Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи инсонлар ваҳшийликда итдан ўтадилар. Баъзи моллар одамлардан афзалдирлар.

Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар (Видео)

————————-
Улашинг!☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:
Намоз ўқиётганимда мушугимиз келиб суйкалади. Бу намозимни бузмайдими?

-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
Савол:

Абдурасул исмни маъносини билмоқчи эдим...
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Икки ўғлим бор, Алҳамдулиллаҳ. Каттаси 13 ёшда. Уни қандай қилиб намоз уқишга қизиқтира олишим мумкин? Ўзим 10 йилдан бери намоз ўқийман Алҳамдулиллаҳ... Аммо хўжайиним ўқимайдилар, энг ёмони ичадилар. Ҳечам ичишдан қайтара олмаяпман. Бу нарса болаларимга салбий таъсир қиляпти деб қўқяпман...
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Бир киши донишманддан: "Айбларимни қандай аниқласам бўлади? " дея сўради.У шундай жавоб қилди: "Хотинингга унинг айбларидан бирини айт. Шунда у сенга сенинг айбларингни ,яна оилангнинг, дўстларингнинг, шунингдек, айрим қўшни давлатлар аҳолисининг ҳам айбларини айтиб беради".

Айман Ёғий

Мубашшир Аҳмаднинг "Олим,одам ва олам " китобидан олинди
ФОТИҲА СУРАСИНИНГ МАЪНО ТАРЖИМАСИ ВА ТАФСИРИ

Маккада нозил бўлган, 7 оятдан иборат

Бу суранинг бир неча номи бўлиб, шулардан бири «Фотиҳа», яъни «очувчи» деганидир. Чунки Қуръони Карим ушбу сура ила очилади. Фотиҳа сураси жуда ҳам фазилатли сура бўлиб, бу ҳақда бир қанча ривоятлар келтирилган. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда: Убай ибн Каъб Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида «Фотиҳа» сурасини ўқидилар, шунда ҳазрат: «Менинг жоним тасарруфида бўлган Зот. У Зот билан қасам ичаманки, Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Фурқонда (Қуръонда) ҳам бунга ўхшаш туширилмаган», дедилар.

Давоми:👇

https://graph.org/FOTIҲA-SURASI-MANO-TARZHIMASI-VA-TAFSIRI-10-24

ТАВСИЯ: Ушбу матнни диққат билан ўқинг. Чунки бу намозларимизда ўқиётганимиз оятларнинг маъносини тадаббур қилишга ёрдам беради.
​ҚУДУҚ СУВЛАРИ МАСАЛАЛАРИ | 2

Катталиги товуқдек ҳайвон қудуққа тушиб ўлса, шишмаган ва чиримаган бўлса, вожиб бўлгани учун ўртача қовға (қовға – сув олиш учун мўлжалланган қудуқ идиши) ёки ўртача челак билан қирқ марта сув олиб тўкилади, мустаҳаб бўлгани учун олтмиш марта сув олиб тўкиш керак, аммо чириган ва шишган бўлса, қудуқ сувининг ҳаммасини чиқариб тўкиш керак

Катталикда чумчуқ, тўрғай ёки сиқчондек жонли нарса қудуққа тушиб ўлса, ўртача қовға ёки челак билан йигирма марта сув олиб тўкиш вожиб, ўттиз челак ё қовғада сув чиқариб ташлаш эса мустаҳабдир

Ўртача челак ёки қовға бошқа катта челак ва қовғага қараб ҳисоб қилинади

*******************************

Нажас тушган қудуқнинг суви нажас тушган вақт аниқ бўлса, ўша вақтдан бошлаб ҳаром бўлади Нажас деганда жонли бирор нарсанинг қудуқ тушиб ўлгани айтиляпти.
Агар нажас тушган вақти маълум бўлмаса, бир кеча-кундузлик ибодат қайта қилинади.
Шарҳ:
масалан, бир қудуқ сувидан доим ибодат учун таҳорат қилинади. Кутилмаганда қудуқ ичига бир товуқ тушиб тушиб кетгани маълум бўлди. Ҳеч ким қачон нажосат тушганидан бехабар. Товуқ ўлган, аммо чиримаган, шишмаган. Одамлар эса бир қанча вақтдан буён нопок сувдан таҳорат қилиб, намоз ўқилмоқда. Бунинг ҳукми қандай, деган масалага жавоб берилмоқда. Ўлган нарса чиримаган ва шишмагани учун бир кунлик ибодат қайта қилинади. Бироқ ўлган нарса чириган ё шишган бўлса, уч кунлик ибодат қайта қилиниши керак. Қудуқдан шундай нажас топилса, қудуқ суви шу ондан нопок деб эълон қилинади ва макруҳ бўлган сувдан ўн қовға ёки ўн челак сув олиб ташланади.

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Закот хақида тушунча беринг
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Суннат ва фарз ҳақида тушунтириб берсангиз.
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Халқ орасида чилтон суви деган амаллар бор. Бунга шариатда қандай қаралади?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Жамоат намозида имомга эргашувчи имомдан кейин салом берадими ё бир вақтда?
Ёлғиз одам намозда адашса, икки тарафга салом бериб, сўнг саждаи саҳв қиладими ё бир тарафга салом берибми?

-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Ёлғиз намоз ўқиётган овоз баландлиги қандай бўлиши керак?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Таъзияга борганда қайси сурани ўқиган афзал? Қайсининг савоби кўпроқ бўлади?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
​АДОЛАТ МУҲИМ

Оиланинг бир аъзоси яна бир аъзосига адолатсизлик қилса, адолатсизлик қилган жазосини олиши ўта-ўта муҳим. Акс ҳолда, унинг зарарлари жуда катта бўлиши мумкин. Фойда ва зарарларидан айримларини айтиб ўтаман.

Фойдалари:

1. Оиладаги ҳар бир аъзо адолатсизлик қилишнинг ёмон оқибатини ҳис этиб туради.

2. Адолатсизликка учраган аъзонинг дилида адолатсизлик қилган аъзога нисбатан эндигина туғилаётган нафрат туғилмасидан олдин ўлади, барҳам топади.

3. Аъзолар ўртасида ўзаро нафрат, ҳасад каби иллатлар урчимайди.

4. Ўзаро тенгликни ҳис этиш иноқлик сари етаклайди.

5. Майда ташвишларга ўралашиб қолиш барҳам топиб, асосий эътибор, куч оила тараққиётига сафарбар қилинади.

6. Ҳамжиҳатлик, ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватлаш янги-янги ижобий ютуқлар эшигини очади. Ва ҳоказо...

Зарарлари:

1. Аъзолар ўртасида нафрат, ҳасад каби иллатлар пайдо бўлади, урчийди.

2. Бориб-бориб адолатсизлик қилиш оддий ишга айланиб қолади.

3. Муҳим ишлар қолиб, майда ишларга ўралашиб қолиш эҳтимоли катта бўлади.

4. Ҳамма ўзини ўйлайдиган худбинга айланиб, ўзаро ҳамжиҳатликка путур етади.

5. Тарқоқлик, уюшмаслик, бир-бирини қўллаб қувватламаслик, бир-бирини чалиш, бир-бирига панд бериш ҳоллари кўпаяди. Ва ҳоказо...

Жамоа иши, жамият иши - оила ишининг каттароқ кўриниши, холос.

Муқим Маҳмуд
2020-10-24
Audio
Бақара сурасининг 1 - 7- оятларини тингланг!

Маъно таржима ва тафсирини ўқинг!

"Сура умматни заминни обод этиш ва Аллоҳнинг динини барпо қилишга тайёрлайди. Одамларнинг турларини баён қилади. Айни пайтда иймон асослари ва шариат тамалларини ҳам ўзида мужассам этади..."

Сура "Бақара" (сигир) деб номланди. Чунки унда Бани Исроил сигири ҳақидаги қисса баён қилинди. Қиссада Аллоҳнинг шариатини зудлик билан татбиқ этиш ва яҳудлар каби уни пайсалга солмасликка ишора бор.

Батафсил: 👇
https://telegra.ph/Ba%D2%9Bara-surasi-tafsiri-10-25
​ҚУДУҚ СУВЛАРИ МАСАЛАЛАРИ | 3

• Одамнинг, отнинг сарқити (егани ё ичганидан қолгани сарқит дейилади) ва гўшти ҳалол бўлган ҳайвонларнинг ҳам сарқити ҳалол
• Тўрт оёқли йиртқичларнинг сарқити ҳаром
• Паррандаларнинг – қушларнинг сарқити ҳалол, улардан қолган сувга таҳорат қилиш дуруст
• Йиртқичнинг сарқити ҳаромлиги учун ундан қолган сувга таҳорат қилиб бўлмайди
• Хонаки мушукнинг, хонаки товуқнинг, йиртқич қушларнинг, уй ичидаги ҳашаротнинг, яъни ерни кавлаб ўзига уй қиладиган жониворларнинг сарқити макруҳдир. Мушук ҳаром нарса еган пайт унинг сарқути ҳам ҳаром
• Эшак ва хачирнинг сарқити макруҳ ёки ҳалоллигига шубҳа қилинган. Тўғри сўз ушбуки, эшак ва хачирдан қолган қолган сувларнинг ҳалол эканлигига шак йўқ, бироқ бу сув поклашига шубҳа бор. Агар бошқа сув топилмаса, эшак ва хачир ичганидан сўнг қолган сувга таҳорат қилинади ва таяммум ҳам қилинади

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Ойижоним масжиддан азон овози эшитилмай туриб намоз ўқиб оладилар. Намозни вақтидан олдин ўқиш мумкинми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар (Аудио)

Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг туғилишлари ҳақида ибратли ривоят.☝️