Forwarded from Fitrat.uz
Ташрифлар қалбларга таскин бўляпти
Бугунги ташрифлар асносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ислом цивилизация ходими Аброр Мухтор Али ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Ангрен шаҳар “Қорабоғ” жоме масжидига ташриф буюриб, Пешин намозидан сўнг мўмин-мусулмонлар билан дилдан суҳбатлашдилар, уларга чиройли маърузалар қилинди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар “Тўхтабой” жоме масжиди имом-хатиби Зокиржон домла Шарифов Ўртачирчиқ туманидаги “Хожаи корсоз” жоме масжидида жамоатга мавъиза қилиб бердилар.
Суҳбатлар, маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди. Уламоларнинг намозхонлар билан учрашуви, маънавий-маърифий тадбирлар аҳолига манзур бўлмоқда.
Уларнинг билим савиясини оширишга хизмат қиляпти, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилмоқда.
Ташрифлар давом этяпти.
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизматиДўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҚУРБОНЛИКНИНГ ВОЖИБ ЭКАНЛИГИ ҲУКМИ
Қурбонлик қилиш ҳанафий уламолар наздида қурбон байрами кунларида қарзидан ва асосий эхтиёжларидан бошқа 20 мисқол (80.18гр) олтин ёки шу қийматдаги пул ёки мол-мулкка эга бўлган одам (эркак, аёл, балоғатга етмаган гўдак, ақли заиф бўлса хам) зиммасидаги вожиб амалдир.
Балоғатга етмаган ва ақли заифларнинг молидан валийси қурбонлик қилади.
Закотда молнинг нисобга етишидан ташқари, унинг тижорат моли бўлиши ва бир йил давомида камаймасдан туриши шарт қилинади, қурбонликда эса бу шартлар йўқ.
Одамнинг яшаётган уйи (гарчи бу уй ўзиники бўлмаса ҳам), керакли уй ашёлари, либоси, улови, иш қуроллари ва шунга ўхшаган нарсалари асосий эҳтиёжи дейилади (масалан: яшаб турган уйидан ташқари нисоб миқдорига тенг ёки нисобдан ортиқ, мулк сифатида олиб қўйилган уй-жойи ёки ери бўлган муқим мусулмонга қурбонлик вожиб бўлади).
Қурбонлик вожиб бўлиши учун вақтнинг охирига эътибор қилинади.
Яъни Қурбон ҳайитининг учинчи куни қуёш ботишидан олдин Бой бўлган одам қурбонлик сўйиши вожиб бўлади.
Аксинча, ўша куни қуёш ботишидан олдин камбағал бўлган ёки ўлган кишидан қурбонлик мажбурияти кетади.
Баъзи олимлар инсоннинг моли нисобга етиш-етмаслигидан қатъий назар, агар у қурбонлик қилишга қодир бўлса ва шу иш сабабли қийналиб қолмаса, унга бу амал таъкидланган суннатдир, дейдилар.
Айримлар қурбонлик қилишни хатто фарз ҳам деганлар. Бу ҳукмлар Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзига асосланади: «Раббингиз учун намоз ўқинг ва жонлиқ сўйинг» («Ал-Кавсар» сураси, 2-оят).
Қурбонлик қилишнинг вақти Қурбон хайитининг биринчи куни тонг бошланиши билан бошланади ва учинчи куни қуёш ботишигача давом этади.
Лекин хайитнинг биринчи куни сўйилиши афзалроқ.
Шахарда ва хайит намози ўқиладиган жойларда қурбонликни хайит намозидан кейин сўйиш шартдир. Бироқ хайит намози ўқилмайдиган жойларда хайит куни тонг ота бошлаши билан сўйилиши мумкин.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: «Ким намоздан илгари жонлиқ сўйган бўлса, яна қайта сўйсин» (Муттафақун алайҳи).
Абу Айюб ал-Ансорий ривоят қиладилар:
«Киши Пайғамбар алайҳиссалом замонларида ўзи ва оила аъзолари номидан бир қўй қурбонлик қилар эди» (Термизий ривоятлари).
(Давоми бор)
👉@diyonatli

ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ
Қурбонлик қилишнинг улуғ амал эканига Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари гувоҳлик беради:
"Қурбонлик кунлари Одам боласи қиладиган амаллар ичида қон оқизишдан (жонлиқ сўйишдан) кўра Аллоҳга маҳбуброқ амал йўқдир..." (Ибн Можа ва Термизий ривоятлари, ҳасан ҳадис).
Яна Пайғамбар алайҳиссаломдан: "Қурбонлик ўзи нима?", - деб сўрашганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "У оталарингиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатидир", - деб жавоб бердилар. "Ундан бизга қандай ажр бор?", - дейишганида эса, у зот: "Ҳар бир туки учун биттадан яхшилик берилур", - дедилар...
(Ибн Можа ва Термизий ривоятлари).
Ҳадисларда бу дунёда қурбонлик учун сўйилган жонлиқнинг қиёмат куни Сирот кўпригидан ўтар пайтда ҳозир бўлиб, эгасини ўзининг устига миндириши ва Сиротдан олиб ўтиши айтилган.

ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ ҲИКМАТИ
Қурбонлик қилишдаги ҳикматлар ҳақида гапирганимизда, улардан қуйидагиларни эслашимиз лозим:
а) Ислом шиорларини улуғлаш;
Дин шиорларини ҳурмат қилиш ва улуғлаш иймон аломати бўлиб, бу иш туфайли Ислом мустаҳкамланади, мусулмонларнинг иймонлари зиёдалашади.
б) Бу амал орқали Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш;
Зеро, Аллоҳ Таоло: "Раббингиз учун намоз ўқинг ва жонлиқ сўйинг", - деб буюрган.
в) Тавҳид аҳлининг имоми Иброҳим алайҳиссалом суннатларини тирилтириш;
Аллоҳ Таоло у зотга ўз ўғиллари Исмоилни қурбонлик қилишни ваҳий қилди. Сўнг Исмоилнинг ўрниларига бир қўчқорни эваз қилиб берди. У зот ўғиллари ўрнига ўша қўчқорни қурбонлик қилдилар. Аллоҳ деди: "Уни биз улкан қурбонлик эвазига алмаштириб олдик" ("Ас-Саффот" сураси, 108-оят).
г) Ҳайит куни аҳлу оилага мўл-кўлчилик яратиб бериш ҳамда фақир ва мискинларга нисбатан меҳр-шафқат туйғуларини оммалаштириш;
д) Чорва ҳайвонларини бизга бўйсундириб қўйгани учун Аллоҳга шукрона бажо қилиш;
Аллоҳ Таоло дейди: "...Бас ундан енглар ҳамда фақир ва ҳожатмандни ризқлантиринглар. Уни сизларга мана шундай бўйсундириб қўйдик, шоядки шукр қилсангизлар. Аллоҳга ҳаргиз унинг гўшти ҳам, қони ҳам етмас. Лекин Унга сизлар тарафингиздан бўлган тақво етур…" ("Ал-Ҳаж" сураси, 36-37-оятлар).

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Салоҳиддин домла Шарипов
Оҳангарон шаҳар "Хонобод" жоме масжидида "Ислом дини қандай дин" мавзусида илмий-маърифий суҳбат
Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:Facebook|Youtube|Telegram |Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Доимо намозга биров уйғотмасдан ўзи турадиганлардан таажжубдаман.
Бу тирик қалб уларга қаердан келди?! Аллоҳ улар томон юборган тавфиқ қандайин тавфиқ бўлди?!
Аллоҳ уларнинг тоатини қай даражада севди?!
Момоларимдан бирларини шундай деганларини эслайман:
"Тонгнинг алоҳида шабадаси бор. У уйқудагиларни уйғотади".
Аллоҳдан бизни қуёш нури эмас, тонг шабадаси уйғотадиганлардан қилишини сўрайман!

📚ҚУРБОНЛИКНИНГ АҲКОМЛАРИ
📌Аллоҳ йўлида қурбонлик қилиш қўй, эчки, мол ва туя каби ҳайвонлардан биронтасини сўйиш орқали амалга оширилади.
📍Қурбонлик қилиш учун танланган қўйнинг бир ёшга тўлган бўлиши шарт.
Буни араб тилида "жазаъ" дейдилар.
📎Қўй совлиқ ёки қўчқор бўлиши мумкин. Қўчқор бўлиши афзал саналади.
Маълумки, қўй 6 ойда бир ёшга тўлади. Шунинг учун уни олти ойда бир ёш деб эътибор қилинади.
Қўйдан бошқа эчки, сигир, буқа ва туяларга келсак, уларнинг қурбонликка яроқли бўлиши учун "саний" бўлиши шарт қилинган.
📌"Саний" мазкур ҳайвонларнинг ёшини белгилайдиган меъёр бўлиб, у эчкининг тўлиқ бир ёшга кириб, иккига қараб кетганидир.
📍Сигир ва буқаларда икки ёшга тўлиб учга ўтгани, туяда тўлиқ тўрт ёшга кириб бешинчи йилга ўтгани "саний" бўлади.
📎Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
"Сўйсангиз фақат "мусинна"ни сўйинглар. Агар бу сизларга оғирлик қилса, унда қўйдан "жазаъ" сўйинглар". (Муслим ривоятлари).
Ҳадисни шарҳ қилган олимлар "мусинна" деганда чорва ҳайвонларнинг "саний"си тушунилади, дейдилар.
Санийнинг нима эканини ҳозир айтиб ўтдик.
‼️Қўй, эчкини фақат бир киши қурбонлик қилади.
Туя ва молни етти киши шерик бўлиб қурбонлик қилиши мумкин.
Етти кишидан ошмаслик шарти билан шерикларнинг тоқ ёки жуфт бўлишларининг асло фарқи йўқ.
❌Хўроз, товуқ, курка ва ғоз каби уй паррандалари ҳамда гўшти ейиладиган ёввойи ҳайвонлар қурбонлик нияти билан сўйилиши мумкин эмас.
Бир ҳайвоннинг қурбонлик қилинишига тўсиқ бўлган камчиликларнинг асосийлари:
✅1. Касаллиги аниқ ошкор бўлса;
✅2. Суякларининг мағзида илик қолмайдиган даражада озғин бўлса;
✅3. Икки ёки бир кўзи кўр бўлса;
✅4. Оқсаётган оёғини ерга босиб, сўйиладиган жойига юриб боролмайдиган даражада чўлоқ бўлса;
✅5. Тишларининг кўпи тўкилган бўлса;
✅6. Қулоғининг ёки думининг ярмидан кўпи кесилган ёки узилган бўлса;
✅7. Шохларининг бири ёки иккиси томиридан кесилган бўлса;
✅8. Қўйнинг бир, қорамолнинг икки елинининг учи кесилган бўлса;
✅9. Думи ёки қулоғи туғилган пайтиданоқ бўлмаган бўлса;
✅10. Бурни кесилган бўлса;
✅11. Фақат ахлат еган бўлса;
✅12. Тилининг кўп қисми кесилган бўлса.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Жонлиқнинг тўрт тури қурбонликка яроқли эмас: кўзи кўри, касали маълуми, чўлоғи, ориғи" (Термизий ривоятлари).
Лекин қурбонлик ҳайвоннинг ғилай, қўтир ёки жинни бўлишида, қулоқларининг тешилган ёки ёрилган, ёки учидан кесилиб осилиб ётган ҳолатда бўлишида, жинсий олатларининг йўқлигида ёки бичилган ҳолда бўлганлигида зарар йўқдир.
