РОБИТАИ МАВТ
Қувайтлик адиба Нодия Жоруллоҳ раҳимаҳуллоҳ вафот этди. У вафотидан олдин қуйидагиларни ёзиб қолдирган эди:
"Ўладиган пайтимда ташвишланмайман. Чириб кетадиган жасадим учун ғам чекмайман. Мусулмонлар керакли ишларни қилишади барибир. Улар қуйидагилар:
1. Кийимларимни ечишади.
2. Ювишади.
3. Кафанлашади.
4. Уйимдан чиқаришади.
5. Мени янги масканимга олиб боришади.
6. Жанозамни кузатгани кўп кишилар келади. Улар мени дафн қилиш учун ишларини, ваъдаларини тарк қилиб келишади. Уларнинг кўпчилиги бирор кун менинг насиҳатим ҳақида фикрламаган.
7. Нарсаларим қолади. Калитларим, китобларим, жомадонларим, оёқ кийимларим ва ҳоказо...
Оилам бир қарорга келишса нарсаларим менга фойда бериши учун садақа қилишади. Дунё мен учун хафа бўлмаганига ишонишади. Менсиз ҳам ҳаёт тўхтаб қолмаслигига, иқтисод давом этишига, лавозимимни давом эттириш учун бошқа инсон таъйинланишига, мол-дунём меросхўрларимга тақсимланишига ишонишади. Аммо молимнинг ҳисобини мен бераман. Кўпини ҳам, озини ҳам...Арзимасини ҳам, қадрлисини ҳам...
Ўлганимдан сўнг мендан кетадиган аввалги нарса исмим бўлади. Мени "маййит" дейишади. Исмимни айтишмайди. Жанозамни ўқиётганда "тобутни олиб келинг" дейишади. Исмимни айтишмайди. Шунинг учун менинг насабим ва шуҳратим мағрурлантирмайди.
Бу дунё қанчалар арзимас! Бизни кутиб турган олам қанчалар буюк!
Билгин! Сен учун маҳзун бўладиганлар уч қисмдир:
1. Сени юзаки танийдиганлар. Улар ўлган кунинг бирровга сенга ачиниб сўнг дарҳол унутишади.
2. Дўстларинг. Улар сал узоқроқ эслашади. Сўнгра ўз ҳаётларига, ҳатто кулгуларига қайтишади.
3. Уйдагилар. Улар чуқур қайғуришади. Бир ҳафта, бир ой, бир йил... сўнгра улар ҳам сени ўз хотиралари қаърига улоқтиришади.
Инсонлар орасидаги қиссанг шу билан тугайди.
Ҳақиқий қиссанг охиратда бошланади. Сендан гўзаллигинг, молинг, сиҳҳатинг, фарзандларинг, уй-жойинг ва турмуш ўртоғинг ажраган. Сенга фақат амалларинг қолган. Ҳақиқий ҳаёт бошлагансан. Савол туғилади:
Охиратга, қабрга нима ҳозирлагансан?
Бу ўйлашга арзигулик ҳақиқатдир. Шунинг учун фарзларга, нафлларга, яширин садақаларга, солиҳ амалга, тунги намозга ҳарис бўл! Шоядки нажот топсанг...".
Тасаввуфда "робитаи мавт" тушунчаси бор. Яъни, ўлимга боғланиш. Бунинг фойдаси кўп. Инсонни туғёнга кетмаслигига, кибр қилмаслигига, узун орзуларга берилмаслигига ана шу "робитаи мавт" нинг таъсири катта.
Дунёда бир олийгоҳга ўқишга кирмоқчи бўлсак имтиҳон олишади. Имтиҳон олдидан қўрқув ва ҳаяжонни барчамиз тотиб кўрганмиз.
Ўйлаб кўрингчи, охират диёрига соғ-саломат ўтиб олиш учун имтиҳон топширишга тайёрмисиз?
Ақидангиз тўғрими, соғломми? Аҳкомларга тўғри амал қилаяпсизми?
Руҳий томондан покмисиз?
Имтиҳонда асосан савол шу мавзулардан бўлади.
Бизни кутиб турган қадарнинг бари номаълум. Аммо ўлим бундан мустасно...
"Эслатинг, чунки эслатиш мўъминга манфаат беради".
👉@diyonatli

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХУШХАБАР
Пискент туман бош имом хатиби, устозимиз Абдул Ҳамид домла Маликов «Ўзбекистон Республикасининг 30 йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирландилар
Устозимизни муборак қиламиз! Аллоҳ муборак қилсин!
Узоқ йиллар домламиз бошимизда бўлишларини, барчамизга тўғри йўл кўрсатиб, илмларидан баҳраманд этиб юришларини Роббимиз насиб этсин!

