Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Алижон қори: «Фарзандингиз олим бўлишини истасангиз, оталар, оналар, аввало ўзингизни ислоҳ қилинг!..»

👉@diyonatli
ФУЗАЙЛ ИБН ИЁЗНИНГ ТАВБАСИ

Фазл ибн Мусо айтади:

Фузайл ибн Иёз Абивард билан Сарахс орасида йўл тўсарлик қиладиган қароқчи эди. Тавбасига келсак, Фузайл бир қизга ошиқ бўлиб қолди. Шу қизнинг олдига бориш учун бир деворга тирмашётганида биров:
«Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш вақти келмадими?!» (Ҳадид, 16) оятини ўқиётганини эшитди. Оятни эшитгач «Ҳа, эй Роббим! Вақти келди», деди ва ортига қайтди. Қайтишда йўлдаги бир ҳаробада тунаб қолди. У ерда бошқа йўловчилар ҳам бор эди. Уларнинг баъзилари: «Бу ердан кетайлик», дейишар, баъзилари эса: «Саҳаргача кутайлик, агар ҳозир йўлга чиқадиган бўлсак, Фузайл йўлимизни тўсади», дейишди.

Фузайл ибн Иёз давомини қуйидагича ҳикоя қиладилар:

«Улар (мени кўрмай) шу тарзда гаплашишганини эшитиб ўзимга ўзим шундай дедим: «Мен кечалари гуноҳ (маъсият) қилиб юрганимда, мусулмонлар мендан қўрқишар экан. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло мени ўзимга келишим учун уларнинг олдига келтириб қўйди. Аллоҳим! Сенга тавба қиламан ва шу тавбам туфайли бундан кейин Каъбанинг қўшниси бўламан», дедим».

© Имом Байҳақий, «Шуабул иймон», 6935; Кушайрий, «Ар-Рисола», 1-жилд, 62-63 саҳифалар

Абдуллоҳ РАҲИМ

👉@diyonatli
Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Аллоҳ жаннат аҳлига: «Эй жаннат аҳли!» дейди. Улар: «Лаббайка Роббана ва саъдайка!» дейишади. «Рози бўлдингизми?» дейди. «Яратганларингдан ҳеч кимга бермаганингни бизга берасан‑у, нега рози бўлмайлик?» дейишади. У Зот: «Сизларга бундан ҳам афзалини бераман», дейди. Улар: «Эй Робб, қайси нарса бундан афзал экан?» дейишади. У Зот: «Сизларга розилигимни нозил қиламан, бундан кейин сизлардан ҳеч қачон норози бўлмайман», дейди».

Муттафақун алайҳ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозда оёқ ораси қандай бўлади? Қуръондаги далил. Мазҳабнинг ҳикмати | Ёрқинжон қори раҳимаҳуллоҳ

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳусни хулқ ва кечира олиш | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
«Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик. »

Қамар сураси, 49-оят

Ушбу оятдаги «ўлчов» сўзининг икки хил шарҳи бўлиб, бири «қазои қадар» маъносини, иккинчиси «миқдор», «ўлчов» маъносини англатади. Икки маъно ҳам бир-бирини тўлдириб келади.
«Қадар» маъносида келса, барча нарсаларни содир бўлишидан аввал билиб туришни англатади.
«Ўлчов» маъносида келса, барча нарса ва ҳодисаларнинг ўз миқдори, ўлчови борлигини англатади. Ушбу оят озгина сўзлардан иборат бўлишига қарамай, ўзида улкан маъноларни мужассамлаштирганлиги ҳам мўъжизадир. Инсон илми ҳозиргидек бўлмаган даврларда бу оятни одамлар ўзларича тушуниб юрганлар. Лекин илм-фан ривожланиб борган сари, янгидан-янги кашфиётлар қилиниши билан бу ояти кариманинг маънолари янада теранлашиб бормоқда. Бу кашфиётлар билан яқиндан, инсоф ила танишган кишиларнинг Исломга юрмай, иложлари қолмаяпти. Уламоларимиз, янада таъсирчан ва тушунарлироқ бўлиши учун, оятнинг маъносини тасдиқловчи кўпгина илмий далилларни келтирадилар. Биз ҳам уларга мурожаат қилиб кўрайлик.
Узоққа бориб юрмай, ўзимиз учун ҳар лаҳзада зарур бўлган, агар бир оз етишмай қолса, ҳаётимизнинг тугашини муқаррар қилиб қўядиган ҳавони олайлик. Ҳавода кислороднинг миқдори 21 фоизни ташкил қилади. 22 ҳам эмас, 20 ҳам эмас. Уни ким қилди. Агар кислороднинг нисбати кўпайиб кетса, ҳамма тарафдан олов чиқиб, ёниб кетар экан.
Жонли зотлар кислороддан нафас олиб яшайди ва ўзидан карбонат ангидрид чиқаради. Наботот эса, аксинча, карбонат ангидриддан озуқаланиб, ўзидан кислород чиқаради. Агар ушбу мувозанат бузилса, ер юзида ҳаёт қолмаслиги аниқ. Бундай нозик мувозанатни ким жорий қилди? Аллоҳдан ўзга ҳеч ким эмас!
Қуёш ер юзига маълум бир ўлчовдаги иссиқликни юбориб туради. Агар ўша ўлчов бузилиб, миқдор салкига озайса, ер юзи музлаб қолади, кўпайса, куйиб кетади. Хўш, бу мувозанатни ким ўрнатди ва уни ким давомли этиб турибди? Аллоҳдан ўзга ҳеч ким эмас!
Нима учун баъзи жонзотлар оз тухум қўяди-ю, бошқалари кўп қўяди. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Мисол учун, лочинни олайлик. Ўзи ҳилват жойларда яшайди. Одатда лочиннинг тухумини ўз кўзи билан кўрган одамни учратмаймиз. Пашша бўлса, ҳамма ёқни тухумига бостириб юборади. Ўн миллионлаб тухум қўяди. Агар лочин пашшага ўхшаб тухум қўйса, нима бўларди? Ёки аксинча бўлса-чи? Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло лочиннинг умрини узун, пашшаникини қисқа қилиб қўйган. Бўлмаса, ўлчов бузилиб, ҳаётда ноқулайлик туғиларди.
Нима учун илонларнинг кичкинаси заҳарли, каттаси заҳарсиз бўлади? Чунки кичиклари кучсиз, ўзини ҳимоя қилишга бошқа иложи йўқ. Катталари кучли ва кўп нарсага имконлари бор. Агар икковлари алмашиб, кичиги заҳарсиз, каттаси заҳарли бўлиб қолса борми? Нималар бўлишини кўз олдингизга келтиргандирсиз? Бу мувозанатни ким ўрнатган? Чарлз Дарвинми ёки Карл Марксми? Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким қодир эмас бунга!
Ҳар биримиз онамизнинг кўкрагини эмиб, катта бўлганмиз. Лекин ўша она сутининг ўзи нима? Унда қандай моддалар бор? Ўйлаб кўрганмизми шуни?
Туғишдан олдин ва кейинги биринчи даврда оналарнинг кўкрагидан сарғиш-оқ суюқлик чиқар экан. Худди ўша суюқлик чақалоқни турли касалликлардан асровчи моддадан иборат экан. Во ажаб! Ҳар бир инсон учун ҳаводек зарур бу суюқликни онанинг кўкрагига айнан чақалоқ туғилиши пайтида ким келтирди экан? Америкалик олимларми ёки инглиз олимларими? Йўқ ва яна йўқ! Чунки улар ҳам болаликларида Аллоҳ берган ушбу суюқликни эмиб, ҳаётларини сақлаб қолганлар.
Кўкракка бола туғилганидан кейинги кундан бошлаб, сут кела бошлайди. Буни онанинг ўзи қиладими? Кундан-кунга сут кўпайиб бориб, бир йилдан сўнг ҳар куни бир ярим литр сут келади. Чақалоқ ўсиши билан сутнинг миқдори ҳам кўпайиб бораверади. Мўъжиза шундаки, сутнинг фақат миқдори кўпайиб қолмай, ундаги озуқа бўладиган моддаларнинг таркиби ҳам эҳтиёжга қараб, ўзгариб боради. Буни Аллоҳдан бошқа яна ким қила олиши мумкин!
Бу масалада неча-неча жилдли китоблар битилган. Инсофи бор ҳар бир киши уларни ўқиб, тафаккур қилиб кўрса, мусулмон бўлмай, иложи йўқ.
Аллоҳ таоло ҳар бир нарсанинг замонини, маконини, ҳажмини, шаклини ва бошқа жиҳатларини нозик-нозикликларигача ўлчаб қўйган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
(Тафсири ҳилол китобидан)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла | Ким бахтли?

👉@diyonatli
Пискентдаги "Пискент" жоме масжиди

Пискентдаги "Пискент" жоме масжиди бундан бир аср аввал мавжуд бўлган Намозгоҳ ўрнига барпо бўлган ибодатгоҳдир.
Намозгоҳ шаҳарнинг энг йирик ва файзли маскани эди. Тақводор, инсофли, ибодатли, илмли Пискент халқи бу масканни эъзозлаган. Обод ва пок тутган. Аммо собиқ совет даврида Намозгоҳни колхоз омборига айлантирилди. Сўнг бузиб ташланди. Бироқ Аллоҳнинг марҳамати билан Пискент халқининг ғайрат ва шижоати, иймон ва эътиқоди меваси ўлароқ ушбу қадимий муқаддас маконда 2006 йилдан бошлаб янги масжид қад кўтара бошлади. Масжид қурилишини халқ қўллаб-қувватлади.
Ушбу суратда кўриб турганингиз жоме масжид 2016 йил қуриб битказилди ва ишга тушди.
Тарихий ҳақиқат тикланди. Халққа унинг қадрияти қайтарилди.
Бугун бу масжид 5 маҳал намозларда гавжум, жумалари файзлидир.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзига ибодат қиладиган бандаларидан қилсин!

👉@diyonatli
Forwarded from .
Аёлнинг ақли ва қалби бўм-бўш бўлса, унда на мактаб маданияти ва на масжид ибодати бўлмаса, ундан кутилган тарбия қаердан пайдо бўларди?! Аёли фақат таом ҳозирлаш ва роҳат бағишлашгагина яроқли жонзот бўлган жамият, асло ислоҳ бўлмас жамиятдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилада эр-хотин бир-бирини кечириб яшаши керак | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
​21 сентябрь - Халқаро тинчлик куни

🔰International Day of Peace


Бугун дунё бўйлаб Халқаро тинчлик куни нишонланади. Ушбу сана 1981 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан жорий этилган. Мазкур санани 2001 йилдан эса БМТ резолюция қабул қилиб, мазкур санани 21 сентябрда нишонланишини маълум қилди.

Ушбу санада Бош Ассамблея мамлакатларни ҳарбий ҳаракатлар олиб боришдан тийилишга даъват этади. Ҳар йили мазкур санада махсус шиор танланади. Масалан, 2008 йилда «Инсон ҳуқуқлари ва тинчликни сақлаш», 2009 йилда «Қуролсизланиш ва қурол-яроғни тарқатмаслик», 2010 йилда «Ёшлар – тинчлик ва тараққиёт тарафдори», 2011 йилда «Тинчлик ва демократия: ўз фикрингни билдир», 2012 йилда «Барқарор тараққиёт йўлида барқарор тинчлик», каби шиорлар танланганди.

Сўнгги йилларда оламда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар- халқлар ва инсонларни бир-биридан ажратиб ташлаётган, адоват ва душманлик солаётган урушлар, чуқур қарама-қаршиликлар авж олган айни дамда Халқаро тинчлик кунининг аҳамияти нечоғлик долзарб эканини англатмоқда.

✅Халқаро тинчлик кунини 2021 йилги мавзуси: "Адолатли ва барқарор дунё учун "аввалгидан кўра яхшироқ" дастури асосида тикланиш" бўлиб, ушбу мавзуни танланиши COVID-19 пандемияси сабаб инсоният рўбаро келган соғликни сақлаш борасидаги улкан муаммолар, иқтисодий оғир жараёнлардан чиқиш, ечим излашга биргаликда ҳаракат қилишга қаратилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беш кунлик дунё | Шоолим ШОМАНСУР (Аллоҳ раҳматига олсин)

👉@diyonatli
ШЕРИКЛИК ҲАҚИДА

“Шериклик ошни ит емас”.
Бу матални қандай тушунмоқ керак?
Онгимизда бу ўгит бизни шериклик қилишдан қайтаради. Ҳолбуки, динимиз шериклик ишда барака бўлиши ҳақида таълимот беради. Халқимиз орасида тарқалган бу жумла динга зидми? Аслида, бу ўгит айни Ислом таълимотига даъват қилади.
Ит, итнинг сўлаги, итнинг гўшти ҳаром дейилади. Ҳатто, шаҳар ичида яшаган одамларга ит боқиш тавсия этилмайди. Ит теккан ошни еб бўлмайди. Ит теккан ош ҳаром бўлади.
Икки киши шерикликда иш қилса, улар ўртадаги улушни қаттиқ ҳимоя қиладилар, омонатдорлик билан иш юритадилар. Натижада, даромад, фойда ҳалол бўлиб, унга ит тега олмайди. Ит ея олмайди. Балки ўз эгасига пок ҳолда насиб қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфу ҳолатда ривоят қилинади:
“У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло: “Модомики, иккисидан бири шеригига хиёнат қилмас экан, Мен икки шерикнинг учинчисиман. Агар ун(шериги)га хиёнат қилса, иккиси орасидан чиқаман” деб айтади” (Абу Довуд ривояти).
Ҳадиси шарифда шерикликда хиёнат қилмасликка даъват қилинмоқда. Ростгўйлик билан шериклик қилиш шу қадар фазилатлидир.
Ислом шериклик турлари ва шартларини икир-чикирларигача ишлаб чиққан. Айрим ҳукмларни қуйидаги манбалар орқали танишиб билиб олиш мумкин:

https://islom.uz/maqola/1052
https://fiqh.uz/maqola/669

Шерикликнинг оммавий бўлган, аммо кўпчилик амал қилмайдиган айрим шартлари бор.
1. Шериклик ростгўйликка қурилади.
2. Шериклик очиқликка барпо бўлади. Яъни икки томон кўнглида ғашлик, тушунмовчилик бўлмаслиги учун ҳамма нарсани, энг майда масалаларгача очиқ ва ойдин гаплашиб ҳал қилиб олиши лозим.
3. Агар хиёнат ёки алдовни сезса, биринчи томон вазиятни обдон текшириб, иккинчи томон билан гувоҳлар иштирокида юзма-юз ўтириб масалани ҳал қилиши керак бўлади.
Кейинги пайтда шериклик қиламан деб унинг шартларини келишмаган одамларни кўряпмиз.
Шерикликнинг шартларига риоя қилмай юрганларга учраяпмиз.
Шеригининг юз хотирини қилиб, унга камчиликларини айта олмай юрган кишиларга учраяпмиз.
Шериклик Аллоҳнинг гувоҳлиги билан бўладиган иш. Ўртада ҳеч кимнинг ҳаққи поймол бўлиши керак эмас. Шерикликда инсон фақат ҳақиқатга суяниши, шеригининг ҳаққига қатъиян риоя қилиши, фойда ва зарарни тенг елкага олиши керак. Иккинчи томон зулм кўрмаслиги шарт.
Албатта, бу ва бошқа шартларга риоя қилиш билангина шериклик барака келтиради, акс ҳолда, нафрат уруғини ундириб, орани бузади. Хиёнаткор, ёлғончи ва каззоблар билан шериклик қилмаслик энг тўғри ишдир. Одамлар орасида сотқинлиги, алдамчилиги ва ёмон сифатлари билан танилган кишидан қочиш, эҳтиёт бўлиш зиёндан сақланишга сабаб бўлади.

Акром МАЛИК

👉 @diyonatlk
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз қандай умматмиз? | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
КЎНГИЛ ҒАФЛАТИ

Молики Динор деди:
— Ҳасандан оламнинг уқубати қандай бўлиши ҳақида сўрадим .
У деди:
— Кўнгил гафлати!
Яна сўрадим:
— Кўнгилнинг ўлими қандай?
У деди:
— Дунё муҳаббатидир.

👉@Yaxshilar_suhbati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ажал баёни | Абдул Ҳамид домла | Сабот ул-ожизин шарҳи | 14-суҳбат

👉@diyonatli
Ajal
<unknown>
Ажал баёни | Абдул Ҳамид домла | Сабот ул-ожизин шарҳи | 14-суҳбат

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақ бўлиб тортишмаган ва асло ёлғон гапирмаган одамнинг фазли |Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу хасталаниб қолдилар. Табиблар даво учун асал ейишни тавсия қилишди.

Халифанинг уйларида асал йўқ, мавсуми бўлмаганлиги сабабли бозорлардан ҳам топилмади. Фақат бир жойда – давлат хазинасида асал бор эди.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу одамларни йиғдилар ва шундай дедилар: Шифо мақсадида давлат хазинасидаги асалдан бир миқдор олмоқчиман. Ижозат берасизларми?

Халифанинг ҳаққа бу қадар риоя қилишидан таъсирланган жамоа кўзларида ёш билан хитоб қилишди: Эй амиралмўминин, сизга жонимиз ҳам фидо бўлсин!

«Ирфон» тақвимининг 4-сони, 2010 йил

👉@diyonatli
Ҳикмат

Шаъровий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:

-Ўғлингиз уйланганида унга қандай насиҳат қилгансиз?

Шайх деди:

- Мен ўғлимга: "Ўғлим! Бу қиз отасини, онасини, акасини, синглисини ташлаб ёлғиз сеники бўлиш учун келган. Сен унга эр бўлиш билан бирга уларнинг барчаси бўл!", дедим.

Интернетдан олинди.

👉@diyonatli