Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
19. Таяммум ила намоз ўқиётган одам охирги қаъдага ўтиришидан олдин сувни кўриб, уни ишлатишга қодир бўлса, намози бузилади.

20. Икки махсига тортилган масҳнинг муддати чиқиши намозни бузади.

21. Махсини ечиш.

22. Якка ўзи намоз ўқиётган уммий одамнинг бир оят ўрганиб олиши. Ўша оятни ўқиб намозни адо этиши лозим бўлиб қолгани учун.

23. Имо билан намоз ўқиётган одамнинг рукуъ ва саждага қодир бўлиб қолиши.

24. Яланғоч намоз ўқиётган одамга авратини ёпадиган кийим топилиб қолиши.

25. Яра тузалгани учун унинг устидаги боғич тушиб кетиши.

26. Ҳушидан кетиш.

27. Жинни бўлиш.

28. Назар солиш ила жунублик етиши.

29. Таҳрима ва адоси бир бўлган намозда аёл кишининг эркак киши билан баробар – бир сафда туриб қолиши.

30. Муқтадийнинг имомидан олдинга ўтиб кетиши ва бошқалар намозни бузувчи амаллардир.

"Кифоя" китобидандан олинди

👉@diyonatli
#руҳий_тарбия
ИХЛОСНИНГ ҲАҚИҚАТИ

Ихлоснинг ҳақиқати Аллоҳ таолодан бошқа барча нарсадан халос бўлмоқ – қутулмоқдир.

Ихлос – амални, гап-сўзни ва ибодатни уларга хиралик етказадиган риё, алдамчилик, ёлғон каби нарсалардан тозалашдир. Амалдаги ихлос унга ҳақ сўраш у ёқда турсин, уни биров билмайдиган тарзда қилишдир. Қўлидан келганича амални адо қилиб, ортидан хижолат бўлишдир.

Уламолар тоатдаги ихлос риёни тарк қилишдан иборат эканини бир овоздан таъкидлаганлар.

Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳи:

«Одамлар учун амални тарк қилиш риёдир. Улар учун амал қилиш ширкдир. Ихлос ушбу икки нарсани тарк қилишдир», деган.

Қилинадиган амаллар ниятга қараб бўлади. Риё учун қилинган амалнинг эгаси мухлис бўла олмайди. Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида қилинган амалнинг эгаси мухлис бўлади.

Бандадан содир бўладиган ихлос тўрт қисмга тақсимланади:

1. Гап – сўздаги ихлос.

2. Иш – амалдаги ихлос.

3. Тоат – ибодатдаги ихлос.

4. Ҳол – қалбдаги ихлос.

Ихлос тасаввур ёки хаёл эмас, балки амалдир. Шунинг учун у давомли, тўлиқ, илм асосида ва даражама-даража бўлиши керак.

Ихлос билан содиқлик орасида фарқ бор. Содиқлик аслдир. Ихлос фаръдир. Ихлос амални бошлагандан кейин бўлади. Содиқлик ниятда, иш бошланишидан олдин бўлади.

Ихлоснинг кўринишларидан:

1. Тавҳидда ихлос қилиш.

2. Ниятда ва қасдда ихлос қилиш.

3. Намоз, сажда, рўза, Рамазон бедорлиги, Лайлатул қадр бедорлиги, масжидларга муҳаббат, закот, садақа, ҳаж, умра, тавба, зикр, истиғфор, дуо, Қуръони Карим қироати ва бошқа қурбатларда ихлос қилиш.

4. Барча гап-сўзларда ихлос қилиш.

5. Содиқлик, сабр, зуҳд, тавозе каби карамли ахлоқларда ихлос қилиш.

6. Аллоҳ таолога таваккул қилишда ихлос қилиш.

7. Барча ишларда ихлос қилиш.

Ихлоснинг даражалари:

Руҳий тарбия машойихларининг таъкидлашларича, ихлоснинг даражалари учтадир: авомларнинг даражаси, хосларнинг даражаси ва хосларнинг хосларининг даражаси.

1. Авомнинг ихлоси Ҳақнинг муомаласидан халқни чиқариш бўлиб, унда тан соғлиги, молу дунё, ризқ кенглиги, жаннат қасрлари ва ҳурлар каби дунёвий ва ухровий насибаларни талаб қилиш ҳам бўлади.

2. Хосларнинг ихлоси Ҳақнинг муомаласидан халқни чиқариш билан бирга, дунёвий насибаларни қўйиб, ухровий насибаларни сўрашдир.

3. Хосларнинг хосларининг ихлоси Ҳақнинг муомаласидан халқни ва барча дунёвий ва ухровий насибаларни бирйўла чиқаришдир. Уларнинг ибодати бандаликни юзага чиқариш ва Роббнинг жамолига мушарраф бўлиш учун У Зотнинг вазифаларини муҳаббат ва шавқ ила адо этишдан иборатдир. Бошқача қилиб айт-ганда, уларнинг Аллоҳга ибодати фақат Аллоҳ учун бўлади.

Ихлоснинг йўлини тўсувчи омиллар:

Биринчи тўсиқ.

Банданинг амалининг кўзга кўриниши. Унинг ўз амалидан ғурурланиши. Амали туфайли Унинг учун амал қилинган Зотдан тўсилиши.

Бу ҳолатдан қутулиш учун ўз нафсини таниш ва унинг хоҳишларини жиловлаш лозим.

Иккинчи тўсиқ.

Амали учун эваз талаб қилиш. Мазкур эваз бу дунёнинг ёки у дунёнинг нарсаси бўлиши мумкин.

Бу дунёнинг нарсаларига турли шаҳватли нарсалар, шуҳрат, кўзга кўринишга ўхшашлар киради. Шунингдек, мақомот, каромат, мукошафат кабилар ҳам бўлиши мумкин.

Охиратнинг, яъни у дунёнинг нарсаларига ундаги турли мақомлар ва нозу неъматлар кириши мумкин.

Амали учун эваз талаб қилишдан қутулиш ўзининг ожиз банда эканини ва фақатгина Аллоҳнинг фазли ила охират яхшиликларига эришиш мумкинлигини англаб етиш билан бўлади. Унинг ибодати бандалик бурчидир. Ажр, савоб ва мартабалар Аллоҳнинг фазлидандир.

Учинчи тўсиқ.

Банданинг ўз амалларидан рози бўлиши ва улар ила ғурурга кетиши.

Бу ҳолатдан қутулиш учун банда ўз амалларидаги нуқсонлари ила танишмоғи лозим.

Шунингдек, банда Аллоҳ таолонинг Ўз махлуқотларининг ички ва ташқи бандалик вазифаларига қанчалар ҳақли эканини англаб етгандагина бу тўсиқни енгиб ўта олади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ихлос амални турли иллат ва нуқсонлардан поклашдир. Мазкур иллат ва нуқсонлар икки нарсага боғлиқ бўлади.

Биринчиси – одамларнинг мақтови ва улуғлашини исташ ёки уларнинг ёмонлашидан қочиш каби халққа боғлиқ нарсалар.

Иккинчиси – қилгани ила ғурурга кетиш ёки унга эваз талаб қилиш каби амалга боғлиқ нарсалар.
Ушбу тўсиқларни енгиб ўтиб, Аллоҳ таолога холис ибодат қилганлар ҳақиқий мухлислар бўладилар.

«Руҳий тарбия» китобидан

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла | Аллоҳ бир нарсани буюрдими...

👉@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири Шайх Алижон қори Қирғизистонда бўлиб ўтаётган «Куран жази» тадбирида маъруза қилди.
Сўнг Шайх Алижон қори «Фотиҳа» сурасини Имом Ҳамза раҳимаҳуллоҳ қироати асосида тиловат қилиб берди.

👉@diyonatli
ТААССУБ

Илмга аралашиб қолган кўпчилик кишиларнинг офати шуки, улар фақат биргина фикрни билишади ёки биргина мадраса билан чекланиб қолишади. Улар бошқа фикрни эшитиб ёки муҳокама қилиб кўришни ўзларига раво кўришмайди.

Шайх Юсуф Қарзовий

«Ҳикматлар чашмаси»дан

👉@diyonatli
#фиқҳ

Ҳаром ила даволаниш жоиз эмас

...Баъзи бир тушунмаган кишилар, дорилик учун озгина ичса бўлар экан, деган гапни кўтариб юришади. Ушбу ҳадиси шариф уларнинг зиддигадир. Тажриба, хамрнинг барча тури; ичиладигани ҳам, чекиладиган ҳам, ҳидланадигани ҳам, игна билан қабул қилинадигани ҳам оздан бошланиб кўпга ўтар экан. Давога деб оздан бошлаб дардга учраш хавфи бўлганидан, Исломда бу нарса тамоман ҳаром қилинганидан уни дори учун озгина ишлатиш ҳам мумкин эмас...

Ториқ ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан хамр ҳақида сўраганида у зот наҳий қилдилар. Сўнгра у яна сўради. Бас, у зот яна наҳий қилдилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули, у даводир», деди у.
«Йўқ! У дарддир!» дедилар у зот». Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ривоятда васф қилинган ҳодиса, савол-жавоб ва ҳукмдан минг беш юз йил муддат ўтгандан кейин инсоният ҳақиқатан хамр-маст қилувчи нарсалар дард эканини илмий равишда очиқ-ойдин тушуниб етди. Лекин чексиз афсуслар бўлсинким, илми бўлиб иймони бўлмаган инсоният илмий исбот қилинган дардга маҳкам ёпишиб олиб кундан-кунга уни кўпроқ тановул қилишга ўтмоқда.
Баъзи бир тушунмаган кишилар, дорилик учун озгина ичса бўлар экан, деган гапни кўтариб юришади. Ушбу ҳадиси шариф уларнинг зиддигадир. Тажриба, хамрнинг барча тури; ичиладигани ҳам, чекиладиган ҳам, ҳидланадигани ҳам, игна билан қабул қилинадигани ҳам оздан бошланиб кўпга ўтар экан. Давога деб оздан бошлаб дардга учраш хавфи бўлганидан, Исломда бу нарса тамоман ҳаром қилинганидан уни дори учун озгина ишлатиш ҳам мумкин эмас.

Бир табиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бақани дорига қўшиш ҳақида сўради. Бас, у зот уни ўлдиришдан наҳий қилдилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу дегани, бақани дори учун ишлатиб бўлмайди, деганидир. Чунки уни ўлдирмай туриб дорига қўшиб бўлмайди. Ўлдиришга рухсат бўлмагандан кейин, дорига қўшишга ҳам рухсат бўлмаган бўлади. Чунки бақа ифлос ва нажас нарсадир. Шунинг учун ҳаром қилингандир. Шариат ҳаром қилган нарса зарарли бўлади. Шунинг учун у фойда берувчи дори бўла олмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ифлос доридан наҳий қилдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Чунки, Исломнинг шиори покликдир, Иймоннинг асли покликдир. Шунинг учун Ислом ва Иймон ифлосликни ҳар қандай кўринишини, ҳеч қачон қабул қила олмайди. Ислом ва Иймон ҳар қандай ифлосликни йўқ қилиш учун барча имконларни ишга солиб курашади. Ифлос нарса ҳеч қачон фойдали, бинобарин, даволи ҳам бўла олмайди.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ дардни ва давони туширгандир. Бас, даволанинглар. Фақат ҳаром ила даволанманглар», дедилар».
Шарҳ: Демак, номи ҳаром нарса борки, даво бўлиши мумкин эмас экан. Шунинг учун мусулмон одам таоми ҳалол бўлишини талаб қилганидек, дориси ҳалол бўлишини ҳам талаб қилиши керак.
Шу ерда спирт, банж каби нарсалар ҳақида савол пайдо бўлади. Бу борада шуни айтиш керакки, бу ва бунга ўхшаш нарсалар аслида даво учун аталган нарсалар. Фақат табиати бузуқ кишиларгина уларни маст қилувчи модда сифатида ишлатишни ўйлаб чиқарганлар ва истеъмол қиладилар. Шунинг учун бу каби асли тиббий бўлган нарсаладан гарчи уларда маст қилиш қобилияти бўлса ҳам табиблар тиббий қоидалар асосида ишлатганда фойдаланса бўлаверади. Балки лозим бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Агар тирёқни ичсам, туморни оссам ва ўзимдан шеър айтсам, кейин нима қилганимга парво қилмайман», деганларини эшитдим». Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: «Тирёқ» заҳарни қайтаради, деган эътиқодлар, қилинадиган хурофий ишлар; турли дам солиш, нарсалар ичиш каби жоҳилий чоралардир.
Мисол учун ўша вақтларда бутхона коҳинларидан шу мақсадда тумор қилдириб олишар экан. Бошқа бирлари эса, кўзойнакли илоннинг гўштини хамр-маст қилувчи ичимликка қориб еса заҳар таъсир қилмайди, деб шу ишни қилар эканлар.
«Тумор» маълум ва машҳур нарса.
Хусусан, ўша пайтларда одамлар коҳинларга турли туморларни қилдириб олиб, бу мени ундан сақлайди, бундан сақлайди, деган бузуқ эътиқод ила юрар эдилар.
«Ўзидан шеър айтиш» деганда бўлган-бўлмаган, маза-матраси йўқ шеърларни айтиш кўзда тутилади.
Ушбу санаб ўтилган ишларни қилган одам яхшиликдан умид қилмасалар ҳам бўлар экан. Модомики буларни қилдими, бошқа гуноҳларни қилишда бепарво бўлса ҳам бўлаверади. Чукни шуларнинг ўзи ҳар қандай гуноҳнинг ўрнини босади.

ХУЛОСА

Бу мавзудаги барча далил ва ҳужжатларни яхшилаб ўрганиб чиққан уламолар, жумладан, ҳанафий мазҳаби фуқаҳолари қуйидаги хулосага келганлар.
Умумий қилиб айтганда ҳаром ва нажас нарса билан даволаниш мумкин эмас.
Агар дардни даволаш учун ҳалол нарсалардан шифо топилмаса ва ҳаром нарса даво бўлиши аниқ бўлса, у билан даволанишга истисно тариқасида рухсат.
Эркаклар учун ҳаром қилинган ипак, тилло ва кумушларни даво учун ишлатса бўлади.
Эркаклар қичима дардига йўлиққанларида тиббий мақсадларда ипак кийим кийсалар жоизлигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.
Бунга имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абдурроҳман ибн Авф ва Зубайр розияллоҳу анҳумоларга қичима бўлиб қолганларида ипак кийим кийишга рухсат берганлари ҳақидаги ҳадисни далил қилганлар.
Фуқаҳолар жумҳури эркак киши тилло ёки кумушдан тиш қилиш жоизлигига иттифоқ қилганлар. Агар бир нечта бўлса ҳам майли, деганлар. Шунингдек, тишга тилло ёки кумуш қоплаш ҳам мумкин деганлар.
Бу ҳукмга қуйидаги далилларни келтирилган;
1. «Аржафа ибн Асъад розияллоҳу анҳунинг Килоб уруши куни бурни кесилди. У ўзига кумушдан бурун қилиб олди. Аммо у сасиб кетди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилдилар ва у ўзига тиллодан бурун қилиб олди». Имом Термизий ривоят қилган.
2. Мусо ибн Толҳа, Абу Жамра аз-Зобъий, Абу Рофеъ ибн Собит ал-Баноний, Исмоил ибн Зайд ибн Собит, Муғийра ибн Абдуллоҳ ва бошқалар тишларига тилло қоплаганлари ҳақидаги ривоят.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

«Рухсатлар ва тақиқлар» китобидан

👉@diyonatli
#ибрат

Жаннатдан келтирилган кафан

Хадича разияллоҳу анҳонинг дардлари оғирлашгач, расулуллоҳга шундай деб васият қилдилар:
Эй Расулуллоҳ! Васиятимни эшитинг. Биринчи васиятим, мен сизга муносиб хизмат қила олмадим, ҳаққингизни адо этишда қусурларга йўл қўйдим, мени афв этинг, дедилар. Расулуллоҳ: ундай деманг, мен сиздан ҳеч қандай қусур кўрмадим. Аксинча, сиз мени хонадонимда кўп қийинчилик кўрдингиз, бор мол-мулкингизни Аллоҳ йўлига бағишладингиз, дедилар.
Иккинчи васиятим, мана бу қизимга яхши қаранг, деб Фотимага ишора қилдилар. У ҳали кичкина, уни ҳеч ким хафа қилмасин.
Учинчи васиятим, мен қабрдан қўрқаман. Шунинг учун сизга биринчи марта ваҳий келганда кийган кийимингизни менга берсангиз ва мени ўша билан кафанласангиз, дедилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом кийимни у кишига бердилар ва Хадича разияллоҳу анҳо бундан жуда хурсанд бўлдилар.
Хадича разияллоҳу анҳо вафот этгач, Жаброил алайҳиссалом келдилар ва: Ассалому алайкум ё расулуллоҳ. Аллоҳ таоло сизга салом йўллади ва: Эй Муҳаммад, Хадичанининг кафани Бизнинг зиммамизга, зеро у бор молу давлатини бизнинг йўлимизга сарфлади, деди. Шундан кейин Жаброил алайҳиссалом бир кафан келтирдилар ва: ё расулуллоҳ, Хадичани ушбу кафанга кафанланг, бу жаннат кафанидир, бу Аллоҳ таолонинг ҳадияси, дедилар.

👉@diyonatli
#ибрат

Аллоҳнинг “шер”ига таслим бўлган шер

Абу Саҳбо тун чўкиб, одамлар уйқуга кетгач, нафл намоз ўқирди. Туннинг учинчи бўлаги кирганда Қуръон тиловатига киришар, овози ширали эди. Бутун қалбини хотиржамлик чулғаб олар, бутун вужуди ила Аллоҳдан қўрқувни, руҳий лаззатни туярди. Сила ибн Ашям бу одатини, яъни кечалари қойим бўлиб ибодат қилишни умрининг охиригача тарк этмади.
Бу ҳақида Жаъфар ибн Зайд бундай ҳикоя қилади:
- "Кобул шаҳрига қараб йўлга чиқдик. Орамизда Сила ибн Ашям ҳам бор эди. Кечаларнинг бирида йўлда тўхтадик, баъзилар овқатланди ва озгина мизғиб олиш учун уйқуга кетди. Шунда мен кузатиб, у ҳақда айтилган сўзларнинг тасдиғини кўрдим. Ҳали ҳеч ким уйғонмасидан бурун, у ўрмон ичига кириб кетди. Мен изидан бордим. У қиблага юзланиб, намоз ўқишга киришди. Узоқдан кузата бошладим. Юзлари ёришган, ўзи тетик ва хотиржам эди. Шу пайт ўрмоннинг шарқий томонидан бир шер кела бошлади. Қўрқинчдан юрагим қинидан чиқиб кетаёзди. Амал-тақал қилиб бир дарахт тепасига чиқиб олдим.
Шер Сила ибн Ашямга яқинлашиб, бир неча қадам нарида тўхтади. Сила эса унга қарамади ҳам, ундан қўрқмади ҳам. Саждага борганида энди уни шер ғажиб ташласа керак деган ўй ўтди хаёлимдан. Сила саждадан туриб, қаъдага ўтирди. Шер уни кузатаётгандек рўпарада индамай турарди. Сила намозини тугатгач, шерга қараб, пичирлаб бир нималар деди. Шундан сўнг шер ортига қайтиб кетди...
Айтишларича, Сила ибн Ашям Икки томонга салом бергач, ваҳшийга тик қараб:
- “Эй ҳайдар, (шернинг лақаби) агар сенга Раббинг мени ейишни буюрган бўлса, Раббингнинг амрини адо эт. Лекин буни амр этмаган бўлса, менга халақит қилма, мен Раббимга ибодат қиляпман!”
Шу гапдан кейин шер “тур, кет!” дея ҳайдалган итдек ортига қайтиб кетди...”.

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Никоҳни расмий имом ўқиши афзалдир| Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Яхшиликларни паст санаманг

Кекса бир аёл автобусга минди. Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди. Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим, сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди.

Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол, камбағал инсон бўлсамда, Меҳрибон Аллоҳ бу улуғ амални қайта ва қайта адо этишни муяссар этди”.

Зеро, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...” деганлар.

Имом Муслим ривояти.

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тавҳиднинг фазли | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

👉@diyonatli
Ҳ А Қ И Қ И Й Д Ў С Т

Қадим замонда бир ўсмир йигит отасига келиб шундай деди:
– Отажон, сиз доим, менинг ҳақиқий дўстларим бор, деб айтар эдингиз-ку, энди менда ҳам анча мунча дўстларим бор.
Отаси:
– Машааллоҳ! Шундайми? Сенга улар қанчалик дўст? – деди.
Ўғил:
-–Жонларини фидо қиладилар, – деди ғурурланиб. – Мени шунчалик яхши кўрадилар.
– Ўғлим, кел сен билан бир иш қиламиз, – деди ота.

Ота-ўғил биргалашиб ташқарига чиқдилар. Ҳовлидаги қўйлардан бирини тутиб, ерга ётқизиб сўйдилар. Кейин ота катта бир халта олиб келиб, сўйилган қўйнинг бўлакларини унга солди. Яна бир халтага солди. Сўнг ўғлига деди:
– Сен буни олиб энг ишонган дўстингнинг уйига бориб, эшигини қоқ. Агар дўстинг, халтада нимани кўтариб олдинг? деб сўраса, «Мен бир ёмон одамни ўлдириб қўйдим», деб айт. Кўрасан, дўстинг нима қилар экан.

Ўғил «хўп» деб, халталарни елкасига ортиб йўлга тушди. Энг ишонган дўстининг уйига бориб, эшигини қоқди. Дўсти чиқиб қараса, қонга беланган халтани елкасига ортиб олган дўсти турибди. Дўсти: «Бу бир балони бошламасин», дея эшикни дўстининг юзига таппа ёпди. Йигитча ҳайрон бўлиб,«Бу дўст эмас экан», деган хулосага бориб, иккинчи дўстининг уйига йўл олди. Унинг ҳам эшигини чалди. Дўсти уйдан чиқиши билан:
– Дўстим, мен... – деганини билади, у ҳам қонли халтасини кўриб дарҳол эшикни ёпади.
Йигит то субҳгача барча дўстларининг уйига бориб, ана шундай муомалани кўрди. Хафсаласи пир бўлиб уйга қайтди.
– Ота, сиз ҳақ экансиз. Менинг биронта дўстим йўқ экан, дунёда дўст деганнинг ўзи йўқ экан, – деди.
Отаси:
–Шошма, ўғлим. Менинг бир дўстим бор. Аҳмад афанди. Сен унинг уйига бор. «Мен фалончининг ўғлиман» деб ўзингни танит. Мен бир одамни ўлдириб қўйдим, деб айт, кўрамиз нима қиларкин, – деди.
Ўғил дарҳол халталарни елкасига ортиб йўлга чиқди. Отаси айтган одамнинг уйига борди. У одам уйидан чиқиб қон ва терга беланган, елкасида қонли халта кўтарган йигитчани кўрди.
– Амаки, мен фалончи дўстингизнинг ўғлиман. Мен бир одамни... – дер экан, у одам:
– Жим, тез ичкарига кир, – деб, йигитчани ичкарига олди. –Анави ерда сув бор, тезда юз қўлларингни юв, –деди. – Мен буларни мана бу лолалар экилган ерга кўмаман.

Қўлига кетмон олиб, экинзорни қазий бошлади. Халталарни олиб бориб, ўша чуқурга ташлади. Устидан тупроқ тортиб, лола кўчатларини олиб экиб қўйди.
– Ўғлим, бўлар иш бўлибди. Ўйлайманки, дўстимнинг ўғли бир одамни бежиз ўлдирмаган. Энди ўғлим, дўст бор, душман бор, сен бугун меникида қол. Эртага кетасан, – деди.
– Йўқ, отамнинг олдига бормасам бўлмайди, – деди. Йигитча хафа эди. Ўзининг дўстлари дўст эмас экан, отасиники ҳақиқий дўст экан...

– Ота, Худо ҳаққи, сиз ҳақ экансиз. Сизнинг дўстингиз ҳақиқий дўст экан, – деди.
Отаси жилмайди:
– Сен шошма ўғлим. Унинг дўст ёки дўст эмаслигини эртага биламиз.
– Ота, нега ахир? У менга дарҳол ёрдам кўрсатди-ку...
– Йўқ. У дўстим пешин намозини фалон масжидда ўқийди. Сен ўша ерга бор. У таҳорат олаётган вақтда сен уни ёмон сўзлар билан ҳақорат қил. Кейин уни ушлаб, силталаб ташла...
«Аллоҳ, Аллоҳ»... ўйлади йигитча. Бу ишни қандай қиламан? Нима бўлса бўлар, деб отасининг айтганини қилиш учун масжидга йўл олди. Ҳақиқатан, ўша одам масжиддаги таҳоратхона эшигида кутар экан, уни: «Сиз фалонсиз... » дея ҳақорат қила бошлади. Кейин уни ушлаб турткилади. У одам кулди. Йигитчани четга олди:
– Мен бир неча туртки учун лолазорни бузадиган одам эмасман. Бор, отангга салом айт, – деди.

Дўст шундай бўлади. Жаннати аълога кирар экансан, мана шундай дея оласанми? Шу гапни айта олсанг, ҳақиқий дўстсан: Бир одам жаннатнинг эшигида турганларга: «Фалон дўстим бор эди. У жаннатга кирдими?» дея сўрайди.
– Йўқ, ҳали келмади, – дейилганда: «Унда мен ҳам кирмайман. Уни кутаман, – дейди. Мана шу йигитликдир, мардликдир. Мана шу ишни қила олган киши сенга ҳақиқий дўстдир.

Шоолим ШОМАНСУРОВ таржимаси

👉@diyonatli
#Муқаддасот

Пайғамбарлар ва шонли тарих шоҳиди: Абу Қубайс тоғи

Масжидул Ҳарамдан Сафо тепалиги тарафдан чиқсангиз, қаршингизда гранит плиталар билан қопланган тепалик келади. Бу машҳур Абу Қубайс тепалигидир. Ушбу тоғнинг денгиз сатҳидан баландлиги 420 метрдир. Ушбу тоғда Абу Қубайс исмли шахс биринчи бор қурилиш ишларини олиб боргани учун унга шу ном берилган дейилади. Яна бу тоғ «Амийн» тоғи деб ҳам аталади. Бу омонатдор ва ишончли деган маънони ифодалайди. Мазкур тоғ бу ном билан аталашининг сабаби, Нуҳ алайҳиссалом давридаги тўфондан кейин то Иброҳим алайҳиссалом Каъбаи шарифни бино қилгунларича Ҳажарул Асвад шу тоғ бағрида сақлангани, у тоққа гўё Аллоҳ Ҳажарул Асвадни омонатга қўйгани айтилади. Иброҳим алайҳиссалом Каъбаи шарифни бино қилар эканлар Абу Қубайс тоғидан Ҳажарул Асвадни олиб, Байтуллоҳга ўрнатадилар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Абу Қубайс тоғи ер юзида Аллоҳ яратган илк тоғ экани айтилади.
Яна бу тоққа Одам ва ўғиллари Шис алайҳимассаломлар дафн қилинган, деб ҳам айтилади.

Бу тоғ ила алоқадор муҳим ҳодисалардан яна бири ой бўлиниши мўъжизасидир. Макка мушриклари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан мўъжиза ўлароқ ойни иккига бўлиб, бир бўлагини Макка шарқидаги Абу Қубайс тоғи устида, бошқа бўлагини ғарбдаги Қуайқион тоғи устида бўлишини сўрайдилар. Қиссанинг давоми эса сизга маълум. Айтилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак бармоқлари ила айни шу тепалик устида ой бўлинишига ишора қилганлар. Шу сабабли тоғнинг баъзи эски суратларида тескари «V» шаклида зинали бир иншоот кўзга ташланади. Бу иншоот «Шаққи қамар» (ой ёрилиши) мақоми деб номланган. Усмонли даврида мўъжиза содир бўлган бу ерга «Шаққи қамар» масжиди барпо қилингани айтилади.

Яна ушбу тоғнинг устида Билол масжиди ҳам қад ростлаган эди. Ушбу масжид ҳижрий биринчи асрда барпо қилинган. Иккинчи ҳижрий асрда таваллуд топган Имом Азрақий ушбу масжидни ўз тарих китобида зикр қилган. Ушбу масжид Билол номи билан аталиши ҳақида турли сабаблар айтилади. Шулардан бири Маккага фотиҳ ўлароқ кирган Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Билол розияллоҳу анҳуга бирор тепаликка чиқиб азон айтишни буюрадилар ва Билол розияллоҳу анҳу ушбу тепаликка чиқиб азон айтадилар. Пайғамбаримизнинг муаззинларинг исмини келажакка ташиши учун бу масжидга «Билол» исми берилади. Масжид бу ном ила номланишининг яна бир сабаби деб ҳазрати Билол Макка фатҳидан сўнг шу ерда бир муддат истиқомат қилганлари ҳам айтилади.

Юқорида айтганимиздек ҳозирда ушбу тепалик усти гранит плиталар билан қопланган ва устида Сафо қироллик қасри жойлашган.

Иброҳимхўжа ТОШҚАНДИЙ

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сутра масаласи | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
"Диёнат" диний-маърифий канал бўлиб, Пискент тумани "Пискент" жоме масжиди имоми Абдул Ҳамид домла назоратида юритилади.

Каналимизда диний масалалар, ибратли ҳикоялар, долзарб мавзулар бериб борилади.
Дўстларингизга улашинг, уларни хабардор қилинг ва амри маъруфга қилган даъватингиз учун савобга эришинг!
Зотан, диёнатли элнинг саодати бор.

👉@diyonatli
#фиқҳ

АЁЛНИНГ МАҲРАМЛАРИ КИМЛАР?

Аллоҳ таоло Нур сурасида:

وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَائِهِنَّ أَوْ آبَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُنَّ أَوِ التَّابِعِينَ غَيْرِ أُوْلِي الْإِرْبَةِ مِنَ الرِّجَالِ أَوِ الطِّفْلِ الَّذِينَ لَمْ يَظْهَرُوا عَلَى عَوْرَاتِ النِّسَاء


Маъно таржимаси:

«Зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар. Эрларидан, ё оталаридан, ё эрларининг оталаридан, ё ўғилларидан, ё эрларининг ўғилларидан, ё ака-укаларидан, ё ака-укаларининг ўғилларидан, ё опа-сингилларининг ўғилларидан, ё аёлларидан, ё ўз қўлларида мулк бўлганлардан, ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчилардан, ё аёллар авратининг фарқига бормайдиган ёш болалардан бошқаларга зийнатларини кўрсатмасинлар», деган (31-оят).

Мўмина аёл қасддан ёки бепарволик билан зийнатларини, яъни зийнат ҳисобланадиган аъзоларини кўрсатиб юриши мутлақо мумкин эмас.

Лекин қуйидагиларга кўрсатсалар, майли:

1. «Эрлари...»

Муслима аёлнинг зийнатларини кўришга энг ҳақли одам унинг эридир. Шунингдек, эр аёл танасининг ҳамма жойини кўришга ҳақлидир.

2. «...ё оталари...»

Мўмина-муслима аёлга унинг отаси энг бош маҳрам бўлади. Шунинг учун унга зийнатини кўрсатиши ҳалол.

Ота ва ундан кейин зикр қилинадиган маҳрамлари учун аёлнинг никоҳи ҳаромдир, улар унга уйланишни, умуман, шаҳват билан қарашни хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Шунинг учун мўмина аёл ушбу маҳрамларга зийнатини кўрсатса бўлади. Юзини, қўлини, оёғини ва уй ичида очиб юришга мажбур бўладиган баъзи аъзоларини, жумладан, хамир қилаётганда билагини, уй супураётганда болдирини кўрсатсалар, гуноҳи йўқ. Эҳтиёж юзасидан рухсат берилган.

«Оталари» дейилганда катта ота, бобо ва боболарининг оталари ҳам кўзда тутилади.

3. «...эрларининг оталари...»

Яъни қайноталари. Бунга қайнотанинг оталари ва катта қайноталарнинг оталари ҳам киради. Улар ҳам ота ўрнидадир. Улар ҳам келинларига маҳрам, ўртадаги муносабатда уйланиш ёки шаҳват назари деган нарсалар бўлиши мумкин эмас.

4. «...ўғиллари...»

Бунга аёлнинг ўз ўғиллари, ўғилларидан ва қизларидан бўлган ўғил набира, эвара ва чеваралар киради. Буларнинг ҳаммаси ҳам аёл киши учун маҳрам, улар орасида оила қуриш ёки шаҳват билан қараш умуман мумкин бўлмаган иш, шунинг учун ҳам муслима аёлга уларга зийнатларини кўрсатишга рухсат берилган.

5. «...эрларининг ўғиллари...»

Яъни эрларининг бошқа хотинидан бўлган ўғиллари. Булар ҳам мўмина-муслима аёл учун маҳрам саналади. Ораларида никоҳ бўлиши мутлақо мумкин эмас. Чунки ўртада она-болалик алоқаси бор. Шунинг учун зебу зийнат ва чирой ўртада шаҳватни уйғотмайди.

6. «...ака-укалари...»

Бунда туғишган ака-укалар, ота бир ака-укалар ва она бир ака-укалар ҳаммаси баробардирлар. Уларнинг барчаси маҳрам ҳисобланадилар, опа-сингилларининг зийнатларини кўрсалар бўлади.

7. «...ака-укаларининг ўғиллари...»

Бунда ҳам туғишган, ота бир ва она бир ака-укаларнинг ўғиллари кўзда тутилган. Аёл ака-укаларнинг фарзандларига амма бўлади. Ўртада маҳрамлик бор, уйланиш ёки шаҳват билан қараш умуман бўлиши мумкин эмас. Бошқа маҳрамлар қатори, буларнинг ҳам ҳаёт тақозоси ила доимо бир-бирлари билан кўришиб, аралашиб туришга эҳтиёжлари бор. Шунинг учун ҳам жиянларга аммаларининг зийнатларига қарашларига рухсат берилган.

8. «...опа-сингилларининг ўғиллари...»

Бу ҳолатда ҳам туғишган, ота бир ёки она бир опа-сингилларининг ўғиллари кўзда тутилган. Аёл улар учун хола бўлади. Ўртада маҳрамлик бор. Шунинг учун мўмина аёл зийнатларини уларга кўрсатса бўлади.
Аммо мўмина-муслима аёлнинг эркак маҳрамлари бу билан тугамайди. Оятда зикри келмаган маҳрамлар ҳам бор. Мисол учун, амакилар, тоғалар ва куёвлар. Шунингдек, эмикдошлик орқали маҳрам бўлганлар бор. Улар ҳақида ояти каримада бирор нарса дейилмаган бўлса ҳам, ҳадисларда келган ҳукмлардан қиёс қилиб, мўмина-муслима аёл уларга зийнатини кўрсатса, гуноҳ йўқ, деб фатво берилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳога эмикдошлик орқали амакиси ва тоғаси бўлган эркаклардан қочиб, ҳижоб олишга рухсат бермаганлар. Шундай экан, насаб орқали бўлган амаки ва тоғаларга, албатта, зийнатини кўрсатишга рухсат бор.

"Кифоя" китобидан олинди.

👉@diyonatli