Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Аллоҳ бир оятда шундай огоҳлантиради:

“Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва ҳар бир жон эрта – Қиёмат куни учун нимани (яъни қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (Ҳашр сураси, 18-оят).
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽Эр ва хотин ўртасидаги сир

🎙Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
Эрига бўлган ишонч

1890-йилларнинг охирларида, Детройтдаги электр компаниясига, бир ёш механик ҳафтасига 11 доллар эвазига ишга ёнланади. У кунига 10 соат ишлар ва уйга келиб кўпинча дам олишни ўрнига, ярим кечасигача ўз омборхонасиида янги турдаги двигател устидан ишлар эди.

Унинг отаси ўғли ўз вақтини беҳуда ўтказаётганига танбеҳ берар, қўшнилар уни “ақлдан озган телба” деб устидан кулар эди. Ҳеч ким унинг бу машғулотидан муносиб бир нарса чиқишига ишонмасди. Механикка ягона ишонган, уни ҳар доим қўллаб-қувватлаган инсон унинг турмуш ўртоғи эди.

У, эри тунда ишлашига ёрдам берар, керосин лампасини бошида бир неча соатлаб ушлаб турарди. Совуқдан унинг қўллари кўкариб, тишлари ғичирларди. Аммо қийналса ҳам эрига бўлган ишончи ҳеч қачон ўзгармас эди.

Йиллар ўтиб, бир куни қўшниларнинг эътиборини омборхонадан чиққан шовқин овози ўзига қаратади. Дарвозалар очилиб, у ердан отсиз арава ўзи чиқиб келарди.
Аравани ёш механик бошқарар ва унинг ёнида рафиқаси ўтирар эди. Ёш механикнинг исми Генри Форд эди ...

Форддан интервю олган бир журналист, Форд кейинги ҳаётида қайси бошқа соҳани ўзлаштиришни хоҳлашини сўрайди, даҳо оддийгина: "Қайси соҳани ўзлаштиришмдан қатъий назар, ёнимда рафиқам бўлса бас"-деб жавоб берган экан.

👉@diyonatli
Forwarded from Islom.uz
«Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастури
👇
Дастурни юклаб олиш

#тафсири_ҳилол

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу:

“Мусулмон бўлганимдан бери Раббимга ибодат завқини олиш учун тўйгунча овқат емадим. Яна Раббимга етишиш иштиёқида қонгунча сув ичмадим. Чунки кўп еган одам кўп ибодат қилолмайди. Инсон бўғзига тиқилгунча овқат еса вужуди оғирлашади, кўзини уйқу босади! Аъзолари овора бўлиб қолади, кўп ибодат қилишни ният қилса ҳам бажаролмайди, қўлидан келадигани фақат уйқу бўлади”.
АЗОН ЭРКАК КИШИЛАР УЧУН СУННАТИ МУАККАДАДИР

Фақат фарз ва жума намозларига вақтида азон айтиш суннатдир. Агар азон вақтидан олдин айтилган бўлса, қайта айтилади.

Уни шошилмасдан, дона-дона қилиб, қиблага қараган ҳолда, икки бармоғини қулоқларининг ичига киритиб олиб айтади. Оҳангга солиб, чўзиб юбормайди. Таржийъ қилмайди. «Ҳайя ъала»ларни айтаётганда юзини ўнгга ва чапга буради. Агар эшитилмай қоладиган бўлса, мезанада айланади.

Иқома ҳам азонга ўхшайди. Лекин уни тезроқ айтади ва икки марта «қод қоматис солаҳ»ни қўшимча қилади.

Бомдоднинг азонида «фалаҳ»дан кейин «Ас-солату хойрум минан навм»ни қўшимча қилади. Иккисида ҳам гапирилмайди.

Тасвийб қилинса яхши.

Иккисининг орасида бир оз ўтирилади. Фақат шом бундан мустасно.

Битта қазо намозга азон ҳам, иқома ҳам айтади. Шунингдек, кўп қазо намозларнинг аввалгисига ва қолганларидан ҳар бирига иккисини айтади ёки ёлғиз иқоманинг ўзини айтади.

Бетаҳорат кишининг иқома айтиши макруҳдир, азони эмас. Иқомани қайта айтилмайди.

Иккиси жунубга макруҳдир. Аёл кишининг, мажнуннинг ва мастнинг азони макруҳ бўлгани каби. Иқома қайтарилмайди, азон қайтарилади.

Сафарда ва масжид жамоатида иккисини тарк қилиш макруҳдир. Шаҳардаги уйида макруҳ эмас.

