Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.39K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ФИЛ СОҲИБЛАРИ ҚИССАСИ
(Сиз бу воқеъани билармидингиз?)

Яманда Абраҳа бин ас-Собаҳ исмли ҳабашистон подшоси бўлиб, у Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам давридаги ҳабашистон подшоси Асҳама ан-Нажжошийнинг бобоси бўлган. Абраҳа “Қуллайс” номли каниса қурдирган эди. Мақсади араб ҳожиларини йўлини унга буриш бўлган. Кунларнинг бирида Киноналик бир киши кечаси канисага кириб ҳожат қилади. Бу ҳолат подшони қаттиқ ғазабини келтиради ва шу сабабли Каъбани бузишга қасам ичади. Бу билан Маккани фатҳ қилиб, Яманни Шом билан боғлаш ва насронийларнинг шаҳрини кенгайтиришга эришмоқчи бўлади.
Подшо бу мақсадини амалга ошириш учун катта қўшинни қуроллантиради ва арабларни қўрқитиш мақсадида уларга баҳайбат филлардан ўн иккитасини (бир ривоятда 1000 та) қўшиб олади. Маккага яқин бўлган “Мағоммас” деган жойга етиб келгач, Макка аҳлига чопор юбориб, уларга улар билан жанг қилгани эмас балки Каъбани бузишга келганини хабарини бердиради. Араблар Абраҳа ва унинг қўшини билан жанг қилишга кучлари етмаслигини билиб, тоғларга бекинишади. Араблар Каъбани ҳимоя қилувчи Роббиси борлигига ишониб, Абраҳа ва унинг қўшинига нима бўлишини кузатиш учун тоғдан назар ташлай бошладилар.
Қўшин Маккага яқинлашгач, Абраҳа арабларнинг мол-мулкларини талон-тарож қилишга буюрди. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг боболари Абдулмутталиб бин Ҳошимнинг икки юзта туяси бор эди. Абраҳанинг аскарлари у туяларни ўзлари билан олиб кетдилар. Подшо Ҳанната ал-Ҳумайри деган кишини Маккага юборди. Унга ўзини жанг қилиш учун эмас балки уларни Байтуллоҳдан тўсқинлик қилиш учун келганини ва қурайшликларнинг энг ҳурматли кишисини олиб келишни буюрди. Араблар Ҳаннатага Абдулмутталибни кўрсатишди. Абдулмутталиб унга жанг қилишни истамасликларини, ҳатто бу ишга уларда куч йўқлигини, Каъба Аллоҳнинг байти эканлигини, уни Байтнинг эгаси ҳимоя қилишини айтди. Ҳанната уни ўзи билан подшонинг олдига олиб кетди. Абраҳа Абдулмутталибни кўргач ҳурмат кўрсатди. Абдулмутталиб келишган ва хушбичим киши эди. Абраҳа таҳтидан тушиб, гиламда бирга ўтирди. Абраҳа Абдулмутталибдан ҳожати ҳақида сўраган эди, унга икки юзта туясини қайтариб беришлигини айтди.
Абраҳа бу ҳолатдан таъажжубланиб: дининг ва ота-боболаринг дини бўлган Каъбани бузишга келган бўлсаму сен, мен сендан олиб қўйган туялар ҳақида гапираяпсанми? деди.
Абдулмутталиб: мен туяларнинг эгасиман, Каъбанинг эгаси бор, у Уни сендан ўзи ҳимоя қилади деди. Абраҳа унинг Роббиси мени ҳимоя қилаолмайди деди. Абдулмутталиб кўрамиз деди. Абдулмутталиб ва у билан келган кишилар Абраҳага Тиҳоманинг мол-мулкларидан учдан бир қисмини олиш эвазига ортга қайтишларини айтдилар. Абраҳа бу талабдан бош тортдида, Абдулмутталибнинг туяларини эса қайтиб берди. Абдулмутталиб ва у билан келганлар ортга қайтдилар, ўзлари ва бир қанча қурайшликлар Каъбанинг эшиги олдига келиб, унин халқасидан ушлаб, Абраҳа ва унинг қўшини устидан ғолиб бўлишларини сўраб дуо қилдилар.
Қўшин Байт томон юра бошлади ва Маккага кирдилар. Уларда “Маҳмуд” исимли баҳайбат фил бор эди. Улар филни Ҳарам тарафга қараб юзлантирсалар ерга чўккалаб олар, Яманга юзлантирса, югиргилаб кетар эди.
Абдулмутталиб дуо қилиб турар экан Яман тарафдан қушларга кўзи тушди. Аллоҳга қасамки, у қушлар ажойиб, улар на Наждлик ва на Тиҳомалик қушлар эди. Ҳар бир қушнинг тумшуғи ва оёқларида тош бор, уларнинг устидан ташлаганларида, уларни ҳалок қилар эди. Қўшин Яман тарафга қоча бошлар экан, йўл йўлакай бўлакларга бўлиниб кетишди. У тошлардан бири Абраҳага тегди ва бармоқлари бирин кетин узилиб туша бошлади. Танасидаги гўши эса бурда-бурда бўлиб узулиб тушур экан, уни Санъога олиб келганларида ёмон ва шармандалик ўлим топди.
Аллоҳ таоло бу ҳодиса ила байтини мақоми ва шаънини олий қилди ҳамда арабларни бутун дунёга Ислом рисоласини тарқатишлари учун тайёрлади.

Таржимон: Яҳё Убайдуллоҳ ўғли

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ижтимоий_одоблар
«Ўз уйларингиздан бошқа уйларга изн сўрамасдан кирманг»

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ижтимоий одоблар» китоблари.

Китобда инсон учун ҳаёти давомида энг кўп керак бўладиган одоблар ҳақида сўз кетади.

👉@diyonatli
#латоиф

Бир бахил кишиникига меҳмон келди. Бахил ундан: «Тушлик таомини тановул қилганмисан?» – деб сўради.
Меҳмон: «Йўқ, ҳали тановул қилмаганман», – деб жавоб берди.
Шунда бахил: «Эҳ, агар тановул қилган бўлганингда сенга чой дамлаб берар эдим», – деган экан.

Суннатуллоҳ ҲУСНУДДИН таржимаси

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ажрашаётган эркагу аёл, фикр қилинг!

👉@diyonatli

Манба: 👉@piskentt
ҚАЙҒУ ФАҚАТ СЕНДА ЭМАС...

Жарроҳнинг телефони жиринглади, қўнғироқ қилаётган касалхонадаги котиба эди.
- Эшитаман.
- Буерга жуда оғир бемор келди, илтимос, ҳамма ишингизни қўйиб етиб келинг.
- Майли, қизим, бораман.
Доктор шошиб йўлга чиқди. Уни шифохонада бемор боланинг отаси ғазаб билан кутиб олди.
- Менинг ўғлим ўлим тўшагида, сиз нега бунча кечикдинггиз? Ўзингизнинг ўғлингиз бўлсаям шундай қилармидингиз?
Жарроҳ маҳзун ҳолатда кулимсиради. Менга айтилганиданоқ тез етиб келдим...Шуни унутманг, ҳаёт ва ўлим Аллоҳнинг изнида. Биз фақат сабабчи бўламиз, деб жарроҳлик хонасига кириб кетди. Амалиёт икки соат давом этди. Жарроҳ хонадан чиқиб, ўйчан ҳолда ўтиб кетди. Орқасидан ёрдамчи шифокор чиқиб, ўғлингиз яшайди, деди. Ота бир лаҳзага севинди, кейин яна жаҳли чиқиб, шуни докторни ўзи айтса, хушхабар етказса нима бўларди?...Ўзига бино қўйган инсофсиз одам экан. Ёрдамчи шифокор кўзлари ёшга тўлиб, ҳаёти давомида бу отани пушаймон қиладиган гапни айтди:
- Гоҳида одам ўз қайғуси билан бўлиб қолади, жарроҳимиз ниҳоятда тоза қалбли инсон. Сиз унинг ўрнида бўлсангиз нима қилардингиз, билмадим...унинг ўғли бугун автоҳалокатда вафот этди. Биз уни дафн маросимидан чақирдик. Ўғлининг дафн маросимини тугатмасдан сизнинг ўғлингизнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун етиб келди.

Юрагингиз фақат ўзингиз учун ёнадиган бўлса, СИЗ ИНСОН ЭМАССИЗ !

Доктор Али Эҳсон Ўктан

Турк тилидан Дилбар Ражабова таржимаси

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳол ва мақом | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

👉@diyonatli
Саҳар чоғи кўзингиздан уйқу пардасини артиб ташланг. Сўнгра уйқудан туриб таҳоратни мукаммал адо этинг. Аллоҳ кўриб турганига ҳамда тазарруингиз, нолангиз ва йиғингизни эшитишига ишонган ҳолда ўзингизни хор тутиб туринг. Қалбингизни муроқаба қилишдан ғафлатда бўлганингиз ва Аллоҳ зикридан ғафлатда ўтган кунларингиз учун ҳам йиғланг.

Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ.
#Ўкинма

Ўкинманг! Чунки сиз Аллоҳни бир дегувчилардансиз, уммат ҳимоячисисиз, қибла аҳлидансиз. Сизда Аллоҳ ва унинг расулига (соллаллоҳу алайҳи васаллам) асл муҳаббат бор. Сиз гуноҳ қилсангиз, афсус чекасиз. Чиройли амал қилсангиз, севинасиз. Сизда ўзингиз билмайдиган кўп яхшиликлар бор.

📚 «Ўкинма»
Доктор Оиз Қарний.
"ЕГАНДАЙ БЎЛДИМ"

Истанбулнинг Фотиҳ районидаги Зейрек кўчасида бир масжид бор. Масжиднинг номи “Гўёки едим”.
Усмонли даврида Кечичизода Хайриддин афанди исмли фақр киши бор эди. Подшоҳларнинг масжид қурганларини кўриб ҳавас қилар ва у ҳам масжид қуришни орзу қиларди. Танишлари унга, қайси пулингга масжид қурасан воз кеч бу фикрингдан, дерди.
Аммо у бир йўлини топди. Қачон нафси бирор нарса тусаб қолса, “Егандай бўлдим”, – дер ва унинг пулини бир жойга сақлаб қўя бошлади. 20 йил давомида пул йиғди ва орзусидаги масжидни қурди. Масжидга “Гўёки едим” исмини берди.
Биринчи Жаҳон уруши даврида Фотиҳнинг Ўнкапани ҳудудида катта ёнғин чиқиб у масжид зарар кўрган эди. 1959 йилда эса маҳалла аҳли “Гўёки едим” масжидини қайта таъмир қилишган. Масжид атиги 100 м/кв.дан иборат. 200 киши сиғади, холос. Масжиднинг биттагина минораси, каттагина ибрати бор.
Баъзан мендан танишларим, ҳаётдан завқ ололмайман, яшаш қувончим йўқ деб қолишади. Мен уларга садақа қил кўрасан, ҳаётингга маза, таъм киради десам, чўнтагимда бир тийиним йўғ-у, қаердан бераман дейди.
Бериш фақат чўнтакдан бўлади десак янглиш фикрдамиз. Бериш, аввало, нафсдан, кўнгилдан, юракдан бўлади. Беришнинг индекси фақатгина пул эмас...
Европада инсонлар нега ўз ўзини ўлдиради биласизми, одатда беришни билмагани учун. Ҳамма нарсанинг мўллиги, борлилиги, ҳеч қийинчилик кўрмаслик, эҳтиёжсизлик инсонни тўйимсиз қилиб қўяди. Инсон ҳеч тўймайди, тўймасликнинг охири эса ўлимдир.
1939 йил 27 ноябр куни Туркиянинг Арзинжон шаҳрида 7,8 баллик зилзила бўлган эди. 32 минг 962 киши ўлиб кетган дейишади бу зилзилада. Арзинжон харитадан ўчиб кетган эди.
Шоир Нозим Ҳикмат маҳбус эди, қамоқхонада ёзган бир шеърида:

Арзинжон учун чўнтагимдан берадиган ҳеч вақом йўқ,
Юрагимдан бераман –

деб ёзган эди.
Садақа у эди. Юракдан беришлик.

Марзия САЙДАМ ёзди.

(Суратда "Егандай бўлдим", яъни "Sankı yedim camisi" масжиди акс этган)

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОННИНГ ҲАЁТИ МАШАҚҚАТДАН ИБОРАТ | Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👉@diyonatli
Мусулмон мусулмоннинг биродаридир

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

✅Мусулмон мусулмоннинг биродаридир.

✅У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди.

✅Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради.

✅Ким бир мусулмонни ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади.

✅Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат куни унинг айбини беркитади.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

👉@diyonatli
#Мулоҳаза

Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: "Бунча йиғлайсан, маза қилиб овқатланиб, мультфильм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти..."

Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: "Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти..."

Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: "Борига шукур қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..."

Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: "Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяпти-ку, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма..."

Қабрда ётган марҳум уларга қараб нидо қилди: "Барчангизга ҳавасим келяпти, чунки сизда тавба қилиш имконияти бор. Қани эди менда шундай имконият бўлганида эди, бутун ҳаётимни унга фидо қилар эдим..."

👉@diyonatli
Дунё бало ва имтиҳон диёридир

Баъзида пули борнинг ҳузури, ҳузур борнинг пули бўлмайди.
Касал одамнинг егулиги, егулиги борнинг иштаҳаси бўлмайди.
Кимдир боласи йўқлигидан, яна кимдир боласининг азиятидан нолийди.
Бу дунёнинг синов диёри эканлигини унутмасдан, тоат-ибодатда бардавом бўлгангина ютади.

© Доктор Иҳсан Шеножак
Дунёдаги энг буюк зот ким?

Майкл Ҳарт... У ўз умрининг 28 йилини "Буюк юзлик" номли китобини ёзишга бағишлади. Китоб ниҳоясига етгач, у Лондонда, ўз маърузасида дунёдаги энг буюк сиймони эълон қилди. Аудиториядагилар ҳуштак чалишар, у ўз нутқини тугатишига ҳалақит бериш мақсадида шовқин-сурон сола бошлашди...

У шундай деди:

"Макка деб аталмиш кичик бир шаҳарда бир инсон бор эди. У инсонларга "Мен Аллоҳнинг сизларга юборган расули-элчисиман. Сизларнинг хулқларингизни батамом қилиш учун келдим", деди. Ўшанда унга 4 кишигина ишонди: Аёли, бир дўсти ва 2 нафар ёш бола...

Ҳозир орадан 1400 йил ўтди. Мусулмонларнинг сони бир ярим миллиарддан ошди ва йил сайин кўпая бормоқда. Бу ёлғон бўлиши мумкин эмас. Чунки ҳеч қандай ёлғон 1400 йил яшаши мумкин эмас!
Шунингдек, бир ярим миллиард кишини алдаш асло мумкин эмас!

Яна бир гап. Орадан шунча узоқ вақт ўтган бўлса ҳам, миллионлаб мусулмонлар ўз Пайғамбарларига қаратилган биргина ёмон сўз учун жонларини фидо қилишга тайёрлар!
Пайғамбарлари, ҳаттоки Роббилари учун шу ишни қила оладиган бир дона бўлса ҳам яҳудий ёки насроний борми?

Дунёдаги энг буюк шахсият эгаси бу - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир".

Сўнгра зал чуқур сукунатга чўмди...

(Суратда Майкл Ҳартнинг китоби акс этган)

👉@diyonatli
Жума куни кўпроқ салавот айтиш

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَن النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، فِيهِ خُلِقَ آدَمُ، وَفِيهِ قُبِضَ، وَفِيهِ النَّفْخَةُ، وَفِيهِ الصَّعْقَةُ، فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنَ الصَّلَاةِ فِيهِ، فَإِنَّ صَلَاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ»، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلَاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ فَقَالَ: «إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ حَرَّمَ عَلَى الْأَرْضِ أَجْسَادَ الْأَنْبِيَاءِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Афзал кунларингиздан бири жума кунидир.

Одам шу куни яратилди.

Унинг жони шу куни қабз қилинди. Унда пуфлаш бордир.

Унда қаттиқ қичқириқ бордир.
Унда менга кўп салавот айтинглар, чунки салавотларингиз менга арз қилинур»

Саҳобалар:

«Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотимиз сизга арз қилинади?» – дедилар.


У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ азза ва жалла анбиёларнинг жасадларини (чиритишни) ерга ҳаром қилгандир», – дедилар».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилиш­ган.

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَن عَبْدِ الله بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَن النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «أَكْثِرُوا الصَّلَاةَ عَلَيَّ يَوْمَ الْجُمُعَةِ؛ فَإنِّي أُبَلَّغُ وَأَسْمَعُ». رَوَاهُ الشَّافِعِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».

Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «أَقْرَبُكُمْ مِنِّي فِي الْجَنَّةِ أَكْثَرُكُمْ عَلَيَّ صَلاَةً، فَأَكْثِرُوا الصَّلاَةَ عَلَيَّ فِي اللَّيْلَةِ الْغَرَّاء وَالْيَوْمِ اْلأَزْهَرِ». رَوَاهُ الشَّافِعِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга кўпроқ салавот айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», – дедилар».

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган

Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади».

Байҳақий ривоят қилган.

«Жума ҳақидаги оят ва ҳадис» китобидан

👉@diyonatli
Forwarded from Fitrat.uz
Заҳарланган хушбўйликларнинг таъсири

Бугунги кунда хўшбўй, ўткир ҳидли атирлар ишлаб чиқариляптики, бундан асосий мақсад эркакларнинг эътиборини тортиш ва фикрини бузишдир. Агар аёл ана шундай атирларни сепиб кўчадан чиқса, атирининг ҳиди кўчани тутиб кетади. Улардан баъзилари “Poison”, “Passion”, “Come Closer” каби номлар остида ишлаб чиқарилмоқда.

Мўмина, муслима аёллар ҳаргиз шу номдаги атирлардан фойдаланишмасин. Чунки улар жуда ўткир ва тарқалувчидир. Ҳадиси шарифда келадики, аёл киши шундай хўшбуйлик ишлатсинки, ранги кўп, ҳиди кам бўлсин, токи фақат хонадон аҳли, яъни, маҳрамларигина уни билса, ёки яқин ўтирган аёл ҳидини сизса, жоиз.

Абу Мусо Ашъарий розийаллоҳу анҳу айтадилар: “Номаҳрам кишининг хушбўйлигини ҳидлашдан кўра, менинг наздимда ўлимтикнинг ҳидини ҳидлаш яхшироқдир”.

"Шарм ва ҳаё” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ибрат
Эрининг ёрдамчиси бу‌лган аёл

Ҳазрати Абу Бакрнинг қизи ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайнопаси Асмо розияллоҳу анҳо ҳикоя қилади:

Жаннат билан муждаланган ўн кишининг бири бўлган Зубайр ибн Аввом билан никоҳланган эдик.

У кезларда Зубайрнинг сув ташийдиган туяси билан отидан бошқа на бир моли ва на бир хизматчиси бор эди.

Отининг емини мен берардим, уни суғорардим, сув тулуми йиртилса тикардим, хамирни мен қорардим.

Фақат нон ёпишни эплай олмасдим. Уни ҳам ансор деганимиз мадиналик қўшни аёллар ёпардилар.

Мадиналик аёллар қўшни ҳаққига қатъиян риоя қиладиган ёрдамсевар аёллар эди.

Пайғамбар алайҳиссалом Зубайрга бир хурмо боғи ҳадя қилгандилар. Бу боғ уйимиздан саккиз минг қадам узоқликда эди. Туяга едирмоқ учун у ердан бошимнинг устида хурмо уруғини таширдим.

Навбатдаги кунларнинг бирида хурмо уруғини кўтариб келаётганимда Пайғамбар алайҳиссалом билан дучлашиб қолдим. Ёнида ансорлардан бир неча киши бор эди.

Расули акрам менга овоз бердилар. Мени орқасига миндирмоқ учун туясини иҳ, иҳ, дея чўктирмоқчи бўлдилар.

Бироқ мен эркаклар билан бирга кетишдан уялдим. Яна Зубайрнинг рашки ёмонлигини ҳам хотирладим. Чунки Зубайр ўта рашкчи одам эди. Аллоҳнинг Расули менинг уялаётганимни кўриб, туясини ниқаб кетдилар.

Уйга борганимдан сўнг Зубайрга бўлган воқеани гапириб бердим:

– Бугун бошимда хурмо уруғини кўтариб келаётганимда Пайғамбар алайҳиссалом билан дучлашиб қолдим. Ёнида асҳобларидан бир неча киши бор эди. Мени мингаштириб олмоқ учун туясини чўктирдилар. Аммо мен уялдим ва сенинг рашкчилигинг ёдимга келди, – дедим.

Гапларимни эшитган Зубайр бундай деди:

– Худо ҳаққи, хурмо уруғини бошингда кўтариб келишинг Пайғамбар алайҳиссалом билан бир туяга миниб келганингдан менга оғир келди.

Асмо сўзини бундай давом эттирди: Отам ҳазрати Абу Бакр отга ва туяга қарайдиган бир хизматчи бергунига қадар бу ишларни қилишда давом этдим. Отам бизга бир хизматчи берганидан сўнг мен худди қулликдан озод бўлгандек роҳатландим.

©️ Профессор, доктор Меҳмет Яшар Кандемирнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан

Манбалар:
Имом Бухорий, Никоҳ, 107;
Муслим, Салом, 34-358;
Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, VI, 347

П/С: Асмо розияллоҳу анҳа ҳозирги муслима келин ва аёлларимизга гўзал намуна эдилар. Аллоҳ таоло у зотдан рози бўлсин!

Калимуллоҳ МАСЪУД

👉@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла |
Гиёҳвандлик – ўзни ҳалокатга ташлашдир


Каналимиз кузатувчилари таклифларини ҳисобга олган ҳолда Устоз Абдул Ҳамид домла жума ваъзларининг тўлиқ шаклини ҳам эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

Ҳажми: 69:7 МБ
Давомийлиги: 33:41 дақиқа.

Дўстларингизга улашинг ва хайр иш қилганлар қаторида бўласиз, иншаа Аллоҳ.

👉@diyonatli