Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а) айтадилар:

Ўрни келмагунча сени қизиқтирмаган мавзуда суҳбатлашма. Ростгўй кишилар бу ўгитга амал қилмаганида айбсиз айбдор бўлиб қолганлар.
* * *
На аҳмоқ билан, на кўнгилчан одам билан тортиш. Чунки аҳмоқ сенга зулм қилади, кўнгилчан одам эса сени жаҳл отига миндиради.
* * *
Аллоҳга ишониш буюк амал, Унга таваккул қилиш энг комил амал саналади.
* * *
Яхшиликни инкор қилганнинг иши сени яхшилик қилишдан қайтармасин. Нима бўлса ҳам Аллоҳ бу яхшилигинг учун марҳаматини аямайди.
* * *
Эй гуноҳкор банда, гуноҳинг учун келадиган жазодан ўзингни сақлаб қоламан деб ишонма. Бир гуноҳ бошқа гуноҳни етаклаб келади.
* * *
Аллоҳнинг сенга нима юборишини билмай туриб катта кетишинг оғир гуноҳ. Хато қилганингда ҳеч ким билмади, деб севинишинг гуноҳдан оғир.
* * *
Гуноҳ иш қилганингда шамол эшикни ҳаракатга келтириб, овоз чиқарганида қўрқиб, Аллоҳ кўриб турибдику, деб қалбинг титрамаслиги гуноҳнинг энг оғиридир.

👉@diyonatli
Бирон бир Давлат раҳбари билан алоқаси яхши бóлган инсон учун ҳаётида муаммо бóлиши мумкинми? Йóқ, унинг ҳаёти жуда яхши кечади. Ҳар бир ишида омадли бóлади, иши óнгидан келаверади....

Оламлар Раббиси Аллоҳ таоло билан алоқаси яхши бóлган инсон учунчи? Ундай одам учун эса дунёда ҳам, охиратда ҳам муаммо бóлмайди. Демак, ҳамма айб óзимизда. Óзимизни ислоҳ қилайлик, У зот билан алоқамизни яхшилайлик.... муаммо қолмайди, иншааллоҳ!

Нафс қулларимиз, нафс!

Аллоҳ паноҳ берсин!

Устоз Улуғбек Бухорий.( Фейсбукдан олинди)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽Қиёмат куни тарози босадиган амал

🎙Абдул Ҳамид домла
👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мақсад сари ҳаракат қилиш… Азизхўжа Домла Иноятов
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽Энг катта замонавий муаммо

🎙Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Муваффақият сири...

Бир деҳқон даласига маккажўхори экар эди. У ерга ҳар қандай уруғни ҳам экавермас, балки фақат олий навли, сифатли уруғни қадарди. Деҳқон мамлакатда энг яхши маҳсулот эгаси сифатида бир қанча мукофотларни ҳам қўлга киритганди. Мукофотлари тобора кўпайиб бораркан, матбуот ҳам унга қизиқа бошлади. Мухбирлардан бири деҳқоннинг экинзорига бориб, у билан кўришмоқчи, суҳбатини олмоқчи бўлди. Табиийки, уни энг кўп қизиқтирган нарса бу деҳқоннинг муваффақият сири эди.

Мухбирнинг саволига у шундай жавоб берди:
– Буларнинг барчасига сабаб шуки, мен ҳамиша уруғларимни қўшниларим билан бўлишаман, мукофот олган маҳсулотимнинг уруғидан уларга ҳам бераман.

– Қанақасига? – ҳайрон бўлди мухбир. – Қандай қилиб энг яхши уруғларингизга қўшниларингизни шерик қиласиз? Ахир улар ҳам муваффақиятга эришиб, сизга рақобатчи бўлишлари мумкинлигини биласиз-ку!

Деҳқон жавоб берди:

– Хўш, нима қилибди?! Сиз, шамол пишган маккажўхори чангларини даладан далага ташиб, чанглатишини билмайсизми?
Агар қўшниларим ёмон навли, сифатсиз уруғ экишса, аниқки, чанглатиш жараёнидан сўнг менинг экинларимнинг сифати ҳам ёмонлашади. Агар мен яхши маккажўхори ҳосилини олишни истасам, қўшниларимга ҳам айнан шундай қилишларига кўмаклашишим керак бўлади…

Ҳикояда жо бўлган ҳикмат том маънода кундалик ҳаётимизга алоқадордир. Кимки ўз экинзори – ҳаётини яхшилаб, гўзал ҳосил олишни хоҳласа, атрофидаги кишиларга кўмаклашиши керак экан. Ким фаровон турмуш кечирмоқчи бўлса, яқинларининг ҳам кенгчиликда яшашларига ёрдам берсин экан. Ким муваффақиятга эришишни истаса, дўстларини ҳам муваффақиятга эришишлари учун қўллаб-қувватлашдан чарчамаслиги лозим экан.