Қурбонлик ҳайвонда мавжуд бўлиши макруҳ саналган асосий қусурлар:
1. Қарилик сабаби билан сутдан ёки туғишдан қолган бўлса;
2. Қулоғи ёрилган ёки тешилган бўлса;
3. Янги туққан бўлса;
4. Ҳомиладор (туғиши яқин) бўлса.
❗️Қурбонликнинг рукни қон чиқазишдир.
‼️Ҳайвон сўйилмагунча вожиб бўлган қурбонлик адо қилинган ҳисобланмайди.
❌Шунинг учун ҳам қурбонликка аталган ҳайвонни сўймасдан садақа қилиш жоиз эмас.
Фақат қурбонликка аталган ҳайвон байрамнинг қурбон сўйиш кунларида (байрамнинг биринчи, иккинчи ва учинчи кунлари) бирор сабаб билан сўйилмай қолса тирик ҳолида садақа қилинади. Чунки энди қон чиқариш иши садақа ишига айланади. Бу ҳайвон гўштидан эгаси ейиши мумкин бўлмай қолади.
Қурбонлик сўйилганидан кейин у куннинг ҳайит эмас арафа эканлиги маълум бўлса, қилинган қурбонлик қурбонликка ўтади. Чунки бу хил хатолардан ҳар доим сақланмоқ мумкин эмас.
Шерикликда қурбонлик қилиш
Жобир (ра) дан ривоят қилинишига кўра, шундай деганлар:
Ҳудайбияда Расулуллоҳ (сав) билан биргаликда бир туяни ҳам, бир сигирни ҳам етти киши учун сўйиб қурбон қилгандик (Абу Довуд, Ибн Можа).
Бир қўй ёки эчки фақат бир киши номидан қурбонлик қилиниши мумкин.
Бир туя ёки бир қорамол бир кишидан етти кишига қадар одамлар номидан қурбонлик қилиниши мумкин.

🔗@diyonatli

#Хабарлар
Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этади (давоми)
Бугун, 13 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Чиноз тумани, Оққўрғон тумани ва Қуйичирчиқ туманларига ташриф буюришади.
Бугуннинг ўзида
"Қози маҳалла" жоме масжидига
1. Ш.Миноваров – Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;
2. Аброр Мухтор Алий – Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими;
3. Ж.Раупов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби.
"Нодирхон қори" ва "Жувонмард" жоме масжидларига
1. Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;
2. Муҳаммаджон домла Султонхонов – Тошкент шаҳри “Мирза Ғолиб” масжиди имом-хатиби
3. Обиджон домла Мирхамидов – Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби
"Олмазор" ва "Амир Ҳамза Асадуллоҳ" жоме масжидларига
1. Музаффар Комилов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари;
2. Исмоил Муҳаммад Содиқ – Тошкент шаҳри “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби;
3. Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов – “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби;
4. Миродил домла Мирджалилов – Тошкент вилояти бош имом-хатибининг ўрибосари.
"Саидраҳмон Тўра" ва "Янги Чиноз" жоме масжидларига
1. И.Иномов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;
2. Салоҳиддин домла Шарипов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси;
3. Абдулҳаким домла Акмалов – Тошкент вилояти Охангарон шаҳар бош имом-хатиби
"Эрбўта қози" ва "Имом Ал Бухорий" жоме масжидларига
1. А.Юнусов – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;
2. М.Даминов – Тошкент шаҳри “Умар ибн Хаттоб” масжиди имом-хатиби;
2. Қамариддин домла Қамбаров 3 Янгийўл тумани бош имом-хатиби
"Дўстлик" ва "Янги маҳалла" жоме масжидларига
1. Э.Рустамов – Чилонзор тумани бош имом-хатиби;
2. А.Юлдашев – Тошкент шаҳри “Исломобод” масжиди имом-хатиби;
3. Хумоюддин домла Тошболтаев - Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби
Тафсилотларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда кузатиб боринг:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram
Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати