Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Улуғ олим Фахриддин Розий раҳимаҳуллоҳ “Тафсири кабир”да “الرحمن الرحيم” [ар-Роҳман ар-Роҳийм] оятининг тафсирида бир воқеани келтирганлар. Улуғ шайхлардан бири Зуннуни Мисрий қуддиса сирруҳу дарё ёқалаб кетаётганида бир чаённи кўриб қолибди. У кўнглида: “Аллоҳ ҳар бир махлуқотни бир ҳикмат билан яратган. Коинотда бўлаётган ҳар бир иш маълум бир ҳикматдан холи эмас. Бугун мана шу чаённи кузатаман, нима қилар экан”, дебди. Чаённинг орқасидан эргашибди. Бир жойга боргандан кейин чаён йўлини дарё тарафга буриб, дарёнинг четига келиб турибди. Шу аснода бир тошбақа оқиб келибди. Чаён тошбақанинг бир четига сувга тегмайдиган бўлиб осилиб чиқиб олибди. Шу пайт бир кема келиб қолибди ва ҳалиги шайх кемага миниб уларнинг ортидан кузатибди. Тошбақа чаённи дарёнинг нариги ёқасига етказиб туширибди. Шайх ҳам унинг ортидан тушибди. Бир оз юрганларидан сўнг олдиларидан бир дарахт чиқибди. Дарахтнинг тагида бир киши ухлаётган экан. Шунда, шайхнинг кўнглига “чаён шу одамни чақса керак”, деган хаёл келибди. Қараса, бир илон у одамни чақаман, деб турган экан. Шу жараёнда чаён илонни чақиб йиқитибди. Ҳалиги одам уйғониб, ёнида чаённи кўрибди. Чаённи ўлдирмоқчи бўлиб турган эди шайх унинг қўлидан маҳкам ушлаб:
– Илон сени чақмоқчи эди, бу чаён сени ундан қутқариб қолди”, дебди.
У шайх бу воқеани ҳикоя қилиб бўлгач, шундай деган: “Мен бир қанча муддат чаённи кузатдим. Бир қарашда зарарли бўлиб кўринган махлуқда қандай ҳикматлар яширинганини бир оз ўтиб билдим. Унинг бир кеча кундуз мобайнида қандай ишлар қилишини фақатгина Аллоҳ билади”.
(Фахриддин Розий. Тафсири кабир – Мафотиҳ ал-ғайб. 1-жилд. – Байрут: Дор ал-Фикр, 1981. - Б. 237).

Бироқ, одамларга ёрдамчи бўламан, бутун дунёни қутқараман, қаҳрамонлик қиламан, деб чаён бўлиш, чаёнсифат бўлиш нақадар ачинарли! Одам бўлиб оламни қутқаринг! Энг яхши ҳикмат шу!

Hamidulloh Beruniy
👉@diyonatli
#Мулоҳаза_учун

Бир аёл ҳар куни ҳожаси учун Рамазон ойида ўзгача завқ билан саҳарлик - ифторлик тайёрларди.

Шароитидан келиб чиқиб уч-тўрт хил тансиқ егуликлар қиларди.

Аллоҳдан савоб, ҳожасидан меҳр қозониш илинжида эди...

Аммо, Рамазоннинг бир неча кунлари ўтса ҳам, эри унга бир оғиз гап гапирмасди. Овқатини ер, сўнг ухлар ёки ибодат қиларди.

Аёл бир оғиз: «Раҳмат, овқатингиз ширин чиқибди», «Аллоҳ сиздан рози бўлсин, онажониси», «Қўлингиз дард кўрмасин! Борингизга шукур!» қабилидаги сўзлар эшитиш учун ҳожасининг оғзини пойларди.

Афсуски, эркакдан садо чиқмасди.

Бир куни аёл, саҳарлик чоғи дастурхонга сомон солинган ликопча келтирди.

Бундан ҳайратланган эр:
- Буни нимаси, хотин! - деди.

