Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
8623. Имом Молик: “Аллоҳнинг Китоби ва Набийининг суннатини ўрганиб чиқиб рибодан кўра ёмонроқ нарсани кўрмадим. Чунки Аллоҳ таоло унинг сабабидан уруш олиб боришга изн берган”, дедилар.
Қуртубий тафсиридан.

Изоҳ: Қуръони каримдаги «Эй, иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг. Агар ундоқ қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас», Бақара сураси, 278, 279 оятларига ишора, валлоҳу аълам.


@arabicuz
МЎМИНЛИК ҚАЙҒУСИ

Кеча дўстларимиз билан аср намозини ўқиш учун Бешқайрағочдаги бир масжидга кирдик. Масжидда доимгидек сакинат, ҳаловат ва роҳат жам бўлганди. Намозни адо этиб чиқарканмиз, ҳаммамиз бир хил кайфиятга ғарқ бўлгандик. Ҳушуъга кўмилгандик. Ҳолатимизни кўриб Ҳанзала розияллоҳу анҳу билан бўлган воқеа ёдимга тушди...

Воқеа қаҳрамони Ҳанзала қуйидагича ҳикоя қиладилар:

– Абу Бакр мени учратиб қолиб:

– Қандоқсан, Эй, Ҳанзала?! – деди.

– Ҳанзала мунофиқ бўлди, – дедим.

– Субҳаналлоҳи! Нима демоқдасан?! – деди.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида бўлганимизда У зот бизга дўзах ва жаннатни эслатадилар. Ҳаттоки, биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Қачон у зотнинг ҳузурларидан чиққанимизда, жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим.

«Аллоҳга қасамки, биз ҳам шунга дучор бўламиз!» – деди Абу Бакр. Мен Абу Бакр билан тезлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бордим. Ул зотнинг олдиларига кириб:

– Эй, Аллоҳнинг Расули! Ҳанзала мунофиқ бўлди, – дедим.

– Нима учун? – дедилар.

«Эй, Аллоҳнинг Расули! Сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда дўзах ва жаннатни бизга эслатасиз. Ҳаттоки, биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Сизнинг ҳузурингиздан чиққанимизда жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, агар менинг ҳузуримда бўлган ҳолингизда бардавом бўлсангиз, албатта, мажлисларингизда, йўлларингизда ва тўшакларингизда сизлар билан фаришталар қўл бериб кўришар эдилар. Лекин, эй Ҳанзала, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ», дедилар».

Ҳанзала розияллоҳу анҳу ўзи ким? Ҳанзала – вафот этганида уни фаришталар ғусл қилдирган ягона саҳобий эди. Ҳа, улар ўзларида нифоқ бўлишидан шу даражада қаттиқ қўрқишган.

Аммо бизчи?! Бугун бизнинг орамизда мунофиқ ва кофир сўзлари ҳудди бир енгил лақабдек ишлатилмоқда. Одамлар қўрқмасдан бир бирларини куфр ва нифоқда айбламоқда.

Ваҳоланки, Жаннат башорати берилган Абу Бакр ўз ҳолларидан ҳавотир олаётган пайтларида, биз Абу Бакрнинг олдиларида киммиз?!

Ибн АҚИЛ

🔗@diyonatli
МЎМИННИНГ НИЯТИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз Роббиларидан ривоят қилиб айтадиларки:

«Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди.

✅ Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд этсаю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди.


✅Агар уни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади.

✅
Агар бир ёмонликни қасд этсаю унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида бир яхшилик қилиб ёзади.

