهُورِ، فَمَا طُهُورُكُمْ؟» قَالُوا: نَتَوَضَّأُ لِلصَّلَاةِ، وَنَغْتَسِلُ مِنَ الْجَنَابَةِ، وَنَسْتَنْجِي بِالْمَاءِ. قَالَ: «فَهُوَ ذَاكَ، فَعَلَيْكُمُوهُ». رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ وَالْبَيْهَقِيُّ.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир», ояти нозил бўлганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Ансорийлар жамоаси! Аллоҳ сизларни покликда мақтади. Сизнинг поклигингиз нимадир?» дедилар.
«Намозга таҳорат қиламиз. Жанобатдан ғусл қиламиз. Сув ила истинжо қиламиз», дейишди.
«Мана шу экан-да! Уни маҳкам тутингиз!» дедилар».
Ибн Можа, Ҳоким ва Байҳақийлар ривоят қилишган.
Агар у махраждан бир дирҳамдан кўпроқ тарқалган бўлса, ундан истинжо қилиш вожибдир.
Чунки бир дирҳам афв қилинган миқдордир. Ундан зиёдидан покланиш албатта вожиб бўлади.
Қўлини ювгандан кейин махражини муболаға ила бўшаштирган ҳолда, бармоқларининг ич тарафи билан уни ювади.
Махраждаги нажасни ювишдан олдин қўлни ювиш у тозаланиш асбоби бўлганидандир. Махражни бўшаштириш ила унинг ҳамма жойларидаги нажосатни ювиш осонлаштирилади.
Кейин қўлни ювади.
Шунда қўлга теккан нажосат ва ноқулай ҳидлар кетади.
Халода қиблага қараш ёки унга ортини қилиш макруҳдир.
Охирги жумладаги ҳукмни фуқаҳоларимиз қуйидаги ва шунга ўхшаш бошқа далиллардан олганлар:
عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «إِذَا أَتَى أَحَدُكُمُ الْغَائِطَ فَلَا يَسْتَقْبِلِ الْقِبْلَةَ وَلَا يُوَلِّهَا ظَهْرَهُ، شَرِّقُوا أَوْ غَرِّبُوا». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз қазои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин ва унга орқасини ҳам қилмасин. Шарққа ёки ғарбга қаранглар», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ: «إِنَّمَا أَنَا لَكُمْ بِمَنْزِلَةِ الْوَالِدِ أُعَلِّمُكُمْ، فَإِذَا أَتَى أَحَدُكُمْ الْغَائِطَ فَلَا يَسْتَقْبِلِ الْقِبْلَةَ وَلَا يَسْتَدْبِرْهَا وَلَا يَسْتَطِبْ بِيَمِينِهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен сизларга худди отанинг ўрнидаман, сизларга таълим бераман. Бирортангиз қазои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин, унга орқасини ҳам қилмасин, ўнг қўли билан покланмасин», дедилар.
Абу Довуд ривоят қилган.
Демак, қиблага қараб ҳам, қиблага орқасини қилиб ҳам қазои ҳожат қилмаслик керак экан.
Ҳадисдаги «шарққа ёки ғарбга қаранглар», деган гап Мадинаи Мунаввара аҳлига айтилган. Улар шарққа ёки ғарбга қарасалар, қибла ён томонларида қолади. Лекин бошқа жойларда қибла шарқ ёки ғарб томонда бўлиши мумкин. Бу гап уларга тегишли бўлмайди. Улар қиблага қараб ёки ортларини қилиб қазои ҳожат қилмасликлари зарурлигидан, шарқ ёки ғарбга қарамасликлари керак бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги гаплари Ислом дини хало одоби масалаларига жиддий эътибор берганидан далолат беради. Аввал айтганимиздек, инсоният тарихида биринчи бўлиб Ислом бу ишларни тартибга солишни бошлаган.
Масала жиддийлигидан Ислом шариатининг иккинчи масдари бўлмиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бу ишга алоҳида эътибор берилган. Энг мўътабар ҳадис, фиқҳ ва одоб китобларида албатта «Хало одоблари» номли боб бўлади.
«Кифоя» китобидандан олинди

Бир киши ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга: «Бизга дунёни тасвирлаб беринг», – деди. Шунда у киши:
«Аввали чарчоқ (машаққат), охири фано (йўқлик), ҳалолида ҳисоб, ҳаромида иқоб, унда бой бўлган киши фитналанадиган, камбағал ҳафа бўладиган диёрнинг нимасини васф этайин?!» – деган эканлар.
Суннатуллоҳ ҲУСНУДДИН таржимаси

НАФСИМИЗГА ҚУЛ БЎЛМАЙЛИК
У дунёга келганида миттигина вужудни ҳамширалар чақалоқлар тортиб кўриладиган тарозига солишган эди. Бундан 44 йил олдин 1 кг 300 гр бўлиб туғилган Бахтиёр бугун 70 кг бўлиб, қизил мато ёпилган тобутда ётибди.
Одамларнинг айтишича, унинг иккита хотинидан беш нафар фарзанди бор экан. Бирорта фарзанди отамлаб дарвозадан кириб келмади. Икки қават қилиб кўтарилган данғиллама ҳовлининг ўн бештача хонаси унинг 19 ёшли учинчи хотинига, учта машинаси қарзи бор, деб ғингшейверган ошналарига қолди. Маҳаллада уч мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилса-да, жанозага ўттиз-қирқ нафар яқинлар ва қўшнилардан бошқа ҳеч ким иштирок этмади. Яқин ошналар ҳам қарзини ундириб бўлишгач, иш кўплигини баҳона қилиб жўнаб қолишди. Тобут ердан кўтарилмасдан туриб имом секингина: «Бахтиёр қандай одам эди?» – деб сўради. Барча бирдек: «Яхши», деб жавоб берди. Лекин одамлар орасида ўтирган унинг ён қўшниси Абдужалил ака ўтган йили қизининг шартнома пули учун қарз сўраб чиққани ва бир ботмон камситишлар эвазига қуруқ қўл билан қайтганини, чорсиси билан оғзини бекитиб унсиз йиғлаётган Қумри ая ўғлининг тўйида укаси чет эл машинасида дарвозагача келиб, пастга тушмасдан одамларга кўз- кўз қилиб қўлига 50 доллар бериб кетганини, унинг уйида боғбонлик қилиб юрадиган Фарҳод эса хотинини тўлғоқ тутганда машинани сўроқсиз олиб кетгани учун аёвсиз калтакланганлигини ва беш ой маошсиз ишлаб берганини, ҳовоза кўтараман , деб томига билмасдан болға уриб олган Дониёр уста икки йил қамоқда ноҳақ азоб чекканлигини кўз олдига келтиришди. Лекин яхши одам, деб қўйишди.
Қуръон ўқиётган имом бундан бир йилча олдин ёшгина жувоннинг: «Эркаксизку, нега тушунмайсиз?» – деган зор қақшашларини эслади. Ўшанда Бахтиёр бойвачча бўлса-да, иккинчи хотинини иккита фарзанди билан ҳеч вақосиз, ҳақоратлаганча кўчага ҳайдаётган эди. Маҳаллага юмуш билан чиққан имом индамай ўтиб кетолмади:
— Бахтиёржон исломда ажрашкан хотинини боқиши шарт, бу эркакликнинг олий белгиси, кейин унинг орқасидан ёмон гап айтиш, уни ёмон отлиқ қилиш кечирилмас гуноҳ бўлади,-деди. Бахтиёр эса иккита гумаштасига айтиб маҳалла-кўйнинг ҳай-ҳайлашига қарамасдан имомни калтаклаттирди. Касалхонада минг бир азоб билан тузалиб чиққан имом ўғлининг оёғи майиб бўлганлигини кўриб ҳаммасини тушунди, аммо ҳеч нарса демади. Ҳозир эса оғзидан оят чиқаяпти-ю, маҳаллада нечта одам фарзандини ишга киритаман, деб қарз-ҳавола қилиб шу одамга тутқазгани,нечта ёш яланг ўзга юртларда сарсон саргардон бўлиб юргани кўз олдидан ўтаверди. Одамларга зарар бўлган йўллар билан пул топиш ҳеч тортинмасдан инсонларга озор бериш унинг касби эди. Имом жаноза сўнгида, шу касб эгасига Худо шундай қисқа умр берганлигини тушунди ва юзига фотиҳа тортди.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
У Кунда тиллари, қўллари ва оёқлари қилиб юрган амаллари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берур. (Нур сураси 24-оят)
Улар бу дунёда покиза, ғофила, мўминаларга ёлғондан гувоҳлик берган бўлсалар, қиёмат куни уларга ўз тиллари, қўллари ва оёқлари рост гувоҳлик беради. Нима гапирганларини, нима иш қилганларини очиқ-ойдин, ҳеч рад этиб бўлмайдиган даражада айтиб беради.
Кейинги оятда:
Ўша Кунда Аллоҳ уларнинг ҳақ жазоларини тўлиқ берур ва улар Аллоҳнинг Ўзи очиқ-ойдин ҳақ эканини билурлар. (Нур сураси, 25-оят)
Қиёмат куни Аллоҳ таоло уларга тегишли жазони ҳақ – адолат ила тўла беради.

