Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Янгиликлар #Мандат

"Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб олий мадрасасида 2021-2022 ўқув йили учун “Араб тили”, “Ақоид ва Фиқҳ” ва “Ўзбекистон тарихи” фанларидан ўтказилган қабул имтиҳонлари
мандат натижалари

🔗 t.me/oliymahad - диний маърифий канал!
САБР НИМАДИР?

Абу Кабша ал-Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч нарсага қасам ичаман:

Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас.

Банда бир зулмга учраса-ю, унга сабр қилса, албатта, Аллоҳ унинг иззатини зиёда қилур.

Банда тиланчилик эшигини очса, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очар (ёки шунга ўхшаш бир калима).

Мен сизга бир ҳадис айтаман, ёдлаб олинглар:

Албатта, дунё тўрт нафарникидир:

Бир бандага Аллоҳ молини ҳам, илмини ҳам ризқ қилиб берган. У бу билан Роббисига тақво қилур. Силаи раҳм қилур. Ундаги Аллоҳнинг ҳаққини билур. Бу энг афзал даражадир.

Бир бандага Аллоҳ илмни ризқ қилиб берибди-ю, молни ризқ қилиб бермабди. У содиқ ниятли бўлиб, «Агар молим бўлганида, фалончининг амалини қилар эдим», дейди. У ниятига яраша олади. Икковларининг ажри баробардир.

Бир бандага Аллоҳ молни ризқ қилиб берибди, аммо илмни бермабди. У илмсиз равишда молини тўғри келган томонга сочади. У билан Роббисига тақво қилмайди, силаи раҳм қилмайди. Ундаги Аллоҳнинг ҳаққини билмайди. Бу энг ёмон даражадир.

Бир бандага Аллоҳ молни ҳам, илмни ҳам ризқ қилиб бермабди. У эса «Агар молим бўлганида, фалончининг амалини қилар эдим», дейди. У ниятига яраша олади. Икковларининг гуноҳи баробардир»,
дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ:


Бу ҳадиси шариф Абу Кабша ал-Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Аввал у киши билан танишиб олайлик:

Асл исмлари Саъийд ибн Амр бўлиб, саҳобалардан эдилар. Шомда истиқомат қилганлар. Ҳадисларни Абу Бакр розиялоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қисқа иборалар билан ўта муҳим ҳақийқатларни баён қилмоқдалар.

Ҳадиси шарифда зикр этиладиган ҳақийқатларнинг ниҳоятда муҳим эканлигига аввалдан қасам ичишлари ҳам бунга далолат қилиб турибди.

Ҳадиснинг аввалида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч нарсага қасам ичаман», демоқдалар.

Жуда муҳим бўлмаса, у киши ҳеч қачон қасам ичмайдилар.

Хўш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичиб таъкидлашларига арзийдиган ўша уч нарса нима экан?

1.«Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас».

Банда ўз молидан бошқа бировга садақа берса, зоҳиран унинг моли садақа қилиб берилган миқдорча камайганга ўхшайди. Лекин аслида эса Аллоҳнинг наздида у кўпаяди. Ҳеч бўлмаганда, нуқсонга учрамайди. Аллоҳ таоло садақа қилинган молга барака беради, унинг эвазига бошқа томондан зиёда қилади. Садақа қилинган мол эса бу дунёдан у дунёга кўчирилган бўлди, холос.

Бир гуруҳ одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васлламга:

«Сўйилган ҳайвоннинг тўртдан бири қолди, холос. Қолганини садақа қилдик», деганларида, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Тўртдан биридан бошқаси қолибди», деганлар.

Иншааллоҳ, бу ҳақда садақанинг фазли тўғрисидаги бобда батафсил тўхталамиз.

2. «Банда бир зулмга учраса-ю, унга сабр қилса, албатта, Аллоҳ унинг иззатини зиёда қилур».

Бу ўч олиш имконига эга бўла туриб, ўзига зулм қилган одамни афв қилиб юбориш фазилатли иш эканлигини кўрсатади. Золимнинг зулмини рад этиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Аммо шахсий масалаларда бировдан зулмга учраб, уни кечириб юбориш ҳам фазилат. Чунки ўзаро афв қилиш бўлмаган жамиятда тартибсизлик, зулм кўпаяди, унинг аъзолари орасида ўзаро душманлик руҳи кучаяди. Оқибатда бундай жамият таназзулга юз тутади.

