Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
УЗЛАТ
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Сойдул хотир” номли китобида шундай дейди:
“Нафсим мен билан ваъз қилувчиларнинг ваъзлари, тавба қилувчиларнинг тавбаси, зоҳидлар зуҳди ҳақида баҳслашар, мени халқдан узоқлашишга, ёлғизланишга, охират учун ажралиб чиқишга даъват қилар эди. Мен бу ҳақида кўп фикрлаб шу хулосага келдимки, буларнинг бари шайтондан экан. Яъни, шайтон менинг мажлисимга, илмий дарсларимга кўп инсонларнинг келаётганларини кўрди. Улар йиғлашаяпти, гуноҳларига пушаймон бўлишаяпти. Баъзи кунлари юз элликта, баъзи кунлари эса юзтадан ортиқроқ инсонлар ҳузуримда тавба қилар эди. Тавба қилувчилар асосан ёшлар бўлиб, улар айни ўйнаб куладиган, маъсиятга ботадиган ёшда эдилар. Мен уларни шайтондан тортиб олаётганим шайтонга ёқмаётган эди. Шунинг учун у ўзининг ялтироқ гаплари билан мени чалғитмоқчи бўлаётган эди. Унинг фикрича мен узлатга кириб халқдан узилсам-у, ёшлар у билан бирга қолса. У менга илмий мажлислардан узилишимни гўзал қилиб кўрсатмоқда эди. Халқ билан муомала қилаётган инсон риёдан холий бўлмаслигини менга айтар эди. Мен унга дедим:
“Гўзал лафзлар, уларни безаш, яхши иборалардан маънолар чиқариш бу фазилат, разолат эмас. Аммо агар шариатда жоиз бўлмаган нарса ила мақсадим инсонлар бўлса, бундан Аллоҳ мени сақласин!”.
Шайтон менга зоҳидликда сабаблардан узилиш, қутилиш борлигини айтди. Бунинг зоҳири касб қилишдан қутилиш эди. Мен унга дедим:
“Менга зоҳидлик ёқса ва узлат қилсам, сўнгра қўлимдаги нарсалар тугаса оиламга муҳтож бўлиб қоламан. Мажбур бўлиб улардан сўрайман-ку! Менга индама, керакли нарсаларни жамлай. Бу мени инсонлардан сўрашдан озод қилади. Агар умрим узоқ бўлса бу энг яхши сабаб бўлади. Агар умрим вафо қилмаса жамлаганларим оиламга қолади. Мен саробни кўрганда сувини тўкиб юборадиган чавандоз каби бўлмоқчи эмасман. Вақт ўтганидан кейин пушаймонлик фойда бермайди. Ухлашдан олдин ётадиган жойни тайёрлаш, қаришдан олдин муҳтожликни тўсадиган молни жамлаш тўғри ишдир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Меросхўрларингни бой қилиб қолдиришинг уларни кишиларга қўл чўзиб нарса сўраб юрадиган қилиб қолдиришингдан яхшироқдир”, деганлар. Ва яна: “Солиҳ инсон қўлидаги солиҳ мол қандай ҳам яхши молдир!”, деганлар.
Аслида яхшиликдан эмас, ёмонликдан узлат қилинади. Ёмонликдан узлат қилиш барча вақтларда вожиб бўлади. Аммо талабаларга таълим бериш, муридларни тўғри йўлга солиш олимнинг ибодатидир. Баъзи олимлар китоб ёзишдан, талабаларга таълим беришдан кўра нафл намозларни, нафл рўзаларни устун кўришган. Аслида китоб ёзиш ва таълим кўп мева берадиган уруғдир. Бунинг фойдаси кўп. Шайтон нафл намоз ва нафл рўзаларни олимга иккита сабаб учун зийнатлаб кўрсатади:
1. Дангасаликни севиш. Чунки бунинг учун ажралиб чиқиш осонроқ.
2. Мақтовни яхши кўриш. Чунки зоҳид кўринсанг инсонлар сенга майл қилади, рағбат қилади.
Сен аввалги қавм билан бирга бўл. Пешқадам қавм билан бирга бўл. Улар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳобаларидир. Аллоҳ улардан рози бўлсин!
Жоҳил зоҳидлар ва илмсиз тасаввуфчилар тўқиб чиқарган илмдан узилиш, халқдан ажралиш каби нарсалардан бирортаси уларда бўлганми?! Анбиёларнинг ишлари халқни яхшиликка тарғиб қилиб, ёмонликдан тўсиш бўлмаганми?!
Агар узлатга кирадиган киши олим бўлмаса ва инсонларга ёмонлиги тегмаслигини қасд қилса, бу мумкин. Бу ёмон аралашувдан ҳимояланувчининг мартабасидадир. Тановул қилаётган нарсасининг нималигини биладиган шифокор унинг фойда беришини ҳам билади!”.
Демак, олим учун энг яхши узлат ва энг яхши ибодат ТАЪЛИМ, ТАСНИФ ва ТАРБИЯдир!


