Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Азон ва иқомат (такбир)да қўлни қулоқнинг юмшоғиги тегизиб айтиш жоизми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Намоз ўқишга ота-онамиз рухсат бермаса, нима қилайлик? Намозимизни яшириб ўқийликми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Ит суйкалган ёки ҳидлаган кийимда намоз ўқиш жоизми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўст танлашда адашманг!
Луқмони ҳаким ва унинг ўғли ҳақидаги ривоятни тингланг!
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Шайхулисломнинг ёнига келиб, у кишига жуда кўп озор бериб юрган бир ашаддий душманининг ўлганини бир хушхабар сифатида етказдим.

У зот бу ишимни маъқул кўрмай, мени койиб берди ва ўша заҳоти марҳумнинг уйига бориб, унинг оиласига таъзия билдириб, шундай деди:

"Унинг ўрнига мана мен турибман. Қандай эҳтиёжингиз бўлса, қанақа ёрдам керак бўлса, ўзим сизларга ёрдам бераман".

Бу гапдан марҳумнинг яқинлари хурсанд бўлдилар ва шайхулисломнинг ҳақига дуо қилдилар".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2020-10-19
Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида эри ўғил туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишидан хавфсирар эди. Агар хотини еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди. Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди.Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди.У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутулиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди.У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: “Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир”, дея ёлворди...

Аҳмад Муҳаммаднинг “Улуғлар шундай яшашган” китобидан олинди.
АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИГА ДАЛИЛ

Бир куни олимлар имом Шофеъийнинг ҳузурига келиб, у кишидан Аллоҳ азза ва жалланинг борлигига битта далил айтишини сўрашди. У киши бироз ўйга чўмиб, сўнгра: “Аллоҳнинг борлигига тутнинг барги далилдир”, – деди.
Одамлар бу жавобдан таажжубга тушиб: “Қандай қилиб тутнинг барги Аллоҳнинг борлигига далил бўлади?” – дейишади.
Имом шундай деди: “Тут баргининг таъми бир хил.Лекин уни ипак қурти еса, ипак чиқади, асалари еса, асал чиқади, кийик еса, хушбўй мушку анбар чиқади.Ахир бу нарсаларнинг аслини бир, чиқишини ҳар хил қилган ким? Аниқки, унинг яратувчиси ушбу улкан коинотни яратган Аллоҳ таолодир!”

Аҳмад Муҳаммаднинг “Улуғлар шундай яшашган” китобидан олинди.

المصحف المرتل - سورة الرحمن
عبد الله عبد الفتاح بركات
Ар-Роҳман сураси

Аллоҳ таоло:
“Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, рахматга эришсангиз” – деди ("Аъроф" сураси, 204-оят).
​​Мисрда французларга қарши курашган Муҳаммад Каримни тутиб Наполеоннинг ҳузурига олиб келишди. Наполеон унга деди:
- Сен каби ўз халқининг ҳимоясига жонини тиккан қаҳрамонларни ўлдириш менга тўғри келмаяпди. Тарих мени халқ қаҳрамонларини қатл қилган киши сифатида ёд этишини истамайман. Сенга имкон бераман. Агар менга ўлдирилган аскарларимга эваз ўлароқ ўн минг қитъа олтин келтирсанг сени озод қиламан.
Муҳаммад Карим деди:
- Ҳозир менда бунча олтин йўқ. Аммо савдогарларга юз минг қитъа олтин қарз берганман. Улар беришса беришим мумкин.
Наполеон унга олтинларини кишилардан олиши учун муҳлат берди. У ҳар куни занжирбанд ҳолда, француз аскарлари қуршовида бозорга борар, уларни деб жонини фидо қилаётган кишилардан умид қилар эди. Аммо бирорта савдогар олтин бермади. Аксинча, уни Искандарияни вайрон бўлишига сабабчи ва иқтисодий таназзул сабабчиси деб маломат қилишди.
Муҳаммад Карим Наполеоннинг ҳузурига қуруқ қўл билан қайтиб келди. Наполеон деди:
- Сени ўлдиришдан бошқа иложим қолмади. Чунки сен тижоратини ватан ҳурриятидан афзал биладиган қўрқоқ инсонларни деб менинг аскарларимни қатл қилдинг.

Муҳаммад Рашид Ризо айтади:
"Жоҳил жамиятни деб ҳаётини таҳликага қўйган киши кўзи кўр инсоннинг йўлини ёритиш учун ўз жасадини ёққан кишига ўхшайди".

fikrbank©
ҚУДУҚ СУВЛАРИ МАСАЛАЛАРИ | 1

Агар қудуқнинг сувини тўлиғича тортиб олиш мумкин бўлса, қудуққа:
•сийдик
• тезак
• хамр – шароб (ароқ ё шунга ўхшаш нарсалар) тушса;
• бир томчи (қатра) бўлса ҳам нажосат тушса;
• катта ё кичик ҳайвон тушиб, ўлиб қолса;
• ё ўлик нарса тушиб, шишмаган ва титилмаган бўлса;
• қудуққа сичқоннинг думи ё ўзи ё ҳаром ўлган ҳайвоннинг бир парча гўшти тушса қудуқнинг ҳамма суви тортиб олинади.

• Қудуқ сувни тортиб олишнинг имкони бўлмаса, биладиган инсон қудуқдан қанча сув борлигини айтади. Ўша одамнинг гапига кўра, айтилган миқдор челакда сув олиб ташқарига тўкилади.

• Қудуққ истинжо қилмаган одам тушганда, ўлмаса ҳам, барча суви тортиб олинади.

• Қудуққа тушадиган тезак, таппи ёки қумалоқнинг фарқи йўқ – сувни нопок қилади, қудуқ суви тортиб олинади.

• Шаҳар ичидаги қудуқлар ва чўл, дала-даштдаги қудуқларнинг фарқи йўқ – ҳукм бир хил.

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат
“САБОТУЛ ОЖИЗИН” КИТОБИНИНГ ШАРҲИ
Матн:
Сулаймон хизматида қилди парвоз,
Ҳисобин билмаган шоҳину шоҳбоз.
Вале бир муштпар ҳудҳуд эди пайк,
Деди султониға: “Орийу лаббайк”.
Шарҳ:
Сулаймон алайҳиссалом хизматида лочин, қарчиғай, бургут каби беҳисоб қушлар улкан қанотларини ёзиб учар, у зотга соя солиб турар эди. Лекин тезлик ва эпчилликда бир-биридан ўтувчи шунча қушлар туриб, элчилик тожи бир мушт пар вазнича бўлган ҳудҳуд – попишакнинг бошига кийдирилди. Яъни, Яман мамлакатининг Сабаъ шаҳрида ҳукмронлик қилаётган Билқийс исмли аёлга Сулаймон алайҳиссаломнинг мактубини етказиш вазифаси Ҳудҳудга топширилди. Бу зийрак қуш ўзининг Султони Сулаймон алайҳиссалом юклаган вазифани “Лаббаи!” деб қабул қилди ва амрига итоат этди. Қиссадан ҳисса шуки, илоҳий иноят учун жуссанинг катта, кучнинг кўп бўлишига эътибор йўқ. Шу сабаб, бу қадар қувватли, баҳайбат қушлар ичидан ожиз бир қуш танланди ва ҳидоят элчиси бўлишдек улуғ шарафга Ҳудҳуд лойиқ кўрилди.
Манба: “Равойиҳур райҳон”, Рашид Зоҳид
#саботуложизин #равойиҳурр
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ: "Ихлос билан ўқиладиган буюк зикр ҳақида".
УМАР ИБН АБДУЛ АЗИЗ ИБРАТИ

Халифа Умар ибн Абдулазиз масжидга кирдилар. Масжид қоронғи бўлганидан, ухлаб ётган бир одамни оёқлари билан туртиб юбордилар. Умар қоронғида кўрмасдилар.
У одам:
– Бу нимаси? Эшакмисан? – деди.
У киши:
– Йўқ, Умарман, – дедилар.
Шунда халифанинг ҳамроҳлари айтди:
– Эй амирал мўминин, у сизни эшак, деди.
– Йўқ, у эй эшак, демади. У сўради, мен жавоб қилдим, дедилар.

Мустафо Маҳмуд, “Жаннат ва дўзах узра баланд арқон” китобидан
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Интернетдаги қимор ўйинларида ҳақида ёшларимизга насиҳат қилсангиз. Кўпчилик шу ўйинга муккасидан кетмоқда.
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Блогерлик, хусусан, маънавий озуқа бермайдиган видеолар жойлаш орқали топилган пул ҳалолми? Мен блогерлик қилмоқчиман, шу масалада шариат нуқтаи назаридан қандай таклиф ва маслаҳат берасиз?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Кийимларни поклаш ҳақида маълумот берсангиз. Баъзан кийим қатрон қилинганда чўзилиб, сифатини йўқотади. Шундай кийимларни сиқиш шартми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Дуони “Аттаҳиёт”дан олдин ўқиш керакми ёки саломдан кейин?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Эркак ва аёл аралаш гуруҳларда Исломдан савол-жавоб қилиш жоизми? Бу ҳақда шариатда нима дейилган?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
Савол:

Қизлар юзини ўзгартириб, ботекс, татуажлар қилишяпти. Бу гуноҳ ҳисобланадими? Бунга шариатда қандай қаралади? Баъзи болалар соқол ўстириш учун ҳам ҳар хил йўллардан фойдаланишяпти. Бу ҳақда қандай ҳукм бор?
-------------------------------------------

Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қора дона ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир”, – дедилар”.

Икки шайх (имом Бухорий ва имом Муслим) ва Термизий ривоят қилишган. Термизийнинг лафзи қуйидагича:
“Сизлар мана бу қора донани лозим тутинглар. Чунки унда сомдан бошқа барча дардга шифо бор. Сом – ўлимдир”.
Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.
Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз. Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.
Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.

Аллоҳнинг Сиздан рози бўлиши етарли.
Одамларни рози қилиш етиб бўлмас орзу, Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмайдиган мақсаддир.
Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.

Алий Тантовий роҳимаҳумуллоҳ