Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Live stream finished (18 minutes)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽Qurbon hayiti tabrigi

🎙Abdul Hamid domla

👉Youtubeda ham kuzating!

👉@diyonatli
Forwarded from Fitrat.uz
ЗУҲО (ЧОШГОҲ) НАМОЗИ ВА УНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​​ҚУРБОНЛИК ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(тўққизинчи қисм)

СЎЙИШ ЖАРАЁНИ:
Қурбонлик ҳайвонини сўйиш аввалида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратинг:
• бу сўйиш одатий сўйиш эмас, балки ажрли ва савоби улкан ибодат эканлигини қалбан ҳис этинг, Аллоҳ таолонинг фазли ва ажридан умид қилинг;
• сўйиш жойи ва сўйиш билан боғлиқ барча жиҳозларни соз ва тайёр ҳолатга келтириб олинг, хусусан, пичоқни олдиндан қайраб, ўткир қилиб қўйинг ва ушбу ишларнинг бирортасини ҳайвоннинг кўз олдида амалга оширманг;
• қурбонлик ҳайвонини сўйиш жойига олиб келишда унга қўпол муносабатда бўлманг, юмшоқлик билан келтиринг;
• сўйиш жойига ётқизишда унга ортиқча азоб берманг;
• сўйиш жойига ётқизганда узоқ ушлаб турманг;
• қандайдир итоатсизлиги сўйиш ишини адо этишингизга халал берса уни сўкманг, урманг ва ҳақорат қилманг;
Унутманг!
Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурида айнан ўша ҳайвон сизнинг фойдангизга ҳужжат бўлиб келиши баробарида сирот кўпригида жаннатга олиб ўтадиган маркабингиз, яъни, уловингизга айланади.
• бир ҳайвон кўз олдида иккинчисини сўйманг, асло ва асло;
• бошида туриб пичоқ қайраманг, ўткирламанг;
• сўйиш аввалида ушбу ҳайвонни қурбонлик мақсадида сўйишни ният қилишни унутманг;
• сўйиш илми ва маҳоратига эга бўлсангиз, суннатга биноан сўйиш ишини ўзингиз бажаринг, бошқани вакил қилманг, негаки қурбонлик улуғ ибодат ҳисобланиб, уни ўз эгаси амалга оширгани афзал саналади;
• аксинча сўйиш илми ва маҳоратига эга бўлмасангиз, бу ишни ўз эгасига топширинг ва уни тақволи бўлишига аҳамият қаратинг, негаки қурбонлик улуғ ибодат ҳисобланиб, уни тақво аҳли қўлида амалга оширмоқ афзал саналади;
• сўйиш ишини қиблага юзланган ҳолингизга амалга оширинг ва қурбонлик ҳайвонини ҳам сўйиш жойига шунга мослаб ётқизинг;
• қурбонлик ҳайвонини эса чап томони билан, қорин қисмини қиблага қаратган ҳолда ётқизинг;
• сўйиш ишига ўзгани жалб этсангиз унинг бошида ўзингиз (имкон қадар аҳлингиз билан) ҳозир бўлиб туринг;
Унутманг!
Қурбонликнинг биринчи қони ерга тушиши билан содир этган гуноҳларингиз Аллоҳ таоло томониан авф этилади, кечирилади. Ушбу ҳақиқатни қалбан ҳис этинг!
• сизни кўриб турган ўнг кўзини ўнг қулоғи билан ёпинг ва бошини ўзингиз томон тортиб бўйин қисми очинг;
• сўйиш ишига киришар экансиз, қуйидаги мисол дуо қилинг:
باسم الله و الله أكبر، اللهم تقبل مني،
Ўқилиши:
“Билмиллааҳи валлооҳу акбар. Аллооҳумма тақоббал минний”.
Маъноси:
“(Қурбонлигимни сўйишни) Аллоҳнинг номи билан бошлайман, Аллоҳ буюкдир. Эй Аллоҳ, мендан (ушбу қурбонлигимни) қабул қилгин”.
Сўйиш асносида мазкур басмалани айтиш (яъни, “Билмиллааҳи валлооҳу акбар” дейиш) нияти бўлса-ю, лекин талаффазда айтиш эсдан чиқиб қолса зарари йўқ, айтиш ниятининг борлиги инобатга олинади. Қасддан тарк этса бу жонлиқ қурбонлик сифатида ўтмайди ва унинг гўштини тановул қилиб ҳам бўлмайди.
• шу он ва ҳолатда пичоқни унинг айнан бўйин қисмининг бошга тутушган жойидан тортинг;
• пичоқ тортишда тўрт нарса – қизилўнгач, икки қон томири ва кекирдакни албатта кесинг;
• ҳайвоннинг жони батамом чиқиб бўлгунича умуртқа томирига пичоқ теккизманг, терисини шилманг, калласини батамом узманг;
• жони батамом чиқиб бўлганидан сўнг калласини олиб, терисини шилишни бошланг (терисини шилиш учун тери остига оғиз билан ҳаво пуркаманг).
Унутманг!
Сўйилган ҳайвоннинг саккиз аъзосини еб бўлмайди, тановули ҳаром саналади. Улар: безлари, эркаклик аъзоси, урғочилик аъзоси, орқа йўлининг охири, мояклари, сўйилганида томирдан отилиб чиққан қони, ўт қопи ва сийдик пуфаги.


"Абу Бакр Сиддиқ" жоме масжиди имом-хатиби
Нурали МАВЛАНОВ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📽Qurbon hayiti xayriya aksiyasi

🎙Abdul Hamid domla

👉Youtubeda ham
kuzating!

👉@diyonatli
АНА ИНСОФ, АНА ХУЛҚУ ДИЁНАТ

Яқинда моликий мазҳаб алломаларидан Абу Бакр ибн ал Арабий раҳимаҳуллоҳнинг "Аҳкомул қуръон" китобида ажиб бир ҳикояга дуч келдим.
Ҳикоядан илм аҳлига раддия беришдаги одобни, илм аҳлининг ҳаққа қайтишдаги эътирофи ва тавбаси қандай бўлиши мақсадга мувофиқлигини билиб оламиз.

Абу Бакр ибн ал Арабий шундай ҳикоя қилади:
Муҳаммад ибн Қосим Усмоний бир неча марта менга қуйидагиларни айтиб берган:
"Бир куни Фустот шаҳрига бориб, шайх Абулфазл Жавҳарийнинг дарс мажлисида ҳозир бўлдим. У киши дарс асносида "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам талоқ ҳам қилганлар, ийло* ҳам, зиҳор** ҳам" деб ўтди.
Дарс тугагач, у киши билан қайтган жамоатга қўшилиб уйига бордим. Даҳлизда ўтирар эканмиз, кўринишим ва ғариблигимга қараб атрофдагиларга менинг меҳмон эканимни билдирди. Одамларнинг аксари тарқалгач, менга юзланиб:
- Бу ерликка ўхшамайсиз, сўзлайдиган гапингиз бордир? - деди.
- Ҳа, - дедим.
Атрофдагиларга қарар экан, у:
- Холи қўйсангиз, бу кишининг гапи бор экан, - деди.
Улар туриб кетиб, ёлғиз қолганимиздан сўнг унга:
- Бугун дарсингиздаги баракадан баҳраманд бўлиш илинжида келдим, - дедим. - Дарс асносида сизнинг "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам талоқ ҳам қилганлар, ийло ҳам, зиҳор ҳам" деганингизни эшитдим. Талоқ қилганлар, деганда тўғри сўзладингиз, ийло қилганлар деганда ҳам тўғри сўзладингиз.
Лекин "зиҳор ҳам қилганлар" дедингиз, бу бўлган эмас, бўлиши мумкин ҳам эмас. Чунки зиҳор мункар ва ёлғон сўз. Бундай сўз эса пайғамбар алайҳиссаломдан содир бўлиши мумкин эмас.
Шунда у киши мени ўзига тортиб, бошимдан ўпди ва:
- Мен бу сўзимдан тавба қиламан, Оллоҳ таоло сиздек ўргатувчи (муаллим)ни яхши мукофотлар билан сийласин, - деди. Кейин у кишиникидан чиқдим.
Эртаси куни мажлисига шошилдим. Борсам масжидга келиб минбарга ўтиришга улгурган экан. Кирганимда мени кўрди-да, бор оаози билан:
- Муаллимимга марҳабо! Муаллимимга йўл беринглар! - деди.
Ҳамма бўйинлар мен томонга чўзилди, кўзлар менга қадалди.. Сиз мени биласиз, Абу Бакр. (Ҳаёси кучлилига ишора этаяпти. Чиндан ҳам бу киши биров салом берса ё гап қотса юзи олмадек қизариб хижолат бўлиб кетарди. Муаллифдан).
Одамлар менга интилиб, қўярда қўймай тортиб-суриб минбар олдига етказишди. Мен эса ҳаёнинг зўридан ернинг қайси бурчагида турганимни унутган эдим... Жоме масжид одамларга лиқ тўла, уят ва хижолат баданимдан терни сувдек оқизиб юборган эди..
Шайх жамоатга юзланиб шундай хитоб қилди:
- Мен сизнинг муаллимингизман, бу киши эса менинг муаллимим. Кеча сизларга "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам талоқ ҳам қилганлар, ийло ҳам, зиҳор ҳам" дедим. Бирортангиз менинг бу гапимни яхши англамади ва инкор ҳам қилмади. Бу киши эса, уйимгача келиб, мана бундай қилиб тушунтириб берди, - деб бўлган воқеани уларга айтиб чиқди. - Мен бу сўзимга тавба қилдим, бу нотўғри сўздан ҳаққа қайтдим. Кеча ким ҳозир бўлиб эшитган бўлса, у гапимга суянмасин, бугун ҳозир бўлганлар буни ғоибларга етказсин, Оллоҳ таоло бу кишига яхши мукофотлар берсин.
Шундан сўнг менинг ҳақимга дуо қила бошлади, одамлар омин деб турди".