👉@Abdulqodir_Polvonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қаерда бемазҳаб бўлса ўша ерда ихтилоф бор".

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.


@diyonatli
Forwarded from A@S M@M
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

«Пайпоқсиз Намоз ўқиса бўладими?»



Давоми: 👉 @JanobUzbeklar
Forwarded from Fitrat.uz
#ШАЙХ_НОБУЛСИЙДАН_ҚИССАЛАР

САРАТОННИНГ САБАБИ МАНА ШУ!

Юрак жарроҳи бўлган танишим айтишича, у кўп йиллардан бери юрак жарроҳлиги амалиётларини ўтказар, энг кўп юрак амалиёти эса сигарет чекувчиларда бўлар экан.

Юрак жарроҳлик амалиёти асосий сабабларидан бири юрак қон-томир торайиб, тромб-тиқин ҳосил бўлишидан бўлади. Юрак жарроҳлик амалиётининг бошқа ҳар қандайин сабаблардан бўлиши билан, сигарет чекиш сабабли бўлиши эҳтимоли деярли бир хилдир.

Никотин қон тромбоцитларини бирлаштириб, томирда тромб ҳосил қилади. Шунингдек, у сабабли юрак зўриқиб, тезроқ уришга мажбур бўлади.

Тиб илми мутахассисларининг айтишича, сигарет инсон соғлиғи учун ўта зарарлидир.

Сигарет тутунининг юрак ва қон айланиш тизимига, юрак-қон томир тизимига, нафас олиш тизимига, овқат ҳазм қилиш тизимига, бир қатор тўқима ва аъзоларга зарар етказиши аниқланган ва бу доимий тарзда айтилади.

Ажиб бир воқеани айтиб бераман:
Италиянинг Рим шаҳри яқинидаги қишлоқда оддийгина қишлоқ хўжалиги ишчиси яшар, унинг бир қизи ва ҳеч қаерда ишламайдиган аёли бор эди.

Ушбу қиз ногирон бўлиб, унинг фожиаси онасининг қорнида ҳомила ҳолатида бошланган, онаси доимий чекувчи бўлгани сабабли бола онасининг қорнида эканидаёқ никотин билан тўйинган ва ногирон туғилган эди. Бола эмаклаган чоғиданоқ сигарет қутиси ичидан сигарет олиб, чайнаб ютадиган бўлди.

Чунки, онаси доимий сигарет чекар, уйда сигарет қутилари бўлар эди. Она қорнида бадани никотин билан тўйинган, туғилганида нуқсони билан туғилган ушбу чақалоқнинг бадани никотин талаб қилгани учун сигарет чайнаб, заҳарланиб ўлишига бир баҳя қолган экан.

Ҳомила онанинг қонидан озиқланади, шунинг учун ўз болаларингизга раҳм-шафқат қилинг!

Совуқ кунларда фарзандлари бор хонада чекадиган киши болаларига етиши мумкин бўлган зарарнинг бешдан бир қисмини етказади.

Жамоат машинасида чекадиган кишининг зарари, уларга етиши мумкин бўлган зарнинг бешдан бир қисмини етади.

Қулоқ-бурун-томоқ соҳасидаги моҳир шифокор дўстим бор. У менга бундай айтиб берган эди: Қачон ҳузуримга томоқ саратони билан касалланган одам келса, қўлимни чўнтагига тиқаман, у ерда сигарет қутиси турган бўлади. Ўша одамларга:
- Саратон касалинг мана шу сигаретдан бўлган, дейман.

Мен омматан инсонларга бу ҳақда гапириб ўтирмайман. Аммо сизлар мўминсизлар, масжидга келасизлар, бу разил нарсадан воз кечинглар.