Болалигимда санашка қизиқар эдим. Ёшим улғайган сари рақамлар катталашиб бораверди. Аввал 10 гача санашни билсам, кейин 20,30,40, ва ҳакозо. Ҳозир миллионни, трилионни биламан. Гоҳида инсон кашф қилган минг ва ундан катта рақамлар олдига ўзимнинг умримни кўйиб кўраман. 70-80, ошиб борса 100 га боради. Қизиқ инсон кашф қилган катта-катта сонларнинг олдида ўзининг умри жуда кичик ва майда. Аслида дунёни рақамлар бошқаради, ҳамма нарса рақамлар билан ўлчанади. Шунча ёшга кирибди, шунча фарзанди бор, ва ҳокозо. Лекин дунёда 1000 деган рақам бор-у,1000 деган ёш йўқ, НЕГА? Умримиз жуда қисқа деб нолиймиз,аммо ўйлаб кўринг. Агар минг ёшга кирсангиз мингта яхшилик қила оласизми? Ёхуд минг нафар солиҳ фарзанд тарбиялай оласизми? Тобут ердан кўтарилмасдан туриб одамлар ортингиздан мингта яхши иш, эзгу амал санай оладими? Йўқ албатта, кичкинагина умримизда кичкинагина яхшиликлар қилишга улгурмаяпмиз-ку, узун умримизда қандай узун яхшиликларимизни эслашади? Балки ўша инсон 44 йиллик умри давомида тўртта яхшилик қилгандир, балки кўп. Аммо қирқта ёмонлиги орқасидан қанча-канча одамлар кўнглига озор берган.
Дарҳақиқат, бугун «одам савдоси» деган ибора кўп тилга олинаяпти, кўраяпмиз, эшитаяпмиз, қанча оила шу сўз орқасидан пароканда, не-не мардлар ярим жон, не-не қизларнинг номи бадном. Юқоридаги Бахтиёр ҳам мана шундай ишлар ортидан мол-дунё орттирган эди.
Қандай қилиб ўз миллатдошини, маҳалладошини сотяпти?, деб ўйлайсан киши. Ахир кўз-кўзга тушади, яхши куни ҳам ёмони ҳам шу юртда бўлади-ку, кейин нима қилади? Шу пул билан оиласини, фарзандларини боқаётганлар камми? Наҳотки, рақамларнинг, қоғозларнинг қулига айланиб қолаяпмиз? Пул топиш учун ўзлигидан кечаётган,сочини қирққан, этагини кесганларни кўриб қўрқасан киши! Наҳотки қорин тўйғизиш учун яхши яшаш учун инсон шунчалар тубанлик, ориятсизлик қилиши мумкин?
Яқинда бир йиғинда эшитиб қолдим. Бир аёл ўз уйида беш нафар қизни асрар ва қўшмачилик билан шуғулланар экан. Яна ҳар замонда гуноҳларини ювиш учун топган маблағидан етим-есирларга садақа ҳам қилиб турар экан. Гуноҳни ювиш учун ҳатто тавбани пул билан сотиб олишга уринаётган ўша аёл (агар уни аёл деб аташ мумкин бўлса) пул санаётганида қўллари қалтирамасмикан, ҳар кун луқма ютаётганида томоғига ҳаром деган тош ботмасмикан? Ёки инсонлар шахсий манфаат олдида ҳалол билан ҳаромни фарқлай олмай қолишдими? Наҳот виждон, деган сўзни қандайдир рақамлар, қоғоз пуллар босиб кетмоқда. Иймон ўрнига, қоғоз пуллар, рақамлар гапирмоқда.
Аслини олганда дунёни эмас, инсонларни рақамлар бошқармоқда. Қандайдир рақамлар эвазига ҳамма нарсадан кечишга тайёр турганларни кўриб, яхшиямки Яратган инсонларнинг умрини қисқа қилиб белгилаб қўйган экан, деймиз. Ахир ўйланг, агар минг йил умр кўрганимизда, пул топиш учун, яхши яшаш учун яна қанча жирканчликларни ўйлаб топган бўлар эдик. Минг йил яшашнинг ўзиёқ инсонни даҳшатга солади. Сўзим мухтасарида айтмоқчи бўлганим, чиндан ҳам инсон умри қисқа ҳеч ким минг йил умр кўрмайди, аммо юз йилми, ундан камми, юқоридаги ҳолат сингари эртага ортимиздан ҳеч ким яшаган йилларимизнинг бир кунига ҳам афсус айтмасин.