Афвнинг фазилати тўғрисида ҳам тегишли бобда алоҳида сўз юритгаймиз, иншааллоҳ.

3. «Банда тиланчилик эшигини очса, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очар».

Банда осонлик билан ризқ топиш йўлига ўтиб, дангасалик қилса, тиланчиликни ўзига раво кўрса, Аллоҳ таоло уни камбағаллик сиртмоғига солиб қўяди.

Ислом кишиларни пешона тери билан, ҳалол-пок меҳнат орқали ҳаёт кечиришга чақиради, тиланчилик билан ҳаёт кечиришни қоралайди. Гарчи Исломда тиланчиликка изн берилган бўлса ҳам, ноилож қолганда иффат ила қилиниши кўзда тутилган. Тиланчилик яхши нарса эмаслиги кўплаб ҳадисларда уқдирилган. Ҳатто тиланчи тиланчилик қилаверса, юзидан бир парчадан гўшти узилавериб, қиёмат куни юзи гўштсиз ҳолда тирилади, деган маънодаги ҳадис ҳам келган. Бу мавзу ҳам ўз ўрнида алоҳида ўрганилади.
Ҳадисда ушбу жумладан сўнг «ёки шунга ўхшаш бир калима» деган ибора келган. Бу ҳолат жуда кам бўлса-да, баъзи бир ривоятларда учрайди. Бу «Ровийнинг шаки» дейилади, яъни, ровийнинг қулоғига шунга ўхшаш яна бир калима ҳам эшитилганга ўхшаган-ку, аниқ етмаган. Шунинг учун омонатга хиёнат бўлмасин, деган мақсадда ўша ҳолатни ҳам баён қилиб қўйган.

Сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидаги саҳобаларга:

«Мен сизга бир ҳадис айтаман, ёдлаб олинглар», дедилар.

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гаплари ҳам айтилмоқчи бўлган ҳадиснинг ўта муҳим эканлигига далолат қилади. Қани, ўша ҳадисни батафсил ўрганиб чиқайлик-чи, унда яна қандай ҳикматлар ҳақида гап кетар экан?!

(Давоми бор)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

👉@diyonatli
ТУРМУШГА ЧИҚИШНИНГ МАЖБУРИЯТ ВА ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА

Бир куни бир аёл жаноби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб деди:
– Ё Расулуллоҳ, мен бир эркак кишига турмушга чиқмоқчиман. Шунга нима дейсиз?
Жаноби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб дедилар:
– Эркак кишини аёл устида ҳақлари кўп, шуни биласанми?
– Йўқ, – дея жавоб берди аёл ва қўшимча қилди:
– Қандай ҳақлари бор, ё Расулуллоҳ?
– Агар эрингни хафа қилсанг Аллоҳга қарши чиқасан, ҳамда ўқиган намозинг қабул бўлмас.
– Яна борми?
– Агар эрингни рухсатисиз кўчага қадам ташласанг, ҳар бир қадаминга гуноҳ ёзилади.
– Яна борми?
– Агар эринга ёмон гаплар гапирсанг қиёматда тилинг билан осиласан.
– Яна борми?
– Агар бор мулкинг эрингга ёрдам беролмаса, оҳиратда юзинг қора бўлади.
– Яна борми?
– Агар эрингни мол мулкидан ўғирлаб кимларгадир улашсанг ва кечирим сўрамасанг, унда Аллоҳ сени садақаларингни ҳамда
закотларингни қабул қилмайди.
– Яна борми?
– Қайсидир аёл эрини сўкса ва эрига нисбатан қарши гап гапирса, ундай аёллар дўзахда тилидан осилурлар. Ҳамда қаерда мусиқага ўйнаса ва ундай жойларга пул берса, ҳамма савоблари ювилади ҳамда кийган кийимлари ўзига қарши гувоҳлик беради: “Бизни эри учун киймаган, аксинча шундай ҳаром жойлар учун
кийган дея".
Бундай аёлларни Аллоҳ: “1000 йил куйдиринглар”, – дея ҳукм килади. Бу гапларни эшитган аёл бундай деди:
– Ё Расулуллоҳ, шу пайтгача турмушга чиқмадим, бундан буён ҳам чиқмайман энди.
Ва Расулуллоҳ бунга жавобан деди:
– "Агар эрга тегсанг қанча савоб олишингни айтиб берайми, унда эшит"
– Агар сени эринг "Аллоҳ сендан рози бўлсин", деса 60 йил сиғиниш билан баробар. Агар бир қултум сув берсанг, 1 йил рўза тутганингдан
афзалроқ. Агар эринг тўшагидан туриб, ғусл қилмоқликка чоғлансанг, 1000 та қурбонлик қилганчалик савоб топасан. Агар эрингга муғомбирлик ишлатиб, вафот этсанг фаришталар сенга тасбеҳ айтмайди. Агар эрингни кўнглини чоғ килсанг, яъни кўнглини кўтарсанг, унда 60 та қул озод қилганчалик ажр топасан. Агар эрингни мол-мулкини тўла тўкиссақласанг ва қариндошларига яхши муносабатда бўлсанг ва 5 вақт намозни тўла тўкис адо этсанг ва рўзани тўла тўкис тутсанг, бу 1000 маротаба Каъбани тавоф қилгандан улуғроқ савоб бўлади.

(Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ривояти)

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽 Ҳанафий мазҳабида такбири таҳрима ҳолати

🎙Абдул Ҳамид домла

👉
@diyonatli
ЗАМ СУРАДАН АВВАЛ "БИСМИЛЛАҲ" АЙТИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Зам сурадан аввал "бисмиллаҳ"ни айтиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зам сурадан аввал "бисмиллаҳ" айтилмайди, лекин айтиб қўйса ҳам, зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
📌Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Тақводор инсон гўё тизгиндадир – хоҳлаган ҳамма ишини ҳам қила олмайди».

«Шуабул-иймон», 5/63.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дедилар.

Шарҳ: Ўз қавми, ўз дини ва урф-одати туриб, бошқаларнинг турмуш тарзини, кийиниш ва ҳаётдаги бошқа нарсаларини устун қўйиб, жон-жаҳди билан уларга ўхшашга ҳаракат қилиш одамга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўша одам «ҳар кимга ниятига яраша» қоидасига биноан ўзи тақлид қилган қавмдан бўлади. Кофирларга ўхшашни орзу қилиб уринган бўлса, кофирлардан бўлади. Фожирларга ўхшашга ҳаракат қилган бўлса, фожир бўлади ва ҳоказо...

Ислом уммати Аллоҳ таоло юборган таълимотларнинг энг мукаммалига, ҳар бир замон ва ҳар бир маконга муносиб таълимотга раво кўрилган умматдир. Аллоҳ таоло бу умматни бошқа барча умматлар устидан шоҳид қилиб қўйгандир. Аллоҳ таоло бу умматга ҳар бир нарсада ўзига хосликни бериб қўйгандир. Шунинг учун ҳам бу умматга ўзидан бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиш, ўзига Аллоҳ таоло осмондан тушириб берган нарсани қўйиб, бошқа миллатлар ердан чиқарган нарсаларга ҳавас қилиш мутлақо тўғри келмайди.

Кўриб турибмизки, бунда фақат кийим ҳақида эмас, балки умуман ташқи қиёфани қандай тутиш кераклиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда. Соқол-мўйлабни қандай қўйишдан тортиб ҳаром тукларни қиришгача, улама сочдан тортиб, тирноқни олишгача сўз юритилмоқда. Демак, ташқи қиёфа маданиятида ҳам ҳар ким ўзлигини унутмаслиги керак. Эркак киши эркаклигини, аёл киши аёллигини. Мусулмон мусулмонлигини.

Эркаклар аёлларни бошқалардан ажратиб турадиган, уларнинг аёллигини билдирувчи белги, аломат бўлган кийимларни киймаслиги, аёлларга хос бўлган ташқи қиёфа маданиятини ўзига раво кўрмаслиги керак.

Худди шунингдек, мусулмонлар бошқа миллатларга хос бўлган, уларни мусулмонлардан ажратиб турадиган нарсаларда уларга тақлид қилмасликлари лозим.



Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Ҳадис ва ҳаёт китобидан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽 Эрининг айбини беркитган аёл

🎙Абдул Ҳамид домла

👉
@diyonatli
НОМАҲРАМЛАР ҚЎЛ БЕРИБ КЎРИШИШИ МУМКИНМИ?
#зино

CАВОЛ: Номаҳрам аёл ва эркак қўл бериб кўришиши мумкинми? Шундай қилса нима бўлади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Номаҳрам эркак ва аёлнинг қўл бериб кўришиши мумкин эмас, қўл бериб кўришиш қўл зиноси бўлади.

عَنِ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه و سلم قَالَ: إِنَّ اللهَ كَتَبَ عَلَى ابْنِ آدَمَ حَظَّهُ مِنَ الزِّنَا أَدْرَكَ ذَلِكَ لَا مَحَالَةَ، فَزِنَا الْعَيْنَيْنِ النَّظَرُ، وَزِنَا اللِّسَانِ الْمَنْطِقُ. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَزِنَا الْيَدَيْنِ الْبَطْشُ، وَزِنَا الرِّجْلَيْنِ الْمَشْيُ، وَزِنَا الْأُذُنِ الْاِسْتِمَاعُ، وَزِنَا الْفَمِ الْقُبَلُ، وَالنَّفْسُ تَمَنَّى وَتَشْتَهِي وَالْفَرْجُ يُصَدِّقُ ذَلِكَ وَيُكَذِّبُهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالشَّيْخَانِ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ Одам боласига унинг зинодан бўлган насибасини ёзгандир. Уни олмаслиги амри маҳолдир. Бас, икки кўзнинг зиноси назардир. Тилнинг зиноси нутқдир", дедилар".

Бошқа бир ривоятда: "Икки қўлнинг зиноси ушлаш, икки оёқнинг зиноси юриб бориш, қулоқнинг зиноси эшитиш, оғизнинг зиноси ўпишдир. Нафс уни орзу ва иштаҳа қилур. Фарж эса уни тасдиқлар ёки ёлғонга чиқарур", зиёда қилинган.
Имом Абу Довуд ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👉@diniysavollar
МУСТАФО МАҲМУД ДУРДОНАСИ
Мен қаридим деган фикрдан сақлан. Тананг фақатгина руҳинг қўйиладиган идишдир. Руҳнинг сочи оқармайди, у қаримайди. Руҳ бошқа оламдандир. У бизнинг оламимизга бирор жиҳатдан ўхшамайди. Унинг моҳиятини фақатгина Аллоҳ билади.
Аллоҳ таоло айтади:
"Сендан руҳ ҳақида сўрашади. Руҳ Роббимнинг ишидандир. Сизга озгина илм берилди, дегин".

Сен руҳингни тананг деворлари ичида ҳибс қилишдан сақлан. Келажакка ишончла боқиш ҳамда орзулар самосида парвоз қил. Босадиган ҳар-бир қадамингда Аллоҳга ишон. Ҳаммага ёрдам бер, муҳаббат бер, ҳамма жойда яхшилик уруғини қада.
Мўъмин учун роҳат Роббига йўлиққанидадир. Бизнинг кўпчилигимиз бу иборани нотўғри тушунамиз.
Йўлиқиш ўлимдан кейин бўлиши шарт қилинмаган. Илм йўлиқишдир, зикр йўлиқишдир, тафаккур йўлиқишдир, намоз йўлиқишдир, садақа йўлиқишдир, кечаси қоим бўлиш йўлиқишдир, ота-онага яхшилик қилиш йўлиқишдир, қуръон ўқиш йўлиқишдир, силаи-раҳм йўлиқишдир, беморни зиёрат қилиш йўлиқишдир, инсонларга нисбатан одобли бўлиш йўлиқишдир, мусулмонларнинг ғамини аритиш йўлиқишдир...
Йўлиқиш фурсатини англата олдикми?
Аллоҳ таоло айтади:
"Ким Роббига йўлиқишни истаса солиҳ амал қилсин, Роббининг ибодатида ҳеч кимни шерик қилмасин".

👉@Abdulqodir_Polvonov
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога: «Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади? Ҳар тонг ва кечқурун:

يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِكَ أَسْتَغِيثُ فَأَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ

«Йаа ҳаййу йаа қоййуму бика астағийсу фаслиҳ лий ша`ний куллаҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн», деб айт», дедилар.

Маъноси: Эй ҳай-тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма.

Ибн Сунний ривоятлари.

👉
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽Куёвини ҳимоя қилиб қизидан шикоят қилган қайнота

🎙Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳим масала!

📽Кимларни тинглаш керак? Кимлардан динни ўрганиш лозим?

🎙 Раҳматуллоҳ Термизий
Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтади :

“Мусулмон бўлганимдан бери Раббимга ибодат завқини олиш учун тўйгунча овқат емадим. Яна Раббимга етишиш иштиёқида қонгунча сув ичмадим. Чунки кўп еган одам кўп ибодат қилолмайди. Инсон бўғзига тиқилгунча овқат еса вужуди оғирлашади, кўзини уйқу босади! Аъзолари овора бўлиб қолади, кўп ибодат қилишни ният қилса ҳам бажаролмайди, қўлидан келадигани фақат уйқу бўлади”.


👉@diyonatli
АБУ ҲАЙСАМА БЎЛСИН-ДА!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва
саллам Табук ғазотида жуда ҳам қийин шароитда йўлга чиқдилар. Ҳаво жуда ҳам иссиқ эди. Саҳро гўё олов ичида ёнар эди. Сафар эса узоқ эди. Минадиган ҳайвонлар эса оз эди. Ҳаттоки ўшанда тўртта киши битта ҳайвонни навбат билан минишган.
Бу ғазотдан жуда кўп мунофиқлар турли баҳоналар қилиб бормасдан шаҳарда қолишган. Аммо мусулмонлигига гувоҳ берилган баъзи мусулмонлар ҳам қолишган. Буларга мисол қилиб Каъб ибн Молик, Мурора ибн Рабиъ, Ҳилол ибн Умайя ва Абу Ҳайсама розиёллоҳу анҳумларни айтишимиз мумкин.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг кетганларига бир неча кун бўлган эди. Абу Ҳайсама розиёллоҳу анҳу боғига борди. У ерда икки хотини у ўтириши учун чайла қуришган, ҳаммаёқни хушбўй қилишган, у ейиши учун мевалар ҳозирлашган, ичиши учун муздек сув тайёрлашган. Абу Ҳайсама бу гўзал манзарага қараб туриб деди:
“Набий расуллоллоҳу алайҳи ва саллам иссиқ шамол, қуёшнинг нури остида бўлсалар-у мен соя-салқин жойда, тайёр овқат ва сув, гўзал хотинлар оғушида ўтираманми? Йўқ, бу адолатдан эмас. Аллоҳга қасамки, бу тайёрланган чайлага кирмайман. Овқат ва сувларни ичмайман. Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга етиб олиб уларга қўшилишни истайман!”.
Абу Ҳайсама розиёллоҳу анҳу ортда қолганига пушаймон бўлиб суюкли пайғамбарига ҳамдард бўлиш учун йўлга чиқди. У чиққан пайтда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Табукка етиб олиб қўшинни у ерга жойлаштириб бўлган эдилар. Абу Ҳайсама улар томон келар экан аввал мусулмонлар уни масофа узоқлиги учун танишмади. Келаётган киши ҳақида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга хабар беришди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Абу Ҳайсама бўлсин-да, Абу Ҳайсама бўлсин-да!”, дея бошладилар.
У етиб келгач саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, у Абу Ҳайсама экан!”, дейишди.
Абу Ҳайсама нима учун мусулмонларга келиб қўшилганини айтди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам иссиқда қийналар эканлар унга салқин жой ҳам, муздек сув ҳам, гўзал хотинлар ҳам татимаганини сўйлади. Набий саллоллоҳу алаҳи ва саллам унинг ҳақида дуои хайрлар қилдилар.
Улар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни мана шу даражада яхши кўришар эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам иссиқда қийналар эканлар, уларга неъматлар татимас эди. Шунинг учун сизга биров саҳобалар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам учун хос яратилган инсонлар эди, деса ишонаверинг!
Ақлли инсон ўзи бирга яшайдиган инсонларнинг руҳий оламини яхши билмоғи даркор. Улар ила муомала қилиш воситасида уларнинг нима ишларга қодир эканликларини аниқлаб олиши керак. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Абу Ҳайсама бўлсин-да!”, деган гаплари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг табиатларини ўрганганларига далолат қилади. Ишораларни яхши ёдлаб олинглар. Инсонлар қиладиган ишларга диққат қилинг. Ана шунда улардан кўнглингиз қолмайди.
Дунёда доим хатони тузатишга имкон бўлади. Кеч бўлсада Ҳақ аҳлига етиб боришинг умуман бормаслигингдан афзалдир. Ҳақда дум бўлганинг ботилда бош бўлганингдан яхшироқдир. Инсонлар сендан ўзиб кетишган бўлишса кейинроқ бўлсада уларга етиб олишдан хижолат бўлма. Ҳақнинг охири бўлмайди. Муҳими ҳақда бўлсанг бўлди.
Нафсдаги содиқлик, иймондаги ҳарорат Абу Ҳайсамани Табук ғазотидан ортда қолганлардан ажратиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сафларига, муқаддас сафга қўшди. У Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан “Абу Ҳайсама бўлсин-да” деган юксак мукофотни олди!
Аллоҳ саҳобалардан рози бўлсин!

👉@Abdulqodir_Polvonov
Имом Муҳаммад кечалари ухламас эдилар. "Нега ухламайсиз?", деб сўралганида, у киши:
"Мусулмонлар бизга ишонгани учун ухладилар. Улар: "Бирор масала чиқса, уни дарров унга олиб борамиз, бизга тушунтириб беради" дейишади. Агар мен ухласам, динни зое қилиш бўлади", дер эдилар.

👉@diyonatli
​Қушчадан сабоқ

Менда бир буғдой уруғи бор. Уни мен қутичада, иш жойимдаги сейфнинг ичида, муҳим ҳужжатларим билан бирга сақлайман. Уни менга бобом совға қилганлар, бобомга эса…чумчуқ. Бобом бошқаларга ўхшамаган инсон эдилар, улар билан доим турли хил қизиқарли ҳодисалар содир бўларди.
Кунлардан бир кун, кичкиналик пайтимда, улар мени жума намози учун масжидга олиб бордилар. Қайтишда сайилгоҳ орқали қайтаётган эдик. Ҳақиқий баҳор ифори таралаётган, хиёбон янги баргларнинг ҳиди ва қушларнинг сайрашига кўмилгандек эди.
– Бобожон, эсингиздами, сиз менга ҳайвонлар ва қушлар одамзод учун яратилган, деган эдингиз?!
– Эсимда, худди шундай.
– Чумчуқлар бизга қандай фойда келтиради?
– Чумчуқлар биз учун жуда муҳимдир.
– Ҳазиллашяпсизми?
– Йўқ. Соат тузатганимиз ёдингдами? Соатнинг ичида қанча парракчалар бор эди? Уларнинг ҳар бири, қанчалик майда бўлмасин, ўз вазифасига эга. Олам бу улкан ва аниқ бир механизмдир, унда кераксиз қисмнинг ўзи йўқ. Шундай экан, ҳатто чумчуқнинг ҳам ўз вазифаси бор.
– Қандай вазифа?
– Чумчуқлар – бизнинг устозларимиз.
– Ким?! Чумчуқларми?
– Албатта! Кел, шу ерга ўтириб, уларни бир оз кузатамиз.
Бобом чўнтакларидан буғдой тўла халтачани олдилар, у киши кўпинча ўзлари билан қушлар учун дон олиб юрар эдилар, бир сиқим буғдойни ташладилар. Бирданига олдимизда бир тўп чумчуқлар пайдо бўлди – улар бизни кутиб туришгандек эди гўё.
– Улар ҳозир нима деб сайрашяпти?
– Улар Аллоҳни улуғлашяпти. Қушларда овқат заҳираси бўлмайди, улар тонгда оч чиқиб кетиб, тунда тўқ қайтишади – Аллоҳ уларни ҳар куни озуқа билан таъминлайди!
Сўнгра бобом буғдой доначаларини кафтларига ташладилар, довюрак қушчалар эса тепамизда турган дарахтдан учиб, бобомни кафтларига келиб қўндилар ва донни чўқиб ея бошладилар. Буғдой тугади, лекин бобомнинг қўллари узатилган ҳолатда қолаверди. Ва шу онда қаердандир тепадан кафтларига бир дон тушди.
– Бобожон, қаранг, энди улар сизни меҳмон қилишяптими? – деб кулиб қўйдим. – Хўш, улар энди нима дейишяпти?
Бобом хижолат тортиб, донни менга узатдилар ва дедилар:
– Улар мен кексага дарс беришди: модомики, сен одам экансан, қўлингни бўш узатма!

Muslimaat.uz
БИЛАСИЗМИ АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАНДАЙ БАНДАЛАРИНИ ЯХШИ КЎРАДИ?



1. «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради».
(Бақара Сураси, 195 - оят)

2. «Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади».
(Бақара Сураси, 222 - оят)

3. «Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради».
(Оли Имрон сураси, 76 - оят)

4. «Аллоҳ сабрлиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 146 - оят)

5. «Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 148 - оят)

6. «Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 13 - оят)

7. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 4 - оят)

8. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 7 - оят)