Ҳамма ҳам бу гапга қулоқ солавермайди. Қулоқ солганларнинг ҳаммаси ҳам сигарет чекишни ташлай олишмайди.

Мен сигарет ҳаромлиги ва зарарлари ҳақида кўп бора сўзлаб, бу жирканч ишдан қайтарганман. Аллоҳ фазли билан дарсларимиз сабабли кўплаб кишилар чекишни ташлашди.

Доимий чекишга мубтало бўлган бир танишим жуда оғир дардга чалинди. Уни кўриш учун шифохонага борган яқинларидан бирига:
- Мени касал қилган мана бу сигарет, тузалиб олайин ундан албатта қасдимни оламан, деб айтди. Аммо ўзи шу касал сабабли шифохонадан чиқмай ўлди.

Бир биродарим бундай деган эди: Мен бир кунда тўрт қути сигарет чекаман ва бундан кам бўлса чидай олмайдиган ҳолатдаман.

Аммо, сизга Аллоҳ номи ила қасам ичиб айтаман-ки, чекишни мутлақ ташлайман. Бу соғлиғимдан қайғурганим учун эмас, Аллоҳ таолога итоат учун шундай қиламан. Аллоҳ таолодан бу ишимга мадад тилайман.

Шу кимса сигарет чекишни мутлақ ташлаб юборди.
Азизлар! Мен биламанки, мана шу дарсда қатнашаётганлар ичида чекадиганлар бор. Аллоҳ ҳақи, бу разил одатдан воз кечинглар.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Таржимон изоҳи:

Сигаретни уламолар ҳаром дейишган. Бу қувватли қавл, чунки шифокорлар ҳам кашандалик соғлиқ учун ўта зарарли эканига иттифоқ қилишган.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“Ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир”.
(Нисо сураси, 29-оят).

Сигаретсиз яшай олмайман, носсиз тура олмайман, дейдиганлар бор. Ундай бўлса, сигаретни еб кўр, нега емайсан? Носни ютиб кўр-чи! Бу сигарет-у носни энг жирканч нарсалар, нажосатларни ейдиган ҳайвонлар ҳам емайди.

Чекмайдиган дўстларимиздан уни сассиқлиги ҳақида сўраб кўрсак, қанчалар ёқимсиз ва жирканч эканини айтиб беришади. Шу сассиққа чидаб яшаётган аёлингга раҳминг келсин.
Forwarded from Fitrat.uz
​Ташлай олмайман, дейсанми? Туғилганингда чекмас эдинг-ку?! Қанча қанча мардлар чекишни ташлашди. Сен-чи, қачонгача ўзингни ўзинг алдайсан?

Бирор шифокор: "Чексанг, ўласан!" деса, ташлай оласан, аммо Аллоҳ учун шу ҳаромни ташлай олмайсанми?

Устозимиз раҳимаҳуллоҳ қуйидаги воқеани айтиб берган эдилар: Носга ўрганиб қолган бир киши бўлиб, неча бор шу ҳаром нарсани ташланг, исрофни уволи бор, деб айтсам ҳам ташламас эди. Бир тун туш кўрдим. Чуқур ва кенг бир жарликни ичи носга тўла бўлиб, ҳалиги кимса ўша жарда чўкаётган эди. Ёрдам сўраб бақирар, бир чўкиб, бир кўринар эди. Қўлидан тортиб, шунча ҳаракат қилсам ҳам чиқара олмадим. Охири бақириб-бақириб, носга тўла жарликка чўкиб кетди. Чўчиб уйғондим. Қаро терга ботибман. Эшик тақиллаётган экан. Чиқиб эшикни очдим.
- Тақсир, фалончи одам жон берди, жанозага айтиб юрибман, деди. Вафот қилган кимса эса ўша нос чекишга мубтало бўлган ва тушимда чўкиб ўлган кимса эди...

Суннатуллоҳ Абдулбосит

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Масжид қурилишига ўз ҳиссангизни қўшинг ва жаннатдан ўзингизга уй барпо этинг.

Пaйариқ тумани Қозоқхўжа қишлоғидаги«Хўжаобод» масжиди ҳашар йўли билан қурилмоқда.

Масжид қурилиши учун эҳсон қилиш ниятида бўлсангиз ушбу картага пул ўтказишингиз мумкин:


💳 UzCard: 8600 0423 7175 8094

(Боҳодиров Аббосхон номида)

Мурожаат учун телефон рақам:
+99899 969 95 77
Иккинчи хотин олмоқчи бўлган бир киши юртининг машҳур шайхидан маслаҳат сўради.

Шайх: «Иккинчи хотин олишдан мақсадинг недир?» - дея савол берди.

У: «Бир қизни иффатли бўлиб яшашига ёрдам бераман» - деди.

Шайх: «Ундай бўлса уйланмаган бир покиза йигитга пул бериб, уни ўша қизга уйлантириб қўйгин. Икковини ҳам ҳаромдан сақлаганни савобини оласан» - деган экан.

👉@diyonatli
Суфён ибн Уяйна розияллоҳу анҳу «Парвардигорим, мен сенга дуо қилиб (ҳеч қачон) ноумид бўлган эмасман» [Марям, 4] ояти каримасини шундай изоҳлар эди:

«Эй Роббим! Менга сўраганимни бермасанг ҳам, мен Сенга дуо қилиб мамнун бўламан».

© Жалолиддин Суютий, «Ад-Дуррул Мансур» тафсирларидан

P.S: Ажойиб тафсирлардан. Ўқишни насиб қилсин.

👉@diyonatli
ҚУРЪОНИ КАРИМ ЎҚИЛГАНИДАН СЎНГ ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ ارْحَمْنا بالقُرْءَانِ الْعَظِيمِ، وَاجْعَلهُ لَناَ إِمَاماً وَنُوراً وَهُدًى وَرَحْمَةً

“Аллоҳум-марҳамна бил Қуръанил ъазийм. Важъалҳу лана имамав ва нуров ва ҳудав ва роҳма”.

Маъноси: "Ё Аллоҳим! Улуғ Қуръон ҳурмати туфайли бизга раҳм қил. У (Қуръон)ни бизга йўл бошловчи, нур, ҳидоят ва раҳмат айла".

👉@diyonatli
Forwarded from Muxlis.uz
​​🔹 Табассум – ҳарфсиз ёзилган ёқимли сўздир.

🔹 Табассум – электр сарфламай ёнган чироқдир.

🔹 Табассум – Аллоҳнинг қазо-қадарига розиликдир.

🔹 Табассум – таржима керак бўлмаган луғатдир.

🔹 Табассум – садақадир.

🔹 Табассум – cуннатдир
!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менинг Суннатимни тирилтирса, батаҳқиқ, менга муҳаббат қилган бўлади. Ким менга муҳаббат қилган бўлса, мен билан бирга жаннатда бўлади», дедилар».

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/Muxlisuz
Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ZARURIY FIQH | 2-qism

🎞 Tahoratning sunnatlari
🎙 Ustoz Abdulhamid Juman


Tahoratning sunnatlari
1. Niyat;
2. Ikki qo'lni rusg'(bilak)larigacha uch marta yuvish;
3. Bismillah bilan boshlash;
4. Misvak ishlatish;
5. Og'izni uch marta chayish;
6. Burunni uch marta chayish;
7. Boshni hamma qismiga mash tortish;
8. Quloqlarga mash tortish;
9. Barmoqlarni hilol(tahlil) qilish;
10. Soqolni hilol(tahlil) qilish;
11. A'zolarni uch martadan yuvish;
12. Tartibga rioya qilish;
13. O'ng tomondan boshlamoq;
14. Ketma-ket qilish;
15. Bo'yinga mash tortish.


👉 IRFON TV ilmiy-ma'rifiy onlayn telekanali

Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | TikTok
Audio
ZARURIY FIQH | 2-qism

🎞 Tahoratning sunnatlari
🎙 Ustoz Abdulhamid Juman


Tahoratning sunnatlari
1. Niyat;
2. Ikki qo'lni rusg'(bilak)larigacha uch marta yuvish;
3. Bismillah bilan boshlash;
4. Misvak ishlatish;
5. Og'izni uch marta chayish;
6. Burunni uch marta chayish;
7. Boshni hamma qismiga mash tortish;
8. Quloqlarga mash tortish;
9. Barmoqlarni hilol(tahlil) qilish;
10. Soqolni hilol(tahlil) qilish;
11. A'zolarni uch martadan yuvish;
12. Tartibga rioya qilish;
13. O'ng tomondan boshlamoq;
14. Ketma-ket qilish;
15. Bo'yinga mash tortish.