✅Агар у (ёмонлик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

🔗@diyonatli
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

🔸ЗУЛҲИЖЖАНИНГ ЎН КУНЛИГИДА МУСТАҲАБ БЎЛГАН СОЛИҲ АМАЛЛАР

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

❓Эҳсон учун олинган жонлиқни қурбонликка сўйса бўладими?
❓Қурбонлик гўштини ярмини ўзимизга олиб қолсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳайвонни сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса, қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишга маблағимиз бор, лекин пул кўринишида эмас.
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Маблағим нисоб миқдорига етмаган. Қурбонлик қилиш учун пул йиғиб қўйган эдим. Леким амакимнинг оиласидагилар касал ва қарзлари бор. Шунга пулни уларга берсам бўладими? Бунда қай бирида савоб кўпроқ? Қурбонлик қилишимми ёки амакимга беришимми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Бир неча киши битта қўй сўйиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Намоз ўқимаса қурбон ҳайитида қилган қурбонлиги қабул бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Live stream finished (15 minutes)
Forwarded from Islom.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Premyera #Qurbon_hayiti #Islomuz
Qurbon hayiti kunlarini qanday o'tkazish kerak?

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:

"Бир итнинг устидан куладиган бўлсам, итга айлантирилиб қўйишдан қўрқаман".

* * *

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу айтади:

"Йўлда бир одамнинг қўйни эмиб турганини кўриб устидан кулсам, ўлмасдан илгари ўзим ҳам эммасдан ўлмасам керак, деб қўрқаман".

* * *

Иброҳим Нахаий раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Мен ўзим ёқтирмайдиган нарсани кўраман, сўнгра ёқтирмаслигимни айтишдан шунга мубтало бўлиб қолиш хавфи тўсиб туради".

======

Раббим! Мусулмонларни қўл ва тилларимиз озоридан саломат қил! Бизни ҳам бошқалар қўл ва тилларидан омонда сақла! Омин...
Forwarded from Abdulaziz qori (Axromov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Фажр сураси" сураси
Facebook | Instagram | Tik Tok
t.me/Abdulaziz_Sufiye
Forwarded from Murod.uz
​#Хабарлар

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этади (давоми)

Бугун, 15 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ва Бўстонлиқ туманларига ташриф буюришади.

Бугуннинг ўзида

"Марказий" жоме масжидига

1. Ш.Миноваров – Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;
2. Аброр Мухтор Алий – Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими;
3. Ж.Раупов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби.

"Хўжакент” ва "Имоми Аъзам" жоме масжидларига

1. Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;
2. М.Султонхонов – Тошкент шаҳри “Мирза Ғолиб” масжиди имом-хатиби;
3. З.Зиятдинов – Тошкент вилояти Кибрай туман бош имом-хатиби.

"Амир ўғли Ҳасанбой" ва "Ўрта маҳалла" жоме масжидларига

1. Музаффар Комилов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари;
2. Исмоил Муҳаммад Содиқ – Тошкент шаҳри “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби;
3. Ҳ.Абдураззоқов – “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби;
4. О.Мирхамидов – Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби.

"Ҳазрати Усмон" ва "Олимжон ота" жоме масжидларига

1. И.Иномов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;
2. Салоҳиддин домла Шарипов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси;
3. Абдулҳаким домла Акмалов – Тошкент вилояти Охангарон шаҳар бош имом-хатиби

"Дониёр бин Озод" ва "Ҳовузлик" жоме масжидларига

1. А.Юнусов – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;
2. М.Даминов – Тошкент шаҳри “Умар ибн Хаттоб” масжиди имом-хатиби;
2. Қамариддин домла Қамбаров 3 Янгийўл тумани бош имом-хатиби

"Сидқий Хондайлиқий" ва "Сайитбой ўғли Вали Халфа" жоме масжидларига

1. Э.Рустамов – Чилонзор тумани бош имом-хатиби;
2. А.Юлдашев – Тошкент шаҳри “Исломобод” масжиди имом-хатиби;
3. Хумоюддин домла Тошболтаев - Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби

Тафсилотларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда кузатиб боринг:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар :
- Динни кимдан ўрганамиз?
Бир қорамол ёки туяни қурбонлик қилишда шерик бўлганлардан талаб қилинган шартлар:

1. Барча шерикларнинг мусулмон бўлишлари;

2. Ҳаммасининг қурбонлик(ақиқа, назр) нияти билан шерик бўлишлари;

3. Ҳар бирининг умумий қурбонликдан энг камида еттидан бирига эга бўлиши;
Шериклардан бири мусулмон бўлмаса ёки қурбонлик нияти билан эмас, гўшт учун қўшилса ёки бирининг ҳиссаси еттидан биридан кам бўлса, у қурбонлик тамоман қабул қилинмайди.

Лекин (ниятда) қурбонлик хилларининг бир хил бўлиши шарт эмас.

Яъни бир қисмининг вожиб қурбонлигига, бир қисмининг суннат, нафл, ўлик (марҳум номидан) ёки ақиқа каби фарқли қурбонлик хиллари учун ният қилиниши жоиздир.

Барча шерикларнинг бир хил қурбонлик (тури) учун шерик бўлишлари мустаҳабдир.

4. Шериклардан бири Назр қурбонлик ниятида шерикликка қўшилган бўлса, у киши ҳиссасига тўғри келган гўштнинг ҳаммаси тарқатилади, бу гўштдан Назр қилган шахс ва унинг қарамоғидагилар ейиши мумкин эмас.

Мабодо назр эгалари бу гўштдан есалар, еган миқдордаги гўшт пулини садақа қилади.

5. Ҳиссадорлар улушларини кўз билан чамалаб бўлиб олишлари мумкин эмас, хассос тарози билан тортиб бўлишлари керак. Лекин калла, тери ва почалардан бир нарсалар гўштга қўшилса жинснинг жинс хилофига ўзгарганлиги учун чамалаб тақсимлаш жоиз бўлади.

6. Қазо қурбонлиги нияти билан бир қорамол ёки бир туяга шерикчилик қилиш жоиз эмас. Агар шериклардан бири бунга ният қилса, нияти ҳисобланмай, қазога ният қилинган нарса нафлга айланади. Бошқа шерикларнинг қурбонликлари сахих бўлса ҳам ҳиссалари умумий ҳисса бўлганлиги учун ҳаммасининг садақа қилиниши керак.

👉@diyonatli
АБУ ҲАНИФА МАЗҲАБИДА САЖДАНИНГ ҲУКМЛАРИ

Сажда намознинг ички фарзларидан биридир. Инсон қодир бўла туриб, сажда қилмаса, яъни саждани қасддан тарк қилса, намози намоз ҳисобланмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен еттита суяк билан сажда қилишга буюрилганман”, – деганлар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Бизнинг мазҳабда сажда қуйидаги аъзолар билан амалга ошади:

1) Юз (пешона ва бурун;
2) Икки қўл;
3) Икки тизза;
4) Икки оёқнинг учи.

Юқоридаги саноқ (юз, икки қўл, икки тизза, икки оёқнинг учи) ҳадиси шарифдаги “етти суяк”ни юзага чиқаради.

Рукудан сўнг сажда қилинади.

Қудурий раҳматуллоҳи алайҳ: "(Намоз ўқигувчи) саждада пешонаси ва бурнини қўяди”, – деганлар (Ҳидоя).

Саждага қандай ҳолатда борилади?

Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сажда қилсалар, икки тиззаларини икки қўлларидан олдин қўярдилар. Турсалар икки қўлларини икки тиззаларидан олдин кўтарар эдилар” (“Сунан” эгалари ривоят қилишган).

Ушбу ҳадисга кўра:

1. Саждага кетаётганда аввал тиззалар, сўнг қўл ерга қўйилади.

2. Саждадан тураётганда аввал қўллар, кейин тиззалар кўтарилади.

Ҳанафий мазҳабига кўра, саждага бораётган одам аввал икки тиззасини, сўнг қўлини ерга қўяди. Қўлининг бармоқлари орасини очиб ё қаттиқ қисиб олмайди, ўртача ҳолда бир-бирига тегизиб жипс тутади. Қўлини икки қулоғининг юмшоғи баробари қилиб, юзини ерга қўяди.

Қўлларнинг тирсаклари қориндан узоқда ушланади, қорин эса икки сонидан узоқда бўлиши керак. Сажда вақтида оёқ бармоқлари қиблага қараши керак.

Аёлларда эса аксинча – сажда вақти уларнинг тирсаклари, сон ва қоринлари жипс ҳолда туриши лозим. Уларнинг саждаси қимтинган ва сиқиқ ҳолда бўлади.

Сажда пайти пешона ва бурун тегиб туриши керак.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ айтадики:
“Пешона ва бурундан бири ихтиёрий ҳолатда тегиши жоиз.
Саждада пешонанинг ўзи ерга тегиши, буруннинг тегмай қолиши, жоиз. Макруҳ эмас.
Аммо пешона қолиб, буруннинг ўзи тегса, жоиз, бироқ макруҳдир”.

Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад наздида пешона ерга тегиши шарт. Имкони бўла туриб, пешонани ерга қўймай сажда қилинса, бу сажда ҳисобланмайди. Саждада бурун билан сажда қилиш узр ҳолатларда мумкин.
Барча имомлар сажда вақти пешона ва буруннинг ерга тегишини мустаҳаб деб айтишган.

Сажда вақтида уч ёки ундан кўпроқ марта “Субҳана роббиял аъло” деб тасбиҳ айтилади. Тасбиҳ сони ками уч марта ва кўпайса, тоқ айтилиши яхшироқ. Имом мўътадил бўлиши керак, токи қавм малолланмасин.
Сажда вақти бош қаттиқ юзага қўйилиши керак. Пешона қарор топмайдиган, яъни ноқулай ва сирғаниб, ботиб кетадиган пахта ёки тариқ кабиларга сажда қилмоқ билан намоз дуруст ҳисобланмайди.
Икки сажданинг орасида ўтирилади. Бу ўтириш вақти “Субҳаналлоҳ” деб тасбиҳ айтиш вақти миқдорида бўлиши кифоя. Бу “қавма” дейилади ва суннатдир.

Саждага боришда, иккинчи сажда қилиш учун ўтиришда ва саждадан туришда “Аллоҳу акбар” деб такбир айтилади.

Хулоса:

1. Сажда намознинг фарзи.

2. Сажда рукудан кейинги фарз амал.

3. Рукудан саждага кетишда аввал тиззалар, кейин қўл, кейин юз ерга қўйилади.

4. Юз икки қўл орасига қўйилади.

5. Пешон ва бурун юзнинг қисмлари ҳисобланади.

6. Пешона ва бурун билан сажда қилиш мустаҳаб.

7. Узрли бўлмаган ҳолда пешона ерга тегмаса, сажда сажда ҳисобланмайди.

8. Сажда вақти тирсаклар қориндан узоқ бўлиши керак.

9. Сажда вақти қорин тиззага тегмаслиги, ораси очиқ бўлиши лозим.

10. Сажда вақти уч марта “Субҳана роббиял аъло” деб тасбиҳ айтилади.

11. Саждада тасбиҳни ками уч марта айтиш ва кўпайтирса, тоқ айтиш суннат.

12. Намозда икки сажда орасида ўтириш “қавма” дейилади ва қавма суннат.

13. Қавмада бир тасбиҳ миқдори ўтирилади.

14. Саждага боришда, саждадан туришда “Аллоҳу акбар” деб такбир айтилади.

Бизнинг диёрларда ҳанафийлик мазҳабига кўра ана шундай сажда қилинади.

“Ҳидоя”, “Бадоеъу-с-саноеъ”, “Мажмаъ ул-мақсад” китоблари асосида тайёрланди.

👉@diyonatli
ҚУРБОНЛИКНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

Қурбонлик мустахабларининг асосийлари қуйидагилардир:

1.Қурбонлик қилинадиган хайвонни бир муддат сақлаб боқилиши;

2.Қурбонлик қилинадиган хайвоннинг бўйнига тақинчоқ каби безак турларидан бирор нарса тақиб қўйиш;

3.Қурбонлик қилинадиган хайвоннинг семиз бўлиши;

4.Сўйишдан олдин ёки кейин дуо ўқиш*;

5.Қўлидан келса қиблага қаратиб ётқизилган қурбонлигини сохибининг ўзи сўйиши (қўлидан келмаса бошқа кишига ваколат бериб сўйдиради);

6.Сўйилганидан кейин тақинчоғини садақа қилиниши;

7.Қурбонлик сўйилганидан кейин икки ракат намоз ўқиш;

8.Қурбонлик гўштидан сохибининг ейиши;

9.Қурбонлик гўштидан садақа қилиш.

*Дуо нияти билан: «Менинг намозим, ибодатларим, яшашим ва ўлимим оламларнинг Роббиси бўлган Аллох учундир. Унинг шериги йўқдир». (Анъом сураси, 162-163-оятлар), ояти каримаси ўқилганидан кейин «Бисмиллах Аллоху Акбар» деб сўйилади.

👉@diyonatli
Forwarded from Fitrat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Салоҳиддин домла Шарипов
Бўстонлиқ тумани "Олимжон ота" жоме масжидида "Исломнинг моҳияти" мавзусида илмий-маърифий суҳбат

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Live stream finished (1 minute)
ҚУРБОНЛИКНИ ВАКИЛ ОРҚАЛИ СЎЙДИРИШ

Ҳар бир мусулмон агар имкони бўлса қурбонлигини ўзи сўйса ёки бўйнига ўзи пичоқ тортиб берса албатта афзал. Бунинг иложиси бўлмаса шариатимиз Вакил қилишга рухсат берган.

Қурбонлигини бошқа бир одамга сўйдираётган шахс қалбдан ният қилиб “Аллоҳ розилиги учун қилаётган қурбонлигимни сўйишга Сени вакил қилдим” деса етарлидир.

Агар қурбонлигини сотиб олиш ва сўйиш-сўйдириш ишларини вакилга топширмоқчи бўлса “Қурбонлигимни олиш, олдириш, сўйдириш ишларига сени умумий вакил қилдим” дейди. Ёки қисқа қилиб “Қурбонлик ишимни ҳал қилишга сени умумий вакил қилдим” дейишлиги етарлидир.

Вакилликни қабул қилган шахс қабул қилганлигини билдириб қўйишлиги кифоя қилади.

Бир муқим киши бошқа юртга, давлатга қурбонлик пулини жўнатиб қурбонлигини адо қилса жоиздир (масалан, асли Ўзбекистонлик бўлган, лекин ҳозирда Россияда муқим яшаётган киши Ўзбекистондаги вакилига пул жўнатиб қурбонлигини юртида сўйдирса бўлади).


Бир киши бир қанча кишилар номидан вакил бўлиб, бир қорамол ёки туяни етти киши номидан қурбонлик қилиши жоиздир. Ваколат берувчи баъзи сабабларга кўра ўз исми ўрнига тахаллусини берса ҳам жоиздир, чунки Аллоҳ қурбонлик кимни номидан эканигини билиб турибди.

Агар эр бой аёлининг ваколатини олмасдан унинг номидан вожиб бўлган қурбонлигини сўйдириб кейин буни аёлига айтса ва аёли ҳам бунга рози бўлса қурбонлик саҳиҳ-дуруст бўлади.
Вакил киши хизмати учун ҳақ олиши мумкин, умумий вакиллигини олган шахслари номидан қурбон сўйиши ва сўйдириши мумкин, иккита қурбонликка пул берган киши учун иккита қурбонлик олиши ёки қора молдан икки ҳисса ажратиши ҳам мумкин, сабаби у умумий вакилдир.

👉@diyonatli