Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.68K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Қурбонлик қилишнинг улуғ амал эканига Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари гувоҳлик беради:

"Қурбонлик кунлари Одам боласи қиладиган амаллар ичида қон оқизишдан (жонлиқ сўйишдан) кўра Аллоҳга маҳбуброқ амал йўқдир..." (Ибн Можа ва Термизий ривоятлари, ҳасан ҳадис).

Яна Пайғамбар алайҳиссаломдан: "Қурбонлик ўзи нима?", - деб сўрашганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "У оталарингиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатидир", - деб жавоб бердилар. "Ундан бизга қандай ажр бор?", - дейишганида эса, у зот: "Ҳар бир туки учун биттадан яхшилик берилур", - дедилар...
(Ибн Можа ва Термизий ривоятлари).

Ҳадисларда бу дунёда қурбонлик учун сўйилган жонлиқнинг қиёмат куни Сирот кўпригидан ўтар пайтда ҳозир бўлиб, эгасини ўзининг устига миндириши ва Сиротдан олиб ўтиши айтилган.

(Давоми бор)
👉@diyonatli
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ ҲИКМАТИ

Қурбонлик қилишдаги ҳикматлар ҳақида гапирганимизда, улардан қуйидагиларни эслашимиз лозим:

а) Ислом шиорларини улуғлаш;
Дин шиорларини ҳурмат қилиш ва улуғлаш иймон аломати бўлиб, бу иш туфайли Ислом мустаҳкамланади, мусулмонларнинг иймонлари зиёдалашади.

б) Бу амал орқали Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш;
Зеро, Аллоҳ Таоло: "Раббингиз учун намоз ўқинг ва жонлиқ сўйинг", - деб буюрган.

в) Тавҳид аҳлининг имоми Иброҳим алайҳиссалом суннатларини тирилтириш;
Аллоҳ Таоло у зотга ўз ўғиллари Исмоилни қурбонлик қилишни ваҳий қилди. Сўнг Исмоилнинг ўрниларига бир қўчқорни эваз қилиб берди. У зот ўғиллари ўрнига ўша қўчқорни қурбонлик қилдилар. Аллоҳ деди: "Уни биз улкан қурбонлик эвазига алмаштириб олдик" ("Ас-Саффот" сураси, 108-оят).

г) Ҳайит куни аҳлу оилага мўл-кўлчилик яратиб бериш ҳамда фақир ва мискинларга нисбатан меҳр-шафқат туйғуларини оммалаштириш;

д) Чорва ҳайвонларини бизга бўйсундириб қўйгани учун Аллоҳга шукрона бажо қилиш;

Аллоҳ Таоло дейди: "...Бас ундан енглар ҳамда фақир ва ҳожатмандни ризқлантиринглар. Уни сизларга мана шундай бўйсундириб қўйдик, шоядки шукр қилсангизлар. Аллоҳга ҳаргиз унинг гўшти ҳам, қони ҳам етмас. Лекин Унга сизлар тарафингиздан бўлган тақво етур…" ("Ал-Ҳаж" сураси, 36-37-оятлар).

(Давоми бор)

👉@diyonatli
Forwarded from Fitrat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Салоҳиддин домла Шарипов
Оҳангарон шаҳар "Хонобод" жоме масжидида "Ислом дини қандай дин" мавзусида илмий-маърифий суҳбат

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Кимки Аллоҳга қул бўлса, бошқа қулликлардан озод бўлибди.
Live stream finished (28 minutes)
Доимо намозга биров уйғотмасдан ўзи турадиганлардан таажжубдаман.
Бу тирик қалб уларга қаердан келди?! Аллоҳ улар томон юборган тавфиқ қандайин тавфиқ бўлди?!
Аллоҳ уларнинг тоатини қай даражада севди?!
Момоларимдан бирларини шундай деганларини эслайман:
"Тонгнинг алоҳида шабадаси бор. У уйқудагиларни уйғотади".
Аллоҳдан бизни қуёш нури эмас, тонг шабадаси уйғотадиганлардан қилишини сўрайман!
📚ҚУРБОНЛИКНИНГ АҲКОМЛАРИ

📌Аллоҳ йўлида қурбонлик қилиш қўй, эчки, мол ва туя каби ҳайвонлардан биронтасини сўйиш орқали амалга оширилади.

📍Қурбонлик қилиш учун танланган қўйнинг бир ёшга тўлган бўлиши шарт.
Буни араб тилида "жазаъ" дейдилар.

📎Қўй совлиқ ёки қўчқор бўлиши мумкин. Қўчқор бўлиши афзал саналади.

Маълумки, қўй 6 ойда бир ёшга тўлади. Шунинг учун уни олти ойда бир ёш деб эътибор қилинади.

Қўйдан бошқа эчки, сигир, буқа ва туяларга келсак, уларнинг қурбонликка яроқли бўлиши учун "саний" бўлиши шарт қилинган.

📌"Саний" мазкур ҳайвонларнинг ёшини белгилайдиган меъёр бўлиб, у эчкининг тўлиқ бир ёшга кириб, иккига қараб кетганидир.

📍Сигир ва буқаларда икки ёшга тўлиб учга ўтгани, туяда тўлиқ тўрт ёшга кириб бешинчи йилга ўтгани "саний" бўлади.

📎Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

"Сўйсангиз фақат "мусинна"ни сўйинглар. Агар бу сизларга оғирлик қилса, унда қўйдан "жазаъ" сўйинглар". (Муслим ривоятлари).

Ҳадисни шарҳ қилган олимлар "мусинна" деганда чорва ҳайвонларнинг "саний"си тушунилади, дейдилар.

Санийнинг нима эканини ҳозир айтиб ўтдик.

‼️Қўй, эчкини фақат бир киши қурбонлик қилади.

Туя ва молни етти киши шерик бўлиб қурбонлик қилиши мумкин.

Етти кишидан ошмаслик шарти билан шерикларнинг тоқ ёки жуфт бўлишларининг асло фарқи йўқ.

❌Хўроз, товуқ, курка ва ғоз каби уй паррандалари ҳамда гўшти ейиладиган ёввойи ҳайвонлар қурбонлик нияти билан сўйилиши мумкин эмас.

Бир ҳайвоннинг қурбонлик қилинишига тўсиқ бўлган камчиликларнинг асосийлари:

✅1. Касаллиги аниқ ошкор бўлса;

✅2. Суякларининг мағзида илик қолмайдиган даражада озғин бўлса;

✅3. Икки ёки бир кўзи кўр бўлса;

✅4. Оқсаётган оёғини ерга босиб, сўйиладиган жойига юриб боролмайдиган даражада чўлоқ бўлса;

✅5. Тишларининг кўпи тўкилган бўлса;

✅6. Қулоғининг ёки думининг ярмидан кўпи кесилган ёки узилган бўлса;

✅7. Шохларининг бири ёки иккиси томиридан кесилган бўлса;

✅8. Қўйнинг бир, қорамолнинг икки елинининг учи кесилган бўлса;

✅9. Думи ёки қулоғи туғилган пайтиданоқ бўлмаган бўлса;

✅10. Бурни кесилган бўлса;

✅11. Фақат ахлат еган бўлса;

✅12. Тилининг кўп қисми кесилган бўлса.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

"Жонлиқнинг тўрт тури қурбонликка яроқли эмас: кўзи кўри, касали маълуми, чўлоғи, ориғи" (Термизий ривоятлари).

Лекин қурбонлик ҳайвоннинг ғилай, қўтир ёки жинни бўлишида, қулоқларининг тешилган ёки ёрилган, ёки учидан кесилиб осилиб ётган ҳолатда бўлишида, жинсий олатларининг йўқлигида ёки бичилган ҳолда бўлганлигида зарар йўқдир.

Қурбонлик ҳайвонда мавжуд бўлиши макруҳ саналган асосий қусурлар:

1. Қарилик сабаби билан сутдан ёки туғишдан қолган бўлса;

2. Қулоғи ёрилган ёки тешилган бўлса;

3. Янги туққан бўлса;

4. Ҳомиладор (туғиши яқин) бўлса.

❗️Қурбонликнинг рукни қон чиқазишдир.

‼️Ҳайвон сўйилмагунча вожиб бўлган қурбонлик адо қилинган ҳисобланмайди.

❌Шунинг учун ҳам қурбонликка аталган ҳайвонни сўймасдан садақа қилиш жоиз эмас.

Фақат қурбонликка аталган ҳайвон байрамнинг қурбон сўйиш кунларида (байрамнинг биринчи, иккинчи ва учинчи кунлари) бирор сабаб билан сўйилмай қолса тирик ҳолида садақа қилинади. Чунки энди қон чиқариш иши садақа ишига айланади. Бу ҳайвон гўштидан эгаси ейиши мумкин бўлмай қолади.

Қурбонлик сўйилганидан кейин у куннинг ҳайит эмас арафа эканлиги маълум бўлса, қилинган қурбонлик қурбонликка ўтади. Чунки бу хил хатолардан ҳар доим сақланмоқ мумкин эмас.

Шерикликда қурбонлик қилиш

Жобир (ра) дан ривоят қилинишига кўра, шундай деганлар:

Ҳудайбияда Расулуллоҳ (сав) билан биргаликда бир туяни ҳам, бир сигирни ҳам етти киши учун сўйиб қурбон қилгандик (Абу Довуд, Ибн Можа).

Бир қўй ёки эчки фақат бир киши номидан қурбонлик қилиниши мумкин.

Бир туя ёки бир қорамол бир кишидан етти кишига қадар одамлар номидан қурбонлик қилиниши мумкин.

Етти кишидан ошмаслик шарти билан шерикларнинг тоқ ёки жуфт бўлишларининг асло фарқи йўқ.

🔗@diyonatli
#Хабарлар

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этади (давоми)

Бугун, 13 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Чиноз тумани, Оққўрғон тумани ва Қуйичирчиқ туманларига ташриф буюришади.

Бугуннинг ўзида

"Қози маҳалла" жоме масжидига

1. Ш.Миноваров – Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;
2. Аброр Мухтор Алий – Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими;
3. Ж.Раупов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби.

"Нодирхон қори" ва "Жувонмард" жоме масжидларига

1. Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;
2. Муҳаммаджон домла Султонхонов – Тошкент шаҳри “Мирза Ғолиб” масжиди имом-хатиби
3. Обиджон домла Мирхамидов – Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

"Олмазор" ва "Амир Ҳамза Асадуллоҳ" жоме масжидларига

1. Музаффар Комилов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари;
2. Исмоил Муҳаммад Содиқ – Тошкент шаҳри “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби;
3. Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов – “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби;
4. Миродил домла Мирджалилов – Тошкент вилояти бош имом-хатибининг ўрибосари.

"Саидраҳмон Тўра" ва "Янги Чиноз" жоме масжидларига

1. И.Иномов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;
2. Салоҳиддин домла Шарипов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси;
3. Абдулҳаким домла Акмалов – Тошкент вилояти Охангарон шаҳар бош имом-хатиби

"Эрбўта қози" ва "Имом Ал Бухорий" жоме масжидларига

1. А.Юнусов – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;
2. М.Даминов – Тошкент шаҳри “Умар ибн Хаттоб” масжиди имом-хатиби;
2. Қамариддин домла Қамбаров 3 Янгийўл тумани бош имом-хатиби

"Дўстлик" ва "Янги маҳалла" жоме масжидларига

1. Э.Рустамов – Чилонзор тумани бош имом-хатиби;
2. А.Юлдашев – Тошкент шаҳри “Исломобод” масжиди имом-хатиби;
3. Хумоюддин домла Тошболтаев - Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби

Тафсилотларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда кузатиб боринг:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
8623. Имом Молик: “Аллоҳнинг Китоби ва Набийининг суннатини ўрганиб чиқиб рибодан кўра ёмонроқ нарсани кўрмадим. Чунки Аллоҳ таоло унинг сабабидан уруш олиб боришга изн берган”, дедилар.
Қуртубий тафсиридан.

Изоҳ: Қуръони каримдаги «Эй, иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг. Агар ундоқ қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас», Бақара сураси, 278, 279 оятларига ишора, валлоҳу аълам.


@arabicuz
МЎМИНЛИК ҚАЙҒУСИ

Кеча дўстларимиз билан аср намозини ўқиш учун Бешқайрағочдаги бир масжидга кирдик. Масжидда доимгидек сакинат, ҳаловат ва роҳат жам бўлганди. Намозни адо этиб чиқарканмиз, ҳаммамиз бир хил кайфиятга ғарқ бўлгандик. Ҳушуъга кўмилгандик. Ҳолатимизни кўриб Ҳанзала розияллоҳу анҳу билан бўлган воқеа ёдимга тушди...

Воқеа қаҳрамони Ҳанзала қуйидагича ҳикоя қиладилар:

– Абу Бакр мени учратиб қолиб:

– Қандоқсан, Эй, Ҳанзала?! – деди.

– Ҳанзала мунофиқ бўлди, – дедим.

– Субҳаналлоҳи! Нима демоқдасан?! – деди.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида бўлганимизда У зот бизга дўзах ва жаннатни эслатадилар. Ҳаттоки, биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Қачон у зотнинг ҳузурларидан чиққанимизда, жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим.

«Аллоҳга қасамки, биз ҳам шунга дучор бўламиз!» – деди Абу Бакр. Мен Абу Бакр билан тезлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бордим. Ул зотнинг олдиларига кириб:

– Эй, Аллоҳнинг Расули! Ҳанзала мунофиқ бўлди, – дедим.

– Нима учун? – дедилар.

«Эй, Аллоҳнинг Расули! Сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда дўзах ва жаннатни бизга эслатасиз. Ҳаттоки, биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Сизнинг ҳузурингиздан чиққанимизда жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, агар менинг ҳузуримда бўлган ҳолингизда бардавом бўлсангиз, албатта, мажлисларингизда, йўлларингизда ва тўшакларингизда сизлар билан фаришталар қўл бериб кўришар эдилар. Лекин, эй Ҳанзала, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ», дедилар».

Ҳанзала розияллоҳу анҳу ўзи ким? Ҳанзала – вафот этганида уни фаришталар ғусл қилдирган ягона саҳобий эди. Ҳа, улар ўзларида нифоқ бўлишидан шу даражада қаттиқ қўрқишган.

Аммо бизчи?! Бугун бизнинг орамизда мунофиқ ва кофир сўзлари ҳудди бир енгил лақабдек ишлатилмоқда. Одамлар қўрқмасдан бир бирларини куфр ва нифоқда айбламоқда.

Ваҳоланки, Жаннат башорати берилган Абу Бакр ўз ҳолларидан ҳавотир олаётган пайтларида, биз Абу Бакрнинг олдиларида киммиз?!

Ибн АҚИЛ

🔗@diyonatli
МЎМИННИНГ НИЯТИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз Роббиларидан ривоят қилиб айтадиларки:

«Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди.

✅ Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд этсаю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди.


✅Агар уни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади.

✅
Агар бир ёмонликни қасд этсаю унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида бир яхшилик қилиб ёзади.

✅Агар у (ёмонлик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

🔗@diyonatli
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

🔸ЗУЛҲИЖЖАНИНГ ЎН КУНЛИГИДА МУСТАҲАБ БЎЛГАН СОЛИҲ АМАЛЛАР

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

❓Эҳсон учун олинган жонлиқни қурбонликка сўйса бўладими?
❓Қурбонлик гўштини ярмини ўзимизга олиб қолсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳайвонни сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса, қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишга маблағимиз бор, лекин пул кўринишида эмас.
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Маблағим нисоб миқдорига етмаган. Қурбонлик қилиш учун пул йиғиб қўйган эдим. Леким амакимнинг оиласидагилар касал ва қарзлари бор. Шунга пулни уларга берсам бўладими? Бунда қай бирида савоб кўпроқ? Қурбонлик қилишимми ёки амакимга беришимми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Бир неча киши битта қўй сўйиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Намоз ўқимаса қурбон ҳайитида қилган қурбонлиги қабул бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Live stream finished (15 minutes)
Forwarded from Islom.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Premyera #Qurbon_hayiti #Islomuz
Qurbon hayiti kunlarini qanday o'tkazish kerak?

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:

"Бир итнинг устидан куладиган бўлсам, итга айлантирилиб қўйишдан қўрқаман".

* * *

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу айтади:

"Йўлда бир одамнинг қўйни эмиб турганини кўриб устидан кулсам, ўлмасдан илгари ўзим ҳам эммасдан ўлмасам керак, деб қўрқаман".

* * *

Иброҳим Нахаий раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Мен ўзим ёқтирмайдиган нарсани кўраман, сўнгра ёқтирмаслигимни айтишдан шунга мубтало бўлиб қолиш хавфи тўсиб туради".

======

Раббим! Мусулмонларни қўл ва тилларимиз озоридан саломат қил! Бизни ҳам бошқалар қўл ва тилларидан омонда сақла! Омин...
Forwarded from Abdulaziz qori (Axromov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Фажр сураси" сураси
Facebook | Instagram | Tik Tok
t.me/Abdulaziz_Sufiye