👉 IRFON TV ilmiy-ma'rifiy onlayn telekanali

Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | TikTok
Бир кеча Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнида икки севимли биродари Абу Бакр (р.а.) ва Умар (р.а.)
билан Қуръон ўқиётган бир кишини мириқиб тингладилар. Бир вақтлар чўпонлик қилган бу қул
исломни қабул қилган ва бу муборак динга унутилмас хизматлар қилган Абдуллоҳ бин Масъуд
эди. У киши паст бўйли, кўса, озғин кўринишда бўлиб, Қуръонни жуда чиройли қироат
қиларди. Икки биродар бахтиёр эдилар. Чунки биринчидан оламларга раҳмат бўлган буюк
Пайғамбар (с.а.в.)нинг ёнларида, иккинчидан шунақанги гўзал ўқилаётган Қуръонни У (с.а.в.)
билан бирга тинглашаяпти. Қироат тугагач, Расулуллоҳ (с.а.в.) «Қуръони каримни
туширилганидек гўзал ўқишни истаганлар Ибни Умму Абднинг (Абдуллоҳ бин Масъуд) ўқигани
каби ўкисин», —дедилар.
Бироздан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.)дан айрилган ҳазрат Абу Бакр ва Умар Абдуллоҳ бин
Масъудни топдилар ва унга айтдилар:
— Биродар, сенга хушхабаримиз бор...
Улар шундай деб пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг сўзларини етказдилар. Ва. у кичиккина одам
ушбу муждани, ислом умматининг икки буюк вакилидан тинглади.

Аҳмад Лутфий Қозончи
" Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу " асаридан

@diyonatli
ОНА

Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан. Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан. Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб: 
- «Эй йигитча, олдинлари онангиз калтаклаганларида миқ этмасдингизку, нега бугун кўзларингиза ёш олдингиз?» - деб сўрашибди. Йигитча йиғлаб: - «Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилдим, чунки зарбалари олдингидек қаттиқ бўлмай қолдибди»...

@diyonatli
Имтиҳон олдидан ўқиш фойдали бўлган дуолар:

1. Мавзуни такрорлашдан олдин қуйидаги дуони ўқинг:
«Аллоҳумма, инний асалука фаҳман набиййийн, ва ҳифзал мурсалийнал муқорробийн. Аллоҳуммажъал алсинатанаа ъаамиротан бизикрик, ва қулуубанаа бихошйатик, ва асроранаа битоъатик, иннака ъалаа кулли шайин қодийр, ва ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил» (Аллоҳим! Мен Сендан пайғамбарларнинг фаҳмини, муқарраб расулларнинг хотирасини сўрайман. Аллоҳим! Тилимизни Ўзингнинг зикринг билан, қалбимизни Сендан қўрқиш билан сиримизни Ўзингнинг тоатинг билан обод қил. Сен барча нарсага қодирсан. Аллоҳнинг Ўзи бизга кифоя, У нақадар яхши вакил)

2. Дарс такрорлашни тугатгандан сўнг қуйидаги дуони ўқинг:
«Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороту ва маа ҳафизту, фа зидҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи, ва ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил» (Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни зиёда қил. Аллоҳнинг Ўзи бизга кифоя, У нақадар яхши вакил).

3. Саволлар варақаси тарқатилгач, барча саволларни ўқиб чиқинг, сўнг Аллоҳ сизни муваффақ қилишига тўла ишонган ҳолда, У Зотга таваккул қилиб, қуйидаги дуони ўқиб, энг осон саволга жавоб беришдан бошланг:
«Робби ишроҳ лий содрий, ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий» (Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин, Тоҳа сураси, 25 оят).

4. Тинчланиб, диққатингизни бир жойга жамланг. Қийин саволга дуч келсангиз ушбу дуони ўқинг: «Аллоҳумма, лаа саҳла илла маа жаъалтаҳу саҳла, ва анта тажъалул ҳазна иза ши
та саҳла» (Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан. Ибн Сунний ривояти).

5. Ёдлаган нарсангизни эслай олмасангиз, ушбу доуни ўқинг: «Йаа жаамиъан-нааси ли йавмин лаа ройба фийҳ, ижмаъ ъалаййа золлатий» (Эй келишига шак шубҳа йўқ Кунда одамларни жамловчи Зот! Йўқотганларимни тўплаб бер).

6. Ёзган жавобларингизни яхшилаб текшириб чиқинг. Барча саволларга жавоб берган бўлсангиз, ушбу дуони ўқинг: «Алҳамду лиллааҳиллазий ҳадаанаа лиҳаазаа, ва маа куннаа линаҳтадийа лав лаа ан ҳадааналлоҳ» (Бизни бунга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаса, ўзимиз ҳидоят топа олмас эдик).

Имтиҳон пайтида ўқилиши тавсия қилинган ушбу дуолар баъзи аҳли илмларнинг тажрибасидир. Албатта, бу дуоларни ўқиш асносида фақат Аллоҳга суяниб, Унинг Ўзидангина ёрдам сўраш лозимлигини унутманг.
Аллоҳ барчаларимизни Ўзи муваффақ қилсин!

Манба: @arabicuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽 Оила бахтиёр бўлишининг қўлланмаси қаерда?

🎙Абдул Ҳамид домла

#baxtiyor_oila

👉@diyonatli
Forwarded from Tavakkalna
#қурон_нури_томон

«Қуръон нури томон...» кўрсатуви Тошкент вилоятида (LIVE)

Айни вақтда қуйидаги линклар орқали кўрсатувни онлайн томоша қилишингиз мумкин.

YouTube – https://www.youtube.com/qurontvuz

Facebook – https://www.facebook.com/quronuztv

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | Website | TikTok

👉Яқинларингизга ҳам улашинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Масжид қурилишига ўз ҳиссангизни қўшинг ва жаннатдан ўзингизга уй барпо этинг.

Пaйариқ тумани Қозоқхўжа қишлоғидаги«Хўжаобод» масжиди ҳашар йўли билан қурилмоқда.

Масжид қурилиши учун эҳсон қилиш ниятида бўлсангиз ушбу картага пул ўтказишингиз мумкин:


💳 UzCard: 8600 0423 7175 8094

(Боҳодиров Аббосхон номида)

Мурожаат учун телефон рақам:
+99899 969 95 77
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📽Ибодатдан устун кўрилаётган бидъатлар

🎙Абдул Ҳамид домла

Ушбу маъруза ҚуръонТВ онлайн илмий-маърифий телеканали 2021 йил 1 август куни тўғридан тўғри ютуб платформасида жонли эфирга узатган кўрсатувдан ёзиб олинди.

👉@diyonatli
ИБРАТЛИ ВОҚЕА

Шахсийга келган хатлар ичида бир йигитнинг ҳикояси эътиборимни тортди. Маҳалласида атрофни шовқинга тўлдирувчи, сўконғич қўшни болалар бор экан. Ўйлаб туриб, уларга шундай таклиф қилибди:
- Болалар! Сизга бир таклифим бор: мана ҳар бирингизга электрон тасбеҳ. Ким бир кунда 5000 марта субҳаналлоҳни айтса, 1000 сўм бераман, 10000 марта айтганга 2000 сўм, 15000 та айтса 3000 сўм бераман ва ҳк.
Болалар кўнибди ва ўзаро кимўзди бошланибди.
У йигит ҳар кун кечқурун ишдан қайтганда болалар тизилишиб, айтган зикрларини кўрсатадиган, мукофотларини оладиган бўлишибди.
Сўкишлар ҳам йўқола бошлабди, ораларидаги муомала ҳам яхши томонга ўзгарибди.
Қандай яхши!
Бу воқеани ўқиб, имом Муслим саҳиҳида келган қуйидаги ҳадиси шариф ёдимга келди.
Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қиладилар:
"Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга яхшиликни қилган кишининг ажридек ажр берилади".

Менимча, бу тажрибадан ҳар ким ўзига тегишли хулоса чиқариб олса яхши бўлади

Бу ишни қилган йигитнинг ҳақига дуойи хайр қилиб қоламиз: Аллоҳ умрига, ризқига, оиласига, илмига барака ёғдирсин, шундай йигитлар кўпаяверсин. Омин.
ЯХШИ КЎРГАН ҚИЗИМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШНИ ЎРГАНМОҚДАМИЗ. ШУ ГУНОҲМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен ва яхши кўрган қизим бирга намоз ўқишни ва бошқа дуо оятларни ўрганмоқдамиз, бир-биримизни яхши тарафга ўзгартирдик. Шунда ҳам гуноҳми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Савоб ишга гуноҳ-ҳаром йўл билан борилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar