ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ:
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
🕌 Такбири ташриқ арафа куни, яъни 19 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 23 июль аср намозига қадар барча фарз намозларидан кейин айтилади:
19 июль – 5 маҳал,
20 июль – 5 маҳал,
21 июль – 5 маҳал,
22 июль – 5 маҳал,
23 июль – 3 маҳал.
Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

Forwarded from Fitrat.uz
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНАДИГАН ҲАЙВОНЛАР СИФАТЛАРИ
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда туриб, бармоқларим У зотнинг бармоқларидан қисқа, бармоқ учларим У зотнинг бармоқ учларидан кичкина: «Тўрт нарса қурбонликка жоиз эмас; ғилайлиги очиқ-ойдин ҳайвон, беморлиги очиқ-ойдин ҳайвон, чўлоқлиги очиқ-ойдин ҳайвон ва мияси чатоқ ҳайвон», дедилар». Сунан эгалари ривоят қилган.
Шарҳ: Ровий Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳунинг, бармоқларим у зотнинг бармоқларидан қисқа, бармоқ учларим у зотнинг бармоқ учларидан кичкина, деган мўътариза жумлалари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар ичида тик туриб гапираётганларида жуда ҳам яқинларида турганига далолатдир. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ўта яқин турганларидан ўз бармоқларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқлари билан, ўз панжа учларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг панжалари учлари билан солиштириб, ўзларининг бармоқлари ҳам, бармоқ учлари ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламникидан кичик эканлигини аниқлаб олганлар.
Ушбу ривоятдан қурбонлик қилиниши кўзланган ҳайвон нафақат ёш жиҳатидан, балки, соғлик ва кўриниш жиҳатидан ҳам талабга жавоб бериши, камчилик ва нуқсонлардан холи бўлиши лозимлиги билинади.
«Тўрт нарса қурбонликка жоиз эмас»
Яъни, тўрт хил айбга эга ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди.
1. «ғилайлиги очиқ-ойдин ҳайвон»
Демак, кўзида очиқ-ойдин билиниб турадиган ғилайлиги бор ҳайвонни қурбонлик қилиб бўлмайди. Агар сезилар-сезилмас бўлса, майли, дейди уламоларимиз. Модомики, сезиларли даражада ғилай бўлган ҳайвонни қурбонлик қилиб бўлмас экан, ундан кўра каттароқ айбга эга бўлган, мисол учун, кўзи кўр бўлган ҳайвонни қурбонлик қилиб бўлмаслиги турган гап бўлади.
2. «беморлиги очиқ-ойдин ҳайвон»
Яъни, кўрганда касаллиги билиниб турадиган ҳайвонни ҳам қурбонлик қилиб бўлмайди. Бас, шундоқ экан касаллиги туфайли ўрнидан тура олмай қолган ва шунга ўхшаш ҳолдаги ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмаслиги аниқ бўлади.
3. «чўлоқлиги очиқ-ойдин ҳайвон»
Юришидан чўлоқлиги аниқ билиниб турадиган ҳайвонни қурбонлик қилиб бўлмайди. Агар чўлоқлиги билинар-билинмас бўлса, қурбонлик қилса бўлаверади.
Ҳайвоннинг оёқларидаги нуқсони очиқ-ойдин чўлоқликдан юқори, мисол учун, бир оёғи кесик бўлса, мутлақо қурбонлик қилиб бўлмайди.
4. «мияси чатоқ ҳайвон»
Миясида нуқсони бор ҳайвонни ҳам қурбонлик қилиб бўлмайди. Кўпинча чорвадорлар бундоқ ҳайвонларни «айланбош» деб атайдилар.
Демак, қурбонлик қилиш учун ҳайвон танлаш пайтида мазкур камчиликлар бўлмаслигига алоҳида эътибор бермоқ лозим экан.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни кўз ва қулоғини яхшилаб кўриб олишимизга; ғилайни, муқобалани, мудобарани, харқони ва шарқони қурбонлик қилмаслигимизга амр қилдилар. Мен: «Муқобала нима?» дедим.
«Қулоғининг бир томони кесилган», деди.
«Мудобара нима?» дедим.
«Қулоғининг учи кесилган», деди.
«Шарқо нима?» дедим.
«Қулоғи ёрилган», деди.
«Харқо нима?» дедим.
«Қулоғи белги учун йиртилган», деди». Сунан эгалари ривоят қилган.
Шарҳ: Қурбонлик қилиниши кўзланган ҳайвоннинг кўзидаги айби қанчалик эътиборда эканини аввал гапириб ўтилди. Бу ҳадиси шарифда асосан қурбонлик қилишга олинадиган ҳайвоннинг қулоғидаги айбларига эътибор бериш ҳақида кетмоқда.
Уламоларимиз, агар қурбонлик қилинадиган ҳайвон ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган барча айблардан холи бўлса, айни муддао бўлади, қурбонлик баркамол бўлади, деганлар.
Шу билан бирга, мазкур айблардан баъзиси бор ҳайвонларни қурбонлик қилса, бўлади, ҳам деганлар. Баркамол бўлмайдию, лекин қурбонлик ўрнига ўтади.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қулоғи кесик ва шохи синиқларни қурбонлик қилишдан қайтардилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу масалага муҳаддислар, агар қулоғининг ярмидан кўпи кесик ва шохининг ярмидан кўпи синиқ бўлса, деган изоҳни киритишган. Фақиҳлар эса, бу ҳадиси шарифда гап баркамоллик ҳақида кетмоқда. Шунинг учун ҳам кифоя қилса, бўлди, дейдиган бўлсак, қулоғи кесик ва шохи синиқ ҳам кифоя қилаверади, дейдилар.

Ушбу, қурбонликка танланган ҳайвоннинг баркамол бўлиши лозимлиги ҳақидаги ҳадиси шарифлардан иккита ҳикматни мулоҳаза қиламиз.
Биринчи ҳикмат: Мусулмонларнинг Аллоҳга нисбатан юксак одоблари.
Қурбонлик Аллоҳ таолога атаб қилингани учун уни соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Аллоҳ таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонликнинг гўшти ҳам, қони ҳам Аллоҳ таолога керак эмаслиги ва етмаслиги аниқ. У зотга фақат тақво етади, холос. Гўшти ва қони етмаса ҳам, қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг айбу ноқсонсизини топиш эса, тақвонинг баркамоллиги учун уринишдир.
Иккинчи ҳикмат: Камбағалларнинг кўнгилларини кўтариш. Уларга яроқсиз бўлиб қолган, нуқсонли ҳайвонлар гўштини эмас, энг афзал ҳайвонлар гўштини совға қилиш яхши иш. Бунда камбағалларнинг кўнгиллари кўтарилади. Ўзларини муҳтарам кишилар сифатида ҳис этадилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО
ЎМИ уламолар кенгаши фатвосига муносабат
Салоҳиддин домла Шарипов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Fitrat.uz
ЗУҲО (ЧОШГОҲ) НАМОЗИ ВА УНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҚУРБОНЛИК ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
(тўққизинчи қисм)
СЎЙИШ ЖАРАЁНИ:
Қурбонлик ҳайвонини сўйиш аввалида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратинг:
• бу сўйиш одатий сўйиш эмас, балки ажрли ва савоби улкан ибодат эканлигини қалбан ҳис этинг, Аллоҳ таолонинг фазли ва ажридан умид қилинг;
• сўйиш жойи ва сўйиш билан боғлиқ барча жиҳозларни соз ва тайёр ҳолатга келтириб олинг, хусусан, пичоқни олдиндан қайраб, ўткир қилиб қўйинг ва ушбу ишларнинг бирортасини ҳайвоннинг кўз олдида амалга оширманг;
• қурбонлик ҳайвонини сўйиш жойига олиб келишда унга қўпол муносабатда бўлманг, юмшоқлик билан келтиринг;
• сўйиш жойига ётқизишда унга ортиқча азоб берманг;
• сўйиш жойига ётқизганда узоқ ушлаб турманг;
• қандайдир итоатсизлиги сўйиш ишини адо этишингизга халал берса уни сўкманг, урманг ва ҳақорат қилманг;
Унутманг!
Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурида айнан ўша ҳайвон сизнинг фойдангизга ҳужжат бўлиб келиши баробарида сирот кўпригида жаннатга олиб ўтадиган маркабингиз, яъни, уловингизга айланади.
• бир ҳайвон кўз олдида иккинчисини сўйманг, асло ва асло;
• бошида туриб пичоқ қайраманг, ўткирламанг;
• сўйиш аввалида ушбу ҳайвонни қурбонлик мақсадида сўйишни ният қилишни унутманг;
• сўйиш илми ва маҳоратига эга бўлсангиз, суннатга биноан сўйиш ишини ўзингиз бажаринг, бошқани вакил қилманг, негаки қурбонлик улуғ ибодат ҳисобланиб, уни ўз эгаси амалга оширгани афзал саналади;
• аксинча сўйиш илми ва маҳоратига эга бўлмасангиз, бу ишни ўз эгасига топширинг ва уни тақволи бўлишига аҳамият қаратинг, негаки қурбонлик улуғ ибодат ҳисобланиб, уни тақво аҳли қўлида амалга оширмоқ афзал саналади;
• сўйиш ишини қиблага юзланган ҳолингизга амалга оширинг ва қурбонлик ҳайвонини ҳам сўйиш жойига шунга мослаб ётқизинг;
• қурбонлик ҳайвонини эса чап томони билан, қорин қисмини қиблага қаратган ҳолда ётқизинг;
• сўйиш ишига ўзгани жалб этсангиз унинг бошида ўзингиз (имкон қадар аҳлингиз билан) ҳозир бўлиб туринг;
Унутманг!
Қурбонликнинг биринчи қони ерга тушиши билан содир этган гуноҳларингиз Аллоҳ таоло томониан авф этилади, кечирилади. Ушбу ҳақиқатни қалбан ҳис этинг!
• сизни кўриб турган ўнг кўзини ўнг қулоғи билан ёпинг ва бошини ўзингиз томон тортиб бўйин қисми очинг;
• сўйиш ишига киришар экансиз, қуйидаги мисол дуо қилинг:
باسم الله و الله أكبر، اللهم تقبل مني،
Ўқилиши:
“Билмиллааҳи валлооҳу акбар. Аллооҳумма тақоббал минний”.
Маъноси:
“(Қурбонлигимни сўйишни) Аллоҳнинг номи билан бошлайман, Аллоҳ буюкдир. Эй Аллоҳ, мендан (ушбу қурбонлигимни) қабул қилгин”.
Сўйиш асносида мазкур басмалани айтиш (яъни, “Билмиллааҳи валлооҳу акбар” дейиш) нияти бўлса-ю, лекин талаффазда айтиш эсдан чиқиб қолса зарари йўқ, айтиш ниятининг борлиги инобатга олинади. Қасддан тарк этса бу жонлиқ қурбонлик сифатида ўтмайди ва унинг гўштини тановул қилиб ҳам бўлмайди.
• шу он ва ҳолатда пичоқни унинг айнан бўйин қисмининг бошга тутушган жойидан тортинг;
• пичоқ тортишда тўрт нарса – қизилўнгач, икки қон томири ва кекирдакни албатта кесинг;
• ҳайвоннинг жони батамом чиқиб бўлгунича умуртқа томирига пичоқ теккизманг, терисини шилманг, калласини батамом узманг;
• жони батамом чиқиб бўлганидан сўнг калласини олиб, терисини шилишни бошланг (терисини шилиш учун тери остига оғиз билан ҳаво пуркаманг).
Унутманг!
Сўйилган ҳайвоннинг саккиз аъзосини еб бўлмайди, тановули ҳаром саналади. Улар: безлари, эркаклик аъзоси, урғочилик аъзоси, орқа йўлининг охири, мояклари, сўйилганида томирдан отилиб чиққан қони, ўт қопи ва сийдик пуфаги.
"Абу Бакр Сиддиқ" жоме масжиди имом-хатиби
Нурали МАВЛАНОВ

АНА ИНСОФ, АНА ХУЛҚУ ДИЁНАТ
Яқинда моликий мазҳаб алломаларидан Абу Бакр ибн ал Арабий раҳимаҳуллоҳнинг "Аҳкомул қуръон" китобида ажиб бир ҳикояга дуч келдим.
Ҳикоядан илм аҳлига раддия беришдаги одобни, илм аҳлининг ҳаққа қайтишдаги эътирофи ва тавбаси қандай бўлиши мақсадга мувофиқлигини билиб оламиз.
Абу Бакр ибн ал Арабий шундай ҳикоя қилади:
Муҳаммад ибн Қосим Усмоний бир неча марта менга қуйидагиларни айтиб берган:
"Бир куни Фустот шаҳрига бориб, шайх Абулфазл Жавҳарийнинг дарс мажлисида ҳозир бўлдим. У киши дарс асносида "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам талоқ ҳам қилганлар, ийло* ҳам, зиҳор** ҳам" деб ўтди.
Дарс тугагач, у киши билан қайтган жамоатга қўшилиб уйига бордим. Даҳлизда ўтирар эканмиз, кўринишим ва ғариблигимга қараб атрофдагиларга менинг меҳмон эканимни билдирди. Одамларнинг аксари тарқалгач, менга юзланиб:
- Бу ерликка ўхшамайсиз, сўзлайдиган гапингиз бордир? - деди.
- Ҳа, - дедим.
Атрофдагиларга қарар экан, у:
- Холи қўйсангиз, бу кишининг гапи бор экан, - деди.
Улар туриб кетиб, ёлғиз қолганимиздан сўнг унга:
- Бугун дарсингиздаги баракадан баҳраманд бўлиш илинжида келдим, - дедим. - Дарс асносида сизнинг "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам талоқ ҳам қилганлар, ийло ҳам, зиҳор ҳам" деганингизни эшитдим. Талоқ қилганлар, деганда тўғри сўзладингиз, ийло қилганлар деганда ҳам тўғри сўзладингиз.
Лекин "зиҳор ҳам қилганлар" дедингиз, бу бўлган эмас, бўлиши мумкин ҳам эмас. Чунки зиҳор мункар ва ёлғон сўз. Бундай сўз эса пайғамбар алайҳиссаломдан содир бўлиши мумкин эмас.
Шунда у киши мени ўзига тортиб, бошимдан ўпди ва:
- Мен бу сўзимдан тавба қиламан, Оллоҳ таоло сиздек ўргатувчи (муаллим)ни яхши мукофотлар билан сийласин, - деди. Кейин у кишиникидан чиқдим.
Эртаси куни мажлисига шошилдим. Борсам масжидга келиб минбарга ўтиришга улгурган экан. Кирганимда мени кўрди-да, бор оаози билан:
- Муаллимимга марҳабо! Муаллимимга йўл беринглар! - деди.
Ҳамма бўйинлар мен томонга чўзилди, кўзлар менга қадалди.. Сиз мени биласиз, Абу Бакр. (Ҳаёси кучлилига ишора этаяпти. Чиндан ҳам бу киши биров салом берса ё гап қотса юзи олмадек қизариб хижолат бўлиб кетарди. Муаллифдан).
Одамлар менга интилиб, қўярда қўймай тортиб-суриб минбар олдига етказишди. Мен эса ҳаёнинг зўридан ернинг қайси бурчагида турганимни унутган эдим... Жоме масжид одамларга лиқ тўла, уят ва хижолат баданимдан терни сувдек оқизиб юборган эди..
Шайх жамоатга юзланиб шундай хитоб қилди:
- Мен сизнинг муаллимингизман, бу киши эса менинг муаллимим. Кеча сизларга "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам талоқ ҳам қилганлар, ийло ҳам, зиҳор ҳам" дедим. Бирортангиз менинг бу гапимни яхши англамади ва инкор ҳам қилмади. Бу киши эса, уйимгача келиб, мана бундай қилиб тушунтириб берди, - деб бўлган воқеани уларга айтиб чиқди. - Мен бу сўзимга тавба қилдим, бу нотўғри сўздан ҳаққа қайтдим. Кеча ким ҳозир бўлиб эшитган бўлса, у гапимга суянмасин, бугун ҳозир бўлганлар буни ғоибларга етказсин, Оллоҳ таоло бу кишига яхши мукофотлар берсин.
Шундан сўнг менинг ҳақимга дуо қила бошлади, одамлар омин деб турди".
Абу Бакр Ибн ал Арабий ҳикояни тугатгач, дейди:
"Қаранг, Оллоҳнинг раҳмати сизларга ёғилсин, шуҳрати чор чтрофга ёйилган, кимлиги маълум ва машҳур бўлган кишининг бу метин диёнатини кўринг, кимлиги номаълум, келиб чиқиши ҳам мажҳул бўлган бир ғариб кишини илм билан эътироф этишини кўринг! Ана шундай кишиларга эргашинг, тўғри йўлда бўласиз!"
Аҳкомул қуръон китобидан таржима қилинди.
===================
* Ийло луғатда қасам ичиш маъносини англатади. Шариатда эса, эрнинг хотинига тўрт ой ёки ундан кўп муддат жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичишига айтилади.
** Зиҳор" сузи “зоҳр” сўзидан олинган бўлиб, инсоннинг орка бел томонига айтилади. Шариатда эса эрнинг ўз хотинига “сен мен учун онамнинг орқаси кабисан” дейишига айтилади. Жоҳилиятда бундай дейиш орқали аёлга талоқ тушар эди. Ислом келиб, бундай дейишни ҳаром қилди.
Сайфуллоҳ НОСИР

УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР
Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Навфал исмли саҳобага: “Ухлашингдан олдин Кофирун сурасини ўқи. Зеро, у ширкдан омонликдир”, деганлар.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси ухлашдан олдин кафтларини жамлаб, аввал унга пуфлар, кейин Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб қўллари етганча бутун баданларига суртардилар. Аввал бошларига, юзларига, кейин қолган аъзоларига суркардилар. У зот буни уч марта такрорлардилар.
Ихлос, Фалақ, Нос сурасини ҳар бир намоздан кейин, ѐтишдан олдин ўқиган одамни Аллоҳ таоло турли шикаст-балолардан сақлайди.
Баъзи одамлар кечаси тинч ѐтиш, безовта бўлмаслик учун сунъий дориларни, тинчлантирувчи воситаларни қабул қилади. Аслида бу кутилган натижани бермайди. Уйқудаги хотиржамлик фақат
моддият билан боғлиқмаслиги кундай равшан. Тинч дам олиш учун турли ѐмон хаѐлларни миядан чиқариб ташлаш, шайтон васвасасини кетказиш керак. Бунинг учун набавий ҳадисга амал қилинади.
Шунда ҳар хил дори-дармонларга ҳожат қолмайди. Зеро, энг зўр даво Қуръон ва ҳадисдир.
Хуллас, ким кечаси ухлашдан олдин Фотиҳа, Исро, Сажда, Таборак, Духон, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини (шунингдек, Оятул курсийни) ўқиса, туни осуда ўтади, узуқ-юлуқ хаѐллар уни безовта қилмайди, ѐмон туш кўрмайди. Аллоҳ таоло Қуръонга ошно бандага икки дунѐда омонлик беради.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
@AbdulbositQori

Forwarded from Abdulaziz qori (Axromov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Хумаза сураси" сураси
Facebook | Instagram | Tik Tok
t.me/Abdulaziz_Sufiye
"Хумаза сураси" сураси
Facebook | Instagram | Tik Tok
t.me/Abdulaziz_Sufiye
АЛЛОҲ МЕҲРИБОНДИР
Сафарда бир киши менга йўлдош бўлди. Ҳамроҳимнинг нимадандир кайфияти чоғлиги шундоқ кўриниб турарди. Ора-орада: «Ё Аллоҳ, ё Аллоҳ қудратингдан!» деб қўяр эди у. Ўрни келди дегунча менга ҳам дини ислом аҳкомларидан бир шингил-бир шингил сўйлаб қоларди. Мен унинг ичида бир гапи борлигини, нимадир демоқчи бўлаётганини сезиб турардим. Аста-аста гап гапга уланди. Зерикмадик. Суҳбатдошим анча киришимли ва сўзамол чиқиб қолди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтиб-ўтмай мен сомеъга айланиб, унинг ғаройиб ҳикоясига қулоқ тутдим: «...Ҳа, айтмоқчи, шу поччамиз ароқ сотишни ташлади, ундан келган фойдадан ҳам воз кечди. Унга Худо бошқа томондан, ҳалолидан берди. Жуда қисқа вақтда тикув цехини ишга туширди. Атрофидаги қўни-қўшни, қариндош-уруғ, ёру дўстларини иш билан таъминлади. Кийим-кечак тиктириб бозорга чиқарди. Ана, ҳозир сўнгги русумли машинани миниб юрибди... Хўш, энди ҳамма гап бу ёқда, ука... Биз кеннойингиз билан турмуш қурганимизга ўн уч йил бўлган эди. Аммо ўртада фарзанд йўқ. Фарзанд доғи бизни куйдириб, адо қилди. Бормаган дўхтиримиз қолмади. Тошкентдаги энг катталари уёқда турсин, Московдаги профессорларга ҳам мурожаат этдик. Ҳар иккаламиз ҳам даволандик. Бефойда. Эл-юртда номи чиққан азиз-авлиёлар қабрларига бориб, фарзанд тиладик. Фойда йўқ. Фолбинлар маслаҳати билан қўйлар сўйиб садақа қилдик. Бўлмади. Ноумид шайтон деганларидек, энди яна табиб излаб юрган кунларимизнинг бирида поччам йўлиқди. Аҳволимиздан хабарлари бор эди. «Эй, энг катта табиб, энг улуғ табиб Аллоҳнинг ўзи-ку! Дардни ҳам, шифони ҳам ўзи беради. Бормаган эшикларинг, кирмаган тешикларинг қолмади. Қани фойдаси?! Аллоҳни ҳеч эсладингларми ўзи? Эй, менга қара, сизлар ҳам мундоқ эр-хотин мусулмонларга ўхшаб, ғусл қилиб, таҳорат олиб, намозда, саждада, дуода Аллоҳдан астойдил сўранглар фарзандни. Беради, беради иншааллоҳ!» деди жиддийлик ва ишонч билан у.
Поччамдаги бу руҳий кайфият менга ҳам кўчди. Айниқса, охирги сўзларидан жуда қаттиқ таъсирландим. Ўйладим, ўйладим. Охири иймон калимасини қайта-қайта такрорлаб, улуғ Парвардигоримизнинг зиммамизга юклаб қўйган фарзини адо эта бошладик эр-хотин. Эй, ука бизга ҳам берди, берди Худойим! Худо хоҳласа, бир ойдан кейин ўн тўрт йил интизорлик билан кутилган меҳмонни қаршилаймиз. Беадад шукр».
«Ё Аллоҳ, ё Аллоҳ қудратингдан», дея мен ҳам беихтиёр Яратгувчининг меҳрибонлигига ҳамдлар айтдим.
Баҳодир Нурмуҳаммад

ЁЛҒОН ВА ҲАҚИҚАТ
Ҳикоя қишиларича, ёлғон ва ҳақиқат бир куни учрашиб қолишибди. Ёлғон ҳақиқатга дебди:
-Бугунги кун жуда ҳам гўзал!
Ҳақиқат атрофга гумон билан қараб кўзини осмонга тик ди. Ҳақиқатдан ҳам гўзал эди. Ҳаво ҳам ажойиб эди. Бугунни ёлғон билан ўтказишга қарор қилди.
Сўнгра ёлғон яна ҳақиқатга деди:
-Қудуқдаги сув ҳам жуда гўзал. Кел сувнинг ичига тушамиз.
Ҳақиқат ёлғонга иккинчи марта гумон билан боқди ва сувни ушлаб кўрди. Сув жуда ҳам гўзал эди. Улар кийимларини ечиб сувга тушишди.
Шунда ёлғон тўсатдан сувдан ирғиб чиқиб ҳақиқатнинг кийимларини кийди ва қочиб кетди. Ҳақиқат ҳам сувдан чиқиб ғазабланган ҳолда унинг ортидан югурди. Унга етиб олмоқчи бўлди. Аммо ета олмади. Ҳақиқатни яланғоч ҳолатда кўрган инсонлар бечора ҳақиқатдан ғазабланиб ундан юз ўгиришди. Ҳақиқат қаттиқ хижолат бўлганидан қудуққа қайтиб сувга тушди ва ундан қайтиб чиқмади.
Ана ўша кундан бошлаб ёлғон ҳақиқатнинг кийимида оламни кезиб юрибди. Олам уни ҳақиқат деб ўйлаяпти. Инсонлар бир вақтнинг ўзида ҳақиқатни яланғоч кўришдан бош тортишмоқда!
Жуброн Халил Жуброн.
👉@diyonatli