Аёл:
- Саҳарлигингиз! - деди.

- Нима, мен сомон ейманми? - деди эр.

- Ҳожам, мен сизга нима еб, нима ичишнинг фарқи йўқ, ҳалқумингиздан ўтса бўлди, на тилингиз, на ақлингиз унинг таъмини ажрата билади, деб ўйлаб қолгандим! - дея жавоб берди.

Эр аёлининг муддаосини тушунди. Хатосини ислоҳ қилишга киришди.

👉@diyonatli
Audio
🕌Илмий суҳбатлар | 12-қисм

🎙Абдул Ҳамид домла
#sabotul_ojizin

👉@diyonatli
ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ҚАДРИНИ КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР

Қуръони Каримда "Нисо" ("Аёллар") деган сура бор.

• Аёл кишининг илтимоси туфайли бир сура нозил бўлди. Бу Мужодала сурасидир.

• Оиша онамизнинг покликларини таъкидлаб оятлар нозил бўлди.

• Агар эр хотинига хиёнат қилса, эрни тошбўрон қилиб ўлдирилади.

• Агар эркак иккита хотинга уйланиб, уларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни ярми шол ҳолда тирилади.

• Агар эр хотинига белгиланган маҳрни бермаса, у заифанинг молини ўзлаштирган ўғри ҳисобланади.

• Агар эр хотинини талоқ қилса ҳам, унга берган маҳрни қайтариб олишга ҳаққи йўқ.

• Агар эркак опа-синглиси, бувиси, аёли ва қизларининг меросдаги улушини тортиб олса, Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган чегарасидан ошиб ўтган бўлади. Ким шундай қилса, ўзига кўп зулм қилган бўлади.

• Агар эр аёлини урса ёки хўрласа, пасткаш кимса, агар икром қилса, олийжаноб киши ҳисобланади.

• Агар эр аёлига "Сен менга онамнинг орқаси кабисан" деб қўйса, қул озод қилади, агар қул тополмаса, 60 кун кетма-кет рўза тутади, агар рўза тутолмаса, 60 та мискинга таом улашади.

• Агар эр аёлини ёмон кўрса ҳам сабр қилсин, Аллоҳ таоло ўша аёлда кўп яхшиликларни пайдо қилади.

• Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ўртадаги никоҳ, бирга яшаганлик эътиборидан уни ҳақорат қилмасин, ғийбат қилмасин, одамларга ёмонламасин.

• Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ундан кўрган фарзандларига нафақасини бериш мажбуриятида қолаверади. Бу нафақа отанинг зиммасидан ҳеч қачон соқит бўлмайди.

• Агар аёлнинг шахсий мулки бўлса, у шу мулкини ўзи истагандек тасарруф қилиш ҳаққига эга. Эр бу мулкни тортиб олишга асло ҳақли эмас.

• Эр аёлининг таоми, ичимлиги, либоси, уйи, таълими ва дори-дармонларига масъулдир.

• Аёлини ҳимоя қила туриб вафот этган эрга шаҳидлик ҳукми берилади.

• Аёлини зинода айблаган киши, агар шу гапига тўртта гувоҳ келтира олмаса, ўзи саксон дарра урилади ва гувоҳлиги қабул қилинмайди.

• Киши охиратда жаннатга кириши учун отаси билан бирга онасини рози қилиши керак.

• Қизларини, сингилларини тарбия қилиб, одобли, иффатли ўстирган отага ва акага жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш имкони берилди.

• Ислом дини аёл кишига ана шундай ҳақларни берди ва унинг қадрини кўтариб қўйди.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

@diyonatli
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tarqating #Xushxabar 😍😍 #Taklif

Azizlar jannatdagi qasrlarni birga quraylik. Xayriya xashariga marxabo!
Mexrga muxtoj yetimlarga qurilyatgan uyni tomini yopish uchun ehson qiling!

Humo
9860010128482139
Talipov Azimjon
Uyi yo'q yetimlarga uy qurish uchun:
Uzcard
8600332934178918
Talipov Azimjon
Visa karta
СВИФТ : PAKHUZ22
Адрес: Toshkent shahri, Muqimiy ko'chasi 43-uy
karta raqam 4187 8200 0032 5009
Talipov Azimjon Gulomovich
BIC код МФО 00472
Murojaat uchun:
+998994825298 Mirsobit
+998977691986 Azimjon
+998943614426 Anvarxon
@yetimsevarlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пискентда саховат акцияси

👉@diyonatli
👉@yetimsevarlar
АЛЛОҲНИ СЕВСАНГИЗ, РАСУЛУЛЛОҲГА ЭРГАШИНГ!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ


«Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», – деб айт. (Оли Имрон сураси, 31-оят).

Аллоҳга муҳаббат, иймон қуруқ гаплар эмас. Одамлар орасида ўзининг иймони борлигини, Аллоҳга муҳаббати борлигини айтиши билан собит бўладиган нарса ҳам эмас. Аллоҳга ҳақиқий муҳаббат, ҳақиқий иймон оғизда айтиладиган гап, виждоний ҳис-туйғу ёки баъзи расм-русумларни адо этишдан иборат иш эмас. Аслида у Аллоҳга ва Унинг Расулига тўлиқ бўйсунишдан иборатдир.

«Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг...»

Ким Аллоҳга муҳаббати борлигини даъво қилса, бу даъвонинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақидаги ҳукм унинг Набий алайҳиссаломга эргашишига қараб чиқарилади. Агар у Набий алайҳиссаломга тўғри эргашса, даъвоси тўғри. Эргашмаса, тўғри эмас. Пайғамбар алайҳиссолату вассаломга эргашиш ҳар бир бандага битмас-туганмас бахт-саодат келтиради. Бу нарса оятда қуйидагича баён қилинмоқда:

«Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир».

Мўмин банда учун Аллоҳнинг муҳаббатидан ҳам яхшироқ бахт-саодат борми?! Бунинг устига, унинг гуноҳларини ҳам мағфират қилиб турса!

Ҳа, эй бандалар!

قُلْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَالرَّسُولَ فإِن تَوَلَّوْاْ فَإِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ الْكَافِرِينَ


«Аллоҳга ва Расулга итоат қилинг. Агар юз ўгирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ кофирларни севмас», – деб айт. (Оли Имрон сураси, 32-оят).

Аллоҳга ва Набий алайҳиссаломга итоат қилиш ҳар бир мўмин банданинг бурчидир. Ояти каримадан кўриниб турибдики, Аллоҳга ва Набий алайҳиссаломга итоат қилмай, ортга қайтиш кофирликдир. Ким шу ишни қилса, унга Аллоҳ муҳаббат қилмайди.

Аллоҳ таоло Пайғамбарга эргашилмаса, Ўзининг муҳаббати батамом бўлмаслигини баён қилганидан сўнг, кейинги оятларда пайғамбарларнинг даражалари улуғлигини, уларнинг шарафлари юксаклигини баён қилади.

Аввало, Одам алайҳиссаломдан бошлаб, кейин башариятнинг иккинчи отаси Нуҳ алайҳиссалом ҳақида сўз юритади.

Сўнгра Оли Иброҳим ҳақида сўз юритиб, уларнинг ичига Муҳаммад алайҳиссаломни ҳам қўшади. Чунки у зот Исмоил алайҳиссаломнинг зурриётларидандирлар.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

👉@diyonatli
#Мулоҳаза

Агар «Деворнинг ҳам қулоғи бор» деган машҳур мақолни «Фаришталарнинг қалами бор» жумласига алмаштирганимизда эди, хозир одамларни эмас фақат Аллоҳнинг риоясини қиладиган авлод етишиб чиққан бўларди.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулусий ҳафизаҳуллоҳ
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан:
«Ҳусни хулқ нима»?, деб сўрашганида: «Одамлар томонидан етадиган озор-азиятларга сабр қилишинг», – деб жавоб бердилар.

(Байҳақий, «Шуъабул иймон»,7726)
Қизалоқнинг дуоси

Домла Ҳиндистоний р.а. ҳикоя қиладилар:
- “Ёшлигимда Қуръон таҳсил олаётган пайтим эди. Такрор қилиб ўтирардим. Менга яқин жойда, ҳовузнинг бўйида ёш болалар саватда уйда ёпилган нон сотишарди. Аср вақтида ҳаммаси саватини бўшатиб, уйларига кетишарди. Қарасам, бир қизалоқ уйига кетмай, ҳовузнинг бўйида йиғлаб ўтирибди. Олдига бориб йиғлагани сабабини сўрадим.
“Сотилган ноннинг тангалари солинган ҳамённи ўйнаб ўтириб ҳовузга тушириб юбордим. Энди ўгай онам мени ўлдиради. Қандай бораман уйга?” - деб йиғларди қизалоқ. Мен ҳовузнинг қизалоқ кўрсатган жойига шўнғиб, ҳамённи балчиқлар орасидан қидира бошладим. Нафасим етмаган пайт сув устига чиқаман, сўнг яна сув остига кираман. Охир ҳамённи топиб, олиб чиқдим. Ювиб, тозалаб қизалоққа бердим. Унинг хурсандлиги интиҳосиз эди. Сўнг мен унга таълим бердим:
- “Сенга ҳамёнингни топиб берганим учун қиблага қараб, қўлингни очгин-да, мени дуо қил. Мен айтиб тураман, сен ўшани қайтариб дуо қиласан:
- “Аллоҳим, бандангнинг менга қилган бу яхшилиги сабабидан, унга илм бергин, уни баркамол қилгин, умрини узоқ қилгин”.
Қизалоқ мени дуо қилганча, ўйноқлаб уйи томон йўл олди. Етимни хурсанд қилганим учун менинг ҳам дилим роса яйради. Ҳозирги ҳолатимни ўша етимнинг дуосидан деб биламан. 50 дан ортиқ устозларни кўрдим. Ҳаммаси мендан рози бўлиб, ҳақимга дуо қилишди”. Қизалоқнинг дуоси мустажоб бўлган эди. Ҳожи Домла Ҳиндистоний илмда юксак камолотга эришдилар. Юртимизнинг забардаст уламоларига устозлик қилдилар. Аллоҳ умрларини ҳам узун қилди. 96 (ҳижрийда 100) ёшларида вафот этдилар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон баданини ният қилиб, таҳорат, ғусл қилиб сув билан поклайди. Қалбини нима билан поклайди?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллох

👉@diyonatli
Дўстингга кўнглини оғритадиган, билганда ҳам фойдаси йўқ гапни ташима! Бу разилларнинг иши. Билмаса зарар қиладиган гапни яширма, бу ёмонларнинг иши.

Ибн Ҳазм,
"Ахлоқ вассияр", 47.
Forwarded from ….
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Устоз Исҳоқжон домланинг шогирди Мирсобит домла Воҳидовнинг боболари Мирвоҳид ҳожи ота табаррук 100 ёшларида вафот
этдилар. Шу муносабат билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳум Мирвоҳид отани Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва
дўстларингизга улашинг
↙️

@ummatuz | @muttaqiynuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Каналимиз кузатувчилари таклифларини ҳисобга олган ҳолда Устоз Абдул Ҳамид домла ваъзларининг тўлиқ шаклини ҳам эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

Ушбу маъруза бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири – оила ҳақида бўлиб, Домла ёшларга бахтли оила қуриш шартларини баён қилади.

Ҳажми: 91.7 МБ
Давомийлиги: 42:15 дақиқа.

Дўстларингизга улашинг ва хайр иш қилганлар қаторида бўласиз, иншаа Аллоҳ.

👉@diyonatli
ҚУРЪОН, ДУО, ИСТИҒФОР ВА БОШҚА ЗИКРЛАР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

- Эй Али! Азон ва такбир орасида дуо қил, чунки бу дуо қайтарилмайди.
Дуо қилаётганингда қўлларингни кўкрагинг баробарида оч. Қўлларингни бошинг устига (бошингдан юқорига - тарж.) кўтарма. Дуо қилаётганингда ўнг қўлингнинг ишора бармоғига қараб дуо қил.

Бошқа бировлар намоз ўқиётганида овоз чиқариб қироат қилма. Бундай қилиш уларнинг намозларига халақит беради.

Аллоҳ таолони тонг отмасдан, қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин эслаган кишини Аллоҳ оташ билан азоблашдан ҳаё қилади.

Бомдод намозини адо қилганингдан сўнг, қуёш чиққунга қадар ўтир. Аллоҳ жалла жалалуҳу бир Ҳаж ва Умра ёки бир қул озод этиш ёхуд Аллоҳ йўлида бир динор садақа қилиш савобини беради.

Ҳар кун йигирма беш марта "астағфируллоҳал азийм лий ва ливалиддаййа ва лижамийъил - муслимийна вал-муслимат, вал муминина вал муъминати, ал-аҳйаи минҳум вал амвоти" деган кишини, Аллоҳ таоло дўстлари қаторига ёзади.

Ҳар куни: «Ла илаҳа иллаллоҳ қобла кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ баъда кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ йабқо роббуна ва йафна куллу аҳад» деган киши учун самодаги ҳар бир малак мағфират сўрайди.

Қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин юз марта такбир (Аллоҳу акбар) айтган кишига, Аллоҳ юз обиднинг ва Аллоҳ йўлида мужоҳада этган киши савобини беради. Ва менга ҳар куни ва ҳар кеча юз марта саловат айтганга шафоатим вожиб бўлади.

Кўп истиғфор айтиш тавба қилганлар учун қалъадир.

“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”

Имом Шаъроний

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир ҳамшира аёлни бир зўравон ваҳшийларча шифохонадан судраб чиқди...

Абдул Ҳамид домла муносабат билдирди

👉@diyonatli
Жунайд Суави

ХАСТА БОЛАНИНГ ОРЗУСИ

Она лейкоз (оқ қон) билан оғриган олти ёшдаги ўғлига қараб, юрак бағри ўртанарди. Қалби изтироб ичида бўлишига қарамай, нимадир қилиб ўғлини севинтиришн ўйларди. Барча ота-оналар каби у ҳам фарзандининг улғайишини, орзуларининг рўёбга чиқишини истарди. Аммо бундай бўлмаслиги аниқ, хасталик чангалида боласи эзғиланаётгани ҳаммага аён эди. Шунинг ҳам она ўғлининг орзуларини рўёбга чиқаришга уринарди.
– Меҳмет, катта бўлганингда қайси касб эгаси бўлишинг ҳақида ҳеч ўйладингми? Катта бўлганингда қандай яшашингни орзу қилдингми?
Меҳмет узоқ куттирмай жавоб берди:
- Ойижон, мен катта бўлсам ёнғин ўчирувчи бўламан!
Она кулимсиради ва:
- Орзуингни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилиб кўрамизми?- деди.
Кейин шаҳардаги ёнғин ўчириш мудирлигига борди ва ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан танишди. Уларга ўғлининг сўнги истагини етказди. Боласини ўт ўчириш машинасига миндириб, шаҳар айлантиришга имкон бор-йўқлигини сўради.
- Бундан ҳам кўпроғини қила оламиз,- деди ёнғин ўчириш хизмати ходимларидан бири. – Агар ўғлингизни чоршанба куни эрталабда уйғотиб, кийинтириб турсангиз у бизнинг шарафли меҳмонимиз бўлади. Ўғлингизга ўт ўчирувчилар кимлигини кўрсатамиз. Биз билан бирга ёнғин ўчириш маҳкамасига келади, бирга овқатланамиз. Ёнғин ўчириш амалий машғулотларида қатнашади. Бизга унинг ўлчовларини берсангиз, унг лойиқ хизмат кийимлари тиктириб кийдирамиз.
Уч кундан сўнг ёнғин ўчириш хизмати ходими Меҳметнинг олдига борди. Унга аталган махсус кийимчаларни кийдирди ва ётоғидан ўт ўчириш машинасигача кўтариб олиб бориб, машинага ўтқизди. Меҳмет ёнғин ўчириш хизматчиси ҳамроҳлигида ўт ўчириш машинасида маҳкамага борар экан, ўзини ниҳоятда бахтли ҳис қиларди.
Ўша куни шаҳарда учта ёнғин фалокат рўй берди. Меҳмет ҳар хил ўт ўчириш машиналарига минди, ҳатто маҳкама мудирининг хос машинасига ҳам ўтириб шаҳар айланди. Телевизорда одамлар жажжи ёнғин ўчирувчи- Меҳметнинг жасоратини тоомша қилдилар. Орзусининг рўёбга чиқиши, унга кўрсатилган муҳаббат ва эътибор Меҳметни шунчалик севинтиргандики, у докторлар айтган муддатдан яна уч ой кўп яшади.
Бир кечаси Меҳметнинг аҳволи оғирлашиб, сўнги дақиқаларини яшаётганида, умрининг охирида болакай ўзини ёлғиз ҳис этмаслиги учун бош ҳамшира оиласини касалхонага чақиртирди. Кейин Меҳметнинг ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан ўтказган кунини эслади ва ёнғинга қарши курашиш маҳкамасига қўнғироқ қилиб, Меҳмет ёруғ дунё билан видолашаётганида унинг олдида ёнғинга қарши кураш маҳкамасининг бирор хизматчиси, хизмат кийимида туришини илтимос қилди.
- Буни аъло даражада бажарамиз,- деди ёнғинга қарши кураш маҳкамаси мудири.- Беш дақиқада ўша ерда бўламиз. Сиз бизга бу борада ёрдам бера оласизми? Яъни машиналаримиз сиреналарини чалиб касалхона атрофида айланганида, раҳбариятингизга ҳеч қандай ёнғин рўй бермагани, шунчаки бир болани хурсанд қилиш учун унинг зиёратига келганимизни хабар бериб, Меҳметжон ётган хонанинг деразасини очиб бера оласизми?
Беш дақиқалардан сўнгра ўт ўчирувчи машиналар сиреналарини чалганча касалхонага етиб келишди. Ўн тўртта ёнғин ўчириш хизмати ходимлари Меҳмет ётган учинчи қаватдаги хона деразасига тирмашиб чиқишди ва онасининг изни билан болакайни бағирларига босдилар. Улар Меҳметжонни жуда яхши кўришларини айтиб, болакайни эркаладилар. Ўлим билан юзма-юз турган Меҳмет ёнғин ўчириш хизмати мудирига қаради ва:
- Жаноб, мен энди чиндан ҳам ёнғин ўчирувчиманми?- дея сўради.
- Албатта! Ё бунга шубҳанг борми, Меҳметжон?- жавоб берди мудир.
Шу сўзлардан сўнг Меҳмет кулимсиради ва кўзларини бир умрга юмди...

Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таҳоратдаги ёқимсиз амаллар.
Эътиборли бўлайлик...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУНОСИБ ЭЪТИРОФ

Олимларини, маърифат аҳлларини ҳурмат қилган юрт обод бўлади, тараққий этади, кучли бўлади ва кам бўлмайди, иншааллоҳ.

Уламоларни, илм аҳлини ҳурмат қилиш Аллоҳнинг шиорларини улуғлашга киради ва ихлос муҳаббатдан дарак беради. Илм аҳлига эътибор келажакнинг аҳли илм бўлишига заминдир. Бу ишдан иймон аҳллари хурсанд бўлади, албатта.