Ибрат: бахт-саодат излаётган киши атрофидагиларни бахтли қилишга тиришсин, зеро бир кишининг бахти атрофидаги кўпчилик яқинларининг бахти билан чамбарчас боғлиқдир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽Бир аёлдан хат келди...

🎙Абдул Ҳамид домла
👉@diyonatli
СЎКИШ ВА БЕҲАЁЛИК

Сўкиб гапириш, тилни беҳаё сўзлар билан булғаш ўта хунук бўлиб, шариатимиз ундан қайтарган. Беҳаёликнинг манбаи бузуқлик ва разилликдир.

⏳ Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Фаҳшдан сақланинг. Чунки, Аллоҳ таоло бузуқ сўзни ва бузуқ сўз билан булғанишни суймайди». (Насоий ривояти).

⏳ Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларни Бадр жангида ўлдирилган мушрикларни сўкишдан қайтариб, дедилар: «Уларни сўкманглар. Чунки, айтаётганларингиздан бирортаси уларга етмайди, тириклар эса (бу сўкишларингиздан) озорланади. Огоҳ бўлинг! Беҳаёлик разилликдир» (Ибн Абу Дунё ривояти).

⏳ Расули акрам айтдилар: «Мўмин сўкмайди, лаънатламайди, қўполлик ва беҳаёлик қилмайди». (Термизий ривояти).

⏳ Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Албатта Оллоҳ қўпол, бозорларда бақириб-чақиргувчи кишиларни суймас». (Ибн Абу Дунё ривояти).

⏳ Ахнаф ибн Қайс деди: «Сизларга дардларнинг ёмони нима эканини
билдирайми? Беҳаё тил ва ёмон хулқ!».

⏳ Иёз ибн Ҳамор Расулуллоҳга шундай савол қилганини айтади: «Ё Расулуллоҳ! Мавқеи пастроқ қавмдошим мени сўкди. Кучимдан фойдаланиб, ундан қасос олсам бўладими?» Шунда Расулуллоҳ: «Сўкишаётганлар—ирилллаб бир-бирига ташланмоқчи бўлаётган иккита шайтондир» - деб жавоб
бердилар». (Абу Довуд ривояги).

⏳ Иброҳим ибн Майсара дейди: «Айтилишича, тили бузуқ сўзларга ўрганган киши Қиёматда ит суратида ёки ит қорнида келтирилади».

⏳ Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Мўминни сўкиш фосиқлик, у билан уришиш куфрдир». (Муттафақун алайҳ).

⏳ Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Энг катга гуноҳи кабира кишининг ўз ота-онасини лаънатламоғидир.
Шунда: — Эй Оллоҳнинг расули, киши ўз ота-онасини қандай лаънатлайди? – дейишди.
— Кимдир бировнинг ота-онасини сўкади. Натижада у ҳам бунинг ота–онасини сўкади, –дедилар Расули акрам» (Имом Аҳмад ривояти).


Сўкиш кўпинча жинсий алоқа ҳодисаси билан боғлиқ лафзлар орқали ифодаланади. Уят лафзларни баралла ва очиқ қўллаш фосиқларнинг одати. Солиҳ кишилар бу уятдан ўзларини тиядилар.

Абу Ҳомид Ғаззолий "Тил офатлари" китобидан.
Тўй қилаётганларга эслатма!

“Исроф” сўзи асли арабча бўлиб, “ҳисобсиз тарзда ишлатиш”, “ҳаддидан ошиш” каби маъноларни англатади. Исрофга йўл қўйган одам Аллоҳ белгилаб берган чегарадан чиқиб, У Зотнинг неъматларини ўрнига сарфламаган ёки ҳожатдан ташқари ишлатган бўлади. Тилимизда ушбу сўз “нобуд қилиш”, “увол қилиш”, “неъматни қадрламаслик” каби маъноларни англатади.

Муқаддас динимиз Исломда исроф қаттиқ қораланган. Аллоҳ таоло Ўз Каломи мажидида шундай деган:

“Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар. Зеро, У исроф қилгувчиларни севмас” (Аъроф сураси, 31-оят).
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽Келинини сўкадиган қайнота

🎙Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
#Ибратли_ҳикоялар

Сарий Сақотий роҳимаҳуллоҳ шундай ҳикоя қиладилар:

"Қул бозорига кирдим, у ерда бир жорияни мақтаб "айблардан холи" деб жар солиб туришганини кўриб, уни ўн дийнорга сотиб олдим. Уйга қайтганимизда
унга таом таклиф қилсам: "Мен рўзадорман", деди.

Кеч бўлгач, унга егулик келтирдим. У таомдан озгина еди. Хуфтон намозини ўқиганимиздан сўнг у олдимга келиб:
- Эй Хожам, менга бирор юмушингиз борми? - деди.
- Йўқ, - дедим.
- Унда Улуғ Хожам билан ёлғиз қолишим учун менга ижозат берсангиз! - деди.
-
Майли боравер, - дедим. У ўзининг намоз ўқийдиган хонасига йўл олди, мен эса ухлашга ётдим. Кечанинг учдан бир қисми ўтганида, у келиб
эшигимни тақиллатди.
- Ҳа тинчликми, нима хоҳлайсан? - дедим.
- Эй Хожам, тундан оладиган улушингиз йўқми? - деди.
- Йўқ! - дедим.

У кетди, кечанинг ярми бўлгач, келиб яна эшигимни қоқди-да:
- Эй Хожам, таҳажжуд аҳли тунги вазифаларини адо қилгани турдилар, солиҳ зотлар тундан олажак ўз улушлари учун енг шимардилар, - деди.
- Эй Жория, кечаси мен қотиб ухлайман, чунки кундузи қул каби ишлаб чарчайман, - дедим.

Кечанинг учдан бир қисми қолганида, жория эшигимни янада қаттиқроқ таққиллатиб:
- (Жаннат) шавқи сизни Аллоҳ билан сирли суҳбат қуришга ундамаяптими, қани туринг, ўз жойингизни эгалланг, ахир хизматкор сиздан ўзиб
кетди-ку? - деди.
Унинг сўзларидан таъсирланиб, туриб таҳорат олдим-да, намоз ўқишга киришдим. Қарасам, тун оғушида жория сажда қилиб:
"Аллоҳим, мени яхши кўришинг ила овунурман, акс ҳолда кечиришингни ўзи менга кифоя қилур", деб дуо қилаётган экан. Шунда мен унга:
- Аллоҳ сени яхши кўришини қаердан билдинг? - дедим.
- Агар Аллоҳ мени яхши кўрмаганида, мени (тунги муножот учун) турғизмаган бўларди, - деди. Шунда мен:
- Бор кетавер, Буюк Аллоҳнинг розилиги учун сен озодсан, - дедим. У эса:
- Буниси кичик озодликдир, энди катта озодлик - жаҳаннамдан озод бўлиш қолди, - деганича чиқиб кетди......

Ҳадис ва ҳикмат.
Душанба – оғир кун...ми?

❌“Душанба – оғир кун”. Кўпчилик хорижий мамлакатларда оммалашган, ҳатто халқимиз орасида ҳам ҳазил аралаш кўп бор такрорланадиган бу гапнинг бирор асоси борми? Динимизда бу масалага қандай қаралади?

Айрим Ғарб давлатларида оғир кун деб хуш кўрилмайдиган душанбанинг динимиздаги ўрни, аҳамияти катта. Пайғамбаримиз (а.с.) ҳаётларидаги кўпгина ажойиб воқеалар айнан шу куни рўй берган.

Илм-фан шиддат билан илдамлагани сари одамлар, айниқса, ривожланган мамлакатлар аҳолисининг эҳтиёжлари шунга монанд ўсиб бориши табиий. Уни қондириш эса роботдай ишлашни талаб этади. Бундай тинимсиз меҳнат қилишнинг, ҳолдан тойдирувчи югур-югурларнинг биринчи куни бўлгани учун ҳам душанбани унча ёқтиришмас, балки...

Биз мусулмонлар эса табиатдаги мавжуд ҳамма нарсага Аллоҳ таолонинг санъат асари деб қарайдиган, яралмишларни Яратувчи туфайли яхши кўрадиган маданият эгасимиз. Шу жиҳатдан бутун борлиқ биз учун ҳикмат ва эзгулик манбаидир. Бироқ халқимиз орасида баъзи нарсалар бахтсизлик ва кулфат келтириши ҳақидаги хурофотлар бирмунча ёйилгани ҳам ҳақиқат. Ана шу хурофотларнинг қора занжирига баъзи миллатдошларимиз душанбадан шумланишни ҳам қўшиб олишган.

Динимизда ўз меҳнати билан кун кўриш, оила аҳлини ҳалол луқма билан таъминлаш вожиблиги ҳақида кўплаб ояти карима ва ҳадиси шарифлар бор. Ҳатто шу мақсад билан ҳаракат қилиш улуғ ибодат саналади. Душанба куни эса ана шу қутлуғ ибодатнинг биринчи кунидир.

Душанба кунининг фазилатлари⏬

✅Оламларга раҳмат этиб юборилган Пайғамбаримиз (а.с.) душанба куни дунёга келганлар. Бу ҳақда: “У кун (душанба) мен туғилган ва пайғамбар қилиб юборилган кундир”, деганлар (Имом Муслим).

✅У зотнинг пайғамбар бўлишларидан бироз олдин Каъба таъмирланганида Ҳажарул асвад (қора тош)ни ўрнига қўйиб, қабилаларидаги муқаррар низонинг олдини олган кунлари ҳам душанба эди (Муҳаммад Ҳамидуллоҳ, “Ҳижрий тақвим ва унинг тарихи”). Бу жиҳатдан душанба биз учун ҳам муаммоларимизни ҳал қиладиган ва эзгулик элчиси бўладиган кун.

✅ Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар (Имом Термизий). Биз ҳам душанба кунига зиммамиздаги масъулиятнинг аҳамиятини ёдга соладиган хайриҳох дўст деб қарашимиз мумкин.

✅Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафот этган кунлари ҳам душанба эди (Имом Бухорий). Шундай экан, душанба инсонларнинг энг афзали (а.с.)га салавот юборадиган, тиловатларимиз савобини бағишлайдиган фурсат бўлиши мумкин эмасми?

✅Душанба сафар, тижорат ва ризқ ахтариладиган кундир. Зеро, Аллоҳнинг расули (с.а.в.): “Душанба сафар ва тижорат кунидир”, деб марҳамат қилганлар. Саҳобалар бунинг сабабини сўрашганида: “Чунки ўша куни Шуайб (а.с.) тижорат қилиш ва ризқ топиш учун сафарга чиққанлар”, деб жавоб берганлар (Ибн Можа). Демак, душанбани ҳалол ризқ умидида ишга шўнғиш билан суннатга эргашиб, савоб олиш кунига айлантириш ўзимизга боғлиқ.

✅Душанбада бандалар кечирилади. Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг”, дейилади» (Имом Муслим).

✅Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун. Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар (Имом Муслим). Демак, душанбани муносиб тақдирлаш куни деса ҳам бўлади.

✅Душанба рўза кунидир. Ойша (р.а.) онамиз хабар беришича: “Расулуллоҳ (с.а.в.) душанба ва пайшанба кунги рўзаларни муштоқ бўлиб кутардилар” (Имом Термизий). Пайғамбар (а.с.)нинг ўзлари ҳам: “Бандаларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳ таолога рўбарў қилинади. Мен амалларимнинг Аллоҳ таолога рўзадор ҳолимда рўбарў қилинишини яхши кўраман”, деганлар (Имом Термизий).

Нўъмон Абдулмажид тайёрлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽Насиҳат

🎙Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
ФАРЗАНДИНГИЗНИ ҚАРҒАМАНГ

Қизим! Болажоним! Мана сенинг қабрингга ҳам
бахор келибди... Устингдан мойчечаклар униб чиқибди.
Мен уларни кўз ёшларим билан суғоряпман. Менинг
калбимни пора-пора қилиб, армонли кўзларимни гирён
қилиб, қабрингда жим ётибсанми?!
Мен сени соғиндим... Жуда-жуда соғиндим. Кийимларингни ҳидлаб-ҳидлаб роса йиғладим. Борди-ю сени
тушимда кўрсам деб, расмингни бағримга босиб ётдим,
аммо кўра олмадим. Охири тоқатим тугаб, қабринг ёнита келдим.
Ўтган йили баҳорда орзуларга тўлиб, ўйнаб-кулиб
юрар эдинг. Гоҳида ўйинқароқлик қилиб гапимга кирмас эдинг,
- Ўлиб кет!
– Ер ютсин!
- Кўзимга кўринма!
- Сендай болани боридан йўғи!..
Ҳаётда ўрнимни топаман, деб югуриб, менга эътибор бермай қўйган боламни ўз ҳаётидан қизғанибман-а!
Хар сафар жахлимни чиқарсанг, ўйламай қарғайвериб-
Мана - нола қилганимдек ер ютди сени! Сени ер
Ютгунча, мени ютса бўлмасмиди?! Сен бу қабрга киргунингча, менинг карговчи тилим кесилса бўлмасмиди?! онангни кечир...
Дуом сўзсиз ўтишини билганимда «орқамдан қол»
дердим, болам. Афсус... Кечир мени, болажоним! Нодон онангни кечир.......

@diyonatli
Ибн Ҳиббон (Аллоҳ раҳмат қилсин) айтади:
«Ўзининг айблари қолиб, бошқаларнинг айбини ахтариш билан банд бўлган кишининг қалби кўр бўлади, бадани чарчайди. Ўзидаги камчиликларни асло йўқота олмайди.
Одамларнинг айбларини гапириб юрган киши ожиздир. Ундан ҳам ожизроғи эса ўзининг айби билан бошқаларни айблаб юрган кишидир».

«Равзатул-уқало», 125.
ТАВБА қилганнинг уч аломати бор:

1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

Тавба — қайтиш, воз кечишдир. Ёмондан қайтиб яхшига эришишдир. Гуноҳни асло такрорламасликдир. Яхшига эришиш учун ёмондан воз кечиш лозим. Яхшига эришишни хоҳлаган кимса яхши нима эканини билиши шарт. Бунинг учун илм керак.

👉@diyonatli
Улуғ олим Фахриддин Розий раҳимаҳуллоҳ “Тафсири кабир”да “الرحمن الرحيم” [ар-Роҳман ар-Роҳийм] оятининг тафсирида бир воқеани келтирганлар. Улуғ шайхлардан бири Зуннуни Мисрий қуддиса сирруҳу дарё ёқалаб кетаётганида бир чаённи кўриб қолибди. У кўнглида: “Аллоҳ ҳар бир махлуқотни бир ҳикмат билан яратган. Коинотда бўлаётган ҳар бир иш маълум бир ҳикматдан холи эмас. Бугун мана шу чаённи кузатаман, нима қилар экан”, дебди. Чаённинг орқасидан эргашибди. Бир жойга боргандан кейин чаён йўлини дарё тарафга буриб, дарёнинг четига келиб турибди. Шу аснода бир тошбақа оқиб келибди. Чаён тошбақанинг бир четига сувга тегмайдиган бўлиб осилиб чиқиб олибди. Шу пайт бир кема келиб қолибди ва ҳалиги шайх кемага миниб уларнинг ортидан кузатибди. Тошбақа чаённи дарёнинг нариги ёқасига етказиб туширибди. Шайх ҳам унинг ортидан тушибди. Бир оз юрганларидан сўнг олдиларидан бир дарахт чиқибди. Дарахтнинг тагида бир киши ухлаётган экан. Шунда, шайхнинг кўнглига “чаён шу одамни чақса керак”, деган хаёл келибди. Қараса, бир илон у одамни чақаман, деб турган экан. Шу жараёнда чаён илонни чақиб йиқитибди. Ҳалиги одам уйғониб, ёнида чаённи кўрибди. Чаённи ўлдирмоқчи бўлиб турган эди шайх унинг қўлидан маҳкам ушлаб:
– Илон сени чақмоқчи эди, бу чаён сени ундан қутқариб қолди”, дебди.
У шайх бу воқеани ҳикоя қилиб бўлгач, шундай деган: “Мен бир қанча муддат чаённи кузатдим. Бир қарашда зарарли бўлиб кўринган махлуқда қандай ҳикматлар яширинганини бир оз ўтиб билдим. Унинг бир кеча кундуз мобайнида қандай ишлар қилишини фақатгина Аллоҳ билади”.
(Фахриддин Розий. Тафсири кабир – Мафотиҳ ал-ғайб. 1-жилд. – Байрут: Дор ал-Фикр, 1981. - Б. 237).

Бироқ, одамларга ёрдамчи бўламан, бутун дунёни қутқараман, қаҳрамонлик қиламан, деб чаён бўлиш, чаёнсифат бўлиш нақадар ачинарли! Одам бўлиб оламни қутқаринг! Энг яхши ҳикмат шу!

Hamidulloh Beruniy
👉@diyonatli
#Мулоҳаза_учун

Бир аёл ҳар куни ҳожаси учун Рамазон ойида ўзгача завқ билан саҳарлик - ифторлик тайёрларди.

Шароитидан келиб чиқиб уч-тўрт хил тансиқ егуликлар қиларди.

Аллоҳдан савоб, ҳожасидан меҳр қозониш илинжида эди...

Аммо, Рамазоннинг бир неча кунлари ўтса ҳам, эри унга бир оғиз гап гапирмасди. Овқатини ер, сўнг ухлар ёки ибодат қиларди.

Аёл бир оғиз: «Раҳмат, овқатингиз ширин чиқибди», «Аллоҳ сиздан рози бўлсин, онажониси», «Қўлингиз дард кўрмасин! Борингизга шукур!» қабилидаги сўзлар эшитиш учун ҳожасининг оғзини пойларди.

Афсуски, эркакдан садо чиқмасди.

Бир куни аёл, саҳарлик чоғи дастурхонга сомон солинган ликопча келтирди.

Бундан ҳайратланган эр:
- Буни нимаси, хотин! - деди.

Аёл:
- Саҳарлигингиз! - деди.

- Нима, мен сомон ейманми? - деди эр.

- Ҳожам, мен сизга нима еб, нима ичишнинг фарқи йўқ, ҳалқумингиздан ўтса бўлди, на тилингиз, на ақлингиз унинг таъмини ажрата билади, деб ўйлаб қолгандим! - дея жавоб берди.

Эр аёлининг муддаосини тушунди. Хатосини ислоҳ қилишга киришди.

👉@diyonatli
Audio
🕌Илмий суҳбатлар | 12-қисм

🎙Абдул Ҳамид домла
#sabotul_ojizin

👉@diyonatli
ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ҚАДРИНИ КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР

Қуръони Каримда "Нисо" ("Аёллар") деган сура бор.

• Аёл кишининг илтимоси туфайли бир сура нозил бўлди. Бу Мужодала сурасидир.

• Оиша онамизнинг покликларини таъкидлаб оятлар нозил бўлди.

• Агар эр хотинига хиёнат қилса, эрни тошбўрон қилиб ўлдирилади.

• Агар эркак иккита хотинга уйланиб, уларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни ярми шол ҳолда тирилади.

• Агар эр хотинига белгиланган маҳрни бермаса, у заифанинг молини ўзлаштирган ўғри ҳисобланади.

• Агар эр хотинини талоқ қилса ҳам, унга берган маҳрни қайтариб олишга ҳаққи йўқ.

• Агар эркак опа-синглиси, бувиси, аёли ва қизларининг меросдаги улушини тортиб олса, Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган чегарасидан ошиб ўтган бўлади. Ким шундай қилса, ўзига кўп зулм қилган бўлади.

• Агар эр аёлини урса ёки хўрласа, пасткаш кимса, агар икром қилса, олийжаноб киши ҳисобланади.

• Агар эр аёлига "Сен менга онамнинг орқаси кабисан" деб қўйса, қул озод қилади, агар қул тополмаса, 60 кун кетма-кет рўза тутади, агар рўза тутолмаса, 60 та мискинга таом улашади.

• Агар эр аёлини ёмон кўрса ҳам сабр қилсин, Аллоҳ таоло ўша аёлда кўп яхшиликларни пайдо қилади.

• Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ўртадаги никоҳ, бирга яшаганлик эътиборидан уни ҳақорат қилмасин, ғийбат қилмасин, одамларга ёмонламасин.

• Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ундан кўрган фарзандларига нафақасини бериш мажбуриятида қолаверади. Бу нафақа отанинг зиммасидан ҳеч қачон соқит бўлмайди.

• Агар аёлнинг шахсий мулки бўлса, у шу мулкини ўзи истагандек тасарруф қилиш ҳаққига эга. Эр бу мулкни тортиб олишга асло ҳақли эмас.

• Эр аёлининг таоми, ичимлиги, либоси, уйи, таълими ва дори-дармонларига масъулдир.

• Аёлини ҳимоя қила туриб вафот этган эрга шаҳидлик ҳукми берилади.

• Аёлини зинода айблаган киши, агар шу гапига тўртта гувоҳ келтира олмаса, ўзи саксон дарра урилади ва гувоҳлиги қабул қилинмайди.

• Киши охиратда жаннатга кириши учун отаси билан бирга онасини рози қилиши керак.

• Қизларини, сингилларини тарбия қилиб, одобли, иффатли ўстирган отага ва акага жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш имкони берилди.

• Ислом дини аёл кишига ана шундай ҳақларни берди ва унинг қадрини кўтариб қўйди.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

@diyonatli