Forwarded from Fitrat.uz
Ҳаммамиз учун қадрли, мўътабар ва азиз бўлган, барча эзгу орзу-мақсадларимиз, эътиқод ва виждон эркинлигимизнинг кафолатига сабаб бўлган ҳурлик, озодлик, эркинлик айёми – Мустақиллик байрами муборак бўлсин!
Йиллар оша, асрлар оша жаннатмонанд Ватанимиз гуллаб-яшнайверсин! Яратган юртимизни турли бало-қазолардан асрасин!
Сизга ва Сиз орқали барча яқинларингизга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат тилайман!
Аллоҳ таоло барча хайрли ишларингизда мададкор бўлсин!
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Камоли эҳтиром ила,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Жасурбек домла РАУПОВ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Мулоҳаза
Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: "Бунча йиғлайсан, маза қилиб овқатланиб, мультфильм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти...".
Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: "Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти...".
Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: "Борига шукур қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..".
Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: "Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяпти-ку, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма...".
Қабрда ётган марҳум уларга қараб нидо қилди: "Барчангизга ҳавасим келяпти, чунки сизда тавба қилиш имконияти бор. Қани эди менда шундай имконият бўлганида эди, бутун ҳаётимни унга фидо қилар эдим...".
ㅤㅤㅤㅤ
Хулоса......
••┄┄┄❅┄┄┄•••

Ота-она ҳақлари
ОТА-ОНАНИНГ ФАРЗАНДИДА ЎН ҲАҚҚИ БОР:
1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.
2. Либосга муҳтож эса, кийинтиради.
3. Иш буюрса, бажаради.
4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.
5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади.
Кўнглини олади.
6. Ота-онага юмшоқ гапиради.
7. Исмларини айтиб чақирмайди.
8. Уларнинг ортида юради.
9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсани ота-она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.
10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди-мағфират тилайди.
Вафотларидан сўнг ота-онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:
1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб қайтарганларидан қайтса таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса.... (марҳум ота-она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.
2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...
3. Ота-она учун Яратгандан кечирим мағфират, авф тилаш билан улар учун (улар номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон қилмоқ билан...
📚"Ҳикматлар хазинаси" китобидан.

Домламиздан Аллоҳ рози бўлсин!
Ниҳоятда инкор қилиб бўлмас, кучли фактларни келтирибдилар. Вақтингиз бўлганида, албатта, эринмасдан эшитинг. Ниҳоятда, керакли фикрлар билдирилган.
Дарҳақиқат, илмдан ўзга нажот йўқ. Бўлганида айтилар эди!
Фикр қилинг, биродарлар!

АҲНАФ ИБН ҚАЙСНИНГ ҲАЛИМЛИГИ
Амр ибн Аҳтам деган одам бир кишига минг дирҳам ваъда қилиб, Аҳнаф ибн Қайсни сўкишни буюрган эди. Ўша одам келиб, Аҳнаф ибн Қайсни ғазабни қўзғатадиган даражада ярамас сўзлар билан сўка бошлади. Аммо Аҳнаф сукут сақлаб, унга ҳеч нарса демади. Сўккан одам Аҳнафнинг жим турганини кўриб, уятдан бармоғини тишлаб қолди, ўзига-ўзи: «Шўрим қурсин, унинг жавоб қайтармай, жим туриши менинг аҳмоқлигимдан бошқа нарса эмас», деди.
Аҳнаф бундай деди: «Кимдир менга озор берса, уч йўлдан бирини тутаман: агар у мендан устун бўлса, фазлини эътиборга олиб, сукут қиламан. У мен билан тенг бўлса, ундан устун бўлиш учун сукут сақлайман. У мендан паст бўлса, ҳурматимни билиб, жим тураман».
"Солиҳлар гулшани" китобидан.

#Тафаккур
ИККИ ПИЁЛА СУВ
Қадим замонда бойлиги билан мақтанувчи ҳукмдор бўлган эди. У қаерга бормасин, хазинасидан бир қисм олиб, уни бошқаларга кўз-кўз қилар эди. Бир куни у энг ишонган олим дўстига шундай савол берди:
– Сен олимлар ичра машҳур ва доносан. Мен сенинг фикрингни билмоқчиман. Менинг ҳукмдорлигим ва давлатим ҳақида нима дея оласан?
Олим жавоб беришнинг йўлини топди ва ҳукмдорга бундай деди:
– Фараз қилайлик, сиз бепоён ва жазирама чўлнинг қоқ ўртасида турибсиз. Шу пайт томоғингиз қақраб, ниҳоятда чанқадингиз. Аммо яшаб қолиш учун ярим давлатингиз эвазига сизга бир пиёла сув узатилди. Сиз бунга рози бўлармидингиз?
– Албатта, рози бўлардим.
– Анча вақт ўтди. Чанқоқ кучайди. Қолган давлатингиз эвазига сизга яна бир пиёла сув таклиф қилинди. Сиз бунга ҳам рози бўлармидингиз?
Ҳукмдор бироз ўйланди ва ноилож:
– Ўлмай қолиш учун мен давлатимнинг қолганини ҳам беришга мажбурман, –деди.
Шунда олим мийиғида кулиб:
– Демак, ғурурланишга ҳожат йўқ, ҳукмдор. Сиздаги бойликнинг баҳоси бор йўғи икки пиёла сув экан…, – деди.

E'lon iymon egalariga__
<unknown>
#Долзарб
Иймон эгаларига эълон!
Масжидга оид бино қурилиши учун ғишт керак.
Хар бир ғиш учун жаннатдан битта қасрга эга бўласиз!
Узcар
8600 0529 1413 4240
Эшонхаджаев Саидраҳим
Ҳумо
9860 0101 2858 9156
Эшонхаджаев Саидраҳим
Виза карта
4097 8201 2020 54 60
Имом хатиблари телифон рақами:
+998936166600
Саидраҳим домла
t.me/saidmasjidiniqurish

Forwarded from PISKENT (☆ ADMIN ☆)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Каналимиз кузатувчилари таклифларини ҳисобга олган ҳолда Устоз Абдул Ҳамид домла ваъзларининг тўлиқ шаклини ҳам эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.
Ушбу маъруза бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири – исломий биродарлик ва ҳамжиҳатлик ҳақидадир.
Ҳажми: 68:7 МБ
Давомийлиги: 26:58 дақиқа.
Дўстларингизга улашинг ва хайр иш қилганлар қаторида бўласиз, иншаа Аллоҳ.

Мактабга рўмол ўраб боришга рухсат берилди
Бугун халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан онлайн шаклда очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бунда 2021-2022 ўқув йилига доир бир қатор муоммолар кўриб чиқилди.
«Кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, миллий қадриятларимизни инобатга олган ҳолда, қизларимиз учун истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади», дея маълум қилди вазир.
Манба: https://kun.uz/uz/32103261

Бўрилар хақида ҳақиқатлар
1. Бўри ўлимтик емайди.
2. Бўри ваҳшийлар туркумига киради ва хайвонларнинг шоҳларидан хисобланади.
3. Бўри бошқа хайвонлар каби онаси, синглиси каби махрамлари билан хеч қачон қўшилмайди.
4. Бўри вафодордир. Битта бегона урғочи билан жуфтлашиб, умр бўйи ўша билан яшайди, жуфтига асло хиёнат қилмайди. Шунингдек, урғочиси хам бир умр ўша жуфти билан яшайди. Улар ўз болаларини танийдилар. Улар бир она ва бир отадан дунёга келадилар.
5. Бўрилар жуфтларини бирининг вафоти билан уч ойдан кам бўлмаган муддат азадор бўладилар ва бу бир йилгача чўзилиши мумкин. Бу азадорлик деярли ўз-ўзини ўлдириш даражасигача бориб, камдан-кам холларда хаёт қолган жуфти яшаб қолади.
6. Бўри ота-онасига яхшилик қилувчи бола сифатида - “Ибнул баар” дея хам номланади. Сабаби, хайвонларнинг ичида фақат бўригина ота-онаси кексаликка етганда уларни ташлаб қўймасдан ғамхўрлик қилади. Уларни ўз инида қолдириб, ов қилиб келтиради, боқади, парваришлайди.
Интернетдан олинди.

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ
Жунайд Бағдодий ҳазратлари денгиз соҳилида кезар эканлар, бир маъжусий кўпгина ем-озуқа олиб денгизга, балиқларга ташларди. Буни кўрган Жунайд ҳазратлари:
— Нима қилганинг бу? — дедилар.
— Савоб умидида балиқларга ем ташлаяпман.
— Сен мусулмон эмассанку, қанақа савоб ҳақида гапиряпсан? Савобдан умид қилиш учун, аввало Аллоҳга иймон келтиришинг керак.
— Хўп майли, унда айтчи, сен айтаётганинг Аллоҳ менинг балиқларга ем ташлаётганимни кўряптими?
— Албатта, Унинг кўрмайдиган, билмайдиган нарсаси йўқдир.
— Шу менга етади.
Орадан 4-5 йил ўтди. Жунайд ҳазратлари Ҳаж ибодати учун Маккага кетдилар. Каъбани тавоф қилиб турар эканлар, рўпараларида балиқларга ем ташлаган маъжусий ҳам тавоф қиларди. Ҳазрати Жунайд:
— Бу ерда сени нима ишинг бор?
— У (Аллоҳ) мени кўрди.
— Қандай кўрди?
— Сен кетганингдан сўнг, ичимда бир ёруғлик, нур порлади. Қарасам, ҳамма балиқлар оғзини очиб, шаҳодат калимасини айтяпти. Мен ҳам балиқларга қўшилиб шаҳодат калимасини айтдим. Сенинг Роббинг мени кўрди. У кўргани учун мен шу ердаман. Сенга бир насиҳатим бор: яхшилик қил, денгизга от — балиқ билар, балиқ билмаса — Холиқ билар.
Туркчадан Марям Осиё таржимаси

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади:
«Агар инсонларга қадарларини танлаш таклиф қилинганида эди, албатта Аллоҳ таоло уларга ихтиёр қилган қадарни танлаган бўлар эдилар».

ҚЎНҒИРОҚНИНГ 7 ОДОБИ
1. Қўнғироқ қилган киши аввало салом бериши одобдандир.
2. Бирон кишига телефон қилсангиз ва у жавоб беролмаса уни тўғри тушунинг. Чунки у шовқин жойда бўлиши ёки унинг телефони овозсиз ҳолатда бўлиб, телефон овозини эшитмаган ёки биров билан гаплаша олмайдиган ҳолатда бўлиши мумкин.
3. Гаплашишга номуносиб вақтларда масалан намозга азон айтгандан кейин, кечанинг ярмида ёки кундузи дам олинадиган вақтларда бировга қўнғироқ қилманг.
4. Бирор киши сизга қўнғироқ қилган вақтда қандай бўлишингиздан қатъий назар унга хушмуомалалик билан жавоб беришга ҳаракат қилинг.
5. Баъзи инсонлар бировлар билан гаплашганда уларнинг гапларини ёзиб олиб бошқаларга тарқатишади. Бу жуда катта хиёнат ҳисоблашади. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаллам: "Мажлисларга айтилган гаплар омонатдир"
(Имом Аҳмад, Абу Довуд ривояти)
6. Бирон киши билан телефон орқали суҳбатлашаётган бўлсангиз, демак у маълум бир вақтини сиз учун ажратган бўлади. Шундай экан сиз унинг вақтини олаётганингизни у ишини қўйиб хаёли сиз билан банд бўлиб турганини ҳис қилинг ва беҳуда гаплар билан унинг вақтини беҳуда ўтказманг.
7. Агар бирор узун мавзу хусусида гаплашмоқчи бўлсангиз аввал ундан рухсат сўранг. Агар рухсат берса гаплашаверинг акс ҳолда гапни қисқа қилинг. Чунки у бемалол гаплашадиган ҳолатда бўлмаслиги мумкин.