ИЧКИЛИК ТАШИШ ҲАРОММИ?
#ҳалол_ҳаром
❓750-CАВОЛ: Мени акам чет элда ўқийди, ҳозир таътилда, шунга "доставка"да ишлаб турипти. Баъзида ичкиликлар ташишга мажбур бўларкан. Уларнинг бу иши ҳаромми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадиси шарифда маст қилувчи ичимликни ташиб берувчи кишини ҳам лаънатланилгани айтилган. Бундан ушбу иш катта гуноҳ эканига далолат қилади.
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ) борасида ўн кишини лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, етказиб берувчисини, етказиб берилган кишини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, пулини сарфловчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини" (Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

📌Фузайл ибн Зайд Раққоший раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:
”Одамларни деб сен ўзингдан чалғима, нима иш қилсангда, бу сенинг масаланг, уларники эмас! Кунингни «деди-деди»лар билан кечирма! Барча айтган гапларинг сенинг номайи аъмолингга ёзилади. Эски гуноҳ учун энг яхши ва энг тез топилувчи чора – янги савоб ва ҳасанотни қўлга киритишингдир«.
Имом Аҳмад, "Зуҳд", 437.

НУР СУРАСИ ФАЗИЛАТИ
Суранинг “Нур” деб номланишига иккита сабаби бор:
1. Сурада Аллоҳ еру осмонларнинг нури - асл ижодкори экани айтилган.
2. Унда инсонлар бахтли ҳаёт кечиришлари учун нур каби зарур илоҳий ҳукмлар келган
Нур сурасида ижтимоий иллатлардан бири - зинокорлик улкан гуноҳ саналиши, бу фаҳш ишга қўл урган икки томонга белгиланган жазолар, шунингдек, бировни бадном қилиш мақсадида уюштирилган сохта гувоҳларнинг жазоланиши, инсон обрўйини тўкишдан сақланиш, никоҳли турмуш қуриш аҳамияти каби муҳим масалалар баён этилган. Сурада Ислом назарида киши учун ўзгалар молини ноҳақ олиш қандай ҳаром саналса, бировнинг ор-номусига тегиш, обрўйини тўкиш ҳам ҳаром экани таъкидланган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эркакларингизга Моида сурасини, аёлларингизга Нур сурасини ўргатинглар! деганлар .
Ривоят қилинишича, Умар ибн Хаттоб: “Сизлар Нисо, Аҳзоб, Нур сураларини ўрганинглар!” деб қўл остидагиларга мактуб йўллаган.
Абу Воилдан ривоят қилинади: "Мен дўстим билан ҳаж қилдим. Ибн Аббос ҳажга бошчилик қиларди. У Нур сурасини ўқиб, шундай ажойиб тафсир қилиб берди. Дўстим буни эшитиб, ҳайрат билан:
- Субҳаналлоҳ! Бу кишининг тилидан қандай сўзлар чиқяпти?! Агар турклар бу гапларни эшитганида, сўзсиз мусулмон бўларди, - деди.
Қуръон - қалблар шифоси

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Уч нарса жисмни касал қилади:
1. Кўп гапириш.
2. Кўп ухлаш.
3. Кўп ейиш.
Тўрт нарса баданни бузади:
1. Ғам.
2. Хафалик.
3. Очлик.
4. Бедорлик.
Тўрт нарса юзни қуритиб, суви ва яшнашини қочиради:
1. Ёлғон.
2. Беҳаёлик.
3. Илмсизлик билан кўп савол бериш.
4. Кўп гуноҳ қилиш.
Тўрт нарса юз суви ва яшнашини зиёда қилади:
1. Тақво.
2. Вафодорлик.
3. Саховат.
4. Мурувват.
Тўрт нарса ризқни жалб этади:
1. Тунги намоз.
2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш.
3. Садақа беришга одатланиш.
4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.
Тўрт нарса ризқни тўсади:
1. Тонгги уйку.
2. Камнамозлик.
3. Дангасалик.
4. Хиёнат.
Гунох қилишни қасд этганингизда уч оятни ёдга олинг:
1. "Аллоҳ кўришини билмасмидингиз?". (Иқро)
2. "Раббисининг мақомидан қўрққанга икки жаннат бордир". (Раҳмон)
3. "Ким Аллоҳдан тақво қилса, унга (муаммосидан) чиқадиган йўл қилур". (Талоқ)
Мубашшир Аҳмад

📌Анас разияллоҳу анҳу айтади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўра ўз оиласига меҳрибонроқ зотни кўрмадим.
Оиласига раҳмдиллик борасида энг эътиборга молик инсонлардан бири Имом Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ эди. Унинг меҳрибонлиги шу даражада эдики, бир сафар ўғлидан қон олиниб, ҳижома* қилинганда фарзанди кўз ёш тўккани учун Суфён ҳам қўшилиб йиғлайди.
Суфён раҳимаҳуллоҳ ўғли Саид ҳақида шундай дейди: «Уни сира ҳам хафа қилмадим, фарздан ташқари намозимда чақирса, унинг учун намозимни бузардим».
- - -
*Араб тилида «ҳижома» сўзи «ал-ҳажм» ўзагидан келиб чиққан бўлиб, «сўриб олиш» деган маънони англатади. Ҳижома, яъни қон олиш қадимдан касалликларни даволашнинг асосий усулларидан бири саналган.
👉@diyonatli

Карантинда тўй қилмоқчимисиз?
Карантинда ихчам тўй қилиняпти, шунга тарғиб этиляпти.
"Тўйимда фалон нарса қилинмади, 5000 та одам айтилмади, тўйхонанинг олдида ноёб маркали машиналар турмади" деб ҳеч ким ўзини ўлдираётгани йўқ.
Доим тўйни ихчам қилайлик.
5-8 млн сўмдан оширмайлик.
Дабдаба, мақтаниш, исрофда мусобақа қилишни бас қилайлик!
Фарзандларнинг бахти тўйнинг дабдабали ўтишига боғлиқ эмаслигини ҳаммамиз биламиз-ку.
Мебеллар хорижники бўлмаса ҳам бахтли яшаса бўлади. Ахир ота-боболаримиз содда ҳаёт кечиришган. Аммо жуда баракали, ибодатли, тотув яшашган. Ўшандоқ ҳаётда ўнталаб фарзандни тарбия қилиб, жамиятга қўшишган.
Аксинча, сарф-харажатларни енгил қилиш, исрофдан, манманликдан сақланиш буюрилган. Чунки, бахт, оилавий иноқлик эр-хотиннинг ўз масъулиятини ҳис қилиши, ибодатли ҳаёт кечиришига боғлиқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Никоҳнинг энг баракалиси чиқими енгилроғидир».
Байҳақий ривоят қилган.
Шунда қудалар ўртасида тоғоралар олди-бердиси ҳам камаярди.
Пул тежалгач, ортганига китоблар, рўзғорга керакли буюмлар сотиб олинарди.
Топиб келган ҳамма пулини ва етмаганига дўстидан олган қарзини ҳам тўйга ишлатиб, қарзни узиш, пул топиш учун Қозоғистон, Россия, Кореяга кетадиганлар камаярди.
Ойлаб, йиллаб отасининг меҳрига зор фарзандлар, фарзандини соғиниб, қийналган ота-оналар, эрининг висолига интиқ бўлган аёллар фироқ аламини тотишмасди.
Нозимжон Хошимжон

Банда айбни ўзидан қидирса, ўзига фойда.
Биров унга ёмонлик қилса, гуноҳларим туфайли шундай бўляпти, десин.
Аёли итоатсизлик қилса, кўчадаги очиқ-сочиқларга қараб қўйганим, улар билан кулишиб, ҳазиллашганим туфайли бўляпти, десин.
Одамлардан зулм кўрса, бир вақтлар осмонга кўтариб мақташганди, хуш ёқиб туравергандим, ўшанинг жазоси бўляпти, десин.
Тўғри айтган бир гапини эгри тушуниб олиб, унга озор беришса, тунги намозларга бепарво бўлганим учун Аллоҳ: "Мендан мадад сўрамагунингча ҳеч ишинг ўнгидан келмайди", дея мени огоҳлантиряпти, шекилли, десин.
Ва ҳоказо...