Юлдуз Қурбонова

ОЛТИНГА АЙЛАНГАН ҚУМ
Нақл қилинишича, Фузайл иб Иёз раҳматуллоҳи алайҳ ҳамиша йиғлар эди. Аҳоли орасида юриб, ўзи хафа килган кимсаларни хушнуд қилишга тиришар, рози-ризолик сўрар эди. Бовард шаҳрида у розилик сўрамаган биронта яҳудий колмади. Яҳудийлар уни масхара қилиш учун:
— Эй Фузайл, мана бу тепаликни йўқ қилсанг, биз сендан рози бўламиз, — дейишди.
Фузайл улар кўрсатган баланд тепалик ёнига бориб, уни йўқотиш мақсадида тупроғини таший бошлади. Аллоҳдан қўрқинч сабабидан Фузайл кеча-кундуз тупроқ таширди. Тепаликни йўқ қилишга ожиз келди, шунда Аллоҳ бўрон юборди ва бир лаҳзада баланд тепалик теп-текис бўлди. Эрталаб яҳудийлар келиб, ҳайратга тушдилар.
Яҳудийлар:
— Эй Фузайл, бизларга бирон нарса бермасанг, бизлар рози бўлмасликка қасам ичган эдик. Энди мана бу буйра остида биз қўйган тиллолар бор. Уларни ўз қўлинг билан бизга чиқариб бер. Ш унда бизнинг қасамимиз синмагай, — дейишди.
Фузайл улар айтганини қилиб, бўйра остидан ҳовуч танга чиқариб берди. Яҳудийлар уни кўриб:
— Эй Фузайл, бизлар энди сендан рози бўлдик. Бизларга иймон арз қилгин (Иймон калимасини ўргатгин), — деб барчаси мусулмон бўлдилар.
— Эй Фузайл, биз “Таврот”да: “Кимнинг тавбаси қабул бўлса, қўлини тупроққа урса олтин бўлур”, — деган гапни кўрганмиз. Биз бўйра остига қум тўкиб, сенга, олтин кўмганмиз, деб айтган эдик. СЕН ҚЎЛИНГНИ СУҚИБ, ҚУМНИ ОЛТИН ҚИЛИБ ОЛДИНГ. СЕНИНГ ДИНИНГ ҲАМ, ҚИЛГАН ТАВБАНГ ҲАМ ҲАҚДИР, — дедилар.
"Тазкират ул-авлиё" китобидан

ЎҚИ!
Паспортда исми Муҳаммад бўлган, мусулмончилиги тақлидий ҳисобланган ва уйида Қуръон асраган ҳар бир киши ўзини мусулмон санайверади.
Билмайдики, ана шу Қуръондаги илк сўз - "Ўқи!" бўлган. У эса ўқимайди.
Аллоҳ унда: "Амал қилинглар! Бас, албатта, Аллоҳ амалингизни кўрур", деган. ("Тавба" сураси, 105-оят).
У эса амал қилмайди. Тонготар чойхоналарда эснаб ўтиради.
Мустафо

МУНОСИБ КЕЛИН
Оила қуриш ниятидаги эркак тараф ўзи учун никоҳи ҳаром ва совчилик қилиб бўлмайдиган шахсларни ажратиб олганидан кейин энг аввал муносиб келин ахтаришга киришади. Куёв тарафдан қизга совчи қўйилади. Ўша пайтда куёв, унинг ишбошилари ва совчилари келинликка номзоднинг қандай тарафларига эътибор беришлари керак? Бу саволга жавоб ахтариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларига мурожаат қиламиз. Зотан, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бир қанча ҳадиси шарифларида муносиб келин қандай бўлишини баён қилиб берганлар. Мазкур ҳадиси шарифларда келинликка номзоднинг қуйидаги сифатларига алоҳида эътибор бериш тавсия қилинган:
1. Диндорлик.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёл тўрт (нарсаси) учун никоҳланади: моли учун, ҳасаби учун, жа-моли учун ва дийни учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Уйланишдан олдин келинликка номзоднинг қизиқтирадиган сифатларига қаралади. Ушбу ҳадиси шарифда ўша – никоҳига рағбат қилинадиган номзодда бўлиши лозим бўлган яхши сифатлардан тўртта энг машҳури ҳақида сўз кетмоқда.
Агар ушбу тўрт сифат – мол ҳам, жамол ҳам, ҳасабу насаб ҳам, дину диёнатга қўшилиб, бир қизнинг зийнати бўлиб турса, албатта, яхши. Аммо мазкур тўрт сифат бир-бири билан солиштирилганда, улар орасида диндорликка тенг келадигани йўқ. Балки қолганларига яна бошқа бир қанча яхши сифатлар қўшилса ҳам диндорлик сифатига ета олмайди.
Чунки молдорлик вақтинчалик сифатдир. Бир лаҳзада молу мулкдан ажраб қолганлар қанча. Агар келиннинг молига қизиқиб, унга уйланилса ва унинг моли бақосизлик қилиб, уни тарк этса, мазкура келинга қизиқиш қолмайди. Қолаверса, мол-мулкининг кўплиги келиннинг ҳовлиқишига, куёвни ва унинг яқинларини менсимаслигига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Диндорлик бўлмаган ҳолатда бойлик кўпинча ноқулай ишларга сабаб бўлиши турган гап.
Ҳасабу насаби яхши келин, албатта, яхши келин бўлади. Лекин фақат ҳасабу насабига ишониш ҳам яхшиликка олиб келмайди. Ота‑она, бобо-момолари яхши одамлар бўлса, жуда ҳам яхши, лекин улар ўз уйларида қоладилар, куёвникига келиннинг ўзи келади. Агар келин диндор бўлмаса, ҳасабу насаби билан фахрланиб, куёвни ва унинг яқинларини хижолат қилиши мумкин.
Жамол ҳам ўз ҳолича яхши нарса. Лекин бу ҳам ўткинчидир. Маълум муддатдан кейин ҳар қандай инсоннинг жамоли ўзгариши турган гап. Бунинг устига фақат жамолга суяниб иш қилиш ҳам яхшиликка олиб бормайди. Агар келин ўзининг жамоли учун қизиқилаётганини билса, бу омилни куёвни ўзига мубтало қилиб, унинг устидан ҳукмронлик қилишга ишлатиши ҳеч гап эмас.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам диндор келинни ихтиёр қилишга буюрмоқдалар. Диндорлик ҳақиқий ва бардавом гўзал сифатдир. Бунинг устига диндорлик сифати вақт ўтиши билан зиёда бўладиган нодир сифатлардан биридир. Келин диндор бўлса, куёвни ва унинг яқинларини ҳурмат қилади, оиланинг ҳақиқий устуни ва порлаб турган чироғи бўлади. Ундан дунёга келган, унинг тарбиясини олган фарзандлар ҳам ажойиб инсонлар бўлиб етишадилар, иншааллоҳ.
Диндор келин шариат кўрсатмаси бўйича оиладаги ўз бурч ва масъулиятларини тўлиқ адо этиб яшайди.
Диндорлик ҳақиқий бойликдир!
Диндорлик ҳақиқий ҳасаб ва насабдир!
Диндорлик ҳақиқий гўзалликдир!
Шунинг учун ҳам қизларимизни диндор қилиб тарбиялашга уринишимиз керак. Шунинг учун келин танлаганимизда диндор келин танлашимиз лозим.
2. Солиҳалик.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Дунёнинг ҳаммаси матоъдир ва дунёнинг энг яхши матоъи солиҳа аёлдир».
Насаий ва Муслим ривоят қилганлар.
«Матоъ» сўзи «баҳра олинадиган нарса» деган маънони билдиради.
Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёдаги нарсаларнинг ҳаммаси ҳам «матоъ» экани, уларнинг ичида энг яхшиси солиҳа аёл экани ҳақида сўз кетмоқда. Бу билан аҳли солиҳ бўлиш жуда ҳам яхши экани, аёлларнинг ичида ҳам энг афзали солиҳаси бўлиши таъкидланмоқда.

«Солиҳ инсон» дегани шариат томонидан буюрилган амрларни бажариб, қайтариқлардан қайтадиган ва ўз ихтиёри ила қўшимча нафл амаллар қиладиган инсон деганидир.
Солиҳлик фасод ва ёмонликнинг тескарисидир.
Солиҳлик банданинг ҳилқатида ҳам, қиладиган амалида ҳам бўлади. «Сулҳ» сўзи ҳам «салоҳ»дан олинган бўлиб, кишилар орасидаги бузилган муомалаларни тузатиш маъносида ишлатилади.
Солиҳлик дунё ва охират ишларида яхши бўлишни англатади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёнинг энг яхши матоъи солиҳа аёлдир, деганлари айнан мана шу маъноларни ўз ичига олади.
Демак, келин танлаш вақтида келиннинг солиҳа бўлишига эътибор бериш керак. Бу эса, яратилишда ҳам, хулқу одоб ва бошқа сифатларда ҳам етук бўлишдир.
