Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ОЙНА АРТГАН БОЛА

Доктор Муҳаммад Хоний айтади "Кунларнинг бирида машинамда ўтиргандим. Ўн олти ёшли бола келиб, "Олд ойнани артиб тозалаб берайми?" деб сўради.

"Хўп" дедим.

Ажойиб қилиб тозалади. Унга 20 доллар бердим. Бола ҳайрон бўлиб, "Америкадан келдингизми?" деб сўради.

"Ҳа" дедим.

"Тозалаш ҳақини олмай, ўшанинг эвазига сиздан Америка университетлари ҳақида сўрасам майлими?" деди бола.

У шу даражада одобли эдики, гаплашиш учун ёнимга чақиришга мажбур бўлдим.

"Ёшинг неччида?" деб сўрасам, "Ўн олтида" деди.

"Ўрта мактабнинг иккинчи синфида ўқийсанми?" десам, "Йўқ, эъдодиянинг олтинчи синфини тамомладим" деб жавоб берди бола.

"Қандай қилиб?" деб сўрадим.

(Араб мамлакатларида мактаблар ўқувчилар ёшига, ўқитиладиган фанларнинг мураккаблигига қараб турлича бўлади. Мутавассита деб номланган ўрта мактабларда кичик ёшдаги болаларга енгил фанлар ўқитилса, эъдодия мактабида ёши каттароқ болалар ўқитилади. Ҳикоядаги бола мутавассита мактабида ўқиш ёшида экан. Аммо эъдодияда ўқияпти)

"Дарсларни ўзлаштиришда бошқа ўқувчилардан устунлигим ва барча фанлардан баҳоларим беш бўлгани учун улар мени бир неча йил олдинга ўтказишди" деди.

"Нега бу ерда ишлаяпсан?"

"Отам икки ёшлигимда вафот этганлар. Онам бир уйда пазандалик қиладилар, мен ва синглим кўчада ишлаймиз. Эшитишимча, Америка университетларида дарсларни пухта ўзлаштирган, аълочи талабаларга стипендия берилар экан" деди.

"Бу ерда сенга ёрдам берадиган киши борми?" деб сўрадим.

"Ўзимдан бошқа ҳеч ким" деди.

"Кел, овқатлангани борамиз" дедим.

"Орқа ойнани артиб бериш шарти билан" деди. Рози бўлдим.

Ошхонада таомни ўзи емади, балки онаси ва синглисига олиб бориш учун халтага солиб келишларини сўради.

Инглиз тилида равон гаплашишини сездим. Бола кўп ишларни маҳорат билан бажарарди.

Ўзининг ҳужжатларини уйидан менга юборишга, мен уларни Америкага жўнатишга уриниб кўришга келишдик. Олти ой ўтгач, уни ўқишга қабул қилишларига эришдик. Ўқишга қабул қилинганидан икки кун ўтиб менга қўнғироқ қилди ва "Аллоҳга қасамки, биз уйда қувончдан йиғлаяпмиз" деди.

Икки йилдан сўнг унинг исми Нью Йорк таймс газетасида замонавий технологиялар соҳасидаги энг ёш олим сифатида нашр этилди. Мен ва оилам бундан хурсанд бўлдик. Аёлим менга билдирмай, боланинг онаси ва синглиси учун виза олибди.

Бола онаси ва синглисини Америкада кўриб, на гапира оларди, на йиғлай оларди.

Бир куни уйда мен ва аёлим ўтиргандик. Қарасак, у ташқарида машинамни ювяпти. Кутилмаган ҳолдан ҳайратда қолиб, уни қучоқлаб олдим ва "Нима қиляпсан?" дедим. Шунда у "Мени қўйиб юборинг. Ўзимнинг олдин қандай аҳволда бўлганимни ва сиз мен учун нималар қилганингизни унутмаслик учун" деди.

Фаластинлик бу йигитнинг исми Фарид Абдул Олий бўлиб, бугун у АҚШдаги Гарвард университетининг энг афзал ва машҳур профессор ўқитувчиларидан бири.

Инсондаги юксак хулқлардан бири қилган яхшилигини миннат қилмаслик ва бировдан кўрган яхшилигини унутмасликдир.

Интернетдан олинди

👉@diyonatli
Умавий халифа Сулаймон ибн Абдулмалик ҳаж қилган йилларининг бирида Байтуллоҳни тавоф қилаётиб, Умар ибн Хаттобнинг набираси Солимни кўриб қолди. У йиртилиб кетган оёқ кийимини қўлига ушлаб олганди. Эгнида эса уч дирҳам ҳам турмайдиган кийим эди. Унга яқинлашиб, салом берди ва:

– Мендан сўрайдиган бирон ҳожатингиз йўқми, – деди.

Солим унга ҳам ажабланиб ва ҳам ғазабланиб қаради-да, шундай жавоб берди:

– Аллоҳнинг уйида туриб, ҳожатимни Аллоҳдан бошқага арз қилишимни истайсизми? Уялмайсизми?

Халифа қаттиқ хижолат бўлиб, Солимни ўз ҳолига қўйди-да, тавофини давом эттирди. Тавофдан кейин эса Солимни кузатиб турди. Ташқарига чиққач, яна ўша гапини такрорлади:

– Солим, боя Ҳарам ичида ҳожатингизни айтишга унамагандингиз, мана ташқаридасиз, энди айтинг.

– Сизга дунёга алоқадор ҳожатларимни айтайми ёки охиратга алоқадорлариними?

–Дунёга алоқадорларини, албатта. Охиратга алоқадор ҳожатлар фақат Аллоҳдан сўралади.

– Эй Сулаймон, мен дунёвий ҳожатларни ўша дунёга эга бўлган Зотдан сўрамайману унга эга бўлмаган одамдан сўрармидим.

Ҳа, орифлар мана шундай эдилар. Уларнинг кўзига дунё ва унинг зеб-зийнати кўринмас эди. Биз-чи? Биз дунё деб урушамиз, дунё деб ярашамиз. Дунё учун яхши кўрамиз, дунё учун ёмон кўрамиз. Бизни ҳиммат тарк этди ва дунё кўлмагига ғарқ бўлдик.

Аллоҳим, дунёни энг катта ташвишимиз ва илмимизнинг етиб борган чўққиси қилиб қўйма!

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

👉@diyonatli
СОЛИХЛАРГА НАСИХАТ

Ӯғлингизга ҳаридор бўлиб келдик

Улар тўртинчи қаватдан жой сотиб олиб, илк бора айвонга чиқиб нонушта қилишарди. Йигитнинг кўзи рўпарадаги худди шундай айвонда кир ёяётган қизга тушиб қолди. У илгари ҳовлида яшаганигами, бундай ҳолни кўрмагани учунми, ғалати бўлиб кетди.Дарровда орқа ўгириб, нонуштани қилаверди. Ота-онаси эътибор қилмади ҳам. Йигитнинг юраги бир турланди-ю кўнглидан бир нималар ўтди. Шу бир нималар уни ишга отланган жойидан орқага қайтарди. Истиҳолага бориб, сустлик қилишни хоҳламади. Бояги хонадонга чиқиб борди. Эшикни онаси тенги бир аёл очди. Салом берди, ўзини танитди. Ҳозиргина кўрганларини ва айвонга парда тутсалар яхши бўлишини қийналиб бўлса ҳам айтди. Ўғли тенги боланинг ақл ўргатиши аёлга ёқмади. Хойнаҳой ота-онасининг гапи билан чиққанов, деган хаёлга борди.
– Айвон биззики, мабода кўзийларга тўғаноқ бўлаётган бўлсак, ўзийлар парда тутволақолийлар, айланай, – деди
– Биз-ку парда тутволамиз-а, бошқалар-чи, бошқалар томоша қил-е-б ўтираверишса, қизингизми, келинингизми – уларнинг шаънига яхшимас-да, опоқи.
Бу гапдан кейин аёл жимиб қолди. Йигит кўзига анча баъмани мулоҳазали кўринди. Йигит кечки пайт ишдан келиб, айвонга чиқиб, рўпарага кўзи тушди-ю хурсанд бўлиб кетди. Ҳайрият, гаплари осмонга учмапти. Гапни тушунадиган одамлар экан. Аммо иш бу билан тугамади. Кечқурун эрта билан кўрган аёли, эри билан уларникига кириб келди. Уй муборак, деб танишган бўлишди. Шу пайт меҳмон эркак чапанироқ эканми, йигитнинг отасини сўроққа тутиб қолди:
– Ўғлингиз уйланганми?
– Йўқ.
– Унаштирганмисиз?
– Йўқ.
– Унда биз ўғлингизга харидор...
– Харидор?
– Мени бир мастура қизим бор, бозори қизиб, совчи устига совчи келиб ётибди, хаёлимда униси ўпоқ, буниси сўпоқ. Менга худди сизнинг ўғлингизга ўхшагани танишми-нотанишми ишқилиб, аёлларнинг шаънини ўйлайдиган, ҳимоя қиладиган куёвтўра керак, хўп десангиз қуда бўлсак... Камига аёл йигитнинг эрталабки гапларини айтиб берди. Шундан кейингина йигитнинг ота-онаси нима гаплигини тушуниб етдилар.
Хуллас, тўй бўлди. Тўйнинг таърифи оғиздан-оғизга ўтиб, мана сизларга ҳам етиб келди...

👉 @Rasululloh_Ummatlari
Ҳазрати Умарнинг халифалик даврларида уйларига маккалик бир дўстлари меҳмон бўлиб келди. Қоронғи кеча эди. Ҳазрати Умар уйларида давлат ишлари билан машғул эдилар. Дўстларидан узр сўраб, бироз кутиб туришини айтдилар. Давлат ишини битирганларидан кейин, ёниб турган чироқни ўчирдилар ва бошқа чироқни ёқдилар. Дўстлари бундан ҳайратланиб, сабабини суриштирди. Ҳазрати Умар шундай жавоб бердилар:
– Ўчирилган чироқнинг ёғи хазинаникидир, яъни давлатники. У давлат ишлари кўрилаётган пайтда ёнса, менга ҳалол бўлади. Сен эса менинг ошнамсан, суҳбатимиз ҳам ўзимизга тегишли бўлади. Шу сабабли ўз пулимга олинган иккинчи чироқни ёқиб қўйдим. Давлатнинг моли хусусий ишларга қўлланилса, ёруғлик ўрнига қоронғилик ва уят бўлади.
#ибрат

Совуқдан дийдираган ялангоёқ болакай дўкон ойнаси оша иссиқ оёқ кийимлардан кўз узмай турарди. Унинг олдига бир аёл келиб сўради:
- Болакай бу ерда туриб нимани ҳаёл суряпсан?
- Мен Аллоҳдан менга бир жуфт иссиқ оёқ кийим юборишини сўраяпман, - деб жавоб берди болакай.
Аёл болани қўлидан ушлаб дўконга кирди. У сотувчидан олтита болалар пайпоғини ва тоғора билан идишда илиқ сув, сочиқ олиб келишни сўради. Ходим аёл сўраган барча нарсани муҳайё қилди. Аёл болани дўконнинг пана жойига олиб ўтиб қўлқопларини ечди ва боланинг оёқларини ювиб сочиқда артиб қуритди. Ходим пайпоқ олиб келди. Бир жуфт пайпоқни бола оёғига кийдиргач аёл иссиқ оёқ кийим танлаб уни сотиб олди. Сотувчига қолган пайпоқларни қадоқлаттириб бола қўлига топширди. Болани бошини силаб, деди:
- Энди сенга қулай бўлди, совуқ емайсан болакай.
Аёл кетиш учун қайрилиб кетаётганди бола унинг қўлларини тутиб ёшли кўзларини унга қадаб деди:
- Сизни Аллоҳ юбордия?...

👉@diyonatli
Бир куни адвокатлар бюросида ўтирган эдим. У ерда бир киши билан танишиб қолдим. Адвокатнинг қўлидаги ҳужжатларнинг жилдига «Ўта хавфли катта ўғри» деб ёзилган экан.

Мен у кишидан: «Қандай қилиб бундай ўғри бўлиб кетдинг?», деб сўрадим.

У кулимсираб: «Бунга онам сабабчи», деди.

«Қандай қилиб?», дедим мен.

У яна кулимсираб, шундай ҳикоя қила бошлади:

«Тўртинчи синфда эдим. Бир куни қаламимни йўқотиб қўйдим. Уйга келганимда онам буни билгач, мени қаттиқ калтаклаб, хунук сўзлар билан уришди, «Ландовур! Латта!» деб бақирди. Онамнинг бунчалик қаттиққўллиги туфайли унинг олдига қуруқ қўл билан қайтмасликка аҳд қилдим-да, эртаси куни синфдошларимдан бирининг қаламини ўғирладим. Қаламни ким ўғирлаганини ҳеч ким билмади. Бундан дадиллашиб, бошқа ўртоқларимнинг қаламларини ҳам ўғирладим. Аввалига ҳадиксираб ўғирлардим, аста-секин қўрқмай ҳам қолдим. Уста ўғри бўлиб кетдим, турли ҳийлалар ўргандим. Энг қизиғи, ўртоқларимнинг қаламини ўғирлаб, кейин яна ўзларига пуллардим. Бир ойдан кейин синфдошларимни тунаш менга қизиқ бўлмай қолди. Энди қўшни синфларга ҳам ўғирликка туша бошладим. Синфдан синфга ўтиб, охири мактаб мудирининг хонасига ўғриликка тушдим. Бу йиллар мен учун ҳақиқий ўғрилик мактаби бўлди. Кейинчалик тажрибам ортиб, катта ўғри бўлиб кетдим».

Иккинчи боланинг онаси шундай ҳикоя қилади:

«Ўғлим иккинчи синфда ўқир эди. Бир куни мактабдан бошқачароқ бўлиб келди. Сўрасам, қаламини йўқотиб қўйибди. Мен ундан: «Кейин нима қилдинг?», деб сўрадим. У: «Ўртоғимнинг қаламини олиб турдим», деди. «Яхши қилибсан. Ўртоғинг сенга қаламини бериб тургани учун сендан егуликми, шарбатми ёки пулми олдими?» дедим. «Йўқ, ҳеч нарса олмади», деди ўғлим. «Ундай бўлса, роса савобга қолибди-да! Қўли очиқ, яхши бола экан. Ўғлим, сен ҳам шундай қўли очиқ бўлгин, хўпми? Сен ҳам бошқаларга яхшилик қилсанг, сенга ҳам ана шундай савоблар, ҳасанотлар ёзилади», дедим.

«Қандай қилиб?», деди ўғлим кўзлари ёниб. «Сенга иккита қалам сотиб оламиз. Биттасида ўзинг ёзасан, иккинчисини «Савоблар қалами» деб атаймиз. Қайси синфдошинг қаламини эсидан чиқариб қўйган ёки йўқотиб қўйган бўлса, унга бериб турасан. Дарсдан кейин яна қайтариб оласан», дедим. Ўғлим бу таклифни эшитиб, хурсанд бўлиб кетди. Эртасига еттита қалам сотиб олдик, биттаси ўзиники бўлди, қолган олтитаси эса «савоб қаламлари» бўлди. Бир неча кундан кейин «Қалами эсидан чиқиб қолган ўртоғимга қалам бериб туриб, савоб олдим!» деб хурсанд бўлиб кириб келди. Буни қарангки, ўғлим мактабда ўқишни унчалик ёқтирмас, шунинг учун ўқиши ҳам бироз суст эди. Лекин савобга қалам бериб тура бошлаганидан кейин мактабни яхши кўриб қолди. Чунки энди мактабда уни ўқитувчилари ҳам, синфдошлари ҳам мақтай бошлашди. Кимнинг қалами йўқ бўлса, ўғлимга айтадган бўлди. Ўқитувчилар ҳам бирорта ўқувчининг ёзмай ўтирганини кўриб қолса, «Қани фалончи, савоб қаламингни ўртоғингга бериб тур-чи» дейдиган бўлишди. Хуллас, ўғлимнинг ўқишлари яхшиланиб қолди. Ўқишга жон-дили билан берилиб кетди. Ҳозир у университетни тамомлади, уйланди, Аллоҳ унга фарзандлар ҳам берди. Ўғлим «савоб қаламлари»ни ҳеч қачон унутмайди. Ҳозир у шаҳримиздаги энг катта хайрия жамғармасининг раҳбари».

Азизлар, фарзандларимизнинг тарбиясида ниҳоятда ҳушёр бўлайлик. Уларга мулойим муомала қилиб, ҳатто салбий воқеаларни ҳам бебаҳо тарбиявий усулларга айлантирайлик.

Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг

 «Фарзандларимизни меҳр билан тарбиялайлик» китобидан

Таржимон: Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф 
​#Муносабат: Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган айрим хабарлар хусусида

Шу кунларда баъзи сайтлар ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий вазифасига ким сайланиши ва номзодлар ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Ҳатто айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари фалон уламо муфтий вазифасига тайинланди, деган мазмундаги асоссиз ахборотни ҳам тарқатиб, аҳолини ёлғон маълумотлар билан чалғитаётгани кузатилмоқда. Натижада, шундай гап-сўзларни тарқатиш орқали эл-юрт ҳурмат қиладиган ва эҳтиром кўрсатадиган уламоларнинг руҳиятига салбий таъсир ҳам ўтказилмоқда.

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиз фуқароларини асл ҳолат ва мавжуд вазиятни билмай туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарларни тарқатишдан сақланишга чақиради. Шунингдек, ҳаммани ўзимга қаратаман ёки кузатувчиларим сони кўпаяди, дея арзон шуҳратга учиб, ёлғон ахборот тарқатиш эса журналистик этикасига ҳам, ижтимоий тармоқ юритиш одобига ҳам, динимиз таълимотига ҳам зид эканини маълум қилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мазкур мавзу атрофида асоссиз баҳс-мунозарани ҳаётини халқимиз ва муқаддас динимиз хизматига бағишлаган марҳум муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратларининг вафотидан кўп ўтмаган бир даврда кўпайтиришни диний, миллий ва оддий инсонийлик қадриятлари нуқтаи-назаридан одобсизлик сифатида баҳолайди ҳамда фуқароларимизни бундай ишлар қилмасликни сўрайди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси республика ҳудудида расмий фаолият олиб бораётган исломий диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи бўлиб, мусулмонларнинг эътиқодий бирлигини таъминлашга хизмат қилади. Шу мақсадда, фиқҳда Ҳанафий мазҳаби ва ақидада Имом Мотуридий таълимоти асосида мўмин-мусулмонлар учун барча шарт-шароитларни яратади. Шунингдек, Ислом маърифатини кенг ёйиш, масжид-мадрасалар таъсис этиш, диний адабиётлар нашр этиш, халқаро ташкилотлар ва таниқли уламолар билан ҳамкорликни амалга оширади.

❗️Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уставининг тегишли бандига асосан Диний идора раиси, муфтий Уламолар Кенгаши йиғилишида беш йил муддатга сайланади. Муфтий лавозимига сайланаётган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси, олий диний маълумотли, камида ўн йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ишлаган, уламолар ҳамда халқ орасида обрў ва ишонч қозонган бўлиши лозим.