ИФФАТ
Сурат Жазоирлик аёл Хола Байяга тегишлидир. У йўл четида нон сотиш билан шуғулланади. Аммо диққатни тортадигани у йўлга тескари қараб ўтиради. Ундан бунинг сабаби ҳақида сўрашганда шундай деган:
"Биз маҳрам-номаҳрамлик, иффат-ҳаё асосида катта бўлдик, тарбияландик. Йўлга қараб ўтирсам отамнинг тарбияларига ва қабрдаги марҳум эримга хиёнат қилаётгандек бўламан".
Эътибор беринг, у ёши катталигига қарамасдан, ҳаёт уни тирикчилик учун кўчага чиқишига мажбурлаганига қарамасдан ўзини бегоналар кўришидан сақлаяпди!
Аллоҳ уни ва унга ўхшаган қийналиб қолсада иффатини сотмаган аёлларимизни сақласин ва уларга сабр -матонат берсин!
👉@odamlar_orasida_dastur

📌 Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ҳузурида Абу Курайб исмли муҳаддис ҳақида сўз борди. У ишончли* муҳаддислардан эди.
– У киши яхши шайх (ишончли устоз)дир, ҳадисларини ёзиб олинглар, – деди Имом Аҳмад.
– Ахир, у сиз ҳақингизда ёмон ва бўлмағур гапларни гапиради.
– На чора! Яхши инсон мен(ҳақимда гапириш)га чалиниб қолибди.
Илоҳо! Бизни энг гўзал ахлоқларга муваффақ айлагин, зотан, уларга сендан бошқаси ноил қила олмайди.
Ёмон ахлоқни биздан узоқ қилгин, зотан, ёмон ахлоқни фақат сенгина биздан йироқлаштира оласан.
Эҳсон Фақиҳ. Иқтибос тугади.
- - -
*Ишончли – ҳадисшунослик атамаси бўлиб, ушбу сифатлаш дину диёнатда собит турган, ахлоқи ва ҳадисларни сақлай олиш борасида камдан кам хатога йўл қўювчи ёки умуман хато қилмайдиган муҳаддисга нисбатан қўлланади.

Инсонларнинг ўлимни билишларига: «Илмул яқийн»,
Ўлим фаришталарини кўришларига: «Аъйнул яқийн»,
Ўлимни тотиб кўришларига: «Ҳаққул яқийн», дейилади.
Изоҳ:
Илмул яқийн - эшитиб, ўрганиб, ўқиб билиш.
Аъйнул яқийн - кўз билан кўриб билганларига иқрор бўлиш.
Ҳаққул яқин - билган ва кўз билан кўрганини амалда, ўз танасида синаб, ўз танасидан ўтказиб қатъий ишонч ҳосил қилишдир.

Боланинг энг катта душмани унга Аллоҳ ҳақида билдирмаган, Уни танитмаган, абадий шу дунёда яшайдиган қилиб етиштирган ота-онаси ҳисобланади.
©️ Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу
👉@diyonatli
©️ Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу
👉@diyonatli
ИЛМ НИМА?
--------------
«Илм» сўзи араб тилида бир нарсанинг бошқасидан ажратиб турадиган белгиси маъносини англатади. Бинобарин, илм таълим ўрганувчининг кўп такрорлаши сабабли унинг шахсиятига таъсир ўтказувчи омил эканини билиб оламиз.
Луғат илмининг кўзга кўринган арбобларидан бири бўлган Ибн Манзур: «Илм жоҳилликнинг акси бўлиб, у бир нарсанинг бошқалардан ажралиб турувчи белгисини билиб олишдир», деган.
Илмнинг истилоҳий маъноси қуйидагича:
Журжоний ўзининг «Таърифотида: «Илм воқеликка мувофиқ бўлган жазмли эътиқоддир», деган.
Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳи айтади: «Илм бир нарсани худди ўзидек идрок қилишдир».

Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM