Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.68K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
РИСОЛАТ
(Аёл ҳақида айтилган гапларнинг энг гўзали!)
Доим Мусо алайҳис салом Мадянлик қизларга етишиш учун уларнинг маҳрига 10 йил нега ишлаб берган эканлар, деб тушуна олмай юрганман.
Кейинчалик бунинг сабабини Аллоҳ таолонинг: "Ҳаё билан юриб келиб..." деган оятидан топганман:

( فَجَاءَتْهُ إِحْدَاهُمَا تَمْشِي عَلَى اسْتِحْيَاءٍ قَالَتْ إِنَّ أَبِي يَدْعُوكَ لِيَجْزِيَكَ أَجْرَ مَا سَقَيْتَ لَنَا ۚ فَلَمَّا جَاءَهُ وَقَصَّ عَلَيْهِ الْقَصَصَ قَالَ لَا تَخَفْ ۖ نَجَوْتَ مِنَ الْقَوْمِ الظَّالِمِينَ )
Қосос сураси-25 оят.

Яъни, "Бас, икки( қиз)дан бири ҳаё билан юриб келиб: «Отам сенга бизларга суғориб берганинг ҳаққини бериш учун чақирмоқда», деди. Қачонки унга келганида ва қиссани айтиб берганида, у: «Қўрқма, золим қавмлардан нажот топдинг», деди.

Мусо алайҳис салом Фиръавндан қочиб Мадян суви олдига келганларида икки жорияни кўриб қолдилар. Барча инсонлар қўй ва молларини суғорар улар бир четда тортиниб туришар эди. Мусо алайҳис салом:
-Ёрдамчингиз йўқми?-дедилар.
Улар:
-Йўқ!-дейишди.
Мусо алайҳис салом уларнинг чорвасини суғориб бердилар ва сояга бориб ўтириб дедилар:
"Роббим! Менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман".
Мусо алайҳис салом бажаришлари лозим бўлган бурч учун Аллоҳдан ҳеч нарса сўрамадилар.
Қизлар ҳар кунгидан барвақтроқ қайтгач оталари буни англаб деди:
-Бугун барвақт қайтдинглар?!
Қизлар деди:
- Бир солиҳ йигитни кўриб қолдик. У чорваларимизни суғориб берди.
Оталари:
- У йигитнинг бирор гапини эшитдингизми?
Қизлар:
- Унинг " Роббим! Менга туширажагинг ҳар бир яхшилигингга муҳтожман" деганини эшитдик, дейишди.
Оталари:
- У йигит оч бўлса керак. Биттангиз бориб унга "отамиз сизни чорвамизни суғориб берганингиз учун мукофотламоқчи" денглар, деди.
Улардан бири ҳаё билан юриб келиб Мусо алайҳис саломга деди:
- Отам сизни чорвамизни суғориб берганингиз учун мукофотламоқчи.
Мусо алайҳис салом бундан безовта бўлдилар. У киши саҳрода қувилган ҳолда юрган эдилар.
Сўнг қизнинг ортидан эргашиб кетдилар. Шамол эсиб қизнинг қоматини Мусо алайҳис саломга билдириб қўйди. Қиз гўзал қоматли эди. Мусо алайҳис салом:
- Менинг ортимга ўтиб ол ва менга йўл кўрсатиб кет, дедилар.
Уйга етиб боргач кўрдиларки дастурхонда овқат қўйилган. Шуайб алайҳис салом (қизларнинг отаси) :
- Эй йигит! Овқатдан ол!-дедилар.
Мусо алайҳис салом:
- Аллоҳдан паноҳ сўрайман, дедилар.
Шуайб алайҳис салом:
- Нега?-дедилар.
Мусо алайҳис салом:
- Мен динимизни ер юзи баробар олтинга ҳам сотмайдиган оиладанман, дедилар.(Бу ерда қилинган яхшиликни моддий нарсаларга алмаштирмаслик ҳақида гап кетаяпти)
Шуайб алайҳис салом айтдилар:
-Йўқ! Аллоҳга қасамки, мен бу учун мукофотламаяпман. Таом едириш ва меҳмонни ҳурмат қилиш менинг ва ота-боболаримнинг одатидир.
Шундан сўнг Мусо алайҳис салом ўтириб овқат едилар.

Мусо алайҳиссалом уй эгасига бошларидан ўтган қиссани гапириб бердилар. Кўпни кўрган тажрибали пайғамбар Шуайб алайҳис салом у кишининг кўнглини кўтариб, қўрқма, энди қутулиб кетдинг, деган маънони айтдилар.

Кейинчалик Шуайб алайҳис салом 10 йил қўй боқиб берсалар қизларидан бирини Мусо алайҳис саломга беришларини айтадилар. Мусо алайҳис салом мана шу ҲАЁ учун 10 йил ишлаб бериб у қизга уйланадилар.
Аллоҳ таоло Қуръонда у қизнинг бўйини, шаклини васф қилмади. Балки ундаги энг қимматбаҳо хислати бўлмиш ҲАЁсини васф қилди. "Ҳаё билан юриб келиб...."

Тажрибали пайғамбар Шуайб алайҳис салом қизларини ҳаё асосида тарбия қилган эдилар. Аллоҳ у кишини ҳам, қизларини ҳам икром қилди. У кишига куёв бўлиши, қўйларини боқиши учун буюк Набийларидан бири бўлмиш Мусо алайҳис саломни жўнатди.
Қизнинг ҳаёси унинг ризқини ман қилмайди.
Синглим! Шунинг учун ишон, сендаги ҳаё ва ҳайбат сенга фақатгина яхшиларни жалб қилади. Очиқ-сочиқ юришинг эса сен томонга эркакка ўхшаганларни жалб қилади, рижолларни эмас!

👉@Abdulqodir_Polvonov
🌴 СИЗЛАРНИНГ ЯХШИЛАРИНГИЗ...

👉Қуйидаги сатрларда “Сизларнинг яхшиларингиз…” деб бошланган айрим ҳадиси шарифлар билан қисқача танишиб чиқамиз, шояд бизлар ҳам ана шундай яхши зотларнинг даражотлари сари кўтарилсак.

👉 1. “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни (бошқаларга ҳам) ўргатганларингиздир”.
(📚 Бухорий 4639)

👉 2. “Сизларнинг яхшиларингиз энг гўзал ахлоқли бўлганларингиздир”.
(📚 Бухорий3366)

👉 3. “Сизларнинг яхшиларингиз (қарзини) гўзал суратда адо этганларингиздир”.
(📚 Муслим 1601)

👉 4. “Сизларнинг яхшиларингиз ундан фақат яхшилик умид қилинадиган, ёмонлик қилмаслигига амин - хотиржам бўлинадиганларингиздир”.
(📚 Термизий2263)

👉 5. “Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳли-оиласига яхши (муомалада) бўлганларингиздир”.
(📚Термизий3895 )

👉 6. “Жоҳилият даврида сизларнинг яхшиларингиз (деб танилганлар исломга келгандан кейин) исломда ҳам яхшиларингиз бўладилар, агар фиқҳга (илму ҳикматга) эга бўлиб (амал қилсалар)”.
(📚 Саҳиҳул жомиъ3267)

👉 7. “Сизларнинг яхшиларингиз (одамларга) таом берадиган, саломга алик оладиганларингиздир”.
(📚 Соҳиҳул Жоме 3318)

👉 8. “Сизларнинг яхшиларингиз намозда елкалари мулойим бўлганлардир”. (Яъни, саф тортишда орага кирмоқчи бўлганларга жой берадиганларингиздир).
(📚 Ибну Ҳиббон 1756)

👉 9. “Бу уммат ичида Аллоҳнинг энг яхши бандалари, уларни кўрилганда Аллоҳни эсланадиганлардир. Бу уммат ичида энг ёмон бандалар чақимчилик қилиб юрадиганлар, бир-бирини яхши кўрганларнинг орасини ажратиб (бузиб) ташлаб, беайб инсонларга машаққатлар пайдо қилишни истайдиганлардир”.
(📚Силсилати саҳиҳа2849).

👉 10. “Одамларнинг энг яхшиси умри узун бўлиб, амали яхши бўлган кишидир”.
(📚 Саҳиҳул жомиъ329)

👉 11. “Одамларнинг энг яхшиси уларга энг кўп манфаат келтирадиган кишидир”.
(📚 Силсилати саҳиҳа 426)

👉 12. “Ёру дўстларнинг Аллоҳ наздида энг яхшиси ўзининг дўстига яхши бўлганларингиздир. Қўшниларнинг Аллоҳ наздида энг яхшиси қўшнисига яхшилик қиладиганларингиздир”.
(📚 Силсилати саҳиҳа 103)

👉 13. “Инсонларнинг яхшиси қалби тоза, тили ростгўй бўлган кишидир”.
— Қалби тозалиги қандай, деб сўралди.
— Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “У (инсон шундайки), жуда ҳам тақволи, қалби мусаффо, унинг қалбида ҳеч қандай гуноҳ, ҳеч қандай зулм, ҳеч қандай ҳасад йўқдир”.
— Яна сўрашди: ундан кейинги даражада ким?
— Айтдилар: “Дунёни ёмон кўрадиган, охиратни севадиган киши”. (дунё билан машғул бўлишликни ёмон кўрадиган)
— Ундан кейин ким?
— “Гўзал хулқ билан сифатланган мўминдир”.
(📚 Саҳиҳул жомиъ 3291)

👉Шу ҳадисларни ўқиганларнинг энг яхшиси ўқиб унга амал қилганидир. Ҳеч бўлмаганда амал қилишга қасд қилганидир.

👉@diyonatli
Инсонларнинг олқишлари ёлғон. Мақтовлари рост эмаслиги ҳар кимга аён. Олқишлардан маст бўлган ғофил, мақтовларга ишонган ўзини ёлғонга ишонтирган нодон.
*
Жоҳил билан тортишмай уни ўз ҳолига қўйган маъқул. Зотан, у ўзини олов билан еб битирадиган ўтиндир.
*
Яхшилик қилганни унутмаслик инсонийлик, кўнгилни оғритмай яхшилик қилиш чинакам ҳиммат. Яхшилик қилиб уни қилмадим деб билиш Аллоҳга қулликдир.
*
Олимлар, солиҳлар суҳбати инсонни ҳикматга, тақвога яқинлаштиргани каби жоҳиллар ва фосиқлар давраси инсондан барча хислатларни тортиб олади.
*
Ўзгаларни муҳокама қилган одамдан қочиш керак.
*
Ҳақорат сўзлари қалбнинг маразидан далолатдир. Агар тилга беихтиёр ёмон сўз келса, инсон ўз қалбининг қандайлигини хулоса қилсин.
*
Инсонларга кераксиз мавзуда гапириш ҳақиқатнинг юзига парда тортишдир. Керак ва нокеракни эса ҳамма ҳам фарқлай олмайди.

👉@diyonatli
САЛАФЛАР ҲИКМАТИДАН

* * *

Аҳнаф ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Каззобда одамгарчилик, ҳасадгўйда роҳат бўлмайди".

* * *

Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Солиҳлар ёд этилганда раҳмат ёғилади".

* * *

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан сўрадилар:
- Лаззат нима?
- Нафс жўмардлиги, - деб жавоб берди.
- Бойлик нима? - дедилар яна.
- Саломатлик, - деди у зот.

* * *

Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Дўстингга дилини оғритувчи, фойдасиз гапларни ташима".

👉@diyonatli
ҲАҚИҚИЙ МУФЛИС КИМ?

Намоз ўқийдиган, рўза тутадиган, закот берадиган одам қўлини, тилини гуноҳлардан сақламаса, оқибати яхши бўлмайди. Қуйидаги ривоят киши эътиборини мана шу масалага қаратади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَتَدْرُونَ مَا الْمُفْلِسُ؟ قَالُوا: الْمُفْلِسُ فِينَا مَنْ لاَ دِرْهَمَ لَهُ وَلاَ مَتَاعَ فَقَالَ: إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصَلاَةٍ وَصِيَامٍ وَزَكَاةٍ وَيَأْتِي قَدْ شَتَمَ هَذَا وَقَذَفَ هَذَا وَأَكَلَ مَالَ هَذَا وَسَفَكَ دَمَ هَذَا وَضَرَبَ هَذَا فَيُعْطَى هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يُقْضَى مَا عَلَيْهِ أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّارِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Муфлис кимлигини биласизларми?” деб сўрадилар. Улар: “Бизнингча, муфлис дирҳами, ҳеч вақоси йўқ кишидир”, дейишди. Шунда у зот: “Умматимдан (бўлган) муфлис қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келади. Шу билан бирга буни сўккан, бунга туҳмат-бўҳтон қилган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган ҳолида келади. Шунинг учун бунга ҳам, унга ҳам унинг савобларидан (олиб) берилади. Агар (зулм қилган киши) зиммасидаги (қарзлари) тўланишидан аввал савоблари тугаб қолса, (даъвогарлар) гуноҳи унга юкланади. Кейин жаҳаннамга ташланади”, дедилар (Муслим, Термизий, Аҳмад ривоят қилган).
“Муфлис” деганда мол-мулкидан айрилган, касодга учраган одам тушунилади. Бундай киши бор будидан айрилгани ёки иқтисодий инқироз туфайли жудаям танг аҳволда қолади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Муфлис кимлигини биласизларми?” дея савол берганларида саҳобалар “Муфлис пули, мол-мулки йўқ камбағал одам”, деб жавоб қайтаришди. Шундан сўнг Расулуллоҳ алайҳиссалом охиратда ўта ночор ҳолга тушадиган киши ҳақиқий муфлис эканини айтдилар.
Қиёмат куни уммати муҳаммадия аъзоларидан бири ҳисоб-китоб қилиниш учун Аллоҳ ҳузурига келади. Унинг номаи аъмолида намоз, рўза, закотнинг тоғдек улкан савоблари бўлади. Сиртдан қараганда, бундай одам ҳисоби енгил ўтадигандек, номаи аъмоли ўнг тарафдан берилиб, жаннатга кирадигандек кўринади. Бироқ ҳали иш ниҳоясига етгани йўқ. Чунки унинг одамлар билан ўзаро олди-бердиси турибди: у кимнидир сўккан, ҳақоратлаган, кимнингдир ҳурматини оёқ ости қилган, аллакимга бўҳтон тошларини отган, бировлар ҳақини еган, тарозидан урган, яна кимнингдир қонини ноҳақ тўккан, одам ўлдирган, бошқаларга қўли билан азият етказган, урган, калтаклаган. Хуллас, унинг бировлардан анча-мунча қарзи бор. Шунда намози, рўзаси, закоти савобидан ҳалиги ишлари учун бадал тўланади. Яъни, қилган жиноятлари эвазига унинг савоблари мазлумларга олиб берилади. Агар гарданидаги қарзлари тўлаб бўлинмасидан олдин савоблари тугаб қолса, мазлумлар гуноҳи унинг бўйнига юкланади. Шундан кейин – гуноҳига яраша жазоланиши учун – дўзахга ташланади...
Чиндан ҳам, бундай одам ҳақиқий муфлисдир. Молидан айрилган, инқироз кўчасига кириб қолган ёки қўли калта одам чинакам муфлис эмас. Зеро, бундай қийинчиликлар дунё ҳаёти тугаши билан ниҳоясига етади. Бироқ охиратдаги муфлислик том маънодаги инқироздир. У ерда зиммадаги қарзлар пул билан, узр-маъзур айтиш билан эмас, фақат савоблар билан тўланади. Инсон фарзанди дунёда минг машаққат билан ибодат қилса-ю, ҳузурини бошқалар кўрса, заҳмат чекиб ишлаган савобларидан бир зумда айрилса... Буям етмаганидек жаҳаннамга ташланса... Бундан ҳам ортиқ ҳалокат, мағлубият бўладими?
Демак:
1. Қуруқ намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш ёки ҳажга бориб-келиш билан иш битмайди. Солиҳ амалларни бажаришдан ташқари гуноҳлардан, айниқса, ўзгалар ҳақи билан боғлиқ оғир гуноҳлардан: ғийбат, туҳмат, ҳақорат, уриб-сўкиш, ўғрилик, одам ўлдириш ва ҳоказолардан тийилиш ҳам зарур. Зеро, тириклигида қилган жиноятлари сони ҳаддан зиёд кўпайиб кетса, намоз ҳам, рўза ҳам, закот ҳам фойда бермай қоларкан. Чунки қинғир ишлар гуноҳини ювиш учун эгзу амаллар савоби камлик қилиб қолиши хавфи бор.
2. Охиратда ҳар бир иш Аллоҳ тарафидан ҳисоб қилинади. Агар бирон киши дунёда зулм кўрган бўлса, унинг ҳақи золимдан олиб берилади. Ҳеч бир ҳолат, ҳатто икки тараф аллақачон унутиб юборган майда масалалар ҳам назардан четда қолмайди. Дунёда топталган ҳақ-ҳуқуқлар қиёмат куни ўз эгаларига олиб берилади.
3. Банда тириклигида кимдан қанча қарзи бўлса, ҳаммасини тўлагани, кўнглини ўкситган одамлардан узр сўраб, розилигини олгани маъқул. Чунки ўзаро ҳисоб-китобларни охиратга қолдирмасдан, кўзи очиқлигида ҳал этиб олинса, эрта қиёмат куни иши енгилроқ бўлади.

Зиёвуддин Раҳимнинг “Намозда хушуъ” китобидан

👉@diyonatli
АЙБИМИЗ БЎЛСА, УЗР СЎРАШДАН ТОРТИНМАЙЛИК!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:

“Кимда (диндош) биродарининг зулм сабабидан ҳаққи бўлса, тезда ундан розилик сўрасин. Зеро, у ерда динор, дирҳам бўлмайди. Биродари учун (золимнинг) савобларидан олиб берилишидан олдин (мазлум ҳаққини адо этсин). Агар (золимнинг) савоблари бўлмаса, (мазлумнинг) гуноҳлари олиниб, унинг зиммасига юкланади” (Бухорий ривояти).

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, мўминлар жаҳаннамдан халос бўлиб (яъни, сирот кўпригидан ўтиб), жаннат билан дўзах ўртасидаги жойда ушлаб турилади. Кейин дунёда бир-бирига ўтказилган зулмлар учун ўзаро қасос олиб берилади. Покланиб, тозаланганларидан кейин жаннатга киришга рухсат этилади (Бухорий “Саҳиҳ”да ривоят қилган).

👉@diyonatli
ИНСОНЛАРНИ АЙБЛАМА

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

«Эй одам боласи!
Сен ўзингда мавжуд камчиликлар билан инсонларни айблар экансан, ҳақиқий иймонга, яъни иймон ҳақиқатига эриша олмайсан.
Аввало, айбингдан безор бўлиб, нафсингни тузатишинг даркор. Жидду жаҳд қилиб, бир камчилигингни тузатсанг, яна бири зоҳир бўлади. Шу тариқа фақат ўзинг билан банд бўлиб қоласан. Агар шундай бўла олсанг, бу – Аллоҳга энг суюмли ишдир».

Хатийб Бағдодийнинг «Зуҳд ва рақоиқ» китоби, 82.
Қалбингизни уч ўринда изланг:

1. Қуръон эшитганда.
2. Зикр мажлисларида.
3. Хилватда қолганда.

Агар уни бу ўринларда топмасангиз, Аллоҳдан қалб бермоғини сўранг. Чунки сизнинг қалбингиз йўқ экан.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
Audio
🕌Илмий суҳбатлар | 2-қисм

🎙Абдул Ҳамид домла
#sabotul_ojizin

👉
@diyonatli
#ХУШХАБАР:
Диний идорада “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди!

Аллоҳга шукрки, юртимиз аҳолисининг диний-маърифий эҳтиёжларини қондириш йўлида бир қатор хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Мана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди.

🕌 Ушбу бўлим
Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, илмий мактаблар, тадқиқот марказлари, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида фаолият юритаётган “Қуръони карим ва тажвид” курсларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, бошқариш ва ривожлантириш каби ишлар билан шуғулланади.

Шунингдек, “Қуръони карим ва тажвид” курслари устозларини тайёрлаш, мавжудларини суҳбатдан ўтказиш, уларнинг маҳоратларини тизимли ошириб бориш ва Қуръон таълимини ўргатишдаги энг илғор услубларни қўллашда амалий кўмак беради.

Муҳтарам Президентимизнинг “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу – муваффақият бўлади. Элимизга нур келади!”, деган эдилар.

Мана шу юксак эътироф сабаб юртимизда Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш борасида жуда кенг кўламда ишлар амалга оширилди. Айниқса, Қорилар мусобақалари ўтказилиши, Мусҳафи Шариф чоп этилиши, Қуръон ва тажвид курслари фаолияти кенгайиши ва қироат илмлари кенг тадқиқ этилиши, хусусан, мазкур янги бўлим ташкил этилиши фикримизни янада қўллаб-қувватлайди.

✅ Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш ҳақида Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифларида: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими фаолиятини муваффақиятли қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

👉
@diyonatli
Forwarded from MUHAMMADLOIQ QORI
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ дейишга одатланинг

Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир. Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради. Шундай экан, ҳар доим «алҳамдулиллаҳ» дейишга одатланинг!

«Ҳикматлар чашмаси»дан

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
10 АВГУСТДАН ЯНГИ ҲИЖРИЙ 1443 ЙИЛ БОШЛАНАДИ

2021 йил 10 август куни ҳижрий-қамарий ҳисобдаги янги йил – 1443 йил кириб келади ва унинг илк ойи муҳаррамнинг биринчи санаси бошланади. Одатда ушбу муносабат билан мусулмонлар бир-бирларини табриклашади.

Луғатда “муҳаррам” сўзи ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Демак, Муҳаррам ҳурматли ой экан.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг” (Тавба сураси, 36-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятни шарҳлаб: “Бу тўрт ой – Зул қаъда, Зул ҳижжа, Муҳаррам ва Ражабдир...” деганлар (Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИСТИНЖО ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Эркак киши олд авратидан сийдик чиққанидан кейин сув билан ювиши керакми ёки қоғоз билан тозаласа бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ел келиш ёки ухлаб қолиш ёҳуд қон чиқиш билан таҳорат синган пайтларда истинжо (сув билан авратларни ювиш) қилмасдан ҳам таҳорат қилишга рухсат берилган. Баъзилар мана шундай истинжо қилиш шарт бўлмаган пайтларда ҳам совуқ кунларда сув билан ювавериш натижасида тезда касал бўлиб қоладилар. Ваҳоланки, таҳорат қилишдан олдин олд ёки орқа авратлардан нажосат чиққан бўлса ва нажосат ўртача танга миқдорича атрофга ёйилса аврат аъзоларини тозалаб, сув билан ювиш шарт бўлади. Аммо нажосат танга миқдорича ёйилмаса, сув билан ювиш мустаҳаб бўлади, яъни ювса савоб олади, ювмаса гуноҳкор бўлмайди ва таҳоратига нуқсон ҳам етмайди. Шуни таъкидлаш керакки, орқа авратдан чиққан нарсани танга миқдорича чиққан ёки чиқмаганини билиш қийин масала. Шунинг учун орқа авратдан нажосат чиққанда ҳеч иккиланмасдан сув билан ювилади. Аммо олд авратнинг ўзидан нажосат чиққанда, уни танга миқдорича ёйишини олди олинса, сув билан ювиш шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Одамлар устига шундай бир замонлар келадики, унда ҳақиқатдан кўра махфийроқ, ботилдан кўра ошкорроқ ва ёлғондан кўра кўпроқ нарса бўлмайди.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
Audio
🕌Илмий суҳбатлар | 3-қисм

🎙Абдул Ҳамид домла
#sabotul_ojizin

👉
@diyonatli
Инсон қачон улғайган ҳисобланади? Қандай аломатлари бор улуғликнинг?
Одам ўзидан кўра бошқаларга кўпроқ қайғура бошлаганида улғайган саналади. Фақат ўзи билан овора бўлган, ўз эҳтиёжлари ва ва муаммоларини дийдиё қилиб юрган киши ёш боладир. Унинг фикри ҳеч бир даврада ҳисобга олинмаслиги керак.
Бошқаларни қуйидагича шартли таснифлаш мумкин:

1) аҳли оила: аёллар ва фарзандлар;
2) ота-она;
3) ака-ука;
4) қўшнилар;
5) қариндошлар;
6) дўстлар;
7) устозлар;
8) шогирдлар;
9) ҳамкасблар;
10) кўз танишлар;
11) нотанишлар.

Инсон уйлангач, аввало, ўзидан ташқари хотинига яхшилик қилишни, унга ўзидан кўпроқ қайғуришни бошлайди. Бу улғайишнинг биринчи поғонасидир. Кейин фарзанд кўргач, боласига парвона бўлади. Шундай қилиб, улуғликнинг иккинчи поясига чиқади. Аммо бу мутлақ улғайиш эмас, балки худбинликнинг бир қисми емирилди дегани. Худбинлик бироз камайди дегани. Агар одамнинг бошқаларга қиладиган яхшилиги фақат шу чегарада сақланиб қолса, у худбинлик асири бўлиб қолаверади.
Улғайишнинг кейинги босқичи ота-онага яхшилик қилишдир. Ҳар қандай фарзанд дабдурустдан ота-онасига қайғуриш кераклигини англаб ета олмайди. Ҳаммага яхшилик қилиб югуради, бироқ ота-она доим ёддан чиқади.
Ота-она ҳақида қайғуриб, уларнинг хизматларини саришта қилгач, қўшнилар ва қариндошларга яхшилик қилишга ўзида куч топган инсон, демак, ҳиммат сарҳадлари томон қадам босибди.
Бу ҳиммат ва улуғлик қачон чўққига етади? Яхшилик қилишда инсон учун қавм-қариндошнинг, ранг ва ирқнинг, жинс ва ҳолатнинг, ҳатто, диннинг фарқи ғойиб бўлса, бу улғайишнинг юқори мақомидир. Бу барчага бирдек қайғуриш, яхшилик қилиш дейилади.
Улуғлик ва ҳимматнинг энг асосий иккита шарти бор. Агар у бўлмаса, шунча иш бекор.
Биринчи шарт шуки, инсон яхшилик қилиб уни мен қилдим деган хаёлни унутиши керак, бундай хаёл келса, дарҳол тавба қилиш, истиғфор айтиши лозим. Яхшилик қилган инсон бошқалардан зинҳор унинг жавобини кутмаслиги керак, аксинча, ишни Аллоҳга топшириши шарт. Яхшилик қилувчи инсон – сабаб, уни сабаб сифатида шарафлантирган ал-Мусаббиб эса Аллоҳ. Бу ҳол уни миннат юкидан қутқаради, агар унинг яхшилигини кўрмай, унутиб, нонкўрлик қилсалар, қалб оғриғи ва нафс исёнидан халос этади.
Иккинчи шарт шуки, яхшилик қилишда адолатни англаши лозим. Золим ва хоинларга, каззоб ва пасткашларга қилинган муомала, уларга кўрсатилган илтифот солиҳ ва азизларга қилинган муносабат, эҳтиром билан баробар бўлмагай. Агар шундай қилса, оқ ва қоранинг, ҳақ ва ботилнинг орасидаги чегаралар бузилгани каби бир бузилиш содир бўлишининг эҳтимоли бор.
Шу икки шарт адо қилингач, юқоридаги ишлар билан биргаликда улуғлик ва ҳиммат мукаммал ҳолга келади, унинг бирор заиф нуқтаси қолмайди.

👉@diyonatli
Audio
🕌Илмий суҳбатлар | 4-қисм

🎙Абдул Ҳамид домла
#sabotul_ojizin

👉
@diyonatli
Беғуборлик чўққиси

Она боласига қарата: «Ким Ихлос сурасини 10 марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатда уй қуриб беради», деди.
Бола дарҳол ихлос сурасини ўқишга киришди. Она ҳам у билан бирга қайтара бошлаганди, шунда бола: «Онажон, сиз ўқиманг, сиз мен билан яшайсиз!», деди.
САЛАФИЙЛАРГА САВОЛЛАР???

(1-қисм)

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳ

Салафийлардан бири мотуридий олимларга жуда ғалати саволлар билан мурожаат қилган экан. Шунақа саволлар берибдики гўё боғча боласи савол бераяптими дейсиз.

Бизни қайта қайта тег қилаверишгач биз ҳам саволлар билан мурожаат қилишга қарор бердик.

ДИҚҚАТ САЛАФИЙЛАРГА ХОССАТАН ЮСУФ ДАВРОНГА САВОЛ:

1. Салафийлар ақидасида Аллоҳ осмонда дейилган ва улар бунга мисоллардан бири ўлароқ Мулк сурасини 17-оятини келтиришади:

“Ёки осмондаги Зот сизларга тошли бўрон юборишидан омонда бўлдингизми? Бас, албатта, огоҳлантириш қандай бўлишини биласизлар”.

Салафийлар мана шу оятни далил қилиб Аллоҳ зоти ила осмонда дейишади.

Мотуридийлар эса бу оят тафсирида осмонларга ҳукмрон бўлган, ҳукми осмонларга шоеь бўлган Зот дейишган.

Савол: Қайси саҳобий мана шу оятни далил қилиб Аллоҳ зоти ила осмонда деб айтган?

Жавобини кутаман. Менимча бунга бирон бир салафий жавоб беролмайди чунки бунақа сўзни айтган саҳоба йўқ.

Жавоб беришолмаса унда биз сизлар саҳобийлар ақидасидамиз деган сўзингизда ғирт ёлғончисиз. Нега саҳобийлар айтмаган сўзни айтаяпсиз деймиз.

Айтганча, гапни у ёқ бу ёққа буриб олиб қочманглар. Саҳобаларнинг макон ирода қилмай айтган сўзини келтириб ўзингизни макон берган сўзингизга боғламанг. Аниқ тиниқ қилиб айтинглар қайси саҳобий Аллоҳ зоти ила осмонда деган?

2. Салафийлар Аллоҳ арш устида дейишади ва бунга Тоҳо сурасининг 5-оятини далил қилишади:

“У – Роҳман аршни эгаллади".

Салафийлар бу оятни ўрнашди дея таьвил қилишган. Яъни, Аллоҳ зоти ила арш устида дейишади.

Мотуридийлар эса бу оят тафсирида Аллоҳ аршни ҳукман эгаллаган Зот деб айтишган.

Савол: Қайси саҳобий мана шу оятни далил қилиб Аллоҳ зоти ила арш устида деб айтган?

Салафийларни ақидаси бўйича Аллоҳ арш устида экан. Яна осмонда экан.
Осмонларнинг барчасини арш қамраб олган. Унда Аллоҳ арш ичидами? Ўзи қайси бири тўғри арш устидами ёки осмондами?

Аллоҳ зоти ила арш устида десангиз буни қайси саҳоба айтган? Аллоҳ зоти ила осмонда десангиз буни қайси саҳоба айтган?

Жавобини кутаман. Таассуф бунга ҳам жавоб бериша олмаслиги аниқ. Чунки, Аллоҳ зоти ила арш устида ёки осмонда деб бирон бир саҳоба айтмаган.

Мен эса салафийлардан жавоб кутаман.

Айтганча саҳобаларнинг араб тилида айтган фавқол арш ёки фиссамо деганини далил қилиб чувалаштирманглар. Саҳобалар ҳеч қачон маконни ирода қилишмаган. Агар бирон бир салафий ёки Юсуф Даврон саҳобийлар арабий лафзлардан маконни ирода қилишган демоқчи бўлишса унда айни шу гапни яъни зоти ила деган саҳобийни гапини келтиринг.

Аллоҳга қасам келтира олмайсизлар. Бирон бир саҳиҳ хабар йўқ.

Унда бу салафий ақидаси қаердан пайдо бўлган?
Бирон бир саҳобийлар айтмаган сўзни айтиб ғавғо қилаётган салафий биродарларимиз ақидаси нимага асосланган?

Бу саволларнинг бошланиши бунақа саволларимиз кўп ҳали.

Диққат, жавобларни кутиб қоламиз.
ҲАБИБИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ҚАТТИҚ ТАЪСИР ҚИЛГАН СУРАЛАР

Ривоят қилинишича, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Ё Расулуллоҳ сочингизга оқ тушибдими?!" деб сўради. Шунда у зот: "Менинг сочимни Ҳуд, Воқеа, Мурсалот, Набаъ, Таквир суралари оқартирди", дедилар".
Термизий, Ҳоким, Байҳақий, Абу Яъло ривоят қилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур суралар орқали ўтган қавмлар бошига тушган мусибатлардан воқиф бўлиб, умматлари ҳақида қаттиқ қайғурганлар. Натижада у зотда кексалик аломати барвақт намоён бўлган.
Бошқа ривоятга кўра, Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Ҳуд ва унга ўхшаш суралар, аввалги умматлар бошига тушган кўргиликлар сочимни оқартирди", деганлар.
Ибн Асокир ривоят қилган.
Абу Али Шаббувийдан ривоят қилинади. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
- Ё Расулуллоҳ, айтишларича, сиз: "Сочимни Ҳуд сураси оқартирди", дебсиз. Бунга сабаб нима: ундаги пайғамбарлар қиссаси, умматлар ҳалокатими? - деб сўрадим. Шунда у зот:
- Йўқ, балки "Ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлинг!" (Ҳуд сураси, 112-ояти)дир - дедилар.
Байҳақий "Шуабул имон"да ривоят қилган.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.