Ушбу хайрли ишда бош бўлган Президентимиз, бунга ҳисса қўшган барча азизларимизни Аллоҳ таоло Ўзи ёрлақасин, барча эзгу ишларда музаффар айласин.

Аллоҳ таолодан юртизда хайру барака зиёда бўлиб, ватанимиз ҳамиша тараққий этишини ва динимиз ривожидан доимо кўзимиз қувнаб юришини сўраб қоламан.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👉@islomuz
👉@diyonatli
ЭЪТИРОФ

Жонажон ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик тўйи арафасидамиз. 30 йил катта рақам ва у бир инсоннинг кучга тўлган, ақлан ва жисман расо ҳолга келганлигининг ҳам ифодасидир.
Ўзбекистоннинг 30 йиллик истиқлол қийматини билиш учун 30 йил аввалги ҳолатга назар солиш керак. Истиқлолсиз кечган йиллар халқимизнинг ҳаёти қай аҳволда эди? Мустақиллик бизга чин маънода қандай неъматлар ва имкониятлар учун эшик очди?
Бу саволларга адолатли жавоб бериш билан 30 йилликнинг қадрини чуқурроқ англаймиз.
Бошқа соҳаларни ўз эгалари гапиргани маъқул, биз диний соҳадаги ислоҳотлар ҳақида айтамиз.
Бутун Республикада саноқли масжидлар бор эди. Ибодат фақат ёши улуғларнинг иши бўлиб қолган эди. Мактабларда худонинг йўқлиги ва диннинг ёлғонлиги зўр бериб ўқитиларди. Ҳажга ҳар йили бутун Совет Иттифоқидан 30 киши бориши мумкин эди.
Аммо бугун-чи? Бугун дин халқимизнинг фахрига айланди. Диндорлик шараф ҳисобланмоқда. Ислом элнинг тарбиячисига айланди.
Ҳар йили ўн минглаб юртдошларимиз Макка ва Мадинани зиёрат этишмоқда. Айниқса, охирги беш йилдаги ислоҳотлар ҳар бир мусулмон қалбига катта қувонч олиб кирди. Ҳажга борувчилар учун квоталар адади кўпайтирилди. Исломий таълим берадиган муассасалар сони ошди. Интернетда соф исломни етказадиган юзлаб каналлар пайдо бўлди. Диний-сиёсий маҳкумлар озодликка чиқарилди. Қуръон курслари очилди. Айниқса, куни кеча Президент Фармони билан диний соҳа вакилларининг 300 нафарга яқини “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” Кўкрак нишони билан тақдирлангани юртимиз тарихида янги саҳифани очиб берди. Бу мукофот бир томондан ҳукуматимизнинг диний масалалардаги бағрикенглиги ва Ватан равнақига ҳисса қўшган ҳар бир инсон меҳнати қадрлниашини исботласа, иккинчи томондан халқимизнинг дин аҳлига, уламоларга бўлган эҳтиромининг юксак рамзига айланди.
Аллоҳ таоло Ватанимиз Истиқлолининг 30 йиллигини муборак қилсин ва бардавом айласин. Халқимизга иймон ва эътиқодда, Ислом ва ҳидоятда собитқадам этсин. Хайрли ишларга бош бўлиб турган, унда иштирок этаётган ҳар бир ватандошимизни дунё ва охират яхшиликлари билан мукофотласин.

Абдул Ҳамид Маликов,
Пискент тумани бош имом хатиби
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Каналимиз кузатувчилари таклифларини ҳисобга олган ҳолда Устоз Абдул Ҳамид домла ваъзларининг тўлиқ шаклини ҳам эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

Ушбу маъруза бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири – Аллоҳнинг зикри ва бу амалнинг фазилатлари ҳақидадир.

Ҳажми: 56:6 МБ
Давомийлиги: 23:26 дақиқа.

Дўстларингизга улашинг ва хайр иш қилганлар қаторида бўласиз, иншаа Аллоҳ.

👉@diyonatli