Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
📌Анас разияллоҳу анҳу айтади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўра ўз оиласига меҳрибонроқ зотни кўрмадим.
Оиласига раҳмдиллик борасида энг эътиборга молик инсонлардан бири Имом Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ эди. Унинг меҳрибонлиги шу даражада эдики, бир сафар ўғлидан қон олиниб, ҳижома* қилинганда фарзанди кўз ёш тўккани учун Суфён ҳам қўшилиб йиғлайди.
Суфён раҳимаҳуллоҳ ўғли Саид ҳақида шундай дейди: «Уни сира ҳам хафа қилмадим, фарздан ташқари намозимда чақирса, унинг учун намозимни бузардим».
- - -
*Араб тилида «ҳижома» сўзи «ал-ҳажм» ўзагидан келиб чиққан бўлиб, «сўриб олиш» деган маънони англатади. Ҳижома, яъни қон олиш қадимдан касалликларни даволашнинг асосий усулларидан бири саналган.

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЁЛҒОН ИЙМОНСИЗЛИКНИНГ АЛОМАТИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

👉@diyonatli
Карантинда тўй қилмоқчимисиз?

Карантинда ихчам тўй қилиняпти, шунга тарғиб этиляпти.

"Тўйимда фалон нарса қилинмади, 5000 та одам айтилмади, тўйхонанинг олдида ноёб маркали машиналар турмади" деб ҳеч ким ўзини ўлдираётгани йўқ.

Доим тўйни ихчам қилайлик.

5-8 млн сўмдан оширмайлик.

Дабдаба, мақтаниш, исрофда мусобақа қилишни бас қилайлик!

Фарзандларнинг бахти тўйнинг дабдабали ўтишига боғлиқ эмаслигини ҳаммамиз биламиз-ку.

Мебеллар хорижники бўлмаса ҳам бахтли яшаса бўлади. Ахир ота-боболаримиз содда ҳаёт кечиришган. Аммо жуда баракали, ибодатли, тотув яшашган. Ўшандоқ ҳаётда ўнталаб фарзандни тарбия қилиб, жамиятга қўшишган.

Аксинча, сарф-харажатларни енгил қилиш, исрофдан, манманликдан сақланиш буюрилган. Чунки, бахт, оилавий иноқлик эр-хотиннинг ўз масъулиятини ҳис қилиши, ибодатли ҳаёт кечиришига боғлиқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Никоҳнинг энг баракалиси чиқими енгилроғидир».
Байҳақий ривоят қилган.

Шунда қудалар ўртасида тоғоралар олди-бердиси ҳам камаярди.

Пул тежалгач, ортганига китоблар, рўзғорга керакли буюмлар сотиб олинарди.

Топиб келган ҳамма пулини ва етмаганига дўстидан олган қарзини ҳам тўйга ишлатиб, қарзни узиш, пул топиш учун Қозоғистон, Россия, Кореяга кетадиганлар камаярди.

Ойлаб, йиллаб отасининг меҳрига зор фарзандлар, фарзандини соғиниб, қийналган ота-оналар, эрининг висолига интиқ бўлган аёллар фироқ аламини тотишмасди.

Нозимжон Хошимжон

👉@diyonatli
Банда айбни ўзидан қидирса, ўзига фойда.

Биров унга ёмонлик қилса, гуноҳларим туфайли шундай бўляпти, десин.

Аёли итоатсизлик қилса, кўчадаги очиқ-сочиқларга қараб қўйганим, улар билан кулишиб, ҳазиллашганим туфайли бўляпти, десин.

Одамлардан зулм кўрса, бир вақтлар осмонга кўтариб мақташганди, хуш ёқиб туравергандим, ўшанинг жазоси бўляпти, десин.

Тўғри айтган бир гапини эгри тушуниб олиб, унга озор беришса, тунги намозларга бепарво бўлганим учун Аллоҳ: "Мендан мадад сўрамагунингча ҳеч ишинг ўнгидан келмайди", дея мени огоҳлантиряпти, шекилли, десин.

Ва ҳоказо...

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Бир гўзал аёлнинг эри жуда хунук эди...

🎙Абдул Ҳамид домла

#baxtiyor_oila

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Ёшларга жуда муҳим насиҳат

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳиллоҳ


👉@diyonatli
ИФФАТ

Сурат Жазоирлик аёл Хола Байяга тегишлидир. У йўл четида нон сотиш билан шуғулланади. Аммо диққатни тортадигани у йўлга тескари қараб ўтиради. Ундан бунинг сабаби ҳақида сўрашганда шундай деган:
"Биз маҳрам-номаҳрамлик, иффат-ҳаё асосида катта бўлдик, тарбияландик. Йўлга қараб ўтирсам отамнинг тарбияларига ва қабрдаги марҳум эримга хиёнат қилаётгандек бўламан".

Эътибор беринг, у ёши катталигига қарамасдан, ҳаёт уни тирикчилик учун кўчага чиқишига мажбурлаганига қарамасдан ўзини бегоналар кўришидан сақлаяпди!

Аллоҳ уни ва унга ўхшаган қийналиб қолсада иффатини сотмаган аёлларимизни сақласин ва уларга сабр -матонат берсин!


👉@odamlar_orasida_dastur
Кўп сув экинни нобуд қилганидек, кўп овқат (ейиш) қалбни ўлдиради.

© Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу
📌 Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ҳузурида Абу Курайб исмли муҳаддис ҳақида сўз борди. У ишончли* муҳаддислардан эди.

– У киши яхши шайх (ишончли устоз)дир, ҳадисларини ёзиб олинглар, – деди Имом Аҳмад.
– Ахир, у сиз ҳақингизда ёмон ва бўлмағур гапларни гапиради.
– На чора! Яхши инсон мен(ҳақимда гапириш)га чалиниб қолибди.

Илоҳо! Бизни энг гўзал ахлоқларга муваффақ айлагин, зотан, уларга сендан бошқаси ноил қила олмайди.
Ёмон ахлоқни биздан узоқ қилгин, зотан, ёмон ахлоқни фақат сенгина биздан йироқлаштира оласан.

Эҳсон Фақиҳ. Иқтибос тугади.

- - -
*Ишончли – ҳадисшунослик атамаси бўлиб, ушбу сифатлаш дину диёнатда собит турган, ахлоқи ва ҳадисларни сақлай олиш борасида камдан кам хатога йўл қўювчи ёки умуман хато қилмайдиган муҳаддисга нисбатан қўлланади.

👉@diyonatli
Инсонларнинг ўлимни билишларига: «Илмул яқийн»,
Ўлим фаришталарини кўришларига: «Аъйнул яқийн»,
Ўлимни тотиб кўришларига: «Ҳаққул яқийн», дейилади.

Изоҳ:

Илмул яқийн
- эшитиб, ўрганиб, ўқиб билиш.

Аъйнул яқийн - кўз билан кўриб билганларига иқрор бўлиш.

Ҳаққул яқин - билган ва кўз билан кўрганини амалда, ўз танасида синаб, ўз танасидан ўтказиб қатъий ишонч ҳосил қилишдир.

👉@diyonatli
Боланинг энг катта душмани унга Аллоҳ ҳақида билдирмаган, Уни танитмаган, абадий шу дунёда яшайдиган қилиб етиштирган ота-онаси ҳисобланади.

©️ Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу

👉@diyonatli
ИЛМ НИМА?

--------------

«Илм» сўзи араб тилида бир нарсанинг бошқасидан ажратиб турадиган белгиси маъносини англатади. Бинобарин, илм таълим ўрганувчининг кўп такрорлаши сабабли унинг шахсиятига таъсир ўтказувчи омил эканини билиб оламиз.

Луғат илмининг кўзга кўринган арбобларидан бири бўлган Ибн Манзур: «Илм жоҳилликнинг акси бўлиб, у бир нарсанинг бошқалардан ажралиб турувчи белгисини билиб олишдир», деган.

Илмнинг истилоҳий маъноси қуйидагича:
Журжоний ўзининг «Таърифотида: «Илм воқеликка мувофиқ бўлган жазмли эътиқоддир», деган.

Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳи айтади: «Илм бир нарсани худди ўзидек идрок қилишдир».

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Гулдон синди, кўнгил синмади

🎙Абдул Ҳамид домла

#baxtiyor_oila

👉@diyonatli
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

КУЧЛИ МЎМИН КУЧСИЗДАН АФЗАЛ

Абдулҳамид домла Маликов
Пискент тумани бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽 Аёлнинг ижобат бўлган дуоси 😅

🎙Абдул Ҳамид домла

#baxtiyor_oila

👉@diyonatli
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хақларида биз билган ва билмаган маълумотлар:
(Албатта ўқинг)

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида набий эдилар.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларда бирор фаҳш иш етмаган.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У Зотдан аввал бирор киши бундай ном билан номланмаган .
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси оч қоринга ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонганлар. Аллоҳ у Зотни таомлантириб қўяр эди.
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олд томонни қандай кўрсалар орқа томонни ҳам шундай кўрар эдилар.
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кундузи қандай кўрсалар қоронғу кечада ҳам худди шундай кўрар эдилар.
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.
9. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор марта ҳам эснамаганлар.
10. Расулуллоҳ ва бошқа пайғамбар алайҳимус саломлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.
11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.
12. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соялари бўлмаган.
13. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.
14. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор марта бурга ва ҳашорат чақиб азият бермаган.
15. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минган улов тезак ташламаган, бавл қилмаган.
16. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.
19. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у Зотга уммат бўлар эдилар.
20. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига у Зотга бешак итоат қилиш буюрилган (Нур, 63-оят)
21. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига у Зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Хужурот, 2-оят)
22. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у Зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.
23. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдинги ва кейинги хатолари кечирилгандир (Фатҳ, 2-оят)
24. Вафот этган бандадан қабрда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.
25. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрган ҳақиқатда ҳам кўрган бўлади, чунки шайтон у Зотнинг суратига кира олмайди.
26. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у Зотга жавоб бериши вожиб бўлган.
27. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида саҳобалар имомсиз, гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар ва бу намозларида жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.
28. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак баданлари чиримайди.
29. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларига бир фаришта муаккал қилиниб у Зотга саловат айтганларнинг саловотларини етказиб туради.
30. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари қиёмат куни биринчи очилади. Охиратда у Зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.
31. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сирот кўпригидан биринчи бўлиб ўтадилар.
32. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.
33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у Зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.
34. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.
35. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.



@diyonatli
УЗЛАТ
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Сойдул хотир” номли китобида шундай дейди:
“Нафсим мен билан ваъз қилувчиларнинг ваъзлари, тавба қилувчиларнинг тавбаси, зоҳидлар зуҳди ҳақида баҳслашар, мени халқдан узоқлашишга, ёлғизланишга, охират учун ажралиб чиқишга даъват қилар эди. Мен бу ҳақида кўп фикрлаб шу хулосага келдимки, буларнинг бари шайтондан экан. Яъни, шайтон менинг мажлисимга, илмий дарсларимга кўп инсонларнинг келаётганларини кўрди. Улар йиғлашаяпти, гуноҳларига пушаймон бўлишаяпти. Баъзи кунлари юз элликта, баъзи кунлари эса юзтадан ортиқроқ инсонлар ҳузуримда тавба қилар эди. Тавба қилувчилар асосан ёшлар бўлиб, улар айни ўйнаб куладиган, маъсиятга ботадиган ёшда эдилар. Мен уларни шайтондан тортиб олаётганим шайтонга ёқмаётган эди. Шунинг учун у ўзининг ялтироқ гаплари билан мени чалғитмоқчи бўлаётган эди. Унинг фикрича мен узлатга кириб халқдан узилсам-у, ёшлар у билан бирга қолса. У менга илмий мажлислардан узилишимни гўзал қилиб кўрсатмоқда эди. Халқ билан муомала қилаётган инсон риёдан холий бўлмаслигини менга айтар эди. Мен унга дедим:
“Гўзал лафзлар, уларни безаш, яхши иборалардан маънолар чиқариш бу фазилат, разолат эмас. Аммо агар шариатда жоиз бўлмаган нарса ила мақсадим инсонлар бўлса, бундан Аллоҳ мени сақласин!”.
Шайтон менга зоҳидликда сабаблардан узилиш, қутилиш борлигини айтди. Бунинг зоҳири касб қилишдан қутилиш эди. Мен унга дедим:
“Менга зоҳидлик ёқса ва узлат қилсам, сўнгра қўлимдаги нарсалар тугаса оиламга муҳтож бўлиб қоламан. Мажбур бўлиб улардан сўрайман-ку! Менга индама, керакли нарсаларни жамлай. Бу мени инсонлардан сўрашдан озод қилади. Агар умрим узоқ бўлса бу энг яхши сабаб бўлади. Агар умрим вафо қилмаса жамлаганларим оиламга қолади. Мен саробни кўрганда сувини тўкиб юборадиган чавандоз каби бўлмоқчи эмасман. Вақт ўтганидан кейин пушаймонлик фойда бермайди. Ухлашдан олдин ётадиган жойни тайёрлаш, қаришдан олдин муҳтожликни тўсадиган молни жамлаш тўғри ишдир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Меросхўрларингни бой қилиб қолдиришинг уларни кишиларга қўл чўзиб нарса сўраб юрадиган қилиб қолдиришингдан яхшироқдир”, деганлар. Ва яна: “Солиҳ инсон қўлидаги солиҳ мол қандай ҳам яхши молдир!”, деганлар.
Аслида яхшиликдан эмас, ёмонликдан узлат қилинади. Ёмонликдан узлат қилиш барча вақтларда вожиб бўлади. Аммо талабаларга таълим бериш, муридларни тўғри йўлга солиш олимнинг ибодатидир. Баъзи олимлар китоб ёзишдан, талабаларга таълим беришдан кўра нафл намозларни, нафл рўзаларни устун кўришган. Аслида китоб ёзиш ва таълим кўп мева берадиган уруғдир. Бунинг фойдаси кўп. Шайтон нафл намоз ва нафл рўзаларни олимга иккита сабаб учун зийнатлаб кўрсатади:
1. Дангасаликни севиш. Чунки бунинг учун ажралиб чиқиш осонроқ.
2. Мақтовни яхши кўриш. Чунки зоҳид кўринсанг инсонлар сенга майл қилади, рағбат қилади.
Сен аввалги қавм билан бирга бўл. Пешқадам қавм билан бирга бўл. Улар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳобаларидир. Аллоҳ улардан рози бўлсин!
Жоҳил зоҳидлар ва илмсиз тасаввуфчилар тўқиб чиқарган илмдан узилиш, халқдан ажралиш каби нарсалардан бирортаси уларда бўлганми?! Анбиёларнинг ишлари халқни яхшиликка тарғиб қилиб, ёмонликдан тўсиш бўлмаганми?!
Агар узлатга кирадиган киши олим бўлмаса ва инсонларга ёмонлиги тегмаслигини қасд қилса, бу мумкин. Бу ёмон аралашувдан ҳимояланувчининг мартабасидадир. Тановул қилаётган нарсасининг нималигини биладиган шифокор унинг фойда беришини ҳам билади!”.
Демак, олим учун энг яхши узлат ва энг яхши ибодат ТАЪЛИМ, ТАСНИФ ва ТАРБИЯдир!


👉@Abdulqodir_Polvonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қаерда бемазҳаб бўлса ўша ерда ихтилоф бор".

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.


@diyonatli
Forwarded from A@S M@M
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

«Пайпоқсиз Намоз ўқиса бўладими?»



Давоми: 👉 @JanobUzbeklar
Forwarded from Fitrat.uz
#ШАЙХ_НОБУЛСИЙДАН_ҚИССАЛАР

САРАТОННИНГ САБАБИ МАНА ШУ!

Юрак жарроҳи бўлган танишим айтишича, у кўп йиллардан бери юрак жарроҳлиги амалиётларини ўтказар, энг кўп юрак амалиёти эса сигарет чекувчиларда бўлар экан.

Юрак жарроҳлик амалиёти асосий сабабларидан бири юрак қон-томир торайиб, тромб-тиқин ҳосил бўлишидан бўлади. Юрак жарроҳлик амалиётининг бошқа ҳар қандайин сабаблардан бўлиши билан, сигарет чекиш сабабли бўлиши эҳтимоли деярли бир хилдир.

Никотин қон тромбоцитларини бирлаштириб, томирда тромб ҳосил қилади. Шунингдек, у сабабли юрак зўриқиб, тезроқ уришга мажбур бўлади.

Тиб илми мутахассисларининг айтишича, сигарет инсон соғлиғи учун ўта зарарлидир.

Сигарет тутунининг юрак ва қон айланиш тизимига, юрак-қон томир тизимига, нафас олиш тизимига, овқат ҳазм қилиш тизимига, бир қатор тўқима ва аъзоларга зарар етказиши аниқланган ва бу доимий тарзда айтилади.

Ажиб бир воқеани айтиб бераман:
Италиянинг Рим шаҳри яқинидаги қишлоқда оддийгина қишлоқ хўжалиги ишчиси яшар, унинг бир қизи ва ҳеч қаерда ишламайдиган аёли бор эди.

Ушбу қиз ногирон бўлиб, унинг фожиаси онасининг қорнида ҳомила ҳолатида бошланган, онаси доимий чекувчи бўлгани сабабли бола онасининг қорнида эканидаёқ никотин билан тўйинган ва ногирон туғилган эди. Бола эмаклаган чоғиданоқ сигарет қутиси ичидан сигарет олиб, чайнаб ютадиган бўлди.

Чунки, онаси доимий сигарет чекар, уйда сигарет қутилари бўлар эди. Она қорнида бадани никотин билан тўйинган, туғилганида нуқсони билан туғилган ушбу чақалоқнинг бадани никотин талаб қилгани учун сигарет чайнаб, заҳарланиб ўлишига бир баҳя қолган экан.

Ҳомила онанинг қонидан озиқланади, шунинг учун ўз болаларингизга раҳм-шафқат қилинг!

Совуқ кунларда фарзандлари бор хонада чекадиган киши болаларига етиши мумкин бўлган зарарнинг бешдан бир қисмини етказади.

Жамоат машинасида чекадиган кишининг зарари, уларга етиши мумкин бўлган зарнинг бешдан бир қисмини етади.

Қулоқ-бурун-томоқ соҳасидаги моҳир шифокор дўстим бор. У менга бундай айтиб берган эди: Қачон ҳузуримга томоқ саратони билан касалланган одам келса, қўлимни чўнтагига тиқаман, у ерда сигарет қутиси турган бўлади. Ўша одамларга:
- Саратон касалинг мана шу сигаретдан бўлган, дейман.

Мен омматан инсонларга бу ҳақда гапириб ўтирмайман. Аммо сизлар мўминсизлар, масжидга келасизлар, бу разил нарсадан воз кечинглар.

Ҳамма ҳам бу гапга қулоқ солавермайди. Қулоқ солганларнинг ҳаммаси ҳам сигарет чекишни ташлай олишмайди.

Мен сигарет ҳаромлиги ва зарарлари ҳақида кўп бора сўзлаб, бу жирканч ишдан қайтарганман. Аллоҳ фазли билан дарсларимиз сабабли кўплаб кишилар чекишни ташлашди.

Доимий чекишга мубтало бўлган бир танишим жуда оғир дардга чалинди. Уни кўриш учун шифохонага борган яқинларидан бирига:
- Мени касал қилган мана бу сигарет, тузалиб олайин ундан албатта қасдимни оламан, деб айтди. Аммо ўзи шу касал сабабли шифохонадан чиқмай ўлди.

Бир биродарим бундай деган эди: Мен бир кунда тўрт қути сигарет чекаман ва бундан кам бўлса чидай олмайдиган ҳолатдаман.

Аммо, сизга Аллоҳ номи ила қасам ичиб айтаман-ки, чекишни мутлақ ташлайман. Бу соғлиғимдан қайғурганим учун эмас, Аллоҳ таолога итоат учун шундай қиламан. Аллоҳ таолодан бу ишимга мадад тилайман.

Шу кимса сигарет чекишни мутлақ ташлаб юборди.
Азизлар! Мен биламанки, мана шу дарсда қатнашаётганлар ичида чекадиганлар бор. Аллоҳ ҳақи, бу разил одатдан воз кечинглар.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Таржимон изоҳи:

Сигаретни уламолар ҳаром дейишган. Бу қувватли қавл, чунки шифокорлар ҳам кашандалик соғлиқ учун ўта зарарли эканига иттифоқ қилишган.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“Ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир”.
(Нисо сураси, 29-оят).

Сигаретсиз яшай олмайман, носсиз тура олмайман, дейдиганлар бор. Ундай бўлса, сигаретни еб кўр, нега емайсан? Носни ютиб кўр-чи! Бу сигарет-у носни энг жирканч нарсалар, нажосатларни ейдиган ҳайвонлар ҳам емайди.

Чекмайдиган дўстларимиздан уни сассиқлиги ҳақида сўраб кўрсак, қанчалар ёқимсиз ва жирканч эканини айтиб беришади. Шу сассиққа чидаб яшаётган аёлингга раҳминг келсин.
Forwarded from Fitrat.uz
​Ташлай олмайман, дейсанми? Туғилганингда чекмас эдинг-ку?! Қанча қанча мардлар чекишни ташлашди. Сен-чи, қачонгача ўзингни ўзинг алдайсан?

Бирор шифокор: "Чексанг, ўласан!" деса, ташлай оласан, аммо Аллоҳ учун шу ҳаромни ташлай олмайсанми?

Устозимиз раҳимаҳуллоҳ қуйидаги воқеани айтиб берган эдилар: Носга ўрганиб қолган бир киши бўлиб, неча бор шу ҳаром нарсани ташланг, исрофни уволи бор, деб айтсам ҳам ташламас эди. Бир тун туш кўрдим. Чуқур ва кенг бир жарликни ичи носга тўла бўлиб, ҳалиги кимса ўша жарда чўкаётган эди. Ёрдам сўраб бақирар, бир чўкиб, бир кўринар эди. Қўлидан тортиб, шунча ҳаракат қилсам ҳам чиқара олмадим. Охири бақириб-бақириб, носга тўла жарликка чўкиб кетди. Чўчиб уйғондим. Қаро терга ботибман. Эшик тақиллаётган экан. Чиқиб эшикни очдим.
- Тақсир, фалончи одам жон берди, жанозага айтиб юрибман, деди. Вафот қилган кимса эса ўша нос чекишга мубтало бўлган ва тушимда чўкиб ўлган кимса эди...

Суннатуллоҳ Абдулбосит

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA