Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Бир куни Ҳасан Басрий бир жанозага борди. Шундай йиғладики, олдидаги тупроқ балчиқ бўлди.
Деди:
- Эй халойиқ, охиратнинг аввали лаҳаддир, дунёнинг охири ҳам лаҳаддир. Чунончи, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Гӳр дунё манзилининг охири, охират манзилининг аввалидур. Дунёнинг аввал ва охири шу экан, эй Fофил одамлар, нечун охират
ишин қилмай, фароғат топарсизлар, қўрқмассизлар?
Дунё иши осон, тез ўтади, охират иши душвор, ўтмас ва тугамас!

Ушбу мажлисда ҳозир бўлган жамоатларнинг барчаси шундай
йиғлашга тушдиларки, ўзларидан кетдилар. Ва унинг бу насиҳати сабабидан уларнинг ҳар бири обид ва зоҳид бўлиб, буюк мартабага етишдилар.
Live stream finished (22 minutes)
Устоз ўқувчидан сўради:
— Исминг нима?
— Исмим Ёсин, — деб жавоб берди ўқувчи.
— Унда бизга Ёсин сурасини ўқиб бер-чи, Ёсинжон.
Ёсинжон сурани ёдлаган экан, шариллатиб ўқиб берди.
Сўнгра устоз бошқа бир ўқувчидан:
— Сенинг исминг нима? — деб сўради.
— Исмим Юсуф, лекин дўстларим мени Кавсар деб чақиришади, — деб жавоб берди ўқувчи.

Facebook дан
КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?

❓664-CАВОЛ: Калтакесакни нима учун ўлдириш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Омир ибн Саъд отасидан ривоят қилишича, “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам калтакесакни ўлдиришга буюрганлар ва уни “фосиқча” деб номлаганлар” (Имом Муслим ривояти).

Шунингдек, Ибн Можада ривоят қилинишича, “У бир куни Ойша розияллоҳу анҳонинг уйига киради ва уйнинг бир бурчагида турган найзага кўзи тушиб: “Эй мўминларнинг онаси, буни нима қиласиз?” – дея найзага ишора қилади.

- “Биз у билан калтакесакларни ўлдирамиз. Чунки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтишларича, Иброҳим алайҳиссалом ўтга ташланганларида ўтни ўчиришга ҳаракат қилмаган ер юзида бирон-бир жонзот қолмаган, фақат калтакесакгина Иброҳим ташланган ўт ўчмасин деб оловни пуфлаб турган экан. Шунинг учун Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўлдиришга буюрганлар” – деб жавоб беради Ойша розияллоҳу анҳо”.

“Тарихи Ибн Нажжор” асарида Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: “Ким калтакесакни ўлдирса Аллоҳ унинг еттита хатосини ўчиради”.

Имом Нававий шундай дейди: “Одамлар калтакесакларнинг зарарли ҳашаротлар эканига иттифоқ қилганлар” (“Шарҳи Муслим, 14\ 236).

Ҳофиз Ибн Ҳажар шундай дейди: “Ҳакимларнинг айтишича, калтакесак кар бўлади. У заъфарон бор жойга кирмайди. Шунингдек, калтакесак урғочисини оғзи воситасида урчитади ва тухум қўяди…” (Фатҳул Борий, 6\ 395).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам калтакесакни “фосиқча” деб номладилар. Негаки, “фисқ” сўзи аслида “итоатсиз, бузғунчи” каби маъноларни англатади. Калтакесак инсонга ортиқча зарар ва озор бериши билан бошқа аксар ҳашаротлардан фарқ қилгани боис шундай номланди. Иброҳим алайҳиссаломга ўт пуфлашининг ўзи унинг қанчалик зарарли эканига ёрқин далилдир. Ундан ташқари калтакесак хунук ва тасқара кўриниши, ёқимсиз овози ва тухумининг сассиқлиги билан ҳам инсонга озор беради. Мазкур сабабларга кўра уни ҳарамда (Макка ва Мадинада) ва ҳарамдан ташқарида ҳам ўлдириш жоиздир. Ҳаттоки бу ҳукмда бирор жонзотни ўлдириш тугул, ҳуркитишга ҳам ҳақи бўлмаган эҳромда бўлган киши ҳам баробардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
#Маълумот

Имом Заркаший усули фиқҳга доир мўътабар асарлардан саналмиш «Ал-Баҳрул Муҳийт» номли асарларини (расмдаги 6 жузлик китобни) тақрибан 22 ёшида ёзганлар.

Эскиларнинг ҳиммати бағоят баланд бўлган.
ФАҚИҲ КИМ?

1. Илмда – Буйруқлар ва қайтариқларни ворид бўлган хабарлар ва масдарларидан ўрганган ҳолда тушуниб фаҳмлаган киши- фақиҳдир.

2. Тазкияда – Ҳаракатлари мустаҳкам ва суянчли бўлган, сукунати ҳамд билан тўлган, муаммо-офатлари ҳал бўлган, ҳолатлари яхшиланган киши- фақиҳдир.

3. Мулойимликда – иймон неъматини тотган, покланган, мусобақа майдонида сайр этган ҳамда бутун борлиғи билан Карийму Ҳаллоқ зотга юзланган киши – фақиҳдир.

4. Тавозуъда – сўзлари, иборалари тушунарли бўлган, ишоралари эса фаҳмланарли бўлган киши- фақиҳдир.

5. Фаҳмда – ибратларни илғаган, ишораларни англаб ечган, ёмонликка буюрувчи нафси амморага тескари, хилоф бўлган, ҳар бир нарсадан аломат ва белги олган киши – фақиҳдир.

6. Ихлосда – ўзини Саййиди ва Мавлосига батамом топширган, Ундан ўзгани ибодат учун танимайдиган, Унинг розилигидан ўзга нарсани талаб этмайдиган- фақиҳдир.

7. Басийратда – кўзларидан ғафлат тўрини олиб ташлаб, кўра бошлаган, сўнгра нафси ҳавосининг ёмонликлари кўра бошлаган киши – фақиҳдир.

8. Яқийн (кучли ишончда) – Мавлосига муҳтожлиги фақирлигини эътироф қилиши орқали кучли ишонч ва фаҳми нури ила қўрқув ва ваҳима занжиридан қутулиб олган, бу ҳолга етказганига ҳамд айтган ва У зотга дуо-илтижолари ортган киши – фақиҳдир.

9. Қўрқувда – Ҳаётлик вақтида, ўлимга юзлашиб, қабрга кирмасдан олдин ўзини муҳосаба қилиб борган, ўзининг амалларини тафтиш қилиб юрган киши- фақиҳдир.

10. Ҳикматда – ҳидоят ва тўғриликка муваффақ қилинган, ҳикмат берилган ва хитобларни ажратиш ато этилган, унинг сўзлари эшитувчиларга ёқимли бўлган киши – фақиҳдир.

Изоҳ: Али розияллоҳу анҳу айтадилар: «Сизларга ҳақиқий фақиҳнинг хабарини берайми? У одамларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилмайдиган ва уларга Аллоҳ таоло осий бўладиган ишларга рухсат бермайдиган кишидир. Одамларни Аллоҳнинг макридан бепарво қолдирмайдиган кишидир. Бошқага рағбат қилиб Қуръонни тарк қилмайдиган кишидир».

👉@diyonatli
Ёқтирмайдиган нарсаларимдан баъзиси

• Аёлнинг эрига овозини кўтариб гапириши;
• Эрнинг оила, фарзанд тарбияси масъулиятини ҳис қилмаслиги;
• Тозаликка эътибор бермаслик;
• Эркакнинг оғзи шалоқ бўлиши;
• Аёлнинг шанғиллаб гапириши;
• Тунда қўнғироқ қилиб, безовта қилмадимми дейиш;
• Телефонни кўтармаса ҳам орасини узмай телефон қилавериш;
• Дарвозанинг ташқарисида турмай, чақириб ҳовлига кириб келиш;
• Эркаги йўқ аёлнинг ҳовлига кириб келган бегона кишига қаттиқ гапириб, эсини киритиб қўйиш ўрнига тиржайиб ҳол сўрашиши;
• Келиннинг эрининг ака-укаси билан хиринглаб гаплашиши, ундан қочмаслиги;
• Бозорга эр-хотин борганда, эркак сотувчи билан хотини гаплашишига индамаслик;
• Оғайниси билан ошхонада анвойи таом еб, уйга ўша таомдан олиб келмаслик;
• Ота-она олдида оёқ узатиб, ёнбошлаб ўтириш, уларга гап бермаслик, уларни тингламаслик;
• Намоз вақтини ҳисобга олмай қўнғироқ қилиш;
• Намозга сусткашлик;
• Кўп ухлаш;
• Таомни чаппиллатиб ейиш;
• Ичимликни хуриллатиб ичиш;
• Оғзини катта очиб, қўли билан ёпмай тиш кавлаш;
• Автобусда эркак ва аёлнинг аралашиб кетиши;
• Қабристонга аёл авратини тўлиқ беркитмай, фақат бошига кичик рўмолни ташлаб чиқиши;
• Балоғатга етган қизнинг отаси, акаси олдида авратини тўлиқ беркитмай, тор, ёпқа либосда юриши, бегона олдида шундоқ юриши жирканчлиги маълум;
• Машинанинг мусиқасини баланд қилиб кўчадагиларни ўзига қаратишга уриниш;
• Балоғатга етган йигит пул топиб уйланишга уриниш ўрнига кўчадаги қизга гап отиши;
• Тўйда амру маъруф бўлаётганда хизмат қилаётганларнинг баланд овозда гапириши, гап тугамай таом олиб келиши.

👉@nozimjonuz
#дуо

Ушбу дуо, асосан, Қуръон тиловатидан сўнг ўқилади:

“Аллоҳуммарҳамний бил Қуръанил ъазийм.
Важъалҳу лий имааман ва нурон ва ҳудан ва роҳмаҳ. Аллоҳумма заккирний минҳу маа нуссийту ва ъаллимний минҳу маа жаҳилту варзуқний
тилаватаҳу аанаал лайли ва атрофан наҳаари важъалҳу лий ҳужжатан яаа Раббал ъааламийн!”

Маъноси:

Аллоҳим, менга Қуръон билан раҳм қил. Уни мен учун имом, нур, ҳидоят ва раҳмат қил. Аллоҳим, ундан унутганларимни эслат, ундан билмаганларимни билдир ва тиловатини кечаю кундуз ризқ қилиб бер. Фойдамга ҳужжат қил. эй оламлар Роббиси!
Live stream finished (20 minutes)
2021-07-23
Diyonat.uz
(Овозли чатдан ёзиб олинган)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥Бир оиланинг бузилиши нимага олиб боради?

🎙Абдул Ҳамид домла

#baxtiyor_oila

👉@diyonatli

Youtube
Live stream finished (26 minutes)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥Нима учун оила қуриш керак?

🎙Абдул Ҳамид домла

#baxtiyor_oila

👉@diyonatli

Youtube
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Мин ҳадийсин нафс» номли асарларида шундай ёзадилар:

— Дунё матоҳи (нима бўлса ҳам барчаси) ваҳима ва хомхаёлдан иборат. Кимки бунга (дунё матоҳига) эришмаса, унга эришишга иштиёқи пайдо бўлади ва орзу қила бошлайди. Шу билан бирга иштиёғи кетган нарсаси бирор кимсада бўлса, ундан маҳрум бўлишини хоҳлаб ҳасад қилади. Кимдир бу дунё матоҳига эришса, бир муддат ўтиб ундан зерикади ва бошқачасига (аввал қўлга киритмаганига) интилади.

- Оилали киши бўйдоқликни, бўйдоқ эса оилали бўлишни истайди;
- Муқим одам сафар қилишни истаса, сафарда юрган одам муқимлик ҳолатга қайтишни истайди;
- Қишлоқдаги одамлар шаҳарга бориб яшашни, шаҳардагилар қишлоқларига қайтиб ўша ерларда яшашни исташади.

Биз барчамиз боладекмиз. Болага яхши ўйинчоқ оламиз, ўша ўйинчоқни ўйнаб, хурсанд ва кўнгли шод бўлади. Кейин эса ўйинчоқни бузиб ёхуд синдириб улоқтириб юборади. Синдирганидан ёмонроқ бўлса ҳам бошқа ўйинчоқни талаб қилади.

Айтмоқчи бўлганим шуки, орзу ва истакларнинг чек-чегараси йўқ. Кимга бир миллион берилса, икки миллион бўлишини хоҳлайди. Кимнинг мартабаси бир даража кўтарилса, унинг истаги икки даража кўтарилиш бўлади. Инсон шу тарзда ҳеч тугамайдиган икки нарса орасида бахтсизлик ва мазҳунлик орасида сиқилиб юради. Бири ҳеч рози бўлиб қаноат қилмаган нарсанинг бахтсизлиги бўлса, иккинчиси доим орзу қилиб эришолмаган хаёлларининг маҳзунлиги бўлади.

@AbdullohRahim
Далда.

Аёлини саратон касаллигини билган 44 яшарлик Алберт доимий равишда аёлига далда бўлиш учун ёнида турар эди, афсуски карона вирус туфайли эр хотини бир-бирлари билан кўришишни тақиқлаб қўйишди. Тақиқга қарамай Алберт аёлига муҳаббати ҳамда ғамҳўрлигини изхор этиш ва қолаверса унга далда бўлиш учун аёли ётган хона ойнасини қарама қаршисига ўтириб олиб қуйдагиларни катта ҳарифлар билан ёзиб қўйди:«Сен билан бирга бўлаолмасамда, бироқ мен шуердаман. Мен сени севаман. Ҳар бир (шифакор) ходимга раҳмат!»