Саудия Арабистони фуқаролари ва мазкур мамлакатда яшовчи хорижликлар эндиликда Масжидул ҳаромда ибодат қилишлари мумкин. Коронавирус пандемияси туфайли етти ой аввал ёпилган Масжидул ҳаром кеча, 18 октябрда Саудия Арабистони ҳукуматининг қарорига биноан очилди.
“Ал-Жазира” хабарида айтишича, шунингдек кеча умранинг иккинчи босқичи ҳам бошланди, бунда Масжидул ҳаром ва Масжиди набавийнинг 75 фоизгача тўлишига рухсат этилади.
Саудия Арабистони ҳукумати 4 октябрдан эътиборан маҳаллий зиёратчиларнинг умра ибодатини адо этишига рухсат берган эди. 1 ноябрдан эса нафақат маҳаллий, балки хорижлик зиёратчилар ҳам умра амалларини бажаришлари мумкин бўлади. Бироқ ҳамма мамлакатлар эмас, Саудия Арабистони томонидан эпидемиологик вазият хавфсиз деб топилган давлатларнинг фуқаролари умра учун келиши мумкин.

Ушбу дарсда таҳорат қилиш мумкин ва мумкин бўлмаган сувлар ҳақида билиб оламиз. Матнни диққат билан ўқиб, тушунишга ҳаракат қилинг! 👇
https://graph.org/SUVGA-OID-MASALALAR-10-19

Telegraph
СУВГА ОИД МАСАЛАЛАР
• сув сақланадиган жойнинг ҳар томони ўн газ – ўн метрдан бўлса, умумий тўрт томони (саҳни ўлчами) қирқ газ бўлса ҳам, нажосат тушса, сувдан бир ҳовуч олса, ранг, ҳиди ё таъми ўзгарган бўлса, у сув ҳаром ҳисобланади• бордию, оқиб турмаган, сув сақланадиган…
Буюк аждодимиз, валий зот Сўфи Оллоёр раҳматуллоҳи алайҳнинг "Саботул ожизин" асари шарҳининг навбатдаги қисмини ҳавола этмоқдамиз. Мазкур қисмда гапирган чақалоқлар ҳақида сўз боради.
Хуш мутолаа тилаймиз! Ҳидоят булоғидан баҳраманд бўлинг ва дўстларга улашиб, савобга эга бўлинг!
#саботуложизин #равойиҳуррайҳон #шарҳ #ақийда 👇
https://graph.org/SABOTUL-OZHIZIN-SHARҲI-10-19

"САБОТУЛ ОЖИЗИН" ШАРҲИ
Матн:Агар қилса бировнинг ҳақлиғин фош, Шаҳодат бергуси гаҳворада ёш. Азиз этса қаю қулни ўшал шоҳ, Агар чоҳ остиға тушса топар жоҳ. Шарҳ:Агар Оллоҳ таоло кимнидир оқламоқчи бўлса, бешикдаги чақалоқни унинг ҳақлигига гувоҳлик берувчи қилиб қўяди. Агар бутун…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ ҳузуридаги буюк мақом эгалари ҳақида ҳадис☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
——————————-
Савол:
Ишорати саббоба ҳақида маълумот берсангиз, илтимос.
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️

Жонли нарсанинг сурати бор кийим билан намоз ўқишнинг ҳукми қандай бўлади? Христианлик белгиси бўлган хоч (крест) белгиси бор кийимларни кийиш мумкинми?

Ўз жонига қасд қилиб ўлган одамнинг ҳақига дуо қилиш жоизми?

Бир дўстимнинг аёли уч талоқ олиб, эри билан бир ҳовлида бир йилдан бери яшаб юрибди. Бир дастурхондан овқат ейди. Эрини ажрашгани қўймайди. Қандай маслаҳат берасиз? Уч талоқдан сўнг эр-хотин бирга яшаши мумкинми?

Азон ва иқомат (такбир)да қўлни қулоқнинг юмшоғиги тегизиб айтиш жоизми?

Намоз ўқишга ота-онамиз рухсат бермаса, нима қилайлик? Намозимизни яшириб ўқийликми?

Ит суйкалган ёки ҳидлаган кийимда намоз ўқиш жоизми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Савол:
Ит суйкалган ёки ҳидлаган кийимда намоз ўқиш жоизми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўст танлашда адашманг!
Луқмони ҳаким ва унинг ўғли ҳақидаги ривоятни тингланг!

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Шайхулисломнинг ёнига келиб, у кишига жуда кўп озор бериб юрган бир ашаддий душманининг ўлганини бир хушхабар сифатида етказдим.
У зот бу ишимни маъқул кўрмай, мени койиб берди ва ўша заҳоти марҳумнинг уйига бориб, унинг оиласига таъзия билдириб, шундай деди:
"Унинг ўрнига мана мен турибман. Қандай эҳтиёжингиз бўлса, қанақа ёрдам керак бўлса, ўзим сизларга ёрдам бераман".
Бу гапдан марҳумнинг яқинлари хурсанд бўлдилар ва шайхулисломнинг ҳақига дуо қилдилар".
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2020-10-19

Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида эри ўғил туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишидан хавфсирар эди. Агар хотини еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди. Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди.Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди.У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутулиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди.У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: “Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир”, дея ёлворди...
Аҳмад Муҳаммаднинг “Улуғлар шундай яшашган” китобидан олинди.

АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИГА ДАЛИЛ
Бир куни олимлар имом Шофеъийнинг ҳузурига келиб, у кишидан Аллоҳ азза ва жалланинг борлигига битта далил айтишини сўрашди. У киши бироз ўйга чўмиб, сўнгра: “Аллоҳнинг борлигига тутнинг барги далилдир”, – деди.
Одамлар бу жавобдан таажжубга тушиб: “Қандай қилиб тутнинг барги Аллоҳнинг борлигига далил бўлади?” – дейишади.
Имом шундай деди: “Тут баргининг таъми бир хил.Лекин уни ипак қурти еса, ипак чиқади, асалари еса, асал чиқади, кийик еса, хушбўй мушку анбар чиқади.Ахир бу нарсаларнинг аслини бир, чиқишини ҳар хил қилган ким? Аниқки, унинг яратувчиси ушбу улкан коинотни яратган Аллоҳ таолодир!”

المصحف المرتل - سورة الرحمن
عبد الله عبد الفتاح بركات
Ар-Роҳман сураси
Аллоҳ таоло:
“Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, рахматга эришсангиз” – деди ("Аъроф" сураси, 204-оят).

Мисрда французларга қарши курашган Муҳаммад Каримни тутиб Наполеоннинг ҳузурига олиб келишди. Наполеон унга деди:
- Сен каби ўз халқининг ҳимоясига жонини тиккан қаҳрамонларни ўлдириш менга тўғри келмаяпди. Тарих мени халқ қаҳрамонларини қатл қилган киши сифатида ёд этишини истамайман. Сенга имкон бераман. Агар менга ўлдирилган аскарларимга эваз ўлароқ ўн минг қитъа олтин келтирсанг сени озод қиламан.
Муҳаммад Карим деди:
- Ҳозир менда бунча олтин йўқ. Аммо савдогарларга юз минг қитъа олтин қарз берганман. Улар беришса беришим мумкин.
Наполеон унга олтинларини кишилардан олиши учун муҳлат берди. У ҳар куни занжирбанд ҳолда, француз аскарлари қуршовида бозорга борар, уларни деб жонини фидо қилаётган кишилардан умид қилар эди. Аммо бирорта савдогар олтин бермади. Аксинча, уни Искандарияни вайрон бўлишига сабабчи ва иқтисодий таназзул сабабчиси деб маломат қилишди.
Муҳаммад Карим Наполеоннинг ҳузурига қуруқ қўл билан қайтиб келди. Наполеон деди:
- Сени ўлдиришдан бошқа иложим қолмади. Чунки сен тижоратини ватан ҳурриятидан афзал биладиган қўрқоқ инсонларни деб менинг аскарларимни қатл қилдинг.
Муҳаммад Рашид Ризо айтади:
"Жоҳил жамиятни деб ҳаётини таҳликага қўйган киши кўзи кўр инсоннинг йўлини ёритиш учун ўз жасадини ёққан кишига ўхшайди".
fikrbank©

ҚУДУҚ СУВЛАРИ МАСАЛАЛАРИ | 1
Агар қудуқнинг сувини тўлиғича тортиб олиш мумкин бўлса, қудуққа:
•сийдик
• тезак
• хамр – шароб (ароқ ё шунга ўхшаш нарсалар) тушса;
• бир томчи (қатра) бўлса ҳам нажосат тушса;
• катта ё кичик ҳайвон тушиб, ўлиб қолса;
• ё ўлик нарса тушиб, шишмаган ва титилмаган бўлса;
• қудуққа сичқоннинг думи ё ўзи ё ҳаром ўлган ҳайвоннинг бир парча гўшти тушса қудуқнинг ҳамма суви тортиб олинади.
• Қудуқ сувни тортиб олишнинг имкони бўлмаса, биладиган инсон қудуқдан қанча сув борлигини айтади. Ўша одамнинг гапига кўра, айтилган миқдор челакда сув олиб ташқарига тўкилади.
• Қудуққ истинжо қилмаган одам тушганда, ўлмаса ҳам, барча суви тортиб олинади.
• Қудуққа тушадиган тезак, таппи ёки қумалоқнинг фарқи йўқ – сувни нопок қилади, қудуқ суви тортиб олинади.
• Шаҳар ичидаги қудуқлар ва чўл, дала-даштдаги қудуқларнинг фарқи йўқ – ҳукм бир хил.
#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат

“САБОТУЛ ОЖИЗИН” КИТОБИНИНГ ШАРҲИ
Матн:
Сулаймон хизматида қилди парвоз,
Ҳисобин билмаган шоҳину шоҳбоз.
Вале бир муштпар ҳудҳуд эди пайк,
Деди султониға: “Орийу лаббайк”.
Шарҳ:
Сулаймон алайҳиссалом хизматида лочин, қарчиғай, бургут каби беҳисоб қушлар улкан қанотларини ёзиб учар, у зотга соя солиб турар эди. Лекин тезлик ва эпчилликда бир-биридан ўтувчи шунча қушлар туриб, элчилик тожи бир мушт пар вазнича бўлган ҳудҳуд – попишакнинг бошига кийдирилди. Яъни, Яман мамлакатининг Сабаъ шаҳрида ҳукмронлик қилаётган Билқийс исмли аёлга Сулаймон алайҳиссаломнинг мактубини етказиш вазифаси Ҳудҳудга топширилди. Бу зийрак қуш ўзининг Султони Сулаймон алайҳиссалом юклаган вазифани “Лаббаи!” деб қабул қилди ва амрига итоат этди. Қиссадан ҳисса шуки, илоҳий иноят учун жуссанинг катта, кучнинг кўп бўлишига эътибор йўқ. Шу сабаб, бу қадар қувватли, баҳайбат қушлар ичидан ожиз бир қуш танланди ва ҳидоят элчиси бўлишдек улуғ шарафга Ҳудҳуд лойиқ кўрилди.
Манба: “Равойиҳур райҳон”, Рашид Зоҳид
#саботуложизин #равойиҳурр

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ: "Ихлос билан ўқиладиган буюк зикр ҳақида".