Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Қизиқ бир ҳолат! Мени ҳайратда қолдирди!

Яқинда бир кишиникида меҳмон бўлдик.

Дастурхон атрофида суҳбатлашар эканмиз кўзим девор бурчагига илинган қопчага кўзим тушди.

- Анави нима?
- Ҳа, уми? У Қуръон!
- Нега деворга осилган?
- Ёмон кўздан асрайдида!
- Илиб қўйса асрайдими?
- Ҳада!
- Ўқисачи?
- Бизда ҳеч ким ўқимайдида! Ота-боболарим илиб қўйишарди. Биз ҳам илиб қўйдик.

Бироз ҳайрон бўлдим.

- Майлими очиб кўрсам?
- Ҳа! Ҳозир олиб бераман!

Бироз эскирган китоб экан. Устида ёзуви йўқ. Ичини очиб кўрдим. Илк саҳифаларда кириллчада қайсидир афғон шоирининг шеърий тўплами эканлиги ёзилганди.
Ҳарфлари арабий бўлсада, шеър форс тилида эди. Ўзим тожик бўлганим боис менга тушуниш қийинчилик туғдирмади. Илк саҳифаларда кирилл ёзувида китобнинг нималиги баён қилинган бўлсада, хонадон эгаси бу ҳақида билмас экан. Демак, умуман очиб кўрмаган.

- Бу Қуръон эмаску! Мана қаранг, ёзилган! Шеърий тўплам экан!
- Йўғеэе!

Тан олмади. Қуръон дея таъкидлайверди. Бироз баҳс-мунозарадан сўнг тушунди. Энди китобни олиб ташлайдими десам, пинагини узмай:
- Шеър бўлса ҳам арабча ёзилгани учун шунча пайт бизни асраган экан!

Ҳафсалам пир бўлди. Бошқа бу хонадонга келмайман дедим ичимда...

Қуръон илиб қўйиладиган китоб эмас. У - ҳақ Китоб! У осилиши эмас, ўқилиши ва амал қилиниши керак!

Ҳозироқ ўқилиши керак!
БЎЛАЖАК ФАРЗАНДИНГИЗНИНГ ҚОРИ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Бунинг йўли сиз ўйлаганчалик қийин эмас. Озгина диққат-эътибор қаратсангиз, қарабсизки, фарзандингиз Аллоҳнинг каломи бўлмиш Қуръони каримни тез ва осон ёд олишга эришади. Бу иш тажрибадан ўтган ва ўз самарасини берган.

Яқинда бир киши билан гаплашиб қолдим. Икки нафар фарзанди бўлиб, ҳар иккиси ҳам 7 ёшида Қуръони каримни мукаммал ёд олибди. Тўғриси ажабландим. Ундан бунинг услубини сўраганимда, шундай жавоб эшитдим:
“Янги уйланган вақтимда турмуш ўртоғим фақат намоз ўқир аммо араб алифболаридан мутлақо бехабар эди. Унга аста-секин Қуръони каримни ўқишни ўргата бошладим. 3-4 ой деганда Қуръони каримни ўзи мустақил ўқийдиган бўлди.

Биринчи фарзандимиз туғилгунга қадар Қуръонга меҳр қўйди, туну кун тиловат этарди. Бирор юмуш билан машғул бўлган пайтларида ҳам имкон қадар кассета ёки дисклардан тиловат эшитишни канда қилмасди.
Тўйимизга бир йил тўлар-тўлмас Аллоҳ бизга ўғил фарзанд ато этди. Аёлим эса Қуръон тиловатида бардавом эди. Қуръон тиловати билан бешикни тебратарди, чақалоқни эмизарди...

Бир куни ажойиб воқеа рўй берди. Хуфтон намозидан кейин Мулк сурасини тиловат қилиш чоғида қайсидир оятда адашиб кетдим. Шунда уйнинг бурчагида ўйнаб ўтирган, эндигина 3 ёшга кирган ўғлим мен чалғиган оятни тузатиб қўйди. Бир муддат ўзимни йўқотиб қўйдим. Карахт аҳволда эдим. Кўзимдан тирқираб ёш чиқиб кетди. Ҳали тўлиқ гапиришга ҳам улгурмаган ўғлим Мулк сурасида менга луқма берганди. Қувончим ичимга сиғмасдан уни қаттиқ бағримга босдим. Аёлим иккимиз бошқа кичик сураларни бирма-бир ўқисак, ўғлим биз билан бирга лаблари пичирлаб давом этарди.

Шу кундан бошлаб кучимизга куч қўшилди. Олдингиданда кўпроқ Қуръонга меҳр қўйдик. Бир йил ўтиб қизчамиз туғилди. У ҳам худди акасининг йўлини тутди...

Ана шунақа. Аллоҳ бизни икки нафар фарзанд неъмати билан сийлади. Ҳар иккиси 7 ёшида Қуръони каримни мукаммал ёд олишга муваффақ бўлишди. Ҳозирда араб тилини ўрганишмоқда.
Агар бошқа фарзандларим ҳам бўлганида эди, иншааллоҳ, уларни ҳам қори қилишга астойдил бел боғлаган бўлардим”.

Эркин ҚУДРАТОВ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамларни уриштирманг! | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
ҲИКМАТ
Мурид шайхдан сўради: «Нафс ўтини қандай ўчирамиз?».

Шайх деди: «Беҳожатлик билан, беҳожат бўл болам. Ким (бировлардан нарса сўрашни) тарк қилса эга бўлади».

«Инсонлар ҳақида нима дейсиз?».

Шайх деди: «Улар икки хил бўлади. Ким сендан узоқлашишни истаса, эшик тирқишида чиқиш ўрнини топади. Ким сен билан дўстона муносабатда бўлишни истаса, кириш учун харсанг тошни ҳам тешиб ўтади».

Мурид сўради: «Аллоҳга бўлган йўл қандай?»

Шайх деди: «Аллоҳ йўлида ҳаёт кечириш унинг йўлида вафот этишдан аламлироқ, қийинроқдир. Чунки унинг йўлида қатл бўлсанг, бир неча саноқли лаҳзалар, дақиқалар ичида охират томонга, руҳлар оламига ўтиб шод бўласан. Лекин Унинг йўлида ҳаёт кечиришда сен тубанликка қараб кетаётган омма ва оломонга қарама-қарши юришингга тўғри келади. Мана шу улкан курашдир».

"Солиҳлар йўли"📚
Shavkat Usmonov саҳифасидан олинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла | Ёшликни ҳимоя қилинг

Каналимиз кузатувчилари таклифларини ҳисобга олган ҳолда Устоз Абдул Ҳамид домла ваъзларининг тўлиқ шаклини ҳам эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

Ҳажми: 69:7 МБ
Давомийлиги: 32:58 дақиқа.


Дўстларингизга улашинг ва хайр иш қилганлар қаторида бўласиз, иншаа Аллоҳ.

👉@diyonatli
Яҳё ибн Муознинг ҳузурида: «Бас, унга (Фиръавнга) юмшоқ сўз айтинглар», ояти ўқилди. Шунда у киши шундай дедилар:

«Эй Роббим! Бу «Мен сизларнинг энг олий Роббингизман», деган Фиръавнга бўлган марҳаматинг бўлса, «Сен бизнинг Ҳожамизсан», деганларга марҳаматинг қандай экан?!».

© Имом Бағовий, «Тафсири Бағовий», 1-жилд, 274-саҳифа
Бир куни бир подшоҳ далаларни сайр қилгани чиқибди. Шунда шудгорда ишлаётган бир деҳқонни учратибди. Деҳқон ҳуш кайфиятда ҳиргойи қилиб ишлар эди. Подшоҳ ундан: Эй деҳқон, ўз меҳнатингдан хурсанд бўлиб ишлаяпсан. Бу ер ўзингникими? - деб сўрабди. Деҳқон: йўқ, хўжайин. Мен бу ерда мардикорчилик қиламан, дебди. Шунча меҳнатингга қанча ҳақ оласан? - деб сўрабди подшоҳ. Кунига тўрт чақага ишлайман, деб жавоб берибди деҳқон. Шу сенга етадими? - сўрабди подшоҳ. Ҳа, етиб ортади ҳам. Бир чақани рўзғоримга ишлатаман, бир чақани қарзимга тўлайман, бир чақани қарзга бераман ва яна бир чақани Аллоҳ йўлида эҳсон қиламан, дебди деҳқон. Гапингга яхши тушунмадим, тушунтириброқ гапир, дебди подшоҳ. Ундай бўлса эшитинг: рўзғорим учун ажратган чақамни мен ўзим ва хотинимга сарфлайман. Қарзга тўлайман деганим, мени дунёга келтириб, боқиб катта қилган ота-онамга сарфлайман. Улар менга болалигимдан борларини сарфлаганлар ва ҳозирда кексайиб менинг кўмагимга муҳтожлар. Мен ўша қарзимни узяпман. Қарз бераман деганим, фарзандларимга сарфлайман, уларни едириш ва кийдириш менинг зиммамда. Вақти келиб улар ҳам мендан қарзларини узадилар. Аллоҳ йўлида эҳсон қиламан деганим, мени иккита бемор синглим бор. Уларни парвариши учун сарф қиламан, дебди. Буни эшитган подшоҳ деҳқонга тасаннолар айтиб, оддийгина инсоннинг ҳикматга бой сўзига қойил қолибди ва унга анчагина маблағ инъом қилиб йўлида давом этибди.

👉@diyonatli

✍ Ҳомидбек Ишматбеков саҳифасидан олинди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла | Оила ҳақида гапириш нима учун керак?

👉@diyonatli
Султонга дарс берган қул

Аёз исмли бир қул тақдир бўлиб, Султон Маҳмуднинг хизматкори бўлибди. Султон қулининг одоб-ахлоқини кўриб, уни яхши кўриб қолибди. Шунчалик ишончини қозонибдики, бутун салтанатнинг хазинабони этиб тайинланиб, саройнинг барча хазина-бойликлари унга топшириладиган бўлибди. Бу ҳолатни кўрган саройдагиларнинг баъзилари бунга ҳасад қилишибди. Ҳасад ва кибрлари туфайли “шундай оддий бир қулга бунчалик катта мавқеъ берилиши”ни ва ўзларининг шу даражада ҳам обрўлари йўқлигини ўзларига сингдира олмабдилар. Ҳолат шундай давом этгач, Султонга ҳар куни, ҳар хил баҳона билан Аёздан шикоят қила бошлашибди. Унинг обрўйини тушириш учун қўлларидан келган ҳамма йўлни синаб кўришибди.

Кунларнинг бирида Султоннинг ҳузурида бир сарой аъёни иккинчисига: “Қул Аёз хазинага тез-тез қатнайдиган бўлиб қолди, биласанми? Менимча у гавҳарларимизни ўғирлаб юрибди. Бунга аминман”, дебди.

Буни эшитган Султон қулоқларига ишонмай “Ҳақиқатдан ҳам шундаймикин, шундай бўлса ўз кўзим билан кўрайин” деб, хазина хонаси деворига кичкинагина тешикча тешдирибди. Шундай қилиб, ичкарида бўлаётган нарсаларни томоша қилишни бошлабди.

Кеч тушибди, қул секин сарой хазинасига бориб, эшикни ҳам билдирмасдан ёпиб ичкарига кирибди. Султон қулнинг сандиқ олдига яқинлашганини кўрибди. У ерда яшириб қўйгани кичкинагина бир тугун экан. Тугунни ўпиб, пешонасига суртиб уни очибди. Ичидан қуллик пайти кийган эски-туски кийими чиқибди. Уни кийиб ойнанинг олдига ўтибди. Ўзига ўзи: “Авваллари шу кийимни кийиб юрганингда ким эканлигингни эслайсанми?” – деб сўрабди. – Ҳеч ким… Бор йўғи сотиладиган қул эдинг, холос. Аллоҳ сенга Султоннинг қўли билан, лойиқ бўлмасанг ҳам Ўз раҳматидан шундай неъматларини лутф қилди. Асло қаердан келганингни унутма! Чунки мол-мулк инсоннинг ақлини олади, унутишга мажбурлайди. Шундай экан, сен ҳам сендан камроқ неъматга эга бўлганларга паст назар билан қараб, кибрланма! Буни асло унутма, эй Аёз! – деб сандиқни ёпиб, қулфлабди ва секингина эшикдан чиқибди. Хазинадан чиқар-чиқмас, Султон билан юзма-юз келибди. Шунда Султон Аёзга қараб туриб, кўзидан дона-дона ёш оқа бошлабди. Султон гапиришга ҳам қийналиб, томоғи ҳам тиқилиб қолибди ва ўзини мажбурлаб бўлса ҳам қулига шундай дебди:

— Бугунга қадар бойликларимнинг хазинабони эдинг. Энди… Қалбимизнинг ҳам хазинабонига айландинг. Менга, ҳақиқий Султоним олдида ҳеч ким эканлигимни ва унга қандай муносабатда бўлишим кераклигини ўргатдинг…

Турк тилидан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси.

#Тафакур
Ким илм олмоқчи бўлса, тўрт нарсага одатланмоғи лозим, токи унга илм олиш осон бўлади:
1) Мисвок ишлатиш;
2) Тунги намоз. Икки ракъат бўлса ҳам ўқиш;
3) Ичи ва ташини бир хил қилиш;
4) Таҳоратли юришга одатланиш.

✍ Имом Иброҳим Нахаий роҳимаҳуллоҳ
Бугун амал бору, ҳисоб йўқдир. Эртага эса ҳисоб бору, амал йўқдир.

• Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу
Бахиллик хорлик келтиради...

Ҳикоя қилинишича, эр ва хотин товуқ гўштидан тайёрланган таомни еб ўтиришганда, тўсатдан эшик тақиллаб қолибди. Иштаҳасини бузиб, бемаврид эшикни қоққан кишидан жахли чиққан хонадон соҳиби эшик қоққан кишини койиб, қувиб юборди. Кунлар ўта бошлади, ҳалиги кишининг турмуши кун сайин қийинлаша борди, кўп ўтмай бор бойлигидан ажралиб қолди. Ҳатто, ейишга таом ҳам тополмай, охир оқибат аёли билан ажрашиш даражасигача етиб борди. Аёли бошқа кишига турмушга чиқиб кетди. Кунларнинг бирида, аёл турмуш ўртоғи билан собиқ турмуш ўртоғи сингари пиширилган товуқ гўштидан истеъмол қилиб турганда, бир киши эшикни тақиллатди. Шунда хонадон соҳиби келган сўровчига таомни бериб юборишини аёлига буюрди. Аёл уйдан ташқарига чиқиб, сўровчига таомни берди ва таажжубда қолди, чунки сўровчи ўзининг биринчи турмуш ўртоғи эди. Сўнгра, аёл йиғлаган ҳолда қайтиб келди. Ундан турмуш ўртоғи йиғисининг сабабини сўраганида, аёл тиламчи унинг биринчи турмуш ўртоғи эканини ва у билан турмушида худди шундай воқеа содир бўлганида, тиламчини койиб, қувиб солганини айтиб берди. Шунда эри аёлига қараб, нимага таажжубланасан, Аллоҳ номи билан қасам ичаманки, мен эринг ҳайдаб солган тиламчи бўламан.

Қиссадан ҳисса шуки, саховат соҳиби иззат-ҳурматда ва бахиллик соҳиби хор бўлур. Ҳазрат Али каррамоллоҳу важҳаҳу айтганларидек, «Бойлик эҳсон қилинса – иззат, беркитилса хорлик келтиради».

👉@diyonatli
Ҳикмат

1.
Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин: Сен ва Роббинг.

2.
Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл: Онанг ва Отанг.

3.
Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин: сабр ва намоз.

4
. Икки нарсадан ҳеч қўрқма: Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)

5. Икки нарсани ҳеч эслама: бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.

6.
Икки нарсани ҳеч унутма: Роббингни ва Охиратни.

"Ҳидоят. уз" дан олинди.

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имом Шоифиий ҳаётидан буюк ибрат | Эй Шоифиий, ўз қўлингни ўп!

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла | Агар ҳозирги ёшлар...

👉@diyonatli
Ҳикмат

– Сахийликни кимдан ўргандинг, – деб сўрадилар Хотам Тойидан.
– Ғиштдан ўргандим, – дея жавоб қилди.
– Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
– Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади.
Хаёл қилдим дейди Ҳотам тойи: Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади.
Севишга Аллоҳ, ҳамроҳликка Қуръон ва насиҳатга ўлим етарлидир. Аллоҳни дўст тутинг ва одамлардан четланинг.

Фузайл ибн Айёз
✨ИМОМИ АЪЗАМНИНГ ЖАВОБИ

📗Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ одатдагидек талабаларга дарс берардилар. Бир киши талаба ва шогирдлари олдида у зотни уялтириш мақсадида саволлар билан мурожаат қилди:

“Бир одамни биламан, уни ҳамма мусулмон дейди, лекин сўзларида куфрнинг аломати учрайди. Мен унинг ҳукмини билмоқчи эдим”.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: “Хўш, у нималар дейди”? деб сўрадилар.

У бундай дейди, деб унинг айтганларини бирин-кетин санай бошлади:

– жаннатдан умид қилмайман,
– Аллоҳдан ва дўзахдан қўрқмайман,
– ҳеч иккиланмасдан ўлимтик гўштни истеъмол қиламан,
– намозни руку ва саждасиз адо этаман,
– ҳақиқатни ёмон кўраман, фитнани яхши кўраман,
– кўрмай туриб, гувоҳлик бераман.

Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ шогирдларига юзланиб, сизлар бу одам ҳақида қандай фикрдасиз? деб сўради.

Шогирдлари унинг бу сўзлари Худога шаккоклик қилишдир, деб жавоб бердилар.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шогирдларининг жавобидан қониқмай, ўзи ушбу сўзларнинг ҳикматини изоҳлашга киришди.

Бу одам ҳақиқий, иймони мустаҳкам мўминдир. Унинг жаннатдан умид қилмайман, дегани жаннатнинг яратувчиси Аллоҳдан умид қиламан деганидир.

Дўзаҳдан қўрқмайман, дегани унинг эгасидан қўрқаман деганидир.

Аллоҳдан қўрқмайман дегани – Аллоҳнинг ҳукми адолатсиз бўлмай, бандага ҳеч қандай зулм қилинмаслиги ва адолатли ҳукмдан умидвор бўлишини англатади.

Ўлимтик гўштни ейман, дегани балиқни ейман деганидир.

Руку ва саждасиз намозни адо этаман, деганда жаноза намозини назарда тутган.

Ҳақиқатни ёмон кўраман деганда ўлимни ёмон кўраман деган. Ўлим ҳақлигини билсак-да, уни ҳаммамиз ҳам яхши кўрмаймиз. Мўмин-мусулмон кўпроқ савобли амалларни қилиш мақсадида узоқ умр кўришни истайди.

Фитналарни яхши кўраман, дегани бойлик ҳамда бола-чақани яхши кўраман, деганидир. Чунки Қуръони каримда мол-дунё ҳамда фарзандлар фитна сифатида зикр этилган.

Кўрмай туриб гувоҳлик бераман, дегани Аллоҳ ва қиёматнинг ҳақ эканига гувоҳлик бераман деганидир.

Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг жавобларини тинглаган одам ўзига-ўзи мен шундай олимни ўзимга душман билиб юрибман-ми, нақадар ўткир зеҳнли ва фаросатли инсон экан дея Абу Ҳанифанинг қўлидан тутиб, кечирим сўради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла | Илм фазилати

👉@diynatli
Шайх Али Тaнтовий Ироқдаги бир университетга адабиёт ўқитувчиси этиб тайинланди.

У дарсга киришдан олдин Бағдод кўчаларида анча вақт пиёда айланиб сайр қилди.

Дарсга кириб келганида уст-боши чанг бўлиб кетган, хонада эса бошқа бир ўқитувчи талабаларга дарс ўтаётган эди.
Устоз шайх (Али)ни ҳам талабалардан бири деб ўйлаб дўқ қилди: Эй эшак! Нега дарсга кеч қолдинг?

Шайх Али камоли одоби ила ундан узр сўраб, биринчи қатордаги талабалар ёнига бориб ўтирди.

Ўқитувчи гапини келган жойида давом эттирди: Тез орада сизларга дарс бериш учун йирик адиб, машҳур шоир Али Тaнтовий келади.

Унинг олдида юзимни ерга қаратиб қўйманглар! – деди ва улардан баъзи нарсалар ҳақида сўрай бошлади.

Шайх Али ҳам бошқалар каби оддий талабадек жавоб берар эди.

Ўқитувчи унинг зукколигидан ажабланди ва: Аббосийлар ҳукмронлиги давридаги энг машҳур шоирлардан ал-Буҳтурий ва Абу Тамом ижодини қиёслаб бера оласанми? – деб савол берди.

Шайх жуда чиройли тарзда, муфассал жавоб берди.

Ўқитувчи ҳайратга тушиб: Сен янги талабага ўхшайсан, исминг нима? – деб сўради.

– Исмим Али Тaнтовий, – деб жавоб берди шайх. Ўқитувчи бу жавобдан ҳушидан кетаёзди.

П/С: Биз қачон одамларнинг ташқи кўринишига қараб ҳукм чиқармасликни ўрганамиз?

Калимуллоҳ МАСЪУД

👉@diyonatli
Замонамиз муҳаддисларидан Аҳмад Маъбад Абдулкарим айтадилар:

«Мен ётоқхонамга киришимдан олдин 10 дақиқа мутолаа қиламан, деб ажратиб қўйган муайян китобимни ўқийман. Бу 10 дақиқада мутолаадан бошқа нарсага асло чалғимайман. Шу ажратган 10 дақиқа билан «Фатҳул Борий»дек* (жуда катта ҳажмли) китобларни бошидан охиригача ўқишга муваффақ бўлдим».

——————
*Фатҳул Борий - «Саҳиҳи Бухорий»га ёзилган энг катта ва машҳур шарҳлардан бири. Муаллифи Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ бўладилар. Бу шарҳни 20 йил давомида ёзганлар. Муқаддимасини эса 5 йилда ёзган эканлар.

Абдуллоҳ РАҲИМ

👉@diyonatli