Келиннинг шариат кўрсатмаларини бажарибгина қолмай, нафл ибодат ва яхши амаллар ҳам қилиши ўзида солиҳаликни мужассам қилишига қараб бўлар экан.
3. Болага меҳрибон ва эрга риояли бўлиш.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Туя минган аёлларнинг энг яхшиси Қурайшнинг солиҳа аёлларидир. Болага кичиклигида энг шафқатлидир. Эрга унинг қўлидаги нарсаси хусусида энг риоялидир», – дедилар».
Икки Шайх ривоят қилганлар.
«Туя минган аёллар» деганда Арабистон ерларида яшайдиган араб аёлла-ри кўзда тутилган. Ўша аёллар ичида Қурайш қабиласига мансуб аёллар энг яхши аёллар ҳисобланар экан. Уларнинг яхши ном олишларига сабаб эса, кичик болаларга ўта меҳрибонликлари ва эрларини ўта риоя қилишлари экан. Айниқса, улар эрларининг молу мулкларини яхшилаб муҳофаза қилишар экан.
Дарҳақиқат, бу сифатлар ҳар бир аёл учун ўта зарур сифатлардир. Ўз боласига меҳрибон бўлмаган, уни керагича авайлаб-асраб катта қилмайдиган аёлни ким ҳам яхши аёл дея олади. Ундай бемеҳр аёлнинг оиласида болалар меҳрсиз, одобсиз, ахлоқсиз бўлиб ўсадилар. Бу эса, оила учун, оила бошлиғи учун катта мусибатдир.
Шунингдек, эрининг риоясини қилмаган аёлдан қандай яхшилик кутиш мумкин? Хусусан, эрининг мол-мулкини муҳофаза қилмаган, авайлаб-асрамаган аёлдан бошқа яхшиликларни кутиш мумкинми?
Ушбу ҳадиси шарифдан ибрат олиб, келин танлаётган вақтда унинг уруғидаги аёлларнинг қариндош болаларга қандай қарашлари, эрларини қандай риоя қилишларига разм солиш, сўраб-суриштириш керак бўлади. Агар келин диндорлик, солиҳалик устига бу сифатларни ҳам ўзида мужассам қилган бўлса, у энг маъқул, муносиб келиндир.
4. Қиз бўлиши.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Уйландим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Қандайига уйландинг?» дедилар.
«Жувонга», дедим.
«Бокира қиз олиб, у билан кўнгил ёзсанг бўлмасмиди?» дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадисдан бокира қизга уйланиш афзал экани келиб чиқади.
5. Муҳаббатли ва серфарзанд бўлиши.
Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Бир жамолли ва ҳасабли аёл топдим. Аммо туғмас экан. Унга уйланаверайми?» деди.
«Йўқ», дедилар. Кейин у зотга иккинчи марта келди. Яна қайтардилар. Сўнгра учинчи марта келганида:
«Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар».
Абу Довуд, Насаий ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.
Бу ҳадиси шарифдан эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланиш кераклиги англанади.
Келинликка номзоднинг бу каби сифатлари унга яқин қариндош бўлган аёлларнинг ҳолини ўрганиш билан билинади. Унга яқин қариндош аёллар одатда эрига муҳаббат қиладиган, кўп туғадиган бўлсалар, уларнинг зотида бўлган ёшлар ҳам кўпинча ўша сифатларга эга бўладилар.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалардан энг асосийси уйланишдан олдин аҳли фазл, илмли кишилардан маслаҳат сўрашнинг яхшилигидир.
6. Сурур бағишлаш, итоаткор бўлиш ва хилоф қилмаслик.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ё Расулаллоҳ, аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир», – дейилди.
«Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани», – дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифда эр учун энг яхши хотиннинг баъзи сифатлари ҳақида сўз кетмоқда:
1. «Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани».
Демак, эр назар солса, кўнглини хурсанд қиладиган аёл энг яхши аёллар-да бўладиган сифатларга эга бўлар экан.
Бу таъриф аёлнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, ўзини тутиши ва ахлоқ-одоби каби нарсаларни ўз ичига олади. Энг яхши аёл бўлиш умидидаги қизларимиз, аёлларимиз ушбу нарсага алоҳида эътибор беришлари керак. Куёв ва эрларининг кўзига доимо хурсанд қиладиган равишда кўринишга ҳаракат қилишлари лозим.
2. «Қачон амр қилса, итоат қиладигани».
Эрга итоаткор бўлиш аёлларнинг энг гўзал, энг яхши сифатларидан би-ридир.
Албатта, бу ерда шаръий рухсат берилган ишлар доирасидаги итоаткор-лик ҳақида сўз кетмоқда. Гуноҳ ишларда итоат қилиш мумкин эмас. Чунки Холиққа маъсият бўладиган ишларда махлуққа итоат қилинмайди.