Имом «Ҳайя ъалас-солаҳ» айтилганда туради ва «Қод қоматис-солаҳ»да бошлайди.

Намозга бевосита боғлиқ бўлган азон ва иқомаларга оид ҳукмларни яхшилаб ўрганиш ҳамманинг бурчидир.
Шунинг учун юқорида келган матнни батафсил шарҳлаш орқали бу масалани ўрганишга ҳаракат қиламиз.

Фақат фарз ва жума намозларига вақтида азон айтиш суннатдир.

Азон эркак кишилар учун суннати муаккададир

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

👉@diyonatli
Аллоҳнинг Расули буюрадилар:

“Шайтон инсоннинг қон томирларида айланиб юради. Унинг йўлини очлик билан тўсиб ташланг. Қиёмат куни Аллоҳга инсонларнинг энг яқин бўлгани кўпроқ оч ва ташна юрганлардан иборат бўлади”.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽Мазҳаб тўғри йўлни кўрсатади

🎙Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
#Янгиликлар #Мандат

"Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб олий мадрасасида 2021-2022 ўқув йили учун “Араб тили”, “Ақоид ва Фиқҳ” ва “Ўзбекистон тарихи” фанларидан ўтказилган қабул имтиҳонлари
мандат натижалари

🔗 t.me/oliymahad - диний маърифий канал!
САБР НИМАДИР?

Абу Кабша ал-Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч нарсага қасам ичаман:

Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас.

Банда бир зулмга учраса-ю, унга сабр қилса, албатта, Аллоҳ унинг иззатини зиёда қилур.

Банда тиланчилик эшигини очса, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очар (ёки шунга ўхшаш бир калима).

Мен сизга бир ҳадис айтаман, ёдлаб олинглар:

Албатта, дунё тўрт нафарникидир:

Бир бандага Аллоҳ молини ҳам, илмини ҳам ризқ қилиб берган. У бу билан Роббисига тақво қилур. Силаи раҳм қилур. Ундаги Аллоҳнинг ҳаққини билур. Бу энг афзал даражадир.

Бир бандага Аллоҳ илмни ризқ қилиб берибди-ю, молни ризқ қилиб бермабди. У содиқ ниятли бўлиб, «Агар молим бўлганида, фалончининг амалини қилар эдим», дейди. У ниятига яраша олади. Икковларининг ажри баробардир.

Бир бандага Аллоҳ молни ризқ қилиб берибди, аммо илмни бермабди. У илмсиз равишда молини тўғри келган томонга сочади. У билан Роббисига тақво қилмайди, силаи раҳм қилмайди. Ундаги Аллоҳнинг ҳаққини билмайди. Бу энг ёмон даражадир.

Бир бандага Аллоҳ молни ҳам, илмни ҳам ризқ қилиб бермабди. У эса «Агар молим бўлганида, фалончининг амалини қилар эдим», дейди. У ниятига яраша олади. Икковларининг гуноҳи баробардир»,
дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ:


Бу ҳадиси шариф Абу Кабша ал-Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Аввал у киши билан танишиб олайлик:

Асл исмлари Саъийд ибн Амр бўлиб, саҳобалардан эдилар. Шомда истиқомат қилганлар. Ҳадисларни Абу Бакр розиялоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қисқа иборалар билан ўта муҳим ҳақийқатларни баён қилмоқдалар.

Ҳадиси шарифда зикр этиладиган ҳақийқатларнинг ниҳоятда муҳим эканлигига аввалдан қасам ичишлари ҳам бунга далолат қилиб турибди.

Ҳадиснинг аввалида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч нарсага қасам ичаман», демоқдалар.

Жуда муҳим бўлмаса, у киши ҳеч қачон қасам ичмайдилар.

Хўш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичиб таъкидлашларига арзийдиган ўша уч нарса нима экан?

1.«Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас».

Банда ўз молидан бошқа бировга садақа берса, зоҳиран унинг моли садақа қилиб берилган миқдорча камайганга ўхшайди. Лекин аслида эса Аллоҳнинг наздида у кўпаяди. Ҳеч бўлмаганда, нуқсонга учрамайди. Аллоҳ таоло садақа қилинган молга барака беради, унинг эвазига бошқа томондан зиёда қилади. Садақа қилинган мол эса бу дунёдан у дунёга кўчирилган бўлди, холос.

Бир гуруҳ одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васлламга:

«Сўйилган ҳайвоннинг тўртдан бири қолди, холос. Қолганини садақа қилдик», деганларида, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Тўртдан биридан бошқаси қолибди», деганлар.

Иншааллоҳ, бу ҳақда садақанинг фазли тўғрисидаги бобда батафсил тўхталамиз.

2. «Банда бир зулмга учраса-ю, унга сабр қилса, албатта, Аллоҳ унинг иззатини зиёда қилур».

Бу ўч олиш имконига эга бўла туриб, ўзига зулм қилган одамни афв қилиб юбориш фазилатли иш эканлигини кўрсатади. Золимнинг зулмини рад этиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Аммо шахсий масалаларда бировдан зулмга учраб, уни кечириб юбориш ҳам фазилат. Чунки ўзаро афв қилиш бўлмаган жамиятда тартибсизлик, зулм кўпаяди, унинг аъзолари орасида ўзаро душманлик руҳи кучаяди. Оқибатда бундай жамият таназзулга юз тутади.

Афвнинг фазилати тўғрисида ҳам тегишли бобда алоҳида сўз юритгаймиз, иншааллоҳ.

3. «Банда тиланчилик эшигини очса, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очар».

Банда осонлик билан ризқ топиш йўлига ўтиб, дангасалик қилса, тиланчиликни ўзига раво кўрса, Аллоҳ таоло уни камбағаллик сиртмоғига солиб қўяди.

Ислом кишиларни пешона тери билан, ҳалол-пок меҳнат орқали ҳаёт кечиришга чақиради, тиланчилик билан ҳаёт кечиришни қоралайди. Гарчи Исломда тиланчиликка изн берилган бўлса ҳам, ноилож қолганда иффат ила қилиниши кўзда тутилган. Тиланчилик яхши нарса эмаслиги кўплаб ҳадисларда уқдирилган. Ҳатто тиланчи тиланчилик қилаверса, юзидан бир парчадан гўшти узилавериб, қиёмат куни юзи гўштсиз ҳолда тирилади, деган маънодаги ҳадис ҳам келган. Бу мавзу ҳам ўз ўрнида алоҳида ўрганилади.
Ҳадисда ушбу жумладан сўнг «ёки шунга ўхшаш бир калима» деган ибора келган. Бу ҳолат жуда кам бўлса-да, баъзи бир ривоятларда учрайди. Бу «Ровийнинг шаки» дейилади, яъни, ровийнинг қулоғига шунга ўхшаш яна бир калима ҳам эшитилганга ўхшаган-ку, аниқ етмаган. Шунинг учун омонатга хиёнат бўлмасин, деган мақсадда ўша ҳолатни ҳам баён қилиб қўйган.

Сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидаги саҳобаларга:

«Мен сизга бир ҳадис айтаман, ёдлаб олинглар», дедилар.

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гаплари ҳам айтилмоқчи бўлган ҳадиснинг ўта муҳим эканлигига далолат қилади. Қани, ўша ҳадисни батафсил ўрганиб чиқайлик-чи, унда яна қандай ҳикматлар ҳақида гап кетар экан?!

(Давоми бор)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

👉@diyonatli
ТУРМУШГА ЧИҚИШНИНГ МАЖБУРИЯТ ВА ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА

Бир куни бир аёл жаноби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб деди:
– Ё Расулуллоҳ, мен бир эркак кишига турмушга чиқмоқчиман. Шунга нима дейсиз?
Жаноби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб дедилар:
– Эркак кишини аёл устида ҳақлари кўп, шуни биласанми?
– Йўқ, – дея жавоб берди аёл ва қўшимча қилди:
– Қандай ҳақлари бор, ё Расулуллоҳ?
– Агар эрингни хафа қилсанг Аллоҳга қарши чиқасан, ҳамда ўқиган намозинг қабул бўлмас.
– Яна борми?
– Агар эрингни рухсатисиз кўчага қадам ташласанг, ҳар бир қадаминга гуноҳ ёзилади.
– Яна борми?
– Агар эринга ёмон гаплар гапирсанг қиёматда тилинг билан осиласан.
– Яна борми?
– Агар бор мулкинг эрингга ёрдам беролмаса, оҳиратда юзинг қора бўлади.
– Яна борми?
– Агар эрингни мол мулкидан ўғирлаб кимларгадир улашсанг ва кечирим сўрамасанг, унда Аллоҳ сени садақаларингни ҳамда
закотларингни қабул қилмайди.
– Яна борми?
– Қайсидир аёл эрини сўкса ва эрига нисбатан қарши гап гапирса, ундай аёллар дўзахда тилидан осилурлар. Ҳамда қаерда мусиқага ўйнаса ва ундай жойларга пул берса, ҳамма савоблари ювилади ҳамда кийган кийимлари ўзига қарши гувоҳлик беради: “Бизни эри учун киймаган, аксинча шундай ҳаром жойлар учун
кийган дея".
Бундай аёлларни Аллоҳ: “1000 йил куйдиринглар”, – дея ҳукм килади. Бу гапларни эшитган аёл бундай деди:
– Ё Расулуллоҳ, шу пайтгача турмушга чиқмадим, бундан буён ҳам чиқмайман энди.
Ва Расулуллоҳ бунга жавобан деди:
– "Агар эрга тегсанг қанча савоб олишингни айтиб берайми, унда эшит"
– Агар сени эринг "Аллоҳ сендан рози бўлсин", деса 60 йил сиғиниш билан баробар. Агар бир қултум сув берсанг, 1 йил рўза тутганингдан
афзалроқ. Агар эринг тўшагидан туриб, ғусл қилмоқликка чоғлансанг, 1000 та қурбонлик қилганчалик савоб топасан. Агар эрингга муғомбирлик ишлатиб, вафот этсанг фаришталар сенга тасбеҳ айтмайди. Агар эрингни кўнглини чоғ килсанг, яъни кўнглини кўтарсанг, унда 60 та қул озод қилганчалик ажр топасан. Агар эрингни мол-мулкини тўла тўкиссақласанг ва қариндошларига яхши муносабатда бўлсанг ва 5 вақт намозни тўла тўкис адо этсанг ва рўзани тўла тўкис тутсанг, бу 1000 маротаба Каъбани тавоф қилгандан улуғроқ савоб бўлади.

(Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ривояти)

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽 Ҳанафий мазҳабида такбири таҳрима ҳолати

🎙Абдул Ҳамид домла

👉
@diyonatli
ЗАМ СУРАДАН АВВАЛ "БИСМИЛЛАҲ" АЙТИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Зам сурадан аввал "бисмиллаҳ"ни айтиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зам сурадан аввал "бисмиллаҳ" айтилмайди, лекин айтиб қўйса ҳам, зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
📌Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Тақводор инсон гўё тизгиндадир – хоҳлаган ҳамма ишини ҳам қила олмайди».

«Шуабул-иймон», 5/63.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дедилар.

Шарҳ: Ўз қавми, ўз дини ва урф-одати туриб, бошқаларнинг турмуш тарзини, кийиниш ва ҳаётдаги бошқа нарсаларини устун қўйиб, жон-жаҳди билан уларга ўхшашга ҳаракат қилиш одамга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўша одам «ҳар кимга ниятига яраша» қоидасига биноан ўзи тақлид қилган қавмдан бўлади. Кофирларга ўхшашни орзу қилиб уринган бўлса, кофирлардан бўлади. Фожирларга ўхшашга ҳаракат қилган бўлса, фожир бўлади ва ҳоказо...

Ислом уммати Аллоҳ таоло юборган таълимотларнинг энг мукаммалига, ҳар бир замон ва ҳар бир маконга муносиб таълимотга раво кўрилган умматдир. Аллоҳ таоло бу умматни бошқа барча умматлар устидан шоҳид қилиб қўйгандир. Аллоҳ таоло бу умматга ҳар бир нарсада ўзига хосликни бериб қўйгандир. Шунинг учун ҳам бу умматга ўзидан бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиш, ўзига Аллоҳ таоло осмондан тушириб берган нарсани қўйиб, бошқа миллатлар ердан чиқарган нарсаларга ҳавас қилиш мутлақо тўғри келмайди.

Кўриб турибмизки, бунда фақат кийим ҳақида эмас, балки умуман ташқи қиёфани қандай тутиш кераклиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда. Соқол-мўйлабни қандай қўйишдан тортиб ҳаром тукларни қиришгача, улама сочдан тортиб, тирноқни олишгача сўз юритилмоқда. Демак, ташқи қиёфа маданиятида ҳам ҳар ким ўзлигини унутмаслиги керак. Эркак киши эркаклигини, аёл киши аёллигини. Мусулмон мусулмонлигини.

Эркаклар аёлларни бошқалардан ажратиб турадиган, уларнинг аёллигини билдирувчи белги, аломат бўлган кийимларни киймаслиги, аёлларга хос бўлган ташқи қиёфа маданиятини ўзига раво кўрмаслиги керак.

Худди шунингдек, мусулмонлар бошқа миллатларга хос бўлган, уларни мусулмонлардан ажратиб турадиган нарсаларда уларга тақлид қилмасликлари лозим.



Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Ҳадис ва ҳаёт китобидан