Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар:
“Агар илм истасанглар, уни Қуръондан йиғиб жамланглар. Чунки унда аввалгию охиргиларнинг илми бордир”.
Ҳасан Басрий дейдилар: “Аллоҳга қасамки, Қуръонсиз бойлик йўқ, ундан сўнг эса фақирлик йўқдир”.
@diyonatli

ШАЙТОН
Лаънатлаб бўлса ҳам, қарғаб бўлса ҳам
Ҳар кун тиловатда айтилар номи.
Унинг бош суқмаган жойи камдан-кам,
Ичилган ҳар қадаҳ унинг ҳам жоми...
Дейдилар, нораста гўдакни ҳатто
Уйқуда қитиқлаб кулдирар эмиш.
Салгина ғафлатда қолсанг мабодо
Қилмаган ишингни қилдирар эмиш.
Шайтоннинг ҳунари чиндан ранг-баранг,
Саллани пайтава қилиб ўратгай.
Агар сидқидилдан кўрсатса найранг
Нодонни шоҳ қилиб, юртни сўратгай.
Минода Шайтонни қилдик тошбўрон,
Лаънатга кўмилди бадбахт у лаин.
Дедик, шунча юкнинг остидан Шайтон
Минг йиллар чиқолмай ётмоғи тайин.
Шодумон йўл олдик Ватанга қараб,
Шайтон қолди, дея чуқурда-чохда.
Манзилга қайтгандик, Шайтон, воажаб,
Бизни кутиб олди тайёрагоҳда.
Абдулла Орипов
👉@diyonatli
Лаънатлаб бўлса ҳам, қарғаб бўлса ҳам
Ҳар кун тиловатда айтилар номи.
Унинг бош суқмаган жойи камдан-кам,
Ичилган ҳар қадаҳ унинг ҳам жоми...
Дейдилар, нораста гўдакни ҳатто
Уйқуда қитиқлаб кулдирар эмиш.
Салгина ғафлатда қолсанг мабодо
Қилмаган ишингни қилдирар эмиш.
Шайтоннинг ҳунари чиндан ранг-баранг,
Саллани пайтава қилиб ўратгай.
Агар сидқидилдан кўрсатса найранг
Нодонни шоҳ қилиб, юртни сўратгай.
Минода Шайтонни қилдик тошбўрон,
Лаънатга кўмилди бадбахт у лаин.
Дедик, шунча юкнинг остидан Шайтон
Минг йиллар чиқолмай ётмоғи тайин.
Шодумон йўл олдик Ватанга қараб,
Шайтон қолди, дея чуқурда-чохда.
Манзилга қайтгандик, Шайтон, воажаб,
Бизни кутиб олди тайёрагоҳда.
Абдулла Орипов
👉@diyonatli
Ғазабланганда ўқиладиган дуо...
Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. Жаҳлим чиқиб турган эди. “Эй Оиша
“Аллоҳумма иғфирлий занбий ва азҳиб ғойза қалбий ва ажирний минаш шайтони”, деб айт” дедилар.
(Имом Ибн Сунний ривояти)
(Аллоҳим, гуноҳларимни кечириб, қалбим ғазабини кетказ ва шайтондан сақлагин)

Яхшилик қилишга шошилиш керак, чунки Пайғамбар с
алайҳиссаломнинг:
«Кимга яхшилик қилиш
эшиги очилса, фойдаланиб қолсин, зеро, унинг қачон ёпилишини билмайди»;
«Ҳар бир яхшилик садақадир, дўстингга очиқ юз
билан муомала қилишинг яхшиликдир, унинг челагига ўз
челагингдан сув қуйиб беришинг ҳам яхшиликдандир»
деган насиҳатлари бор.

1. Зиёратгоҳ ҳудудига таҳоратли, сатри авратда бўлган ҳолда салом бериб кирилади. Марҳумларнинг ҳаққига Қуръон ўқиб, дуо қилинади.
2. Зиёрат вақтида қабр тошларини
ўпиш, уларни силаб юз-кўзга суртиш,
қабр атрофини айланиб тавоф қилиш,
шам ёқиш, зиёратгоҳ ҳудудидаги дарахт
ёки ёғочларга латта парчаларини боғлаш
жоиз эмас.
3. Қабр ёнида суратга тушиш, уни босиб ўтиш мумкин эмас.
4. Зиёрат қилинаётган муҳтарам зот ҳам
Аллоҳнинг бир бандасидир. Шунинг учун
ундан нажот тилаш ёки бирор ҳожатни
сўраш, унга атаб жонлиқ сўйиш катта гу-
ноҳдир.
5. Қабр устига пул сочиш мумкин эмас,
балки ҳар қанча хайрия, садақа ва иона
бўлса, махсус эҳсон қутиларига ташлаш
тўғри бўлади.
6. Зиёратдан сўнг оҳиста чиқиб кетила-
ди. Чиқиш вақтида қабрга таъзим қилиш жоиз эмас.
7. Мақбара ёнида ўйин-кулги, шовқин-су-
рон қилиш ёки ухлаб дам олиш мумкин эмас.
8. Зиёратгоҳ ҳудуди озодалигини сақлаш, бошқа зиёратчиларга халал бермаслик ҳам зиёрат одобларидан ҳисобланади.
Аллоҳ зиёратингизни қабул айласин!

Ҳазрат Баҳоуддин дейдилар:
Шамга ўхшагин, токи
ҳаммага равшанлик
бағишла, ўзинг эса
қоронғида бўл.
@diyonatli
Шамга ўхшагин, токи
ҳаммага равшанлик
бағишла, ўзинг эса
қоронғида бўл.
@diyonatli
Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
OTA-ONAGA MASLAHAT!
🎙 Ustoz Ulug'bek Buxoriy
#tarbiya_javhari
👉 IRFON TV ilmiy-ma'rifiy onlayn telekanali
Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | TikTok

Уламолар айтадилар:
"Агар бир одам намоздан лаззатланишни сезмай қолган бўлса ва уни кечикиб адо этиб дангасалик қилаётган бўлса, Қуръони каримни борган сари кам тиловат қилаётган бўлса, наҳий-мункар таъсир қилмаётган бўлса, хотира сусайиб бораётган бўлса, хулқи қўпол бўлганини сезса, вақт тез ўтаётганини сезса, бўлар бўлмас ишларга жудаям қизиқиши пайдо бўлганини билса ва жуфти ҳалолига нисбатан ҳис туйғуси ўчаётганини сезса, буларнинг барчаси қалб ўлаётгани ҳақида дарак беради.
Дарҳол ўзингизни ўнгланг!
Бунинг давоси:
* Дарҳол сизни вазифаларингиздан чалғитаётган нарсаларни тарк қилинг!
* Аллоҳ таолога тавба қилинг!
* Интернетга жуда қаттиқ эҳтиёж сезсангизгина киринг!
* Кунига энг камида бир пора Қуръон ўқинг (ёки хохишингизга қараб ундан кўпроқ)!
* Фарз намозларни ўз вақтида ўқинг! Нафл намозларни ҳам эсдан чиқарманг!
* Рўза тутинг ва садақа беринг! Зеро, бу ишлар Аллоҳнинг ғазабини сўнгдиради.
* Кундалик тартибни тузинг ва унга риоя қилинг!
* Фойдаси йўқ ишларни ва гапларни тарк қилинг!
* Кўпроқ ёлғиз бўлган ҳолингизда намоз ўқинг !
* Илм ўрганинг!"

👍1
#Катталарнинг_сўзлари
Болаларинг билан ўзинг ўтирмасанг, улар билан бошқалар ўтиради.
Болаларинг билан ўзинг ҳамсуҳбат бўлмасанг, улар билан бошқалар ҳамсуҳбат бўлади.
Болаларингга ўзинг ҳамдард бўлмасанг, улар билан бошқалар ҳамдард бўлади.
Болаларинг излайдиган шахс ўзинг бўлгин, улар бошқаларни изламасин.
Муҳаммад Ротиб Нобулсий

ҒАМ ЁКИ ТАШВИШ ЕТСА
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга ғам-ташвиш етса, ушбу калималар билан дуо қилсин, деганларида, бир киши: «Эй Расулуллоҳ мана шу калималардан бебаҳра қолган киши хасоратдами» деди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб бердилар. Сўнгра, «Бу калималарни ўзинглар айтиб, бошқаларга ҳам ўргатинглар. Ким бир нарса талабида ана шу калималарни айтса, Аллоҳ ундан хафаликни кетказиб, хурсандчилигини зиёда қилади», деб ўша калималарни айтдилар:
اللهُمَّ إنِّي عَبْدُكَ ابْنُ عَبْدِكَ ابْنُ أَمَتِكَ نَاصِيَتِي بِيَدِكَ مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ؛ أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ أوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الغَيْبِ عِنْدَكَ أَنْ تَجْعَلَ القُرْآنَ نُورَ صَدْرِي وَرَبِيعَ قَلْبِي وَجِلاَءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي.
«Аллоҳумма инний ъабдука, ибну ъабдика, ибну аматика, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, асалука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав истасарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий».
(Маъноси: Мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Пешонам Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг ҳукминг одилдир. Ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган ёки халқингдан бирор кишига ўргатган ёки ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайманки, Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кеткизувчи қил).
Ибн Сунний ривоятлари.

ИБРАТЛИ ҚИССА
Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойафзалга дуч келишибди. Икковлари бу пойабзал шу боғда ишлаётган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойафзалини олишга келишини тушунишди.
Шунда шогирд устозга дебди:
Устоз, ҳазил қилиб бу ишчини пойафзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.
Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:
"Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойафзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз".
Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Икковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлани учун дарахт ортига яширинишди.
Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойафзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.
У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.
Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетди:
"Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг..."
У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.
Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.
Шунда улуғ устоз деди:
Ана энди сен айтган унинг пойафзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!
Шогирд жавоб берди:
"Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб етдим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан".
Шунда устози деди:
"Билки, ато беришнинг турлари бор;
Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.
Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.
Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.
Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир".
Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир.
Ҳаётингизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми?
Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми ё қийинлашяпти-ми?
Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ

Басра имоми Фарқад айтади: «Суфён Саврий оғир дардга чалинган пайтда ҳузурига бир неча киши кирди. Улардан
бири ҳадис айтган эди, Суфён қўлини узатиб, тўшаги остидан бир лавҳани олиб, ўша ҳадисни ёзиб қўйди.
Атрофдагилар: «Шуҳолингизда-я?» дейишди. Суфён раҳматуллоҳи
алайҳ: «Бундай қилиш гўзал амалдир. Тирик қолсам, гўзал
амални эшитган бўламан. Вафот қилсам, гўзал амални ёзиб
кетган бўламан», деди».

#Ашуро_рўзаси
❗️АШУРО КУНИ 2021 ЙИЛНИНГ 19 АВГУСТ, ПАЙШАНБА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ
🔹Ўтган бир йиллик гуноҳлардан фориғ бўлишни истайсизми?! Ундай бўлса ихлос билан Ашуро куни рўзасини тутинг! Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ" (رَوَاهُ الْاَمَامُ التِّرْمِذِيُّ عَنْ أَبِي قَتَادَةَ)
“Ашуро куни рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари).
☝️Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва марҳаматидир!
Эсда тутинг! Муҳаррам ойининг ёлғиз ўнинчи кунида эмас, бу кунга қўшиб, бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутиш тавсия этилади.
Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ:
9-муҳаррам = 18 август, чоршанба (Тосуъо куни);
10-муҳаррам = 19 август, пайшанба куни (Ашуро куни);
11-муҳаррам = 20 август, жума куни.
🔗 Улашинг:@diyonatli

Омадингиз бор экан...
• Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
• Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!
• Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!
• Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
• Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
• Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!
• Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги жуда ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз!
Берган неъматларига яратганга шукур айтинг!

ҲАЙВОН ГЎШТИНИНГ ҲАРОМ ҚИЛИНГАН ЖОЙЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳайвон гўштини ҳаром қилинган жойлари тўғрисида маълумот берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг 7 та аъзосини ейиш макруҳи таҳримийдир. Мана шуларни ейишдан қайтарилганмиз.
1. Ҳайвонларнинг жинсий аъзоси
2. Ҳайвоннинг мояги
3, Ўт пуфаги
4. Безлари
5. Сийдик қопи
6. Ҳаром мағиз
7. Бўғиздан отилиб чиққан қон (буни ейиш ҳаром). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollar

УЗУМ СИРКАСИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Узум сиркасини истеъмол килса буладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Узум сиркасини истеъмол қилиш мумкин. Чунки сирка тайёрланиш жараёнида маст қилиш хусусиятини йўқотгач, сиркага айланади. Валлоҳу аълам.

Forwarded from Abdulqodir Polvonov
ЎЛИМ
Абдулҳақ Ишбилий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ал-оқибату фий зикрил мавт" номли китобида келтиради:
"Икки киши бир ер ҳақида низолашиб қолишди. Аллоҳ таоло ўша ердаги бир ғиштга тил ато қилди. Ғишт деди:
"Ҳой биродарлар! Мен подшоҳ эдим. Бир қанча йиллар подшоҳлик қилдим. Кейин вафот қилдим. Тупроққа айландим. Минг йил тупроқ бўлиб ётдим. Кейин мени кулол олиб келиб кўза ясади. Мени ишлатишди. Синиб парчаландим. Яна тупроққа айландим. Кейин бир киши мени олиб келиб ғишт қуйди. Мени мана шу деворга қўйди. Сизлар нега низолашаяпсизлар?! Нега хусуматлашаяпсизлар?!".
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov