Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
🕌Илмий суҳбатлар | 2-қисм

🎙Абдул Ҳамид домла
#sabotul_ojizin

👉
@diyonatli
#ХУШХАБАР:
Диний идорада “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди!

Аллоҳга шукрки, юртимиз аҳолисининг диний-маърифий эҳтиёжларини қондириш йўлида бир қатор хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Мана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди.

🕌 Ушбу бўлим
Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, илмий мактаблар, тадқиқот марказлари, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида фаолият юритаётган “Қуръони карим ва тажвид” курсларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, бошқариш ва ривожлантириш каби ишлар билан шуғулланади.

Шунингдек, “Қуръони карим ва тажвид” курслари устозларини тайёрлаш, мавжудларини суҳбатдан ўтказиш, уларнинг маҳоратларини тизимли ошириб бориш ва Қуръон таълимини ўргатишдаги энг илғор услубларни қўллашда амалий кўмак беради.

Муҳтарам Президентимизнинг “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу – муваффақият бўлади. Элимизга нур келади!”, деган эдилар.

Мана шу юксак эътироф сабаб юртимизда Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш борасида жуда кенг кўламда ишлар амалга оширилди. Айниқса, Қорилар мусобақалари ўтказилиши, Мусҳафи Шариф чоп этилиши, Қуръон ва тажвид курслари фаолияти кенгайиши ва қироат илмлари кенг тадқиқ этилиши, хусусан, мазкур янги бўлим ташкил этилиши фикримизни янада қўллаб-қувватлайди.

✅ Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш ҳақида Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифларида: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими фаолиятини муваффақиятли қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

👉
@diyonatli
Forwarded from MUHAMMADLOIQ QORI
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ дейишга одатланинг

Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир. Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради. Шундай экан, ҳар доим «алҳамдулиллаҳ» дейишга одатланинг!

«Ҳикматлар чашмаси»дан

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
10 АВГУСТДАН ЯНГИ ҲИЖРИЙ 1443 ЙИЛ БОШЛАНАДИ

2021 йил 10 август куни ҳижрий-қамарий ҳисобдаги янги йил – 1443 йил кириб келади ва унинг илк ойи муҳаррамнинг биринчи санаси бошланади. Одатда ушбу муносабат билан мусулмонлар бир-бирларини табриклашади.

Луғатда “муҳаррам” сўзи ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Демак, Муҳаррам ҳурматли ой экан.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг” (Тавба сураси, 36-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятни шарҳлаб: “Бу тўрт ой – Зул қаъда, Зул ҳижжа, Муҳаррам ва Ражабдир...” деганлар (Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИСТИНЖО ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Эркак киши олд авратидан сийдик чиққанидан кейин сув билан ювиши керакми ёки қоғоз билан тозаласа бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ел келиш ёки ухлаб қолиш ёҳуд қон чиқиш билан таҳорат синган пайтларда истинжо (сув билан авратларни ювиш) қилмасдан ҳам таҳорат қилишга рухсат берилган. Баъзилар мана шундай истинжо қилиш шарт бўлмаган пайтларда ҳам совуқ кунларда сув билан ювавериш натижасида тезда касал бўлиб қоладилар. Ваҳоланки, таҳорат қилишдан олдин олд ёки орқа авратлардан нажосат чиққан бўлса ва нажосат ўртача танга миқдорича атрофга ёйилса аврат аъзоларини тозалаб, сув билан ювиш шарт бўлади. Аммо нажосат танга миқдорича ёйилмаса, сув билан ювиш мустаҳаб бўлади, яъни ювса савоб олади, ювмаса гуноҳкор бўлмайди ва таҳоратига нуқсон ҳам етмайди. Шуни таъкидлаш керакки, орқа авратдан чиққан нарсани танга миқдорича чиққан ёки чиқмаганини билиш қийин масала. Шунинг учун орқа авратдан нажосат чиққанда ҳеч иккиланмасдан сув билан ювилади. Аммо олд авратнинг ўзидан нажосат чиққанда, уни танга миқдорича ёйишини олди олинса, сув билан ювиш шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Одамлар устига шундай бир замонлар келадики, унда ҳақиқатдан кўра махфийроқ, ботилдан кўра ошкорроқ ва ёлғондан кўра кўпроқ нарса бўлмайди.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
Audio
🕌Илмий суҳбатлар | 3-қисм

🎙Абдул Ҳамид домла
#sabotul_ojizin

👉
@diyonatli
Инсон қачон улғайган ҳисобланади? Қандай аломатлари бор улуғликнинг?
Одам ўзидан кўра бошқаларга кўпроқ қайғура бошлаганида улғайган саналади. Фақат ўзи билан овора бўлган, ўз эҳтиёжлари ва ва муаммоларини дийдиё қилиб юрган киши ёш боладир. Унинг фикри ҳеч бир даврада ҳисобга олинмаслиги керак.
Бошқаларни қуйидагича шартли таснифлаш мумкин:

1) аҳли оила: аёллар ва фарзандлар;
2) ота-она;
3) ака-ука;
4) қўшнилар;
5) қариндошлар;
6) дўстлар;
7) устозлар;
8) шогирдлар;
9) ҳамкасблар;
10) кўз танишлар;
11) нотанишлар.

Инсон уйлангач, аввало, ўзидан ташқари хотинига яхшилик қилишни, унга ўзидан кўпроқ қайғуришни бошлайди. Бу улғайишнинг биринчи поғонасидир. Кейин фарзанд кўргач, боласига парвона бўлади. Шундай қилиб, улуғликнинг иккинчи поясига чиқади. Аммо бу мутлақ улғайиш эмас, балки худбинликнинг бир қисми емирилди дегани. Худбинлик бироз камайди дегани. Агар одамнинг бошқаларга қиладиган яхшилиги фақат шу чегарада сақланиб қолса, у худбинлик асири бўлиб қолаверади.
Улғайишнинг кейинги босқичи ота-онага яхшилик қилишдир. Ҳар қандай фарзанд дабдурустдан ота-онасига қайғуриш кераклигини англаб ета олмайди. Ҳаммага яхшилик қилиб югуради, бироқ ота-она доим ёддан чиқади.
Ота-она ҳақида қайғуриб, уларнинг хизматларини саришта қилгач, қўшнилар ва қариндошларга яхшилик қилишга ўзида куч топган инсон, демак, ҳиммат сарҳадлари томон қадам босибди.
Бу ҳиммат ва улуғлик қачон чўққига етади? Яхшилик қилишда инсон учун қавм-қариндошнинг, ранг ва ирқнинг, жинс ва ҳолатнинг, ҳатто, диннинг фарқи ғойиб бўлса, бу улғайишнинг юқори мақомидир. Бу барчага бирдек қайғуриш, яхшилик қилиш дейилади.
Улуғлик ва ҳимматнинг энг асосий иккита шарти бор. Агар у бўлмаса, шунча иш бекор.
Биринчи шарт шуки, инсон яхшилик қилиб уни мен қилдим деган хаёлни унутиши керак, бундай хаёл келса, дарҳол тавба қилиш, истиғфор айтиши лозим. Яхшилик қилган инсон бошқалардан зинҳор унинг жавобини кутмаслиги керак, аксинча, ишни Аллоҳга топшириши шарт. Яхшилик қилувчи инсон – сабаб, уни сабаб сифатида шарафлантирган ал-Мусаббиб эса Аллоҳ. Бу ҳол уни миннат юкидан қутқаради, агар унинг яхшилигини кўрмай, унутиб, нонкўрлик қилсалар, қалб оғриғи ва нафс исёнидан халос этади.
Иккинчи шарт шуки, яхшилик қилишда адолатни англаши лозим. Золим ва хоинларга, каззоб ва пасткашларга қилинган муомала, уларга кўрсатилган илтифот солиҳ ва азизларга қилинган муносабат, эҳтиром билан баробар бўлмагай. Агар шундай қилса, оқ ва қоранинг, ҳақ ва ботилнинг орасидаги чегаралар бузилгани каби бир бузилиш содир бўлишининг эҳтимоли бор.
Шу икки шарт адо қилингач, юқоридаги ишлар билан биргаликда улуғлик ва ҳиммат мукаммал ҳолга келади, унинг бирор заиф нуқтаси қолмайди.

👉@diyonatli
Audio
🕌Илмий суҳбатлар | 4-қисм

🎙Абдул Ҳамид домла
#sabotul_ojizin

👉
@diyonatli
Беғуборлик чўққиси

Она боласига қарата: «Ким Ихлос сурасини 10 марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатда уй қуриб беради», деди.
Бола дарҳол ихлос сурасини ўқишга киришди. Она ҳам у билан бирга қайтара бошлаганди, шунда бола: «Онажон, сиз ўқиманг, сиз мен билан яшайсиз!», деди.
САЛАФИЙЛАРГА САВОЛЛАР???

(1-қисм)

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳ

Салафийлардан бири мотуридий олимларга жуда ғалати саволлар билан мурожаат қилган экан. Шунақа саволлар берибдики гўё боғча боласи савол бераяптими дейсиз.

Бизни қайта қайта тег қилаверишгач биз ҳам саволлар билан мурожаат қилишга қарор бердик.

ДИҚҚАТ САЛАФИЙЛАРГА ХОССАТАН ЮСУФ ДАВРОНГА САВОЛ:

1. Салафийлар ақидасида Аллоҳ осмонда дейилган ва улар бунга мисоллардан бири ўлароқ Мулк сурасини 17-оятини келтиришади:

“Ёки осмондаги Зот сизларга тошли бўрон юборишидан омонда бўлдингизми? Бас, албатта, огоҳлантириш қандай бўлишини биласизлар”.

Салафийлар мана шу оятни далил қилиб Аллоҳ зоти ила осмонда дейишади.

Мотуридийлар эса бу оят тафсирида осмонларга ҳукмрон бўлган, ҳукми осмонларга шоеь бўлган Зот дейишган.

Савол: Қайси саҳобий мана шу оятни далил қилиб Аллоҳ зоти ила осмонда деб айтган?

Жавобини кутаман. Менимча бунга бирон бир салафий жавоб беролмайди чунки бунақа сўзни айтган саҳоба йўқ.

Жавоб беришолмаса унда биз сизлар саҳобийлар ақидасидамиз деган сўзингизда ғирт ёлғончисиз. Нега саҳобийлар айтмаган сўзни айтаяпсиз деймиз.

Айтганча, гапни у ёқ бу ёққа буриб олиб қочманглар. Саҳобаларнинг макон ирода қилмай айтган сўзини келтириб ўзингизни макон берган сўзингизга боғламанг. Аниқ тиниқ қилиб айтинглар қайси саҳобий Аллоҳ зоти ила осмонда деган?

2. Салафийлар Аллоҳ арш устида дейишади ва бунга Тоҳо сурасининг 5-оятини далил қилишади:

“У – Роҳман аршни эгаллади".

Салафийлар бу оятни ўрнашди дея таьвил қилишган. Яъни, Аллоҳ зоти ила арш устида дейишади.

Мотуридийлар эса бу оят тафсирида Аллоҳ аршни ҳукман эгаллаган Зот деб айтишган.

Савол: Қайси саҳобий мана шу оятни далил қилиб Аллоҳ зоти ила арш устида деб айтган?

Салафийларни ақидаси бўйича Аллоҳ арш устида экан. Яна осмонда экан.
Осмонларнинг барчасини арш қамраб олган. Унда Аллоҳ арш ичидами? Ўзи қайси бири тўғри арш устидами ёки осмондами?

Аллоҳ зоти ила арш устида десангиз буни қайси саҳоба айтган? Аллоҳ зоти ила осмонда десангиз буни қайси саҳоба айтган?

Жавобини кутаман. Таассуф бунга ҳам жавоб бериша олмаслиги аниқ. Чунки, Аллоҳ зоти ила арш устида ёки осмонда деб бирон бир саҳоба айтмаган.

Мен эса салафийлардан жавоб кутаман.

Айтганча саҳобаларнинг араб тилида айтган фавқол арш ёки фиссамо деганини далил қилиб чувалаштирманглар. Саҳобалар ҳеч қачон маконни ирода қилишмаган. Агар бирон бир салафий ёки Юсуф Даврон саҳобийлар арабий лафзлардан маконни ирода қилишган демоқчи бўлишса унда айни шу гапни яъни зоти ила деган саҳобийни гапини келтиринг.

Аллоҳга қасам келтира олмайсизлар. Бирон бир саҳиҳ хабар йўқ.

Унда бу салафий ақидаси қаердан пайдо бўлган?
Бирон бир саҳобийлар айтмаган сўзни айтиб ғавғо қилаётган салафий биродарларимиз ақидаси нимага асосланган?

Бу саволларнинг бошланиши бунақа саволларимиз кўп ҳали.

Диққат, жавобларни кутиб қоламиз.
ҲАБИБИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ҚАТТИҚ ТАЪСИР ҚИЛГАН СУРАЛАР

Ривоят қилинишича, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Ё Расулуллоҳ сочингизга оқ тушибдими?!" деб сўради. Шунда у зот: "Менинг сочимни Ҳуд, Воқеа, Мурсалот, Набаъ, Таквир суралари оқартирди", дедилар".
Термизий, Ҳоким, Байҳақий, Абу Яъло ривоят қилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур суралар орқали ўтган қавмлар бошига тушган мусибатлардан воқиф бўлиб, умматлари ҳақида қаттиқ қайғурганлар. Натижада у зотда кексалик аломати барвақт намоён бўлган.
Бошқа ривоятга кўра, Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Ҳуд ва унга ўхшаш суралар, аввалги умматлар бошига тушган кўргиликлар сочимни оқартирди", деганлар.
Ибн Асокир ривоят қилган.
Абу Али Шаббувийдан ривоят қилинади. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
- Ё Расулуллоҳ, айтишларича, сиз: "Сочимни Ҳуд сураси оқартирди", дебсиз. Бунга сабаб нима: ундаги пайғамбарлар қиссаси, умматлар ҳалокатими? - деб сўрадим. Шунда у зот:
- Йўқ, балки "Ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлинг!" (Ҳуд сураси, 112-ояти)дир - дедилар.
Байҳақий "Шуабул имон"да ривоят қилган.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний (Аллоҳ раҳмат қилсин) айтади:
“Шайтон васваса қилиб, «Сен бирор мусулмондан афзалсан!», – деса, қарагин – агар унинг ёши сендан катта бўлса, «Бу инсон иймонда мендан кўпроқ яшаб, кўпроқ солиҳ амал қилган, демак, у мендан яхши», – де.
Агар сен ундан катта бўлсанг, «Мен бундан кўпроқ гуноҳ қилганман, жазога мен лойиқроқман, у мендан яхши», – де.
Зеро, мусулмонлар ёшда сендан катта ё кичик бўладилар”.

«Ҳилятул-авлиё», 2/226.
ЗАЙТУН ЁҒИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

– Зайтун ёғи таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари – олеин кислотаси бор. У инсон организмидаги холестеринни парчалайди, қон томирлари деворини мустаҳкамлайди;
– кишининг умумий соғлиғини тиклайди, турли касалликларга шифо бўлади.
– зайтундаги линол кислотаси танадаги жароҳатлар тез битишига, кўз равшанлигига ёрдам беради;
– юрак касалликлари (фалаж, хуруж) олдини олади, уларни самарали даволайди;
– юракнинг ёш сақланишига сабаб бўлади, кексалар юрак фаолиятини яхшилайди;
– артерия қон томирларини эгилувчан (эластик) қилади;
– систолик, диастолик қон босимини пасайтиради;
– қондаги холестерин миқдорини камайтиради, уни меъёрида ушлаб туради;
– овқат ҳазм қилиш аъзоларига ижобий таъсир кўрсатади;
– ошқозон, ичаклар, ошқозон ости бези, жигар фаолиятини яхшилайди;
– ошқозон, ўн икки бармоқли ичакдаги яраларни тузатади;
– ични равон қилади;
– организм ёшаришига ёрдам беради;
– зайтун ёғини ҳар куни истеъмол қилиш юрак-томир тизимидаги стенокардия, инфаркт, саратон, хусусан аёллардаги кўкрак саратони, қандли диабет, семириш касалликлари хавфини камайтиради;
– зайтун ёғи инсоннинг ёш, навқирон кўринишига сабаб бўлади;
– зайтун ёғи таркибидаги моддалар қондаги заҳарли холестерин, триглицирид миқдори ошиб кетишига йўл қўймайди;
– суякни мустаҳкамлайди;
– юқори артериал қон босимини меъёрлаштиради;
– бавосир (геморрой) касаллигини даволайди;
– руҳий касалликлар олдини олади. Жумладан, тушкунликни бартараф этади. Чунки зайтун ёғи инсонни руҳан кучли, бақувват қилади;
– мия фаолиятини ривожлантиради, хотирани кучайтиради. Шунингдек, зайтун ёғи мия фаолияти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади;
– қариликни секинлаштиради, Яратганнинг изни билан кишига узоқ умр бағишлайди;
– зайтун ёғи терига суртилса, уни чиройли қилади;
– зайтун ёғи лабга, қовоқларга суркаб турилса, лабни чиройли қилади, кўзни қувватлантиради;
– соч, тирноқ ўсишига ижобий таъсир кўрсатади;
– сочларни мустаҳкам, эгилувчан қилади (Бунинг учун зайтун ёғини истеъмол қилиш билан бирга сочларга суртиш керак);
– терини тозалайди, унинг чиройини очади;
– ўта қуруқ терини мулойим қилади;
– зайтун ёғи овозни майин қилади;
– тишни, милкни мустаҳкамлайди

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан.
Audio
🕌Илмий суҳбатлар | 5-қисм

🎙Абдул Ҳамид домла
#sabotul_ojizin

👉
@diyonatli
Балолардан паноҳ сўраш

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.

“Аллоҳим, сенинг номинг билан,
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Ўта қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечораҳолликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Кофирликдан.
13. Ширкдан.
14. Фосиқликдан.
15. Бадбахтликдан.
16. Мунофиқликдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
25. Қарзларнинг оғир келишидан.
26. Кишиларнинг устун келишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.

👉@diyonatli
Жаъфари Содиқ раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ўзининг хатосини кичик санаган киши бировнинг хатосини катта кўради. Бировнинг хатосини кичик санаган киши эса ўзининг хатосини катта кўради».

«Ҳиля», 3/195.

👉@diyonatli
Имом Кисоий ҳикоя қилади:

“Бир аёлни кўриб қолдим. У ўғилчасини илм ҳалқасига боришга ундарди. Болакай боришни истамай қочиб, югуриб юрарди. Шунда аёл: “Ўғилчам борақолгин, бўлмаса мана бу чўпонга ўхшаб қўй боқиб юраверасан”, дея менга ишора қилди.
Шунда мен ўзимга-ўзим дедим: “Қара, сени билимсизлик ва жаҳолатга мисол сифатида, зарбулмасал кўрсатиляпсан!”.
Кейин бўлса, Кисоий қўйларини бозорга олиб чиқиб сотдида, илм талабида сафарга чиқиб кетди. Ўша вақтда ёши қирқда эди.
Шоир қандай тўғри айтган:
Илмда ютуққа эришган у билан ҳамиша яшашда давом этади,
Инсонлар вафот этсаларда, илм аҳли ҳаёт бўлаверадилар.

👉@diyonatli
Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Farzandlaringizni o'z zamoniga qarab tarbiya qiling!

🎙Ustoz Ulug'bek Buxoriy

Savol:
Hazrati Aliga nisbat berilgan bir gapni eshitib qolamiz:
"Farzandlaringizni o'z zamoningizga qarab emas,
balki ularni o'z zamoniga qarab tarbiya qilinglar”-degan.
Buni qanday tushunish kerak?

👉 IRFON TV ilmiy-ma'rifiy onlayn telekanali

Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | TikTok
Audio
🕌Илмий суҳбатлар | 6-қисм

🎙Абдул Ҳамид домла
#sabotul_ojizin

👉
@diyonatli