Абу Бакр Ибн ал Арабий ҳикояни тугатгач, дейди:
"Қаранг, Оллоҳнинг раҳмати сизларга ёғилсин, шуҳрати чор чтрофга ёйилган, кимлиги маълум ва машҳур бўлган кишининг бу метин диёнатини кўринг, кимлиги номаълум, келиб чиқиши ҳам мажҳул бўлган бир ғариб кишини илм билан эътироф этишини кўринг! Ана шундай кишиларга эргашинг, тўғри йўлда бўласиз!"

Аҳкомул қуръон китобидан таржима қилинди.

===================

* Ийло луғатда қасам ичиш маъносини англатади. Шариатда эса, эрнинг хотинига тўрт ой ёки ундан кўп муддат жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичишига айтилади.
** Зиҳор" сузи “зоҳр” сўзидан олинган бўлиб, инсоннинг орка бел томонига айтилади. Шариатда эса эрнинг ўз хотинига “сен мен учун онамнинг орқаси кабисан” дейишига айтилади. Жоҳилиятда бундай дейиш орқали аёлга талоқ тушар эди. Ислом келиб, бундай дейишни ҳаром қилди.

Сайфуллоҳ НОСИР
УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР

Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Навфал исмли саҳобага: “Ухлашингдан олдин Кофирун сурасини ўқи. Зеро, у ширкдан омонликдир”, деганлар.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси ухлашдан олдин кафтларини жамлаб, аввал унга пуфлар, кейин Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб қўллари етганча бутун баданларига суртардилар. Аввал бошларига, юзларига, кейин қолган аъзоларига суркардилар. У зот буни уч марта такрорлардилар.
Ихлос, Фалақ, Нос сурасини ҳар бир намоздан кейин, ѐтишдан олдин ўқиган одамни Аллоҳ таоло турли шикаст-балолардан сақлайди.
Баъзи одамлар кечаси тинч ѐтиш, безовта бўлмаслик учун сунъий дориларни, тинчлантирувчи воситаларни қабул қилади. Аслида бу кутилган натижани бермайди. Уйқудаги хотиржамлик фақат
моддият билан боғлиқмаслиги кундай равшан. Тинч дам олиш учун турли ѐмон хаѐлларни миядан чиқариб ташлаш, шайтон васвасасини кетказиш керак. Бунинг учун набавий ҳадисга амал қилинади.
Шунда ҳар хил дори-дармонларга ҳожат қолмайди. Зеро, энг зўр даво Қуръон ва ҳадисдир.
Хуллас, ким кечаси ухлашдан олдин Фотиҳа, Исро, Сажда, Таборак, Духон, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини (шунингдек, Оятул курсийни) ўқиса, туни осуда ўтади, узуқ-юлуқ хаѐллар уни безовта қилмайди, ѐмон туш кўрмайди. Аллоҳ таоло Қуръонга ошно бандага икки дунѐда омонлик беради.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

@AbdulbositQori
Forwarded from Abdulaziz qori (Axromov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Хумаза сураси" сураси
Facebook | Instagram | Tik Tok
t.me/Abdulaziz_Sufiye
АЛЛОҲ МЕҲРИБОНДИР

Сафарда бир киши менга йўлдош бўлди. Ҳамроҳимнинг нимадандир кайфияти чоғлиги шундоқ кўриниб турарди. Ора-орада: «Ё Аллоҳ, ё Аллоҳ қудратингдан!» деб қўяр эди у. Ўрни келди дегунча менга ҳам дини ислом аҳкомларидан бир шингил-бир шингил сўйлаб қоларди. Мен унинг ичида бир гапи борлигини, нимадир демоқчи бўлаётганини сезиб турардим. Аста-аста гап гапга уланди. Зерикмадик. Суҳбатдошим анча киришимли ва сўзамол чиқиб қолди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтиб-ўтмай мен сомеъга айланиб, унинг ғаройиб ҳикоясига қулоқ тутдим: «...Ҳа, айтмоқчи, шу поччамиз ароқ сотишни ташлади, ундан келган фойдадан ҳам воз кечди. Унга Худо бошқа томондан, ҳалолидан берди. Жуда қисқа вақтда тикув цехини ишга туширди. Атрофидаги қўни-қўшни, қариндош-уруғ, ёру дўстларини иш билан таъминлади. Кийим-кечак тиктириб бозорга чиқарди. Ана, ҳозир сўнгги русумли машинани миниб юрибди... Хўш, энди ҳамма гап бу ёқда, ука... Биз кеннойингиз билан турмуш қурганимизга ўн уч йил бўлган эди. Аммо ўртада фарзанд йўқ. Фарзанд доғи бизни куйдириб, адо қилди. Бормаган дўхтиримиз қолмади. Тошкентдаги энг катталари уёқда турсин, Московдаги профессорларга ҳам мурожаат этдик. Ҳар иккаламиз ҳам даволандик. Бефойда. Эл-юртда номи чиққан азиз-авлиёлар қабрларига бориб, фарзанд тиладик. Фойда йўқ. Фолбинлар маслаҳати билан қўйлар сўйиб садақа қилдик. Бўлмади. Ноумид шайтон деганларидек, энди яна табиб излаб юрган кунларимизнинг бирида поччам йўлиқди. Аҳволимиздан хабарлари бор эди. «Эй, энг катта табиб, энг улуғ табиб Аллоҳнинг ўзи-ку! Дардни ҳам, шифони ҳам ўзи беради. Бормаган эшикларинг, кирмаган тешикларинг қолмади. Қани фойдаси?! Аллоҳни ҳеч эсладингларми ўзи? Эй, менга қара, сизлар ҳам мундоқ эр-хотин мусулмонларга ўхшаб, ғусл қилиб, таҳорат олиб, намозда, саждада, дуода Аллоҳдан астойдил сўранглар фарзандни. Беради, беради иншааллоҳ!» деди жиддийлик ва ишонч билан у.

Поччамдаги бу руҳий кайфият менга ҳам кўчди. Айниқса, охирги сўзларидан жуда қаттиқ таъсирландим. Ўйладим, ўйладим. Охири иймон калимасини қайта-қайта такрорлаб, улуғ Парвардигоримизнинг зиммамизга юклаб қўйган фарзини адо эта бошладик эр-хотин. Эй, ука бизга ҳам берди, берди Худойим! Худо хоҳласа, бир ойдан кейин ўн тўрт йил интизорлик билан кутилган меҳмонни қаршилаймиз. Беадад шукр».

«Ё Аллоҳ, ё Аллоҳ қудратингдан», дея мен ҳам беихтиёр Яратгувчининг меҳрибонлигига ҳамдлар айтдим.

Баҳодир Нурмуҳаммад
ЁЛҒОН ВА ҲАҚИҚАТ

Ҳикоя қишиларича, ёлғон ва ҳақиқат бир куни учрашиб қолишибди. Ёлғон ҳақиқатга дебди:
-Бугунги кун жуда ҳам гўзал!
Ҳақиқат атрофга гумон билан қараб кўзини осмонга тик ди. Ҳақиқатдан ҳам гўзал эди. Ҳаво ҳам ажойиб эди. Бугунни ёлғон билан ўтказишга қарор қилди.
Сўнгра ёлғон яна ҳақиқатга деди:
-Қудуқдаги сув ҳам жуда гўзал. Кел сувнинг ичига тушамиз.
Ҳақиқат ёлғонга иккинчи марта гумон билан боқди ва сувни ушлаб кўрди. Сув жуда ҳам гўзал эди. Улар кийимларини ечиб сувга тушишди.
Шунда ёлғон тўсатдан сувдан ирғиб чиқиб ҳақиқатнинг кийимларини кийди ва қочиб кетди. Ҳақиқат ҳам сувдан чиқиб ғазабланган ҳолда унинг ортидан югурди. Унга етиб олмоқчи бўлди. Аммо ета олмади. Ҳақиқатни яланғоч ҳолатда кўрган инсонлар бечора ҳақиқатдан ғазабланиб ундан юз ўгиришди. Ҳақиқат қаттиқ хижолат бўлганидан қудуққа қайтиб сувга тушди ва ундан қайтиб чиқмади.
Ана ўша кундан бошлаб ёлғон ҳақиқатнинг кийимида оламни кезиб юрибди. Олам уни ҳақиқат деб ўйлаяпти. Инсонлар бир вақтнинг ўзида ҳақиқатни яланғоч кўришдан бош тортишмоқда!

Жуброн Халил Жуброн.


👉
@diyonatli
Бир куни Ҳасан Басрий бир жанозага борди. Шундай йиғладики, олдидаги тупроқ балчиқ бўлди.
Деди:
- Эй халойиқ, охиратнинг аввали лаҳаддир, дунёнинг охири ҳам лаҳаддир. Чунончи, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Гӳр дунё манзилининг охири, охират манзилининг аввалидур. Дунёнинг аввал ва охири шу экан, эй Fофил одамлар, нечун охират
ишин қилмай, фароғат топарсизлар, қўрқмассизлар?
Дунё иши осон, тез ўтади, охират иши душвор, ўтмас ва тугамас!

Ушбу мажлисда ҳозир бўлган жамоатларнинг барчаси шундай
йиғлашга тушдиларки, ўзларидан кетдилар. Ва унинг бу насиҳати сабабидан уларнинг ҳар бири обид ва зоҳид бўлиб, буюк мартабага етишдилар.
Live stream finished (22 minutes)
Устоз ўқувчидан сўради:
— Исминг нима?
— Исмим Ёсин, — деб жавоб берди ўқувчи.
— Унда бизга Ёсин сурасини ўқиб бер-чи, Ёсинжон.
Ёсинжон сурани ёдлаган экан, шариллатиб ўқиб берди.
Сўнгра устоз бошқа бир ўқувчидан:
— Сенинг исминг нима? — деб сўради.
— Исмим Юсуф, лекин дўстларим мени Кавсар деб чақиришади, — деб жавоб берди ўқувчи.

Facebook дан
КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?

❓664-CАВОЛ: Калтакесакни нима учун ўлдириш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Омир ибн Саъд отасидан ривоят қилишича, “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам калтакесакни ўлдиришга буюрганлар ва уни “фосиқча” деб номлаганлар” (Имом Муслим ривояти).

Шунингдек, Ибн Можада ривоят қилинишича, “У бир куни Ойша розияллоҳу анҳонинг уйига киради ва уйнинг бир бурчагида турган найзага кўзи тушиб: “Эй мўминларнинг онаси, буни нима қиласиз?” – дея найзага ишора қилади.

- “Биз у билан калтакесакларни ўлдирамиз. Чунки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтишларича, Иброҳим алайҳиссалом ўтга ташланганларида ўтни ўчиришга ҳаракат қилмаган ер юзида бирон-бир жонзот қолмаган, фақат калтакесакгина Иброҳим ташланган ўт ўчмасин деб оловни пуфлаб турган экан. Шунинг учун Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўлдиришга буюрганлар” – деб жавоб беради Ойша розияллоҳу анҳо”.

“Тарихи Ибн Нажжор” асарида Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: “Ким калтакесакни ўлдирса Аллоҳ унинг еттита хатосини ўчиради”.

Имом Нававий шундай дейди: “Одамлар калтакесакларнинг зарарли ҳашаротлар эканига иттифоқ қилганлар” (“Шарҳи Муслим, 14\ 236).

Ҳофиз Ибн Ҳажар шундай дейди: “Ҳакимларнинг айтишича, калтакесак кар бўлади. У заъфарон бор жойга кирмайди. Шунингдек, калтакесак урғочисини оғзи воситасида урчитади ва тухум қўяди…” (Фатҳул Борий, 6\ 395).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам калтакесакни “фосиқча” деб номладилар. Негаки, “фисқ” сўзи аслида “итоатсиз, бузғунчи” каби маъноларни англатади. Калтакесак инсонга ортиқча зарар ва озор бериши билан бошқа аксар ҳашаротлардан фарқ қилгани боис шундай номланди. Иброҳим алайҳиссаломга ўт пуфлашининг ўзи унинг қанчалик зарарли эканига ёрқин далилдир. Ундан ташқари калтакесак хунук ва тасқара кўриниши, ёқимсиз овози ва тухумининг сассиқлиги билан ҳам инсонга озор беради. Мазкур сабабларга кўра уни ҳарамда (Макка ва Мадинада) ва ҳарамдан ташқарида ҳам ўлдириш жоиздир. Ҳаттоки бу ҳукмда бирор жонзотни ўлдириш тугул, ҳуркитишга ҳам ҳақи бўлмаган эҳромда бўлган киши ҳам баробардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
#Маълумот

Имом Заркаший усули фиқҳга доир мўътабар асарлардан саналмиш «Ал-Баҳрул Муҳийт» номли асарларини (расмдаги 6 жузлик китобни) тақрибан 22 ёшида ёзганлар.

Эскиларнинг ҳиммати бағоят баланд бўлган.
ФАҚИҲ КИМ?

1. Илмда – Буйруқлар ва қайтариқларни ворид бўлган хабарлар ва масдарларидан ўрганган ҳолда тушуниб фаҳмлаган киши- фақиҳдир.

2. Тазкияда – Ҳаракатлари мустаҳкам ва суянчли бўлган, сукунати ҳамд билан тўлган, муаммо-офатлари ҳал бўлган, ҳолатлари яхшиланган киши- фақиҳдир.

3. Мулойимликда – иймон неъматини тотган, покланган, мусобақа майдонида сайр этган ҳамда бутун борлиғи билан Карийму Ҳаллоқ зотга юзланган киши – фақиҳдир.

4. Тавозуъда – сўзлари, иборалари тушунарли бўлган, ишоралари эса фаҳмланарли бўлган киши- фақиҳдир.

5. Фаҳмда – ибратларни илғаган, ишораларни англаб ечган, ёмонликка буюрувчи нафси амморага тескари, хилоф бўлган, ҳар бир нарсадан аломат ва белги олган киши – фақиҳдир.

6. Ихлосда – ўзини Саййиди ва Мавлосига батамом топширган, Ундан ўзгани ибодат учун танимайдиган, Унинг розилигидан ўзга нарсани талаб этмайдиган- фақиҳдир.

7. Басийратда – кўзларидан ғафлат тўрини олиб ташлаб, кўра бошлаган, сўнгра нафси ҳавосининг ёмонликлари кўра бошлаган киши – фақиҳдир.

8. Яқийн (кучли ишончда) – Мавлосига муҳтожлиги фақирлигини эътироф қилиши орқали кучли ишонч ва фаҳми нури ила қўрқув ва ваҳима занжиридан қутулиб олган, бу ҳолга етказганига ҳамд айтган ва У зотга дуо-илтижолари ортган киши – фақиҳдир.

9. Қўрқувда – Ҳаётлик вақтида, ўлимга юзлашиб, қабрга кирмасдан олдин ўзини муҳосаба қилиб борган, ўзининг амалларини тафтиш қилиб юрган киши- фақиҳдир.

10. Ҳикматда – ҳидоят ва тўғриликка муваффақ қилинган, ҳикмат берилган ва хитобларни ажратиш ато этилган, унинг сўзлари эшитувчиларга ёқимли бўлган киши – фақиҳдир.

Изоҳ: Али розияллоҳу анҳу айтадилар: «Сизларга ҳақиқий фақиҳнинг хабарини берайми? У одамларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилмайдиган ва уларга Аллоҳ таоло осий бўладиган ишларга рухсат бермайдиган кишидир. Одамларни Аллоҳнинг макридан бепарво қолдирмайдиган кишидир. Бошқага рағбат қилиб Қуръонни тарк қилмайдиган кишидир».

👉@diyonatli