Эр оила бошлиғи бўлганидан кейин, оила аъзолари, жумладан, аёл киши унга итоат қилиши керак. Эрига итоаткор аёл энг яхши сифатлардан бирига эга бўлган аёлдир.
Эрига итоат қилмайдиган аёлни яхши аёллар қаторига мутлақо қўшиб бўлмайди.
3. «Эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани».
Бошқача қилиб айтганда, энг яхши аёл сифатига соҳиба бўлишни истаган аёл эрига ёқмайдиган ишларни қилмаслиги керак. Чунки шу хилоф туфайли оилада уруш-жанжал чиқиши, эр‑хотиннинг ҳаловати йўқолиши, ҳатто оила бузилиб кетиши ҳам мумкин.
Яна, аёл киши ўз молини эри ёмон кўрадиган нарсаларга сарфламаслиги керак. Ана шунда энг яхши аёлларнинг яна бир сифатига эга бўлади.
Ушбу ҳадисда зикр қилинган уч сифатни ўзида мужассам қилган аёл энг яхши аёллардан бўлишига шубҳа йўқ.
Мўмина-муслима аёл-қизларимиз ушбу ҳадиси набавийда зикр этилган олиймақом сифатларни ўзларида мужассам қилишга ҳаракат этишлари лозим. Шу билан бирга, жажжи қизчаларимизни ёшликларидан ана шундай гўзал сифат соҳибалари этиб тарбия қилмоғимиз зарур.
Уламоларимиз барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб ҳамда бошқа омилларни ҳисобга олиб, муносиб келин танлашда қуйидаги нарсаларга эътибор бериш кераклигини таъкидлаганлар:
1. Диндорлик.
2. Серфарзандлик. Бу сифат қариндош-уруғ аёлларга қараб билинади.
3. Аввал турмуш қурмаган бўлиши.
4. Диндор ва қаноатли оиладан бўлиши.
5. Насаби яхши бўлиши.
6. Ҳуснли бўлиши. Шунда эрнинг кўнгли тўқ бўлади, муҳаббат қўяди, бошқаларга қарамайди.
7. Қариндошлардан бўлмаслиги. Қариндошга уйланса, болалари заифҳол бўлиш эҳтимоли кучли. Яна, Аллоҳ кўрсатмасин, келишмовчилик бўлиб қолса, қариндошлик алоқаларига зарар етиши ҳам мумкин. Бегонадан бўлса, болалар заифҳол бўлмайди. Куёв-келиннинг баҳонаси билан уларнинг қариндош-уруғлари ҳам қуда-анда бўладилар, ижтимоий алоқалар ривожланади.
8. Бир хотиндан зиёда қилмаслик. Чунки кўпхотинлиликнинг машмашаси ҳам кўп бўлади, шартларини бажо қилиш ҳам осон эмас.
Шайх Муҳаммад Содиқ МУҲАММАД ЮСУФ
"Бахтиёр оила" китобидандан олинди.

АМАЛЛАРНИ ЁЗУВЧИ, БАНДАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ФАРИШТАЛАР
Фаришталар ичида энг ҳурматлиси котиб (ёзувчи) фаришталардир. Улар ҳар бир одамнинг икки томонида бўлади. Ўнг томондаги фаришта яхши амалларни, чап томондагиси ёмон амалларни ёзиб боради. Қуръонда шундай дейилган: “Зотан, ўнг ва чап (томон)да ўтирган икки қабул қилувчи (яъни, ёзиб турувчи фаришта инсон айтган барча яхши-ёмон сўзларини, қилган амалларини) қабул қилиб-ёзиб туради. (Инсон) бирон сўзни талаффуз қилмайди, магар (талаффуз қилса,) унинг олдида ҳозиру нозир бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олади)” (“Қоф” сураси, 17-18-оятлар).
Ҳеч бир иш фаришталар назаридан четда қолмайди. Бирон сўз уларнинг дафтаридан тушиб қолмайди. Бу икки фаришта ҳамма ҳаракатимизни, ҳар битта гапимизни, ҳатто “Едим”, “Ичдим”, “Бордим”, “Келдим”, деган сўзларимизни ҳам ёзиб олади. Бу, бандага катта масъулият юклайди. Бунга имон келтирган инсон кўпроқ яхшилик қилишга, гуноҳлардан четланишга интилади.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги оятни ўқиб туриб: “Эй, одам боласи! Сенинг саҳифанг очилди. Икки ҳурматли фаришта сенга вакил қилинди. Биттаси ўнг тарафингда. У яхшиликларингни ёзади. Иккинчиси чап тарафингда. Униси ёмонликларингни ёзади. Озми, кўпми, нима хоҳласанг қилавер. Вафот этганингда саҳифанг беркитилади, қабрда бўйнингга осиб қўйилади. Қиёмат куни шундай ҳолда қабрингдан чиқасан”, деб айтган экан.
