ҚУРБОНЛИКНИ ВАКИЛ ОРҚАЛИ СЎЙДИРИШ
Ҳар бир мусулмон агар имкони бўлса қурбонлигини ўзи сўйса ёки бўйнига ўзи пичоқ тортиб берса албатта афзал. Бунинг иложиси бўлмаса шариатимиз Вакил қилишга рухсат берган.
Қурбонлигини бошқа бир одамга сўйдираётган шахс қалбдан ният қилиб “Аллоҳ розилиги учун қилаётган қурбонлигимни сўйишга Сени вакил қилдим” деса етарлидир.
Агар қурбонлигини сотиб олиш ва сўйиш-сўйдириш ишларини вакилга топширмоқчи бўлса “Қурбонлигимни олиш, олдириш, сўйдириш ишларига сени умумий вакил қилдим” дейди. Ёки қисқа қилиб “Қурбонлик ишимни ҳал қилишга сени умумий вакил қилдим” дейишлиги етарлидир.
Вакилликни қабул қилган шахс қабул қилганлигини билдириб қўйишлиги кифоя қилади.
Бир муқим киши бошқа юртга, давлатга қурбонлик пулини жўнатиб қурбонлигини адо қилса жоиздир (масалан, асли Ўзбекистонлик бўлган, лекин ҳозирда Россияда муқим яшаётган киши Ўзбекистондаги вакилига пул жўнатиб қурбонлигини юртида сўйдирса бўлади).
Бир киши бир қанча кишилар номидан вакил бўлиб, бир қорамол ёки туяни етти киши номидан қурбонлик қилиши жоиздир. Ваколат берувчи баъзи сабабларга кўра ўз исми ўрнига тахаллусини берса ҳам жоиздир, чунки Аллоҳ қурбонлик кимни номидан эканигини билиб турибди.
Агар эр бой аёлининг ваколатини олмасдан унинг номидан вожиб бўлган қурбонлигини сўйдириб кейин буни аёлига айтса ва аёли ҳам бунга рози бўлса қурбонлик саҳиҳ-дуруст бўлади.
Вакил киши хизмати учун ҳақ олиши мумкин, умумий вакиллигини олган шахслари номидан қурбон сўйиши ва сўйдириши мумкин, иккита қурбонликка пул берган киши учун иккита қурбонлик олиши ёки қора молдан икки ҳисса ажратиши ҳам мумкин, сабаби у умумий вакилдир.
👉@diyonatli

Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ САЖДА ҚИЛИБМАН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уч ракатли витр намозида қунут дуосини ўқимай сажда қилибман. Ташаҳҳудни ўқиб турдимда, Фотиҳа ва замсура ўқиб, қунут дуосини ўкидим. Кейин намоздан сўнг саждаи саҳв қилдим. Бу амалим тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Витр намозида қунут ўқиш вожиб амал саналади. Агар унитиб қунутни ўқилмаса ва руку ёки сажда қилинса, қиёмга қайтиб, қунут ўқилмайди. Балки, намозда давом этиб, охирида вожиб тарк қилингани учун саждаи саҳв қилинади. Бу билан намоз тугал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollar#Тезкор #Долзарб
⚡️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ
❗️Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади.
2. Жума намозларидан (юқоридаги сабабларга кўра вақтинча ўқилмайди) бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян таъқиқланади.
3. Иситма, йўтал каби касаллик аломатларини ўзида ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдаги болаларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди.
👉 @Tezkor24official

Forwarded from Hayrat ul-abror
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh!
Aziz do‘stlar!
Alisher Navoiy hazratlari qalamiga mansub "Hayrat ul-abror" dostoni Akrom Malik tomonidan sharhlanmoqda.
Ayni paytda "Hayrat ul-abror" dostonning 12 bobi kanalda video darslik shaklida e’lon qilindi.
Foydalanuvchilarga, muxlislarga qulaylik bo‘lishi uchun mazkur darsliklarning mundarijasini e’lon qilmoqdamiz. InshaaAlloh, video darslarimiz davom etadi.
Muqaddima 1-qism
Muqaddima 2-qism
1-bob. "Basmala" 1-qism
1-bob. "Basmala" 2-qism
2-bob. "Olamlar Robbisiga hamd" 1-qism
2-bob. "Olamlar Robbisiga hamd" 2-qism
3-bob. "Yaralmoq hikmati" 1-qism
3-bob. "Yaralmoq hikmati" 2-qism
4-bob. "Qiyomat talotumlari" 1-qism
4-bob. "Qiyomat talotumlari" 2-qism
5-bob. "Mahshar manzarasi"
6-bob. "Afvu marhamat daryosi"
7-bob. "Nubuvvat quyoshi"
8-bob. "Sidradan yuksalgan daraxt"
9-bob. "Soyasiz oftob"
10-bob. "Olamni ihota etgan spehr" 1-qism
10-bob. "Olamni ihota etgan spehr" 2-qism
11-bob. "Samolarni pastda qoldirib" 1-qism
11-bob "Samolarni pastda qoldirib" 2-qism
12-bob. "Nizomiy va Dehlaviy haqida" 1-qism
Duolaringizda bizni unutmang.
Hurmat bilan,
"Hayrat ul-abror" kanali muharririyati.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар
Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
“Айтишадики, устози намоз ўқийдиган масжидда намозларни адо этиши илм толиби учун афзалдир, фойдалидир. Чунки бу билан у шайхи билан кўпроқ ҳамсуҳбат бўлади, унинг илмидан кўпроқ фойдаланади” дедилар.
“Адабул ихтилафи фий масаилил илми вад-дийн” китобидан.
“Адабул ихтилафи фий масаилил илми вад-дийн” китобидан.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар
Қурбонлик қиладиган киши соч-соқол, тирноқларини олмаслиги керак...ми?!

Forwarded from Abdulaziz qori (Axromov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Баййина сураси" сураси
Facebook | Instagram | Tik Tok
t.me/Abdulaziz_Sufiye
"Баййина сураси" сураси
Facebook | Instagram | Tik Tok
t.me/Abdulaziz_Sufiye
Forwarded from Islom.uz
Қурбонлик қилинглар! Чунки у бобокалонингиз Иброҳимнинг суннатидир
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда Қурбон намозига қатнашдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор кетирилди. Бас, у зот уни ўз қўллари билан сўйдилар ва:
«Бисмиллаҳ ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/14299
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда Қурбон намозига қатнашдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор кетирилди. Бас, у зот уни ўз қўллари билан сўйдилар ва:
«Бисмиллаҳ ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/14299
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Islom.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
Ғафлатда қолманг!
Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг!
Эртага, 19 июль душанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:26
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.✔️
Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚОЧОҚ
Яманлик бир оила Германияга қочоқ бўлиб борди ва у ердан бошпана топди. Оила бошлиғи айтади:
"2015 йилда Германияга етиб борганимизда ҳукумат бизни уй-жой, электр, сув ва газ билан бир йил текинга таъминлади. Бир йилдан кейин бу тўловларни тўлашни бошлар эканмиз.
Бир йил ўтиб тўловни бошлаганимизда пул топа олмай тўловни бир ой кечиктириб қўйдик. Электр ширкатидан 200 евро қарз бўлиб қолдик. Ширкат бизга электр беришни тўхтатди. Биз учун бу кўп қийинчилик туғдирмади. Зеро Яманда электр узилишига кўникиб кетган эдик. Дарров дўконга бориб шам олиб келдим. Шам атрофида ўтириб олиб ватанимиз Яманда юз бераётган мусибатлар ҳақида фарзандларим билан суҳбатлашиб ўтирдик.
Қўшнилар бизнинг уйимизда электр йўқлигини билиб қолишибди. Бироздан сўнг Германиялик қўшнилар уйимиз олдида жамланишди. Мендан нега уйда электр йўқлигини сўрашди. Мен қарз бўлиб қолганимизни, келаси ҳафта маошни олсам тўлашимизни айтдим. Улар: "Нима, бир ҳафта болаларинг билан электрсиз ўтирмоқчимисан?!", дейишди. Мен: "Ҳечқиси йўқ. Биз умуман электр йўқлигига ҳам ўрганиб қолганмиз. Яманда бизнинг халқимиз электрсиз яшашади", дедим.
Улар бизга кичкина генератор сотиб олиб беришди. Сўнгра ўзлари қайсидир телеканалга боғланишди. У телеканалдагилар мен билан учрашиш учун келишди. Менинг муаммойим "электрсиз оила" номи билан Германияда йил муаммосига айланди.
Электр ширкати бизга қўшимча бир йиллик бепул электр ва 1000 евро пул берди. Биздан узр сўради. Чунки мен уларга музлатгичдаги гўшт ва товуқлар айниб қолиб уларни ахлатга ташлаганимни айтган эдим. Сўнгра озиқ-овқат олишим учун ичида 1500 евро бўлган карточка беришди".
Шайх Али Саллобий саҳифасидан таржима қилинди.

МУХЛИСИНГ НЕЧТА?
Имом Авзоий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Ато ибн Аби Рабоҳ ўз вақтида энг буюк инсон эди. Унинг мажлисида еттита ёки саккизта инсон бўлар эди.”.
Эътибор беринг. Умавийлар халифасининг жарчиси ўша даврда: “Ҳажда инсонларга фақатгина Ато ибн Аби Рабоҳ фатво беради”, деб жар солган эди. Буюк имомлардан Маймун ибн Миҳрон роҳимаҳуллоҳнинг айтишича, Атодан сўнг унга ўхшагани келмаган. Аммо шундай бўлсада, у дарсларида ҳозир бўлган кишиларнинг озлигидан жирканмасдан, дангасалик қилмасдан, зерикмасдан дарсда бардавом бўлган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Муснад”ларини уч кишига мукаммал айтганлар холос. Ҳанбал ибн Исҳоқ айтади:
“Аҳмад ибн Ҳанбал мени, Солиҳни ва Абдуллоҳни жамлаб бизга “Муснад”ни ўқиб берди. Уни биздан бошқа ҳеч ким эшитмаган. Ваҳоланки, у бизга бу китобдаги ҳадисларни етти юз эллик минг ҳадис ичидан танлаб олганини айтан эди”. Яъни, имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ “Муснад”ни шунча меҳнат ила жамлаган бўлсаларда уни учтагина инсонга имло қилишдан зерикмаганлар Аллоҳ рози бўлсин!
Инсон кўпчиликка қизиқади, кўпчилик унга ёқади. Мухлисларининг зиёда бўлганида қувонса, уларнинг камайганидан қалблар маҳзун бўлади. Бу тўғрисида нафслар турлича бўлади. Аммо бу жойда бошқа нарсани сўзламоқчимиз. Ҳақиқий даъватчини тингловчиларнинг озлиги мақсадидан чалғитмаслиги лозим. Унинг дарслари ва мавъизаларига келувчиларнинг озлиги унинг ғайратини сўндирмаслиги керак. Унинг вазифаси бу майдонда фақат етказишдир. Бу Набий алайҳис саломнинг йўлларидир.
Баъзи олимларнинг ҳаётига назар соладиган бўлсак уларнинг олдинги фаолиятида ниҳоятда оз инсон тинглагани, кейинчалик эса унинг сабри ва матонати сабаб тингловчилари беҳад кўпайиб кетганини кўрамиз.
Шайх Абдулкарим Хузайр ўзининг “Тафсири Қуртубий”ни дарс берганини шундай эслайди:
“Бу тафсирни 22 йил дарс бердим. Аввалда ниҳоятда озчилик келди дарсимга. Улар узилиб-узилиб келишар эди. Таълимнинг бошида бу табиий. Кўп толиблар эшитувчиларнинг озлиги учун дарсни ташлаб кетишади. Дарсдан энг кўп фойда оладиган киши устоздир. Мен айтар эдимки, дарсга келадиган бир кишига агар пул берсанг ҳам унинг сенга муҳтожлигидан сенинг унга муҳтожлигинг кўпроқдир!”
Абдурраҳмон ибн Маҳдий айтади:
“Мен жума намозига борар эдим. У ерда одам кўп бўлса хурсанд бўлар, одам оз бўлса хафа бўлар эдим. Буни Бишр ибн Мансурга айтдим. Шунда у деди:
“У ёмон мажлисдир. У ерга қайтиб борма!”. Мен қайтиб у масжидга бормадим”.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сабрлари ва матонатлари бу тўғрисида бизга гўзал намунадир. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Амр ибн Абсани исломга даъват қилганларида у Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан: “Сен билан бирга кимлар бор?”, деб сўраган эди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Бир ҳур ва бир қул”, деган эдилар. Ўшанда у зотнинг атрофларида фақатгина Абу Бакр ва Билол розиёллоҳу анҳу бор эдилар.
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Талбису Иблис” китобида шундай дейди:
“Баъзилар тобеларининг кўплиги билан фахрланади. Шайтон унга “сен толибларнинг кўплигидан фахрланаяпсан, бунда ҳеч қандай ёмонлик йўқ” дейди. Аслида у асҳобларининг кўпайишини, номини чиқаришни, донг таратишни мақсад қилган бўлади. У тобеларининг сўзларидан ужбга кетади. Агар унинг тобелари ўзидан кўра олимроқ бошқа бир инсоннинг олдига кетса бу унинг нафсига оғирлик қилади. Бу таълимдаги ихлосли кишининг иши эмас”.
Олимларнинг вазифаси етказиш. Ҳидоят қилиш Аллоҳнинг иши. Маълумки, мўъмин инсон одамлар ҳаққа ижобат қилишмаса хафа бўлади. Ана шу хафа бўлувчилар иккига бўлинади:
1. Инсонлар уни эшитишмагани учун хафа бўлади.
2. Инсонлар ҳақни қабул қилмаганлари учун хафа бўлади.
Иккинчиси мақтовга сазовор хафаликдир. Чунки биринчиси ўзига даъват қилади. Иккинчиси эса Аллоҳга даъват қилади. Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳ: “Машҳурликни севадиган киши Аллоҳдан қўрқмайди”, деганлар.
Аллоҳ барчамизни ислоҳ қилсин!
👉@Abdulqodir_Polvonov