Айни кунларда муфтий лавозимига муносиб номзодларни атрофлича кўриб чиқиш, меҳнат фаолиятларини ўрганиш, билим салоҳиятларини мезонга солиш, иш тажрибаларини кузатиш ва халқ орасидаги обрў-эътиборларига баҳо бериш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнларнинг якуни тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий матбуотида эълон қилинади.

❗️Ўз навбатида айтиш керакки, бу масалада интернетдаги бетизгин эркинлик сабабли исломий меъёрларни эсдан чиқариш ҳам дуруст эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)”, деб баён қилган (“Қоф” сураси, 18-оят).

Ушбу ояти каримадан бугун ёзганларимиз эртага ўзимизнинг фойдамиз ёки зараримизга ҳужжат бўлиши аён бўлмоқда. Ҳар бир сўзимизни ёзишга чоғланар эканмиз, онгимизда Аллоҳ таоло ва Унинг Расулининг бизни огоҳлантирган каломлари, Ислом дини кўрсатмалари пайдо бўлса, сўз айтиш масъулиятини янада теранроқ англаган бўлар эдик...

🤲 Ҳақ таоло барчамизни тўғри йўлда собитқадам қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
Ҳаётий ҳикоя

ЎРДАК ШИКОЯТ ҚИЛАДИ, БУРГУТ САМОДАН АЙЛАНАДИ

У айтади:
“Аэропортдан меҳмонхонага бормоқчи бўлиб таксиларнинг олдига келдим. Насибам ўша ерда турган жуда ҳам тоза автомобил бўлди. Унинг ҳайдовчиси ҳам жуда чиройли ва покиза кийинган эди.
Ҳайдовчи машинасидан тушиб менга орқа ўриндиқнинг эшигини очди. Мени ўтиришга таклиф қилиб қўлимга карточка тутқазиб деди: “Исмим Аҳмад. Бугун мен сизнинг ҳайдовчингизман. Юкларингизни юкхонага қўйгунимга қадар мана бу карточкадан мен кўрсатадиган хизматлар билан танишиб чиқинг”.
Мен карточкани ўқий бошладим: “Аллоҳ вақтингизни саодатли қилсин! Менинг вазифам сизни имкони борича кўзлаган манзилингизга тез ва эсон-омон, зарар етказмасдан, роҳат берувчи ва муҳаббатга тўла ҳаво биланн етказишдир...”.
Аҳмад ўриндиққа яхши ўрнашиб олгач, машина кўзгусидан менга табассум ила боқиб сўради:
- Қаҳвага хоҳишингиз қалай? Менда оддий ва кофеинсиз қаҳва бор!
Мен ҳазиллашиб дедим:
- Раҳмат! Мен совуқ ичимликларни яхши кўраман.
У деди:
- Менда оддий газли ичимлик ҳам бор. Истасангиз шакарсиз апельсин шарбати ҳам бор.
Мен:
- Унда апельсин шарбати бўлақолсин.
Аҳмад менга апельсин шарбатини узатар экан “бисмиллаҳ”, деди. Сўнгра машинини ҳайдаб туриб деди:
- Қирқ дақиқа вақтимиз бор экан. Истасангиз мана бу радиостанцияларнинг рўйхати. Истаганингизни танлашингиз мумкин. Ёки йўлдаги кўрган нарсаларингиз ҳақида маълумот беришим ҳам мумкин. Хоҳласангиз сизни хаёлларингиз билан ёлғиз қўяман. Агар ўқишни истасангиз эрталабки газеталар ва ҳафталик журнал ҳам бор!
Мен ундан сўрадим:
- Сайидим Аҳмад! Барча йўловчиларга доимо шундай хизмат қиласизми?
Аҳмад деди:
- Афсуски, буни фақатгина икки йил олдин бошладим. Олдинлари қолган ҳайдовчилардан фарқ қилмас эдим. Аксар ҳайдовчиларнинг машиналари ювилмаган, кўринишлари бир аҳволда бўлар, улар фақат шикоят қилишар эди. “Танлаш кучи” номли ажойиб фикр ҳақида эшитиб қолдим ва ўзимни ўзгартиришга қарор қилдим. Унда “Ўрдак ёки бургут бўлиш ихтиёри ўзингда”, дейилган эди. Ўрдак ўзининг ночорлигидан шикоят қилар экан. Бургут эса хурсанд бўлиб қанот қоқар, самони айланар экан. Мен секин-секин ўзимни ўзгартиришга қарор қилдим. Кўрганингиздек, мана шу даражага етиб келдим. Ўзим саодатни ҳис қиламан. Мижозларимга ҳам саодат улашаман. Бу йил киримим ҳам тўрт баробар кўпайди. Мижозларим кўп. Улар мен билан боғланиб манзилларига элтиб қўйишимни илтимос қилишади. Мен лаббай дейман".

Ўрдак бўлишдан тўхтанг. Шикоятни йиғиштиринг. Бургут каби ҳаётни бошланг. Барчанинг устидан парвоз қилинг. Бунга бирдан эришиб бўлмайди. Биринчи қадамни ташланг. Сўнгра унга иккинчисини уланг. Бир қадам...бир қадам. Ҳафтада бир қадам бўлса ҳам майли. Иншааллоҳ тезда Аллоҳнинг изни билан нима бўлишини кўрасиз.
Ёдингизда тутинг: “Албатта, токи бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмайди!”

Shabnam Jurayeva тақдим этди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАҲОРАТНИНГ ФАРЗ ВА СУННАТЛАРИ| Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
БАРДАВОМ МУҲАББАТ УЧУН ЎН ТАВСИЯ

1. Эзгу дуо ёки мақтов сўзлари каби муолажа воситаларини ишга солиш;
2. Аҳамиятсиздек кўринадиган кичик тасарруфлар;
3. Эр-хотин суҳбат учун бирор вақтни тайин қилиши;
4. Ўзаро жисман яқинлик;
5. Эҳтиёж бўлганда бир-бирига маънавий ёрдам бериш;
6. Муҳаббатни моддий суратда – ҳадялар орқали изҳор қилиш;
7. Турмушда содир бўладиган салбий ҳолатларга нисбатан бағрикенглик, баъзи ўринларда уларни билмасликка олиш;
8. Оиладаги умумий масалаларда ўзаро бир-бирини тушуниш, маслаҳат билан иш олиб бориш;
9. Турмуш тарзига чиройли янгиликлар киритиб туриш;
10. Эр-хотин муносабатларини салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш.

Одинахон МУҲАММАД СОДИҚ
Тарихдаги буюклар...

🔰 13 ёшидан асар ёза бошлаб, ҳаёти давомида 500дан ортиқ китоб ёзган алломани биласизми?
#ruhiyat

Ушбу буюк зот ҳақида айрим маълумотларни ўрганиш асносида олим 89 йил умр кечириб, ҳаётлари давомида 500дан ортиқ китоб ёзган эканларини ўқиб билдим. Аллоҳ таоло бундай алломаларнинг вақтига қанчалар барака ато этгани, нақадар юксак иқтидор ва кучли заковатга сазовор бўлишганини тафаккур қиларканман, ўз ҳолларимизга раҳмим келди. Токи бу ўрганишларимиз барчамизга ибрат бўлсин, ўрнак бўлсин.

Имом Абул Фараж ибн Жавзий (Абдурраҳмон ибн Али Ҳанбалий Бағдодий) уч ёшлик чоғларида оталари оламдан кўз юмади ва оналари қармоғида тарбия кўради. Ёшлигиданоқ илм таҳсилини бошлаб, ҳофиз Муҳаммад ибн Носир ҳузурида Қуръони каримни тўлалигича ёд олади.
Дуруди шарифнинг фазилати

Ҳакимул уммат, Ҳазрати Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларида бир китоб ёздилар. Унинг номи "Нашрут-тийби фий зикрин Набиййил Ҳабийби соллаллоҳу алайҳи васаллам"дир. Бу китоб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишқларида ғарқ бўлиб ёзилгандир. Бундан маълум бўладики, унинг мусаннифи Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуда катта ошиқ эди. Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари ҳақида бу китобни ёзаётган вақтларида Тҳана Бҳаванда вабо тарқалган эди. Китобни ёзган кунлари шаҳарчада бирор ўлим бўлмас эди ва ёзишдан тўхтаган кунлари бир неча ўлим бўлар эди.
Ҳазратга тинимсиз бундай хабарлар келавергач, у киши ҳар куни ёза бошладилар. Ҳар куни Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари ва шаънларини ёза бошлаганларида, у ерда вабо буткул тугади. Шунга кўра, дуруди шарифни кўп айтишлик, балоларни даф бўлиши учун ҳам гўзал чорадир ва бир дуруди шарифга ўнта даража кўтарилади, ўнта яхшилик ёзилади ва ўнта гуноҳ авф қилинади ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббат ҳақлари адо бўлади.

Мавлоно Шоҳ Ҳаким Муҳаммад Ахтар раҳматуллоҳи алайҳ.
"Одоби ишқи Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам" китобидан.

Абдулқайюм Комил таржимаси
Абу Воқид ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда одамлар билан ўлтирган эдилар. Бирдан уч киши кириб келди. Улардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Биттаси қайтди. Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар.
Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса, ортга бурилиб чиқиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фориғ бўлганларидан кейин:
«Сизларга ҳалиги уч нафарнинг хабарини берайми? Улардан бири, Аллоҳдан бошпана сўради. Аллоҳ унга бошпана берди. Бошқаси эса ҳаё қилди. Бас, Аллоҳ ҳам ундан ҳаё қилди. Яна бошқа бири юз ўгирди. Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довудгина ривоят қилмаган.

ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «... Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».
Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:
1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.

Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.

Олимнинг учта аломати бор:
1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.

Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.

Сиддиқнинг уч аломати бор:
1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.

Обиднинг учта аломати бор:
1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.

Солиҳнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.

Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:
1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.

Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.

Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.

Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.

Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.

Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”.

Имом Шаъроний
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАҲОРАТНИНГ МУСТАҲАБ ВА ОДОБЛАРИ| Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар ўртасидаги суҳбат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар бир куни жам бўлиб ўтиришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу бакр розияллоҳу анҳудан бошлаб сўрадилар:

– “Дунёда нимани яхши кўрасиз?”
Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтдилар:
– Дунёда уч нарсани яхши кўраман:
1. Сизнинг олдингизда ўтириш;
2. Сизнинг юзингизга боқиш;
3. Сизга бор-будимни бериш.

– “Сизчи эй Умар?”
Умар розияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам уч нарсани яхши кўраман:
1. Махфий бўлса ҳам, яхшиликка буюриш;
2. Жаҳрий бўлса ҳам, ёмонликдан қайтариш;
3. Аччиқ бўлса ҳам тўғри сўзлаш.

– “Сизчи эй Усмон?”
Усмон розияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам уч нарсани яхши кўраман:
1. Таомлантириш;
2. Саломни кенг ёйиш;
3. Инсонлар ухлаган пайтда, тунда намоз ўқиш.

– “Сизчи эй Али?”
Али розияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам уч нарсани яхши кўраман:
1. Меҳмонни икром қилиш;
2. Ёзда рўза тутиш;
3. Душманни бошига қилич тортиш.

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Зар розияллоҳу анҳуга юзланиб:
– “Эй Абу Зар! Сизчи? Сиз дунёда нимани яхши кўрасиз?”
Абу Зар розияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам дунёда уч нарсани яхши кўраман:
1. Очлик;
2. Касаллик;
3. Ўлим.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Нима учун?”.
– Очликни қалбим покланиши учун, касалликни гуноҳларим енгиллашиши учун ва ўлимни Роббимга йўлиқишим учун яхши кўраман.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
– “Менга дунёнгизда уч нарса суюкли қилинди:
1. Хушбўйлик;
2. Аёллар;
3. Кўз-қорачиғим намозда бўлиши”.

Шу пайтда Жаброил алайҳиссалом тушдилар. Уларнинг барчаларига салом бердилар ва айтдилар:
– Менга ҳам дунёнгизда уч нарса суюклидир:
1. Рисолатни етказишлик;
2. Омонатни адо қилишлик;
3. Мискинларни яхши кўришлик.

Сўнг Жаброил алайҳиссалом осмонга кўтарилиб кетдилар. Бир оздан сўнг қайтиб тушдилар ва айтдилар:
– Аллоҳ таоло сизларга салом айтиб юборди. У зот ҳам дунёнгизда уч нарсани яхши кўрар экан:
1. Зикр қилувчи тил;
2. Хушуъ қилувчи қалб;
3. Балоларга сабр қилувчи жасад.
Аллоҳим бизларни барчамизни доимо Аллоҳни зикр қилувчи, қалби хушуъда юрувчи ва балоларга доимо сабр қилувчи бандаларинг қаторидан қилгин! Ҳамда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳобаларига эргашишлигимизни насиб айлагин!


@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурияда болалик даври:

- Муҳбир: Устингдаги куртканг қани?
- Болакай: Курткам йўқ. Дадам ўлгандан кейин ҳеч ким менга куртка сотиб олиб бермади. 😢

Аллоҳ юртларимизни тинч-омон қилсин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Силаи раҳм динимиз буюрган амал| Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИМОМЛАРНИНГ АЙБИНИ ИЗЛАЙДИГАНЛАР | Улуғбек БУХОРИЙ

👉@diyonatli
Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) севган 10 та озиқ-овқат

1. Арпа
У организмни зарарли моддалардан тозалайди, овқат ҳазм қилишни йўлга қўяди ва ичакда фойдали бактериялар ўсишига имкон беради.
2. Хурмо (финик)
Пайғамбар (с.а.в.) уйда хурмосиз озиқ-овқат бўлмайди, деганлар. У соч ва тери учун фойдали, шунингдек, кўриш қобилияти билан боғлиқ ва жигар касалликлари олдини олишда ёрдам беради. У юрак учун ҳам фойдали.
3. Анжир
Ҳазм қилишни яхшилайди ва ҳорғинликда ёрдам беради.
4. Узум
Пайғамбар (с.а.в.) қонни тозаловчи, тетикликни оширувчи, буйракларни мустаҳкамлаб, ичакларни тозаловчи узумни яхши кўрганлар.
5. Асал
Овқат ҳазм қилишни яхшилайди, қувватни тиклайди, иммунитетни оширади.
6. Тарвуз
Пайғамбар (с.а.в.) тарвуз айниқса ҳомиладор аёллар саломатлиги учун фойдали, деганлар. Унинг таркибидаги ферментлар ичакнинг нормал фаолият юритишини таъминлайди. «Тарвузни истеъмол қилган ҳар қандай ҳомиладор аёл ташқи кўриниши чиройли ва феъл-атвори ҳам гўзал бўлган болани дунёга келтиради», — деганлар пайғамбар (с.а.в.).
7. Сут
Пайғамбар (с.а.в.) тозалиги бўйича сутга тенглаша оладиган бошқа ҳеч қандай ичимлик йўқлигини айтганлар. Сут белни ва мияни бақувват қилади, кўриш қобилиятини ва хотирани яхшилайди.
8. Қўзиқорин
Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) у кўз учун яхши восита эканлигини айтганлар.
9. Зайтун ёғи
У тери, соч учун ажойиб восита, шунингдек, кексайиш жараёнини секинлаштиради ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
10. Анор
Пайғамбар (с.а.в.) анор 40 кун ичида шайтондан ва ёвуз ниятлардан тозалашини айтганлар.
“Рақоиқ ул аҳбор” китобида бундай хабар бор: “Қиёмат куни бир кишини олиб келишади. Савоблари билан гуноҳлари қиёсланади, лекин гуноҳлари оғирроқ чиқади. Шунга яраша жазо тортиш амри берилганда, киприкларидан бир толаси тилга кириб, дейдики : “Я Роббим, Сенинг росулинг Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким Аллоҳдан қўрққанидан йиғласа, Аллоҳ у кўзни жаҳаннам оташига ҳаром қилади», - деб марҳамат қилган эдилар. Дунёдалигимда Сендан қўрқиб йиғлаган эдимку...”

Шунда Аллоҳ ўша кишини афв этади, дунёда Роббидан қўрқиб йиғлаган бир киприк толасидаги нам туфайли уни азобдан қутқаради”.

“Мукошафат-ул Қулуб” китобидан

Абу Ҳомид Ғаззолий
Энди намозга кирган вақтим эди. Ислом қалбимда очилгач, ҳижобли қизга уйланиш истаги пайдо бўлди. Бир қизга совчи қўйдим. Вакиллар гувоҳлигида кўришдик. У:
- Неча пора биласиз?-,деб сўради. Жуда уялдим. Унинг саволларига қизариб, ерга қараб жавоб берардим:
- Оз-моз биламан.
- Нечта сура биласиз?
- 6-7тача.
- Мен ҳам 10-12тача биламан. “Оят ал Курсий“ни биласизми?
- Ҳа.
- Ҳижолат бўлманг. Мен ҳам Қуръонни билмайман. “Мулк“ни биласизми?
- Йўқ.
- Мен яқинда ўргана бошладим. 7-8та оятини биламан...
Хуллас учрашувдан сўнг уйга келдим. Менимча қизга ёқмадим шекилли. Мендай имонсизга қайси тақволи қиз тегарди, деб ўйлаб турганимда қиз томондан розилик жавоби келди. Исломий тўй бўлди... Кунларнинг бирида аёлим “Келинг, биргалашиб суралар ёдлайлик. Баҳонада ҳеч бўлмаса бир пора ўрганардик“ деди. Орзум ҳижобли қиз бўлгани боис, мен уни севардим, йўқ дея олмадим. Кунига 7-8 оятдан бирга ёд ола бошладик. “Менга Нисо сураси ёқади. Уни ҳам ёд олайлик“ деди. Биргалашиб бу гўзал сурани ҳам ёдладик. “ЯСин Қуръоннинг қалби. Уни ҳам ёдлайлик илтимос“ деди.
“Мулк“ қабр азобидан сақлайди“...
Шу тахлит у илтимос қилар, мен эса уни севганим боис кўнардим. Орадан 3йил ўтиб қори ҳам бўлиб қолибман. Аёлим ҳам ёд олибди. Эркатой аёлим энди “Саҳиҳул Бухорий“ни ҳам ёд олишни ўтинди. Мамнуният ила рози бўлдим. Ҳар куни 1-2тадан ҳадис ёд ола бошладик.
Кунларнинг бирида шубҳа аралаш қайнотамникига бордим. У кишимга:
- Қизингизни Исломда илми қандай эди?
- Қизим Қуръонни ёд билади. “Саҳиҳул Бухорий“ни ҳам ёдлаган. Мана қаранг, сертификат ва ютуқлари ҳам бор. Ўзи уйда ўрганган, ҳеч қаерни битирмаган...

Уйга келиб аёлимдан нега шунча пайт мендан яширганини сўрадим. У эса:
- Учрашган кунимиз илмингиз камлигини билгач, ўзингизни паст ҳис қилишингизни истамадим. Мен сизга турмушга чиқишда асло қўрқмадим. Илмингиз саноғини ўлчамадим. Сизда Аллоҳга нисбатан қўрқув бор эди. Аллоҳ мен орқали сизга Каломини ўргатди, мен бундан бахтиёрман. Мана бир паста кучли илм соҳиби бўлдингиз. Энди оиламизда ўзингиз фатво чиқараябсиз. Мен эса аёлингизман. Сизни кучли тақвога йўналтириш - менинг вазифам...“ деди.

© Shaydoi Jannat