21 сентябрь - Халқаро тинчлик куни
🔰International Day of Peace
Бугун дунё бўйлаб Халқаро тинчлик куни нишонланади. Ушбу сана 1981 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан жорий этилган. Мазкур санани 2001 йилдан эса БМТ резолюция қабул қилиб, мазкур санани 21 сентябрда нишонланишини маълум қилди.
Ушбу санада Бош Ассамблея мамлакатларни ҳарбий ҳаракатлар олиб боришдан тийилишга даъват этади. Ҳар йили мазкур санада махсус шиор танланади. Масалан, 2008 йилда «Инсон ҳуқуқлари ва тинчликни сақлаш», 2009 йилда «Қуролсизланиш ва қурол-яроғни тарқатмаслик», 2010 йилда «Ёшлар – тинчлик ва тараққиёт тарафдори», 2011 йилда «Тинчлик ва демократия: ўз фикрингни билдир», 2012 йилда «Барқарор тараққиёт йўлида барқарор тинчлик», каби шиорлар танланганди.
Сўнгги йилларда оламда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар- халқлар ва инсонларни бир-биридан ажратиб ташлаётган, адоват ва душманлик солаётган урушлар, чуқур қарама-қаршиликлар авж олган айни дамда Халқаро тинчлик кунининг аҳамияти нечоғлик долзарб эканини англатмоқда.
✅Халқаро тинчлик кунини 2021 йилги мавзуси: "Адолатли ва барқарор дунё учун "аввалгидан кўра яхшироқ" дастури асосида тикланиш" бўлиб, ушбу мавзуни танланиши COVID-19 пандемияси сабаб инсоният рўбаро келган соғликни сақлаш борасидаги улкан муаммолар, иқтисодий оғир жараёнлардан чиқиш, ечим излашга биргаликда ҳаракат қилишга қаратилган.

ШЕРИКЛИК ҲАҚИДА
“Шериклик ошни ит емас”.
Бу матални қандай тушунмоқ керак?
Онгимизда бу ўгит бизни шериклик қилишдан қайтаради. Ҳолбуки, динимиз шериклик ишда барака бўлиши ҳақида таълимот беради. Халқимиз орасида тарқалган бу жумла динга зидми? Аслида, бу ўгит айни Ислом таълимотига даъват қилади.
Ит, итнинг сўлаги, итнинг гўшти ҳаром дейилади. Ҳатто, шаҳар ичида яшаган одамларга ит боқиш тавсия этилмайди. Ит теккан ошни еб бўлмайди. Ит теккан ош ҳаром бўлади.
Икки киши шерикликда иш қилса, улар ўртадаги улушни қаттиқ ҳимоя қиладилар, омонатдорлик билан иш юритадилар. Натижада, даромад, фойда ҳалол бўлиб, унга ит тега олмайди. Ит ея олмайди. Балки ўз эгасига пок ҳолда насиб қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфу ҳолатда ривоят қилинади:
“У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло: “Модомики, иккисидан бири шеригига хиёнат қилмас экан, Мен икки шерикнинг учинчисиман. Агар ун(шериги)га хиёнат қилса, иккиси орасидан чиқаман” деб айтади” (Абу Довуд ривояти).
Ҳадиси шарифда шерикликда хиёнат қилмасликка даъват қилинмоқда. Ростгўйлик билан шериклик қилиш шу қадар фазилатлидир.
Ислом шериклик турлари ва шартларини икир-чикирларигача ишлаб чиққан. Айрим ҳукмларни қуйидаги манбалар орқали танишиб билиб олиш мумкин:
https://islom.uz/maqola/1052
https://fiqh.uz/maqola/669
Шерикликнинг оммавий бўлган, аммо кўпчилик амал қилмайдиган айрим шартлари бор.
1. Шериклик ростгўйликка қурилади.
2. Шериклик очиқликка барпо бўлади. Яъни икки томон кўнглида ғашлик, тушунмовчилик бўлмаслиги учун ҳамма нарсани, энг майда масалаларгача очиқ ва ойдин гаплашиб ҳал қилиб олиши лозим.
3. Агар хиёнат ёки алдовни сезса, биринчи томон вазиятни обдон текшириб, иккинчи томон билан гувоҳлар иштирокида юзма-юз ўтириб масалани ҳал қилиши керак бўлади.
Кейинги пайтда шериклик қиламан деб унинг шартларини келишмаган одамларни кўряпмиз.
Шерикликнинг шартларига риоя қилмай юрганларга учраяпмиз.
Шеригининг юз хотирини қилиб, унга камчиликларини айта олмай юрган кишиларга учраяпмиз.
Шериклик Аллоҳнинг гувоҳлиги билан бўладиган иш. Ўртада ҳеч кимнинг ҳаққи поймол бўлиши керак эмас. Шерикликда инсон фақат ҳақиқатга суяниши, шеригининг ҳаққига қатъиян риоя қилиши, фойда ва зарарни тенг елкага олиши керак. Иккинчи томон зулм кўрмаслиги шарт.
Албатта, бу ва бошқа шартларга риоя қилиш билангина шериклик барака келтиради, акс ҳолда, нафрат уруғини ундириб, орани бузади. Хиёнаткор, ёлғончи ва каззоблар билан шериклик қилмаслик энг тўғри ишдир. Одамлар орасида сотқинлиги, алдамчилиги ва ёмон сифатлари билан танилган кишидан қочиш, эҳтиёт бўлиш зиёндан сақланишга сабаб бўлади.
Акром МАЛИК
👉 @diyonatlk

КЎНГИЛ ҒАФЛАТИ
Молики Динор деди:
— Ҳасандан оламнинг уқубати қандай бўлиши ҳақида сўрадим .
У деди:
— Кўнгил гафлати!
Яна сўрадим:
— Кўнгилнинг ўлими қандай?
У деди:
— Дунё муҳаббатидир.
👉@Yaxshilar_suhbati

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу хасталаниб қолдилар. Табиблар даво учун асал ейишни тавсия қилишди.
Халифанинг уйларида асал йўқ, мавсуми бўлмаганлиги сабабли бозорлардан ҳам топилмади. Фақат бир жойда – давлат хазинасида асал бор эди.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу одамларни йиғдилар ва шундай дедилар: Шифо мақсадида давлат хазинасидаги асалдан бир миқдор олмоқчиман. Ижозат берасизларми?
Халифанинг ҳаққа бу қадар риоя қилишидан таъсирланган жамоа кўзларида ёш билан хитоб қилишди: Эй амиралмўминин, сизга жонимиз ҳам фидо бўлсин!
«Ирфон» тақвимининг 4-сони, 2010 йил
👉@diyonatli

Ҳикмат
Шаъровий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
-Ўғлингиз уйланганида унга қандай насиҳат қилгансиз?
Шайх деди:
- Мен ўғлимга: "Ўғлим! Бу қиз отасини, онасини, акасини, синглисини ташлаб ёлғиз сеники бўлиш учун келган. Сен унга эр бўлиш билан бирга уларнинг барчаси бўл!", дедим.
Интернетдан олинди.

НУБУВВАТНИНГ МУҲИМ САНАЛАРИ
1. Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилишлари – фил йили, 12 рабиъул-аввал.
2. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Хадичанинг ғуломи Майсара билан тижоратга чиқишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили.
3. . Пайғамбар алайҳиссаломнинг Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳога уйланишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили.
4. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Каъбани қайта қуришда иштирок этишлари – туғилганларининг ўттиз бешинчи йили.
5. Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий тушишининг бошланиши –туғилганларининг қирқинчи йили, пайғамбарликнинг биринчи йили.
6. Оиша розияллоҳу анҳога ақди никоҳ қилишлари –пайғамбарликнинг ўн биринчи йили.
7. Исро ва Меърож – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили.
8. Намознинг фарз бўлиши – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили.
9. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Мадинага ҳижратлари –пайғамбарликнинг ўн тўртинчи йили, сафар ойи, биринчи ҳижрий сана.
10. Масжиди Набавийни қуриш – биринчи ҳижрий сана, сафар ойи.
11. Азоннинг жорий қилиниши – биринчи ҳижрий сана.
12. Рўза ва закотнинг фарз қилиниши – иккинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи.
13. Хамр (маст қилувчи ичимлик)нинг ҳаром қилиниши – тўртинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи.
14. Ифк ҳодисаси – бешинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи.
15. Макканинг фатҳ қилиниши – саккизинчи ҳижрий сана, рамазон ойи.
16. Рибо (судхўрлик) нинг ҳаром қилиниши – тўққизинчи ҳижрий сана.
17. Видолашув ҳажи – ўнинчи ҳижрий сана, зулҳижжа ойи.
18 . Пайғамбар алайҳиссаломнинг боқий дунёга кўчишлари – ўн биринчи ҳижрий сана, иккинчи раббиул аввал.

Forwarded from Fitrat.uz
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ, РАСМИЙ, ИШОНЧЛИ, АСОСЛИ каналларга обуна бўлинг!
ФИЛ СОҲИБЛАРИ ҚИССАСИ
(Сиз бу воқеъани билармидингиз?)
Яманда Абраҳа бин ас-Собаҳ исмли ҳабашистон подшоси бўлиб, у Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам давридаги ҳабашистон подшоси Асҳама ан-Нажжошийнинг бобоси бўлган. Абраҳа “Қуллайс” номли каниса қурдирган эди. Мақсади араб ҳожиларини йўлини унга буриш бўлган. Кунларнинг бирида Киноналик бир киши кечаси канисага кириб ҳожат қилади. Бу ҳолат подшони қаттиқ ғазабини келтиради ва шу сабабли Каъбани бузишга қасам ичади. Бу билан Маккани фатҳ қилиб, Яманни Шом билан боғлаш ва насронийларнинг шаҳрини кенгайтиришга эришмоқчи бўлади.
Подшо бу мақсадини амалга ошириш учун катта қўшинни қуроллантиради ва арабларни қўрқитиш мақсадида уларга баҳайбат филлардан ўн иккитасини (бир ривоятда 1000 та) қўшиб олади. Маккага яқин бўлган “Мағоммас” деган жойга етиб келгач, Макка аҳлига чопор юбориб, уларга улар билан жанг қилгани эмас балки Каъбани бузишга келганини хабарини бердиради. Араблар Абраҳа ва унинг қўшини билан жанг қилишга кучлари етмаслигини билиб, тоғларга бекинишади. Араблар Каъбани ҳимоя қилувчи Роббиси борлигига ишониб, Абраҳа ва унинг қўшинига нима бўлишини кузатиш учун тоғдан назар ташлай бошладилар.
Қўшин Маккага яқинлашгач, Абраҳа арабларнинг мол-мулкларини талон-тарож қилишга буюрди. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг боболари Абдулмутталиб бин Ҳошимнинг икки юзта туяси бор эди. Абраҳанинг аскарлари у туяларни ўзлари билан олиб кетдилар. Подшо Ҳанната ал-Ҳумайри деган кишини Маккага юборди. Унга ўзини жанг қилиш учун эмас балки уларни Байтуллоҳдан тўсқинлик қилиш учун келганини ва қурайшликларнинг энг ҳурматли кишисини олиб келишни буюрди. Араблар Ҳаннатага Абдулмутталибни кўрсатишди. Абдулмутталиб унга жанг қилишни истамасликларини, ҳатто бу ишга уларда куч йўқлигини, Каъба Аллоҳнинг байти эканлигини, уни Байтнинг эгаси ҳимоя қилишини айтди. Ҳанната уни ўзи билан подшонинг олдига олиб кетди. Абраҳа Абдулмутталибни кўргач ҳурмат кўрсатди. Абдулмутталиб келишган ва хушбичим киши эди. Абраҳа таҳтидан тушиб, гиламда бирга ўтирди. Абраҳа Абдулмутталибдан ҳожати ҳақида сўраган эди, унга икки юзта туясини қайтариб беришлигини айтди.
Абраҳа бу ҳолатдан таъажжубланиб: дининг ва ота-боболаринг дини бўлган Каъбани бузишга келган бўлсаму сен, мен сендан олиб қўйган туялар ҳақида гапираяпсанми? деди.
Абдулмутталиб: мен туяларнинг эгасиман, Каъбанинг эгаси бор, у Уни сендан ўзи ҳимоя қилади деди. Абраҳа унинг Роббиси мени ҳимоя қилаолмайди деди. Абдулмутталиб кўрамиз деди. Абдулмутталиб ва у билан келган кишилар Абраҳага Тиҳоманинг мол-мулкларидан учдан бир қисмини олиш эвазига ортга қайтишларини айтдилар. Абраҳа бу талабдан бош тортдида, Абдулмутталибнинг туяларини эса қайтиб берди. Абдулмутталиб ва у билан келганлар ортга қайтдилар, ўзлари ва бир қанча қурайшликлар Каъбанинг эшиги олдига келиб, унин халқасидан ушлаб, Абраҳа ва унинг қўшини устидан ғолиб бўлишларини сўраб дуо қилдилар.
Қўшин Байт томон юра бошлади ва Маккага кирдилар. Уларда “Маҳмуд” исимли баҳайбат фил бор эди. Улар филни Ҳарам тарафга қараб юзлантирсалар ерга чўккалаб олар, Яманга юзлантирса, югиргилаб кетар эди.
Абдулмутталиб дуо қилиб турар экан Яман тарафдан қушларга кўзи тушди. Аллоҳга қасамки, у қушлар ажойиб, улар на Наждлик ва на Тиҳомалик қушлар эди. Ҳар бир қушнинг тумшуғи ва оёқларида тош бор, уларнинг устидан ташлаганларида, уларни ҳалок қилар эди. Қўшин Яман тарафга қоча бошлар экан, йўл йўлакай бўлакларга бўлиниб кетишди. У тошлардан бири Абраҳага тегди ва бармоқлари бирин кетин узилиб туша бошлади. Танасидаги гўши эса бурда-бурда бўлиб узулиб тушур экан, уни Санъога олиб келганларида ёмон ва шармандалик ўлим топди.
Аллоҳ таоло бу ҳодиса ила байтини мақоми ва шаънини олий қилди ҳамда арабларни бутун дунёга Ислом рисоласини тарқатишлари учун тайёрлади.
Таржимон: Яҳё Убайдуллоҳ ўғли

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ижтимоий_одоблар
«Ўз уйларингиздан бошқа уйларга изн сўрамасдан кирманг»
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ижтимоий одоблар» китоблари.
Китобда инсон учун ҳаёти давомида энг кўп керак бўладиган одоблар ҳақида сўз кетади.

#латоиф
Бир бахил кишиникига меҳмон келди. Бахил ундан: «Тушлик таомини тановул қилганмисан?» – деб сўради.
Меҳмон: «Йўқ, ҳали тановул қилмаганман», – деб жавоб берди.
Шунда бахил: «Эҳ, агар тановул қилган бўлганингда сенга чой дамлаб берар эдим», – деган экан.
Суннатуллоҳ ҲУСНУДДИН таржимаси

ҚАЙҒУ ФАҚАТ СЕНДА ЭМАС...
Жарроҳнинг телефони жиринглади, қўнғироқ қилаётган касалхонадаги котиба эди.
- Эшитаман.
- Буерга жуда оғир бемор келди, илтимос, ҳамма ишингизни қўйиб етиб келинг.
- Майли, қизим, бораман.
Доктор шошиб йўлга чиқди. Уни шифохонада бемор боланинг отаси ғазаб билан кутиб олди.
- Менинг ўғлим ўлим тўшагида, сиз нега бунча кечикдинггиз? Ўзингизнинг ўғлингиз бўлсаям шундай қилармидингиз?
Жарроҳ маҳзун ҳолатда кулимсиради. Менга айтилганиданоқ тез етиб келдим...Шуни унутманг, ҳаёт ва ўлим Аллоҳнинг изнида. Биз фақат сабабчи бўламиз, деб жарроҳлик хонасига кириб кетди. Амалиёт икки соат давом этди. Жарроҳ хонадан чиқиб, ўйчан ҳолда ўтиб кетди. Орқасидан ёрдамчи шифокор чиқиб, ўғлингиз яшайди, деди. Ота бир лаҳзага севинди, кейин яна жаҳли чиқиб, шуни докторни ўзи айтса, хушхабар етказса нима бўларди?...Ўзига бино қўйган инсофсиз одам экан. Ёрдамчи шифокор кўзлари ёшга тўлиб, ҳаёти давомида бу отани пушаймон қиладиган гапни айтди:
- Гоҳида одам ўз қайғуси билан бўлиб қолади, жарроҳимиз ниҳоятда тоза қалбли инсон. Сиз унинг ўрнида бўлсангиз нима қилардингиз, билмадим...унинг ўғли бугун автоҳалокатда вафот этди. Биз уни дафн маросимидан чақирдик. Ўғлининг дафн маросимини тугатмасдан сизнинг ўғлингизнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун етиб келди.
Юрагингиз фақат ўзингиз учун ёнадиган бўлса, СИЗ ИНСОН ЭМАССИЗ !
Доктор Али Эҳсон Ўктан
Турк тилидан Дилбар Ражабова таржимаси

Саҳар чоғи кўзингиздан уйқу пардасини артиб ташланг. Сўнгра уйқудан туриб таҳоратни мукаммал адо этинг. Аллоҳ кўриб турганига ҳамда тазарруингиз, нолангиз ва йиғингизни эшитишига ишонган ҳолда ўзингизни хор тутиб туринг. Қалбингизни муроқаба қилишдан ғафлатда бўлганингиз ва Аллоҳ зикридан ғафлатда ўтган кунларингиз учун ҳам йиғланг.
Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ.

#Ўкинма
Ўкинманг! Чунки сиз Аллоҳни бир дегувчилардансиз, уммат ҳимоячисисиз, қибла аҳлидансиз. Сизда Аллоҳ ва унинг расулига (соллаллоҳу алайҳи васаллам) асл муҳаббат бор. Сиз гуноҳ қилсангиз, афсус чекасиз. Чиройли амал қилсангиз, севинасиз. Сизда ўзингиз билмайдиган кўп яхшиликлар бор.
📚 «Ўкинма»
Доктор Оиз Қарний.

"ЕГАНДАЙ БЎЛДИМ"
Истанбулнинг Фотиҳ районидаги Зейрек кўчасида бир масжид бор. Масжиднинг номи “Гўёки едим”.
Усмонли даврида Кечичизода Хайриддин афанди исмли фақр киши бор эди. Подшоҳларнинг масжид қурганларини кўриб ҳавас қилар ва у ҳам масжид қуришни орзу қиларди. Танишлари унга, қайси пулингга масжид қурасан воз кеч бу фикрингдан, дерди.
Аммо у бир йўлини топди. Қачон нафси бирор нарса тусаб қолса, “Егандай бўлдим”, – дер ва унинг пулини бир жойга сақлаб қўя бошлади. 20 йил давомида пул йиғди ва орзусидаги масжидни қурди. Масжидга “Гўёки едим” исмини берди.
Биринчи Жаҳон уруши даврида Фотиҳнинг Ўнкапани ҳудудида катта ёнғин чиқиб у масжид зарар кўрган эди. 1959 йилда эса маҳалла аҳли “Гўёки едим” масжидини қайта таъмир қилишган. Масжид атиги 100 м/кв.дан иборат. 200 киши сиғади, холос. Масжиднинг биттагина минораси, каттагина ибрати бор.