Ривоят қилинишича, Аҳмад ибн Ҳанбал ўлим тўшагида ётганида Товус раҳматуллоҳи алайҳдан: “Фаришта ҳар бир нарсани, ҳатто инграшни ҳам ёзади”, деган ривоятни эшитганидан кейин ўша заҳоти инграшни тўхтатиб, жон таслим қилгунича инграмаган экан.
Бировни ғийбат қилсангиз, беҳуда гаплар гапирсангиз, гуноҳ ёзилади. Зикр-тасбеҳ, салавот, истиғфор айтсангиз, жуда кўп ажр-мукофот битилади. Айнан кўп истиғфор айтган одам охиратда хурсанд бўлади.
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Номаи аъмолида кўп истиғфорни кўрган бандага қандай яхши!” (Ибн Можа ва Байҳақий ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Аллоҳ таоло шундай деган: “Ҳолбуки, сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб, ёзиб турувчи улуғ (фаришта)лар бор. Улар қилаётган ишларингизни билади” (“Инфитор” сураси, 10-12-оятлар).
Аллоҳ ҳар бир бандага амалларни ёзиб турувчи икки фариштани бириктирган. Биз қаерга бормайлик, икки ёзувчи фаришта биз билан бирга боради. У ерда нима иш қилсак ёзиб олади. Аммо ким гуноҳ ишдан кейин тавба қилса, “Астағфируллоҳ”, “Астағфируллоҳ”, деб Аллоҳга чин дилдан истиғфор айтса, фаришталар унинг гуноҳини ўчиради.
Бундан ташқари, ҳар бир банданинг олд ва орқа тарафида турли шикаст-балолардан сақлайдиган яна икки фаришта бор. Аллоҳ таоло шундай деган: “(Ҳар бир инсон) олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилувчи (фаришталар) бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни сақлаб-муҳофаза қиладилар” (“Раъд” сураси, 11-оят).
Фаришталар ҳар хил вазифаларни адо этишади. Айримлари бизнинг атрофимизни ўраб, кўриқлаб туради, Аллоҳнинг буйруғи билан бизни балолардан, зарарлардан сақлайди, шайтонлардан ҳимоя килади. Бу фаришталар “ҳафаза” дейилади. Улар ҳар куни осмондан ерга навбат билан келиб-кетади. Кундузи учун алоҳида, кечаси учун алоҳида фаришталар бўлади. Кундузи тушган фаришталар кечқурун яна осмонга чиқиб кетади. Кечаси келган фаришталар тонг отганда осмонга кўтарилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Орангизда кечаси бир хил фаришталар, кундузи бир хил фаришталар алмашиб туради. Улар бомдод ва аср намозида жамланади. Кейин орангизда тунаганлар кўтарилади. Парвардигорлари (яъни, Аллоҳ) – Ўзи билиб турса ҳам – улардан: “Бандаларимни қай ҳолда тарк этдингиз?” деб сўрайди. (Фаришталар): “Уларни намоз ўқиётган ҳолларида тарк этдик. Ҳузурларига борганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди”, дейишади” (Бухорий, Муслим, Насоий ривояти).

Мазкур фаришталар доим банда билан бирга бўлади, унинг амалларини ёзиб боради, ўзини зиёнлардан асрайди, ҳаққига дуо қилади, истиғфор айтади. Фақат ҳожатхонага кирганда, эр-хотин жинсий муомала қилганда инсонни тарк этади.
Демак, банда доим тўрт томондан тўртта фаришта ўртасида бўлади. Улар кундузи ва кечаси алмашиб туради. Инсон бир лаҳзаям кузатувдан четда қолмайди. Буни чуқур англаб етганлар ёмон ишлардан узоқ юради.
Зиёвуддин Раҳимнинг “Ислом ақидаси” китобидан

Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Мен илмни Аллоҳга ҳамд айтиш ва шукр қилиш орқали топдим. Ҳар гал фиқҳда ва ҳикматни англашда бироз қийналиб, тўхтаб қолсам, Аллоҳ таолога ҳамд айтардим. Шу билан илмим яна зиёда бўлар, (масалаларни англашим, фаҳмлашим осонлашар) эди.
«Таълимул мутаъаллим» китобидан.
@diyonatli