Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ҲАЙВОН ГЎШТИНИНГ ҲАРОМ ҚИЛИНГАН ЖОЙЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ҳайвон гўштини ҳаром қилинган жойлари тўғрисида маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг 7 та аъзосини ейиш макруҳи таҳримийдир. Мана шуларни ейишдан қайтарилганмиз.
1. Ҳайвонларнинг жинсий аъзоси
2. Ҳайвоннинг мояги
3, Ўт пуфаги
4. Безлари
5. Сийдик қопи
6. Ҳаром мағиз
7. Бўғиздан отилиб чиққан қон (буни ейиш ҳаром). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЗУМ СИРКАСИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Узум сиркасини истеъмол килса буладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Узум сиркасини истеъмол қилиш мумкин. Чунки сирка тайёрланиш жараёнида маст қилиш хусусиятини йўқотгач, сиркага айланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Abdulqodir Polvonov
ЎЛИМ
Абдулҳақ Ишбилий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ал-оқибату фий зикрил мавт" номли китобида келтиради:
"Икки киши бир ер ҳақида низолашиб қолишди. Аллоҳ таоло ўша ердаги бир ғиштга тил ато қилди. Ғишт деди:
"Ҳой биродарлар! Мен подшоҳ эдим. Бир қанча йиллар подшоҳлик қилдим. Кейин вафот қилдим. Тупроққа айландим. Минг йил тупроқ бўлиб ётдим. Кейин мени кулол олиб келиб кўза ясади. Мени ишлатишди. Синиб парчаландим. Яна тупроққа айландим. Кейин бир киши мени олиб келиб ғишт қуйди. Мени мана шу деворга қўйди. Сизлар нега низолашаяпсизлар?! Нега хусуматлашаяпсизлар?!".

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Forwarded from Abdulaziz Muhammad (Zafar_Kxoliyoroff)
Tilingni tarbiya qilishdan avval dilingni tarbiya qil. Chunki til dilning tarjimonidir.

Telegram | Instagram | YouTube| Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратлари . Ашуро кунининг фазилатлари.
Audio
🕌Илмий суҳбатлар | 10-қисм

🎙Абдул Ҳамид домла
#sabotul_ojizin

👉@diyonatli
#Тарбия

— Фарзандларингизни қандай қилиб телефон, планшет ўйнашни тўхтатиб, унинг ўрнига китоб ўқишга кўндирдингиз?

— Болалар бизни эшитмайдилар, балки бизга тақлид қиладилар.
Агар бир кишини ўз айбини унутиб, одамларнинг айби билан машғуллигини кўрсангиз, билингки унга макр қилинибди.

Бакр ибн Абдуллоҳ роҳимаҳуллоҳ

Изоҳ: Макр қилинибди, яъни Аллоҳ таоло томонидан шундай адаштирилибдики, адашганини ўзи сезмаяпти.

👉@MubashshirAhmad
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ўз дардини ўйлаб, нафсига самимий бўлиб, Аллоҳ таолони риоя-андиша қиладиган, Ундан гуноҳлардан қутқаришни, ўрнидан турғазиб қўйишини тилаган кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин».

«Баҳжатул-мажолис», 3/287.
Машғулот учун юриш ёғларни эритади,
Намоз учун юриш эса гуноҳларни ўчиради!

@AymanYogiy
Ҳар ким ўз жасадининг ўлими ҳақида қайғуради.
Қалбининг ўлими ҳақида қайғурадиган киши йўқ.
Аслида муҳим бўлган нарса, қалбнинг ўлиб қолмаслигидир...

Жалолиддин Румий
Али розияллоҳу анҳу айтади: "Нажот йўли бўлиб туриб, ҳалок бўлаётган инсондан ҳайратдаман!
—У зотдан сўрашди: қандай нажот?
—У зот: "Истиғфор" Астағфируллоҳ ал-Аъзийм ва атуубу илайҳ,-дедилар.

Истиғфорни кўпайтирайлик!
ЖУМА КУНИГА ТАЙЕРМИСИЗ ?

Жуманинг суннатлари:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
Audio
🕌Илмий суҳбатлар | 11-қисм

🎙Абдул Ҳамид домла
#sabotul_ojizin

👉@diyonatli
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)
Имом Насоий Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким менга бир марта саловат айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловат айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади” дедилар.
ОТА-ОНАСИ ВА ЯҚИНЛАРИ ҲАҚИГА ИСТИҒФОР АЙТИШ ХОСИЯТИ

Маълумки, вафот этган банданинг савобли ишлари тўхтайди. Лекин солиҳ фарзандлар айтган истиғфор фойдаси ота-онага тегиб туради. Зеро, фарзанд инсон ҳаёти самараси, қалб қўри ила эккан, авайлаб парвариш қилган ниҳолидир. Фарзанд ота-онадан кейин унинг чироғини ёқиб туради: эзгу ишларини давом эттиради, ҳақига дуо қилади, истиғфор айтади. Бу билан марҳум ота-она руҳи шод бўлади, жаннатдаги мартабаси юқорилайди.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ الرَّجُلَ لَتُرْفَعُ دَرَجَتُهُ فِي الْجَنَّةِ فَيَقُولُ: أَنَّى هَذَا فَيُقَالُ: بِاسْتِغْفَارِ وَلَدِكَ لَكَ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Бир кишининг жаннатдаги мартабаси кўтарилади. Шунда у: “Бунинг боиси нима?” деб сўрайди. Унга: “Фарзандинг айтган истиғфор сабабидан (шундай мақомга эришдинг)”, дейилади” (Ибн Можа, Аҳмад, Табароний ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан).
Бизда бирон одам вафот этса, эл-юртга ош бериш урф бўлган. Аслида 7, 20, 40 демасдан, муҳтож кишиларни чақириб таом берилса, муносиб одамларга хайр-эҳсон қилинса, яхши албатта. Аммо, эҳсондан ташқари ўтганлар ҳақига истиғфор айтилса, беш вақт намоздан кейин дуо қилинса, фойдаси кўпроқ бўлади. Чунки, элга ёзилган дастурхон атрофида марҳум бир-икки марта эсланади. Намозлардан кейин ота-онаси, мўмин-мусулмон аждодлари ҳақига дуо қилса, истиғфор айтса, унинг савоби тўхтовсиз бориб туради.
Шундай фарзандлар бор: ота-онаси ўтиб кетганидан кейин маъракаларини дабдаба билан ўтказиб, “Уларнинг руҳини шод қилиб қўйдим”, деб калта ўйлайди. Йўқ, маъракани чиройли ўтказиш билан иш битмайди. Зеро, ота-она фарзанд қилаётган ибодатдан, дуодан, айтаётган истиғфордан манфаат кўради. Намозлардан кейин: “Ё Аллоҳ, ота-онамни раҳматингга ол, гуноҳларини кечир, қабр азобидан сақла!” деб дуо қилинг. Шунда ота-онангиз руҳи шод бўлади, қабри нурга тўлади.

عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا فَرَغَ مِنْ دَفْنِ الْمَيِّتِ وَقَفَ عَلَيْهِ فَقَالَ: اسْتَغْفِرُوا لأَخِيكُمْ وَسَلُوا لَهُ بِالتَّثْبِيتِ فَإِنَّهُ الآنَ يُسْأَلُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْبَزَّارُ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам маййит дафн этилганидан кейин қабр бошида туриб: “Биродарингиз ҳақига истиғфор айтинг, унга сабот тиланг! Чунки у ҳозир сўроқ қилинмоқда”, дедилар” (Абу Довуд, Баззор ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан).
Уламолар таъкидлашича, маййит дафн этилганидан кейин унинг ҳақига истиғфор айтиб туриш мандубдир.
Бу ҳадисдан уч хил хулоса чиқади:
1. Маййитга тириклар дуоси фойда беради.
2. Банда қабрда савол-жавоб қилинади.
3. Маййит кўмилгани заҳоти сўроқ қилина бошлайди.
Демак, жанозада қатнашган одам маййит ҳақига истиғфор айтади, қабр азобидан, дўзах ўтидан сақлашини сўраб Аллоҳга дуо қилади.
Биздаги урфга кўра, маййит дафн этилганидан сўнг яқинлари қолиб, Ёсин билан Таборак сурасини ўқишади. Аслида асосий эътибор дуога, истиғфорга қаратилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا حَضَرْتُمْ الْمَرِيضَ أَوْ الْمَيِّتَ فَقُولُوا خَيْرًا فَإِنَّ الْمَلاَئِكَةَ يُؤَمِّنُونَ عَلَى مَا تَقُولُونَ قَالَتْ: فَلَمَّا مَاتَ أَبُو سَلَمَةَ أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ أَبَا سَلَمَةَ قَدْ مَاتَ قَالَ: قُولِي اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَلَهُ وَأَعْقِبْنِي مِنْهُ عُقْبَى حَسَنَةً قَالَتْ: فَقُلْتُ فَأَعْقَبَنِي اللهُ مَنْ هُوَ خَيْرٌ لِي مِنْهُ مُحَمَّدًا صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Касал ёки маййит ҳузурида яхши (гапларни) гапиринг! Чунки фаришталар сиз айтаётган (ҳар бир гап)га “омин” деб туради”, дедилар.
Абу Салама вафот этганида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бориб: “Эй Расулуллоҳ! Абу Салама вафот этди!..” дедим. Шунда у зот: “Ё Аллоҳ! Унинг гуноҳларини кечир, ортидан менга чиройли ўринбосар қолдир! – деб айт”, дедилар. Мен ўша дуони ўқигандим, Аллоҳ менга Абу Саламадан ҳам яхшироғини – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни насиб этди” (Муслим, Термизий, Насоий ривоят қилган).
Абу Салама розияллоҳу анҳу оламдан ўтганида Пайғамбар алайҳиссалом Умму Саламага кўп истиржо айтишни, маййит ҳақига дуо қилишни ўргатганлар. Умму Салама онамиз айтилган ишни бажардилар. Натижада Аллоҳ таоло у зотга Абу Саламадан ҳам яхшироқ жуфтни – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўринбосар қилиб берди.
Беморни кўргани борганда унинг кўнглини кўтарадиган гаплар айтилади, “Кўринишингиз анча яхши. Аллоҳ хоҳласа, ҳали соғайиб кетасиз”, деб чиройли сўзлар билан хушнуд этилади. Шунингдек, жаноза ҳозир бўлганида, “Эй Парвардигор, унинг гуноҳларини кечир, савол-жавобини енгил қил, қабр азобидан асра!” деб маййит ҳақига дуо қилинади. Қолаверса, марҳум ҳақида фақат яхши гаплар айтилади. Чунки биз айтаётган ҳар бир гапга фаришталар “омин!” деб туради.

عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ اسْتَغْفَرَ لِلْمُؤْمِنِيْنَ وَالْمُؤْمِنَاتِ كَتَبَ اللهُ لَهُ بِكُلِّ مُؤْمِنٍ وَمُؤْمِنَهٍ حَسَنَةً. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ فِي مُسْنَدِ الشَّامِيِّينَ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким мўмин-мўминалар ҳақига истиғфор айтса, Аллоҳ ўша бандага ҳар бир мўмин-мўмина учун битта савоб ёзади” (Табароний “Муснадуш шомиййин”да ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан).
Бир мусулмон киши: “Ё Аллоҳ! Мўмин-мўминалар гуноҳини кечир, уларни авф эт!” деб дуо қилса, ер юзида қанча мусулмон бўлса, шунча савобга эришади. Дунёда миллиардлаб мусулмонлар яшайди. Вафот этиб кетган имонли инсонлар қанча? Шуни ҳисобга олганда, биродарлари ҳақига истиғфор айтиш улкан савобли ишлиги маълум бўлади.
Ҳар ким ўз она тилида истиғфор айтиши мумкин. Истаса, “Аллоҳуммағфир лий ва лил муъминийна вал муъминаат”, деса ҳам бўлади. Муҳими, истиғфорни ихлос билан, чин дилдан айтса бўлгани.

عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنِّي ذَرِبُ اللِّسَانِ وَإِنَّ عَامَّةَ ذَلِكَ عَلَى أَهْلِي فَقَالَ: أَيْنَ أَنْتَ مِنْ الإسْتِغْفَارِ فَقَالَ: إِنِّي لأَسْتَغْفِرُ فِي الْيَوْمِ وَاللَّيْلَةِ أَوْ فِي الْيَوْمِ مِائَةَ مَرَّةٍ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالدَّارِمِيُّ وَأََحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.
Ривоят қилинишича, Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: “Эй Расулуллоҳ! Менинг тилим ўткир. Кўпинча оилам аъзоларига оғирроқ гапириб қўяман. (Бу хатоимни тузатишнинг қандайдир йўли борми?)” деди. Шунда у зот: “Сен истиғфор айтмайсанми ? Мен бир кеча-кундузда (ёки бир кунда) юз марта истиғфор айтаман”, дедилар (Ибн Можа, Доримий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ривоят қилган. Ривоят санади заиф).
Кимда-ким ота-онаси, ака-укалари ёки фарзандларига билиб-билмай қўполлик қилса, қаттиқроқ гапириб кўнгилларини оғритиб қўйса, улардан кечирим сўрайди, ҳақларига дуо қилади, истиғфор айтади.
Айрим кимсалар ота-онаси тириклигида қадрига етмайди, уларни хафа қилади, дилларини оғритади. Вақт ўтганидан кейин ақли кириб, қилмишига пушаймон бўлади, айбини қандай ювишни билмай виждон азобида қийналади. Ана шундай кишиларга ҳам марҳум ота-онаси ҳақига кўп истиғфор айтиш, дуо қилиш, солиҳ амаллар савобини бағишлаш тавсия этилади (Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан).

👉@diyonatli
Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а) айтадилар:

Ўрни келмагунча сени қизиқтирмаган мавзуда суҳбатлашма. Ростгўй кишилар бу ўгитга амал қилмаганида айбсиз айбдор бўлиб қолганлар.
* * *
На аҳмоқ билан, на кўнгилчан одам билан тортиш. Чунки аҳмоқ сенга зулм қилади, кўнгилчан одам эса сени жаҳл отига миндиради.
* * *
Аллоҳга ишониш буюк амал, Унга таваккул қилиш энг комил амал саналади.
* * *
Яхшиликни инкор қилганнинг иши сени яхшилик қилишдан қайтармасин. Нима бўлса ҳам Аллоҳ бу яхшилигинг учун марҳаматини аямайди.
* * *
Эй гуноҳкор банда, гуноҳинг учун келадиган жазодан ўзингни сақлаб қоламан деб ишонма. Бир гуноҳ бошқа гуноҳни етаклаб келади.
* * *
Аллоҳнинг сенга нима юборишини билмай туриб катта кетишинг оғир гуноҳ. Хато қилганингда ҳеч ким билмади, деб севинишинг гуноҳдан оғир.
* * *
Гуноҳ иш қилганингда шамол эшикни ҳаракатга келтириб, овоз чиқарганида қўрқиб, Аллоҳ кўриб турибдику, деб қалбинг титрамаслиги гуноҳнинг энг оғиридир.

👉@diyonatli